«ПсихоБлог»
3.03K subscribers
166 photos
76 videos
32 files
463 links
Садриддин Шамс блоги

Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз

Консультация учун: @psixokonsul
Мурожаат учун: @broalterego
Download Telegram
Уй-жой: инсоннинг бошпанаси эмас, инвестиция ва бой бўлиш воситасими?

Шу масаласи бўйича журналист Лазиз Ҳамидов яхши видео
тайёрлабди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда Ўзбекистонда уй-жой масаласи оддий маиший эҳтиёждан чиқиб, катта иқтисодий ва ижтимоий муаммога айланиб бормоқда. Илгари инсон уйни "оила қуриш", "тинч ҳаёт кечириш" учун сотиб олган бўлса, бугун кўп ҳолларда квартира ва ҳовлилар инвестиция объекти сифатида қаралмоқда. Натижада бозорда ҳақиқий эҳтиёж учун эмас, капитал сақлаш ва кўпайтириш учун уй харид қилаётганлар сони ортмоқда.

Энг оғриқли жиҳати эса — оддий ёш инсоннинг меҳнати билан уйли бўлиши йилдан-йилга қийинлашяпти. Ойлик даромадлар уй нархлари ўсишига етиб бормаяпти. Бу эса ёшларнинг келажакка бўлган ишончини секин-аста емирмоқда.

Бугун уй олишнинг асосий йўли ипотека ёки муддатли тўлов бўлиб қолди. Лекин кўпчилик учун бу имконият эмас, балки умрнинг энг сермаҳсул йилларини қарз тўлашга бағишлаш дегани.

Тасаввур қилинг: 25 ёшда ипотека оласиз. 20–25 йил тўлайсиз. Демак инсон 50 ёшигача ҳар ой банк олдида мажбурият билан яшайди. Бу вақт ичида у фақат пул топиш ҳақида ўйлайди: ишдан кетишдан қўрқади, таваккал қилиб бизнес бошлолмайди, ўзини эркин ҳис қилмайди, доимий стресс билан яшайди. Уй инсонга хавфсизлик ва хотиржамлик бериши керак эди. Аммо ҳозир у кўпчилик учун руҳий босим манбаига айланмоқда.

Ёшлардаги умидсизлик қаердан келяпти?

Бугунги авлод аввалги авлодга қараганда кўпроқ ўқийди, кўпроқ ишлайди, кўпроқ ҳаракат қилади. Аммо шунга қарамай, асосий ҳаётий мақсадлар — уй, машина, оилавий барқарорлик — тобора узоқлашиб бормоқда.

Шунинг учун ҳам кўп ёшларда қуйидаги фикрлар пайдо бўляпти: "Қанча ишласам ҳам уй ололмайман". "Бутун умрим кредит тўлаш билан ўтади". "Келажак қуришнинг ўзи маъносиздек"

Инсоннинг уй-жой муаммоси фақат квадрат метр масаласи эмас. Бу — инсоннинг ҳаёт сифати, руҳий саломатлиги ва келажакка ишончи ҳақидаги масала.

Энг катта хавф — орзуларнинг йўқолиши

Жамият учун энг хавфлиси иқтисодий қийинчилик эмас. Энг хавфлиси — ёшларнинг орзу қилишдан тўхташи. Чунки келажакка ишонмаган инсон ўз устида ишлашдан тўхтайди, жамиятга бефарқ бўлиб қолади, ҳаётдан маъно топиши қийинлашади.

Уй-жой сиёсати фақат қурилиш статистикаси эмас. Бу мамлакатдаги инсонларнинг эртанги кунга ишончи билан боғлиқ масала. Балки энди саволни бошқача қўйиш керакдир: Уй-жой бозори одамлар учун хизмат қилиши керакми ёки фақат капитал учунми?

⬇️Каналга уланиш
https://t.me/+Gzz13JBc6qdkNjRi
Онфим — XIII асрда ҳозирги Россия ҳудудидаги Новгород шаҳрида яшаган 6–7 ёшли бола бўлган. У дунёга машҳур бўлиб кетган, чунки унинг мактаб машқлари ва расмлари қайин пўстлоғига ёзилган ҳолда сақланиб қолган.

Археологлар унинг 17 тага яқин ёзув ва расмларини топишган. У алифбони ёзишни, бўғинларни такрорлашни ва диний матнларни кўчиришни машқ қилган. Лекин ҳар қандай болага ўхшаб, баъзан дарсдан зерикиб кетиб, отлиқ жангчилар, ҳайвонлар ва ўзи ҳақида расмлар чизган.

Энг қизиқ жиҳати шундаки, Онфимнинг расмлари бугунги кундаги болалар чизадиган расмларга жуда ўхшайди. Масалан, у ўзини қаҳрамон отлиқ сифатида тасвирлаган ва ҳатто бир расмига «Мен ёввойи ҳайвонман» деб ёзган.

Тарихчилар учун Онфим жуда қимматли шахс ҳисобланади. Чунки у орқали XIII асрдаги оддий болаларнинг қандай ўқигани, нимага қизиққани ва кундалик ҳаёти қандай бўлганини билиб олиш мумкин.

Қизиғи, Онфим эҳтимол ўз расмларини чизганда, 800 йилдан кейин бутун дунё унинг «дафтар четидаги чизиқлари»ни ўрганишини ҳатто тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак.

Онфим ҳақидаги топилмалар психология нуқтаи назаридан ҳам жуда қизиқ материал ҳисобланади. Чунки улар болалар психик ривожланишининг бир неча жиҳатларини намоён этади.

1. Когнитив ривожланиш

Онфимнинг алифбо ва бўғинларни ёзиш машқлари унда саводхонлик кўникмалари шаклланаётганини кўрсатади. Бу ҳолат боланинг диққати, хотираси ва тафаккури ривожланиш жараёнини акс эттиради. Психологлар бундай машқларни когнитив ривожланишнинг муҳим кўрсаткичларидан бири деб ҳисоблайдилар.

2. Тасаввур ва ижодкорлик

Дарс машқлари орасида жангчилар, отлар ва турли мавжудотларни чизиши Онфимнинг бой фантазияси ва ижодий тафаккурини намоён қилади. Замонавий психологияда болалар расмлари уларнинг ички дунёси, қизиқишлари ва тасаввур оламини ўрганиш воситаси сифатида қўлланилади.

3. Ўзликни англаш (Мен-концепцияси)

Онфимнинг ўзини қаҳрамон отлиқ сифатида тасвирлаши болада шаклланаётган "Мен" образининг ифодаси бўлиши мумкин. Психологияда бу жараён ўзликни англаш ва ижтимоий идентификациянинг дастлабки кўринишлари сифатида қаралади. Болалар кўпинча ўзларини кучли, жасур ёки аҳамиятли қаҳрамон сифатида тасаввур қиладилар.

4. Ўйин фаолиятининг аҳамияти

Онфимнинг расмлари болалар учун ўйин ва таълим ўртасидаги чегара доим ҳам аниқ эмаслигини кўрсатади. Бола ёзишни ўрганар экан, бир вақтнинг ўзида фантазия қилиб, ўзи учун қизиқ бўлган образларни ҳам яратади. Бу ҳолат Лев Виготский таъкидлаган таълим ва ўйиннинг ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги ғояларга мос келади.

5. Тарихий психология нуқтаи назаридан

Онфимнинг расмлари шуни кўрсатадики, 800 йил аввал яшаган боланинг психик хусусиятлари ҳозирги болаларникидан унчалик фарқ қилмаган. У ҳам ўрганган, зериккан, орзу қилган ва қаҳрамон бўлишни истаган. Бу инсон психикасининг айрим асосий хусусиятлари вақт ва маданият ўзгаришига қарамай нисбатан барқарор эканлигини кўрсатади.

Шунинг учун Онфимнинг қайин пўстлоғига чизилган расмлари нафақат археологик ёдгорлик, балки XIII аср боласининг психик оламига очилган ўзига хос «психологик ойна» сифатида ҳам қадрланади.

2015 йилда Онфим шарафига ёдгорлик ўрнатилган бўлиб, унинг ўз қўли билан чизган автопортретларидан бири асосида ишланган.

⬇️Каналга уланиш
https://t.me/+Gzz13JBc6qdkNjRi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеодаги журналистнинг фикрларига қўшилмайман

Психология илми нуқтаи назаридан журналист конспирологик фикрламоқда деб бемалол айта оламан. Ғарб киноижодкорлари видеода тилган олинган мамлакатларни атайлаб қора бўёқларда кўрсатмайди балки бу уларда шу мамлакатлар ҳақида эски маълумотлар асосида шаклланган стереотипик қарашлар борлигидан далолат беради.

Журналист Эдвард Саиднинг “Ориентализм” китобида булар фош этилганини иддао қилади. Ваҳоланки, бу китоб академик доираларда баҳсли саналади.

Мураккаб ижтимоий-маданий ҳодисани онгли режа деб талқин қилиш бу конспирологик фикрлашдир.

Қисқаси, хайп кетидан қувмаган бўлса ҳам (ўйлайманки шундай), бундай мураккаб масалада етарлича изланмасдан хулоса чиқариш тўғри эмас.

⬇️Каналга уланиш
https://t.me/+Gzz13JBc6qdkNjRi
Анекдотик аргумент

Баҳсда аксарият инсонлар ўз фикрининг тўғрилигини тасдиқлаш мақсадида анекдотик аргумент яъни шахсий тажрибасини аргумент сифатида келтиради.

Шахсий тажриба аргумент сифатида бутунлай бефойда ҳам эмас, бироқ мутлақ ишончли ҳам эмас. Чунки мантиқ ва илм нуқтаи назаридан шахсий тажриба энг кучли далиллар қаторига кирмайди.

Негаки, (1)бир инсоннинг тажрибаси ҳаммага мос келавермайди. (2)Инсон ўз тажрибаси нотўғри/хато талқин қилиши мумкин. (3)Тасодифий омилларнинг таъсирини назардан қочириш мумкин. (4)Психологик жиҳатдан эса одамлар ўз фикрини тасдиқловчи ҳолатларни яхшироқ эслаб қолишга мойил*

Масалан, дўстим кўп сигарет чекади. Унга бунинг зарарлигини айтсам, у ўзининг бобоси 15 ёшидан сигарет чекишни бошлаб, 100 ёшгача яшаганини маълум қилади.

Бироқ, эрта ёшида сигарет чекишга одатланган ва ёш ҳолида ўлиб кетганлар кўпроқни ташкил қилади. Демак, дўстимнинг мантиғида хато мавжуд.

Инсонлар соғлом баҳслашишни ўрганишса, ҳақиқатни топиш осонроқ бўлади. Бу учун эса мантиқ илмини ўрганиш керак.

Интернетдан шулар ҳақида ўқиб кўринг:

*Confirmation bias
*Frequency illusion
*Survivorship bias

⬇️Каналга уланиш
https://t.me/+Gzz13JBc6qdkNjRi
Forwarded from «ПсихоБлог»
Болалик дамларимизни эсга олиш барчамизга хосдир. Аммо болаликни хадеб эслаш, уни қумсаш, апатия ҳолатидан далолат бўлиб бугунимиз билан яшашга ҳалақит қилади. Модомики, болалик носталгияси кўп вақтни олаётган экан унда нега бу пайдо бўлаётгани ҳақида жиддий ўйлаб кўриш лозим.

Қандай сабаблар туфайли болалигимизни соғинамиз?

Бунга энг биринчи мисол сифатида айтиш мумкинки, болалик ташвишсиз давр. Мустақил ва катта ҳаёт эса инсоннинг ўз-ўзидан масъулиятни талаб қиладиган давридир. Шу сабаб баъзи бир истак ва хатти-ҳаракатларимизда ўзимизга ишонч етишмаслиги мумкин. Бу эса дискомфортни келтириб чиқаради.

Ота-оналаримиз мустақил ҳаётнинг турли қийинчиликларига тайёрлаганда ҳам барибир бу билимларимизда бўшлиқлар бўлаверади. Баъзи бир ҳаётий дарсларни инсон ўз шахсий тажрибаси орқали ўрганишига тўғри келади. Ана шу сабабдан инсон ташвиши бўлмаган болалик даврига қайтгиси келиб қолади.

Бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин.

Масалан, катта бўлганимиз сари инсонлар билан муносабатлар қийинлашиб боради. Болаликдаги дўстлик жуда ҳам содда тарзда қурилар эди. Эслаб кўринг, бирор ўғил ёки қиз бола билан танишиб иноқлашиш нисбатан осонроқ эди. Болалигимизда ижтимоий-иқтисодий яна қандайдир фарқларга умуман эътибор қаратавермасдик. Ҳозир эса ким биландир муносабат қуриш дўстлашиш учун жуда кўплаб критерияларимиз бор.

Яна бир мисол бу шуки, катта ҳаётдан кутувларимиз реалликка мос келмаслиги. Масалан, "мустақил бўлганимда уни қивораман, буни қивораман" деб ўйлаган бўлишмиз лекин бугунги кундаги маошимиз бунга қодир бўлмаганини кўриб ҳафсаламиз пир бўлиши сабабли ҳам ёшликка қайтгимиз келиши мумкин.

Ёки бўлмасам, болаликда етарлича бола бўлолмаганлик туфайли ҳам инсон болалигига қайтгиси келади. Бу нарса кўпинча ота-онаси қаттиққўл бўлган ва қандайдир факторлар сабаб эртароқ катта бўлишга мажбур бўлган инсонларда учрайдиган ҳолат.

Болаликни соғиниш ёмон эмас. Аммо муттасил бўлаверса, руҳий ҳолатингиз ҳақида ўйлаб кўришингиз, психологга мурожаат қилишингиз лозим.

@psixobloguz
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депрессия ёлғон касаллик экан. Мақсад одамларга антидепрессантлар ва терапиялар сотиш учун ўйлаб топилган уйдирма экан.

Бу қиз конспирологиянинг олий намунасини кўрсатмоқда. Соҳамга даҳлдор масала бўлгани учун жим туролмадим.

Мана шундай инсонлар мавзу ҳақида етарлича ўқиб-ўрганмай, инглиззабон пабликлардаги видеоларни таржима қилиб, оммага чиқаради.

Кейин шунақа фитна назариялари туфайли депрессия ҳақида нотўғри фикрлар урчишни бошлайди.

Обуначиларимга бир савол-да, конспирология ҳақида тушунчага эгамисизлар?

@psixobloguz
Ilmni birgalikda qo’llaymiz!

Ilmiy tadqiqotga o‘z hissangizni qo‘shing!


Sizni "O‘zbek xalqining etnopsixologik qiyofasini aniqlash" mavzusidagi keng ko‘lamli ilmiy so‘rovnomada ishtirok etishga taklif qilamiz.

So‘rovnomani to‘ldirish 15–20 daqiqa vaqt oladi. Barcha javoblar anonim tarzda yig‘iladi

Rag‘batlantirish:
So‘rovnomani yakunlagach, uning oxirida berilgan Telegram guruhiga qo‘shiling va so‘rovnoma muvaffaqiyatli yakunlanganini tasdiqlovchi skrinshotni guruhga yuboring. Tadqiqot yakunida barcha ishtirokchilar orasidan tasodifiy tanlov asosida 15 nafar g‘olib aniqlanadi.
Eslatma: yakunda telegram guruhiga qo'shilish butunlay ixtiyoriy, javoblar anonim saqlanadi.

✅ So‘rovnomada ishtirok etish uchun havola (link) ustiga bosing:
https://forms.gle/3zAHKCgpXjvdZeR88
Дўстлар, фойдали китоб билан бўлмағур китобни ажратиб олиш бўйича зўр лайфхак ўргатайми?
«ПсихоБлог»
Дўстлар, фойдали китоб билан бўлмағур китобни ажратиб олиш бўйича зўр лайфхак ўргатайми?
Хўш!

Қуйидаги лайфхак фақат non-fiction китобларга таалуқлидир:


Менинг шахсий тажрибамга кўра, ҳақиқатан ҳам фойдали non-fiction китоблар сизга ҳеч нарсани ваъда қилмайди.

Аксинча, кўпинча фақат совуқда ўтин бўлишга ярайдиган китобларгина «бахтли бўлиш», «бой бўлиш», «омадли бўлиш» ёки «соғлом бўлиш»нинг тайёр формуласини ваъда қилади.

Бир нарсани билиб қўйиш керак: бахтли ёки омадли бўлишнинг универсал формуласи мавжуд эмас. Буни бирорта китобдан ўқиб тўлиқ ўзлаштириб ҳам бўлмайди. Чунки инсон ҳаётига жуда кўп омиллар таъсир қилади. Қайси мамлакатда туғилганингиздан тортиб, қандай муҳитда улғайганингиз, қандай имкониятларга эга бўлганингиз ва ҳатто исмингизгача маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин.

Агар китоб ўқишнинг ўзи инсонни бахтли ёки омадли қила олганида эди, Ер юзида энг бахтли одамлар доим китоб ўқийдиган инсонлар бўлиши керак эди. Аммо ҳаётда бундай эмас.

Яхши non-fiction китобларнинг яна бир муҳим белгиси шуки, улар ўз даъволарини илмий тадқиқотлар билан асослашга ҳаракат қилади. Кўпинча муаллифлар фойдаланилган манбалар ва илмий ҳаволаларни келтиради. Бу эса ўқувчига маълумотларни мустақил текшириш ва танқидий баҳолаш имконини беради.

@psixobloguz
1
Қандай саволни ўзингизга тез-тез бериб келасиз?
“Мен ўзимга ўзим каби ёр/дўст/фарзанд хоҳлаган (тилаган) бўлармидим?” деб савол бериб кўрганмисиз ҳеч?
WILDFLOWER
Billie Eilish
Қўшиқ оҳанги кўпроқ ёқди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишни соғинди одам. Барибир қиш яхши. Қиш, қор деганда хотиралар ҳар доим шу куй билан ассоциация бўлади.
ДАНБАР РАҚАМИ:

НЕГА БИЗ 150 ТА ОДАМДАН КЎПРОҒИ БИЛАН ЧИНАКАМ ЯҚИН БЎЛА ОЛМАЙМИЗ?


Телефонингиздаги контактлар сони юзлаб, ижтимоий тармоқдаги «дўстлар» минглаб бўлиши мумкин. Аммо ростини айтинг — уларнинг нечтасини чинакам танийсиз? Ким билан хурсандлигингизни, ким билан дардингизни бўлишасиз?

Илм-фан бу саволга аниқ рақам билан жавоб беради: тахминан 150.

Данбар рақами — бу инсон бир вақтнинг ўзида қўллаб-қувватлай оладиган барқарор ва мазмунли ижтимоий алоқалар сонининг табиий чегараси. Яъни, исмини, юзини ва у билан бўлган муносабатингиз тарихини хотирада сақлай оладиган одамлар сони.

Бу назарияни 1990-йиллар бошида (1992–1993) британиялик антрополог ва эволюцион психолог Робин Данбар илгари сурган. У Оксфорд университетида ишлаган.

Данбар маймунларни ўрганаётганда қизиқ қонуниятни пайқади: мия ярим шарларининг (неокортекс) ҳажми қанча катта бўлса, у тур яшайдиган гуруҳ шунча катта бўларкан. Бошқача айтганда, ижтимоий муносабатларни бошқариш учун «катта мия қуввати» керак.

Шу нисбатни инсон миясига татбиқ этиб, у ҳисоблаб чиқди — бизнинг «ижтимоий сиғимимиз» тахминан 150 кишига тенг. Қизиғи шундаки — бу рақам қатламларга бўлинади: Данбар алоқалар «яқинлик» даражасига қараб доиралардан иборат эканини кўрсатди:

5 — энг яқинлар (оила, жон дўстлар)
15 — ишончли, дардлашадиган одамлар
50 — яхши танишлар, дўстлар
150 — барқарор ижтимоий доира (Данбар рақами)
500 — юзаки танишлар
1500 — исмини биладиган одамлар


Ҳар бир қатламга ўтган сари алоқа кучсизлашиб боради.

Бу назария шунчаки илмий қизиқиш эмас — амалда кенг қўлланилади:

Ҳарбий соҳа — ота-боболаримиз давридан бери асосий ҳарбий бўлинма (рота) тахминан 150 кишидан иборат. Чунки бунча одам бир-бирини шахсан танийди.


Бизнес ва менежмент — айрим компаниялар (масалан, Gore-Tex) бўлимларини 150 кишидан ошиб кетмаслигини таъминлайди, чунки шундан ортганда норасмий ишонч йўқолиб, қатъий назорат кераклиги ортади.


Ижтимоий тармоқлар — нега аслида «дўстлар» сони чекланиши кераклиги ҳақидаги баҳслар айнан шу назарияга таянади.


Жамоа қуриш — қишлоқлар, диний жамоалар, стартаплар — тарихан айнан шу ўлчамда мустаҳкам ва жипс бўлган.


Танқид ва нозик жиҳатлари

Данбар рақами — қатъий қонун эмас, балки ўртача кўрсаткич. Айрим олимлар бу рақам инсондан инсонга кескин фарқ қилиши мумкинлигини таъкидлайди (100 дан 250 гача оралиқ). Замонавий технологиялар бу чегарани ўзгартираётгани ҳақида ҳам баҳслар бор. Аммо асосий ғоя — инсон миясининг ижтимоий имконияти чексиз эмас — бугун ҳам долзарб.

Хулоса

Кейинги сафар контактларингиз сонига қараганда, ўзингизга савол беринг: булардан нечтаси менинг чинакам «150 ичида»? Балки муносабатларда сон эмас, сифат муҳимроқдир.

@psixobloguz
– Нега Ўзбекистонда ажралишлар кўпаймоқда?

– Нафақат Ўзбекистон балки бутун дунёда шу аҳвол.

Homo Sapiens ижтимоий жонзот. Тарихан у маълум бир гуруҳга бирлашсагина омон қола олган. Гуруҳнинг энг кичик бўғини эса бу оила. Эндиликда цивилизация Homo Sapiens'ларни якка холда ҳам омон қолишига ва хатто насл қолдиришига ҳам шароит яратиб бермоқда. Қисқаси, энди оила омон қолиш воситаси эмас. Ёлғизликда ҳам омон қолиш мумкин. Шу сабаб ажралишлар кўп.
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трипанофобия – бу игна (укол), шприц ёки қон олиш жараёнидан кучли ва иррационал қўрқиш.

Жисмоний бақувватлик инсоннинг фобияларга чидамли эканлигини англатмайди. Хатто жангларда қатнашган ҳарбийлар ҳам уколдан қаттиқ қўрқиши мумкин. Бу иродасизлик ҳам эмас.

“Эркак бўл”, “Шунга ҳам қўрқасанми”, “Уялмайсанми?” каби танбеҳлар ҳавотирни баттар оширади. Айбдорлик, уят ҳиссини кучайтиради. Бу кейинги сафар фобияни икки ҳисса ошишига, бемор даволанишдан қочиб юришига сабаб бўлади.

Хўш, сизда қандай фобия бор? Мен аттракционлардан қўрқаман. Енгил фобиям бор.

@psixobloguz