platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Forwarded from platformauzb_live
Бухорода аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар давом этмоқда

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли даромадларини ошириш, бандликни таъминлаш ҳамда оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Шофиркон туманининг “Дўрман” ва “Хорин” маҳаллаларида ўрганишлар ўтказилди. Унда туман ҳокими ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ раҳбарияти томонидан ҳудудда аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва мавжуд тадбиркорлик субъектларини кенгайтириш имкониятлари атрофлича ўрганилди.

Ташриф давомида ушбу маҳаллалардаги камбағаллик ва ишсизлик рейстрида турган оилаларни тадбиркорлик ҳамда чорвачиликка жалб этиш, уларга зарур шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фуқароларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда, таъминотчи корхоналар томонидан маҳаллаларнинг ўзига наслли ва майда шохли чорва моллари, ихчам иссиқхоналар ҳамда юк мотороллеерлари келтирилиб, имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

Ушбу амалий саъй-ҳаракатлар фуқароларга чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланиш, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун кенг имконият яратади.

Реклама
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Биласизларми, Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди!” — Шавкат Мирзиёев

Президент Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида ватандошлар билан учрашув ўтказди.

“Мен машинада кўп юраман, кўчада бир-бири билан мулоқот қилиб кетаётган ёшларни кўриб ўйлайман: қани энди улар энг бахтли кунлари шу эканини билсалар… Биласизларми, Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди”, — деди давлат раҳбари.

@platformauzb
Янгиободда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси доирасида Янгиобод туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Бизнесни ривожлантириш банки АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Б. Бобожонов иштирок этди. Мулоқот давомида «Дўстлик» МФЙда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг мурожаатлари ва янги лойиҳалари кўриб чиқилди.

Тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари, лойиҳаларни молиялаштириш ва фаолиятни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Реклама
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар бор – юзларида нури бор,
Одамлар бор – кўзларида сири бор.
Яна баъзиларни кўрдик маймунга ошна –
Одам бўлмайдиган одам тури бор.

Иқбол Мирзо

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бюджет ташкилотлари учун янгилик!

✅МКБАНК бюджет ташкилотлари учун корпоратив банк карталарини эмиссия қилиш ва юқори даражада хизмат кўрсатишга тўлиқ тайёр!

Энди харидлар учун вақт йўқотманг — ҳаммаси бир картада!

МКБАНК корпоратив карталари билан:
⏺️ Шартномасиз тезкор харидлар — бир неча дақиқада
⏺️  Ҳар бир тўлов устидан тўлиқ ва реал вақт назорати
⏺️ 24/7 бошқарув имконияти
📝Қоғозбозликсиз, соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби

📌Шаффофлик, тезлик ва қулайлик — барчаси битта ечимда!

Ҳозироқ жорий қилинг ва иш жараёнларини янги босқичга олиб чиқинг!

Батафсил
@platformauzb
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдирди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилар ҳам кучайиб кетди

«30 соат дарс — 8 253 000 сўм
Устамалар (10% + 50% + 70% + 20%) — 12 379 500 сўм
Синф раҳбарлиги (32 ўқувчи) — 718 000 сўм
Вазир жамғармаси — 7 480 000 сўм
Жами: ≈ 28 830 500 сўм

Қўлга (12% солиқдан кейин): ≈ 25 371 000 сўм»

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Давлат харидларини ўрганиш энди бепул: янги онлайн платформа ишга тушди

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан давлат харидлари соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг базавий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида edu.icppa.uz платформаси орқали бепул онлайн ўқув курси ташкил этилди.

Платформада давлат харидлари жараёнларини босқичма-босқич ўрганишга мўлжалланган 20 та модул жамланган. Видеодарслар, тестлар ва амалий кейслар орқали фойдаланувчилар харидларни режалаштиришдан тортиб, харид тартиб-таомиллари ва шартномаларни бошқаришгача бўлган жараёнлар бўйича зарур билимларни эгаллаши мумкин.

Муҳими, таълим тўлиқ бепул ва онлайн. Фойдаланувчи ўзига қулай вақтда дарсларни ўзлаштириши, ҳар бир модул бўйича билимини синовдан ўтказиши мумкин.
Курсни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга 2 йил муддатга амал қилувчи электрон сертификат берилади.

Платформа нафақат давлат буюртмачилари ва харид бўйича мутахассислар, балки давлат харидларида иштирок этишни истаган тадбиркорлар ҳамда ушбу соҳани ўрганмоқчи бўлган барча фойдаланувчилар учун очиқ.

Давлат харидларини ўрганиш учун энди алоҳида жой ва вақт излаш шарт эмас — зарур билимлар бир платформада жамланган.

✅
edu.icppa.uz — рўйхатдан ўтинг ва бепул ўқишни бошланг.

@platformauzb
Миллий гвардияга хизматга кириш учун аризани энди онлайн бериш мумкин!

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ ёки махсус унвонли ходимлар лавозимига хизматга кириш истагида бўлган фуқаролар учун қулай имконият яратилди.

☑️ Эндиликда аризаларни my.gov.uz портали орқали масофадан туриб топшириш мумкин!

💻Хизматдан фойдаланиш учун:

1️⃣my.gov.uz порталида авторизациядан ўтиб, сўровномани тўлдиринг;
2️⃣ Миллий гвардия масъул ходимлари маълумотларни кўриб чиқиб, номзодни саралаш босқичларига йўналтиради;
3️⃣15 иш куни ичида саралаш тадбирларига рухсат берилгани ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилгани ҳақида билдиришнома келади;
4️⃣ Дастлабки ўрганишдан муваффақиятли ўтган номзодлар белгиланган жойда амалий ва жисмоний синовларни топширадилар.

Тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар:
Яшаш жойидаги поликлиникадан соғлиқ ҳолати тўғрисида маълумотнома;
Спорт соҳасидаги ютуқлар, хорижий тилларни билиш, ИТ-курслар ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти сертификатлари (мавжуд бўлган тақдирда).

Xизматдан фойдаланиш мутлақо бепул!

@platformauzb
Давлат банклари раҳбарларининг лавозими пасайтирилиши мумкин

Айтишларича, бугун иқтисодий комплекс раҳбарлари иштирокида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича республика миқёсида йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилишдан тарқалаётган маълумотларга кўра, Марказий банк раиси давлат банклари раҳбарларининг белгиланган вазифалар ижроси бўйича масъулиятини кучайтириш масаласига тўхталган. Хусусан, 8 та давлат банкининг бошқарув раиси ўринбосарини лавозимидан озод этиш масаласи айтилган.

Бунда режани бажармаган давлат банки бошқарув раиси ўринбосарларининг лавозими пасайтирилиши, худди шундай тартиб ҳудудий банк раҳбарларига ҳам татбиқ этилиши айтилган. Тарқалаётган маълумотларга кўра, республика даражасидаги раҳбар вилоят даражасига, вилоятдаги раҳбар эса туман даражасига туширилиши мумкин.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қовунни маза қилиб еймиз-у, лекин уни етиштиришнинг заҳматини билмаймиз»

Илгари оила боқиш учун Россия қурилишларида ишлаб юрган йигит бугун “Аgrobank”нинг "Менинг томорқам" лойиҳасида ўз юртида ерга меҳр бериб, даромади яхши фермерга айлангани ҳақида сўзлаб берган. Унинг таъкидлашича, қовун жуда нозик экин бўлиб, апрель ойидан бошлаб ҳосил йиғилгунча пайкалдан чиқиб бўлмайди.

Тўғри парваришланса ва таги мунтазам юмшатиб турилса, палак тинмай ҳосил беради, аммо бунинг ортида кетмонни елкадан туширмай қилинадиган тинимсиз меҳнат ётади. Бугун ана шу машаққатли меҳнат сабаб ўзбек қовунлари қўшни давлатлар бозорларини эгалламоқда.
 
Юртдошимиз тажрибаси ва фойдали маслаҳатлар батафсил видеода.

@platformauzb
Сеулда Биринчи хонимлар иштирокида маданий учрашув ўтказилди

Зироат Мирзиёева Ким Хе Гён ва Айгул Жапарова билан биргаликда Сеулдаги «Чонг Ва Де» қароргоҳида ташкил этилган маданий дастурда қатнашди.

Учрашув анъанавий чой маросими билан бошланиб, унда халқларни яқинлаштиришда маданий мулоқот ва миллий қадриятларни асрашнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Маданий дастур корейс миллий рақслари ва мусиқий асарлари ижроси билан давом этди.

@platformauzb
Ҳамшира ва оилавий шифокорларга ҳар ой 5,4 млн сўмгача устама тўланади

2027 йил 1 январдан:

— бакалавр ҳамшираларга — энг кам иш ҳақининг 1 баравари, ҳозирги ҳисобда 1,36 млн сўм;

— магистр ҳамшираларга — 2 баравари, 2,72 млн сўм;

— оилавий тиббиёт бўйича резидентурани тугатган шифокорларга — 4 баравари, 5,44 млн сўм устамалар тўланади.

@platformauzb