platforma.uz
42.3K subscribers
7.21K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Қаршида кадастр масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилмоқда

Кадастр соҳасидаги мурожаатларни жойида кўриб чиқишга қаратилган сайёр қабуллар давом этмоқда.

Навбатдаги қабул айни дамда Қарши шаҳрида ўтказилмоқда. Унда Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Абдуллаевич Турдиев бошчилигида Қашқадарё вилояти фуқаролари ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари эшитилмоқда.

Маълумот учун, аввал Самарқанд шаҳрида ташкил этилган сайёр қабул қарийб 8 соат давом этган ва унда 150 нафардан ортиқ фуқаро ҳамда тадбиркор иштирок этган.

@platformauzb
Эндиликда my.gov.uz порталида «Банк карталари» бўлими орқали ўз номингизга расмийлаштирилган банк карталари ҳақидаги маълумотларни бир жойда кўришингиз мумкин.

Шунингдек, my.gov.uz орқали янги банк пластик картасига онлайн буюртма бериш имконияти ҳам мавжуд. Фойдаланувчи хизматга кириб, рўйхатдаги банклардан бирини танлайди ва ариза юборади. Картани чиқариш нархини эса тегишли тижорат банки белгилайди.

@platformauzb
🇺🇿 Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги қўшалоқ ғалабаси!

Саида Мирзиёева БМТнинг Нью-Ёркдаги Бош қароргоҳидаги чиқишидан сўнг, мамлакатимиз дипломатияси БААда иккита йирик воқеани амалга оширди.

Биринчидан, Саида Мирзиёева БАА раҳбарияти билан савдо ва сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказди. Иккинчидан, БМТнинг 15-конгрессида 2031 йилги навбатдаги нуфузли анжуманга айнан Ўзбекистон мезбонлик қилиши тасдиқланди!

Саида Мирзиёева бу ғалабани шундай баҳолади:
«Буни Ўзбекистонга нисбатан халқаро миқёсдаги юксак ишонч рамзи деб биламан».


@platformauzb
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан шахматчиларимиз фахрий унвон ва мукофотлар билан тақдирланди:

“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан

Мадаминов Мухиддин Баходиржон ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан

Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси

Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси

Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан

Касимжанов Рустам Машрукович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийси

Шермуҳаммадов Самандар Нурулла ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан

Синдаров Комил Ойдинович - Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари
 
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси.

Фармон
@platformauzb
Сизгача — на Ҳофиз, на Саъдий, на Навоий, Машраблар бу қўтир дунёни тузатиша олмаган, сиз ҳам қанчалик таъмирламанг, бу норасо дунёни тузата олмайсиз.

Ғайбулло ас-Салом

@platformauzb
Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан фақат 1 кун дам олинади

1 октябрь, пайшанба куни барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

2 октябрь, жума куни эса барча учун иш куни.

Шанба куни эса одатдагидек 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни.

@platformauzb
"Ўзбекистон темир йўллари" йўловчи поездларидан фойдаланган борки, чипта муаммосидан ёзғиради

Қийналиб, таниш-билишчилик қилиб билет топиб, вагонга чиқса бўш ўриндиқлар сероблигини кўриб кўпчилик ҳайрон қолади.

Мавжуд билетни ҳам сотмаслик компанияга ҳам катта зарар келтириши аниқ. Шу билет сотишга масъуллар компанияга ҳам, халқига ҳам,  давлатга ҳам душман шекилли?!

Уларнинг бу "қилиғи"ни бошқача атаб бўлмайди. 

Йилларки шу ҳолат давом этади. Бирор масъул ғинг демайди. Чунки уларга ва қариндошларига поездга билет топиш чикора...

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аслида сиёсат ва PR бир нарса. Уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telegram, Instagram ва YouTube’даги реклама нархларини энди битта жойдан кўриш мумкин

Ўзбекистондаги инфлюэнсер-маркетинг стартапларидан бири Blogix маҳаллий канал ва блогерларни битта платформага йиғибди.

Blogix’да блогерларни нархи, аудиторияси ва қамрови бўйича солиштириб, рекламани шу ернинг ўзида жойлаштириш мумкин.

Ҳар сафар нарх билиш учун админларга ёзиш, каналларни қўлда саралаш шарт эмас. Excel’ни эса унутсангиз ҳам бўлади. Кампания, тўлов ва натижалар ҳам Blogix’да бошқарилади. Бизнесингизга мос блогерларни танлашда сунъий интеллект ёрдам беради.

Маҳсулот ёки хизматингизни Blogix орқали кўпроқ одамга танитинг — blogix.uz

Маслаҳат олиш учун — @blogix_uz_sales.

Реклама
@platformauzb
Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги 260,954 млн сўмга бир дона баннер харид қилибди.

@platformauzb
ПҚ-355.pdf
3.5 MB
Ўзбекистонда пенсия тизимида янги тартиблар жорий этилади

Президент қарори билан давлат пенсия таъминоти тизимини рақамлаштириш ва фуқароларга хизматларни проактив шаклда кўрсатиш бўйича янги тартиблар белгиланди.

Энг муҳим ўзгаришлар:

•2026 йил 1 ноябрдан корхона тугатилиши ёки штат қисқариши сабаб ишсиз деб эътироф этилган шахсларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия алоҳида мурожаатсиз тайинланади;

•2027 йил 1 январдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳам проактив тарзда тайинланади;

•2027 йилдан Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклида ҳужжат ва маълумот қабул қилиш амалиётини бекор қилади;

•“Менинг пенсиям” онлайн хизмати ишга туширилиб, унда фуқаро иш стажи, олий таълимда ўқиган ва ҳарбий хизмат даври ҳақидаги маълумотлар ҳамда бўлажак пенсиясининг тахминий миқдорини кўра олади;

•пенсия ёшига бир йил қолган фуқаролар олдиндан хабардор қилинади.

@platformauzb
Ғузорда 21 нафар ўқувчи пахта дорисидан заҳарланган

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 11:45 ларда Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 21 нафар ўқувчиси кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Ўрганишлар натижасида аниқланишича, мактаб биноси жойлашган “Янгиобод” маҳалласига туташ ҳудудда “Шохмалик Шермурод ўғли” фермер хўжалигига тегишли жами 88 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 20 гектари мактаб атрофида жойлашган. Мазкур ер майдонларига пахта экилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, шу куни соат тахминан 09:00 ларда фермер хўжалиги томонидан пахтанинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида “Агро Аугрон” номли дори воситаси сепилган. Бунинг оқибатида мактабда бўлган 10–11-синфларнинг 22 нафар ўқувчиси ҳаво орқали заҳарланганлик аломатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган, уларга бирламчи “Ошқозон диспепсия синдроми“ ташхиси қўйилган.

Ҳозирда 7 нафар ўқувчи Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволанмоқда. Қолган 15 нафар ўқувчининг соғлиғи яхшиланганлиги муносабати билан улар яшаш манзилига жавоб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган. Айни вақтда Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги

@platformauzb
Kia Sportage — кенг салон, панорамали дисплей ва ҳар қандай сафарда ишонч берувчи кўриш тизими

Йиллик фоиз ставкаси — 0%, бошланғич тўлов — 25% дан.

📍 Батафсил маълумот — расмий Kia дилер марказларида ва +998555001331 рақами орқали.

*Шартлар бошланғич тўлов миқдори, тўлов суммаси ва муддатига қараб фарқ қилиши мумкин.
Автомобил суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади.

Реклама
@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келин ҳақида гап кетса, бўйдоқ йигитларнинг жилмайишини қаранг:)

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой тўловлари қандай назорат қилинади?

«Mening uyim» орқали газ, электр ва бошқа коммунал хизматлар билан бирга кўп қаватли уйни сақлаш учун мажбурий бадалларни ҳам тўлаш мумкин.

Амалга оширилган операциялар шахсий кабинетда сақланиб, фойдаланувчи уларни исталган вақтда текшириши ёки юклаб олиши мумкин.

Яна бир муҳим жиҳат — бошқарув ташкилотлари ҳар уч ойда уйда бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳақида маълумот киритади. Бу аҳолига тўланган маблағлар қандай ишлатилганини кузатиш имконини беради.

Тизим Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Шаффоф қурилиш» ахборот маркази томонидан тўловлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

@platformauzb