Forwarded from platformauzb_live
Депутатлар аҳоли мурожаатларига ечим топмоқда
Қонунчилик палатаси депутатлари худудларда ўртага ташланган масалаларга яхши ечимлар беришяпти экан.
«Қораҳожи» маҳалласидаги эскирган электр симёғочларини янгилаш бўйича Жаҳонгир Ширинов амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатни жойида ўрганди ва уларни алмаштириш бўйича масъуллар билан келишди. Бундан ташқари, Қандим заводи йўли бўйича тегишли ташкилотга расмий сўров юбориш, «Жиғочи»да эса 6,5 миллиард сўмлик микромарказ қурилиши ҳолати ҳам кўриб чиқилди.
Гулнорахон Абдувоҳидова «Оқ олтин»даги электр қурилмаларини тузатиш бўйича масъулларни оёққа турғизибди. «Даминбойчек»да қурилаётган шифокорлик пункти мустаҳкам ва аҳолига қулай бўлиши учун тавсиялар берди ва уларнинг ижросини назоратга олди.
Моҳира Ходжаева «Уймавут» маҳалласи биносини таъмирлаш лойиҳаси билан жойида танишиб, ишларни сифатли ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Гўзал Самиева коммунал, ер ва кредит муаммоларининг бир қисмини жойида ҳал қилдирган бўлса, Сайёра Жумаева Фарғонада аёллар бандлиги ва бизнесини кенгайтириш бўйича масалаларни ижобий ҳал этишга киришган.
Сизнинг маҳаллангизда ҳам «ухлаб ётган» муаммолар борми? parliament.gov.uz орқали ўз депутатингизни топиб, тўғридан-тўғри мурожаат йўлланг!
@platformauzb

Ходимни СМС-хабар билан ишдан бўшатиш мумкин бўлади, агар у онлайн ишласа
Меҳнат кодексига масофадан ишловчи ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжатга кўра, масофадан ишловчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчи буйруқ нусхасини ходимга қоғоз шаклида буюртма хат орқали ёки электрон тарзда юбориши шарт бўлади. SMS-хабарнома «Ягона миллий меҳнат тизими»даги шахсий кабинет, ходим номига расмийлаштирилган телефон рақами, электрон почта ёки меҳнат шартномасида келишилган бошқа интернет дастурлари орқали электрон тарзда юборилиши мумкин.
Шунингдек, SMS-хабарда шартнома бекор қилинган сана ва асослар кўрсатилиши шартлиги белгиланмоқда.
Ишга тиклаш бўйича судга мурожаат қилишнинг уч ойлик муддати эса буйруқ нусхаси топширилган ёки юборилган, шунингдек, SMS-хабар келган кундан бошлаб ҳисобланиши таклиф этилмоқда.

Бизнесни рўйхатга олишда нималарга эътибор бериш керак?
Юридик шахслар учун тайёрланган видеоқўлланмада йиллик иқтисодий кузатув саволномасини тўлдириш бўйича қатор муҳим жиҳатлар тушунтирилган:
— корхона бир нечта йўналишда ишласа, асосий ва энг йирик қўшимча фаолият тури кўрсатилади;
— корхонанинг айланмаси ва харажатлари миллион сўмда киритилади;
— транспорт воситаларининг тури ва сони, омборхоналарнинг жойлашуви, майдони ҳамда уларнинг ижарага олингани ёки корхонага тегишли экани кўрсатилади;
— тегишли иқтисодий кўрсаткич мавжуд бўлмаган ҳолларда ноль қиймат киритилади.
Ҳаволадаги видеоқўлланма билан танишиб, hisobot.stat.uz орқали саволномани мустақил тўлдириш мумкин.
Бизнесни рўйхатга олиш мамлакатдаги барча иқтисодий субъектларни тўлиқ хатловдан ўтказишга қаратилган.
Маълумотлар 2026 йил 1 октябрь ҳолати бўйича йиғилмоқда.
Тадбир 30 ноябрда якунланади. Тақдим этилган маълумотлар махфий сақланади, умумлаштирилган натижалар эса 2027 йил 1 сентябрга қадар эълон қилинади.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ўрмонларни тиклаш учун 350 минг долларлик грант лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилмоқда
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Осиё ўрмон хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ташкилоти (AFoCO) ҳамда Жанубий Кореянинг KT&G корпорацияси ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида деградацияга учраган ерларни тиклаш, янги ўрмонзорлар барпо этиш, чўлланишга қарши курашиш ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича умумий қиймати 350 минг долларлик грант лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Шунингдек, 2027–2029 йилларда Фарғона вилоятида «Green Globe Project Uzbekistan Pine Forest» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Томонлар ўрмон хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш, халқаро тажриба алмашиш ва маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш бўйича ҳам ҳамкорлик қилади.
Меморандумни имзолаш маросими якунида «Green University» ҳудудида рамзий дарахт экиш тадбири ўтказилди.

ДХХ генерали Ғайратулла Ёзиев 15 йилга қамалди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан ДХХ раисининг собиқ ўринбосари, 2024 йилнинг декабридан 2026 йилнинг мартига қадар Хизматнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига раҳбарлик қилган генерал-лейтенант Ғайратулло Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Ғайратулло Ёзиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 234-моддаси (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан айбли деб топилган.
Шунингдек, жиноий гуруҳ таркибида ДХХ раиси собиқ ўринбосари, полковник Алижон Ашуров товламачилик, суд ишларига аралашиш ва пора олиш айблови билан 17 йилга, ДХХ бошқарма бошлиғи, полковник Музаффар Нурбоев ҳужжатларни қалбакилаштириш, қийноққа солиш, суд ишларига аралашиш, талон-тарожлик билан 17 йилга, полковник Темур Шорисқиев товламачилик, суд ишларига аралашиш ва пора олиш айби билан 16,5 йилга, худди шундай айблов билан полковник Гончар Узоқов 16,5 йилга, полковник О. Абдуллаев 15 йилга, полковник Сухроб Сайфитдинов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Жиноий гуруҳ аъзолари Валиев, Ўроқов, Бойсариев ва Шокировлар озодликни чеклаш, жарима ва ахлоқ тузатиш жазоларига ҳукм қилинган.
Ғайратилла Ёзиев бошчилигидаги мазкур жиноий гуруҳ иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидлан тергов қилинган, судланувчилар шу йилнинг баҳорида ҳибсга олинган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 миллион доллардан зиёд пул талаб қилган солиқчи ушланди
Қурилиш ишларини амалга ошириш учун 34 та давлат идораларидан рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, аванс сифатида 40 000 АҚШ долларини олган Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ходими ушланди.

30 ta harbiy atama.pdf
703.4 KB
⚡️Энди “тревога” эмас, “бонг” деймиз.
Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти 30 та ҳарбий атаманинг ўзбекча муқобилларини тасдиқлади.

— Атака — ҳамла;
— Блиндаж — панажой;
— Блокада — қамал;
— Блокпост — тўсиқпост;
— Гауптвахта — бандихона;
— Диверсант — қўпорувчи;
— Окоп — хандақ;
— Противогаз — газниқоб;
— Тревога — бонг;
— Трибунал — ҳарбий маҳкама;
— Шеврон — уқа.
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистон Ўзбекистоннинг энг йирик бешта савдо ҳамкоридан бирига айланди
2023 йилда 867 млн доллар бўлган ўзаро савдо айланмаси 2024 йилда 1,14 млрд долларга (+31%), 2025 йилда эса 1,68 млрд долларга (+48%) етган. Жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида бу кўрсаткич 1,4 млрд долларни ташкил этди.
Сўнгги икки йилда Савдо-саноат палатаси кўмагида 700 дан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор Афғонистонга борган. Биргина Андижон вилояти ва Палата делегациясининг сафари давомида қарийб 1,1 млрд долларлик 57 та келишувга эришилган.
Кобул ва Мозори Шарифда Ўзбекистон савдо уйлари очилди. Трансафғон темир йўли лойиҳаси эса Покистон портлари орқали жаҳон бозорларига чиқиш имкониятини яратиши мумкин.

Жарима баллари 12 га етса, ҳайдовчилик ҳуқуқи бекор қилинади, қайта "права" олиш учун:
- тиббий кўрикдан ўтиш;
- қайта тайёрлаш курсларидан ўтиш;
- назарий-амалий имтиҳонларни қайта топшириш.
Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Сенатда маъқулланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича жазолар кучайтирилмоқда
- маст ҳолда транспорт воситасини такроран бошқарганлик учун бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
- вояга етмаганларга транспорт воситасини бошқаришни топширганлик оқибатида ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилса, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш, одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар юз берганда эса уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш, маъмурий тартибда 50 БҲМ жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ қўллаш;
- тезликни 40 километрдан ортиқ оширганлик учун 25 базавий ҳисоблаш миқдоригача;
- 60 километрдан ортиқ оширганлик учун 45 БҲМгача жарима;
- 80 километрдан ортиқ оширганлик учун 65 БҲМ жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойга маҳрум қилиш;
Сенаторлар қонунни маъқуллади.

Octobank Visa ва Mastercard карталари билан Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Энди Octobank мижозлари Android смартфони ёрдамида дўконларда, шунингдек, Google Pay қўллаб-қувватловчи сайт ва иловаларда харидлар учун тўлов қилишлари мумкин.
Дўконда картани чиқариш шарт эмас — қулфдан чиқарилган телефонни терминалга яқинлаштириш кифоя. Онлайн харидда эса Google Pay танлаш мумкин. Тўлов пайтида ҳақиқий карта рақами сотувчига узатилмайди.
Қандай уланади?
Google Wallet иловасини очинг ёки Google Play’дан юклаб олинг.
«Ҳамёнга қўшиш» бўлимида «Тўлов картаси»ни танланг.
Visa ёки Mastercard картасини сканерланг ёки маълумотларини киритиб, тасдиқланг.
NFC ёқинг ва Google Wallet асосий контактсиз тўлов иловаси қилиб белгиланг.
Контактсиз тўлов учун NFC, экран қулфи ўрнатилган Android 9 ёки ундан янги смартфон керак.
Реклама

Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошиғи Жумабаев Бехзод Мадаминович Давлат кадастрлари палатаси раиси этиб тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
Энди автомобиллар рақамига қараб ойнинг тоқ ва жуфт саналарида кўчада ҳаракатланиши мумкин бўлади
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашган даврларда автотранспорт воситаларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида қатор чекловларни жорий этиш назарда тутилмоқда.
Хусусан, заруратга кўра автомобилларнинг давлат рақамига мос равишда тоқ ва жуфт саналарда ҳаракатланиш тартиби жорий этилиши мумкин. Электромобиллар ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.
Мазкур чораларнинг ижроси Президент Администрациясининг тегишли кўрсатмаси асосида Ички ишлар вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Лойиҳада тоқ ва жуфт рақамлар асосида ҳаракатланиш тартиби ҳаво ифлосланишининг айнан қайси даражасида жорий этилиши ҳамда чекловлар қанча муддат амал қилишига аниқлик киритилмаган.

Uztelecom ни уйғотиворийлар
Ўзбекистонда интернет жуда суст ишлаяпти. Оддий иловалар, ҳатто, банк иловалари ҳам интернет тезлиги пастлиги сабаб ишламай қоляпти.
Бугун Тошкентнинг катта ҳудудида свет ўчди. Food City да эрталабдан буён электр энергияси ўчган. Табиийки, банкоматлар ишламади. Аҳоли савдо қилишда банклар иловасига мурожаат қиляпти. Афсуски, интернет ҳам ишламаяпти...