This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Психологик тест
Қайси ёшга келиб, товушни эшитишни тўхтатдингиз? Ва бу паспорт ёшингизга мос келдими?
@psixobloguz

Моро рефлекси
Янги туғилган чақалоқлар ҳаёт учун муҳим 10 тача шартсиз рефлекслар билан дунёга келишади. Юқорида сиз кўриб турган рефлекс бу Моро(ҳимоя) рефлекси. Врачлар бундай рефлекслар мавжудлигини текширишидан мақсад бу чақалоқнинг асаб тизими ва умумий ривожланиши нормал ёки йўқлигини баҳолаш учун жуда муҳим саналади. Бу рефлекслар ўз вақтида йўқолиши ҳам нормал ривожланиш белгиси ҳисобланади. Агар керакли пайтда йўқолмаса, невролог таҳлил қилади.
Моро рефлекси боланинг 4-5 ойлигида йўқолади.
Психология йўналишида ўқийдиган талабалар ривожланиш психологияси деган алоҳида фанни ўрганишади.

Жин чалиши деган гаплар халқ орасида жуда кенг тарқалган. Одамлар бунинг замирида психик бузилиш ётганини англашмайди. Афсуски илм-фан аниқ-тиниқ қилиб жавоб бериб қўйган бўлсада, одамлар ҳалиям буларга ишонишда давом этишади.
Иблис васвасаси, қарғиш ва ғайритабиий кучлар билан мулоқот қилиш турли хил психик касалликларнинг илм-фанга қадар бўлган ўзига хос изоҳи эди. Одамлар галлюцинациялар ва оғриқли тасаввурлар, тутқаноқ хуружи ва ақлдан озишнинг сабабларини излардилар. Ўрта асрлар аҳолиси илмий тушунтиришнинг йўқлиги туфайли ғайритабиий изоҳлар билан қаноатланишга мажбур бўларди. «Даволаш»нинг ягона усули экзорцизм(жин қувиш) эди.
Албатта, психик ва неврологик касалликларга чалинган барча одамларни жин урганга йўйишмасди. Бундан ташқари, жинларга ишониш «ёвуз кучлар кириб олиши» ҳодисаларига шубҳа билан қарашга тўсқинлик қилмасди. Масалан, жодугарлар ва иблисга ишонган Англия қироли Яков I ғайритабиий ҳодисалар ҳақидаги даъволарни шахсан текширишни ёқтирар ва сохта одамларни фош этишдан алоҳида завқ оларди.
Таассуфки, ҳанузгача баъзи дин арбоблари ва шунчаки иримчи одамлар руҳий касалликка чалинган беморларни жин урганга йўйишади.

...Мен “сохта хотиралар” яратдим. Улар билан ҳақиқий хотиралар ўртасидаги фарқ худди қалбаки ва асл олмослар ўртасидаги фарқ каби: қалбаки олмослар табиийроқ кўринади ва ёрқинроқ ялтиллайди.
Салвадор Дали
Ушбу пост соҳта хотиралар доирасида ўтказилган бир тадқиқот ҳақида боради:
Ўн тўрт ёшли Криснинг яқинлари бир эксперимент муаллифлари билан келишиб олишад. Криснинг онаси ва акаси тадқиқотчиларга тўртта воқеани сўзлаб беришади. Улардан учтаси ҳақиқатан ҳам ўсмирнинг ҳаётида содир бўлган, биттаси эса тўқима эди.
Онаси ва акаси Крис гўёки беш ёшида савдо марказида адашиб қолган, тинмай йиғлаган ва уни кекса бир эркак топиб, оиласига қайтарган, деган воқеани ўйлаб топишди. Ўсмир беш кун давомида бу тўрт воқеа ҳақида эслаган барча нарсани ёзиб бориши керак эди. Ундан иложи борича кўпроқ тафсилотларни кўрсатишни, аммо ҳеч нарсани тўқиб чиқармасликни сўрашди.
Крис кундан-кунга йўқолиб қолгани ҳақида батафсил сўзлай бошлади: У оиласини энди кўрмасликдан қўрқиб қолганини, онаси уни койигани ва уни қутқарган эркак жуда яхши одам бўлганини тасвирлаб берди. Икки ҳафтадан сўнг, ўсмирдан тўртта воқеанинг ҳар бирини қанчалик аниқ эслай олишини ўн бир балли шкалада баҳолаш сўралди.
Крис ҳақиқий воқеаларни бир, беш ва ўн баллга, сохта воқеани эса саккиз баллга баҳолади. Ундан қандай адашиб қолгани ҳақида сўрашганда, у бу воқеа ўйинчоқлар дўконида содир бўлганини ва уни қутқарган одам кекса, сочи тўкилган, кўк фланел кўйлак кийган ва кўзойнак таққанини аниқ тафсилотлар билан айтиб берди.
Ўсмирга хотиралардан бири сохта эканлигини айтиб, айнан қайси эканини топишни сўрашганда, у ҳақиқий воқеалардан бирини кўрсатди. Савдо марказида йўқолиб қолмаганини билгач, бунга ишонишни хоҳламади.
PS.: Ушбу тадқиқотдан қандай хулоса чиқариш мумкин? Инсон хотираси мукаммал эмас. Шу учун жиноятга гувоҳ бўлганларнинг кўрсатмаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш даркор.
@psixobloguz
Ҳаддан ташқари ёлғон кўп гапирувчи одамни кўрганмисиз? Бу одамни маломат қилишдан олдин ўйлаб кўринг: балки у руҳий ҳастадир?
"Йўғеее, қўйингее" деманг. Ёлғончилик руҳий бузилиш бўлиши ҳам мумкин. Бундай патолик ёлғончиликнинг номи ҳам мавжуд: Мюнхгаузен синдроми дейилади.
Бу шундай руҳий касалликки, унда инсон ўзига эътибор, ғамхўрлик ва ҳамдардликни жалб этиш мақсадида атайлаб касалликка чалинган киши қиёфасига киради. Касалликни имитация қилиш нафақат оғзаки бўлиши, балки таъсирни кучайтириш учун қасддан ўз соғлиғига зарар етказишни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Мюнхгаузен синдромининг бошқа тури ҳам бўлиб, бунда бемор бошқа одамда, кўпинча болада, касалликларни сунъий равишда пайдо қилади.
Баъзан бу фожиа билан тугайди. 2015 йилда бир аёл беш ёшли ўғлини озиқ-овқат найчаси орқали мажбурлаб туз билан овқатлантириб заҳарлагани учун ҳукм қилинган. Унга боланинг касаллиги туфайли одамларнинг эътибори ва ҳамдардлиги ёқарди, айниқса, ижтимоий тармоқларда боланинг азоб-уқубатлари ҳақида кўп ёзгани сабабли.
Мюнхгаузен синдроми сабаблари ҳали тўлиқ ўрганилмаган, бироқ хавф омиллари қаторига қуйидагилар киради:
— Руҳий ва ҳиссий муаммолар:
Шахсият бузилишлари, тушкунлик, хавотирланиш, ўзига паст баҳо бериш.
— Руҳий жароҳат тажрибаси:
Айниқса, болалик даврида.
— Эътибор ва ғамхўрликка бўлган эҳтиёж:
Бошқаларнинг эътиборига бўлган чуқур эҳтиёж.
— Тиббиёт соҳасидаги иш тажрибаси:
Тиббий атамалар ва муолажаларни билиш касалликни тақлид қилишни осонлаштириши мумкин.
Хуллас, бундай руҳий ҳасталикка учраган одамларга профессионал тиббий ва психологик ёрдам керак бўлади.

«ПсихоБлог»
Video message
Пианинода қўл моторикаси ривожланиши учун кўп-кўп машқ қилиш керак. Мени мисолимда ўнг қўлимдаги митти бармоғимда шу моторика яхши ривожланган эмас. Темпдан қочиш ҳолатлари бор шу бармоқда.
Пианино чалиш хотира, диққат, идрок, тафаккур каби олий билиш жараёнларини яхшилайди. Бугунги кунда кўпчилик СДВГдан шикоят қилади. Айни шу масалада пианино чалиш яхши ечим бўла олади. Шунингдек, антистресс вазифасини ҳам ўтайди. Негаки, пиано чалганда сизни стрессга тушираётган ўй-ҳаёлларни унутасиз. Диққатингизни фақат бармоқларнинг тўғри ҳаракатини таъминлабгина ажойиб куй чиқара оласиз. Хуллас, пианино ўрганинглар. Аслида ҳар қандай чолғу асбоби фойдалидир. Бироқ, пианино мураккаб чолғу бўлгани учун кишидан анча-мунча фокус талаб этади. Пианинода оёқлар ҳам фаол бўлади.

Келинг, ўйин ўйнаймиз. Пост остидаги расмга қараб, қуйидагиларни бажаринг:
1. Биринчи гуруҳдаги сўзларни ўқинг.
2. Иккинчи гуруҳда берилган рангларни айтинг.
3. Учинчи гуруҳдаги сўзларнинг рангларини айтинг. Сўзларнинг маъносига эътибор берманг.
Ростини айтинг, учинчи топшириқни бажариш, дастлабки иккитасига нисбатан кўпроқ вақт олди. Тўғрими? Бунинг аниқ сабаби номаълум, аммо афтидан, биз рангни аниқлашдан кўра тезроқ ўқий оламиз.
Бу психологияда Струп эффекти дейилади.

PS.: Бўлажак олимлар, яқинроқ келинглар. Қизиқ мавзуда пост тайёрладим👇
"Техаслик мерган хатоси" (инглизча Texas sharpshooter fallacy) — методологик ва мантиқий хато бўлиб, у бирор гипотезани тасдиқлаш учун маълумотлардан кераклигини танлаб олиб, мувофиқ келмайдиган маълумотларни эътиборсиз қолдириш ҳолатини англатади. Бу хато — тадқиқотчи ўз фикрини "исботлаш"га ҳаракат қилиб, шунга мос келадиган далилларгинага аҳамият беришида намоён бўлади.
Тушунчанинг келиб чиқиши техаслик мерган ҳақидаги ҳазилга асосланади:
Бир техаслик мерган омбор деворига қарата кўплаб ўқ узади. Кейин эса — энг кўп ўқ теккан жой атрофига нишон чизади ва ўзини аниқ нишонга олувчи мерган деб кўрсатади.
Бу ерда у аввало ўқ узиб, кейин нишон чизади, яъни натижани олдин чиқариб, кейин унга мос "далиллар"ни йиғади. Илмий тадқиқотда ҳам айнан шундай хато содир бўлади. Баъзилар буни атайлаб қилиши ҳам мумкин.
Илмий мисол. Фараз қилайлик, бир олим шундай гипотеза қўяди:
“Қизил мева еганлар камроқ касал бўлади.”
У шунга мос келган 3 та тадқиқотни танлаб, гипотезани тасдиқлайди. Аммо 20 та тадқиқотдан 17таси бу фикрни рад қилган — олим уларни эътиборсиз қолдиради. Мана шу — техаслик мерган хатоси.
Нима учун бу хато?
1. Объективлик йўқолади;
2. Хулосалар нотўғри чиқади;
3. Илм ва фактга эмас, ишонч ва интилишга асосланган хулоса чиқарилади;
4. Ишончсиз тадқиқотлар тарқалишига олиб келади.
Психологияда ҳам мавжуд бу ҳолат. Масалан, кимдир шундай дейиши мумкин:
“Мен қачон яхши туш кўрсам, ўша куни омад келади!”
Бу фикрни тасдиқловчи 2-3 та вазият туш кўрган инсоннинг эсида қолган, омад келмаган кунлар ва омадни келади деган тушлар эса унутилган. Бу ҳам техаслик мерган хатосининг когнитив ифодаси.
Хуллас, техаслик мерган хатоси — илмий тадқиқотда ёки кундалик фикр юритишда натижани олдин белгилаб, кейин унга мос маълумотларни танлаб олиш хатосидир. Бу объектив билимга, холис тадқиқотга халақит беради.

Айни вақтда бизнинг медиа маконимизни кимлар эгаллаб олган? Инфолўттивоз фирибгарлар эгаллаб олган. Бу рост. Аммо буни очиқлаганлар бошқалар томонидан хейтга учрамоқда. Мана бугун мен билан бўлган ҳолатни айтай:
Бугун бир инфолўттивозни инфолўттивоз десам, мен уни кўролмаган бўлар эканман. У одамни тан олмаслик учун мен ҳам у каби таниқли, зўр бўлишим керак экан. Яъни "Зўр бўлмасанг, гапиришга ҳаққинг йўқ". "Фақат фаолият соҳасида энг юқори даражада бўлган одамларгина бошқаларни танқид қилсин" деган фикр янграмоқда.
Аммо бу мантиқий хатолик. Мантиқ илмида "Ad hominem" дейилади. Нега хатолик? Негаки, бундай фикр мантиқий эмас. Чунки агар шундай қоида бўлса, деярли ҳеч ким ҳеч кимни танқид қилолмайди. Жамоат назорати, танқидий фикр, илм-фан шундай мантиқ билан инқирозга учрарди.
Мана нима учун мактабда, Олийгоҳда фалсафа, мантиқ ўқитилиши керак. Туппа-тузук ўқимишли, рационал фикрловчи одам ҳам оддий мантиқий хатоларга йўл қўйиб ўтирибди.
Дўстлар, Бо Беннетнинг "Мантиқий хато" китобини ўқишни маслаҳат бераман. Ўзбекча таржимаси сотувда бор. Олиб ўқинглар.

Ҳар сафар буюк ёки шунчаки яхши инсон вафот этганида, биз, инсоният, панд еганини ҳис қиламан. Ахир, икки юз йилдан сўнг, то унгача нодонлигимиз цивилизациямизни барбод қилмаса, биз кўплаб замонавий ўлим сабабларининг олдини олишни ўрганамиз. Шу ўринда савол туғилади: нега бу келажак аллақачон келмади? Нимани нотўғри қилаяпмиз?
Панчин
@psixobloguz
Панчин
@psixobloguz
Инста-психологлар сабаб психолог мутахассислиги ҳақида нотўғри стереотиплар шаклланди. Бироқ яхши мутахассислар оз бўлсада бор.
Бугун Qoʻshtirnoq podkast'ида психология соҳасини чиндан ҳам тушунадиган психолог билан яхши суҳбатни кўриб қолдим. Сизларга ҳам кўришни тавсия қиламан.
https://www.youtube.com/watch?v=yFgmIK1WBDI

YouTube
Psixologga nega borish kerak? Depressiya va Bipolyar: O‘zingizni ayblamang! @QoshtirnoqPodcast
Nega hamma depressiyada? Sizda barchasi joyidami?
Insoniyat yashash sifati yaxshilangani sari uning ruhiy holatida muammolari yuzaga chiqadi. Biz bugun oliy toifali psixolog Farangis Sharipova bilan inson tanasida ko'rinmaydigan og'riq haqida gaplashdik.…

Агар психолог ўз ишининг профессионали бўлса, шу сабаб унинг қабулига навбатлар турнақатор бўлса, бу пул шунга арзийди. Психолог ҳам одам. Унинг ҳам асаблари зўриқади. Чунки ҳар бир мижозга индивидуал ёндашиши керак. Бу эса стресс. Шунингдек, билимларини тез-тез янгилаб туриши ҳам бор. Пул тўлаб курсларда ўқийди. Яхши ҳаётда яшашни ҳам истайди.
Кўпинча тана билан боғлиқ касалликлар кўзга кўрингани учун ҳам одамлар шифокорларга пулни аямайди. Руҳият билан боғлиқ муаммолар эса етарлича назарга тушмайди. Чунки у ички ҳолат билан боғлиқ. Одам кулиб турган бироқ ичида йиғлаётган бўлиши мумкин.
Шу учун ҳам одамларга психологик хизмат учун 30 млн катта пулдек кўринади. Лекин айнан психолог кишини суицидал ҳолатдан олиб чиқиши мумкинлигини ўйлаб кўрмаймиз.
Холис шифокорлар ҳам руҳият билан боғлиқ муаммолар бартараф этилмагунча танадаги касалликларни тўлақонли йўқ қилиб бўлмаслигини тан олади.
Технологик тараққиёт, замоннинг тез ўзгариши, глобаллашув сабаб одамларнинг психикаси бу жараёнларга дош беролмаяпти. Шу сабабдан ҳам психологларга талаб ортиб бормоқда.

Меҳнат қилиб, куйни охиригача бўлмаса-да ўргандим. Баҳо берингларчи:)
Ирсият, оила ва жамият. Булар – лоторея. Ҳаётимиз мана шу учта лотореяга боғлиқ.
Ирсиятни олайлик. Бу биологик лотерея. Кимнингдир ирсий саломатлиги мустаҳкам, кимдир касалликларга мойил бўлиб туғилади. Кимдир тез ўрганади, ақлли, интеллекти юқори бўлиб дунёга келади, бошқасида эса бу қобилиятлар кучсизроқ намоён бўлиши мумкин. Лекин ирсий омиллар ҳал қилувчи эмас – меҳнат, машқ, билим орқали камчиликларни компенсация қилиш мумкин.
Энди оилани олайлик. Буни тарбиявий лоторея деймиз. Соғлом, меҳрибон, таълимни қадрлайдиган оилада ўсиш катта ютуқ. Агар оилада зўравонлик, моддий етишмовчилик, эътиборсизлик бўлса – бу қийинчилик. Бироқ инсон катта бўлгач ўз йўлини ўзи танлай олади.
Жамиятга келсак, буни ижтимоий лоторея деймиз. Демократик, қонунлари ишлайдиган, конституцияси тез-тез ўзгармайдиган, ривожланган мамлакатда улғайишнинг фойдалари кўп. Коррупция ёки ўрта аср дунёқараши ҳукмрон жамиятда эса одам қанчалик қобилиятли бўлмасин, имкониятлари чекланиши мумкин. Шунинг учун жамиятнинг ривожи шахс ривожига ҳам тўғридан-тўғри таъсир қилади.
Хуллас – булар лоторея. Аммо фарқи шундаки, оддий лотореяда сиз ҳеч нарсани назорат қила олмайсиз. Инсон ҳаётида эса:
Генларимизни ўзгартиролмаймиз, бироқ соғлом турмуш тарзи билан кўп нарсани бошқариш мумкин.
Оиланинг камчиликларини бартараф этиш учун ўзимизда янги қадриятлар яратиш мумкин.
Жамият оғир бўлса ҳам, билим, технология ва фойдали алоқалар ёки жамиятни ўзгартириш орқали имконият топиш мумкин.
Яъни, бу лоторея тўлиқ тасодифга боғлиқ эмас – инсоннинг иродаси, меҳнати ва қарорлари ҳам "ютқазган лотореяси"ни ютуққа айлантириши мумкин.

Нимфомания
Аёлларда меъёридан ортиқча жинсий истакни англатувчи психосексуал бузилиш. Бундай бузилишга чалинган аёл жинсий истак қилиш фикрларидан ўзини тия олмайди. Бир неча соат олдин танишган эркак билан ҳам жинсий яқинлик қилгиси келиб қолиши, бир қанча жинсий партнёрларга эга бўлиши мумкин.
Компулсив сексуал хулқ-атворнинг аниқ сабаблари йўқ. Ҳар бир ҳолат индивидуалдир. Аммо изланишлар бир қанча сабабларни аниқлаган:
- Стрессга солувчи ҳаётий ҳодисалар;
- Жинсий зўравонлик;
- Миядаги кимёвий моддаларнинг дисбаланси;
- Атрофдаги триггерлар;
Бу бузилиш кишини қаттиқ уялтирса ҳам ўзини тийишга қийналади. Охир оқибат депрессияга ҳам олиб боради. Билиб қўйишимиз керакки, нимфомания бу иродасизлик ёки тарбия масаласи эмас. Психик муаммодир. Даволаш эса албатта психотерапия, фармакология ва психоэдукация орқали кечади. Шу ҳолатнинг эркаклардаги аналоги сатириазис деб номланади.
Бундай инсонлардан жирканиш эмас балки уларга даволаниши учун йўл кўрсатилса, моддий ёрдам қўли чўзилса, шу инсонга катта яхшилик қилган бўламиз.

Талаба ва бўлажак талабалар, яқинроқ келинг.
СИЗ БУНИ БИЛИШИНГИЗ ШАРТ!
Бирор бир соҳада ўқияпсиз лекин негадир ўрганаётган фанингизни ва фан йўналишлари майдонини ҳалигача англамайсиз. Ушбу постда сизга психология фани мисолида майдалаб, содда қилиб тушунтиришга уринаман.
Ҳар бир фан ўзининг ўрганиш ОБЪЕКТИ, ПРЕДМЕТИ ва МАҚСАДИга эга бўлади. Буларсиз фан нимани ўрганаётганини тушуниш қийин. Психология фанининг ҳам бир қанча йўналишлари бор ва ҳар бири ўзининг ўрганиш объекти, предмети ва мақсадига эга.
Масалан:
Когнитив психология ва нейропсихология фарқини шу постимда кўриб чиқамиз.
Когнитив психология
Объекти: соғлом инсон
Предмети: когнитив жараёнлар
(сезги, идрок, диққат, хотира, хаёл, тафаккур, нутқ, қарор қабул қилиш)
Асосий мақсади: инсоннинг соғлом ҳолдаги билиш жараёнларини тушуниш ва улар қандай ишлашини изоҳлаш ҳамда инсоннинг ўз когнитив жараёнларини ривожлантиришга ёрдамлашиш.
Нейропсихология
Объекти: мия ва психика ўзаро боғлиқлиги (асосан мияси шикастланган инсон)
Предмети: миянинг турли қисмлари билан боғлиқ когнитив бузилишлар
(афазия – нутқ бузилиши, агнозия – идрок бузилиши, амнезия – хотира бузилиши, апраксия – ҳаракат бузилиши ва ҳ.к.)
Асосий мақсади: мия шикастланиши натижасида юзага келган когнитив бузилишларни ўрганиш ва беморга қайта тўлақонли ҳаёт кечиришда ёрдам бериш.
Когнитив психология – соғлом инсоннинг когнитив жараёнларини ўрганади.
Нейропсихология – мия шикастланиши туфайли юзага келадиган когнитив бузилишларни ўрганади ва уларни тиклаш йўлларини қидиради.
Бу қонуният барча фанларда амал қилади.
PS.: Ўз шахсий тажрибамдан келиб айтсам, талаба ўзи ўқиятган фаннинг объекти, предмети ва мақсадини билмаса, сарсон саргардон бўлиб юради. Психология йўналишига ўқишга кирганимда узоқ вақт фанни тушунмаганман. Агар сиз буларни тезроқ англасангиз, ўрганаётгани фанингизнинг қайси бир йўналишига қизиқишингизни билиб оласиз.

Forwarded from Neomind
600 мингдан ортиқ талабалар устида олиб борилган катта тадқиқотга кўра, фалсафани ўрганувчилар энг кучли фикрлаш қобилиятига эга бўлади
Яқинда American Philosophical Association журналида чоп этилган янги мақолага кўра, фалсафа талабалари оғзаки фикрлашда, мантиқий муаммоларни ечишда ва танқидий мулоҳазада тенгдошларидан устун чиқишган. Шу билан бирга, уларда қизиқувчанлик в очиқфикрлик (open-minded) каби ақлий хусусиятлар ҳам кўпроқ намоён бўлади
Демак, фалсафа нафақат ақлли одамларни жалб қилади — балки уларни яратади ҳам. Фалсафа “нимани ўйлашни” эмас, балки “қандай ўйлашни” ўргатади
Фалсафа билан шуғулланиш – инсон ва унинг олами ҳақидаги асосий саволларга жавоб излаш, таклиф қилинган жавобларни танқидий текшириш, мантиқий далиллар қуриш, майда фарқларни ажратиш ва ғояларни сўнгги — кўпинча ҳайратланарли — хулосаларгача етказиш дегани

Neomind
600 мингдан ортиқ талабалар устида олиб борилган катта тадқиқотга кўра, фалсафани ўрганувчилар энг кучли фикрлаш қобилиятига эга бўлади Яқинда American Philosophical Association журналида чоп этилган янги мақолага кўра, фалсафа талабалари оғзаки фикрлашда…
Фалсафа нечоғлик муҳим эканлигини тез-тез айтиб келаман. Мактабда фалсафани ўқитиш кераклиги ҳақида ҳам анча олдинроқ ёзгандим. Мана илмий тадқиқотлар ҳам фалсафани билган ёшлар билмаганлардан фикрлашда анча устунлиги ҳақида тадқиқотлар чиқибди.
Барча фан фалсафадан келиб чиққан. Фанларнинг асоси фалсафа. Фалсафани билмай фанни тушуниш қийин. Айниқса, ижтимоий гуманитар фанларда ўқиятган талабалар фалсафани ўрганишлари жуда муҳим.