«ПсихоБлог»
3.02K subscribers
166 photos
75 videos
32 files
462 links
Садриддин Шамс блоги

Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз

Консультация учун: @psixokonsul
Мурожаат учун: @broalterego
Download Telegram
Кичик Чимёнга саёҳат қилдим бугун. Аслида бу ҳам бир терапия. Тез-тез табиат қўйнига саёҳатларга чиқиб туринглар.
👍1
Тасаввур қилинг: сизда умрингиз охиригача етарли пул бор ва тирикчилик учун энди ҳеч қачон ишлашга мажбур эмассиз. Шундай шароитда ҳаётингизни нима билан шуғулланиб ўтказган бўлардингиз?
«Ўзбек қизлари пулпараст, америкалик қизлар эса камтарми?»

Яқинда икки ўзбек блогернинг сўровномасига кўзим тушди. Бири Ўзбекистонда ўзбек қизларидан: «Турмуш ўртоғингиз ойига қанча даромад топиши керак?» — деб сўраяпти. Жавоблар эса турлича: 20 миллион сўм, 50 миллион сўм, 20 минг доллар...

Иккинчи блогер эса худди шу саволни АҚШдаги қизларга бераяпти. Уларнинг жавоблари эса бутунлай бошқача: «Мен учун асосийси — у топаётган пул миқдоридан ўзи қониқиши ва бахтли бўлиши». «Менга қанча топиши қизиқ эмас».

Бир қарашда жуда осон хулоса чиқариш мумкин: «Қаранг, ўзбек қизлари пулпараст экан. Америкалик қизлар эса пулга қизиқмас, камтар ва содда экан».

Лекин менимча, масала бунчалик оддий эмас. Чунки бир хил саволга берилган жавобни тушуниш учун фақат жавобнинг ўзига эмас, ўша жавоб ортида турган ҳаёт тарзига ҳам қараш керак.

Агар никоҳда вазифалар тенг тақсимланмаса, даромад нима учун муҳим бўлиб қолади? Тасаввур қилинг.

Аёл турмушга чиққач уй ишларини қилади; овқат тайёрлайди; уйни тозалайди; фарзанд туғади ва уни тарбиялайди; боланинг таълими, соғлиги, кийими-кечаги билан шуғулланади; кўп ҳолларда қайнона-қайнотанинг хизматини ҳам қилади; эрнинг қариндошлари билан муносабатларни сақлашда ҳам асосий юк унинг зиммасида бўлади.

Энди шу аёлдан «Эрингиз қанча пул топиши керак?» деб сўрасангиз, у рақам айтса, буни дарҳол «пулпарастлик» деб баҳолаш қанчалик адолатли?

Чунки у эҳтимол фақат пулни эмас, ўзи кўтариши керак бўлган улкан масъулиятнинг компенсациясини тасаввур қилаётгандир. Агар эркак уй-рўзғорда, фарзанд тарбиясида ва бошқа мажбуриятларда тенг шерик бўлмаса, аёлнинг: «Унда ҳеч бўлмаса оила учун етарли даражада молиявий масъулият бўлиши керак» деган талаби табиий равишда кучаяди.

Иккинчи томонда эса бутунлай бошқа келишув бўлиши мумкин

Масалан, эр-хотин муносабатида уй ишлари — икковининг иши; фарзанд тарбияси — икковининг масъулияти; карьера — икковининг шахсий танлови; молиявий қарорлар — икковининг қарори; уйдаги эмоционал меҳнат — икковининг зиммасида.

Бундай муносабатда аёлнинг: «У қанча топиши менга қизиқ эмас. Асосийси, ўзи қилаётган ишидан қониқсин» дейиши осонроқ тушунилади. Чунки бу ерда аёл эркакнинг даромади эвазига ўзининг бутун ҳаётини хизматга айлантириши керак эмас.

Унинг ҳам касби бор. Унинг ҳам даромади бўлиши мумкин. Унинг ҳам шахсий мақсадлари бор. Уйдаги ишлар ҳам фақат унинг «аёллик вазифаси» сифатида қаралмайди.

Шунинг учун эрнинг даромади никоҳдаги аёлнинг қадрини ўлчайдиган асосий мезон бўлмай қолиши мумкин. Шунинг учун рақамнинг ортида «пул» эмас, «ҳаёт модели» турган бўлиши мумкин.

Ўзбекистондаги қиз «Эрим ойига камида 20–30 миллион топса яхши бўларди» деганида, балки: «Мен турмуш қурганимдан кейин зиммамга тушадиган масъулиятлар жуда кўп бўлади. Шунинг учун эрим ҳам оила олдида жиддий масъулиятни ўз зиммасига олишини хоҳлайман» деган маънони назарда тутаётгандир.

Америкадаги қиз: «Менга қанча топиши қизиқ эмас» деганида эса: «Мен унинг қанча топишини эмас, биз бир-биримизга қандай шерик бўлишимизни муҳим деб биламан» деган муносабатни ифодалаётган бўлиши мумкин.

Албатта, бу икки жамиятдаги барча аёллар шундай ўйлайди, дегани эмас. АҚШда ҳам даромадга катта аҳамият берадиган аёллар бор. Ўзбекистонда ҳам пулни асосий мезон деб билмайдиган аёллар жуда кўп.

Шунинг учун блогерларнинг кўчада ўтказган бир нечта сўровномаси асосида бутун бир жамият аёлларига: «пулпараст» ёки «камтар» деган тамға қўйиш тўғри эмас.

Энг қизиғи эса бошқа савол. Биз кўпинча: «Аёл эридан қанча пул топишини кутиши керак?» деб сўраймиз.

Лекин балки саволни бошқача бериш керакдир: «Никоҳда эркак ва аёл ўртасидаги вазифалар қандай тақсимланиши керак?»

Агар аёлдан уй, бола, қайнона-қайнота, меҳмон, овқат, тозалик, тарбия ва эмоционал меҳнатнинг катта қисмини кутаётган бўлсак, унда унинг эридан юқори даромад кутишига ҳам қандайдир ижтимоий мантиқ бор.

Агар эса эркак ҳам уй ишларини қилса, фарзанд тарбиясида тенг қатнашса, аёлнинг карьерасини қўллаб-қувватласа ва никоҳни ҳақиқий шериклик сифатида қурса, унда: «Эрим ойига айнан фалон пул топиши шарт» деган талабнинг аҳамияти табиий равишда камайиши мумкин.

Шунинг учун масала аслида 20 миллионда ҳам, 20 минг долларда ҳам эмас. Масала: «Мен турмушга чиқсам, ҳаётимда қандай мажбуриятлар пайдо бўлади ва бу мажбуриятлар ким билан тенг тақсимланади?» деган саволда.

Балким, биз аёлларнинг «қанча топади?» деган жавобини муҳокама қилишдан олдин, улардан: «Эрингиз сиз билан уй ишларини, фарзанд тарбиясини ва оилавий масъулиятларни тенг бўлишадими?» деб сўраб кўришимиз керакдир.

Шунда биз «пулпарастлик» деб атаётган нарсанинг ортида нима турганини яхшироқ тушунишимиз мумкин.

PS.: Ҳиссиётларга берилмаган конструктив комментларни кутамиз. Жанжалкаш, агрессив коммент эгалари блокланади.

@psixobloguz
💯4
Буржларга яъни астрологияга ишонасизми?
Anonymous Poll
7%
Ҳа, ишонаман
29%
Қисман ишонаман
66%
Йўқ, ишонмайман
Forwarded from .
Bitta tanishim matbuotga ishlardi aytgandiki gazetaga burjlar haqida aqlimizga kelgan narsalarni yozamiz degandi😂🤦‍♀🤦‍♀
🔥3
10 йил олдин шу кунда мандат чиққан ва мен талаба бўлгандим. Жуда қаттиқ ўқирдик, тайёрланардик. Соат 7:30да дарс бошланиб 18:00да тугарди. Устозларимиз биздан зўр бўлмасанг ўқишга киролмайсан чунки бункерда/телефонда биз ўтирамиз дейишарди.

Кирсам кирдим йўқса Россияга ишлашга кетардим. Чунки бошқа иложимиз йўқ эди. Қаттиқ стресс даврлари эди. Ҳозирги ёшларга бу стресснинг 100 дан бири ҳам йўқ. Ярим бет китоб ўқиса, ухлаб қолади. Биз китобларни ютардик. Нуқта вергулигача ёдлардик. Ҳозирги авлод бахтли анча. Бизчалик ижтимоий босим кўрмаган)

Бу гаплар ёшларга фантастикадек туюлади🥲
💯13
Бу фильм каннибализм(одамхўрлик) ҳақидалигини неча ёшингизда билгансиз?
🔥3
«Пи ҳаёти» — психиканинг ҳимоя механизми ҳақидаги фильм

Бир қарашда бу оддий омон қолиш ҳикояси: кема ҳалокатидан кейин океан ўртасида, кичкина қайиқда, йиртқич йўлбарс билан бирга қолган йигит... Аммо филмнинг ҳақиқий кучи — сўнгги дақиқаларда очилади.

Пи ўз бошидан ўтганларни икки хил айтиб беради:
Биринчиси — гўзал ва мўъжизавий: йўлбарс Ричард Паркер, гиена, зебра ва орангутан билан ўтган 227 кун.
Иккинчиси — даҳшатли ва шафқатсиз: очлик, зўравонлик, ўлим ва одамларнинг ҳайвонга айланиши. Диққат билан қарасангиз, ҳайвонлар — аслида одамлар. Йўлбарс эса — Пининг ўзи. Унинг ичидаги ваҳший, тирик қолиш учун ҳамма нарсага тайёр «эго».

Мана шу ерда психология бошланади
Инсон онги кўтара олмайдиган оғриқни бошқача «безаб» кўрсатади. Бу — психиканинг ҳимоя механизми. Мия ўзини ҳимоя қилиш учун ҳақиқатни чидаса бўладиган ҳикояга айлантиради. Пи даҳшатни унутгани йўқ — уни ярата олган энг гўзал шаклга солиб, шу орқали яшашни давом эттирди.

Филмнинг энг кучли саволи
Пи: «Қайси ҳикоя сизга кўпроқ ёқди?»
Ёзувчи: «Йўлбарс ҳақидаги ҳикоя»
Пи: «Раҳмат»

Биз ҳам кўпинча ҳақиқатнинг шафқатсиз юзи билан эмас, ўзимиз чидай оладиган маъно билан яшаймиз. Ва бу — заифлик эмас, балки онгнинг тирик қолиш санъати.

@psixobloguz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
Метродан фойдалансангиз шу аудио эълонга кўзингиз… ээ… қулоғингиз тушади:

“Ҳурматли йўловчилар, эскалатордан фойдалаётганда ўнг томондаги тутқичларни ушлаб туришингизни сўраймиз. Чап тарафни йўловчиларнинг ўтиши учун бўшатиб қўйишингизни ва метрополитен қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”

Мана шу аудио эълон метрополитенда тинмайди. Аммо фойдаси йўқ деярли. Барибир одамлар чап томонда тик туриб кетаверишади. Бу ерда муаммо фақат одамлар «қоидаларга риоя қилмаяпти» деган масала эмас — инсон хулқини ўзгартириш учун ахборотни қандай кодлаш ва муҳитни қандай ташкил қилиш масаласи ётади.

Бундай муаммоларга когнитив психология аниқ ва тиниқ ечимлар таклиф қилган. Масалани визуал тасвирлар орқали хулқ-атворга таъсир қилиш орқали ечса бўлади. Тутқичлар, зиналар рангларини ҳам ажратиб кўрсатиш масалага ечим беради.

Инсон омили бор жойда психология бор. Демак психология илмидан фойдаланиш керак.

Ўйлайманки, метрополитен раҳбариятига мурожаатим етиб боради.

@psixobloguz
1👍19🔥9💯4🤔1
Психоюмор

Психолог:
– Шунчаки ўзингизни севинг

Мижоз:
– Вкусимдек эмасман

@psixobloguz
1🔥44💯12👍5
Интернетда “Севишиб оила қурган яхшими ёки совчилик орқали яхшими?” мазмунида баҳслар тез-тез учраб туради.

Ҳар икки томон ҳам ўзининг фикрларини билдиради. Қизиғи, ҳар иккала томоннинг аргументларида жон бор. Демак, ҳақиқат ҳам оралиқда бўлиши керак.

Бугун Х(собиқ твиттер)да “статистикага кўра севишганлар кўпроқ ажрашади” деган твитга кўзим тушдим.

Ҳарчанд изламайин бундай статистикани топа олмадим. Маълум бўлдики, бу интернетда кенг тарқалган афсоналардан бири экан.

Айнан шу мавзуга доир тадқиқотлар бор. Бироқ ҳеч қайсиси бирида “у яхши бу яхши”лиги бўйича тош босмайди.

Ҳозиргача оила психологиясидаги тадқиқотлар якдил хулосага келган.

Никоҳнинг муваффақиятли бўлишида севгининг ҳам совчиликнинг ҳам ўзи етарли эмас.

Бир-бирига ишонч; мулоқот қила олиш; низоларни ҳал қилиш қобилияти; сексуал мослик; фарзанд, пул, карьера ва яшаш жойи ҳақида қарашларнинг мослиги; характер ва қадриятлар; оилавий чегараларни белгилай олиш; иқтисодий барқарорлик; никоҳга икки томоннинг ҳам эркин розилиги.

Қисқаси, очиқчасига гаплашиб олиш керак. Тортинмасдан, уялмасдан ҳаммасини келишиб олиш даркор. Мослик даражаси муваффақиятли никоҳни белгилаб беради.

@psixobloguz
💯31🔥12👍6🤔4
Дўстлар, инстаграмда контент юритмоқчиман. Қўллаб-қувватлайсизлар деган умиддаман! Ҳозиргина CapCut'да монтаж қилиб, илк синов видеоимни чиқардим. Лайк, подписка ва улашиш эслариздан чиқмасин!

https://www.instagram.com/reel/DcniPbaNp7v/?igsi=MTZiYjlrMnVwamlhbw==
👍31🔥8💯4
Конспирология жамиятни емирмоқда. Ота-оналар боласини эмлатмаяпти.
🔥10👍2
«ПсихоБлог»
Конспирология жамиятни емирмоқда. Ота-оналар боласини эмлатмаяпти.
Болангизни эмлатинглар. Унинг соғлиғи учун бу муҳим!
👍17🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вакцина зарар дегувчиларга доктор Хаус жавоби
🔥13👍2
«Вакцина аутизмга сабаб бўлади» дейишади. Унда бир савол бор-да…

Ўзбекистонда йилига қарийб 900 минг бола туғилади. Фараз қилайлик, уларнинг 800 мингга яқини эмланади.

Агар конспирологларнинг даъвоси рост бўлса — яъни вакцина аутизмни келтириб чиқарса — эмланган болаларда аутизм эмланмаган болаларга қараганда сезиларли даражада кўпроқ учраши керак.

Яъни катта миқдордаги болаларни кузатсак, шундай манзара кўриниши керак:

вакцина → эмланиш → аутизм хавфининг ошиши.

Аммо илмий тадқиқотлар бундай натижани кўрсатмаяпти.

Масалан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) вакцина ва аутизм бўйича ўнлаб тадқиқотларни таҳлил қилган. Хулоса: вакциналар аутизмни келтириб чиқариши ҳақида ишончли далил йўқ.

Данияда эса 1 миллиондан ортиқ бола иштирокидаги катта тадқиқотда ҳам вакцина таъсири билан аутизм ўртасида боғлиқлик аниқланмаган.

Шу ерда яна бир муҳим мантиқий хато бор.

«Вакцинация кўпайди ва аутизм ҳам кўпайди → демак, вакцина аутизмни келтириб чиқаряпти»

деган хулоса — корреляцияни сабабият деб қабул қилиш.

Иккита ҳодиса бир вақтда кўпайиши улардан бири иккинчисига сабаб эканини англатмайди.

Агар вакцина аутизмнинг сабаби бўлса, бу таъсир миллиардлаб эмланган болалар орасида ўтказилган тадқиқотларда жуда аниқ кўриниши керак эди.

Илм эса даъвони эмас, даъводан келиб чиқадиган прогнозларни текширади.

Ва ҳозирги далиллар вакцина → аутизм сабабий боғлиқлигини қўллаб-қувватламайди.

@psixobloguz
🔥8👍7💯3