Хабарингиз бор, "1000KITOB" лойиҳаси доирасида 27 та китоб таржима этилиб, ёшларга тақдим этилган эди. Энди эса китобларни электрон ҳолатда "Mutolaa" иловаси орқали ҳам бепул ўқишингиз мумкин.
Психологияга оид китоблар ҳам мавжуд.
Иловани ўрнатиб олинг.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.mutolaa.commercial.mutolaa
@psixobloguz

1
Ўз соғлиғидан ҳадеб ташвишга тушаверадиган, ўзини касалманд деб ўйлайверадиган танишингиз борми? Ёки ўзингиз шундайдирсиз?
Мана шу психик ҳолат ИПОХОНДРИЯ деб аталади.
Бундай психик ҳолатдаги инсон соғлиғи ҳақида ортиқча ташвишга тушаверади. Шифокорларга кўп мурожаат қилаверади. Лекин бир врач айтган сўзга ишонмай бошқасига боришга мойил бўлади. Интернет орқали ўзини диагноз қилади. Даракчи, Бекажон каби газеталарни тинмай ўқийди. Танасидаги ҳар қандай сигналларини диққат билан кузатади. Турли таҳлиллар топширади. Гарчи ҳеч қандай касаллик аломати топилмасада, у ўзини касал деб ўйлашдан тия олмайди.
Бу психик ҳолатнинг келиб чиқиши сабаблари турлича бўлиши мумкин. Масалан, болаликда касалликдан қаттиқ кўрқиш, яқин қариндошларнинг оғир хасталигини кўриш ёки ортиқча масъулият ҳисси туфайли келиб чиқиши мумкин.
Кўпинча ипохондрия меланхолик ва флегматик темпераментли кишиларда учрайди. Чунки бу темперамент вакиллари табиатан эҳтиёткор, серўйлов ва ҳавотирланишга мойил бўлишади.
Шунингдек, бола касал бўлганида ортиқча ҳавотир, кичик касалликни ҳам фожиага айлантириб юборадиган, тез-тез шифокорга олиб борадиган ота-оналар фарзандларида ҳам кузатилади. Кекса инсонларда ҳам кўп кузатилади.
Албатта, бу руҳий ҳолатни даволаш психотерапия ва дори воситалари ёрдамида тузатилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қойил: Швециянинг "Corvid Cleaning" стартапи кўчаларни қарғалар ёрдамида тозалашнинг оддий усулини ўйлаб топди: қушлар сигарет қолдиғини териб, махсус автоматларга ташлайдилар ва бунинг эвазига озуқа оладилар.
Оддий шартли рефлекс
Қарғалар жуда ақлли бўлганлиги туфайли, улар бошқа қарғаларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб ва такрорлаб, тезда ўрганиб оладилар.
PS.: шахарни аҳлатлардан тозалашда қушлардан фойдаланиш бу ақлбоварқилмас ғоя. Бу лойиҳани ўзимизда ҳам жорий қилиб кўриш лозим.

#таржима
Иккинчи жаҳон уруши олимлар уруши эди ва психологлар ҳам бу жараёндан четда қолмади. АҚШ, Буюк Британия ва Германия илмий маслаҳатчилар ва техник мутахассислардан мисли кўрилмаган миқёсда фойдаланди. Урушда ғалаба қозониш каби аниқ мақсад ҳар бир мамлакат ичидаги турли сиёсий партияларни режалаштириш ва марказлашган қарор қабул қилиш сиёсатига рози бўлишга ундади.
Бу эса ўз навбатида ҳукуматларни илмий бошқарув тамойилларини қўллашга мажбур этди. Совет давлати сиёсати ҳам айнан шу ғоялардан илҳом олган эди. Урушнинг шошилинч эҳтиёжлари таъсирида замонавий менежментнинг тизимли таҳлил ва операцияларни тадқиқ қилиш каби йўналишлари вужудга келди. Психологлардан нафақат инсонни турли механизмлар билан ишлашга мослаштиришни, балки уни улкан ҳарбий машинанинг ажралмас қисмига айлантиришни ҳам кутишарди.
Фойдаланишга қулай механизмларни, айниқса бошқарув тизимларини яратишда ҳам психологларнинг иштироки зарур эди. Ҳарбий вазифаларни ҳал қилишнинг экспериментал психология ривожланишига кўрсатган таъсири кейинчалик намоён бўлди. Умумий олганда, ўша даврда олиб борилган барча психологик ишлар орасида тест синовлари энг катта аҳамиятга эга бўлди. Масалан, радар қурилмаларида хизмат қилиш учун ходимларни тўғри танлаш уларнинг самарадорлигини таъминловчи муҳим омил эди.
Америка армияси ва ҳарбий-денгиз флотида муайян вазифаларни бажариш учун зарур қобилият ва мойилликларга эга одамларни саралаш мақсадида "Умумий таснифлаш тести" (General Classificatory Test - GCT)нинг турли версиялари ишлаб чиқилди ва қўлланила бошланди. Бу тестлар Чикаго психологи Люис Тёрстоун (Lewis L. Thurstone, 1887-1955) таклиф этган омилли таҳлил усуллари ёрдамида яратилган эди. Тёрстоуннинг дастлабки ишлари бирламчи ақлий қобилиятларни аниқлаш асосида инсон фаолияти самарадорлигини таҳлил қилишга бағишланган бўлиб, у бу тушунча орқали интеллектнинг тахминий таърифларини янгилашни мақсад қилган эди.
Рожер Смит "Психология тарихи"

«ПсихоБлог»
Кишининг нуфузли олийгоҳни битиргани, чет элда ўқигани, кимнинг шогирди эканлиги, илмий даражаси, хатто нечта тилни билиши ҳам унинг ростан ўз соҳаси бўйича билимли эканлигига далил бўла олмайди.
«Сиздан фарқли ўлароқ мен фан докториман, профессорман. Сиз кимсиз?». Ad hominem мантиқий хатолиги
Мана шу ерда илмий этика тамойилини қўпол тарзда "профессор" буздилар. Интеллектуал камтарлик йўқ экан бу кишида. Илмий баҳсда илмий унвон — далил эмас. Унвон тажрибани кўрсатса-да, ҳеч қандай фикрни тўғри қилиб беролмайди.
@psixobloguz
Мана шу ерда илмий этика тамойилини қўпол тарзда "профессор" буздилар. Интеллектуал камтарлик йўқ экан бу кишида. Илмий баҳсда илмий унвон — далил эмас. Унвон тажрибани кўрсатса-да, ҳеч қандай фикрни тўғри қилиб беролмайди.
@psixobloguz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from «ПсихоБлог»
"Сен барибир отангга тортдинг"
Ҳозир ажримлар масаласи кўпайган давримизда ёш бола тарбиясига жиддий ёндашиш кераклигини талаб қилади. Айниқса, турмуши бузилиб ёш боласи билан қолган аёл аламзадалик ёки билимсизлик важҳиданми боласига унинг отаси ҳақида салбий фикр айтиши жуда ёмон таъсир қилишини билиши лозим. Чунки, боланинг психикаси жуда ҳам таъсирчан бўлади. У катталарга ўхшаб бу нарсага эътиборсиз бўла олмайди. Нафақат онаси, балки, атрофидаги яқинлари ҳам болага унинг отаси ёмон одам эканлигини айтмасликлари/уқтирмасликлари керак.
Бола шўхлик қилиши ёмонлик қилиши ёки умуман ялқовлик қилиши мумкин. Лекин бу учун отасига ўхшатиш нотўғри ва зарарлидир.
Доимий отаси ҳақида салбий фикр айтиладиган боланинг:
- характери ёмонлашувига;
- ундаги ноёб хусусиятлар таркиб топмай ўлишига;
- ҳаётга нафрат билан боқишига;
- ўзига ишончи/баҳоси паст бўлишига олиб келади. Бу эса унинг келажакда одамлар билан мулоқот қилишда (касб/жуфт танлашда) муаммоларга йўлиқишига сабаб бўлади.
Ва ҳақиқатдан ҳам отасига ўхшаган одам бўлиб вояга етишиши мумкин.
Ростан ҳам отаси яхши инсон бўлмагандир. Лекин у ҳақида ёмон гап айтмаслик лозим. Бола ёмон одамнинг фарзандиман деб ўксиниб ўзига ишончини йўқотса, бу унинг келажакда ўз ўрнини топа олмай сарсон-саргардон бўлиб юришига нотавон бир шахс бўлиб ўсишига олиб келади.
Аксарият ҳолларда ажримлар натижасида бола онаси билан қолади. Лекин отаси билан қоладиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Оталар ҳам ҳеч қачон боласига унинг онаси ҳақида салбий гап айтмаслиги керак.
Умуман олганда, ажримлар бўлмаган тақдирда ҳам ҳеч қачон ота/она боласига унинг онаси/отаси ҳақида салбий фикр айтмасликлари лозим.

Метафорик ассоциатив карталар ҳақида бир мулоҳаза
Сўнгги йилларда психология амалиётида турли визуал методлар, метафоралар ва карталар орқали “ички дунё билан ишлаш” анча оммалашди. Бу усуллар инсонни ўйлантиришга, ҳис-туйғуларни ифодалашга ёрдам бериши мумкин. Шу жиҳатдан улар айрим одамлар учун муайян СУБЪЕКТИВ ФОЙДА бериши мумкин, буни инкор қилиб бўлмайди. (Хатто бузуқ соат ҳам бир кунда икки марта вақтни тўғри кўрсатиб фойдали бўлади ахир)
Бироқ, илмий психология нуқтаи назаридан ҳар қандай методнинг ҳақиқий самарадорлиги текширилиши, яъни валидлик (validity) ва ишончлилик (reliability) мезонларига жавоб бериши лозим. Метафорик ассоциатив карталар эса бу мезонлардан ўтмаган — уларнинг натижаларини такрорлаб бўлмайди, илмий синовлардан ўтмаган ва психологик диагностика сифатида ТАСДИҚЛАНМАГАН.
Ҳуллас, ҳар бир психолог илмий тафаккурни сақлаши, поп-психология методлари ортидан кўр-кўрона эргашмаслиги муҳим. Илмда энг асосий қоидалардан бири шундай:
“Ҳар қандай фикр — тажриба билан исботланмагунча, фақат фикр бўлиб қолаверади.”

Лирик чекиниш дўстлар. Канал йўналишига мос шеър:
АСАБЛАР
Асаблар, асаблар, асаблар...
Сабабсиз сочилган ғазаблар,
Гуноҳсиз чекилган азоблар.
Кўз ёшлар...
Барига сабаблар
Асаблар, асаблар, асаблар.
Асаблар кимларни қулатмас,
Асаблар уйқуни йўлатмас,
Қалбни ҳеч шодликка тўлатмас,
Одамлар темирмас, пўлатмас!
Асаблар кимларни қулатмас!..
Асабга сўз берманг, одамлар,
Ғазабга йўл берманг, одамлар,
Умр-ку шунчалар қисқадир,
Шуни ҳам қилмаймиз биз қадр.
Асабга сўз берманг, одамлар,
Азобга йўл берманг, одамлар!
Эркин Воҳидов
@psixobloguz
АСАБЛАР
Асаблар, асаблар, асаблар...
Сабабсиз сочилган ғазаблар,
Гуноҳсиз чекилган азоблар.
Кўз ёшлар...
Барига сабаблар
Асаблар, асаблар, асаблар.
Асаблар кимларни қулатмас,
Асаблар уйқуни йўлатмас,
Қалбни ҳеч шодликка тўлатмас,
Одамлар темирмас, пўлатмас!
Асаблар кимларни қулатмас!..
Асабга сўз берманг, одамлар,
Ғазабга йўл берманг, одамлар,
Умр-ку шунчалар қисқадир,
Шуни ҳам қилмаймиз биз қадр.
Асабга сўз берманг, одамлар,
Азобга йўл берманг, одамлар!
Эркин Воҳидов
@psixobloguz
Emergent property
Фундаментал мавзуларга қизиқувчилар яқинроқ келинг
ОНГ ИНСОНДА ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ?
Шу савол фаннинг энг мураккаб саволларидан бири ҳисобланади. Онг – бу феномен. Ҳозирча онг қандай ҳосил бўлишини аналогия ёрдамида энг яхши тушунтириш мана бундай:
Масалан:
Худди “сувнинг ҳўллиги” каби:
водород + кислород → сув ҳосил бўлади.
Лекин ҳўллик водородда ҳам, кислородда ҳам йўқ. “Ҳўллик” фақат тизим бўлганда пайдо бўлади.
Худди тузнинг (натрий хлорид) шўрлиги каби:
Натрий + хлор → туз ҳосил бўлади .
Лекин шўрлик натрийда ҳам хлорда ҳам йўқ. Шўрлик уларнинг кимёвий бирикиши натижасида пайдо бўлади.
Юрак қонни ҳайдайди, аммо юракнинг ҳеч бир алоҳида ҳужайраси бу қобилиятга эга эмас. Бу вазифа бутун аъзонинг юзага келувчи хусусиятини ҳисобланади.
Онг миянинг юзага келувчи хусусияти ҳисобланади. Алоҳида нейронлар онгга эга бўлмасада, уларнинг мураккаб ташкил этилиши ва ўзаро таъсирлашуви бу ҳодисанинг вужудга келишига сабаб бўлади.
Хуллас шу нарса эмержентлик(Emergy property) дейилади.
Қизиқ маълумот:
Болада онг 18 ойда пайдо бўлади. Илмий тажрибада 18 ойлик бола кўзгу олдига қўйилади. Пешонасига доғ қўйилади. Бола кўзгуга қарамай, ўз пешонасини ушласа — ўзини таниди. Бу — self-awarness (менлик ҳисси) туғилган он. Маймунлар, делфинлар, филлар ҳам тестдан ўтади. Кўпчилик ҳайвонларда эса йўқ.

Физикада

Кимёда

Биологияда
Юрак қонни ҳайдайди, аммо юракнинг ҳеч бир алоҳида ҳужайраси бу қобилиятга эга эмас. Бу вазифа бутун аъзонинг юзага келувчи хусусиятини ҳисобланади.
Психологияда
Онг миянинг юзага келувчи хусусияти ҳисобланади. Алоҳида нейронлар онгга эга бўлмасада, уларнинг мураккаб ташкил этилиши ва ўзаро таъсирлашуви бу ҳодисанинг вужудга келишига сабаб бўлади.
Хуллас шу нарса эмержентлик(Emergy property) дейилади.
Қизиқ маълумот:
Болада онг 18 ойда пайдо бўлади. Илмий тажрибада 18 ойлик бола кўзгу олдига қўйилади. Пешонасига доғ қўйилади. Бола кўзгуга қарамай, ўз пешонасини ушласа — ўзини таниди. Бу — self-awarness (менлик ҳисси) туғилган он. Маймунлар, делфинлар, филлар ҳам тестдан ўтади. Кўпчилик ҳайвонларда эса йўқ.
@psixobloguz
1
Нарциссизм
Бугун сизларга нарцисслар ҳақида пост ҳавола қиламан. Бундай илмий постни бошқа ҳеч қаердан тополмайсиз, ҳа, фақат мендан топа оласиз! Агар кимдир бу постда нимадир хато деб айтса билингки у менга ҳасад қилаяпти!
Ўзбек телеграм тармоғи сегментидаги нарциссизм симптомлари ҳақидаги илк илмий тушунтириш учун мақтовга тўла изоҳлар, улашишлар ва каналимга обуна бўлиш билан миннатдорчилик билдиришни унутманг!
Демак бошладик!
Diagnostic and Statistical Manual of Mental Disorders, 5-нашри қўлланмаси бўйича нарциссистик шахсият бузилишига эга одамларда учровчи симптомлар:
1. Ўзининг улуғворлигини ҳис қилиш.
Янаям қўшимча қилсак, катта аҳамиятлилик туйғуси. Яъни бундай одам талантларини бўрттиради. Ҳатто пичоққа илинадиган тайинли натижалари бўлмаса ҳам атрофдагилар унинг ҳаммадан устун эканлигини кўришни истайди.
2. Чексиз муваффақият, куч, ақллилик ёки гўзаллик ҳақида фантазиялар.
Доимий тарзда улкан ютуқлар, кучли бўлиш, мукаммал севги ва чексиз иқтидорга эга бўлиш ҳақида орзу/фантазиялар унинг миясига келаверади.
3. Ўзини уникал, ноёб, такрорланмас эканлигига ишончи ўта баланд.
Уни жамиятдаги жойи фақат ўзига ўхшаганлар билан яъниким юқори тўрда ўтирадиган, обрўйи баланд инсонлар доирасида бўлиши керак деб ҳисоблайди.
4. Ҳаддан ташқари мақтовга ўчлик.
Мақтовга, эътирофга қанчалик лойиқлиги эмас. Асосийси мақтов ва эътироф. Мақтовга эришиш учун ёлғон тўқишдан ҳам тап тортмайди.
5. У алоҳида имтиёзларга лойиқ эканлигини ҳис қилади.
Бошқаларга таалуқли қоидалар у учун ёзилмаган. Шунингдек, аксинча бошқаларга руҳсат берилмаган нарсалар унга руҳсат берилган. Масалан, сўзда хиёнатларга қарши аммо ўзи хиёнат қилади. Агар унга хиёнат қилишса, жанжал кўтаради.
6. Бошқа инсонларни эксплутация қилишга тайёр.
Шахсий мақсадларига эришиш учун бошқалардан восита сифатида фойдаланади. Уларни деярли фақат ўзи учун фойдалилик нуқтаи назаридан қабул қилади.
7.Эмпатиянинг йўқлиги.
Бошқаларга ҳамдардлик ҳисси йўқлиги. Бу критерия илмий баҳсларни келтириб чиқарган: эмпатия билдира олишмайдими ёки исташмайдими? Аксарият олимлар нарциссларда эмпатия бор шунчаки уни назар-писанд қилмайдилар, эътиборсиз қолдирадилар, деб ҳисоблашадилар.
8.Бошқаларга нисбатан кучли ҳасад ёки бошқалар унга ҳасад қилишига ишонч.
Кўпинча бошқаларнинг ютуқларини кўра олмаслик, ўзини улардан устун қўйиш.
9.Хулқ-атвордаги манманлик ёки бошқаларга нисбатан нафратли муносабат.
Одамларга юқоридан қараш, уларни паст баҳолаш
Нарцисс деб ташҳис қўйиш учун юқорида айтиб ўтилган 9 та симптомдан 5 таси учраши лозим.
PS.: Хўш, энди савол: нарцисс танишингиз борми? Балки ўзингиз нарцисс бўлсангиз керак?)

Таълим психологиясига оид янги тадқиқот чиқибди
Қисқача айтганда, конспектни қўлда ёзиш, компьютерда ёзишга қараганда анча самаралироқ экан. Қўлда конспект тўлдирган талабалар ўқишда анча яхши натижалар кўрсатишган.
PS.: Бугундан бошлаб қўлда ёзишни мажбурий қиламан)
#BizgaTozaHavoKerak
https://link.springer.com/article/10.1007/s10648-024-09914-w

SpringerLink
Typed Versus Handwritten Lecture Notes and College Student Achievement: A Meta-Analysis
Educational Psychology Review - Many college students prefer to type their lecture notes rather than write them by hand. As a result, the number of experimental and quasi-experimental studies...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айтилишича, бу видеони ўчиртиришибди. Ҳақ гапни айтган одам доим овози ўчиртирилади негадир бизда
#BizgaTozaHavoKerak
#BizgaTozaHavoKerak
Машинада узоқ сафарга отланган ва олд ўриндиқда ўтирган бўлсангиз, асло эснашга уринманг! Чунки сизни эснашингиз ҳайдовчини ҳам эснашига, уйқуси келишига сабаб бўлади. Бу эса автоаварияга олиб келиши мумкин.
Нега бундай бўлади?
Чунки эснаш юқумлидир. Лекин инфекция, вирус каби маънода эмас. Эснашнинг "юқумли"лиги психологик-неврологик механизмлар билан боғлиқ.
Атрофдаги одам эснаса, миямизнинг эмпатия ва тақлидга жавобгар mirror neuron(кўзгу нейрон)лари фаоллашади. Шу сабабли биз ҳам худди ўша ҳаракатни ихтиёрсиз такрорлаймиз.
Қисқача, шу кўзгу нейронларига тўхталсак:
Баъзи олимлар "кўзгу нейронлари" кашфиётини сўнгги ўн йил ичида нейробиология соҳасидаги энг муҳим воқеа деб ҳисоблайдилар. Улардан бири Вилаянур Рамачандран бўлиб, у бу нейронлар тақлид қилиш ва тил ўрганиш жараёнларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб таъкидлайди. Шундай бўлса-да, уларнинг ғоят машҳурлигига қарамай, бугунги кунга қадар кўзгу нейронларининг ишлаши тақлид қилиш каби когнитив функцияларни қандай амалга оширишини тасвирлайдиган муносиб ҳисоблаш модели таклиф этилмаган. Аммо бу бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.

Нарциссизм Бугун сизларга нарцисслар ҳақида пост ҳавола қиламан. Бундай илмий постни бошқа ҳеч қаердан тополмайсиз, ҳа, фақат мендан топа оласиз! Агар кимдир бу постда нимадир хато деб айтса билингки у менга ҳасад қилаяпти! Ўзбек телеграм тармоғи сегментидаги…
PS. Нарцисс одам севса қандай севади? Мана шу саволга жавобни қуйидаги шеърдан топиш мумкин👇
Мен ҳудбинман,
Истакларим ҳам,
Меникилар менга бўлишсин!
Мени демас меникимаслар,
Мендан нари ўйнаб-кулишсин.
Мен ҳудбинман,
Мен севган инсон,
Менсиз нафас ололмай қолсин.
Йўқлигимдан қуласа осмон,
Борлигимдан қувончга тўлсин.
Нигоҳига сиғмасин ўзга,
Кўнглин менга берсин бус-бутун.
Ширингина жонидан кечсин,
Биттагина қарашим учун.
Юзларимни тиласин ойдан,
Сўзларимсиз татимасин бол.
Менсиз бир кун яшай олдими,
Ана эшик,
Кетсин,
Бемалол.
Ҳудбинмана?!
Биламан,аммо,
Чорасизман,
Ҳайрон турибман.
Шундайлигим туфайли балки,
Қаранг, ҳамон ёлғиз юрибман...
М. Салимова
@PsixoBLOGuz
Мен ҳудбинман,
Истакларим ҳам,
Меникилар менга бўлишсин!
Мени демас меникимаслар,
Мендан нари ўйнаб-кулишсин.
Мен ҳудбинман,
Мен севган инсон,
Менсиз нафас ололмай қолсин.
Йўқлигимдан қуласа осмон,
Борлигимдан қувончга тўлсин.
Нигоҳига сиғмасин ўзга,
Кўнглин менга берсин бус-бутун.
Ширингина жонидан кечсин,
Биттагина қарашим учун.
Юзларимни тиласин ойдан,
Сўзларимсиз татимасин бол.
Менсиз бир кун яшай олдими,
Ана эшик,
Кетсин,
Бемалол.
Ҳудбинмана?!
Биламан,аммо,
Чорасизман,
Ҳайрон турибман.
Шундайлигим туфайли балки,
Қаранг, ҳамон ёлғиз юрибман...
М. Салимова
@PsixoBLOGuz
«ПсихоБлог»
Нарциссизм
Одамларга уларни ақлли эканлигини айтавериш уларда нарциссизм шаклланишига олиб келади
Полшалик психолог Marcin Zajenkowski, Ғарбий Австралия университети Психология фанлари мактабидан Gilles E. Gignac билан ҳамкорликда, "Intelligence" номли нуфузли журналда чоп этилган "Одамларга ақлли эканликларини айтиш нарциссистик ўзига хослик ҳисси билан боғлиқлиги: IQ ҳақидаги фикр-мулоҳазанинг вақтинчалик нарциссизм ҳолатига таъсири" мавзусидаги тадқиқоти учун 2025-йилги Иг Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Маросимда таъкидланганидек, мукофот "нарциссистларга ёки бошқа одамларга улар ақлли эканлигини айтганда нима содир бўлишини ўргангани учун" берилган.
Уларнинг тажрибасида 360 дан ортиқ иштирокчи IQ тестидан ўтказилди. Ҳақиқий натижаларидан қатъи назар, уларга тасодифий тарзда балларининг ўртачадан юқори ёки паст эканлиги айтилди.
Тадқиқотчилар аниқладиларки, ўртачадан юқори натижа кўрсатганлиги айтилган иштирокчиларда ўзига ишонч, ўзига хослик ва нарцистик улуғворлик ҳисси вақтинчалик кучайган.
"Биз шуни аниқладикки, иштирокчиларга уларнинг ақл-заковати ўртачадан юқори эканлиги айтилганда, уларнинг ўзига бўлган ишончи, ноёблиги ва ўзига хос улуғворлиги ошди," дея изоҳ берди Заженковски.

Абитуриентликдаги репетитор устозим менга яхши психолог мутахассис сўраб ёзиб қолдилар. Негалигигини сўрасам, туманда вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиш ҳолатлари кўп учраётгани, шу сабаб балоғат ёшидаги ўқувчи-қизларига бу масалада профилактик суҳбатларни ташкил қилиш мақсадида психолог кераклигини билдирдилар.
Устозимга тавсия қилишим мумкин бўлган, бу мавзуда гапира оладиган тайинли аёл психологни эслай олмадим. Эслай олмаганим боиси шуки, бундай мутахассисни ўзи йўқ.
Бундан буёғига жинсий тарбия дарслари йўлга қўйилмагунча мактаб ўқувчи қизларининг болали бўлиб қолишлари борган сари кўпаяверади. Уже одатий ҳолга ҳам айланиб қолди. Яширадиган қанча ота-оналар ҳам бор.