platforma.uz
41.8K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди

2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Янги нархларга кўра, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида бир йиллик контракт 22 496 700 сўм этиб белгиланган. 2025/2026 ўқув йилида ушбу сумма 16 695 000 сўм эди. Яъни контракт нархи ўтган ўқув йилига нисбатан 5,8 млн сўмга ёки қарийб 35 фоизга ошган.

Бакалавриатнинг бошқа таълим шаклларида ўсиш янада юқори. Сиртқи таълимда тўлов 14 868 000 сўмдан 21 352 800 сўмга етиб, 43,6 фоизга қимматлаган. Масофавий таълимда эса контракт 13 860 000 сўмдан 20 208 900 сўмга ошган. Бу 45,8 фоизлик ўсишни ташкил этади.

Магистратуранинг кундузги таълим шаклида ҳам контракт 5,8 млн сўмга қимматлаб, 18 585 000 сўмдан 24 403 200 сўмга етган. Яъни контракт нархи 31,3 фоизга ошган.

@platformauzb
Қозоғистонга кириш пуллик бўлади

Қўшни давлатга кириш учун энди олдиндан рухсатнома олиш ва пул тўлаш керак бўлади. Электрон рухсатнома 1 ноябрдан Қозоғистонга самолётда келувчилар учун мажбурий бўлади. 15 ноябрдан эса у ЕОИИнинг ташқи чегарасини — яъни Қозоғистоннинг Хитой, Туркманистон ва Ўзбекистон билан чегарасини автомобиль ёки автобусда кесиб ўтувчилардан ҳам талаб қилинади.

Демак, Тошкентдан машинада Шимкентга ёки Олмаотага йўл оладиган ўзбекистонлик учун ҳам бу тартиб тўғридан-тўғри тегишли.

Нархи қанча?

Сербия ТИВ сайтидаги маълумотга кўра, чегарага етиб келишдан камида 72 соат олдин ариза берилса, рухсатнома тахминан 3900 тенге (тахминан 100 минг сўм) туради. Агар тўлов бевосита чегарада амалга оширилса, нархи 7600 тенгега (тахминан 200 минг сўм) кўтарилади.

Яъни олдиндан режалаштирган икки баравар кам тўлайди. Рухсатнома 180 календарь кунга берилади ва шу муддат ичида мамлакатга бир неча марта кириш имконини беради. Ариза QazETA рақамли платформаси орқали топширилади.

Ҳозирча синов даври кетяпти: 25 августдан 1 ноябргача тизим тест режимида ишлайди — бу муддатда хорижликлар рухсатномасиз ҳам киритилади, лекин чегарачилар кейинги сафар у керак бўлишини айтиб огоҳлантиради.

Тартиб бу билан тугамайди. 30 ноябрдан талаб ЕОИИнинг ички чегараларидаги — Россия ва Қирғизистон билан ўтиш пунктларига ҳам тарқалади, 15 декабрда эса денгиз ва темир йўл ўтиш жойларини қамраб оладиган сўнгги босқич бошланади.

Бу визасиз режимнинг бекор бўлиши эмас, «эркин ўтиш» тушунчасининг ўзгариши. Жуда кўплаб ўзбекистонлик Қозоғистон орқали Россияга қатнайди. Улар учун бу қўшимча харажат ва қўшимча ҳужжат бўладими ёки истиснолар кўзда тутилганми? Бу деталь ҳали аниқлаштирилиши керак.

@platformauzb
Коррупция давлат иштирок этган соҳада бўлади

Ўзбекистонда янги қурилишлардан турар жой сотиб олишни миналар кўмилган майдонга киришга қиёсласа бўлади. Таваккал. Ва ҳақиқий ўзбекона яхшиликка умид.

Аҳоли сони жадал ортиб бораётган ва давлат етарли уй қуриб бермаётган мамлакатда уқувсиз ва фирибгар қурувчилар харидорларни хонавайрон қилаётган ҳолатлари кўп бўляпти - ё бирозгина қуриб пули тугаб қолади ё ноқонуний қурилиш бўлиб чиқади. Харидорга эса ҳеч қандай кафолат йўқ - кўп ҳолатларда уйсиз ва пулсиз қолади. Ҳатто аввал уйлар қуриб топширган ширкатлар ҳам янгисини тўхтатиб қўйяпти.

Давлат буни қаттиқ назорат остига олиши керак. Ёш оилалар ўз мустақил ҳаётини бу каби ишончсизлик ва чорасизлик билан бошламаслиги керак. Аслида муаммонинг негизида бозор иқтисоди эмас, коррупция ётибди. Коррупция эса давлат иштирок этган соҳада бўлади.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бишкекда ўтказилаётган ШҲТ тадбирларидан эксклюзив видео.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Британия элчилари ўзбекистонликларни ўзига хос ёндашув билан табриклади

Ўзбекистонда Британия дипломатларига ёқадиган 35 нарса.

@platformauzb
Ҳоким ёрдамчилари штатлари қисқартирилади

Иккита ёки учта маҳаллага битта ҳоким ёрдамчиси бириктирилади.

Айрим функциялари маҳалла банкирларига ўтиши кутилмоқда.

@platformauzb
Уч кундан кейин Сурхондарёда ичимлик суви бўйича янги нархлар кучга кирар экан.

Лекин бундан сурхондарёликларнинг хабари йўқ. Нархлар ошиши тўғрисидаги маълумот на маҳаллий ҳокимликлар, на "Ўзсувтаъминот" сайтига жойлаштирилган.

@platformauzb
10 минг долларгача нақд валютани декларациясиз четга олиб чиқиш мумкин бўлади

Ўзбекистон ҳудудини тарк этаётган жисмоний шахслар декларация тўлдирмасдан олиб чиқиб кетиши мумкин бўлган нақд валютанинг максимал миқдори 100 млн сўм эквивалентидан 10 минг доллар эквивалентигача оширилади.

Президент фармони билан, йил охиригача бу ҳақдаги қонун лойиҳасини ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди.

@platformauzb
Таълимдан қолганини тўйга сарфланг, тўйдан қолганини таълимга эмас
“Биз инсон тарбиялаяпмиз, қўй боқмаяпмиз. Бу нафақат фарзандингиз келажаги, балки ўзингизники ҳам. Агар бугун фарзандингизни билимли қилмасангиз, эртага қаригунингизча кетидан юрасиз.

Баъзилар фарзанди тўйига 10-15 минг доллар сарфлайди. Лекин ўша пулга тўрт нафар боласини зўр таълимли қилиши мумкин эди. Шунча пулни битта боласининг тўйига сарфлаб юборади. Таълимдан қолганини тўйга сарфланг, тўйдан қолганини таълимга эмас”.


Баҳодир Ғаниев, таълим масалалари бўйича эксперт.

@platformauzb
Магистратура қабул натижалари эълон қилинди

2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича my.edu.uz электрон тизими ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Талабгорлар натижаларни my.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

@platformauzb
Президентнинг тегишли қарори билан Нуъмон Усмонович Мухаммадиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

У Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори этиб тайинланди.

@platformauzb
Бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: Маҳаллада аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизимни жорий этиш тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, прокурорлар, ички ишлар, божхона, солиқ органлари бошлиқлари, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, иқтисодиёт соҳасига алоқадор барча бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек маҳаллалар уюшмаси, "Нуроний", маънавият ва маърифат маркази раҳбарлари, бош имом-хатиблар, "Ислоҳотлар штаби" аъзолари, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман ҳудудий вакиллари, Марказий банк ва тижорат банкларининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, туманлардаги барча "маҳалла еттилиги" аъзолари ва маҳалла банкирлари таклиф этилган.

@platformauzb
2026 йил 1 январга қадар шаклланган қуйидаги қарздорликлар ҳисобдан чиқарилади:

(i) солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисми;

(ii) қатъий белгиланган миқдордаги айланмадан олинадиган солиқни тўловчи субъектларга қўлланган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисми;

(з) аввал расмийлаштирилган меҳнат шартномалари Ягона миллий меҳнат тизимига киритилишига рухсат берилади ҳамда кечиктириб киритилганлиги сабабли жарима қўлланмайди.

@platformauzb
8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлари янгиланади — Президент.

@platformauzb
Тошкентда ер остида қувур ёрилиб, автомобилларга зарар етди

Воқеа Яккасарой туманининг Глинка кўчасида юз берган. Ҳодиса жойига Veolia Energy авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари зудлик билан етиб борган. Ҳодиса тафсилотлари ва ўпирилиш сабаблари ўрганилмоқда.

Қизиқ, сув қувури ёрилган бўлса, нега бир томчи ҳам сув йўқ.

@platformauzb