«ПсихоБлог»
3.07K subscribers
171 photos
76 videos
32 files
464 links
Садриддин Шамс блоги

Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз

Консультация учун: @psixokonsul
Мурожаат учун: @broalterego
Download Telegram
Баъзи бир обуначилар комментда тушунмасдан яна жоҳилликнинг олий намунасини кўрсатишмоқда. Жавобимни шу ерда бераман: Ҳеч қандай исломий психология мавжуд эмас. Илм-фанда тан олинмайди ҳеч қанақасига. Science, nature илмий дажараси юқори бўлган журналларда мақола топиб беролмайсиз бу борада. Ўзингизни космик даражада кулгуга қолдирганингизни билмайсизлар.

Яна бир обуначи психологияни фан эмас дебдилар. Психологияни фан эмас дейиш ҳам билимсизликдир. Негаки, бугунги кунда психологияда математик моделлаштиришдан фойдаланилиши туфайли психология фанида объективликка эришиш ортган ва психология фан деб қаралади. Психологлардан Нобел совриндори ҳам чиққан.

Хуллас, ўртоқлар, билимларингизни янгиланглар. Жоҳилликнинг уруғини ёйманглар.

@psixobloguz
Publishedversion.pdf
246.6 KB
PS. Исломий психология танқидига бағишланган мақола. Инглиз тилида. Кимдир ўқиб чиқишига шубҳа қилсамда, барибир шу ерда туриб турсин.

Мақоланинг хулосасидан қисқача таржима:


Ушбу[психология] фанни исломийлаштириш хоҳ "ичкари"дан хоҳ "ташқари"дан бўлсин муваффақиятсизликка учрамоқда ва секюляризмнинг марказий саволи туфайли учрашда давом этиб келаверади.


@psixobloguz
«Ультиматум» эксперименти

Хулқ-атвор иқтисодиётидаги машҳур эксперимент. Мазкур эксперимент одатда икки иштирокчи ўртасида ўтказилади. Иштирокчилардан бирига 100 доллар тутқазилади, у бу пулни шериги билан ўзи хоҳлаган тарзда бўлишиши лозим. У пулнинг барчасини ўзига қолдириши, тенг тақсимлаши ёки озгина қисмини бериши мумкин. Иккинчи иштирокчига танлов таклиф этилади: биринчи иштирокчининг қарорига рози бўлиш ёки бутунлай рад этиш. Шарт шуки агар иккинчи иштирокчи бутунлай рад қилса, иккаласи ҳам пулсиз қолади. (Иштирокчилар ўйин шартлари билан олдиндан таниш бўлишади)

Классик иқтисодий назариялар инсон бу ақлли ҳисоблаш машинасидир деб таъкидлашади. Улар кўпчилик 99 долларни ўзига қолдириб, 1 долларни эса шеригига таклиф қилади. Шерик эса таклифни қабул қилади деб таҳмин қиладилар. Бир доллар таклиф этилган ақлли одам албатта "розиман" дейди. Биринчи иштирокчи 99 доллар олгани билан нима иши бор? (Ахир бир долларга бўлса ҳам бойимоқда-ку).

Лекин, афтидан, классик иқтисодчилар ҳеч қачон ўз аудиториялари ва лабораторияларидан ҳақиқий дунёга чиқмаганга ўхшашади. «Ультиматум» ўйинида қатнашувчиларнинг деярли барчаси 1 долларни рад қилишади, бундай таклифни адолатсиз деб ҳисоблашади. Одамларга лох бўлиб кўрингандан кўра, бир долларни йўқотганликлари афзалроқ. Реаллик шундай бўлгани учун деярли ҳеч ким мизер сумма таклиф қилмайди. Кўпчилик пулни тенг тақсимлайди ёки ўз фойдасига бироз кўпроқ тош босиб, шеригига 30-40 доллар беради.

«Ультиматум» ўйини классик иқтисодий назарияларни парчалашга катта ҳисса қўшди, бошқа тадқиқотлар билан биргаликда эса сўнгги ўн йилликларнинг энг муҳим иқтисодий кашфиётига олиб келди: Homo Sapiens мантиғи совуқ математик мантиққа эмас, балки кўпроқ илиқ социал мантиққа асосланган. Биз эмоцияларга бўйсунувчанмиз. Бу эмоциялар қадимги овчи-термачилар жамоаларида ишлайдиган социал механизмларни акс эттирувчи мураккаб алгоритмлардир. 30 минг йил илгари мен сизга ёввойи товуқни тутишга ёрдам берсаму, сиз эса ҳаммасини ўзингизга олиб менга бор-йўғи товуқ қанотчасини қолдирсангиз мен: "Битта қанотча йўқдан кўра яхшироқдир" деб ўйламаганман. Менинг эволюцион алгоритмим ишга тушиб, танам адреналин ва тестостеронга тўлиб, қоним қайнай бошлаб, ер тепинишни ва ғайриинсоний овоз чиқара бошлаганман. Кўп ўтмай қорним очлигидан кимнидир кўзига мушт солганман. Ва бу ўзини оқлар эди: энди сизда мени талон-тарож қилиш истаги туғилмасди. Бугун биз адолатсиз таклифлардан бош тортамиз, чунки уларни итоаткорлик билан қабул қилган одамлар тош давридаёқ қирилиб кетишган.

Homo deus

*Таржима блог муаллифи


@psixobloguz
Юқоридагининг давомидаги матни катта бўлиб, таржима қилишга эриндим. Ўқиганимни қуйида тушунтираман:

Китобда бугунги кунимизда ҳам қабила-уруғ тизимида яшовчи халқларни кузатиш орқали юқоридаги ғояни тўғрилиги тасдиқланиши айтилади. Бу нарса шимпанзе, капуцин маймунлари билан ҳам шундай. Мисол сифатида, приматолог Франс де Вааль эксперименти келтирилади.

Лекин бу ғоя аслида қанчалик рост? Яъни бу ғоя шимпанзе, капуцин маймунлари ва овчи-термачиларнинг кичик гуруҳли жамоасида шундайдир. Уларни лабораторияларда ва кичик гуруҳларда текширса ҳам иш беради.

Аммо одамларнинг катта гуруҳларини ўргансангиз, бутунлай мутлақо бошқа реалликка дуч келасиз,– дейди муаллиф. Кўпгина империялар, қиролликларда тенгсизлик шу даражада катта эдики, лекин деярли ҳеч ким миққисини чиқармаган. Масалан, қадимги Мисрда фиръавн заргар либослар кийиб, ҳашаматли, салқин саройда, юмшоқ патли каравотларда ёнбошлаб, атрофида оғзига ширин узум солиб турувчи гўзал, ёш-ёш қизлар билан ҳаёт кечирар, очиқ деразадан эса жазирама қуёш тиғида эрталабдан кечгача ишлайдиган деҳқонларни кўриб турарди. Деҳқонлар камдан-кам ҳолларда исён кўтаришган.

Бутун тарих давомида подшохлар, қироллар, хонлар, амирлар (ва уларнинг бугунги кундаги издошлари ҳам) ҳар доим халқни эзиб, ўзи кайфда яшашган. Нима учун халқ «Ултиматум» ўйинидан кутилганидан бутунлай бошқача тарзда ҳаракат қилишади? Чунки чинакам катта гуруҳлардаги одамлар жамоаси кичик гуруҳдагиларга қараганда тубдан фарқ қилади.

Агар ўртага 100 млрд долларни қўйиб, ҳар бири бир миллион иштирокчидан иборат иккита катта гуруҳда «Ультиматум» ўйинини синаб кўрсак қанақа бўларди?

Воқеалар ривожи ажойиб тус олар эди. Вариантлардан бирини кўриб чиқамиз. Албатта, бир миллион киши биргаликда қарор қабул қила олмайди, шунда ҳар бир гуруҳ кичик ҳукмрон элитани ташкил қилиши мумкин.

Агар биринчи элита ўзига 90 млрд қолдириб, 10 млрдни нариги гуруҳга таклиф қилса нима бўлади? Иккинчи элита бу таклифга рози бўлиши, 10 миллиарднинг асосий улушини Швейцариядаги банк ҳисобига юбориши мумкин. Элитани ташкил қилмайдиганларни эса қамчи ва пряник* ёрдамида назоратда ушласа бўлади. Норозилар қаттиқ жазо билан таҳдид қилинади, заиф ва сабрлиларга нариги дунёда мукофот олиши ваъда этилади. Қадимги Мисрда ҳам ўрта асрларда ҳам худди шундай бўлган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳам худди шундай.

Ниманидир эслатвормаяптими?

*Қамчи ва пряник бу метод бўлиб, педагогика ва сиёсатда қўлланилади


@psixobloguz
​​Янги йилда мақсад қўйдингларми? Сир бўмаса қанақа? Комментга ёзингларчи.

Мен ҳам мақсад қўйдим. Янги йилнинг илк кунларидан бошлаб спорт билан шуғулланмоқчиман. Бу спортнинг номи: ҳеч нима қилмаслик😁

Ҳазил ҳазилкуя лекин чиндан ҳам шундай спорт тури мавжуд. Жанубий Кореяда бор шунақа спорт тури. Одамлар бир ерга тўпланишиб, ҳеч нима қилишмайди. Шунчаки ўтиришади.

Ғалати спорт а?)

Лекин аслида бу спортдан мақсад дам олиш ҳам муҳимлигини англатишдир. Хабарингиз бўлса керак, узоқ шарқ томонларда жуда кўп ишлашади. Шуни кетидан кўплаб стресслар келиб чиқади.

@psixobloguz
Йеркс-Додсон қонуни

Психологияда шунақа қонун мавжуд бўлиб, бу энг яхши натижаларга мотивациянинг ўртача интенсивлигида эришиш мумкинлигини таъкидлайди.

1908-йилда Роберт Йеркс ва Жон Додсон хайвонларни лабиринтдан ўтишни ўргатишда мотивациянинг ўртача даражаси тўғри келишини аниқлашади.

Маълумки, фаолиятни амалга оширишда етарлича мотивация зарур. Лекин мотивация ҳаддан ортиқ кучли бўлса, фаоллик ва босим ортади, бунинг натижасида фаолиятда(ва хулқда) маълум бир узилишлар келиб чиқади, яъни ишнинг самарадорлиги ёмонлашади. Бундай ҳолатда юқори мотивация ёқимсиз эмоционал реакцияларни(босим, хавотир, стресс ва хкз) келтириб чиқаради, бу эса фаолиятни ёмонлаштиради.

Юқоридаги постда узоқ шарқ мамлакатларида кўп ишлашлари ҳақиди айтгандим. Шу сабаб ўлим ҳолатлари кўп. Японларда ортиқча ишлаш натижаси ўлиш ҳолатини тушунтирувчи атама ҳам мавжуд. Уни «Кароси» дейишади. Бу бўйича Японияда расмий статистика ҳам юритилади. Стресс, ортиқча ишлаш ва нотўғри овқатланиш фонида инфаркт, инсульт келиб чиқиши асосий тиббий сабабларидир.

Нега Узоқ шарқда одамлар кўп ишлайди? Сабаби, жамиятда бирор нимага эришиш қийин бу ўлкаларда. Рақобат ҳар бир соҳада кучли. Рақобатда ютиб чиқиш учун эса одамлар соғлиғини ҳам ўйламай ишлашга мажбур. Яъни ишлашга бўлган мотивация жуда юқори. Юқори даражадаги мотивация эса салбий таъсир қилади.

@psixobloguz
Инстаграмда ҳам видео контент қилиш учун бир неча кундан бери видео олишни машқ қилаяпман. Негадир ҳеч ўхшамаяпти. Нега ўхшамаяпти деб ўйлаб-ўйлаб сабабини топдим шекилли:

Иби ман тошкентча гапиромайман-кўўў
​​Янги йил муборак дўстлар!

Очиғи, нима деб табриклашни билмадим. Нима ёзсам ҳам бари шаблон, клише гаплар бўлиб чиқди. Шунга қуруққина қилдим. Хай янги йилда дофамин жўрангиз бўсин.

Фонусчам учмади. Ё мен учиришни билмадим.
Канадага кўчиб ўтсангиз, 20 минг доллар ва яшашга уй беришар экан. Шунчаки бериб қўймайди. Шартлари бор. Илм-фан билан шуғулланувчи ёш мигрант бўлишингиз керак экан.

Маълумот қанчалик ростлигини билмадим. Билганлар комментда ёзингларчи
Forwarded from Neomind
Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тўйиб овқатланмслик болаларда тушуниш ва ўрганиш қобилиятининг пасайишига олиб келади ("когнитив бузилиш"). Бунинг учун болалар оч қолиши шарт эмас. Ҳатто Америкадаги камбағал одамлар орасида энг кўп учрайдиган енгил тўйиб овқатланмаслик ҳам бу бузилишга сабаб бўлиши мумкин. Бу чақалоқ туғилишидан олдин (агар она етарлича овқатланмаса), чақалоқлик даврида ёки болалик даврида содир бўлиши мумкин. Озиқ-овқат етишмаса, тана чекланган озиқ-овқат маҳсулотларини қандай сарфлашни ҳал қилиши керак. Ҳар доим организм учун омон қолиш биринчи ўринда туради. Ўсиш эса иккинчи ўринда туради. Ушбу озиқланиш тақсимотида тана ўқиш, ўрганишни охирги ўринга қўйишга мажбур бўлади. У ақлли ўликдан кўра, аҳмоқ ва тирик бўлган афзалроқ деб ҳисоблайди

Кўпчилик соғлом ёшлар сингари, иштиёқ, ўрганишга бўлган иштиёқни кўрсатиш ўрнига, тўйиб овқатланмайдиган бола зерикиш, бефарқлик, концентрациясиз бўлиб қолади. Кейинчалик жиддий нотўғри овқатланиш туғилиш вазнининг пасайишига олиб келади ва унинг энг экстремал шаклларида миянинг кичрайишига сабаб бўлади. Бироқ, ҳатто бутунлай соғлом кўринадиган, аммо темир моддаси етарли бўлмаган болада ҳам, айтайлик, диққатни жамлаш қобилиятининг дарҳол пасайиши юзага келади. Темир танқислиги камқонлиги Америкадаги кам таъминланган болаларнинг тўртдан бир қисмига таъсир қилиши мумкин; Бу боланинг диққатини ва хотирасини бузади, шунингдек бу унинг балоғат ёшига етишидаги ўзгаришларга ҳам таъсир қилиши мумкин

"The Demon-Haunted World: Science as a Candle in the Dark" - Карл Саган ва унинг рафиқаси Энн Друян томонидан ёзилган, 1995 йил
Психолог-олима Элизабет Лофтуснинг TedTalks'да қилган маърузасини кўришни тавсия қиламан. Маъруза мавзуси кўпчиликка қизиқарли бўлмаслиги бироқ, ҳуқуқ соҳасида ўқиётган, юридик психология йўналишига қизиққан талабалар учун айни муддао бўлиши мумкин.

Лофтус мазкур маърузасида "соҳта хотиралар" ҳақида сўзлайди. Соҳта хотиралар сабаб ҳаёти издан чиққан инсонлар бор. Шулардан бири Стив Тайтус эди. Стив бир аёлни зўрлашда гумонланиб қамалади. Чунки Стив сурати кўрсатилганида аёл шу йигит деб айтади. Жабрланувчи аёл Стивни қаматиш учун бундай кўрсатма берган эмас, у шунчаки ўзининг соҳта хотираларига алданади. «Хотираларимиз видео камера каби эмас балки таҳрирлаш мумкин бўлган википедия саҳифаси каби ишлайди» дейди Лофтус.

Адолат барибир қарор топади. Стив айбсиз эканлиги исботланади. Бироқ, Стив ишидан айрилади, унаштирилган қизи ташлаб кетади. Йигит эса орттирган стресслари туфайли юрак ҳуружидан 35 ёшида вафот этади.

Видеони тўлиқ томоша қилинг👇
https://www.ted.com/talks/elizabeth_loftus_how_reliable_is_your_memory

@psixobloguz
Овқат пишириш ҳам бир психотерапиянинг усули эканлигини биласизларми?

Хўш, бугун илк марта ўз қўлим билан бошқа бировнинг аралашувисиз палов пиширдим. Биринчи марта учун ёмон натижа эмас назаримда. Гуруч, сабзи меъёрида пишгани ютуғим десам, камчилигим ёғ кам солганим ва нўхатни олдинроқ ивитиб қўймаганим бўлди. Магазинда ивитилган дегани билан ивитилган бўлиб қолмас экан.

Янги йилнинг илк кунидан ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайдиган битта skill оширдим. Чунки, аниқки, каналимдаги 99 фоиз йигитлар ва 80 фоиз қизлар палов пиширишни билишмаса керак. Келгусида ҳам тез-тез палов пишириб тураман. Бу қобилиятим албатта эволюцияга учраб мукамммал ҳолатга келади.

Хуллас ош бўсин!
Forwarded from «ПсихоБлог»
PS. Янги пост чиқаришга ҳафсала йўқ. Шунга ҳикоя ўқиб туринглар. Кайфият кўтарадиган ҳикоя ўзиям. Сиқилган вақтларим шу ҳикояни ўқисам, эндорфин гормонидан передозировка бўлиб кетади.

Кулганимизда эндорфин гормони ишлаб чиқарилади. Эндорфин бу бахт гормони.


«АФСУСКИ, ИЛОЖИ ЙЎҚ!»

(ҳикоя)

Азиз Несин

Ўқиш учун 6 дақиқа

@psixobloguz
Forwarded from «ПсихоБлог»
Камчиликнинг афзаллиги

Ҳамма ғолибларни яхши кўради. Психологлар буни “ўзганинг машҳурлик тафтида исиниш” деб аташади. 1973-йилда Роберт Чалдини бошчилигидаги олимлар гуруҳи ўтказган классик тадқиқотига кўра, мактаб футбол жамоаси дам олиш кунларида ўтказилган мусобақада ғолиб бўлганида, душанба куни кўплаб ўқувчилар жамоа рамзи туширилган кийимда келишади. Мактаб жамоаси мағлуб бўлган пайтида эса кийимни кийиб келишмайди.

Энг қизиғи, мактаб жамоаси мағлуб бўлган ўйин ҳақида гап кетганда, ўқувчилар кўпроқ “улар ютқазишди” деб айтишса, ғалаба қозонилган ўйинлар ҳақида эса “биз ғолиб бўлдик” дейишарди.

Ўзганинг машҳурлик тафтида исинишга мойиллик бошқа кўплаб хатти-ҳаракатларни, масалан, болалигимизда “крутой” тенгдошларимиз билан вақт ўтказишни хоҳлашимиздан тортиб, кимлар билан танишлигимиз ва қимматбаҳо бренд маҳсулотлар(уларнинг арзон қалбакиси билан ҳам) билан мақтанишимизгача тушунтириши мумкин.

Бизни мулоқот доирамизга қараб баҳолашади, лузерлар ёнида юришни маъқул кўрадиганлар кўп эмас. Озгина бўлса ҳам ҳаётда ғалаба қозонаётганларга яқинроқ юришни истаймиз.

Suspicious minds

@PsixoBLOGuz
Презентация тайёрлашга ҳам ҳожат қолмабди вей. Сунъий интеллект шуни ҳам бажариб бермоқда. Ҳозиргина синаб кўрдим. Шундай сайт бор экан. Энди билдим. Сайтга кириб, мавзуни ёздим. Бир неча секунд ичида тайёр қилиб берди. Қойил қолмасдан илож йўқ.

СИнинг яна бир зўр томони бу тил ўрганишда ҳам яхшигина фойда қилаяпти. Ўтган куни ярим соатча ChatGPT'да суҳбат қилдим. Мезза! Истаган тилингизда сиз билан суҳбат қилади.

СИ борган сари ҳаётимизни анча енгиллаштирмоқда, вақтимизни тежаб қолаяпмиз бунинг ёрдамида. Фақат шуни ишлата олиш учун озгина интеллектни ишлата олсангиз кифоя.

Яқин келажакда СИ кўпгина касбларни эгаллаб бориши кутилмоқда. Лекин СИ қанчалик зўр бўлмасин барибир унда ижодкорлик каби инсонга хос бўлган ноёб хусусиятлар етишмаса керак. Шу сабабдан ҳам энди келажакда ижодкорлик билан боғлиқ соҳаларга талаб ортиб кетиши мумкин. Агар ижодкорликни ҳам автоматлаштириш йўли топилса, инсон ҳам керак бўлмай қолса керак.

Хуллас, давр жуда тез ўргармоқда. Ҳаёт суръати жадаллашмоқда. Бу ўзгаришларга дош бера олган, мослаша олган яъни келажак касбларини ўрганишни англаб ҳаракат қилган психикагина бозорда омон қола олади.

@psixobloguz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни эри томонидан калтакланиши нормаллигини уқтирувчи видео бўлибди. Ушбу блогерларга ҳуқуқий чора қўлланиши лозим.

@psixobloguz
Ўзбекистонда илм-фан янгиликлари.
Сессия бу шундай даврки, бу даврда умуман тили йўқ деб ўйлаган талабаларингни тили чиқиб қоларкан. Устооооооз деб чўзиб чақиришларини айтмайсизми?!
Let off steam

XIX асрда олимлар мия ва онгни буғ двигателига қиёслашган. Нега буғ двигателига? Чунки ўша вақтларда бу техниканинг сўнгги мўжизаси эди-да. Бундай техника билан поездлар, кемалар ва дастгоҳ асбобларини ҳаракатлантириш мумкин эди, шунинг учун одамлар ҳаётни тушунтиришга ҳаракат қилганда, мия ва онг худди шундай принципда ишлайди деб ўйлашган. Онг ва тана босим ўтказадиган ва чиқарадиган қувурлар, цилиндрлар, клапанлар ва пистонлардан иборат бўлиб, шу билан ҳаракатларни амалга оширади. Бундай қараш хатто Фрейднинг психоанализида ҳам акс этади ва ўшандан буён психологик жаргонимиз механикадан олинган тушунчалар билан лиқ тўла.

Фрейднинг қуйидаги мулоҳасини олайлик:

"Армияда жанговарликни ошириш учун жинсий майлдан фойдаланишади. Армия жинсий қўзғалувчанлик чўққисидаги ёшларни ўз сафларига чақиради. Армия аскарларга секс билан шуғулланишни чеклайди ва натижада ички босим тўпланиб боради. Кейин армия бу бостирилган босимни қайта йўналтиради ва ҳарбий агрессия шаклида чиқишга қўйиб беради".


Айнан буғ двигатели шу тарзда ишлайди. Герметик ёпиқ камерада сувни буғлантирасиз. Ундаги босим сиз тўсатдан клапанни очмагунингизча ортади ва буғ керакли йўналишда интилиб, поезд ёки дастгоҳни ҳаракатга келтиради. Нафақат армияда балки кундалик турмушимизда ҳам "Буғни чиқармасак, ёрилиб кетишимиз мумкин"* деб нолиймиз.

XXI асрда инсон психикасини буғ двигатели билан таққослаш кулгули.

Ювал Ноа Харари "Хомо Деус"

*Let off steam яъни "Буғни чиқариш" Ғарбда кенг тарқалган ибора. Кэмбриж луғатида бу ҳақда "кучли ҳис-туйғулардан ёки энергиядан халос бўлишга ёрдам берадиган бирор нарса қилиш ёки айтиш" деб ёзилган.

@psixobloguz