«ПсихоБлог»
3.07K subscribers
171 photos
76 videos
32 files
464 links
Садриддин Шамс блоги

Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз

Консультация учун: @psixokonsul
Мурожаат учун: @broalterego
Download Telegram
#paris2024
ДИЁРА КЕЛДИЁРОВА

Бугунги кун қаҳрамони. Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида чемпион бўлган илк аёл спортчи!

Келдиёрованинг чемпион бўлиши оддий чемпионлик эмас. У жамиятда хотин-қизларга бўлган қотиб қолган стереотипларни парчалашга хизмат қилади. Жамиятда маълум бир қарашлар ўзгаришига олиб келади. Унинг чемпион бўлиши жуда кўплаб хотин-қизларга мотивация бўлади.

Шунингдек, аёлининг ҳуқуқларини чеклаб қўймаган турмуш ўртоғи Азамат Матёқубов ҳам бугунги кун қаҳрамонидир*. Зеро, ишонч ва қўллаб-қувватлов бўлмаган жойда ғалаба ҳам бўлмайди. Матёқубовдек инсонлар кўпайсин!

*Аёл кишининг жойи ошхонада, уларни ўраб-чирмаш керак деб бақираётган баъзи кимсалар учун яхшигина тарсакидир.
@psixobloguz
👍6
Кеча «Дэдпул ва Росомаха» фильмига тушдим. Ўлай агар, кино кўриб мунчалик мазза қилмагандим ҳали. Фильмда юморнинг қорасидан тортиб интеллектуалигача топасиз. Русчасига айтганда, всё в высшем уровне ишланган!

Фильм шу кетишда бўлса, кассабопликда «Қасоскорлар»дан ҳам ўтиб кетса керак.

Шу ерда фильм 20+ эканлигини ҳам айтишим жоиз. Қайсидир маънода Марвел олами билан ҳам олдиндан таниш бўлишингиз керак. Йўқса фильмдаги сарказм ва ҳазилларни тушунолмаслигингиз мумкин.

Фильм мазмунга бой. Шунчаки жанг ёки ҳазилдан иборат эмас. Экзистенциал кризисдаги инсоннинг руҳий ҳолати, дўстлик инсон ҳаёти учун нечоғлиқ муҳим фактор эканлиги ёритилган.

@psixobloguz
The Weeknd - Save Your T...
LatinNow
Save your tears for another day
@asaxiybooks китоб лойиҳаси янги таржима қилиниб, нашрдан чиққан Роберт Гриннинг «Маҳорат» китобини совға қилиб жўнатибдилар. Ўзи шу китобга қизиқиб ўқийман деб юргандим.

Роберт Грин асримизнинг энг таниқли файласуф ва публицистларидан бўлиб, психология, сиёсатга доир китоблари билан машҳурдир.

Шундай нодир китобни таржима қилиб, китобхонларга етказаётган @asaxiybooks жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Яхши китобларни ўқишдан чарчаманглар дўстлар!
#насиҳаттуркуми

Соғлом психикага эга бўлган йигит бир кўришда севиб қолмайди, "сенсиз яшай олмайман" демайди, аниқ, тиниқ қилиб рад этганингда ортингдан юравермайди ва ҳар доим биринчи бўлиб қўнғироқ қилавермайди.

Фақат абьюзерлар буларнинг акси бўлади.

@psixobloguz
1 август

10 йил олдин айни шу кунда мен қаттиқ стрессни бошдан кечирганман. Чунки ўқишга кириш учун фақат бир имконият бор эди. Бу ҳам бўлса 1 август.

Бошқа ҳеч қандай имконият йўқ эди. Бункер, паровоз ва шпаргалкаларга қарши курашиш учун ҳам сенда кучли билим бўлиши лозим эди. Кирсанг кирдинг, йўқса Россияга сурасан ёки яна бир йил тунларни тонгга улаб тайёрланасан, тайёрланаверасан. Ўнлаб китобларни бир йил давомида қайта ва қайта ўқийсан, ўқийверасан.

Иккинчи йўлни икки марта танладим.
Айтингчи, инсонни нима бахтли қилади?

Энг кенг тарқалган фикрга кўра пул инсонни бахтли қилади. Бироқ, тадқиқотларда бу унчалик ҳам тўғри эмаслиги айтилади. Ҳа, пул инсонни маълум вақт бахтли қилади. Лекин бу жуда қисқа вақт давом этади.

Гарвард университетида бахт масаласи 85 йил давомида тадқиқ этиб келинади. Бу психология тарихида энг узоқ давом этган тадқиқот ҳисобланади. Тадқиқот 1938 йилда бошланган ва ҳали ҳам давом этиб келмоқда. Тадқиқотда турли хил ижтимоий қатламдан чиққан кишилар иштирок этишган. Олимлар ҳар икки йилда уларга ўз ҳаётлари ҳақида айтиб беришлари учун сўровнома юборишади. Шунингдек, тадқиқотчилар шахсан улар билан суҳбатлашишган, қон анализларини олишган, миясини текширишган. Улар синалувчиларнинг касалликлари ҳақида уларнинг шифокорларидан маълумот олиб туришган, уларнинг оила аъзолари билан очиқчасига суҳбатлашишган ва буларни барчасини камерага ёзиб олиб боришган.

Хўш, олимлар хулосаси қандай?

2022 йилнинг ноябрь ойида Inc америка журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, иккита хулоса айтилади:

1. Генетик омил. Баъзи бир инсонлар генетик омил сабабли бу борада омадли бўлишади. Шу омил туфайли улар бахтли бўлишга мойил. Уларнинг темперамент созламаси кам ташвишланиш, эмоционал стабиллик ва дўстона бўлишга созлангандир. Дейлик, бир вазият бир инсонда кучли эмоцияларни қўзғатяпти, лекин улар уни синдирмаяпти ва олға интилишда давом этаяпти, бошқа одам эса ўша вазиятда руҳий ва соматик бузилишларни қабул қилиб олаяпти, бу эса унинг ҳаётини қийинлаштириб, сифатини пасайтирмоқда.

2. Стартдаги ҳолат. Киши ҳаёт сифати юқори ёки паст бўлган маълум бир оилада, маълум бир тарихий даврда тасодифан туғилади. Бироқ айнан шу нарса унинг келажагини белгилаб бериши мумкин: сифатли таълим ола билиши, маълум бир доираларда мавжуд бўлиши, "ижтимоий лифт"лардан фойдалана олишлигига замин ҳозирлаши мумкин.


Олимлар шахслараро муносабатлар ҳаётимиз учун муҳимлигини таъкидалашади. Гарвард тадқиқотида иштирок этганлар орасида нобел олганлар ҳам бор бўлиб, улар ҳаётида эришган катта ютуғи бу оиласи, дўстлари эканлигини билдиришган.

Бир бошқа тадқиқотга кўра,
оилали эркаклар оиласиз эркакларга қараганда 12 йил кўпроқ умр кўриши аниқланган. Аёлларда эса бу кўрсаткич 7 йилни ташкил қилади. Демак, оилавий ҳаётдан кўпроқ эркаклар манфаатдор. Айтиб ўтиш лозимки, оилавий ҳаёт агар у соғлом бўлсагина фойдали.

Умуман ўзи ижтимоий алоқалар инсон руҳий ва жисмоний саломатлиги учун жуда фойдалидир. Ёлғизлик эса киши соғлиғига жиддий салбий таъсир қилади. Ёлғизлик юрак хасталиги билан боғлиқ касалликларни 29 фоизга, инсультни 32 фоизга ошириши аниқланган. Шунингдек, ёлғиз инсонларда деменция ривожланиши ҳам кузатилган.

Хуллас азизлар, пул деб ўзингизни ўққа-чўққа ураверманг. Яхши дўстлар давраси, оилавий ҳаётда бўлишда гап кўп. Асл бахт шуларда яширин. Қолганлари вақтинчалик таъсир кучига эга.

Севимли шоиримиз Эркин Воҳидов айтганларидек:

Инсон билан тирикдир инсон,
Муҳаббатдан ҳаётнинг боши.
Одамларга бахш этади жон,
Одамларнинг меҳр қуёши.


PS.: Пост ёққан бўлса, гуруҳ ва каналларингизга тарқатинглар. Менинг ҳам обуначиларим кўпайсин:)


@psixobloguz
👍7
Роса қизиқ китобга ўхшайди. Айниқса, номи ажойиб экан)
Forwarded from «ПсихоБлог»
Жорж Оруэлдан ҳикматлар:

Тушуниш - ҳар қандай дўстлик ва яқинликдан яхшироқ.

—

​​Балки инсон севишларидан ҳам кўра кўпроқ тушунишларига муҳтождир.

@psixobloguz
Яхудийлар интеллекти

Яхудийлар жуда ҳам ақлли бўлади деган гаплар кўп юради. Ростан ҳам шундайми? Уларни бошқа халқлардан қандай фарқи бор? Аввало бир маълумотни эътиборингизга ҳавола этаман:

1901 йилдан 2023 йилгача Нобель мукофотини 965 киши олган. Шундан 214 таси яхудийларга тегишли. Бу дунё аҳолисининг 0,2 фоизини ташкил қилувчи яхудийлар 22 фоиз Нобел мукофотига эгалик қилишади деганидир.
Аслида яхудийлар жуда ҳам ақлли ёки интеллектуал салоҳияти юқори бўлади деган стереотип мавжуд бўлиб, бунинг сабаблари узоқ тарихий ва маданий омилларга бориб тақалади. Шуни ёдда тутиш керакки, интеллект мураккаб ҳодиса бўлиб, кўплаб факторлар: генетика, таълим, маданият ва атроф муҳитни ўз ичига олади.

Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, турли мамлакатлардаги яхудий жамоалари анъанавий равишда таълим ва интеллектуал ютуқларга катта аҳамият беришади. Бу таълим социал мобиллик(ҳаракатчанлик)нинг муҳим воситасига айланган тарихий шарт-шароитлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Европада баъзи бир ижтимоий инқилоблар рўй беради. Буни натижасида кам сонли халқлар яшаб турган мамлакатининг фуқаролигини қабул қила бошлашади. Яхудийлар бундай инқилоблардан четда қолмайди албатта.

Биламизки, мамлакат фуқаролигини олишнинг бир қатор имтиёзлари бор. Шулардан бири бу таълим олиш. Аммо ўша даврда имтиёзлар фуқароликка кейинчалик қабул қилинган халқларга тўлиқ берилмаган. Маълум бир тўсиқлар бўлган. Масалан, сиёсат, иқтисод, ҳуқуқ соҳаларига бу халқлар яқин йўлатилмаган.

Шундай пайтда, уларнинг илм-фанга боришдан ўзга чораси бўлмаган. Энди тасаввур қилинг, Германияда 10 та немис физика йўналишига топширди. Яхудийлардан эса 100 та. Эҳтимоллар назариясига кўра, физика фани бўйича зўр мутахассис етиб чиқиши яхудийларда кўпроқ бўлади. Негаки, улар сон жиҳатидан кўпроқ. Шу сабабдан ҳам ХХ асрда жуда кўплаб яхудий олимлар етишиб чиқишган: Алберт Эйнштейн, Нилс Бор, Опенгеймер ва хкз.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, одамларни уларнинг индивидуал сифатлари ва ютуқлари асосида баҳолаш лозим, этник ёки миллий келиб чиқишига кўра эмас.

Боиси, ҳар бир инсоннинг уникал хусусиятлари ва ҳаётдаги қолдирган изи мавжуд. Этник ёки миллий келиб чиқишидан қатъи назар, одамларнинг билимларини ва қобилиятларини эътиборга олиш уларни самарали баҳолашнинг асосий мезони бўлиши керак. Бундай ёндашув адолатли ҳам ҳисобланади.

@psixobloguz
👍8🔥1
А может ночь не торопить
Александр Серов
Бу шедеврни кеч билдим
🤩1
Ҳаёт ташвишлари сабаб сиқилаяпсизми? Қўлингиз бирор ишга боргиси келмаяптими? Ҳаётда нимага эришдим дея ўзингизга савол бераяпсизми? 30 ёшдамисиз?

Унда ўрта ёш инқирозига хуш келибсиз биродари азиз!

Ўрта ёш инқирози ҳақида

30-50 ёш атрофидаги кишиларда ўрта ёш инқирози келиб чиқиш ҳолатлари учраб туради. Бундай кризис одатда эмоционал ва психологик ўзгаришлар билан биргаликда содир бўлади. Мазкур ёшдаги симптомлар ҳаммада ҳар хил кечиши мумкин, бирор кенг тарқалган, умумий бўлган белгилар ҳам мавжуд. Шуларни кўриб чиқамиз.

1. Ҳаёт тўғрисида мулоҳазалар:

Эришилмаган мақсадлар ва ушалмаган орзулар ҳақида афсусланиш.


2. Приоритетлар ўзгариши:

Карерани, ҳаёт тарзини ёки муносабатларни ўзгартириш истагининг пайдо бўлиши.


3. Депрессия ва безовталик:

Безовталик ҳисси ёки тушкунлик ҳолатларининг ортиб бориши.


4. Ҳаёт маъноси қидириш:

Янги машғулот ёки мақсад излаш билан кун ўтказиш


5. Конфликтларнинг кучайиши:

Яқин инсонлар, ҳамкасблар ёки турмуш ўртоғи билан баҳслар кўпайиб бориши.


6. Жисмоний ўзгаришлар:

Танадаги ўзгаришларни пайқаш, масалан, қариш, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар.


7. Импулсив қарорлар:

Ишни ўзгартириш, ажрашиш ёки қимматбаҳо нарсаларни сотиб олиш каби ўйламай қилинган ҳаракатлар.


8. Ўзини бошқалар билан таққослаш:

Ўз ҳаётини бошқа инсонларнинг ҳаёти билан доимий таққослаш.


Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўрта ёш инқирози – бу ҳаёт циклининг табиий қисми бўлиб, дўстлар, оила ёки руҳий саломатлик бўйича соҳа мутахассислари кўмагида енгиш мумкин.

@psixobloguz
👍5❤2
Фарзандларингизга қолдиришингиз мумкин бўлган энг яхши мерос бу ёрқин хотиралардир. Болаларига кўпроқ ижобий ҳиссиётлар уйғотувчи хотираларни мерос қилиб қолдиришга интилган ота-она энг яхши ота-онадир.
❤62🔥15👍10🤩5👏2👎1👌1
Forwarded from Alimoff
Олимлар юқори IQ даражасининг белгиларини айтишди

Психологлар инсоннинг юқори интеллект коеффициентини (IQ) кўрсатиши мумкин бўлган белгиларни аниқладилар.

Мисол сифатида мутахассислар ўқишни яхши кўриш, тартибсизлик, ўзи билан гаплашиш ва тунги хатти-ҳаракатлар кабиларни келтиришган.

Хусусан, уларнинг фикрича, ўзи билан гаплашиш ўзига ишонч, ҳушёрлик ва хотирани яхшилашга ижобий таъсир кўрсатиши, тартибсизликда яшаш эса ноанъанавий фикрлашдан дарак бериши мумкин.

“Агар ўзинг билан гаплашсанг, жиннимассан. Аслида бу сенинг оддий одамдан ақллироқлигингни билдириши мумкин”,

— дейилади мақолада.

Бундан ташқари, хаёлпарастлар ва интровертларнинг IQ даражаси юқори бўлади, дея қўшимча қилган мақола муаллифлари.

Бунгача Калифорния университетининг бир гуруҳ олимлари инсоннинг IQ’си кўп жиҳатдан генетик омилларга боғлиқ деган хулосага келган.

Хонасини йиғиштирме ёторадиган ўртағингга жўнатиб қўйиш, IQ’им баланд экан деб хурсанд бўлиб юрсин😁

🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁34👍6🤔3👎1
patti_brajtman_kak_govorit_net_b.epub
439.1 KB
Патти Брайтман – Как говорить «нет» без угрызений совести

Кўп инсонлар билан суҳбатда шуни билдимки, одамлар ўзлари учун биров бир сўров ноқулай бўлса ҳам "йўқ" дея олишмас экан. Бир қарашда ғалати туюлади. "Наҳотки йўқ дейиш қийин?" деб ўйлашингиз мумкин.

Афсуски, баъзилар кўнгилчан бўлишади. Йўқ дея олишмайди. Шу сабаб улар кўпинча пухта, ўз манфаатини ўйловчи кишилар олдида оёқ-ости бўлиб юришади. Айнан мана шундай инсонлар учун китоб бор экан. Бу китоб "йўқ" дея олишга ўргатади.

@psixobloguz
👍20👏5❤3