platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
📸🇺🇿🇰🇷 Корея қироллик саройидан ноёб кадрлар

Зироат Мирзиёева Корея Биринчи хоними Ким Хе Гён билан Миллий сарой музейига ташриф буюрди. Улар Чосон сулоласига оид қўлёзмалар, қироллик либослари ва сарой буюмларини кўздан кечирди.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
📢 “Milliy sanoat zanjiri” ko‘rgazmasida ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tish boshlandi!

Avtomobilsozlik sanoatining yirik korxonalari bilan kooperatsiya o‘rnatish, o‘z mahsulotingizni bevosita buyurtmachilarga taklif qilish yoki tarmoq ehtiyojidan kelib chiqib yangi mahsulot va butlovchi qismlar ishlab chiqarishni yo‘lga qo‘yishni rejalashtiryapsizmi?

29–30-sentabr kunlari Jizzax shahrida “Milliy sanoat zanjiri” avtomobilsozlik sanoati ko‘rgazmasi bo‘lib o‘tadi.

Ko‘rgazma mahalliy ishlab chiqaruvchilarga yirik sanoat korxonalari bilan bevosita muloqot qilish, ularning mavjud va istiqboldagi ehtiyojlarini o‘rganish, o‘z ishlab chiqarish imkoniyatlarini namoyish etish hamda yangi kooperatsiya loyihalarini shakllantirish imkonini beradi.

✅ Ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tish boshlandi. Buning uchun yuqoridagi QR-kodni skanerlang va ro‘yxatdan o‘ting.

🗓 29–30-sentabr, 2026-yil

📍Jizzax shahri, “Olimpiya zaxiralari kolleji” binosi

☎️Qo‘shimcha ma’lumot uchun:
+998 97 754 23 99
+998 97 888 10 01

Zanjirda siz uchun ham joy bor.

Reklama
@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Садуллаев Самандар Асадович - Ўзбекистон маҳаллари уюшмаси раисига ўринбосар бўлиши билан бирга Вазирлар Маҳкамасидаги янги бир департаментга раҳбар лавозимига ҳам тайинланибди.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Маҳаллаларда бандлик: аниқ лойиҳалар ва янги иш ўринлари

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур топшириқлар ижроси доирасида Бухоро вилояти Ғиждувон туманининг Ғовшун ва Қораҳони маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилди.

Туман ҳокими ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ раҳбарияти иштирокида маҳаллалардаги ижтимоий реестрга киритилган, ишсиз ва даромад манбаига муҳтож фуқароларнинг масалалари ўрганилди.

Аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу мақсадда 18 та савдо ва сервис шохобчасини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Лойиҳаларни амалга ошириш орқали 50 га яқин янги иш ўрни яратиш белгиланди.

Шунингдек, маҳаллаларда “Онлайн маҳалла” платформаси орқали ўтказилаётган хатлов натижалари ўрганилиб, аниқланган эҳтиёжлардан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кейинги вазифалар белгиланди.

Ташаббуслар маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорлик фаоллигини кучайтиришга хизмат қилади.

Реклама
@platformauzb
Айни дамда Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида ҳисобот бермоқда.

Қонунчилик палатасининг бугунги мажлиси Ochiq parlament да тўғридан-тўғри трансляция қилинаётганди.

Афсуски, жонли эфир қанақадир сабаб билан узилиб қолди ёки уздирилди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоровулбозордаги нефть омборида ёнғин рўй берди

Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

ФВВ хабарига кўра, бугун соат 10:30 да 112 тизимидан Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, «Чўлқувар» МФЙ ҳудудида жойлашган Қоровулбозор нефть маҳсулотларини сақлаш омборидаги сиғим (резервуар)лардан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан тезкорлик билан қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:18 да ўчирилди.

@platformauzb
Таълим кредити учун my.gov.uz орқали ариза топширинг!

Бунинг учун my.gov.uz га киринг ва таълим бўлимидаги тегишли хизматдан фойдаланинг.

Бунда:
рўйхатдаги тижорат банкларидан бири ҳамда у жойлашган ҳудуд танланади.

Биргаликда қарз олувчи ва кафил маълумотлари киритилади.

Шундан сўнг, биргаликда қарз олувчи ва кафилнинг my.gov.uz даги шахсий кабинетларига хабарномалар юборилади. Улар томонидан хабарнома тасдиқланганидан сўнггина ариза юборилади.

Аризалар тегишли тижорат банки томонидан 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Таълим кредити кимларга берилади?

Таълим кредити кундузги таълим шаклида, бакалавр ва магистратура босқичида, давлат ва нодавлат ОТМларида ўқиётган талабалар ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларига берилади. Бу имкониятдан ўқишини кўчирган талабалар ҳам фойдаланиши мумкин.

Бу хизматдан фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган талаба ва ўқувчилар фойдаланишлари мумкин.

Кредит миқдори:
1-босқич талабалари учун 100% контракт тўлови;

2-босқич ва ундан юқори босқичдаги талабалар учун:

фанларни ўзлаштиришнинг ўртача GPA (grade point average) кўрсаткичи 3 дан паст бўлганда контракт тўловининг 80% миқдори бўйича таълим кредити ажратилади, қолганини талаба ўзи тўлайди;

Таълим кредитини қайтариш ҳам анча осон ва эркин. Уни ўқиш муддати тугаганидан сўнг, еттинчи ойдан бошлаб, 7 йил давомида қайтарсангиз бўлади. Ўғил болалар учун фоизлар Марказий банкнинг асосий ставкасидан келиб чиқиб белгиланади, қизларга эса фоизсиз кредит ажратилади.

ГПА кўрсаткичи 3 ва ундан юқори бўлганда ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганда  контракт тўловининг 100% миқдори бўйича таълим кредити ажратилади.
Таълим кредити супер-контрактда ўқийдиганлар, сиртқи, кечки ёки масофавий таълим шаклидаги талабаларга берилмайди. Шунингдек, хориждаги Олий таълим муассасаларида ўқиётганлар ҳам таълим кредитини ололмайди.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзлиДеП кўмаги билан Урганчда аҳоли учун кўчма тиббий кўриклар ташкил этилди

ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган «Саломатлик сари» акцияси Урганч шаҳрида ҳам давом этмоқда.

Бу гал акция шаҳарнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Бинокор маҳалласида ташкил этилди. Унда Жамбул ва Саховат маҳаллалари аҳолиси ҳам иштирок этди.

Акция доирасида онколог, эндокринолог, кардиолог, гинеколог ва терапевтлар аҳолини қабул қилди. Кўриклар билан бирга УТТ ва бошқа диагностик текширувлар ҳам амалга оширилди.

Тиббий хизматларнинг мобил форматда ташкил этилгани чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли, хусусан, кексалар учун қулайлик яратди. Шунингдек, барча кўрик ва диагностика хизматлари бепул амалга оширилди. Натижада аниқланган ҳолатлар бўйича 25 нафар фуқарога стационар ёки амбулатор даволаниш учун йўлланма берилди.

Акциядаги бундай ёндашув тиббий ёрдамни аҳолига яқинлаштириш ва «Халқ билан бирга» дастурида белгиланган вазифаларни бевосита маҳалла даражасида амалга оширишга қаратилган.

@platformauzb
Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат нархи 7 фоизга оширилди

Шу йил сентябрдан БҲМ миқдори оширилгани сабаб тўлов 9,5 млн сўм (илгари 8,8 млн сўм эди) бўлди.

@platformauzb
Пенсия ёши ўзгаради

2028 йил 1 январдан бошлаб пенсия ёшини ҳар йили 3 ойга ошириб борган ҳолда 2039 йилда эркаклар учун 63 ёшга ва аёллар учун 58 ёшга етказиш режалаштирилмоқда — президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

@platformauzb
platforma.uz
Пенсия ёши ўзгаради 2028 йил 1 январдан бошлаб пенсия ёшини ҳар йили 3 ойга ошириб борган ҳолда 2039 йилда эркаклар учун 63 ёшга ва аёллар учун 58 ёшга етказиш режалаштирилмоқда — президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. @platformauzb
Шунингдек, фармон лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан:

➖пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун инобатга олинадиган охирги меҳнат фаолияти давомидаги беш йиллик иш ҳақи даври ҳар йили бир йилга ошириб борилган ҳолда йигирма йилликдаги иш ҳақи даврига етказилади. Бунда пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақини аниқлашда фуқаронинг энг паст даромадли даврининг 10 фоизини пенсия ҳисоб-китобидан чиқариб ташлаш тартиби жорий этилади;

➖ёшга доир пенсия тайинлаш учун белгиланган камида 7 йил иш стажи ҳар йили бир йилга босқичма-босқич оширилган ҳолда 2034 йилда 15 йилга етказилади. Бунда энг кам иш стажига эга бўлмаган фуқароларга умумий белгиланган пенсия ёшидан беш йилдан кейин ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

➖2028 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи марта пенсия тайинлашда иш ҳақининг юқори чегараси пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан 13 бараварига оширилади.

@platformauzb
platforma.uz
Пенсия ёши ўзгаради 2028 йил 1 январдан бошлаб пенсия ёшини ҳар йили 3 ойга ошириб борган ҳолда 2039 йилда эркаклар учун 63 ёшга ва аёллар учун 58 ёшга етказиш режалаштирилмоқда — президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. @platformauzb
Жамғариб бориладиган пенсия бўйича

➖2027 йил 1 январдан бошлаб ўртача ойлик иш ҳақи пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 бараваридан (амалда 7 млн 560 минг сўмдан) кам бўлган фуқаролар томонидан жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ихтиёрий равишда иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида ўтказган маблағига 50 фоизгача табақалаштирилган миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча тўлаб берилади;

➖ўртача ойлик иш ҳақининг пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 бараваридан юқори қисмидан 1 фоизи миқдоридаги маблағ ижтимоий солиқ ҳисобидан фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тўлаб берилади ва ушбу миқдор 2033 йилдан 2 фоиз ҳамда 2040 йилдан 3 фоизга етказилади;

➖фуқароларга жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларни инвестиция ва молиявий воситаларга жойлаштиришда иштирок этиш имконияти берилади;

➖2030 йил 1 январдан бошлаб жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлардан фуқаролар оғир касалликка чалинганда даволаниш учун ҳамда ипотека кредитига бошланғич тўлов сифатида фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

@platformauzb
2027 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар йил давомида бўлиб тўлаш ҳуқуқи билан қатъий белгиланган тартибда ижтимоий солиқни тўловчи субъектлар тоифасига ўтказилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент шаҳрида қурилишлар билан боғлиқ масалалар юқори давраларда муҳокама қилинди.

Улушли қурилишларни тартибга солиш, эскроу тизимини жорий қилиш бўйича қонун лойиҳасини ҳам тезроқ қабул қилиш керак. Роликда қурувчиларни аҳоли билан шартнома тузишдаги муаммолари таҳлил қилинибди. Муаммо ҳақиқатан долзарб.

Агар Урбанизация миллий қўмитаси шу муаммони ҳал қиладиган бўлса, ҳам Президентнинг ишончини оқлаган, ҳам минглаб аҳолини уй-жой билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилган бўларди.

@platformauzb
Ахунбабаев Хондамир Хакимович Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хондамир Ахунбабаев 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий. 2013 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар «Наманган эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат муассасаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

@platformauzb
Кино суратга олиниши муносабати билан пойтахт марказидаги иккита кўчада транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкентнинг туризм салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган йирик кино лойиҳаси доирасидаги тасвирга олиш ишлари муносабати билан 16 сентябрь куни соат 09:00 дан 16:00 гача қуйидаги кўча қисмларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўлиқ чекланади:

— Зарафшон кўчаси —" Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасининг назорат-ўтказиш пунктидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;

— Истиқлол кўчаси — Амир Темур шоҳкўчасидан Буюк Турон кўчасигача.

Ҳайдовчилардан сафар йўналишларини олдиндан режалаштириш ва муқобил йўллардан фойдаланишларини сўра
лади.

@platformauzb