platforma.uz
41.8K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
UzAuto Motors Chevrolet’нинг Ўзбекистондаги илк гибрид автомобили — Chevrolet Equinox PHEV сотувини бошлашини эълон қилди.

Нархлари:

• Chevrolet Equinox PHEV Activ 80КМ – 463 500 000 сўм

• Chevrolet Equinox PHEV Activ 120KM – 478 500 000 сўм

@platformauzb
Сенат “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади.

@platformauzb
platforma.uz
Сенат “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади. @platformauzb
Янги таҳрирдаги алифбога ўтиш жараёнида фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олиш мақсадида Қонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг муомалада бўлишига тўсқинлик қилинмаслиги белгиланмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларининг айрим рамзий белгилари, пешлавҳа ва кўрсаткичлардан эса улар яроқсиз ҳолатга келгунига қадар ёки белгиланган муддатгача фойдаланишга рухсат берилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ГМО маҳсулотлари: Озиқ-овқат хавфсизлигими ёки глобал қарамлик?

Дунёда ГМО экинлари майдони 215 миллион гектарга етди. Энг кўпи — соя ва маккажўхори. Тўғри, улар қурғоқчиликка чидамли, аммо ГМО уруғлари бир марталик бўлади — кейинги йилга насл бермайди. Бу эса уруғ сотадиган давлатларга бутунлай қарам бўлиш дегани. Энг ёмони, ГМО туфайли 20 га яқин янги касалликлар пайдо бўлди.

Халқни ўйлантираётган бу долзарб муаммони Ўзбекистон Экологик партияси ўз "Олам" мунозара клубида кун тартибига олиб чиқди. Партия олимлар ва мутахассисларни йиғиб, соғлиғимиз ва келажагимизга дахлдор оғриқли масалаларни очиқ ўртага ташлади. Депутат, профессор Борий Алихонов айтган бу фикрлар экологик хавфсизлик нақадар муҳимлигини кўрсатмоқда.

@platformauzb
Kia Sportage — 0% йиллик ставкали муддатли тўлов асосида.🚘

Бошланғич тўлов — 40%, муддат — 36 ой. Батафсил маълумот олинг ва ўз Kia Sportage’ингизни Kia Yakkasaroyда танланг.

📞 +998(55)500-86-68
Автосуғуртани расмийлаштириш мажбурий. Суғурта шартлари банк томонидан белгиланади.

Реклама
@platformauzb
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Бошқарувчи Молия маркази кенгашининг Бош котиби ҳисобланади, кун тартибини шакллантиришни ташкил этади, раис қатнашмаган мажлисларда уларга раислик қилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Барча оммавий ахборот воситалари янгиланган алифбода иш юритиши қатъий белгиланади” — Нодир Жонузоқ

Ҳукумат вакили икки алифбодан фойдаланиш жараёнига нуқта қўйилишини айтди. Қонун кучга киргач, барча расмий идоралар ягона алифбо асосида иш юритишини маълум қилди.

@platformauzb
❗️Такомиллаштирилган ўзбек алифбоси учун махсус бепул сервис ишга тушди

Сенат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни маъқуллади. Кутилаётган ўзгаришларга мослашишни осонлаштириш учун Undov.uz сервиси ишга туширилди.

Ушбу сервис орқали матнларни кирилл, амалдаги лотин ва такомиллаштирилган лотин ёзуви ўртасида тез ва осон ўгириш мумкин. Шунингдек, ҳужжат файлларини ҳам транслитерация қилиш имконияти мавжуд.

Контент маркази томонидан тақдим этилган Undov.uz сайти ва @undovbot Telegram-ботидан фойдаланиш мутлақо бепул. Фойдаланувчиларнинг матн ва файллари серверларда сақланмайди.

@platformauzb
Тошкентда автобус ва метро йўлкираси электрон тўловда 2 500 сўмгача ошиши мумкин

Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метрода электрон тўловда йўл ҳақини 1 700 сўмдан 2 500 сўмгача — 47 фоизга ошириш таклиф қилинди. Янги абонемент ва транспорт алмаштириш тарифлари ҳам режада бор.

1 октябрдан жамоат транспортида бир марталик йўл ҳақини электрон тўловда 2 500 сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Нақд пулда тўлов тарифини эса 3 000 сўм миқдорида сақлаб қолиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳар Кенгаши қарори лойиҳаси 19 сентябрга қадар муҳокама учун жойлаштирилган.

@platformauzb
2026 йил 11 декабргача:

— соат 23:00 дан 06:00 гача шовқин солиш тақиқланади. Иш ёки дам олиш куни бўлишидан қатъи назар.

2026 йил 11 декабрдан:

— иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача;
— дам олиш ва байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача шовқин солиш тақиқланади.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
“Ташаббусли бюджет” доирасидаги энг катта муаммолардан бири aҳолиси кам бўлган чекка қишлоқларни бошқа жойга ютқазиб қўйиши эди.

Натижада ичимлик суви, абгор йўл ё нураган боғча каби энг оғриқли ҳаётий муаммолар яна маблағсиз, қоғозда қолиши мумкин.

Сўнгги кунларда “Депутат танлови” имкониятидан фойдаланиб, ҳудудлардаги айнан шундай етарли овоз ололмаган, аммо одамларнинг тақдирини ҳал қиладиган қатор лойиҳаларга имкон бериляпти.

Депутат Дилмурод Артиқов ҳаракати билан Янгиқўрғонда овоз тўплашда бир неча бор “йиқилган” 46-боғчани таъмирлашга 1,6 млрд сўм йўналтирган бўлса, Шарофиддин Назаров Косондаги қишлоқ поликлиникасини тиклашга 824 млн сўм ажратилишига бош-қош бўлди.

Депутатлар Равшан Мамутов (Элликқалъа) ва Отабек Мусурмонов (Фориш) ташаббуси билан ўнлаб йиллардан бери чанг ва лой бўлиб ётган ички йўлларни янгидан асфальтлаш учун 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Депутат Нодира Рашидова Кегейлидаги йиллаб ичимлик суви кўрмаган 60 та хонадон муаммосини ҳал этишни (1,5 млрд сўм) танлаган бўлса, Фирдавс Шарипов Деновдаги 8 та маҳалланинг йўл ва электр таъминотини яхшилаш лойиҳаларини маъқуллади.

Эътиборли жиҳати ушбу лойиҳаларни амалга ошириш жараёни депутатлар, маҳаллалар, жамоатчилик ҳамда фуқароларнинг доимий назоратида бўлади.

@platformauzb
Бошқаларга ёрдам беришда эҳтиёт бўлиш керак. Фойдали бўлиш ва фойдаланилиш ўртасидаги чегара баъзан сезилмайди.

Антонио Курнетта

@platformauzb