platforma.uz
42.4K subscribers
7.21K photos
3.23K videos
255 files
7.51K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Иситиш мавсумида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади
 
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–236-сон, 28.10.2026 й.) қабул қилинди.
 
Фармонга кўра, 2026/2027 йилги иситиш мавсумида 2026 йилноябрь ойида қуйидагиларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:
 
— Ижтимоий реестрга (Реестр) киритилган оилаларга;
 
— “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати бўйича Реестрга киритиш мезонларига мос келадиган оилаларга, жумладан:
 
—оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаридан ошмайдиган оилаларга;
 
— марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилаларга. Бунда мазкур оилаларнинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаридан ҳамда Тошкент шаҳрида 3 баробаридан ошмаслиги лозим;
 
— барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича туман (шаҳар) штаблари қарорига мувофиқ ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади юқорида назарда тутилган мезонлардан ошган айрим эҳтиёжманд оилаларга;
 
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга.

@platformauzb
🏦InfinBANK’нинг исталган филиалидан дунёнинг исталган бурчагига пул жўнатинг

Яқинларингиз Россия, Туркия ёки Қозоғистондами? Керакли пайтда юборилган пул улар учун катта ёрдам бўлиши мумкин.

InfinBANK филиалларида Western Union, Ria Money Transfer, «Золотая Корона», KWIKPAY, Astrasend, AsiaExpress, UPT ва MoneyGram халқаро пул ўтказмалари тизимлари хизматингизда.

Ушбу тизимлар орқали хорижга пул жўнатиш ва чет элдан келган ўтказмаларни қабул қилиш мумкин. Айрим тизимлар орқали маблағни InfinBANK мобил иловасида ҳам қабул қилиш мумкин.

Комиссия пул жўнатилаётган мамлакат ва ўтказма суммасига боғлиқ.

InfinBANK билан масофалар қисқаради!

Реклама

@platformauzb
Тошкент шаҳар ҳокими солиқ тўловчилар ҳисобидан "Пахтакор" футбол клубига 5 млрд сўм ажратиш ҳақида қарор чиқарибди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тилимизни сўзлар қабристонига айлантирмайлик!

Кундалик мулоқотда соф ўзбекча сўзлар ўрнига чет тилларидаги ибораларни қўллаш одат тусига кириб бормоқда. Оқибатда асрлар давомида яшаб келган гўзал сўзларимиз унутилиб, луғатлардагина қолиб кетяпти.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган ушбу видеоролик тилимизнинг софлигини асраш ва унутилаётган сўзларимизни нутқимизга қайтариш ҳақида жуда таъсирли чорлов бўлибди.

Роликни албатта томоша қилинг. Она тилимиз бойлигини биргаликда асрайлик!

@platformauzb
Тадбиркорлар ўрнатган радарларга “ремен” тақмаганлик қоидабузарлигини қайд этишга рухсат берилади
 
“Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (596-сон, 29.10.2026 й.) қабул қилинди.
 
🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан тадбиркорлар томонидан ўрнатилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали:
 
🔹 ҳайдовчиларнинг транспортни бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик қоидабузарликларини қайд этишга рухсат берилади.
 
Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
✅ Унга кўра, ҳайдовчиларнинг хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслигини фото ва видео қайд этиш тизимига қўйиладиган умумий техник талабларга мувофиқ тизим:
 
хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳолати бўйича “Маъмурий амалиёт” модулига автоматик равишда қуйидаги маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлиши керак:
 
метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати;
 
қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт;
 
қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари;
 
электр тармоғида узилишлар юз берганда, унинг фаолиятини 8 соатдан кам бўлмаган вақт давомида қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган захира электр манбаи билан жиҳозланган бўлиши лозим.
 
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслигини қайд этишда:

ҳайдовчининг юз кўриниши, хавфсизлик камаридан фойдаланган ёки фойдаланмаганлиги юқори сифатдаги фотосуратларда акс эттирилиши шарт.

@platformauzb
Кимнинг ойлиги қанча? Боғчаларда 2,85 млн, молия соҳасида 19,71 млн сўм

Ўзбекистонда 2026 йил январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 18 фоиз кўп.

Энг кам маошли соҳалар:

- Мактабгача таълим — 2,85 млн сўм;
- Соғлиқни сақлаш — 4,45 млн сўм;
- Умумий ўрта таълим — 4,79 млн сўм.

Энг юқори маошли соҳалар:

- Банк ва молиявий хизматлар — 19,71 млн сўм;
- Ахборот ва алоқа — 17,01 млн сўм;
- Ташиш ва сақлаш — 11,27 млн сўм.

Тошкентда ўртача ойлик 12,3 млн, Навоийда 8,82 млн сўм. Қашқадарё ва Сурхондарёда эса қарийб 5 млн сўм.

@platformauzb
“ÖZBEKEKSPERTIZA — TADBIRKOR” OÇIQ MULOQOTIGA TAKLIF ETAMIZ!

🌏 “Özbekekspertiza” AJ tadbirkorlar va ommaviy axborot vositalari vakillarini oçiq muloqotga taklif etadi.

🟣 Uşbu uçraşuvdan közlangan maqsad — tadbirkorlarni qiynayotgan masalalarni muhokama qiliş, ularning taklif va murojaatlarini tinglaş, şuningdek, özaro hamkorlikni yanada rivojlantirişdan iborat.

🗓 Sana: 2026-yil, 3-noyabr
🕔 Vaqt: soat 10:00
📍 Manzil: “Özbekekspertiza” AJ boş ofisi - Parkent köçasi, 51-uy.

🤝 Hurmatli tadbirkorlar va OAV vakillari! Sizni oçiq muloqotda faol iştirok etişga çorlaymiz.

✅ An'anaviy iştirok etiş uçun oldindan röyxatdan ötiş talab etiladi. Röyxatdan ötiş QR-kod orqali amalga oşiriladi.

❤️ Onlayn iştirok etiş uçun oçiq muloqot boşlanganida uşbu havola orqali ulanişingiz mumkin böladi.

Oçiq muloqot — dolzarb masalalarni birgalikda hal etiş va samarali hamkorlik sari muhim qadam!


Reklama
@platformauzb
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари диққатига!

Суд икки марта бекор қилган жарима бўйича пенсиядан пул ушлаб қолинаётгани айтилмоқда

71 ёшли Абдужалол Қодиров ўзига алоқадор эмаслигини билдирган корхона фаолияти юзасидан 28 миллион 840 минг сўм жарима белгилангани ҳақида мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, Нурафшон шаҳар суди жарима тўғрисидаги қарорни икки марта бекор қилган. Шунга қарамай, Мажбурий ижро бюроси томонидан мазкур жарима учун пенсиясидан маблағ ушлаб қолинаётганини маълум қилган.

Фуқаро жарима бўйича суд қарорлари ижроси ва пенсиясидан маблағ ушлаб қолиниши қонунийлигига аниқлик киритилишини сўрамоқда.

Ҳолат юзасидан масъул идораларнинг муносабати ҳозирча маълум эмас.

@platformauzb
⚡️Энди муаммоларга телеграм орқали юристлардан жавоб олишингиз мумкин

Иш фаолиятингизда ёки оилавий ҳаётда дуч келадиган ҳуқуқий муаммоларга энди "Юрист хизмати" малакали юристлари орқали масофадан саволларга ёзма ёки қўнғироқ орқали жавоб олишингиз мумкин!

Сизга 7 йилдан бери фаолият олиб бораётган "Юрист хизмати" юристи хизмат кўрсатади.

✅ Адвокатлик хизмати ҳам мавжуд. Барча юридик ҳужжатлар ҳам тайёрлаб берилади.

Савол юбориш учун расмий телеграм каналимизга уланиб қўйинг:
👉 @Yurist_Xizmati
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби этиб тайинланди.

Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Мирвоҳид Азимов жорий йилнинг май ойида ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунга қадар у Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@platformauzb
2026 йилда ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларида пасайиш қайд этилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2026 йилда PM2,5 майда заррачалари концентрацияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,5 фоизга камайган.

Хусусан, 2025 йилда 41,2 мкг/м³ бўлган кўрсаткич жорий йилда 30,3 мкг/м³ ни ташкил этган. Бу натижа саноат, транспорт, қурилиш ва кўкаламзорлаштириш йўналишларидаги чоралар билан боғлиқ.

Жумладан, 2,2 миллиондан ортиқ автомобиль экологик стикерлар билан таъминланган, 933 та қурилиш объектида чангни сув билан бостириш тизимлари ўрнатилган. «Яшил макон» ташаббуси доирасида эса 81 миллион туп дарахт экилган.

Экологик талабларни бузган корхоналарга нисбатан ҳам чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Наманганда чанг-газ чиқиндилари юқори бўлган ғишт заводи фаолияти вақтинча тўхтатилган.

@platformauzb
⚡️ Криштиану Роналду Тошкентга келиши мумкин

Португалиялик машҳур футболчи Криштиану Роналду 2 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган «Пахтакор» — «Ан-Наср» учрашувида иштирок этиши мумкин.

Хабарларга кўра, Саудия Арабистони клуби вакиллари хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун «Пахтакор» раҳбарияти билан боғланган.

«Пахтакор» спорт директори Равшан Салимовнинг билдиришича, олиб борилаётган ташкилий ишлар Роналдунинг Тошкентга келиш эҳтимоли юқорилигини кўрсатмоқда.

Бироқ футболчининг Ўзбекистонга ташрифи ва ўйинда иштирок этиши ҳозирча расман тасдиқланмаган.

«Пахтакор» — «Ан-Наср» учрашуви 2026 йил 2 ноябрь, душанба куни Тошкентда бўлиб ўтади.

@platformauzb
Экостикер олмаганларга жарима қўлланилмайди

Ижтимоий тармоқларда «1 январдан бошлаб экостикер олмаган ҳайдовчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима қўлланилади» ҳамда «экостикер пуллик бўлади» мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур хабарларни тасдиқловчи қонуний асослар мавжуд эмаслигини маълум қилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

@platformauzb
Бухоро вилояти раҳбариятида ўзгариш бўлиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, келаси ҳафта Бухоро вилояти раҳбариятида кадрлар ўзгариши бўлиши мумкин экан.

Жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Жалол Арашовнинг вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаляпти.

Ҳозирча бу ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида йўл чизиғини босганлик учун ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирмайди
 
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 октябрдаги 596 сон қарорига кўра, 1 ноябрдан бошлаб чорраҳагача 50 метр, қайрилиб олиш жойигача 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл ётиқ чизиқларини босиб ҳаракатланиш учун ЙПХ инспекторлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилмайди.
 
@platformauzb
❗️Сувдан қарздорларга электр энергияси учун тўлов қилиш чекланиши мумкин

Ўзбекистонда ичимлик ва оқова суви хизматлари учун қарздор бўлган истеъмолчиларга нисбатан янги тартиб жорий этилади.

«Ўзсувтаъминот» АЖ раисининг биринчи ўринбосари Ислом Абдуллаевнинг маълум қилишича, 2027 йил 1 январдан қарз белгиланган муддатда тўланмаса, у нотариал ёки суд тартибида ундирилади.

Агар шундан кейин ҳам қарздорлик бартараф этилмаса, истеъмолчининг электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти чекланиши мумкин.

Муҳим жиҳати: ушбу тартиб ижтимоий реестрга киритилган оилаларга нисбатан қўлланилмайди.

@platformauzb
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мулклари назорати унинг АҚШдаги компанияси таркибига ўтказилди

Рақобат қўмитаси АҚШнинг StageWise Strategies Corp. компанияси томонидан TEG SPV МЧЖнинг 100 фоиз улушини олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик берилганини маълум қилди. TEG SPV таркибига Hilton Tashkent, Wyndham Bukhara ва CAEx каби йирик бизнеслар киради.

StageWise Strategies Corp. Жаҳонгир Ортиқхўжаев назоратидаги АҚШда рўйхатдан ўтган компания ҳисобланади. У 2026 йил июнь ойида ушбу компания акцияларининг асосий қисмини сотиб олган.

TEG SPV ҳам битимга қадар Ортиқхўжаевлар оиласи назоратида бўлган.
Ортиқхўжаевлар назоратидаги Ўзбекистон компанияси улар назоратидаги АҚШ компанияси таркибига ўтказилган. Битимдан сўнг StageWise Strategies Corp. номи TEG Overseas, Inc. деб ўзгартирилди.

АҚШдаги бу компания акцияларининг 68,30 фоизи Жаҳонгир Ортиқхўжаев назоратидаги TEG, 31,14 фоизи эса унинг қизи Иродахон Абдувахитова ҳиссасига тўғри келди.

@platformauzb
Ўзбекистонда шахматга қизиқиш йил сайин ортиб бормоқда

Тошкентда бешинчи бор ўтказилган мусобақа ўз якунига етди. Бу йил иштирокчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошди. Уларнинг 633 нафари аёллар ва қизлардир — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Турнир илк бор Ўзбекистоннинг барча 14 та ҳудудида офлайн саралаш ўйинлари билан ўтказилди. Финалда эса энг кучлилар 9 тур давомида беллашди.

Энг ёш финалчи 8 ёшли Мустафо Пўлатов ва энг катта ёшли иштирокчи 63 ёшли Тоир Воҳидов 10 миллион сўмдан мукофот олди.

@platformauzb