Маданият соҳаси вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
Ҳукумат қарори (618-сон, 11.11.2026 й.) билан “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
💸 Ушбу Низом маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
✅ Низомга кўра, субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.
🏛 Субсидия ариза берувчининг асосий иш жойидаги ҳудуд доирасида қурилган квартиралар учун йўналтирилади.
Ариза берувчи субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП(my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
⏳ Субсидия 1 оилага фақат 1 марта берилади.
Субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган талабгор бирламчи бозордан квартирани ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелопер билан шартнома тузади.
Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланилмаган тақдирда, банк субсидияни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради.
@platformauzb

📓 Ариза берувчининг қуйидаги мезонларга мослиги ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади:
🔹 ариза берувчи, унинг турмуш ўртоғининг биргаликдаги даромадларини белгиланган мезонларга мувофиқлиги;
🔹 ариза берувчи, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида сўнгги 2 йилда мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмагани;
🔹 ариза берувчининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият бўйича камида 3 йил иш стажига эгалиги;
🔹 ариза берувчининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият юритиши учун сўнгги 3 йилда лицензияга эга бўлгани ва бошқалар.
⏳ Субсидия 1 оилага фақат 1 марта берилади.
Субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган талабгор бирламчи бозордан квартирани ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелопер билан шартнома тузади.
Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланилмаган тақдирда, банк субсидияни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради.
@platformauzb
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқи берилиши кечикмоқда. Негаки...
Ҳамма ўз функционал вазифаси билан шуғулланиши керак. Кадастр агентлигининг и.о. директори Садриддин Турдиев вилоятларга бориб аҳолига кўмир етказиб бериш ҳолатларини ўрганяпти экан.
Қонунга кўра, 2028 йилгача ўзбошимчалик билан эгалланган участкаларга эгалик ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатлари бериш белгиланган. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат бўйича 4 миллион хонадоннинг кадастр ҳужжати йўқ.
Қонун қабул қилингандан буён кадастр ҳужжати олган уй эгалари сони мамлакат бўйича 20 фоизни ҳам ташкил қилгани йўқ. Бу бўйича ҳисоб бериб бориларди. Уям тўхтаб қолди.
Кадастрчилар эса кўмир ва суюлтирилган газ етказиб беришни назорат қилиш билан машғул.
Қонунда кўрсатилган муддат тугашига эса жуда оз вақт қолди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди қонунчилик билан «Яйлов чиптаси» деган қишлоқ аҳолисини эзишга қаратилган янги тартиб жорий қилинмоқда
Бу нима дегани? Энди мол ва қўйлар учун ўт ўришга ҳам чипта сотиб олиш керак бўлади. Яъни уйдаги молларга ҳам ўт ўриб келиш учун пул тўлайсиз, кейин ўт ўришга рухсат оласиз. Агар даладан ўт ўришга чиптангиз бўлмаса, жарима тўлайсиз.
Бу тартиб қишлоқ жойларда иш йўқлигидан чорва боқиб, кунини зўрға кўраётганларнинг охирги чақасига кўз олайтиришдан бошқа нарса эмас.
Бунақа аҳмоқона ғоялар Сиз депутатларнинг каллаларингизга қаердан келади-а каллаларингга?

Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолига мол боқиш пулли бўлмайди
Яйловлар ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича кўп савол туғилди. Депутат буларга аниқлик киритди.
Муаммо нимада?
Бугун айрим ҳудудларда қишлоқ ёки овул атрофидаги яйлов ерлари бошқа ташкилот ё хўжаликларга бириктирилган. Натижада хонадонлар ўз молини ўтлатиш, пичан ўриш учун ҳам қийналяпти.
Ечим - жамоат яйлови
Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, яйлов ерлари маҳалла фуқаролар йиғинига жамоат яйлови сифатида бепул ажратилади. Маҳалла хонадонлардаги мол сонини инобатга олиб, аҳолига бу ерлардан текин фойдаланиш имконини яратади. Яъни, сиз молингизни ўтлатасиз, зарур бўлса пичан ўрасиз, пул тўламайсиз.
“Яйлов чиптаси”чи?
Бу тушунчани тўғри англаш керак. Чипта ўз ҳовлингиз ёки қишлоқ атрофида мол боқиш учун пул тўлаш шарт дегани эмас. У қўшимча яйловга эҳтиёж сезган фуқаро ва хўжаликлар учун мавсумий, вақтинчалик фойдаланиш имконияти. Ундан фойдаланиш мажбурий эмас, эҳтиёж бўлгандагина мурожаат қилинади.
Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланяпти. Депутатлар бунгача округларга чиқиб, аҳолининг фикрини эшитмоқчи. Ҳар бир норма аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.

Шоҳрух Ғиёсов ИИВ матбуот котиби лавозимидан олинди
Манбага кўра, 2019 йил октябридан буён вазирлик ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Комил Алламжонов АҚШнинг нуфузли университети президенти билан учрашди
Жорж Вашингтон университети Маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилишида Комил Алламжонов олийгоҳ президенти Эллен Гранберг билан учрашиб, сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегиясини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, у 2025 йилда университетнинг Марказий Осиё дастури бўйича махсус маслаҳатчиси этиб тайинланган.
@platformauz

«Жорж Вашингтон университетининг Маслаҳат кенгаши йиғилишида олийгоҳ президенти Эллен Гранберг билан яна учрашганимдан мамнунман. Сунъий интеллект даврида олийгоҳнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан мазмунли фикр алмашдик.
Дунёнинг етакчи илм-фан марказларидан бирида кенгаш аъзоси сифатида унинг истиқболига ҳисса қўшиш мен учун шараф», — деди Алламжонов.
Эслатиб ўтамиз, у 2025 йилда университетнинг Марказий Осиё дастури бўйича махсус маслаҳатчиси этиб тайинланган.
@platformauz
Ҳисоб-китобларга кўра, ялпи ички маҳсулот ҳажми 2027 йилда 232 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда.
Шу билан бирга, инфляция даражасини 2027 йилда 6 фоизга, 2028–2029 йилларда эса 5 фоизгача пасайтириш, олтинсиз экспорт ҳажмини 2027 йилда қарийб 40 миллиард долларга етказиш назарда тутилмоқда.
Тақдимотда 2027 йил учун Давлат бюджети даромадларини 416 триллион сўм, харажатларини эса 464 триллион сўм миқдорида белгилаш назарда тутилаётгани маълум қилинди. Бюджет лойиҳаси иқтисодий ўсишнинг 7 фоизлик прогнози асосида шакллантирилмоқда.
2027 йилда ҳам асосий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз сақлаш кўзда тутилмоқда.

«Повара на колёсах» Бухоро ва Хивада!
Ўзбек миллий таомларининг бетакрор таъми ва тарихий шаҳарларимизнинг жозибаси Россиянинг «Первый канал»и орқали миллионлаб хонадонларга кириб боради. Туризм қўмитаси ташаббуси билан машҳур «Повара на колёсах» дастурининг навбатдаги съёмкалари Бухоро ва Хива кўчаларида бошланди.
Қарийб 18 миллионлик аудиторияга эга мазкур лойиҳа орқали томошабинлар маҳаллий пазандалик сирлари ва ўзбекона меҳмондўстлик билан яқиндан танишади. Ижодий гуруҳ бунга қадар Самарқанд ва Тошкент мезбонлигидаги кўрсатувларни ҳам тайёрлаган эди.
Маълумот учун, жорий йилнинг дастлабки 10 ойида Россиядан юртимизга 1 104 057 нафар саёҳатчи ташриф буюрган. Энди эса миллионлаб россияликлар Бухоро ва Хивани янги ошхона ва тарих маскани сифатида кашф этади.

Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича янги миллий стратегия ишга туширилади
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган COP31 конференцияси доирасида Президент маслаҳатчиси Азиз Абдуҳакимов Иқлим ва тоза ҳаво коалицияси (CCAC) Котибияти раҳбари Мартина Отто билан учрашди.
Учрашувда метан ва қора углерод ташламаларини қисқартириш ҳамда атмосфера ҳавосини тозалашга қаратилган қатор муҳим қадамлар муҳокама қилинди:
🔹 Молиявий кўмак: Ўзбекистон Super Pollutant Country Action Accelerator дастурига киритилди. Ушбу дастур доирасидаги 4 миллион долларлик пакет 4 та устувор йўналишда техник кўмак кўрсатишни назарда тутади.
🔹 Янги стратегия: 2026 йил декабрь ойида қиймати 600 минг доллар бўлган «Қора углерод ташламаларини қисқартириш ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича миллий стратегия»ни амалга ошириш бошланади.
🔹 Янги тузилма: Энергетика, транспорт, чиқинди ва қишлоқ хўжалиги вазирликлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус Миллий бўлинма ташкил этиш таклиф қилинди.
🔹 Минтақавий ташаббус: 2027 йилда Тошкентда ҳаво сифати ва метан ташламаларини камайтиришга бағишланган CCAC минтақавий семинарини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг катта қисмида газ босими жуда пасайиб кетди.
Чой икки соатда ҳам қайнамаяпти. Ҳали қиш келгани йўқ. Янги энергетика вазиримиз эса кўриниш ҳам бермай қўйди. Янгисининг эскисидан фарқи нимада...

platforma.uz
Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг катта қисмида газ босими жуда пасайиб кетди. Чой икки соатда ҳам қайнамаяпти. Ҳали қиш келгани йўқ. Янги энергетика вазиримиз эса кўриниш ҳам бермай қўйди. Янгисининг эскисидан фарқи нимада... @platformauzb
Энергетика вазирлиги узур сўраб баёнот берибди
Яқин 2–3 соат ичида газ тақсимлаш тармоқларида босим босқичма-босқич кўтарилиб, истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти меъёрга келтирилади — Энергетика вазирлиги.

Отдан тушса ҳам...
"Бизда ишдан кетилмайди, лавозим ўзгаради" — Шоҳруҳ Ғиёсов матбуот котиблигидан олинганига изоҳ берди.
"Бизда раҳбарларнинг вазифаси ҳар 5 йил муддатда ўзгаради, аслида. Иншааллоҳ, биз ҳам кўтарилиб кетармиз. Қаерга хизматга жўнатишса, ўша ерда ишлаймиз", — деди собиқ ИИВ матбуот котиби қисқа суҳбатда.