platforma.uz
42.4K subscribers
7.17K photos
3.22K videos
254 files
7.48K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Таълим ва илм-фан вазирлигининг янги тузилмаси тасдиқланди

Президентнинг 2026-йил 19-октябрдаги ПҚ–380-сон қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигининг ташкилий тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони белгиланди.

👥 Бошқарув штат бирликлари:
• Вазирлик тизими жами — 5 364 та
• Таълим ва илм-фан вазирлиги — 4 829 та (4 нафар ўринбосар)
• Касбий таълим агентлиги — 193 та (3 нафар ўринбосар)
• Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги — 172 та (2 нафар ўринбосар)
• Инновацион ривожланиш агентлиги — 86 та (2 нафар ўринбосар)
• Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги — 84 та (2 нафар öринбосар)

🏛 Тузилмада нималар бор?
• 4 та агентлик: Инновацион ривожланиш, Касбий таълим, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва Билим ва малакаларни баҳолаш агентликлари
• Янги марказлар: Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази, Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази, Талаба-ёшлар билан ишлаш маркази, Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази
• Икки жамғарма: Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Илм-фанни молиялатириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
• Психология илмий-тадқиқот институти, "Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси, нашриётлар ва таълим нашрлари

🗺 Ҳудудларда:
Қорақалпоғистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри таълим бошқармалари, уларнинг таркибида эса туман (шаҳар) таълим бўлимлари фаолият юритади. Улар умумий ўрта таълим, мактабгача таълим, "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотлари ва "Келажак" марказларини қамраб олади.

📌 Муҳим:
• Касбий таълим агентлиги тизимига техникумлар киради.
• Вазирлик тизимидаги давлат олий таълим ташкилотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

@platformauzb
«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун матни

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

@platformauzb
Саида Мирзиёева Ашхободда қатор учрашувлар ўтказди ва «ОНА. Она табиат» кўргазмасини томоша қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистонда Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашиб, ҳамкорликни кенгайтириш ва янги қўшма ташаббуслар юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, у «ОНА. Она табиат» кўргазмаси билан танишиб, табиатга меҳр ва ғамхўрлик туйғусини болалар онгига сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатлар келгусида ҳам эзгу ташаббусларга асос бўлишига умид билдирди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Йўлдошев ҳақида қизиқ фактлар

- Фанлар академиясининг собиқ президенти, марҳум академик ва йирик физик олим Беҳзод Садиқович Йўлдошевнинг ўғли.

- ўзбек халқининг буюк шоири ва академик ёзувчиси Ғафур Ғуломнинг набирасидир.

- дижеинг ва электрон мусиқа (асосан Progressive House, Melodic Techno) билан 1997 йилдан бери шуғулланиб келади.

- нафақат клубларда, балки Ўзбекистонда машҳур бўлган халқаро «Stihia» (Стихия) электрон мусиқа фестивалида ҳам ўз микслари билан қатнашган.

- унинг «Minor Unit» тахаллуси остидаги дижейлик фаолияти шунчаки оддий хобби эмас, балки жиддий ва профессионал даражадаги мусиқий лойиҳадир.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўлар эканку!

Ўзбекистонлик янги турмуш қурган жуфтлик тўйини улкан тўйхонада эмас, оддий кафеда ўтказди. Маросимга фақат энг яқин инсонлари таклиф қилинди.

@platformauzb
Алишер Исматович Кучиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

@platformauzb
-8548735.pdf
4.6 MB
Педагог ва ўқувчилар бир ўқув йилида камида бир маротаба психологик диагностикадан ўтказилади❗️

“Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат соҳасини илмий асосда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, барча таълим ташкилотларининг педагог (тарбиячи) ва ўқувчилари (тарбияланувчилари, талабалари) бир ўқув йилида камида бир маротаба мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади.

Ушбу тизим:
- биринчи босқичда — 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида;

- иккинчи босқичда — 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида жорий этилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгилик қилиб Америка очиш керак эмас

Янгилик қилиб Америка очиш керак эмас... Мен ҳеч нарса қилмайман, фақат тартибни ва талабни жойига қўйиб, шу ҳисобидан эртага самарали натижага эришишни истамоқчиман. Ўқиш учун ҳамма нарса бор.

Эркинжон Турдимов, таълим ва илм-фан вазири

@platformauzb
platforma.uz
Алишер Исматович Кучиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. @platformauzb
Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган Алишер Кучиев бир ҳафта олдин БААда

@platformauzb
Алишер Кучиевнинг отаси Исмат Кучиев:

"Очиғини айтаман, мен Совет Иттифоқининг парчаланишига салбий муносабатдаман. Ҳа, бизга кўпроқ мустақиллик керак эди. Бироқ мен бир нарсани биламан: агар Ўзбекистонни оладиган бўлсак, биз Совет Иттифоқи таркибида жуда кўп нарсаларга эришдик. Кўпчилик олий маълумот олди. Биз бугун эга бўлган нарсаларга СССР туфайли эришганмиз. Ва ҳозир суверенитетни ҳурмат қилган ҳолда, кўплаб масалалар бўйича интеграциялашиш керак. Чегараларни эса фақат терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосидан ёпиш керак"

PS. Сиёсий қарашлар ҳар хил бўлиши мумкин.

@platformauzb
Биометрик паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, пенсия гувоҳномаси, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома, уруш қатнашчиси гувоҳномаси ёки талабалик гувоҳномаси каби ҳужжатларнинг қоғоз шакли ўрнига my.gov.uz ва “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.
✅ Рақамли ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:
🔹 банкларда – банк хизматларидан фойдаланишда ва айрим молиявий операцияларни амалга оширишда шахсни тасдиқлашда;
🔹 нотариал идораларда – тегишли нотариал ҳаракатларни амалга оширишда;
🔹 аэропортларда – Ўзбекистон ичидаги авиарейсларга рўйхатдан ўтишда;
🔹 уруш қатнашчиларига компенсация беришда;
🔹 телекоммуникация хизматлари кўрсатишда – абонент билан хизмат шартномасини тузишда;
🔹 қон ва унинг таркибий қисмларини топширишда – донорнинг шахсини тасдиқлашда;
🔹 ломбардлар билан шартнома тузишда;
🔹 тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматлар кўрсатишда;
🔹 фуқароларни ҳарбий рўйхатга олишда ва бошқа бир қатор хизматларни кўрсатишда.


@platformauzb
platforma.uz
Биометрик паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, пенсия гувоҳномаси, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома, уруш қатнашчиси гувоҳномаси ёки талабалик гувоҳномаси каби ҳужжатларнинг қоғоз шакли ўрнига my.gov.uz ва “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги…
Адлия вазирлиги мавҳумликка яна аниқлик киритмади

Адлия вазирлиги қоғоз ҳужжатларга барҳам бериш бўйича янги ҳужжатни қабул қилди, аммо унда ҳам баҳсли масалага ойдинлик киритилмади.

Хуллас, 2026 йил 21 майда Вазирлар Маҳкамаси айрим ҳужжатларга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қарорни имзолаган. Унда ҳужжатларнинг асл нусхалари ўрнига электрон ёки онлайн нусхаларини кўрсатиш кифоя экани ёзилган.

Бир неча ой аввал худди шу ўзгартириш сабабли кўп муҳокамалар бўлиб ўтган. Яъни энди ЙПХ ходимига паспорт ёки айди-картанинг асл нусхасини кўрсатиш шарт эмас, деган тушунча пайдо бўлган.

Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги кодексда эса ЙПХ ходими сўраганда ҳайдовчи ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этиши мажбурий экани кўрсатилган.

Юридик жиҳатдан кодекслар ҳукумат қарорларидан устун туради. Гарчи ички ишлар тизимида қонунлардан "устунроқ" вазир буйруқлари бор бўлса-да. Ш.Ғиёсов ва П.Қаҳрамонга саломлар!

Адлия вазирлиги шу ҳолатга изоҳ бериши керак: ички ишлар ходимлари деганда ЙПХ ходимлари ҳам инобатга олинадими ёки йўқми? Бу саволга жавоб ижобий ё салбий бўлишидан қатъи назар, икки ҳолатга ҳам изоҳ ва тушунтириш керак.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди бирорта мактаб директори йиғилишга чақирилмайди. Барча туман хокимларига етказинглар, чақирмоқчи бўлса биринчи вазирликдан рухсат сўрайди.


Эркинжон Турдимов, таълим ва илм-фан вазири

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика тизимидаги кенг кўламли коррупция:

уч кунда суюлтирилган газ билан боғлиқ 120 дан ортиқ қонунбузарлик аниқланди.

Уларнинг 39 тасида газ таъминоти идоралари ходимларининг бевосита алоқадорлиги аниқланган.

@platformauzb
МКБАНКда харид жараёнлари рақамлаштирилди!

МКБАНКда харид ҳужжатларини кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ва тасдиқлаш жараёнлари электрон шаклга ўтказилди.

🔺 Жараёнлар тезлашади;
🔺 Ҳужжатлар онлайн кузатилади;
🔺 ЭРИ орқали масофадан тасдиқланади;
🔺 Қоғоз сарфи камаяди.

🌿Халқаро қоғозсиз кун муносабати билан рақамли технологиялар орқали ресурсларни тежаш ва экологик самарадорликни оширишга интиламиз. 

МКБАНК: бугунги рақамли ечимлар, эртанги яшил келажак учун!

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FIFA U-20 жаҳон чемпионати 2027 йил 17 сентябр - 9 октябр кунлари Ўзбекистон ва Озарбайжон майдонларида ўтказилади.

@platformauzb