Абилин парадокси
Бу ижтимоий психология ва қарор қабул қилиш назариясида маълум бўлган ҳодисадир. Парадокснинг моҳияти шундай: Бир гуруҳ одамлар жамоавий тарзда, аслида ҳеч ким хоҳламаган қарорни қабул қилади, лекин ҳар бири бошқалар хоҳлаяпти деб ўйлаб, рози бўлади.
Атама тарихи: Бу атамани америкалик менежер Жерри Харви (Jerry B. Harvey) киритган. У қуйидаги воқеани тасвирлаган: Бир оила иссиқ кунда уйда ўтирган эди. Кимдир 80 км узоқликдаги Абилин шаҳрига (Техас штати) боришни таклиф қилди. Аслида ҳеч ким боришни хоҳламасди (жуда иссиқ, зерикарли ва узоқ бўлгани учун), лекин ҳар ким: "Майли, бошқалар хоҳлаётган бўлса, розиман," деб ўйлади. Натижада, ҳамма боради, чарчашади ва афсусланишади, фақат кейингина маълум бўлдики, аслида ҳеч ким буни хоҳламаган экан.
Ҳаётий мисол: Йиғилишда барча ходимлар "Бошқаларга ёқади, баҳслашмайман" деб ўйлаб, жимгина лойиҳани қўллаб-қувватлайдилар. Аслида, лойиҳа ҳеч кимга ёқмайди, лекин қарор барибир қабул қилинади. Образли қилиб айтганда: Абилин парадокси - бу ҳеч ким хоҳламаган ишни ҳамма биргаликда бажаришидир.
@psixobloguz

1
Изоҳларда "Эволюцион психология фанини тушунтириб беринг" дейишди. Содда қилиб тушунтириб беришга максимал ҳаракат қиламан.
Бу фанни ўрганишдан олдин аввало Чарльз Дарвиннинг эволюцион таълимоти билан яхшилаб танишиб чиқиш керак бўлади. Мактабда биология дарсида бу таълимот ҳақида қисқача тўхталиб ўтилади. Лекин мактаб ўқитувчиларининг аксарияти бу таълимотнинг мазмун-моҳиятини тушунишмайди. Ўқувчиларига ҳам тушунтира олишмайди.
Қисқача айтганда, Дарвиннинг эволюцион таълимоти ер юзидаги жамики тириклик(ўсимликлар, қурт-қумурсқалар, ҳайвонлар, хатто инсон ҳам) қандай вужудга келганини ва қандай омиллар сабаб бу даражада мураккаб шаклланганини тушунтириб беради. Хўп, қандай? Эволюцион таълимотнинг жавоби шундай: ер юзидаги жамики тириклик миллион йиллар мобайнида давом этган тадрижий ривожланиш(эволюция) натижасида шу кўринишга етиб келган ва жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Ана шу тириклик атроф-муҳитдаги шарт-шароитга қараб ўз шаклини, кўринишини ва хатто турини ҳам ўзгартириши мумкин. Қайсики, тириклик ўзгарган шароитга мослашса, у омон қолади ва наслини давом эттиради. Мослаша олмаганлар йўқликка маҳкумдир, дейди
Масалан, ер юзидан динозаврлар нега йўқолиб кетди? Негаки, ерга астероид қулаши натижасида иқлим 180 градусга ўзгаради. Ҳаво ҳарорати пасаяди. Мана шу ўзгаришга дош беролмаган динозаврлар қирилиб йўқ бўлади. Маълумотларга қараганда, 95% фоиз тириклик қирилиб кетади. Бироқ, иқлим ўзгаришига мослаша олган 5% тириклик яшашда давом этади ва эволюция таъсирида ўз шаклини ўзгартириб, бошқа тур тирикликка асос бўлади.
Дарвиннинг эволюцион таълимоти илмий асосга эга. Жуда кўплаб далиллар уни ҳақ эканлигини тасдиқлаган. Психология фанининг фан бўлишида ҳам Дарвин бевосита алоқадордир. Агар унинг таълимоти бўлмаганида психология фалсафа таркибида узоқ вақт яшашда давом этган бўлар эди. Эволюцион таълимотни билмай туриб психологияни тушуниш қийин.
PS: Ҳозирча бу интро. Постнинг давомини кейинроқ ёзаман. Ҳозир эса чарчадим. Уйқум келди.

А ва В квадратлардаги ранглар аслида бир хил. Лекин кўзингизда ундай эмасдек кўриняпти. Тўғрими? Бу нарса психологияда контраст эффекти дейилади.
Йўўўқ, бу икки квадрат икки хил рангда деяётган бўлсангиз, унда келинг сизга буни исботлайман. Комментга қаранг

«ПсихоБлог»
Изоҳларда "Эволюцион психология фанини тушунтириб беринг" дейишди. Содда қилиб тушунтириб беришга максимал ҳаракат қиламан. Бу фанни ўрганишдан олдин аввало Чарльз Дарвиннинг эволюцион таълимоти билан яхшилаб танишиб чиқиш керак бўлади. Мактабда биология…
Бу мавзуни охирига етказиб қўяй
Хўш, юқоридаги постда эволюцион биология ҳақида ёзган бўлсам, бу постда айнан эволюцион психология ҳақида бўлади.
Эволюцион психология нимани ўрганади?
Бу фан эволюция жараёнида шаклланган хулқ-атвор ва психик хусусиятларни ўрганади. Мисоллар билан тушунтиришга уринаман.
Нега одамлар хулқ-атворлари ҳар хил? Баъзи одамлар агрессив, баъзилар эса юмшоқ. Баъзилар серғайрат, баъзилар эса суст.
Эволюцион психология фанининг жавоби қуйидагича:
Дашт ва чўл ҳудудларда яшаган инсонларда агрессив хулқ-атвор шаклланади. Негаки, бу ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари кам. Ресурсларга эса фақат курашиб яъни агрессив хулқ-атворни кўрсатибгина эришиш мумкин. Бундай хулқ-атвор омон қолиш учун муҳим механизм бўлган. Шундай механизмни ўзида шакллантира олган индивидларгина насл қолдира олган. Шакллантира олмаганлар қирилиб кетган.
Ўтроқ ва мўл-кўл ҳудудда яшаган инсонларда эса юмшоқ табиатлилик шаклланади. Негаки, агрессив бўлишга ва ресурслар учун курашишга ҳожат йўқ. Бемалол бахамжихатликда, хамкорликда, тинч-тотув яшаш мумкин.
Узоқ вақт давом этган яшаш тарзи одамларнинг генетикасига сингиб кетади. Кейинчалик хулқ-атвор сифатида ўзини гавдалантиради. Биз билган темпераментлар қандай келиб чиққанини тушунтириб беради.
Шунингдек, эркак ва аёлнинг билиш жараёнларида ҳам фарқлар мавжуд. Масалан, аёллар бир нечта жараёнга диққатини қарата олишлари мумкин. Бунга сабаб аёл киши қадим замонда ғорда яшаб бир вақтни ўзида боласига ғамхўрлик қилган, олов ўчмаслигини чорасини кўрган. Эркакда эса бундай хусусият кучлимас. У диққатини бир нуқтага қаратишга мўлжалланган. Бунга сабаб қадимда ўлжани овлаш учун узоқ вақт диққатини бир жойга жамлаш керак бўлар эди. Узоқ давом этган бундай меҳнат тақсимоти сабаб аёл ва эркакнинг билиш жараёнлари турлича ривожланган.
Эволюцион психология инсон хулқ-атвори тасодифий эмаслигини, балки минг йиллик муҳит ва ҳаётий шарт-шароитлар таъсирида шаклланганини кўрсатади.
PS.: Хуллас ўта қисқача тушунтиришга уриндим.

Инстаграмда илк видеоимни чиқардим😐 Мен учун бу ноодатий формат. Кўриб баҳо берингларчи. Монтаж қилмасдан шундоқ чиқардим. Чунки бунақа қилишга ҳафсала йўқ. Балки кейинчалик кучайиб кетсам қиларман.
Видео ёмон чиққан бўлса урушиб ташаманглар. Самооценкам тушиб кетмасин😂
https://www.instagram.com/reel/DPLImqSiI-L/?igsh=NGZyYjl2MHlwMm54

Роберт Чалдинининг "Социал психология" китобида айтилишича, тадқиқотчилар ТТЖдаги бир қаватнинг тартиби(планировкаси) ўзгартирилганида талабалар ўртасидаги дўстона муносабатлар ортганини аниқлашган экан.
Зўр-а? Психологияни хатто архитектурада ҳам қўллаш мумкин. Излаб кўрсам, архитектура психологияси деган алоҳида йўналиш ҳам бор экан.

Сиз бегона жойда яхши ухлай олмайсизми? Шу сабаб жой танлашингиздан шикоят қиласизми? Агар жавобингиз "Ҳа" бўлса демак ушбу пост сиз учун!
Мазкур ҳолатга «Биринчи тун эффекти» деб айтилади.
Бу янги, нотаниш муҳитда уйқу сифатининг пасайиши, уйқуга кетишнинг қийинлашуви, тез-тез уйғониш ва умумий уйқу давомийлигининг қисқариши билан намоён бўладиган ҳолатдир. Бу миянинг номаълум муҳитга нисбатан биологик реакцияси туфайли содир бўлади. Бундай вазиятда миянинг бир қисми юқори даражада сергаклик ҳолатида қолади, худди миянинг бир ярми ухлаб, иккинчи ярми эса уйғоқ ҳолатда бўлганидек.
Нотаниш ва янги муҳит бу меҳмонхона бўладими, дўстингиз уйи бўладими фарқи йўқ, инсон учун стрессдир. Бунда уйқунинг давомийлигини ва самарадорлигини пасайтиради. Эртаси куни эса қаттиқ чарчоқ ҳис қиласиз.
Бу ҳолатнинг замирида нима ётади?
Ҳимоя механизми!
Агар хавф туғилганда тезроқ уйғониш учун мия сергак ҳолатда туради.
Маслаҳат:
Бегона жойда тунаш вазиятига тушиш арафасида бўлсангиз, аввало уйқу жойингиз билан яхшилаб танишиб чиқинг. Хона хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Иложи бўлса, ўрганган ётоғингиздаги кичик ёстиқчами, атирми хуллас нимадир олиб келинг. Бу сизга танишлик ҳиссини бериб, яхши ухлашингизга ёрдам беради.

Шундай гаплар қулоққа чалиниб туради: аёл кўп пул топа бошласа, эридан воз кечиб кетиши мумкин. Бу фикр қанчалик асосли? Ростанам пул муносабатларга дарз етказиши мумкинми? Психология фани бу борада қандай фикрда?
Биламизки, ҳар бир жамиятда эркак ва аёл кишининг роллари мавжуд. Тарихан эркак кишининг асосий роли — таъминловчи, аёлники эса парвариш ва уй-рўзғорни бошқариш бўлган. Бу роллар минглаб йиллар давомида жамият онгига сингиб кетган.
Шундай экан, аёл эридан кўпроқ топа бошлаганда, шакл жиҳатидан роли "ўзгаради". Чунки у ўзини мустақил ҳис қилади, эркак эса баъзан "менинг аҳамиятим камайди" деб ўйлайди, бу ўзаро муносабатда "ҳокимият мувозанатини" ўзгартиради. Натижада — муносабат совийди ёки бузилади.
Бундан ташқари, жамиятда ҳали ҳам "эркак кўпроқ топиши керак" деган норасмий деймизми ёки нонорматив деймизми хуллас кучли стереотип бор. Аёл кўп пул топса, айрим эркаклар ўзини "кераксиз" ёки "камқадр" ҳис қилади, бу ҳисни яшириш учун психика ҳимоя механизмлари ишга тушади (масалан, ғазаб, танқид, ёпиқлик).
Аёл эса, аксинча "менга боғлиқ бўлиб қолмасин" деган ички эҳтиёжни ҳис қилади, ва муносабатни қайта баҳолайди.
Бир нарсани тушуниш керак: аксарият аёллар учун пул асосий мезон эмас. Улар муносабатни ҳурмат, ҳимоя ва эмоционал боғланиш орқали баҳолайди. Аммо агар эркак унинг ютуқларини кичрайтирса ёки ўзини паст ҳис қилиб, совуқ муносабат қилса — ана шунда аёлнинг узоқ муддатли эҳтиёжлари қондирилмайди, ва у узоқлашади. Яъни, масала пулда эмас, балки пул натижасида ўзгарган психологик динамикада.
Бу ҳолат психологияда "статус номувофиқлиги" деб аталади.
Бу — жамиятдаги анъанавий роллар тескари бўлганида юзага келадиган ички ва ташқи зиддият ҳолати.
Бундай вазиятда икки тараф ҳам янги мувозанатни топишга ҳаракат қилади ёки буни уддалай олмаса, муносабат емирилади.
Аёл эридан кўпроқ топганда уни ташлаб кетиши муқаррар натижа эмас, бу — фақат икки инсоннинг коммуникация, ҳурмат ва ўзаро психологик барқарорлигига боғлиқ.
Яъни агар жуфтлик "ким кўпроқ топаяпти" деб эмас, "ким кўпроқ қиймат қўшаяпти" деган фикр билан яшаса — муносабат мустаҳкам бўлади. Энди бу инсоннинг дунёқараши, тарбияси масаласи ҳамдир.
PS: шу мавзуга доир зўр фильмни тавсия қиламан. Фильм номи "Йўқолган аёл". Фильмда аёл психологияси жуда ажойиб очиб берилган. Қойил қоласиз.

10+ ёшдаги фарзандингиз ёки жиянингиз бўлса, мана шу китобларни ҳадя қилинг. Китоблар жуда сифатли ва қизиқарли тузилган. Иллюстрациялар болаларни китобга қизиқишини янада оширади. Шу боисдан мактаб дарсликлари ўрнини бемалол боса олади. Хатто ундан ҳам яхшироқ.
Бу китобни Буюк Британиянинг Usborne нашриёти чоп этган. Ўзбек тилига Farengeyt press нашриёти таржима қилиб, халққа тақдим этмоқда.
Китобларни ҳарид қилиб сиз мазкур тўпламдаги яна учта китобнинг йил охиригача нашр қилинишига ўз ҳиссангизни қўшасиз.

Уйқу гигиенаси ҳақида
Ишларингизни ҳеч қачон ётоқхонада яъни ухлаб дам оладиган жойда бажарманг. Иш учун хона алоҳида уйқу учун алоҳида хона бўлсин.
Чунки инсон мияси маълум жойда доимий равишда бажариладиган фаолиятни эслаб, шу асосда шартли рефлекс ҳосил қилади.
Агар ётоқхонада иш қилсангиз, мия бу жойни "фаоллик" билан боғлайди. Кейин ухлаш вақти келганда ҳам мия иш ҳолатида қолади, натижада ухлаш қийинлашади.
Бу когнитив психология ва уйқу гигиенаси бўйича исботланган тавсия.
PS.: ушбу маълумотни уйқусизликдан қийналувчи дўстларингизга юбориб қўйинг.

Портер_Алан_Психология_в_одной_книге.pdf
12.7 MB
Алан Портер. Психология, Всё, что вам нужно знать.
Психология фанига оид ажойиб китоб. Рус тилида. Британия олийгоҳларида ўқитилади. Китоб жуда қизиқарли. Иллюстрацияларга бой.

Психология қанчалик илмий фан?
Баъзи технарлар психологияни фан эмас деб ҳисоблашади. Лекин бу хато. Психология – фан. Унда математик моделлаштиришдан фойдаланилади. Бироқ, психология қандай яшаш кераклигини ўргатмайди. Аммо аксарият инсонларга ўз ҳаётий муаммоларига ечим керак. Мана шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида психология номидан фойдаланиб қолувчилар бор. Айнан шулар сабабли психология фани ҳақида одамларда бутунлай нотўғри тасаввурлар пайдо бўлиб қолган.
Шунингдек, психология фан эмас деб ҳисобловчилар кўпинча Зигмунд Фрейд, Карл Юнг каби психологларнинг ишларини фалсифакация қилиб бўлмаслигини айтишади. Тўппа- тўғри, Фрейд, Юнг каби ХХ аср психологларининг ғоялари илмийликдан ўта йироқ. Бугунги кунда уларнинг ғоялари табассумдан бошқа нарсани уйғотмайди. (Ҳа, тўғри ўқидингиз. Фрейд, Юнг бугунги кунда психология фанида тош босувчи фигуралар эмас).
Лекин тушуниш керак, психология фанининг ўзи ёш фан. Бу фанга асос солинганига ҳали 200 йил ҳам бўлгани йўқ. Шу сабаб илк психолог намоёндалар ишларида камчиликлар бўлиши табиий. Лекин бу психологияни фан эмас дейиш учун сабаб бўла олмайди.
Хуллас дўстлар, Александр Панчин "Психология қанчалик илмий фан"лиги борасида видео тайёрлабди. Қизиққанлар бўлса кўринглар. Аммо сиз ҳалиям фрейд деб юрган бўлсангиз, сиз шунчаки вақтингизни бекорга совураяпсиз.
@psixobloguz
https://youtu.be/f7KgdI9gw8s?si=k6MkbXkioX3hFKaj

YouTube
Научна ли психология?
Новое видео на моем канале — про ПСИХОЛОГИЮ.
Пару лет назад я впервые столкнулся с тем, что мне понадобилась психологическая помощь. А потом и вовсе помощь психиатра-психотерапевта. Депрессия — штука весьма неприятная, знаю это по себе. Сегодня мне намного…

Психология қанчалик илмий фан? Баъзи технарлар психологияни фан эмас деб ҳисоблашади. Лекин бу хато. Психология – фан. Унда математик моделлаштиришдан фойдаланилади. Бироқ, психология қандай яшаш кераклигини ўргатмайди. Аммо аксарият инсонларга ўз ҳаётий…
Психологияни фан деб билмайдиганлар Дениел Канеман деган психолог Нобел мукофоти олганидан бехабар бўлишса керак.
Ташқарида XXI аср лекин ўзбекистонликлар ҳалиям ўзининг қариндоши билан оила қуриб, халқ генофондини ёмонлаштирмоқда.
Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ туфайли болалар ногирон бўлиб туғилиши 3-5 баробарга ошади. Бундай никоҳ жисмоний ва руҳий касалликлар билан бирга кечади. Ўзбекистонда ўтказилган йирик тадқиқот натижасига кўра 2 та боладан биттасида бузилган ген мавжуд.
Барака топгурлар, қариндош билан оила қурманглар! Уйланманг, турмушга чиқманг қариндошингизга!

O‘zbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi
O‘zbekiston olimlari aholining genetik xaritasini yarata boshladilar
Rasmiy vebsayt: O‘zbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi
«ПсихоБлог»
Ташқарида XXI аср лекин ўзбекистонликлар ҳалиям ўзининг қариндоши билан оила қуриб, халқ генофондини ёмонлаштирмоқда. Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ туфайли болалар ногирон бўлиб туғилиши 3-5 баробарга ошади. Бундай никоҳ жисмоний ва руҳий касалликлар…
Кулгу ўз йўлигакуя лекин бу жуда жиддий масала. Бунга бепарво бўлиш керак эмас. Мана бунақа қўшиқлар халқ аҳволини кўрсатади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1971 йилда АҚШда психолог Филип Зимбардо томонидан ўтказилган машҳур Стенфорд қамоқхона эксперименти бор-ку. Ҳозирда шу эксперимент эксперимент деб қаралмайди. Чунки эксперимент дейиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Таққослаш учун назорат гуруҳлари йўқ. Масалан, ҳеч бўлмаганда яна бир гуруҳ талабаларни хизматчилар ролига қўйишса бўларди. Лекин йўқ.
Хуллас, бу "эксперимент" ҳеч нарсани исботлаб берган эмас. Аҳлоқий қоидаларга ҳам зид.
@psixobloguz
Хуллас, бу "эксперимент" ҳеч нарсани исботлаб берган эмас. Аҳлоқий қоидаларга ҳам зид.
@psixobloguz
Мени каналимни кузатмас талабаларимга шунақа қайната учрасин👇:)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илм-фан — шахсларга ишониш эмас, далилларни текшириш маданиятидир
Ўзини бирор бир илм-фан йўналишида синаб кўраётган ёш борки, бари кўнглига қаттиқ тугиб қўйиши керак бўлган бир тушунча бор.
Илм-фанда авторитетга суяниш бўлмаслиги керак. Кишининг нуфузли олийгоҳни битиргани, чет элда ўқигани, кимнинг шогирди эканлиги, илмий даражаси, хатто нечта тилни билиши ҳам унинг ростан ўз соҳаси бўйича билимли эканлигига далил бўла олмайди.
Инсонда илмий дунёқараш шаклланишининг ўзи узоқ жараён. Баъзилар бутун умр дарс бериб, умуман илмий фаолият нималигини билмай ўтиб кетиши ҳам мумкин.