platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Давлат хизматчилари маошлари ўртасида ҳалигача катта фарқ сақланиб қолмоқда

Президент бир хил лавозимда ва ўхшаш вазифаларни бажараётган ходимларнинг иш ҳақи ўртасида катта фарқ юзага келгани, солиштирганда тенглик принципларига амал қилинмаётганини танқид қилганди.

Шундан келиб чиқиб давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона, очиқ ва натижага асосланган тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берилганди.

Бу топшириқ берилганига ҳам бугун роппа-роса бир ой бўлди.  Ҳалигача давлат раҳбарининг бу топшириғи ижроси бўйича бирор ҳужжат қабул қилинмади...

@platformauzb
Қашқадарёдаги Ҳисор қўриқхонасининг баланд тоғларига қор тушди.

Қор қалинлиги тахминан 10-15 см атрофида.

@platformauzb
Полковник Шермухамедов Абдумажид Мавлянович Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шу пайтга қадар у Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@platformauzb
Алишер Бахадирович Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари – Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг ойлиги ўзгармайди.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларига ПФ-181 Фармон билан меҳнатга хақ тўлаш тизими татбиқ этилмайди.

@platformauzb
❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади

Фуқаролар учун ўз мурожаатларини кузатиш янада осонлашди ва биринчи марта назорат қилиш имконияти яратилди. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан ишга туширилган бу янгилик мурожаатлар билан ишлаш сифатини оширишга хизмат қилади.

Президент Халқ қабулхонаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қайта алоқа – SMS-хабарнома юбориш хизматини ишга туширди. Энди мурожаатнинг ҳар бир босқичи ҳақида фуқарога pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва SMS орқали маълумот бериб борилади.

SMS-хабарномада мурожаат ҳақида махсус ҳавола мавжуд. Фуқаролар ҳавола орқали кириб, берилган жавоблар юзасидан “Розиман” деб муносабат билдириши ёки “Эътирозим бор” деб мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин. Бу билан ўз мурожаатини ўзи назорат қила олади.

@platformauzb
Ташкилотларда иш ҳақи фондини фақат бюджет ҳисобидан молиялаштиришга ўтиш ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан ходимларга қўшимча тўловлар тўлаш амалиёти бекор қилинади.

@platformauzb
Фидоий, жонкуяр ҳодимлар учун олтинга тенг хабар

Давлат фуқаролик хизматчилари хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарганлиги учун бонус тўловлари доирасида шахсий устамалар белгиланади ва ходимлар мукофотланади.

Энг муҳими, режалаштирилган маблағлар доирасида бонус тўловларининг юқори миқдори чегараланмайди

@platformauzb
Туман (шаҳар) ҳокимликларининг амалдаги штат бирликлари сони ҳудуддаги аҳоли сонидан келиб чиқиб қайта белгиланади.

@platformauzb
Каимходжаев Ойбек Абдукаримович – Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Подполковник О.Каимходжаев тайинловга қадар Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган

@platformauzb
Octobank ipotekasi — yillik 20% dan

Endi Octobank ipotekasi bilan birlamchi yoki ikkilamchi bozordan xonadon xarid qilish mumkin.

- muddati — 10 yilgacha;
- boshlang‘ich to‘lov — 20% dan;
- Octobank ish haqi loyihasi ishtirokchilari va korporativ mijozlar xodimlari uchun maxsus stavka — yillik 18% dan (2026-yil 31-dekabrgacha amal qiladi).

Onlayn ariza berish:
ipoteka

☎️ +998 71 202-33-33

Реклама
@platformauzb
Шавкат Мирзиёев 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Сербияда бўлади.

@platformauzb
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбаев Кучкарович лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Катта эҳтимол, у Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимини эгаллайди.

@platformauzb
Улуғбек Миркамалович Арипов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди;

Жамшид Жахонгирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

Атабек Валижанович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Сардор Алишерович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Республика ижро этувчи ҳокимят органларининг ҳудудий бошқармаларида ишловчи ходимларнинг окладлари

Ушбу окладга 25 фоизгача КПИ тўловлари, мартаба даражаси учун 20 фоизгача устама ҳамда бонуслар қўшилади.

❗️Мисол учун, ижро этувчи ҳокимият органи ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси 3-разрядни ҳисоблаймиз.

Агар ходимнинг 6-10 йил иш стажи бўлса: Оклад: 5 984 000 сўм, KPI 25%: 1 496 000 сўм, мартаба даражаси учун 5% устама 299 200 сўм, жами: 7 779 200 сўм бўлади. Демак, 6–10  йил иш стажига эга Бош мутахассисга 25% KPI ва 5% мартаба устамаси билан 7 млн  779 минг 200 сўм ойлик тўланиши мумкин. Бонуслар ва бошқа қўшимча тўловлар ушбу суммадан ташқари ҳисобланади.

@platformauzb
Ойлик бўйича янги тартибга туман ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган шахсдан эътироз

@platformauzb