platforma.uz
41.8K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Бухорода замонавий боғдорчилик сари муҳим қадамбосилди!

МКБАНК  томонидан Ромитан тумани Боғитуркон МФЙда ташкил этилган тадбирда 200га яқин  боғбон фермерлар иштирок этди. Унда замонавий технологиялар асосида юқори ҳосилдор боғлар барпо этиш ва фермерлар даромадини ошириш асосий мақсад қилинган.

Семинарда Чилидан келган юқори малакали мутахассис Кристиан Родригес, Туркиядан Муҳаммад Янер, шунингдек, халқаро агрономлар Шуҳрат Аброров ва Неъматжон Абдуллаев иштирок этди.

Мутахассислар фермерларга интенсив боғларни ташкил этиш, замонавий агротехнологиялар, кўчатларни тўғри танлаш, парваришлаш ва юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича амалий тавсиялар ва тажрибаларини улашдилар.

@platformauzb
⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: Ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, прокурорлар, ички ишлар, божхона, солиқ органлари бошлиқлари, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, шунингдек иқтисодиёт соҳасига алоқадор барча бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар уюшмаси, "Нуроний" жамғармаси раҳбарлари, "Ислоҳотлар штаби" аъзолари, Марказий банк ва тижорат банкларининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, туманлардаги барча "маҳалла еттилиги" аъзолари ва маҳалла банкирлари таклиф этилган.

@platformauzb
Тадбиркорлар учун фойдали маълумот

2026–2027 йилларда давлат улушлари оммавий савдоларга чиқариладиган корхоналар рўйхати.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Бизнесни ривожлантириш банки масъуллари Бектемир туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларини ўрганди.

Давлат раҳбарининг 3 сентябрдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Юсупов туман ҳокими билан биргаликда маҳаллаларда амалий ўрганишлар ўтказди.

Мулоқотлар давомида банк, ҳокимлик ва "маҳалла еттилиги" ҳамкорлигида штаб фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир оила учун барқарор даромад манбаини яратиш ва аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилиб, "Зилола" МФЙдаги "Elman baba" МЧЖ объектини расмийлаштириш ва ГАСН рухсатномасини олиш, "Абай" МФЙда 100 млн сўм имтиёзли кредит асосида новвойхона ва қандолатчилик фаолиятини йўлга қўйган "Инновацион чорва комплекси" ХКни ичимлик суви тармоғига улаш масалалари бўйича амалий чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, туманда аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш учун Банк хизматлари маркази ҳамда янги бизнес лойиҳаларини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашга ихтисослашган "Лойиҳалар фабрикаси"ни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Реклама
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида партиялараро ҳамкорлик кенгаймоқда

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Халқаро бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги делегация билан мулоқот бўлиб ўтди. Унда икки партия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон — Хитой стратегик шериклиги изчил ривожланмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш 18 миллиард долларга яқинлашди. Яқин йилларда бу кўрсаткични 30 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Хитой иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 60 миллиард долларга яқин.

Мулоқотда партия қурилиши, аҳоли билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, ҳудудий ташкилотлар ўртасида тажриба алмашиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, рақамли трансформация ва сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Самарқандда ўтказилган «Хитой — Марказий Осиё» сиёсий партиялари мулоқоти натижалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар мавжуд келишувларни амалий лойиҳалар билан бойитиш ва партиялараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олди.

@platformauzb
ПФ-177.pdf
28.5 MB
Айрим давлат активлари 1 млн сўм бошланғич нархда аукционга чиқарилади

Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш бўйича янги механизмлар жорий этилмоқда. 2026 йилда 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилади.

Тадбиркорлар учун эса активларни харид қилиш шартлари анча енгиллаштирилади. Хусусан, бошланғич тўлов 15 фоизга туширилади, қолган маблағни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин

Шунингдек, узоқ вақтдан бери харидор топилмаётган айрим давлат активлари 1 млн сўм бошланғич нархда аукционга чиқарилади. Уч ой давомида сотилмаган активларнинг бошланғич нархи эса босқичма-босқич 10 фоизгача пасайтирилиши мумкин.

Яна бир муҳим янгилик — ер участкалари “тайёр пакет” шаклида, яъни қурилиш учун зарур ҳужжатлар ва коммуникация тармоқларига уланиш техник шартлари билан бирга савдога чиқарилади.

@platformauzb
Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат берилади.

@platformauzb
Бундан буён маҳаллага тегишли масалалар бўйича “еттилик”ни мувофиқлаштирувчи раҳбарлар томонидан алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади.

@platformauzb
💰Давлат ишида ёки банкда ишламоқчимисиз?

Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақатгина замонавий билимларни эгаллаш ва энг сўнгги хабарларни доимий кузатиб бориш муҳим.

Агар ҳақиқий пул топишни ва эркин яшашни истасангиз, бизни кузатинг — бу ерда бюрократия эмас, реал билим ва натижа бор.

Ўзгариш вақти келди.


МАНЗИЛ:👇
https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi
https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi

@platformauzb
Кўпчилик биринчи қадамни ташлаш ўрнига, энг осон ва сеҳрли йўлни излаб юради.

Мукаммал вақтни, қулай шароитни, тайёр имкониятни кутади...

Аслида эса кўп нарсанинг сири жуда оддий, ўрнингдан тур. Бошлагин. Йўл юраётганингда очилади.

Биринчи қадам мукаммал бўлиши шарт эмас. Фақат ташланиши керак.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизни вақтида эмлатинг!

Қизамиқ қандай касаллик?Унинг пайдо бўлишига нималар сабаб бўлади? Даво чоралари қандай? Қизамиқ касаллиги қандай тарқалади?

Бу ҳақида махсус видеоролик орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

Қизамиқнинг олдини олишнинг ягона йўли бу – вакцинациядир.

Фарзандларингиз саломатлигини хавф остига қўйманг!

Эмлашлар миллий тақвими асосида уларни ўз вақтида эмлатинг!

@platformauzb
Хорижда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқароларга 60 миллион сўмгача грант берилади

Хорижда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун 60 млн сўмгача бўлган грант танлови эълон қилинди. Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди..

Танлов агентлик ҳамда Миграция бўйича халқаро ташкилот ҳамкорлигида, Швеция Адлия вазирлигининг молиявий кўмагида ташкил этилмоқда. Унда 2025−2026-йилларда хорижда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар иштирок этиши мумкин. Хотин-қизларнинг фаол иштироки алоҳида қўллаб-қувватланади.

Танловда бизнесни ривожлантириш бўйича аниқ ва асосланган ғоя, янги иш ўринларини яратиш имконияти, шунингдек, мавжуд бизнеснинг барқарорлиги ва самарадорлигига устуворлик берилади.

Ғолиблар ўз бизнесини ривожлантириш учун 60 млн сўмгача грант олиш имкониятига эга бўлади.

Ариза юбориш.

@platformauzb