Мирзаев Манучехр Бобораҳимович Таълим ва илм-фан вазирлигининг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
Ноқулай бўлса ҳам, фақат ўрганиб қолганимиз учун ўзгармаслиги керакми?
Ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонун имзоланди. Кутилганидек, ижтимоий тармоқларда яна “бунинг нима кераги бор эди?”, “шунча йил ишлатдик-ку”, “бошқа муаммо қолмадими?” деган шовқин бошланди.
Қизиғи, бугун ҳимоя қилинаётган O‘, G‘, Sh, Ch ҳам азалдан бўлган эмас. Улар 1995 йилда киритилган. Ундан икки йил олдин қабул қилинган, 1993 йилдаги ўзбек лотин алифбосида эса Ö, Ğ, Ş, Ç бор эди. Яъни бугун “тегманглар” деб ҳимоя қилинаётган шаклнинг ўзи ҳам бир пайтлар ўзгариш натижасида пайдо бўлган.
30 йил ишлатилгани эса уни қулай қилиб қўймайди. Биз шунчаки унга кўникиб қолдик. O‘ билан G‘ни ёзиш учун ҳар ким ҳар хил белги қўяётгани, битта ҳарф ўрнига иккита ҳарф ёзаётганимиз оддий ҳолдек кўрина бошлади. Энди шу ноқулайлик тузатиляпти.
Бунинг учун эртага паспортни алмаштириш ҳам, китобларни ташлаб юбориш ҳам, пешлавҳаларни янгилаш ҳам шарт эмас. Қонуннинг ўзида эски ҳужжатлар амал қилиши, мавжуд белгилар эса ўз муддати тугагунча ишлатилиши белгилаб қўйилган.
Энг оддий мисол — ўз давлатимиз номи. Лотин ёзувига ўтганимизга 30 йилдан ошди, аммо шу вақт ичида ҳатто “O‘zbekiston” сўзини ҳам бир хил ёзишга эриша олмадик. Биттагина O‘ ҳарфининг “қоши” турли жойда турли белги билан ёзилди. Расмий ҳужжатда бир кўриниш, сайтда бошқа кўриниш, ижтимоий тармоқда яна бошқа кўриниш пайдо бўлди. Одамлар эса клавиатурадан тўғри белгини тополмаса, қўлига тушган апостроф ёки тирноқни қўяверди.
Натижада ғалати ҳолатга келиб қолдик. Бир томонда кирилл, бир томонда лотин. Лотиннинг ўзида эса битта ҳарфнинг бир нечта кўриниши. Ўзбек тилида ёзаётган икки киши бир хил сўзни бир хил алифбода ёзиб ҳам, техник жиҳатдан ҳар хил белгилардан фойдаланиши мумкин бўлди.
Бунга яна қанча йил кўз юмиш керак эди? Яна 10 йилми, 20 йилми, 30 йилми? Ўз давлатининг номини тўғри ёзиш учун қайси “қош”ни қўйишни қидиришга мажбур қиладиган тизимни фақат кўникиб қолганимиз учун сақлаб қолишдан нима маъно бор?
Энди O‘ ўрнига Ö, G‘ ўрнига Ğ, Sh ўрнига Ş, Ch ўрнига Ç ёзилади. Битта товуш битта яхлит ҳарф билан ифодаланади. Қайси апострофни танлаш, белгини қаердан топиш ёки бир ҳарфни икки белги билан ясашга ҳожат қолмайди.
Яна бир муҳим жиҳати бор. Биз 30 йил давомида “лотин алифбосига ўтдик” деб келдик, аммо амалда кирилл ҳам қолди, лотин ҳам қолди, лотиннинг ичида эса турли ёзиш одатлари пайдо бўлди. Бир жойда тартиб ўрнатишни ҳам қачондир бошлаш керак эди.
Шунинг учун бугунги ўзгаришни “яна алифбони ўзгартиришди” деб кўрсатиш осон. Лекин масала тескарисига ҳам қарашга арзийди. Бу яна битта алифбо яратиш эмас, 30 йилдан бери бир хил ёза олмаётган алифбомизни ниҳоят бир қолипга солишга уринишдир.
Кўникиб қолган нарсамизнинг ҳаммаси тўғри бўлавермайди. Хато 30 йил яшагани билан қоидага айланмайди. Уни тузатиш учун эса 31-йил ҳам кеч эмас.

Неъматов Инатилло Убайдуллаевич Таълим ва илм-фан вазирлигининг Аппарат раҳбари лавозимига тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
❗️ Таълим ва илм-фан вазирлигида “Call-марказ” ва Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади
“Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–380-сон, 19.10.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, Таълим ва илм-фан вазирлиги таълим, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
📝 Вазирликда аутсорсинг асосида қуйидаги фаолият йўлга қўйилади:
🔹 аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтириш мақсадида “Call-марказ”;
🔹 аҳоли ҳамда таълим ва илм-фан тизими ходимлари билан тизимли мулоқотни таъминлаш, таълим хизматлари сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар юзасидан тезкор ахборот олиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими.
👥 Таълим ва илм-фан вазири ҳузурида таълим олувчилар, талабалар, ота-оналар, педагоглар ва иш берувчилар вакилларидан иборат Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.
🏛 Вазирлик ҳайъати вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, Вазирлик ҳузуридаги агентликлар директорлари, шунингдек, етакчи олий таълим ташкилотлари ректорлари, олимлар ва педагоглар орасидан 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
💼 Вазирга истисно тариқасида Вазирликнинг марказий аппаратига 2027 йил 1 февралга қадар ходимларни тўғридан-тўғри суҳбат асосида ишга қабул қилиш ваколати берилади.
📋 Шунингдек:
➖ Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади;
➖ Вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ташкил этилади;
➖ Вазирлик ҳузурида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил қилинмоқда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш маркази фаолияти тугатилмоқда.
@platformauzb
Таълим ва илм-фан вазирлигининг янги тузилмаси тасдиқланди
Президентнинг 2026-йил 19-октябрдаги ПҚ–380-сон қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигининг ташкилий тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони белгиланди.
👥 Бошқарув штат бирликлари:
• Вазирлик тизими жами — 5 364 та
• Таълим ва илм-фан вазирлиги — 4 829 та (4 нафар ўринбосар)
• Касбий таълим агентлиги — 193 та (3 нафар ўринбосар)
• Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги — 172 та (2 нафар ўринбосар)
• Инновацион ривожланиш агентлиги — 86 та (2 нафар ўринбосар)
• Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги — 84 та (2 нафар öринбосар)
🏛 Тузилмада нималар бор?
• 4 та агентлик: Инновацион ривожланиш, Касбий таълим, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва Билим ва малакаларни баҳолаш агентликлари
• Янги марказлар: Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази, Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази, Талаба-ёшлар билан ишлаш маркази, Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази
• Икки жамғарма: Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Илм-фанни молиялатириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
• Психология илмий-тадқиқот институти, "Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси, нашриётлар ва таълим нашрлари
🗺 Ҳудудларда:
Қорақалпоғистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри таълим бошқармалари, уларнинг таркибида эса туман (шаҳар) таълим бўлимлари фаолият юритади. Улар умумий ўрта таълим, мактабгача таълим, "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотлари ва "Келажак" марказларини қамраб олади.
📌 Муҳим:
• Касбий таълим агентлиги тизимига техникумлар киради.
• Вазирлик тизимидаги давлат олий таълим ташкилотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун матни
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
@platformauzb
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
@platformauzb
Саида Мирзиёева Ашхободда қатор учрашувлар ўтказди ва «ОНА. Она табиат» кўргазмасини томоша қилди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистонда Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашиб, ҳамкорликни кенгайтириш ва янги қўшма ташаббуслар юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, у «ОНА. Она табиат» кўргазмаси билан танишиб, табиатга меҳр ва ғамхўрлик туйғусини болалар онгига сингдириш муҳимлигини таъкидлади.
Саида Мирзиёева Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатлар келгусида ҳам эзгу ташаббусларга асос бўлишига умид билдирди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Йўлдошев ҳақида қизиқ фактлар
- Фанлар академиясининг собиқ президенти, марҳум академик ва йирик физик олим Беҳзод Садиқович Йўлдошевнинг ўғли.
- ўзбек халқининг буюк шоири ва академик ёзувчиси Ғафур Ғуломнинг набирасидир.
- дижеинг ва электрон мусиқа (асосан Progressive House, Melodic Techno) билан 1997 йилдан бери шуғулланиб келади.
- нафақат клубларда, балки Ўзбекистонда машҳур бўлган халқаро «Stihia» (Стихия) электрон мусиқа фестивалида ҳам ўз микслари билан қатнашган.
- унинг «Minor Unit» тахаллуси остидаги дижейлик фаолияти шунчаки оддий хобби эмас, балки жиддий ва профессионал даражадаги мусиқий лойиҳадир.
@platformauzb
- Фанлар академиясининг собиқ президенти, марҳум академик ва йирик физик олим Беҳзод Садиқович Йўлдошевнинг ўғли.
- ўзбек халқининг буюк шоири ва академик ёзувчиси Ғафур Ғуломнинг набирасидир.
- дижеинг ва электрон мусиқа (асосан Progressive House, Melodic Techno) билан 1997 йилдан бери шуғулланиб келади.
- нафақат клубларда, балки Ўзбекистонда машҳур бўлган халқаро «Stihia» (Стихия) электрон мусиқа фестивалида ҳам ўз микслари билан қатнашган.
- унинг «Minor Unit» тахаллуси остидаги дижейлик фаолияти шунчаки оддий хобби эмас, балки жиддий ва профессионал даражадаги мусиқий лойиҳадир.
@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўлар эканку!
Ўзбекистонлик янги турмуш қурган жуфтлик тўйини улкан тўйхонада эмас, оддий кафеда ўтказди. Маросимга фақат энг яқин инсонлари таклиф қилинди.

Алишер Исматович Кучиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
-8548735.pdf
4.6 MB
Педагог ва ўқувчилар бир ўқув йилида камида бир маротаба психологик диагностикадан ўтказилади❗️
“Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат соҳасини илмий асосда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, барча таълим ташкилотларининг педагог (тарбиячи) ва ўқувчилари (тарбияланувчилари, талабалари) бир ўқув йилида камида бир маротаба мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади.
Ушбу тизим:
- биринчи босқичда — 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида;
- иккинчи босқичда — 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида жорий этилади.
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгилик қилиб Америка очиш керак эмас
Эркинжон Турдимов, таълим ва илм-фан вазири
@platformauzb
Янгилик қилиб Америка очиш керак эмас... Мен ҳеч нарса қилмайман, фақат тартибни ва талабни жойига қўйиб, шу ҳисобидан эртага самарали натижага эришишни истамоқчиман. Ўқиш учун ҳамма нарса бор.
Эркинжон Турдимов, таълим ва илм-фан вазири
@platformauzb
platforma.uz
Алишер Исматович Кучиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. @platformauzb
Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган Алишер Кучиев бир ҳафта олдин БААда
@platformauzb
@platformauzb
Алишер Кучиевнинг отаси Исмат Кучиев:
"Очиғини айтаман, мен Совет Иттифоқининг парчаланишига салбий муносабатдаман. Ҳа, бизга кўпроқ мустақиллик керак эди. Бироқ мен бир нарсани биламан: агар Ўзбекистонни оладиган бўлсак, биз Совет Иттифоқи таркибида жуда кўп нарсаларга эришдик. Кўпчилик олий маълумот олди. Биз бугун эга бўлган нарсаларга СССР туфайли эришганмиз. Ва ҳозир суверенитетни ҳурмат қилган ҳолда, кўплаб масалалар бўйича интеграциялашиш керак. Чегараларни эса фақат терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосидан ёпиш керак"
PS. Сиёсий қарашлар ҳар хил бўлиши мумкин.

Биометрик паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, пенсия гувоҳномаси, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома, уруш қатнашчиси гувоҳномаси ёки талабалик гувоҳномаси каби ҳужжатларнинг қоғоз шакли ўрнига my.gov.uz ва “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.
@platformauzb
✅ Рақамли ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:
🔹 банкларда – банк хизматларидан фойдаланишда ва айрим молиявий операцияларни амалга оширишда шахсни тасдиқлашда;
🔹 нотариал идораларда – тегишли нотариал ҳаракатларни амалга оширишда;
🔹 аэропортларда – Ўзбекистон ичидаги авиарейсларга рўйхатдан ўтишда;
🔹 уруш қатнашчиларига компенсация беришда;
🔹 телекоммуникация хизматлари кўрсатишда – абонент билан хизмат шартномасини тузишда;
🔹 қон ва унинг таркибий қисмларини топширишда – донорнинг шахсини тасдиқлашда;
🔹 ломбардлар билан шартнома тузишда;
🔹 тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматлар кўрсатишда;
🔹 фуқароларни ҳарбий рўйхатга олишда ва бошқа бир қатор хизматларни кўрсатишда.
@platformauzb
platforma.uz
Биометрик паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, пенсия гувоҳномаси, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома, уруш қатнашчиси гувоҳномаси ёки талабалик гувоҳномаси каби ҳужжатларнинг қоғоз шакли ўрнига my.gov.uz ва “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги…
Адлия вазирлиги мавҳумликка яна аниқлик киритмади
Адлия вазирлиги қоғоз ҳужжатларга барҳам бериш бўйича янги ҳужжатни қабул қилди, аммо унда ҳам баҳсли масалага ойдинлик киритилмади.
Хуллас, 2026 йил 21 майда Вазирлар Маҳкамаси айрим ҳужжатларга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қарорни имзолаган. Унда ҳужжатларнинг асл нусхалари ўрнига электрон ёки онлайн нусхаларини кўрсатиш кифоя экани ёзилган.
Бир неча ой аввал худди шу ўзгартириш сабабли кўп муҳокамалар бўлиб ўтган. Яъни энди ЙПХ ходимига паспорт ёки айди-картанинг асл нусхасини кўрсатиш шарт эмас, деган тушунча пайдо бўлган.
Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги кодексда эса ЙПХ ходими сўраганда ҳайдовчи ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этиши мажбурий экани кўрсатилган.
Юридик жиҳатдан кодекслар ҳукумат қарорларидан устун туради. Гарчи ички ишлар тизимида қонунлардан "устунроқ" вазир буйруқлари бор бўлса-да. Ш.Ғиёсов ва П.Қаҳрамонга саломлар!
Адлия вазирлиги шу ҳолатга изоҳ бериши керак: ички ишлар ходимлари деганда ЙПХ ходимлари ҳам инобатга олинадими ёки йўқми? Бу саволга жавоб ижобий ё салбий бўлишидан қатъи назар, икки ҳолатга ҳам изоҳ ва тушунтириш керак.