«ПсихоБлог»
3.03K subscribers
166 photos
76 videos
32 files
463 links
Садриддин Шамс блоги

Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз

Консультация учун: @psixokonsul
Мурожаат учун: @broalterego
Download Telegram
Madina Mumtoz - Uzun inc...
Madina Mumtoz
Uzun, ince bir yoldayım
Gediyorum gündüz gece
Bilmiyorum ne hâldeyim
Gediyorum gündüz gece…
Тарих кўрсатадики, одамлар оммавий руҳий тушкунликка таҳдидлар сабабли эмас, балки ўзларини ёлғиз ва фойдасиз ҳис қилганларида тушади

***

1990 йиллар охирида туғилган болалар – тарихда илк бор ўсмирлик даврини виртуал дунёда босиб ўтган авлод бўлди. Биз 2010 йиллар бошларида уларга смартфон берган пайтимизда Z авлодни гўёки Марсга жўнатиб, ўша ерда вояга етишларига сабабчи бўлдик. Бу инсоният ўз фарзандлари устида амалга оширган энг катта ва назоратсиз тажриба эди.

«Беҳаловат авлод» китобидан қайдлар

@psixobloguz
Капитализм ва индивидуализм ҳақида ўйлар

Капитализм гуллаб яшнаши учун у инсонни эркин қилиш пайига тушади. Натижада, индивидуализм марказий қадрият сифатида илгари сурилади. У инсонни жамоа, анъана ва меросий роллардан нисбатан озод қилиб, шахсни мустақил қарор қабул қилувчи, ўз меҳнати ва қобилияти учун жавобгар субъект сифатида қайта яратади. Бу жараённинг ижобий томони — ақлий ва ижодий потенциалнинг эркин очилиши, инновация, шахсий ташаббус ва ўз-ўзини рўёбга чиқариш имкониятидир.

Бироқ бу эркинликнинг яширин нархи бор. Анъанавий ижтимоий боғланишлар заифлашгани сари инсон экзистенциал ёлғизлик, маъно инқирози ва эмоционал қўллаб-қувватлаш етишмаслигига дуч келади. Жамоа инсонни чеклайди, аммо шу билан бирга уни муҳофаза ҳам қилади.

Хуллас, капитализм ўзининг яратган муаммосини ўзи бозор маҳсулотига айлантиради.
Индивидуализм келтириб чиқарган ёлғизлик, беқарорлик ва ички бўшлиқ: — психологик хизматлар, — коучинг, — лайфстайл индустрияси, — фароғат ва кўнгилочар маҳсулотлар, — ҳатто “маънавият” ва “онгли ҳаёт” шаклида товарга айлантирилади.

Бу ерда капитализм “айёр халоскор” сифатида намоён бўлади: аввал инсонни анъанавий таянчлардан маҳрум қилади, кейин эса шу йўқотилган маъно, яқинлик ва хотиржамликни пул эвазига қайта сотади.

Қисқача айтганда,
капитализм индивидуализм орқали инсонни эркин қилади, лекин бу эркинликнинг оғриғини ҳам бозор механизми орқали монетизация қилади.

Агар ёлғизлик ҳам сотилаётган бўлса, инсонда пул билан ўлчаб бўлмайдиган нимаси қолади?

@psixobloguz
2026 йил табриги!

Шаблон табриклардан қочиб, ўзимнинг оригинал тилакларимни йўллайман.

Коинот узра парвоз қилаётган, Ер деб аталмиш кемамиз Қуёш атрофини яна бир бор тўлиқ айланиб чиққанлиги муносабати билан барчангизни Янги йил билан табриклайман!

2026 йил дофамин, серотонин, эндорфин ва окситоцинга бой йил бўлсин!

Янги йилда блог аъзоларига қуйидагиларни тилайман:

— кўп-кўп китоб ўқишни;

— нафақат бадиий, балки илмий-оммабоп адабиётларга ҳам мурожаат қилишни;

— янги тиллар ўрганишни;

— рост билан ёлғонни фарқлай олишни.

Бунинг учун эса:

— мантиқий ва танқидий (скептик) тафаккурни ривожлантиришни;

— илмий дунёқарашни мустаҳкамлашни;

— факт ва далилларни саралай олишни;

— шарлатанларни эмас, соҳа мутахассисларини тинглашни;

— авторитетларга эмас, фанга ишонишни тилайман.

Қўшимча тилаклар:

Суриш ниятидагиларга — ўз мақсадлари йўлида толмасликни; Оила қурганларга — мандариндек хушбўй, соғлом ва бахтли фарзандлар, бўйдоқларга эса ўзларига муносиб жуфт топишларини тилайман!

🎄 Яна бир бор Янги йил муборак бўлсин, азизлар!

Ҳурмат билан блог муаллифи Садриддин Шамс
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Olivia Rodrigo'нинг 2021 йилда чиққан "Jealousy, Jealousy" (ҳасад, ҳасад) номли қўшиғи кўплаб қизларнинг ижтимоий тармоқдаги кечинмаларини аниқ хулосалаб беради. Қўшиқ қўйидагича сатрлар билан бошланади:

I kinda wanna throw my phone across the room
'Cause all I see are girls too good to be true


(Телефонимни хонанинг нариги бурчагига отгим келяпти
Чунки кўраётган барча қизлар ҳақиқатдан ҳам ҳаддан ташқари гўзал)


@psixobloguz

https://youtu.be/Z-9gQjUZMm0?si=K2jYiT5vNfS72xAk
...депрессия фақат аёллардан тарқалади. Депрессияга тушган аёл яқин дўстларининг (жинсидан қатъий назар) депрессияга тушиш эҳтимолини 142 фоизга оширар экан. Бироқ, депрессияга тушган эркак дўстларига айтарли таъсир кўрсатмаган. Тадқиқотчилар бу фарқни шундай изоҳлайди: аёллар ҳиссиётларини очиқ ифода этишга мойилроқ бўлиб, дўстлик муносабатларида кайфият алмашинуви кучлироқ кечади. Эркаклар эса бирга бўлганларида дардлашиш ўрнига кўпроқ бирга бирор иш билан машғул бўлади.

Жонатан Хайдт "Беҳаловат авлод"

@psixobloguz
Севимли ёзувчимдан ажойиб жумла:

Кечириш керак
тушуниш керак
инсонларнинг хатоларини
оқламоққа бир сабаб бор —
улар илк бора яшамоқдалар...


Азиз Несин

Мазкур жумла инсон хатосига нисбатан ахлоқий юмшоқликни, тажрибанинг ноёблигини ва ҳар бир инсон ҳаётни биринчи марта яшаётганлигини эслатади. Психология нуқтаи назаридан эса бу — эмпатия ва ўз-ўзини ҳам, бошқани ҳам қабул қилишга чақириқ.

@psixobloguz
1
Дўстлар, китоб ёзиш ёки таржима қилиш, уни нашрдан чиқариш ва сотувга чиқариш — ниҳоятда машаққатли меҳнатдир. Ноширлар китобларнинг электрон (pdf) вариантларини шунчаки савоб учун тарқатишмайди. Ҳатто истаган тақдирда ҳам, кўп ҳолларда бунга қодир эмас.

Албатта, айрим ҳолларда бундай ишлар қилинади. Лекин бу, одатда, ўша ношир ёки муаллифнинг моддий жиҳатдан катта эҳтиёжи йўқлиги билан изоҳланади. Шу мақсадда улар ўз интеллектуал мулки — китобнинг электрон вариантини интернет орқали бепул тарқатиши мумкин.

Аммо бу ҳолатдан келиб чиқиб, нашрдан чиққан ҳар қандай китоб текин тарқатилиши керак, деган хулосага келиш нотўғри. Сиз қароқчилик йўли билан тарқатилган китобнинг электрон вариантини ўқиш орқали, билиб ёки билмасдан, яхши китобларнинг таржима қилинишига маълум маънода тўсқинлик қиласиз. Чунки китобларнинг электрон вариантларининг назоратсиз тарқалиши ноширларнинг тадбиркорлик фаолиятига жиддий путур етказади.

Натижада ноширлар янги асарларни сотиб олиш, таржима қилиш ва нашр этиш имкониятидан маҳрум бўлади. Бу кимга зарар келтиради? Аввало, ўзимизга. Чунки китобни қонуний равишда харид қилиш орқали биз янги, сифатли асарларнинг таржима қилинишига бевосита ҳисса қўшамиз. Китоб учун тўланган маблағ — бу фақат харид эмас, балки интеллектуал меҳнатни қўллаб-қувватлаш, янги таржималар ва нашрларнинг пайдо бўлишига замин яратишдир.

@psixobloguz
Оммавий истерия, коллектив психоз

«1518 йилги рақс ўлати» - бу Страсбург шаҳрида содир бўлган сирли оммавий истерия бўлиб, юзлаб одамлар, жумладан аёллар, болалар ва эркаклар кўчаларда тўхтамасдан ва беихтиёр рақсга туша бошлаганлар. Улар рақсни тўхтата олмаганлар, натижада бир неча кун ва ҳафталар ичида ҳолдан тойиш, инсульт ва юрак хуружидан вафот этганлар. Бу ҳақиқий ўлат эмас, балки ўрта асрлардаги стресс, қўрқув ва хурофотлар туфайли келиб чиққан психоген эпидемия эди. У "рақс жиннилиги" ёки хореомания деб аталган ҳолатнинг бир кўриниши сифатида қаралган.

@psixobloguz
Гендер дисфорияси – биологик жинс ва гендер ўзлик мос келмаганда пайдо бўладиган психологик изтироб ҳолатидир. Бундай номувофиқлиги бор одамлар турли жамиятларда қадимдан бўлган.

Психиатриянинг энг сўнгги ташхис қўлланмасига кўра, илгари АҚШда гендер дисфорияси тарқалиш даражаси минг кишидан биттадан кам деб ҳисобланган, бу кўрсаткич биологик жиҳатдан эркак бўлиб туғилганлар орасида бир неча баравар юқори эди. Бироқ бу рақамлар асосан вояга етганда жинсни ўзгартириш жарроҳлигига мурожаат қилганлар сони асосида тузилган бўлиб, ҳақиқий ҳолатни акс эттирмаслиги мумкин.

Сўнгги ўн йилликда гендер дисфорияси бўйича клиникаларга мурожаат қилаётганлар сони тез суръатда ошди, айниқса, Z авлодга мансуб биологик қизлар орасида. Дарҳақиқат, Z авлоддаги ўсмирлар орасида бу кўрсаткич тескари тус олди – ҳозирда биологик қизлар биологик ўғил болаларга нисбатан гендер дисфориясига кўпроқ дуч келмоқда.

Жонатан Хайдт "Беҳаловат авлод"

@psixobloguz
Ilhom Şarifov | Çoponli aka
Sizlarni “KitobHouse” kitob doʻkonimda kutaman!
Дўстимиз китоб дўкони очибдилар. Рости севиндим. Чунки китоб дўкони очиш менинг ҳам ниятларимдан бири. Чилонзорда яшасангиз, янги очилган китоб дўконига кириб ўтинг

Манзил: Чилонзор Г9А, 21-уй
“Фонон” заргарлик дўкони рўпарасида
Қашшоқлик танловми?

Жамиятда яратилган неъматлар адолатсиз ва нотенг тақсимланганда, табиий равишда шу жамият аъзолари бой ва қашшоқ қатламларга ажралиб қолади. Бу жараён алоҳида шахсларнинг ҳаракати ёки танлови билан эмас, балки иқтисодий ва ижтимоий тизимнинг ўзи қандай ишлаши билан белгиланади.

Адолатли давлат деганда, мамлакатда яшовчи барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратиб берувчи давлат тушунилади. Бироқ имкониятлар формал равишда тенг бўлиши етарли эмас; улар амалда ҳам барча учун бир хил даражада очиқ бўлиши керак. Акс ҳолда “тенг имконият” тушунчаси мазмунан бўш иборага айланиб қолади.

Агар давлат солиқ сиёсатида адолат принципига амал қилмаса, ижтимоий нотенглик янада чуқурлашади. Масалан, ойига 5 миллион сўм маош оладиган фуқародан 12 фоиз солиқ ундирилиб, ойига 50 миллион сўм даромад қиладиган бой қатлам турли солиқ имтиёзлари орқали деярли солиқ тўламаса, солиқ юки асосан ўрта ва кам таъминланган аҳоли елкасига тушади. Натижада давлат бюджети етарли даражада тўлмайди.

Бюджет етишмовчилиги эса энг аввало таълим тизими сифатига салбий таъсир қилади. Бой оилалар фарзандлари сифатли таълим, қўшимча курслар, замонавий ресурслардан фойдаланиш имконига эга бўлади. Камбағал оилалар фарзандлари эса сифатсиз таълим муҳитида ўсади, рақобат учун зарур бўлган ресурслардан маҳрум қолади.

Бу ҳолат нафақат иқтисодий, балки психологик оқибатларга ҳам олиб келади. Камбағал муҳитда ўсган болада ўз-ўзига ишонч паст бўлади, келажакка нисбатан умид ва ишонч сусаяди. У ўзини жамиятдаги юқори поғоналарга лойиқ деб ҳисобламай қўяди. Натижада ижтимоий лифтлар — таълим, касб ва ижтимоий ҳаракатчанлик механизмлари — амалда у учун ишламайди.

Шу сабабли қашшоқликни шахсий танлов ёки ирода етишмаслиги билан изоҳлаш нотўғри. Қашшоқлик — инсоннинг қайси оилада, қандай шароитда туғилгани, давлатнинг солиқ сиёсати, таълим тизими ва ижтимоий адолат даражаси билан чамбарчас боғлиқ бўлган тизимий муаммодир. Агар бу тизим ўзгармаса, қашшоқлик авлоддан-авлодга ўтади ва жамиятдаги ижтимоий нотенглик янада мустаҳкамланиб боради.

@psixobloguz
Психологик луғат бойлигимизни оширамиз

Гостинг - бу сабаблари тушунтирилмасдан, кимдир билан мулоқотни тўсатдан ва бутунлай тўхтатиш ҳодисаси бўлиб, унда одам ҳаётдан худди "арвоҳ" (инглизча "ghost") каби ғойиб бўлади. Бу ҳодиса кўпинча онлайн муносабатлар ва романтик алоқаларда учрайди, аммо дўстлик ва иш муносабатларида ҳам кузатилади.

У рақамли даврга хос бўлиб, низолардан қочишни осонлаштиради. Психологик жиҳатдан "гостинг" уни бошдан кечираётган одам учун травматик бўлиши мумкин ва кўпинча "гостинг" қилувчининг эмпатия қобилияти йўқлиги ёки яқинликдан қўрқиши билан боғлиқ.

Гостинг сабаблари (тарк этувчи томон нуқтаи назаридан)

1.Яқинликдан қўрқиш ва муносабатлардан қочиш: инсон муносабатларнинг чуқурлашишидан қўрқиб, ташлаб кетилмаслик учун биринчи бўлиб кетишга ҳаракат қилади.

2.Ўзини паст баҳолаш: шерик "жуда яхши" ва унга лойиқ эмас, деган ҳис-туйғу.

3.Эмпатия билан боғлиқ муаммолар ("қора учлик" белгилари): нарцисизм, психопатия, макиавеллизм – ўз ҳаракатлари келтириб чиқарадиган оғриқни англаш қобилиятининг йўқлиги.

4.Низолардан қочиш: муаммолар ёки нохуш ҳис-туйғулар ҳақида гаплашишдан кўра, ғойиб бўлиш осонроқ.

5.Назорат қилиш истаги: биринчи бўлиб кетиш – "ғалаба қозониш" ва назоратни сақлаб қолиш усули.

6.Рақамли маданият: мессенжерларда блоклаш ва алоқани узишнинг осонлиги.


Гостингга учраган одам учун руҳий оқибатлар

1.Стресс, саросима, тушкунлик.
2.Ўзига шубҳа, паст ўзини баҳолаш.
3.Болаликдаги эски жароҳатларни кучайтириши мумкин бўлган рад этилиш ҳисси.
4.Якунланмаган муносабат ёки тушунтиришлар йўқлиги туфайли ноаниқлик ва ташвиш.


Қандай муносабатда бўлиш керак (психологлар маслаҳати)

1.Хабарлар билан тўлдириб ташламанг: изоҳ талаб қилманг, бу одамни қайтармайди.

2.Ҳақиқатни қабул қилинг: кетмоқчи бўлган одам албатта йўл топади. Агар у алоқа қилишни истамаса, демак, у қизиқмаяпти.

3.Ўзингизни айбламанг: кўпинча муаммо сизда эмас, "гостинг" қилувчида бўлади.

4.Ўзингизга эътибор беринг: агар гостинг такрорланса, бу терапевт билан ишлаш керак бўлган "рад этилиш жароҳати"га ишора қилиши мумкин, деб маслаҳат берадилар психологлар.

5.Вазиятни қўйиб юборинг: тахминлар билан ўзингизни қийнаманг.


@psixobloguz
1
Эр нима учун аёлининг менструал даврини билиши керак?

Аёл организми ҳар ой маълум физиологик циклдан ўтади. Бу пайтда гормонлар ўзгаради, энергия даражаси пасаяди, ҳис-туйғулар сезгирлашади. Агар эр буни билмаса, у ҳолатни нотўғри талқин қилиши мумкин.

Нотўғри хулосалар камаяди

Чунки менструал давр атрофида аёл: тез чарчаши, тез ранжиши, жимроқ бўлиши мумкин. Буни билмаган эр: "Мени ҳурмат қилмаяпти" деб ўйлайди. Билган эр эса: "Ҳозир унга оғир, мен ёрдамчи бўлишим керак" дейди.

Можароларнинг олди олинади

Негаки, ҳар қандай оилада келишмовчилик бўлади. Лекин вақтни тўғри танлаш — ақл белгиси. Циклни билиш: кескин гапларни кейинга қолдиришга,
босим қилмасликка, сабрли бўлишга ёрдам беради.

Бу ҳурмат ва етуклик белгиси

Аёлни "инжиқ" , "асабий" деб баҳолаш осон. Лекин унинг ҳолатини тушуниш — етук эркаклик. Цикл ҳақида билиш: аёлни қадрлашни кучайтиради, муносабатда ишончни оширади, эркакнинг эмоционал интеллектга эга эканини кўрсатади.

Қўллаб-қувватлашни тўғри қилиш имкони

Ҳар доим маслаҳат керак эмас. Баъзан: шунчаки эшитиш, тинч қўйиш, майда ёрдамлар энг тўғри қўллаб-қувватлаш бўлади. Циклни билиш — қайси пайтда нима кераклигини ҳис қилишга ёрдам беради.

Муҳим эслатма

Бу билим: айблаш учун эмас, камситиш учун эмас, "ҳозир циклдасан" деб оғиз ёпиш учун эмас. Бу — бирга яшаш маданияти. Аёлининг менструал даврини билиш — табиб бўлиш эмас, феминист бўлиш ҳам эмас, балки ақлли, ҳурматли ва масъулиятли эр бўлишдир.

@psixobloguz
1
Жуда ажойиб мавзулар бор-да. Лекин аудитория кўтара олармикин деган ҳадикда қолиб кетаяпти. Ўзи каналчам кичкина. Боридан ҳам айрилиб қолсамчи деган ўй келаверади:)
Вертолёт ота-оналар

Бу ҳаддан ташқари ғамхўрлик қилувчи катталарни англатувчи метафора. Улар болалари устида гўё "парвоз қилаётгандек", уларнинг ҳар бир қадамини доимий равишда назорат қиладилар, муаммоларига аралашадилар ва болаларини ҳар қандай муваффақиятизликдан асраш учун улар ўрнига қарорлар қабул қиладилар.

Бу эса боланинг келажакда мустақиллиги, ўзини баҳолаши ва катталар ҳаётига мослашувида қийинчиликларга олиб келади. Ушбу атама гиперғамхўрликка хос бўлган тарбия услубини тавсифлайди. Бунда ота-оналар, кўпинча хавотир ёки болага "энг яхши имкониятни" бериш истаги туфайли, фарзандларига хатоларидан сабоқ олиш, ўз-ўзини бошқариш кўникмаларини ва ўзига ишончни ривожлантириш имкониятини бермайдилар.

Асосий хусусиятлари ва белгилари:

— Тотал назорат: Ота-она боланинг ҳар бир қадамини билади, унинг зиддиятларига, ўқишига ва дўст танлашига аралашади.
— Гиперғамхўрлик: Ҳар қандай ноқулайликдан ҳимоя қилишга интилиш, кўпинча "ота-оналик-газонўргич" (йўлдаги барча тўсиқларни бартараф этиш) га айланади.
— Ёпишқоқлик: Болани шахсий макон ва хато қилиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган ҳаддан ташқари фаоллик.
— Қизиқишларни алмаштириш: Бола кўпинча ўз амбицияларини эмас, балки ота-онасининг амбицияларини амалга оширади.

"Вертолёт ота-оналар" хулқ-атворининг сабаблари:

— Юқори ҳавотир: Фарзанднинг хавфсизлиги ва келажаги учун хавотирланиш.
— Ўрнини тўлдириш истаги: Фарзандга ўзларида бўлмаган нарсаларни беришга интилиш.
— Муваффақиятсизликдан қўрқиш: Фарзандни иложи борича муваффақиятли қилишга уриниш, унинг "уддалай олмаслиги"дан хавотирланиш.

Болалар учун оқибатлари:

— Мустақилликнинг етишмаслиги: Қарор қабул қилиш ва қийинчиликларни енгиш кўникмаларининг шаклланмаганлиги.
— Юқори даражадаги ҳаловатсизлик ва тушкунлик: Болалар доимий қўллаб-қувватлашга ўрганиб қолишлари ва ноаниқликдан чўчишлари.
— Муносабатлардаги муаммолар: Чегараларни белгилаш ва мулоқот ўрнатишдаги қийинчиликлар.
— Ўрганилган ночорлик: Ҳаётий қийинчиликларни ёрдамсиз енгиб ўта олмасликка ишонч.

@psixobloguz
1
Bektosh Khatamov
Энди сиз туғилаётган фарзандингизни кўзи қанақа ранг бўлсин, сочининг ранги, бурни, юзи, рангигача ҳаммасини буюртма беришингиз мумкин бўлади.
Келажак яқин. Код бузар китобида CRISPR технологияси ҳақида сўз борар эди. Унга кўра, энди бемалол генни таҳрирлаш мумкин бўлади. Яъни соддароқ айтганда, касал генни олиб, уни ўрнига соғлом генни жойлаштириб қўйиш мумкин.

Бунинг натижасида жуда кўплаб касалликларга даво топилади. Болалар соғлом, баққувват, ақлий етук бўлади. Муаммоли томони, CRISPR жуда қимммат технология. Ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтармайди.

Натижада инсонлар орасида табақаланиш яна тезлашади. Бойлар боласини ҳар томонлама баркамол қила олиш имконига эга. Камбағалларда эса бундай имконият йўқ.

Психологик тадқиқотлар учун ҳам қизиқарли мавзу. Яқин 20 йилликда бизни оламшумул илмий кашфиётлар кутмоқда. Олдос Хаксли айтганидек, "Ажиб янги дунё" яқин шекилли

@psixobloguz
Шоира Тилланисодан ўринли мурожаат:

Ҳурматли қарши жинсдаги ёзувчилар ёки ёзиш ниятидаги дўстлар!

Сизларга бир мавзу бор - замонавий ўзбек эркаги ички олами. Шу қадар авра-астарини чиқариб ёзингни, биз ниҳоят эркакларимизнинг, кимлигини дарди дунёсини тушунайлик, ҳис этайлик. Бизга Алпомиш-у Отабек типида ёр ва ватан йўлида кураш ё қаҳрамонликнинг баёни керак эмас. Кўриб бўлганмиз. Эскириб кетди бу архетип қаҳрамон. Биз сизни танимаймиз, сиз аслида кимсиз билмаймиз?

Четга чиқса аксари қотиллик ва жанг билан ичидагини ташқарига чиқараётган эркакнинг мотивларини билмаймиз. Ёхуд хиёнат қилган, ёхуд эркаклик инқирозига учраган, ёхуд аламзада... Нима етишмайди айни замонда ўзбек эркагига, нималар уни шунчалик босим ва нафратга солади? У меҳрга зорми, у ёлғизми, ота сифатида ким ва қандай у? У ислоҳни англаган-у, аммо чорасизми, ё ҳеч нарсани тушунмай чорраҳада довдираб қолганми, у аламзадами ё тоғни талқон қилмоқчи?

Биламан, аёллардан кўра эркакларнинг ўз ичини тўкиши, очиши қийин. Аёлдан баттар тепкиланади. Аммо ёлғонсиз, ўзингизга рост қараб, нимадир ёзинг, аноним тарқатсангиз ҳам - биз сизни танийлик.

Сезяпсизми, сиз билан жамият ўртасида ҳам, қарши жинс ўртасида ҳам бегоналик масофаси тобора кенггаяпти. Шуни сабабларини ўзингизга кўра очиқланг.
1