platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу фабрика дақиқасига 100 км ип-калава ишлаб чиқармоқда

Пахтани шунчаки хомашё сифатида сотмасдан, тайёр маҳсулотга айлантириб, қиймат яратаётган тадбиркорларни кўриш – бутунлай бошқача  ҳиссиёт беради. BRB кўмагида фаолият юритаётган Uzyarn House Textile корхонаси айнан шундай фаолият юритмоқда.

Бу ерда бир ойда қарийб 4 миллион километрдан ортиқ ип тайёрланади.

Корхонадаги ишчиларнинг меҳнати қадрланишини ва ўзи тайёрлаган маҳсулот билан фахрланишларини гапириб беришди.

Лавҳани кўриб ўзингиз баҳо беринг: ▶️Тўлиқ видео

Реклама
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиётимизнинг бугунги аҳволи

Поликлиникага чиқсанг, қўлингга умидвор боқиб туради. Фарм компаниялар билан яхши ҳамкорликни йўлга қўйиб олишган. Бутун халқни дорига "ўтирғизишди".

Афсуски, видеодаги ҳолат фақат битта кейс эмас...

Одамнинг соғлиғи тиббиётда ўнинчи даражага тушиб қолган.

Жавобгарликни, жиноий жавобгарликни кучайтиришни талаб қиламан. Бошқа давлатлар эплаган ишни наҳот бизникалар уддалай олмаса. Хоҳиш бўлса имкон топилади...

@platformauzb
ПФ-193.pdf
2.3 MB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Барқарор иш ўринларини яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-193-сонли (11.09.2026й.) Фармони қабул қилинди.
 
☑️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича тегишлича ҳудудий штаблар, туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигида – туман (шаҳар) штаблари ташкил этилган.
 
☑️Туман (шаҳар) штаби қарорига асосан Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни кооперацияга жалб қилган лидер тадбиркорларга 5 млрд сўмгача (жалб қилинган ҳар бир оила учун 50 млн сўм ҳисобда) гаров таъминотисиз кредит ажратилишига рухсат берилади.
 
☑️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар тадбиркорлиги дастурларининг имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман (шаҳар) штабларига ўтказилади.

@platformauzb
Шавкат Мирзиёев Корея президенти Ли Чжэ Мённинг таклифига биноан 13-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

@platformauzb
Янгиер шаҳрида “Мини-технологиялар ярмаркаси” бўлиб ўтди

Тадбир Бизнесни ривожлантириш банки АТБ, Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази ҳамда Янгиер шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ярмарка давомида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш истагида бўлган фуқароларнинг ташаббуслари кўриб чиқилди. Шунингдек, лойиҳаларни молиялаштириш, замонавий мини-технологияларни жорий этиш ва янги иш ўринларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Реклама
@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар қандай ҳашамат ҳам бу кўчанинг завқини бера олмайди!

@platformauzb
ОТМ контрактини 4 қисмга бўлиб тўлаш мумкин

Тўлов-контракт асосида ўқишга кирган талабалар контракт суммасини бир йил давомида 4 қисмга бўлиб тўлаши мумкин:
🔹 25% — 1-курслар 15 сентябргача, юқори курслар 1 октябргача;
🔹 50% — 1 январгача;
🔹 75% — 1 мартгача;
🔹 100% — 1 майгача.

Муддатлар узайтирилиши мумкин. Молиявий мустақил давлат ОТМлари ва нодавлат олийгоҳлар тўлов миқдори ҳамда муддатларини мустақил белгилайди.

Супер-контрактни ҳам бўлиб тўлаш мумкин, аммо дастлаб 50 фоизи тўланиши керак.

Ариза kontrakt.edu.uz орқали юборилади.

@platformauzb
ПФ-190.pdf
13.7 MB
Бизнесни рўйхатга олиш 15 октябрдан бошланади

Бизнесни рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 15 октябрь - 30 ноябрь саналарида ўтказилади.

Тадбирнинг асосий мақсади мамлакатда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликларни тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали субъектлар сони, таркиби, иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимоти ва фаолият ҳолатига
аниқлик киритилади.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бирорта ғўдайган бойвачча пайдо бўлса — кечирмайман! Давлат бўлиши керак” — Шавкат Мирзиёев.

@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар учун ижара пулини қандай қайтариб олиш бўйича қўлланма.

Аризани ijara.soliq.uz орқали бериш мумкин.

@platformauzb
Бош прокуратура ва Кадастр агентлиги масъуллари диққатига!

Аукцион орқали мулк сотиб олган 105 нафар фуқарога қонуний ҳаққи нега расмийлаштириб берилмаяпти?


Мурожаатдан:

"Ғузор тумани ҳокимининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини аукционга чиқариш тўғрисидаги 24.10.2020 йилдаги Х-977/10-сонли қарори билан тумандаги Ғалча қишлоғидан аукционга жами 105 та лот чиқарилган.

2021 йил февралда аукционда қатнашиб, ер участкаси сотиб олдик.

Шундан кейин муаммолар бошланди. Аслида биз ер участкаси эмас, бошимизга ғалва сотиб олган эканмиз.

Мана беш йилдан кўп вақт ўтаяптики, аукцион орқали сотиб олган мулкимизни туман кадастр бўлимидагилар расмийлаштириб бермаяпти.

Бу борада бош ўрмаган ваколатли орган, мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади.

Отнинг калласидек кўриниб турган қонуний манфаатларимизни таъминлашни ҳеч бир ташкилот ўйлаб ҳам кўрмаяпти. Ҳаммаси қоғозда зўр, амалда эса...

"Меники, сеники — ҳаммамизники" бўлган конституциямизда белгилаб қўйилган дахлсиз мулкимизга ўзимиз эгалик қилолмаяпмиз.

Ўша пайтда ўлчаб берган ер майдонининг бир қисмини ҳозирда маҳаллий аҳоли эгаллаб олган. Бир қисмини эса кадастрчилар кимларгадир бериб юборган.

Энди савол: давлатнинг ваколатли органи ўтказган аукционига ким ишонади?

Умид қиламизки, ушбу мурожаатимиз тегишли мутасаддиларни бефарқ қолдирмайди. Ғузорда бўлаётган қонунсизликка чек қўйилади.

Бир гуруҳ фуқаролар номидан Ҳамдам Худойбердиев

+99897 748 22 00"

@platformauzb
Тошкент шаҳридаги барча туманларда 14 сентябрдан 22 октябргача режали тарзда ичимлик суви босими пасайиши ёки сув таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Жадвал

@platformauzb
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси «Битирувчи—2026» тадбирида ускуналар ижараси учун 2 млрд 164 млн сўм сарфлаган

Бу ерда яна бир жиҳат бор: шартнома тадбирдан беш кун олдин — 20 майда тузилган. Бироқ давлат харидлари электрон тизимида мазкур харид бўйича «таклиф сўрови»га оид эълон 21 май куни жойлаштирилган. Яъни ҳужжатларда кўринаётган хронология шундай: аввал шартнома тузилган, кейин эса харид жараёни эълон қилинган.

Ҳужжатлардаги яна бир қизиқ ҳолат харидда фақат битта иштирокчи қатнашгани кўрсатилган. Давлат маблағи миқдори катта бўлган харидда бошқа компаниялар нега иштирок этмаган?

Батафсил

@platformauzb
TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI- Ўзбекистондаги биринчи микромолия банкининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир давомида банкнинг молиявий маҳсулотлари, имкониятлари ва мижозлар учун таклиф этилаётган шартлар ҳақида маълумот берилди.

TAYANCH нималарни таклиф қилади?
💰 Омонатлар - 21% гача йиллик даромад
💳 Бизнес учун кредит ва молиялаштириш - 2 млрд сўмгача
⏳ Муддат - 60 ойгача


Шунингдек:
• 300 млн сўмгача “Оила Таянчи” микрокредити;
• Банк карталари;
• Онлайн ва офлайн тўлов ҳамда ҳисоб-китоб хизматлари;
• Тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун молиявий ечимлар.

TAYANCH - маблағларини сақлаб қолиш ёки бизнесини ривожлантиришни истаганлар учун молиявий қўллаб-қувватлаш.

📞 +998 55 777-11-11
🌐 tayanchbank.uz

Реклама
@platformauzb
Бектемир тумани ҳокими Абдурахманов Нурилла Лютпуллаевичга хорижий хизмат сафарига чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

@platformauzb