platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Бола манфаати — барча ислоҳотларнинг марказида

«Zamin» фонди ташаббуси билан мазкур халқаро саммит доирасида ўтказилган кўргазма боланинг ўз келажагини танлаш имконияти ортида қандай улкан меҳнат ва масъулият ётганини кўрсатиб берди. Зироат Мирзиёева ва саммит иштирокчилари боланинг жамиятга мослашувидаги мураккаб даврларда давлатнинг таянч бўлиши нақадар муҳимлигига эътибор қаратдилар.

@platformauzb
Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади.

@platformauzb
Ансабхон Акаидинович Закиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

@platformauzb
Микрокредитбанк Матбуот котиби ижтимоий тармоқларда муаммоли вазият сифатида ёритилаётган “Rohat Residence” турар жой мажмуаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унда келтирилишича, банк томонидан “Broccoli plus” МЧЖга қурилиш лойиҳасини молиялаштириш учун кредит маблағлари ажратилган.

Кредит ўз вақтида қайтарилмагани сабабли банк судга мурожаат қилган.
Суд қарорига мувофиқ, қарздорликни ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш белгиланган.

Батафсил

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косонсой тумани ҳокими ўринбосари ушланди

Косонсой тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга ижарага берилган ерни бошқа тадбиркорга олиб бериш билан қўрқитиб, ўз уйига 20 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатиб беришни талаб қилган.

Тадбирда мансабдор панелларни сотиб олиш ва ўрнатиш учун 65 млн сўмни хизмат машинасида олаётганда ушланган.

@platformauzb
Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Низомиддин Аббосов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойдан бир йилда 365 тоннадан ортиқ контрафакт маҳсулот киргани айтилмоқда

Ўзбекистонда маҳсулот ишлаб чиқариб, унинг сифати ва брендига йиллаб сармоя киритган тадбиркорлар энди ўз маҳсулотларининг сохта нусхалари билан рақобатлашишга мажбур бўлмоқда.

Савдо-саноат палатасидаги очиқ мулоқотда маълум бўлишича, озиқ-овқат, маиший кимё воситалари ва ҳатто саноатда ишлатиладиган электродларгача қалбакилаштирилмоқда.

Корхона вакилларидан бирининг айтишича, 2025 йил сентябридан 2026 йил сентябригача Хитойдан 365 тоннадан ортиқ контрафакт маҳсулот олиб кирилган. Божхона товарларнинг чиқарилишини вақтинча тўхтатиб, ҳуқуқ эгаларини хабардор қилаётган бўлса-да, муаммо ҳал бўлмаяпти.

Тадбиркор йиллаб бренд яратади, маҳсулотини бозорга олиб чиқади, харидор ишончини қозонади. Кейин кимдир ўша маҳсулотнинг қадоғи ва дизайнини кўчириб, бошқа ном билан сотишни бошлайди. Натижада асл ишлаб чиқарувчи даромад ва обрўсидан, харидор эса сифатли маҳсулот олиш имкониятидан айрилиши мумкин.

Очиқ мулоқотда контрафактга қарши курашга давлат идоралари билан бирга журналистлар, блогерлар ва жамоатчиликни жалб қилиш, қонунбузарликларни ошкор этиш таклиф қилинди.

@platformauzb
Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди. Унга Самарқанд ўзбек халқининг кўп асрлик тарихи, давлатчилик анъаналари ва маданий тараққиётини акс эттириши уқтирилди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолига тегишли 10,7 миллиард сўмлик газ ва баллонлар талон-торож бўлиши тўхтатилди

«Ҳудудгазтаъминот» ўтказган текширувларда газни ноқонуний сотиш бўйича 1 200 дан ортиқ қоидабузарлик аниқланди.

Шу пайтгача газни яширинча сотган 471 та норасмий савдо нуқтаси («бункер») ёпилиб, жами 10,7 миллиард сўмлик 17 мингтадан зиёд газ баллони ва қарийб 194 тонна газнинг ноқонуний сотилиши тўхтатиб қолинди.

Жорий йилнинг тўққиз ойида аниқланган талон-торожликлар бўйича 19 та жиноят иши очилган.

Агар маҳаллангизда суюлтирилган газни ноқонуний сотиш ҳолатларини кўрсангиз, 1104 рақами ёки antikorruptsiya@hududgaz.uz орқали хабар беришингиз мумкин.

@platformauzb
Тошкентда "отопление" қачон ёқилади?

Қачонки ўртача кунлик ҳаво ҳарорати 5 кун давомида +8°C дан паст бўлсагина.

Яқин кунларда бунга умид қилмасак ҳам бўлади.

@platformauzb
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди
⠀
Марказий банк Бошқаруви қарорига мувофиқ, «Open bank» акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.
⠀
@platformauzb
Ҳамдамов Ўктам Рустамович фавқулодда вазиятлар вазирининг рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ў.Ҳамдамов “Киберхавфсизлик маркази” давлат муассасасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@platformauzb