platforma.uz
42.7K subscribers
7.16K photos
3.21K videos
254 files
7.47K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди бирорта мактаб директори йиғилишга чақирилмайди. Барча туман хокимларига етказинглар, чақирмоқчи бўлса биринчи вазирликдан рухсат сўрайди.


Эркинжон Турдимов, таълим ва илм-фан вазири

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика тизимидаги кенг кўламли коррупция:

уч кунда суюлтирилган газ билан боғлиқ 120 дан ортиқ қонунбузарлик аниқланди.

Уларнинг 39 тасида газ таъминоти идоралари ходимларининг бевосита алоқадорлиги аниқланган.

@platformauzb
МКБАНКда харид жараёнлари рақамлаштирилди!

МКБАНКда харид ҳужжатларини кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ва тасдиқлаш жараёнлари электрон шаклга ўтказилди.

🔺 Жараёнлар тезлашади;
🔺 Ҳужжатлар онлайн кузатилади;
🔺 ЭРИ орқали масофадан тасдиқланади;
🔺 Қоғоз сарфи камаяди.

🌿Халқаро қоғозсиз кун муносабати билан рақамли технологиялар орқали ресурсларни тежаш ва экологик самарадорликни оширишга интиламиз. 

МКБАНК: бугунги рақамли ечимлар, эртанги яшил келажак учун!

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FIFA U-20 жаҳон чемпионати 2027 йил 17 сентябр - 9 октябр кунлари Ўзбекистон ва Озарбайжон майдонларида ўтказилади.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Босқичма-босқич, кам харажатли бўлади, дейишганди-ку. Аввалгиси эскириб қолганмикин ёки?

Ҳеч қанча пул кетмайди, дейишингиз мумкин, лекин барибир харажат!

Бюджет пулини исроф қилманг!

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйлардаги лифтлар учун янги тартиб жорий этилмоқда

Лифтнинг хавфсиз ишлаши уни ўрнатишдан бошланади. Сифатли ускуналар, ишончли эҳтиёт қисмлар ва ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш бу борада муҳим аҳамиятга эга.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Хавфсиз лифт» электрон платформаси айнан шу йўналишдаги янгиликлардан бири бўлди. Энди лифтлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари савдоси ушбу тизим орқали амалга оширилади.

22 октябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 588-сон қарори билан соҳада яна бир қатор ўзгаришлар белгиланди. Хусусан, янги қурилган уйлардаги лифтларга бир йиллик мажбурий сервис хизмати жорий этилади. Техник хизмат кўрсатиш даврийлиги ва масъул ташкилотларнинг вазифалари ҳам аниқлаштирилди.

Эътиборли жиҳати, энди лифтни сотиб олишдан тортиб, ундан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишгача бўлган жараёнлар ягона тартиб асосида ташкил этилади. Бу аҳоли хавфсизлиги учун муҳим ва ижобий ўзгариш.

@platformauzb
Давлат харидларида тадбиркорлар учун яна бир қулайлик

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан давлат харидларида тадбиркорлар учун яна бир қулайлик жорий этилди.

ПФ-259-сон Фармонга мувофиқ, “Электрон дўкон”, “Миллий дўкон” ва экоплатформада тадбиркорлар жойлаштирадиган оферталарнинг амал қилиш муддати 15 кундан 60 кунгача узайтирилди.
Шунингдек, товар етказиб бериш муддати камида 5 кун этиб белгиланди.

Тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида оферта муддати тугашидан 5 кун олдин электрон тизим автоматик равишда огоҳлантириш юборади.
Бу тадбиркорга офертани қайта-қайта фаоллаштириш билан боғлиқ оворагарчиликни камайтириш, вақтни тежаш ва давлат харидларидаги иштирокини қулайроқ ташкил этиш имконини беради.

Яна бир муҳим жиҳат, агентлик ҳар ҳафта шанба куни тадбиркорлар билан давлат харидлари, сертификатлаш, саноат кооперацияси йўналишларида очиқмулоқот ўтказиб келмоқда. Эртага ҳам шундай очиқ мулоқот ўтказилади. Қатнашинг, саволлар ва таклифлар билан иштирок этинг.

Рўйхатдан ўтиш: ҳавола
Савол ва таклифлар учун: @Icppa_aloqa_bot

@platformauzb
Бола манфаати — барча ислоҳотларнинг марказида

«Zamin» фонди ташаббуси билан мазкур халқаро саммит доирасида ўтказилган кўргазма боланинг ўз келажагини танлаш имконияти ортида қандай улкан меҳнат ва масъулият ётганини кўрсатиб берди. Зироат Мирзиёева ва саммит иштирокчилари боланинг жамиятга мослашувидаги мураккаб даврларда давлатнинг таянч бўлиши нақадар муҳимлигига эътибор қаратдилар.

@platformauzb
Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади.

@platformauzb
Ансабхон Акаидинович Закиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

@platformauzb
Микрокредитбанк Матбуот котиби ижтимоий тармоқларда муаммоли вазият сифатида ёритилаётган “Rohat Residence” турар жой мажмуаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унда келтирилишича, банк томонидан “Broccoli plus” МЧЖга қурилиш лойиҳасини молиялаштириш учун кредит маблағлари ажратилган.

Кредит ўз вақтида қайтарилмагани сабабли банк судга мурожаат қилган.
Суд қарорига мувофиқ, қарздорликни ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш белгиланган.

Батафсил

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косонсой тумани ҳокими ўринбосари ушланди

Косонсой тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга ижарага берилган ерни бошқа тадбиркорга олиб бериш билан қўрқитиб, ўз уйига 20 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатиб беришни талаб қилган.

Тадбирда мансабдор панелларни сотиб олиш ва ўрнатиш учун 65 млн сўмни хизмат машинасида олаётганда ушланган.

@platformauzb
Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Низомиддин Аббосов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

@platformauzb