Романтик севги идеалларининг вужудга келиши кўп жихатдан қишлоқ ҳаётидан урбанистик, индустриал жамиятга ўтиш билан боғлиқ эди. Одамлар шаҳарларга кўчиб келиб саноат корхоналарида ишлай бошлаганларидан кейин никоҳ иқтисодий мотивлар натижаси бўлмай қўйди, энди оиланинг ер мулкига ишлов бериш, мерос бўлиб ўтган ерни назорат килиш зарурати қолмади.
Ота-оналар ва қариндош-уруғлар келишувининг натижаси сифатида «ташкил этилган» никохлар борган сайин камайиб борди. Энди одамлар бир-бирини ёқтириб ва шахсиятини намоён қилишни кўзлаб никохдан ўта бошладилар. Худди мана шу аснода никохдан ўтишнинг асоси сифатида «севишиш» ғояси пайдо бўлди.
Гидденс. Социология
P.S. Инсон табиати, хулқ-атворини фақат психология илми ўрганмайди. Социология илми ҳам айни масала билан шуғулланади. Шу сабаб Энтони Гидденснинг "Социология" дарслигини мутолаа қилаяпман.
Китобга линк👇
https://t.me/psixobloguz/1468
@psixobloguz
🔥17❤9👍4🤗2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун менинг туғилган куним🎂
Шу муносабат билан ўзимни ўзим табриклайман. Ўз бахтимга доимо соғ-саломат бўлиб юрай. Умрим узоқ ва мазмунга бой бўсин. Ҳаёт йўлимда кўп-кўп яхши инсонлар учрасин.
Нимаики, ният қилган бўлсам ҳаммасига эришай. Обуначиларим юз мингдан ҳам ошиб кетсин. Психология фанига қўйган меҳр-муҳаббатим мени профессор илмий даражасигача олиб борсин:)
Ҳурмат билан ўзим😁
29 ёшни уриб қўйибман. Очиғи, қачон бу ёшга кирганимни англолмай ҳам қолдим. Ҳаёт, вақт шавқатсиз🫣
Шу муносабат билан ўзимни ўзим табриклайман. Ўз бахтимга доимо соғ-саломат бўлиб юрай. Умрим узоқ ва мазмунга бой бўсин. Ҳаёт йўлимда кўп-кўп яхши инсонлар учрасин.
Нимаики, ният қилган бўлсам ҳаммасига эришай. Обуначиларим юз мингдан ҳам ошиб кетсин. Психология фанига қўйган меҳр-муҳаббатим мени профессор илмий даражасигача олиб борсин:)
Ҳурмат билан ўзим😁
❤65👍21🔥11🤝8😁7🤗6👏5🥰1😍1
Forwarded from Альтер-Эго
Соғлом эгоизм – бу инсон бошқаларга зарар бермаган ҳолда ўз қизиқишлари ва эхтиёжларига ғамхўрлик қила олишидир. Бу нарса чегараларни, приоритетларни ўрнатишни, шахсий фаровонликни эмоционал саломатлик ва ўз ҳуқуқларини англашни ўрнатишдир. Бундай ёндашув ўзингизга ва бошқаларга ғамхўрлик қилиш ўртасидаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради.
❤27👍14👌4
Инсонларда мураккаб туғма хатти-ҳаракатлар тизими сифатида инстинктлар мавжуд эмас. Оддий рефлекслар мажмуи ва туғма эҳтиёжлар инсоннинг туғма хусусиятларини ташкил қилади.
Гидденс. Социология.
@psixobloguz
Гидденс. Социология.
@psixobloguz
👍16❤5
Таълим ижтимоий тенгсизликни енгишга хизмат қилади деб билардим. Гидденс амаки айтишича, амалда кўпроқ тенгсизликни чуқурлаштиришга хизмат қилар экан.
@psixobloguz
@psixobloguz
👍22🔥3🤔2
«ПсихоБлог»
Таълим ижтимоий тенгсизликни енгишга хизмат қилади деб билардим. Гидденс амаки айтишича, амалда кўпроқ тенгсизликни чуқурлаштиришга хизмат қилар экан. @psixobloguz
Ўйлаб-ўйлаб шу ўринда бир нарсани айтиш лозим деб топдим. Кўпроқ элита ва бой қатлам манфаатлари кўзланадиган капитализм шароитида таълим тенгсизликни енгишга эмас чуқурлаштиришга хизмат қилса керак.
👍19🔥5🤔1
«Ҳаёт ўртасидаги танглик» — бу ўрта ёшдаги кўпгина одамларга тааллуқли муаммо. Одам ҳаёт тақдим қилган кўп имкониятлардан воз кечганини ҳис қилиши ва ҳозир у ёшликда қилган орзуларининг кўпчилигига эриша олмаслигини англайди. Шунга қарамасдан бундай ўтиш одамларни даҳшатга ва умидсизликка солиши учун етарли сабаб йўқ, ёшлик хаёлларидан халос бўлиш одамга эрк бағишлайди.
Гидденс. Социология
@psixobloguz
Гидденс. Социология
@psixobloguz
👍22🔥8👏1
Asanov formati
Профессионал спорт переоценён, дўстлар. Унинг соғлом ҳаётга алоқаси йўқ, аксинча, соғлиққа зарар; профспорт пайдо бўлибдики, сиёсий пропаганда ва соққа қилиш воситаси бўлиб келган.
Эльдар Асановнинг фикрларига қўшиламан. Бу ҳақида аввалроқ фэйсбукда ҳам ёзган эдим. Ўша фикрларни бу ерда ҳам қўяман. Чиндан ҳам ҳақиқатларни айтиб ташлайдиган вақт келди.
Катта спорт жуда бўрттирилган, аслида жамият учун ҳеч қандай фойдаси йўқ! Бироқ зарари бор. Чунки Сиз тўлаган солиқларингиз сизнинг фойдангизга ишламайди. Болангиз ҳалиям бир хонада 40 ўқувчи ўтирадиган синфда ўқийверади, оилангиз билан бирга ҳалиям сифатсиз тиббиётдан фойдаланиб юраверасиз.
Аввало шуни билиш керакки, профспорт шунчаки бу касб. Аммо соғломлик гарови эмас. Профспорт билан шуғулланиб, майиб-мажруҳ бўлганлар, ёш ҳолида вафот этганлар талайгина. Соғломлик гарови жисмоний тарбиядир яъни физкультура! Бундан келиб чикадики, соғлом турмуш тарғиботи учун профспортчиларга давлат бюджети — халқ тўлаган солиқлардан катта миқдорда пул мукофотлари берилиши мантиққа зид. Маблағлар қишлоқлар, туман ва шаҳарларда ўйингоҳлар, бассейнларни барпо этишга йўналтирилса, мана бу иш соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўла олади.
Спорт билан эса ҳеч қанақасига мамлакатни ривожлантириб бўлмайди. Ҳа, танитиш мумкин. Туристлар келади. Уларга қадимий обидаларимизни кўрсатамиз. Шундан бошқа яна нимамиз бор? Бошқа нима билан мақтана оламиз? Маблағлар илм-фан, таълимга йўналтирилса, иш ўринлари яратишимиз, бу орқали Россияда хор-у зор бўлиб юрган юртдошларимизни иш билан таъминлашимиз мумкин. Хуллас, йиғиштиринглар карам шўрвани. Тўлаётган солиқларимизни фойдали ишларга сарфлайлик.
Артур Таймазовга ўхшаб бирор спортчимизда допинг аниқланса, медаль бекор қилиниб шармандамиз чиқиши ҳам мумкин.

👏36👍16❤4😁4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий маълумотли ва давлат томонидан берилган махсус сертификати борлар психологик хизмат кўрсата олиши қонун билан белгиланибди.
@psixobloguz
@psixobloguz
1👏34👍11👎4
Психологик комплекс, эффект, синдром: Булар фарқи нимада?
КОМПЛЕКС
Комплекс деб инсоннинг хулқ-атворига таъсир қилувчи фикрлар, ҳис-туйғулар ва хотираларга айтилади. Масалан, психолог Альфред Адлер томонидан фанга олиб келинган "Тўлиқсизлик комплекси" – бу инсоннинг ўзига баҳоси ва хулқ-атворига салбий таъсир қилувчи ҳис-туйғулар тўпламидир. Комплекслар одатда онгсиз жараёнлар билан боғлиқ бўлиб, болалик хотиралари ёки травма натижаси бўлиши мумкин. Жуда кенг тарқалган комплекс бу ёшлар ўзининг ташқи қиёфаси(бўй калталик, семизлик, озғинлик)дан уялишини айтса бўлади.
ЭФФЕКТ
Эффект маълум бир шароит ёки жараёнлар натижасида юзага келадиган конкрет натижа ёки ўзгаришларни билдириши мумкин. Масалан, "Плацебо эффекти" –
гарчи даволаш(дорими, машқми фарқи йўқ) чиндан ҳам даволовчи хусусиятга эга бўлмаса ҳам пациент даволанишнинг самарадорлигига ишончи туфайли ўзини яхши ҳис этишига олиб келган ҳолатга айтилади. Боши оғриб турган одамга ичи бўш дори¹ни ичирсангиз, бош оғриғи тўхташига плацебо эффекти иш берган деб айтиш мумкин.
СИНДРОМ
Синдром одатда биргаликда юзага келадиган ва муайян бузилиш ёки ҳолатни кўрсатадиган аломатлар ёки белгилар тўпламини англатади. Масалан, "Посттравматик стресс синдроми"(ПТСР) травматик ҳодисадан кейин муайян вазиятлардан қочиш. Синдром одатда клиник психология ва психиатрияда ҳолатни диагностика қилишда ишлатилади. Ҳаётий мисол келтирсак, машинасида одам ўлдирган киши қайтиб машинага ўтира олмаслик ҳолатини келтириш мумкин. Рулга ўтиришдан қочади.
Хулласи калом, бу терминларнинг орасидаги асосий фарқи шуки, "комплекс" ички психологик структуралар ва ташвишлар билан боғлиқ,
"Эффект" муайян натижалар ёки хатти-ҳаракатлардаги ўзгаришларни тавсифлайди. "Синдром" эса муайян турдаги бузилишларни кўрсатадиган аломатлар гуруҳига ишора қилади.
@psixobloguz
PS. Биламан, соҳага даҳлдор фундаментал маълумотлар кўпларга қизиқмас. Лекин психолог бўлишни ният қилганлар албатта буларни фарқини билиши лозим.

¹Ўзимча янги сўз бирикмаси ўйлаб топдим. "Ичи бўш дори" бу таркибида ҳеч қандай даволовчи препаратлар бўлмаган дорига нисбатан айтиш мумкин.
@psixobloguz
Forwarded from Альтер-Эго
Ғалати парадокс
Машина ҳайдаш учун махсус таълим олиш талаб этилади, чунки бу иш хавфсизлик, ҳаракат қоидалари ва техник билимларни талаб қилади. Фақат шу орқалигина ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкин.
Ота-она бўлиш учун-чи? Бутун бир бошли шахсни ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғлом қилиб вояга етказиш учун эса ҳеч қандай маҳсус таълим олиш талаб этилмайди.

#мутолаа
Аномия – жиноят сабаби сифатида
Америка жамиятида қабул қилинган қадриятлар одамни юқорироққа силжиш, «пул ишлаш», яъни моддий муваффаққиятларга йўналтиради. Бу мақсадга эришининг воситаси сифатида ўзини интизомлилаштириш ва интенсив меҳнат кўзда тутилади.
Бу ҳолатларга кўра, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, меҳнат қилаётган одамлар ўзининг мавқеларидан катъий назар, муваффақиятга эришиши керак. Ҳаётда эса бундай бўлмайди, чунки ноқулай моддий аҳволда бўлган одамлар ўсиш учун чекланган истиқболга эга бўлади.
Муваффақиятга эриша олмаган одамлар ўзларининг моддий муваффакиятга эришиши учун лаёқатсизлигининг бошқалар томонидан қораланишига дуч келадилар. Шундай вазиятда ҳар қандай, қонунийми, қонуний эмасми, восита ёрдамида муваффақиятга эришиш учун майл пайдо бўлади.
Энтони Гидденс. Социология

Бу жамиятда йиллар давомида ўқитувчиларни улуғлаш, эъзозлаш фақат сўзда амалга оширилиб келинади. Умид қиламизки, амалда ҳам улуғланадиган, эъзозланадиган кунлари ҳам келади.
Барча устозларни касб байрамлари билан табриклайман!

1
Таълимга алоқадор инсон бўлганим учун ушбу 18 дақиқалик интервьюга беэътибор бўла олмадим. Русийзабон ватандошимиз мактаб таълимидаги муаммоларни қисқа ва лўнда қилиб тушунтириб берганлар.
Таълим соҳасида мана шунақа ўқитувчилик тажрибасига эга инсонлар раҳбар бўлиши лозим. Чунки улар таълимдаги камчиликларни ичидан туриб кўрган.
Аммо-лекин-бироқ, не кўргуликки, бизда таълимда ҳеч қанча муддат фаолият кўрсатмаганлар дарров раҳбар бўлади.
18 дақиқангизни аямай кўринглар.
https://youtu.be/EO7yUP964ow?si=CXxl-KwZ6bWaf-Nk
@psixobloguz
Таълим соҳасида мана шунақа ўқитувчилик тажрибасига эга инсонлар раҳбар бўлиши лозим. Чунки улар таълимдаги камчиликларни ичидан туриб кўрган.
18 дақиқангизни аямай кўринглар.
https://youtu.be/EO7yUP964ow?si=CXxl-KwZ6bWaf-Nk
@psixobloguz
YouTube
Проблемы школьного образования Узбекистана | OPINION
Мы поговорили со школьным учителем и академическим директором Oxbridge International School Дмитрием Шнолем о школьном образовании Узбекистана. Обсудили проблемы системы образования, культуру списывания, угрозу ИИ, перегрузку школьной программы, профессиональное…
#мутолаа
Тадқиқотлар кўрсатишича, 1960 йилларда Қўшма Штатларнинг энг катта штатларида жиноятчиликнинг тез ўсиб кетиши ҳисобот тақдим қилиш амалиётининг ўзгаришига кўпроқ боғлиқ бўлган экан. Ижтимоий установка ва қадриятларнинг ўзгаришига мос тарзда фуқаролар ахборотни турлича етказишлари мумкин. Масалан, полиция ва судда аёлларга дўстона муносабатда бўлинса, улар зўрлашлар тўғрисида кўпроқ ахборот беришади.
Энтони Гидденс. Социология.

Қамоқхона қамаш узоқ вақт криминал хулқни коррекция қилиш билан, жиноятчиларни реабилитация қилиш ва уларни қонунни ҳурмат қилувчи фуқароларга айлантириш билан боғлиқ. Қамоқхонага қамаш ҳуқуқбузарларни жазолаш ва фуқароларни улардан ҳимоя қилиш усулидир.
Бироқ, барибир қамоқхонага қамаш тизимининг эълон қилинган тамойили – келажакда жамиятда ўз ўрнини топа олиши учун индивидни «тузатиш» ҳисобланади. Қамоқхоналар ҳақиқатан ҳам шундай самара берадими? Фактлар гувоҳлик беришича, йўқ.

Қамоқхоналар жиноятчиларни қайта тарбиялай олмаса ҳам, улар одамларни жиноят содир этишдан ушлаб туради. Қамоқхонага тушганлар, демак ўзларини жиноий хатти-ҳаракатлардан тийиб тура олмайдилар, бироқ қамоқхонадаги ҳаётнинг жирканч томонлари бошқаларни бундан огоҳлантириб туради.
Мана шу зиддият қамоқхона тизимини ислоҳ қилмоқчи бўлганлар учун ҳал қилиб бўлмас муаммо ҳисобланади. Қамоқхоналарнинг яшаш учун чидаб бўлмайдиган жойга айланиши потенциал ҳуқуқбузарларни тийиб туради, бироқ айни пайтда қамоқхона олдига қўйилган реабилитация мақсадларини эришиб бўлмайдиган ҳодисага айлантиради.

PS. Китобдан жуда ҳам қизиқ фикрлар чиқмоқда. Китоб вароқларини очганим сари худди узоқ йил сақланган вино каби таъсири ўткир чиқмоқда.
@psixobloguz
Forwarded from Альтер-Эго
"Эл-юрт умиди" натижалари чиқди. Грант ғолиблари қаторида бизнинг талабамиз ҳам бор. Энди Англиянинг нуфузли олийгоҳида ўқиб, мамлакат ривожига ҳисса қўшувчи кадр бўлиб қайтадилар насиб бўлса. Эшитиб жуда ҳурсанд бўлдим. Барчага мана шундай ғалабаларни тилайман!:)