Ўзбекистон COP31’да тоза ҳаво ва экологик барқарор шаҳарлар бўйича устувор вазифаларни тақдим этди
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган COP31 конференцияси доирасида «Тоза ҳаво — соғлом шаҳарлар: шаҳарсозликдан иқлимий ҳаракатларгача» мавзусида юқори даражадаги панель муҳокамаси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази вакиллари ҳам иштирок этди.
Муҳокамада марказ директор ўринбосари Тимур Сабитов Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича учта устувор йўналишни тақдим этди.
Улар иқлимий мақсадларни кучайтириш ва шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш, ҳаво сифатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда иқлимий молиялаштиришни жалб этишдан иборат.
@platformauzb

Фасллар галма-гал алмашар секин,
Ёмғир ёққан жойга бир кун ёғар қор.
Ажойиб воқеа бўларди лекин,
Менинг наслимдан ҳам чиқса амалдор.
Аввал бошланарди менга хушомад,
Жаҳонда кам дея сиз каби зўрлар.
Сатрингиз Фирдавсий шеъридан баланд,
Асл шажарангиз Амир Темурлар.
Қараб ўтирмасдим менинг ўзим ҳам,
Майли, Барчин учун кўкда турсин ой.
Оғзаки ижодга кўрсатиб карам,
Қуёшнинг отини қўярдим Қултой.
Шаксиз маъқул бўлар мен неки дедим,
Кучим етажакдир ҳар қандай ишга.
Энг аввал, эринмай ўргатар эдим,
Казо-казоларни салом беришга.
Ўзингни камтарин тутмоқлик нечун,
Дўлана дардида чиқдинг-ку тоққа.
Ўша уруғингнинг ҳурмати учун
Номингни қўйишар бирорта боққа.
Инсон фориғ эмас бундайин ҳисдан,
Атайлаб этмасман уни тараннум.
Ахир тониб бўлмас ушбу ҳадисдан:
Кимки сув топмаса, қилгай таяммум.
Абдулла Орипов
@platformauzb
Ёмғир ёққан жойга бир кун ёғар қор.
Ажойиб воқеа бўларди лекин,
Менинг наслимдан ҳам чиқса амалдор.
Аввал бошланарди менга хушомад,
Жаҳонда кам дея сиз каби зўрлар.
Сатрингиз Фирдавсий шеъридан баланд,
Асл шажарангиз Амир Темурлар.
Қараб ўтирмасдим менинг ўзим ҳам,
Майли, Барчин учун кўкда турсин ой.
Оғзаки ижодга кўрсатиб карам,
Қуёшнинг отини қўярдим Қултой.
Шаксиз маъқул бўлар мен неки дедим,
Кучим етажакдир ҳар қандай ишга.
Энг аввал, эринмай ўргатар эдим,
Казо-казоларни салом беришга.
Ўзингни камтарин тутмоқлик нечун,
Дўлана дардида чиқдинг-ку тоққа.
Ўша уруғингнинг ҳурмати учун
Номингни қўйишар бирорта боққа.
Инсон фориғ эмас бундайин ҳисдан,
Атайлаб этмасман уни тараннум.
Ахир тониб бўлмас ушбу ҳадисдан:
Кимки сув топмаса, қилгай таяммум.
Абдулла Орипов
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢🔑 Самарқандда тайёр хонадонлар энди йиллик 16,99% ипотекага — қўшимча гаровсиз, кафилсиз ва кадастри тайёр! Ҳозироқ кўчиб киришингиз мумкин!
Янги уй олишни режалаштираётганлар учун ажойиб имконият! Самарқанд шаҳрида жойлашган, қурилиши тўлиқ якунланган ва кадастри тайёр хонадонларни нақд пулга ёки Асакабанк орқали йиллик 16,99% ставкада, қўшимча гаров ва кафилларсиз кредит асосида харид қилишингиз мумкин.
Энг қулай томони — хонадонлар тўлиқ қуриб битказилган, кадастр ҳужжатлари ҳам тайёр! Яъни хонадонни харид қилгач, ўз уйингизда яшашни бошлашингиз мумкин.
🏠 Хонадонлар ҳақида:
▪️2 ва 3 хонали хонадонлар
▪️Майдони 60 кв.м дан 93 кв.м гача
▪️Қурилиш ишлари тўлиқ якунланган
▪️Кадастр ҳужжатлари тайёр
▪️Ҳар бир хонадоннинг ўз мангал зонаси мавжуд
📍Жойлашуви ҳам жуда қулай. Хонадонлар Самарқанд халқаро аэропорти орқасида, янги қурилаётган Ширин массиви рўпарасида жойлашган.
💳 Харид қилиш имкониятлари:
👉 Нақд пулга харид қилиш
👉 Асакабанк орқали кредит асосида харид қилиш
👉 Йиллик фоиз ставкаси — 16,99%
👉 Қўшимча гаров ва кафиллар талаб этилмайди.
📞 Батафсил маълумот ва мурожаат учун:
☎️ 78-147-65-65 (ички рақамлар: 3581, 3582)
☎️ 93-339-99-92
☎️ 33-707-33-17
📱 Instagram📱 Facebook📺 Youtube/Реклама

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан банк иловаларида P2P ўтказмалар ва биометрия талаблари ўзгарди
Бугун, 2026 йил 16 ноябрдан Марказий банкнинг масофавий молиявий хизматлар хавфсизлигига оид низомига киритилган ўзгартишлар кучга кирди.
P2P ўтказмалар
➖ банк ёки тўлов ташкилоти P2P ўтказмаларни OTP-код ёки муқобил усул билан тасдиқлаш талаб этилмайдиган энг юқори суммани ўзи белгилайди (аввал барча P2P ўтказмалар OTP-код билан тасдиқланиши шарт эди);
➖ шундай тасдиқлашсиз ўтказмалардаги фрод учун банк ёки тўлов ташкилоти жавобгар бўлади;
➖ белгиланган суммадан юқори ўтказмалар OTP-код ёки муқобил усул билан тасдиқланади.
Рўйхатдан ўтиш ва биометрия
➖ телефон рақами яқин қариндош номида бўлса ҳам иловада рўйхатдан ўтиш мумкин. Бунинг учун қариндошлик тасдиқланиши керак;
➖ рўйхатдан ўтиш, паролни тиклаш ва бошқа қурилмадан киришда биометрик идентификация талаб этилади;
➖ биометрия талаби карта бириктиришда олиб ташланди, фақатгин OTP-код билан тасдиқлаш етарли бўлади.
Бошқа қурилмадан кирилганда
Аккаунтга бошқа қурилмадан кирилса ёки парол тикланса, карталар иловадан ўчирилмайди. Улар нофаол ҳолатга ўтади ва OTP-код билан қайта фаоллаштирилади.
Шунингдек, қурилмада зарарли дастур ёки масофадан бошқарув аниқланса, банк мижозни SMS билан бирга PUSH-хабар орқали ҳам огоҳлантиради.

Кун латифаси
Таълимдаги бугунги аҳволимиз
Ўзим ишлайдиган газетага бир муаллиф нуфузли ОТМ раҳбарининг топшириғи билан илм-фанда, айниқса, таълимда талабаларнинг сунъий интеллектга қарам бўлиб қолишининг салбий оқибатлари ҳақида мақола ёзиб юборибди.
Детекторга солиб кўрсам, мақоланинг ўзи сунъий интеллектда ёзилган экан...

YURT KELAJAGIGA ÖZ TAKLIFINGIZ BILAN HISSA QÖŞING!
Vatanimiz taqdiriga befarq bölmagan barça fuqarolar, olimlar, pedagoglar, şifokorlar, ijodkorlar, tadbirkorlar, yoş tadqiqotçilar, jamoatçilik faollarining taklif va taşabbuslarini jamlaş maqsadida Özbekiston ziyolilari kengaşining rasmiy murojaat boti — @ziyoliuz_bot işga tuşirildi.
Siz ham öz taklif va taşabbuslaringizni mazkur bot orqali yöllaşingiz mumkin!
Kelib tuşgan takliflar umumlaştirilib, Özbekiston ziyolilari kengaşining respublika yiğilişi muhokamasiga taqdim etiladi.
! Har bir taklif – muhim!

Ҳаво ҳарорат +25 даражагача кўтарилади
16–22 ноябрь кунлари мамлакатимизда баҳор ўрталарини эслатувчи илиқ ва деярли қуруқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда.

Энди ишламайдиган ота-онангиз ёки фарзандларингизга ҳам стаж шакллантиришга ёрдам беришингиз мумкин
2027 йил 1 январдан бошлаб расмий даромадга эга бўлган шахслар ишламайдиган оила аъзолари иш стажига эга бўлиши учун ҳар ойда ихтиёрий равишда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 12 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Бу орқали ишламайдиган оила аъзоси иш стажига эга бўлади ва келажакда муаммосиз пенсияга чиқади.
Батафсил инфографикада танишишингиз мумкин.

Пойтахтда реновацияга тушган уйлар ўрнига Янги Тошкентдан 1,5 баравар каттароқ хонадон берилиши мумкин
Тошкентда реновацияга тушган уйлар эгаларига Янги Тошкентдан аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сон фармонида назарда тутилган янги механизмга кўра, “Toshkent Invest Kompaniyasi” АЖ томонидан Янги Тошкентда қурилаётган уйлардан реновацияга тушган хонадонлар эгаларига ҳам жой ажратиш имконияти яратилади.
Масалан, 50 квадрат метрли хонадон ўрнига 75 квадрат метргача, 70 квадрат метрли уй ўрнига эса 105 квадрат метргача бўлган янги хонадон таклиф этиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, мулкдорнинг хоҳиши ва келишув асосида битта катта хонадон ўрнига иккита алоҳида хонадон, масалан, 45 ва 60 квадрат метрли уйлар бериш варианти ҳам бор.
Муҳим жиҳати, 1,5 баравар катта уй берилиши қатъий кафолатланмаган. Ҳар бир ҳолат мулкнинг хусусиятлари ва эгаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, индивидуал тартибда кўриб чиқилади. Таклифларни тайёрлашга мустақил ташкилотлар жалб этилади, хонадонлар майдони, сони ва компенсация шартлари томонлар ўртасида келишилади.

"Президент, укангиз 40 миллион долларлик меҳмонхонамни тортиб олди!”
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўл аҳолиси билан учрашувда кутилмаган эътирозга дуч келди.
Маҳаллий тадбиркор Қубат Алимбеков уч йил аввал 40 миллион долларлик меҳмонхона мажмуаси ундан тортиб олинганини айтиб, бу ишга президентнинг укаси Аскарбек Жапаровнинг алоқаси борлигини иддао қилди.
Президент эса укасининг меҳмонхонада ҳеч қандай улуши йўқлигини таъкидлади.
Кейинчалик Қирғизистон махсус хизмати хорижий инвесторга етказилган зарар қоплангани ва Новел дам олиш масканига эгалик қилувчи компаниянинг 100 фоиз улуши унга қайтарилганини маълум қилди.
40 миллион долларлик можаро ва президентнинг жавоби — видеода.

Гул бизнеси ва иссиқхоналарни бугун нима қийнаяпти?
Айни вақтда Савдо-саноат палатаси биносида гулчилик ҳамда иссиқхона хўжаликлари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Маълумки, гул етиштириш аллақачон томорқа даражасидан чиқиб, мамлакат иқтисодиётининг алоҳида саноат йўналишига айланди. Аммо тизимда ечимини кутаётган масалалар ҳам оз эмас. Учрашувга келган тадбиркорлар ўз фаолиятидаги реал тўсиқларни очиқ айтиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва ечимларни муҳокама қилишмоқда.
Жараённи тўғридан-тўғри кузатиш учун ҳавола.

Listee va UzPost O‘zbekiston shaharlari o‘rtasida yetkazib berishni kengaytirmoqda
Buyumlarni qayta sotish platformasi Listee va milliy pochta operatori UzPost jismoniy shaxslar o‘rtasida tovarlarni yetkazib berish bo‘yicha hamkorlikka kelishdi. Endi foydalanuvchilar mamlakat bo‘ylab savdo qilib, buyurtmalarni UzPost’ning 1600 dan ortiq bo‘limida jo‘natishi va qabul qilishi mumkin.
Hamkorlik xaridorlarga boshqa shaharlardan tovar buyurtma qilish, sotuvchilarga esa yetkazib berishni mustaqil tashkil etmasdan jo‘natish imkonini beradi.
Listee bosh direktori Vitaliy Tumanov hamkorlik hududlararo savdoni qulayroq va xavfsizroq qilishini ta’kidladi. UzPost bosh direktori Alisher Fayzullayev esa bu elektron tijorat rivoji va pochta xizmatlariga talab oshishiga xizmat qilishini bildirdi.
Listee e’lonlar, himoyalangan chat, xavfsiz to‘lov va yetkazib berishni yagona ilovada birlashtiradi. Kompaniyalar hamkorlikni rivojlantirishni rejalashtirmoqda.
Reklama

Суюлтирилган газ нархи бирданига 2,5 баравар ошиши фонида Марказий банк коммунал тарифлар жадвалини бир неча йил олдин эълон қилишни таклиф этмоқда
Одатда коммунал тўловлар ва ёқилғи нархларининг кутилмаганда кескин ошиши оилалар бюджети учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам режалаштириб бўлмас «сюрприз»га айланади. Жумладан, 15 ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газнинг 1 килограмми нархи 2000 сўмдан 5000 сўмгача кўтарилиши (2,5 баравар ўсиш) натижасида энди шартли 10 килограммли газ тўлдириш оилаларга 20 минг сўм эмас, балки 50 минг сўмга тушмоқда. Бундай кутилмаган нарх сакрашларининг олдини олиш мақсадида Марказий банк 2027–2029 йилларга мўлжалланган пул-кредит сиёсатининг концептуал лойиҳасида коммунал тарифлар ўзгариши жадвали ва параметрларини бир неча йил олдин тасдиқлаб эълон қилиш ташаббуси билан чиқди.
Регулятор ҳисоб-китобларига кўра, йил охирида суюлтирилган газ, иссиқ сув ва иситиш тарифларининг оширилиши умумий инфляция кўрсаткичига бевосита 0,8 фоиз банди қўшади. Тарифлар ошиши ва бошқа нарх омиллари таъсирида Марказий банк 2026 йил якуни бўйича инфляция прогнозини 6,5 фоиздан 7 фоизгакўтаришга ҳамда асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга мажбур бўлди. Халқаро амалиётда узоқ муддатли тариф режалаштириш тажрибаси аллақачон ишламоқда — хусусан, қўшни Қирғизистон электр энергияси тарифларини 2030 йилгача (ойига 700 кВт·соатгача бўлган истеъмол учун йилига +20 фоизлик индексация билан) аниқ жадвалга солиб бўлган.
Манба: Economist. uz

Агар коммунал тарифларни бир неча йил олдин эълон қилиш таклифи амалиётга жорий этилса, бу уй хўжаликлари ва бизнесга келгуси харажатларни олдиндан аниқ ҳисоб-китоб қилиш имконини беради ҳамда иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларни жиловлашга хизмат қилади.
Манба: Economist. uz
@platformauzb
"DAVR BANK" ХАТБ бошқаруви раиси Абдумажид Самадов жаримага тортилди
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг қарорида келтирилишича, "DAVR BANK" ХАТБ бошқаруви раиси А.Самадов "VERDICTUM" адвокатлик бюроси адвокати О.Шерматовнинг 2026 йил 2 сентябрдаги, банкдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни беришни сўраб юборган сўровига асослантирилган жавоб хати тақдим этмаган ва ҳужжатларни бермаслик сабабини ҳам маълум қилмасдан адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилган.
Суд бу ҳолатни адвокатнинг ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлари, ишдаги бошқа далиллар билан исботини топган деб ҳисоблаб, А.Самадовни МЖтКнинг 197-1-моддаси билан айбдор деб топган ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 1 миллион 320 минг сўм миқдорида жарима тайинлаган. Етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш бўйича тарафларга фуқаролик судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Бизнесни рўйхатга олиш қандай тартибда ўтказилмоқда?
Ўзбекистонда 30 ноябргача давом этадиган бизнесни рўйхатга олиш жараёнида маълумотлар барча тадбиркорлардан бир хил усулда йиғилмайди.
Масалан, юридик шахсларнинг умумий маълумотлари жойига бориб ўрганилади, молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларини эса корхоналарнинг ўзи hisobot.stat.uz тизимига киритади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандлар ва оилавий тадбиркорлар билан асосан юзма-юз сўров ўтказилади. Ўзини ўзи банд қилганлар учун census.stat.uz орқали онлайн иштирок этиш имконияти ҳам бор.
Яна бир жиҳати, маълумотлар электрон шаклда йиғилаётгани сабабли саволномалардаги айрим хатоларни жараённинг ўзида аниқлаш мумкин.
Тадбир якунлангач, маълумотлар қайта ишланади. Дастлабки натижалар 2027 йил 1 июнгача, якуний натижалар эса 1 сентябргача эълон қилиниши белгиланган.
Шу тариқа, рўйхатга олишда нафақат маълумот йиғишга, балки унинг тўғрилигини текширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон COP31 халқаро иқлим музокараларида миллий манфаатларни илгари сурмоқда
Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси Томонларининг 31-конференциясида (UNFCCC COP31) Ўзбекистон миллий музокарачилар гуруҳи фаол иштирок этмоқда.
Гуруҳнинг асосий вазифаси халқаро иқлим қарорлари лойиҳаларини таҳлил қилиш, тегишли таклифлар тайёрлаш ва уларда Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари ҳамда эҳтиёжлари инобатга олинишини таъминлашдан иборат. Хусусан, музокараларда иқлимий молиялаштириш, инвестиция ва замонавий технологияларни жалб этиш, шунингдек, иқлим ўзгаришига нисбатан заиф тармоқларда мослашув чораларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Тоғли ҳудудлар гуруҳи ҳамда Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар гуруҳи доирасида ўхшаш муаммоларга дуч келаётган давлатлар билан саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, умумий позицияни мустаҳкамламоқда. Ушбу жараён нафақат молиявий ва техник кўмак жалб этишга, балки иқлим дипломатияси соҳасида миллий кадрлар салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади.