Strategic Focus: Central Asia
O‘tgan yil iyun oyida chiqargandik bu postni. Oxirgi voqealardan keyin Oq uyni xristian-sionistlar boshqarayotganiga hech qanday shubha qolmadi.
AQSh Urush vaziri Pit Xegsetning ba’zi tatuirovkalariga to‘xtalsak:
1. Ko‘ksida tasvirlangan Quddus xochi - qadimiy xristian ramzi bo‘lib, u Salibchilar davri va Quddus qirolligi bilan bog‘liq.
2. Deus Vult - Birinchi salib yurishida ishlatilgan shior. Lotin tilidan Xudo buni xohlaydi deb tarjima qilinadi.
3. Uning qo‘lida xristian xochi va qilich tasviri bor. Bu tasvir Yangi Ahddagi quyidagi jumlaga ishora qiladi: “Yerga tinchlik olib kelish uchun keldi deb o‘ylamang; men tinchlik emas, balki qilich olib kelish uchun keldim.” Xoch va qilich uning birinchi tatuirovkasi bo‘lgan. Keyinchalik uning ustiga ivrit tilida “Yahve” degan yozuv ham tushirilgan.
4. O‘tgan yili uning qo‘lida arab tilida “kofir” (كافر) degan yozuvli yangi tatuirovka ko‘rilgani haqida xabarlar tarqalgan. Ba’zi manbalarga ko‘ra, bunday yozuv ayrim AQSh harbiylari orasida ham uchraydi.

💩29🤬19🤮8❤4🤣1
Forwarded from Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal
Бирлашиш вақти
Сўнгги кунларда Яқин Шарқда аланга олаётган уруш шундоқ ҳам мўрт бўлиб келаётган халқаро ҳуқуқ ва унинг тамойилларини "ер билан битта қилди". АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруш очиши, айниқса, ракета зарбалари билан бегуноҳ фуқаролар, болалар ва аёлларнинг ўлдирилиши, ўз навбатида Эроннинг Яқин Шарқдаги араб давлатларига ҳамда Туркия ва Озарбайжон ҳудудларига тахмин қилинаётган ҳужумларини ҳеч бир тамойилга кўра оқлаб бўлмайди. Бу уруш афсуски, уруш қоидаларидан ҳам ташқарига чиқиб кетаётгани чуқур хавотир уйғотади.
АҚШ ва Эрон ўртасида музокаралар бўлаётган бир вақтда, жумладан бу музокаралар кутилган даражада конструктив руҳда кечгани таъкидланаётган шароитда (ҳар қалай Аббос Арақчи ва Ўмон томони шундай баёнот берди) Исроилнинг босими билан АҚШ томонидан Эронга қилинган урушни дипломатиянинг якуни сифатида талқин қилиш мумкин. Қолаверса, давом этаётган уруш фонида ҳеч бир куч маркази томонларни музокарага чорлай олмаётгани, учала томон ҳам ҳали-бери келишув қилиш нияти мавжуд эмаслиги ҳисобга олинса, можаро узоқ давом этишини тахмин қилиш мумкин бўлади. Яна бир катта эҳтимол шундайки, Яқин Шарқ минтақасини беқарорлаштирадиган нимадир ҳолатлар бўлса, гарчи расмий Теҳрон буни қилмаса ҳам унинг бўйнига қўйилиши мумкин.
Марказий Осиё минтақасининг ёнида содир бўлаётган бу воқеалар (боз устига "Толибон" ва Исломобод низоси ҳам) стратегик жиҳатдан нафақат минтақавий хавфсизликка, балки савдо-иқтисодий, айниқса, транспорт йўлаклари фаолиятини тўхтаб қолишигача бўлган салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шу сабабдан, Марказий Осиё давлатлари фавқуллодда учрашув ўтказиши, ўзаро бирлашишнинг институционал асосларини тез орада йўлга қўйиши лозим. Бу энди вақтинчалик танлов эмас, балки стратегик заруратдир.
👉@suhrob_buranov👈

👍28💯14❤11🔥11
Forwarded from Strategic Focus: Atlantic
TIME jurnali Trampning “Amerikani yanada buyuk qilamiz” (MAGA) kepkasini AQSH hujum qilayotgan davlatlar ko‘rinishida taqdim qildi.
Strategic Focus: Atlantic
Strategic Focus: Atlantic
😁26💯9👎4❤1🤬1
Forwarded from Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзода Доналд Трампнинг Эрон раҳбариятидаги ўзгариш ҳақидаги сўзларига қуйидаги истеҳзо билан жавоб берди: Ҳаттоки Нью-Йорк шаҳри мерини ҳам тайинлай олмайдиган одам Эрон раҳбариятининг тақдирини ҳал қилмоқчи.
👉@suhrob_buranov👈
👉@suhrob_buranov👈
😁72⚡10👏6❤3🔥3🫡1
Forwarded from Strategic Focus: Middle East and North Africa
Tramp asta-sekin vaziyatdan chiqish uchun siyosiy yo‘l tayyorlayotganga o‘xshaydi. U Eron rahbari demokratik yo‘l bilan saylanmagan bo‘lsa ham, agar u AQSh, Isroil va butun Yaqin Sharqqa nisbatan konstruktiv munosabatda bo‘lsa, uni “qabul qilish mumkin”ligini aytdi.
Fikrimizcha, u Eron rahbariyati bilan norasmiy yoki yopiq kanallar orqali aloqa o‘rnatishga urinishi mumkin. Maqsad - yangi oliy rahbar sifatida nisbatan mo‘tadilroq shaxs atrofida kelishuv topish. Bunday ssenariy urush yakunida Tehronga siyosiy obro‘sini saqlab qolish imkonini beradi, Tramp esa buni o‘z diplomatik yutug‘i sifatida ko‘rsatishi mumkin.
Har ikki tomon propagandasiga qaramay, vaziyat na eronliklar, na amerikaliklar uchun oson kechmoqda. Shuning uchun yaqin orada tomonlar o‘zaro maqbul yechim izlashga o‘tishi ehtimoli katta.
Strategic Focus: Middle East and North Africa

👍16❤10🔥10
Forwarded from Strategic Focus: LIVE
Шунингдек, айни вақтда Озарбайжон-Эрон чегарасида юк машиналари ҳаракати ҳам тўхтатилган.
Маълумот учун, кеча, 5 март куни Озарбайжонга иккита дрон ҳужум қилганди. Озорбайжон бу иш учун Эрондан тушунтириш талаб қилди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги эса дрон хужумини Эрон қилмаганини билдирди.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎12😱11👍4❤3
Isroil rasmiylari Ozarbayjon yaqin vaqt ichida Eronga qarshi urushga qo‘shilishiga ishonch bildirmoqda.
Agar bu haqiqatan ham sodir bo‘lsa, bu I.Aliyev uchun eng katta strategik xatolardan biriga aylanishi mumkin. Eron bilan to‘g‘ridan-to‘g‘ri qarama-qarshilikka kirishish nafaqat mintaqaviy keskinlikni keskin oshiradi, balki butun Janubiy Kavkaz xavfsizlik muvozanatini ham izdan chiqarishi mumkin.

👍31👎11🔥10💯5🤣3❤1
Forwarded from ISLOMXON GAFAROV
Нуфузли The Diplomat нашриётида Афғонистоннинг дрон саноатига бағишланган мақоламиз чоп этилди!
Мақола устида қарийб 5 ой давомида иш олиб бордик: очиқ манбалар таҳлил қилинди, интернет маълумотлари ўрганилди ва ҳатто соҳа мутахассислари билан интервьюлар ҳам ўтказилди. Иқтисодий жиҳатдан қийин шароитда бўлган Афғонистонда дрон технологияларининг ривожланаётгани маълум маънода сенсацион ҳолат деб баҳолаш мумкин.
Агар сизга ушбу жараёнлар қизиқ бўлса, мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин👇
https://thediplomat.com/2026/03/why-is-afghanistan-developing-a-drone-industry/
P.s. Шу ўринда ҳаммуаллифим, шогирдим Саидакбарга алоҳида миннатдорлик билдираман. У тобора ҳақиқий жангчи тадқиқотчи сифатида шаклланиб бормоқда.

👍19🔥8👏7❤2⚡2🗿2👎1🍌1
Forwarded from Otabek Akromov
Хитойнинг стратегик кутиши?
Иккинчи жаҳон урушида АҚШнинг энг катта устунлиги шунда эдики, у бошқалар қон тўкаётган пайтда ўз иқтисодий қудратини сақлаб қолди ва кучайтирди. Европа ва Осиёдаги асосий рақиблар бир-бирини емириб бораётган бир пайтда, АҚШ урушга кечроқ ва анча қулайроқ шароитда кирди. Натижада, у фақат ғолиб эмас, балки урушдан кейинги тартибнинг асосий меъморига айланди.
Бугун Хитойга қараб, менда ўша тарихий манзара эсга тушади. Россия Ғарб билан тўқнашувда, Европа хавфсизлик инқирози ичида, Яқин Шарқ эса яна олов ичида. Катта кучлар ресурс, эътибор ва сиёсий иродасини можароларда сарфлаётган бир пайтда, Пекин нисбатан четда туриб, саноат, технология ва савдо қудратини йиғишда давом этмоқда.
Бу Хитой мутлақо четда турибди дегани эмас. Лекин стратегик манзара шуни кўрсатмоқда-ки, бошқалар уруш харажатини тўлаётган пайтда, Хитой вақтнинг ўзига ишлашини кутаяпти. Баъзи давлатлар фронтда ютқазади, баъзилари эса фронтга шошилмагани учун ютади.
XXI асрнинг энг муҳим геосиёсий саволларидан бири шу: Хитой ҳам АҚШ каби тарихий лаҳзани кутаяптими? Яъни бошқалар заифлашгунча шошмаслик, сўнг эса янги тартибда энг кучли позициядан ўрин эгаллаш стратегиясини танлаяптими? Агар шундай бўлса, демак Пекиннинг энг катта қуроли ҳозирча ракета эмас, вақт ва сабр
🌟 Otabek Akromov | PhD Bio ANU

👍31🔥10❤8
Forwarded from Strategic Focus: Middle East and North Africa
Eron ichki siyosatida so‘nggi kunlarda muhim jarayon kuzatilmoqda: deyarli barcha belgilar mamlakatda Ali Larijoniy va Muhammad Boqir Qolibof atrofida mustahkam siyosiy koalitsiya shakllanayotganini ko‘rsatmoqda.
Gap shundaki, bu ikki siyosatchi ilgari bir-biriga raqib bo‘lgan va xarakteri ham, manfaatlari ham ancha farq qiladi. Larijoniy asosan Islom inqilobi qoʻriqchilari korpusining (IIQK) siyosiy qanoti bilan yaqin aloqalarga ega bo‘lsa, Qolibof korpusning harbiy va iqtisodiy tarmoqlari bilan chambarchas bog‘langan.
Biroq hozir ularni birlashtirayotgan asosiy omil - Eronning kelajakdagi siyosiy konfiguratsiyasi aynan ularning va IIQK ishtirokida shakllanishi zarurligi. Aks holda, ular uchun siyosiy maydonda omon qolish juda qiyin bo‘ladi.
Shu bilan birga, Masud Pezeshkiyon, oyatulloh Alirezo Arafiy va sud hokimiyati rahbari G‘ulom Husayn Mohseni-Ejeiy ishtirokidagi vaqtinchalik kengash ham kuch tuzilmalari bilan aloqador. Ammo bu aloqalar asosan Razvedka vazirligi orqali (xususan, Ejeiy va Pezeshkiyon orqali) amalga oshadi. Razvedka vazirligi esa, ma’lumki, harbiy amaliyotlar olib boruvchi tuzilma emas - unda bunday imkoniyat ham, funksiyalar ham mavjud emas.
Shu sababli real kuch hozircha Larijoniy - Qolibof tandemining qo‘lida deb baholanmoqda.
Bu fonda Pezeshkiyonning “Eron endi qo‘shni davlatlarga zarba bermaydi” degan bayonoti amaliy harbiy ma’noga ega emas. Agar bunday gapni Qolibof yoki Larijoniy aytganida, u ancha jiddiy signal sifatida qabul qilinardi.
Ammo siyosiy jihat ham bor. Ruhoniylar va IIQK rahbariyatining zarbalarga uchrashi fonida Pezeshkiyon qo‘shni davlatlarga shunday signal yubormoqda: agar u kuchayib hokimiyat tepasiga chiqsa, Eron yangi rahbariyati mintaqa uchun ishonchli hamkor bo‘lishi mumkin. Shu nuqtai nazardan, masalan, Abu-Dabiga qilingan bugungi hujum Pezeshkiyon pozitsiyasiga zarba emas, aksincha ayrim tashqi o‘yinchilar, ayniqsa arab davlatlari ko‘zida unga nisbatan simpatiyani oshiruvchi omilga ham aylanishi mumkin. Chunki u “zarba bermaymiz” degan va’dani, ehtimol, buni baribir to‘liq nazorat qila olmasligini bilgan holda aytgan.
Eng qiziq tomoni shundaki, hozir Eron ichida siyosiy hayot nihoyatda qizg‘in. Paradoks shundaki, bu jarayon deyarli barcha asosiy ishtirokchilar hayoti xavf ostida turgan bir paytda kechmoqda. Ularning ko‘pchiligi potentsial nishonga aylangan. Ammo ular buni juda yaxshi tushunadi va taqdir ularga bergan bu sinov hamda imkoniyatlardan chekinayotganlari yo‘q.

👍20❤10🔥5
Tashqi ishlar vazirligi:
7-mart soat 07:00 holatiga koʻra, Oʻzbekistonga jami 17 152 nafar fuqaromiz Vatanga qaytarildi.
Jumladan:
Saudiya Arabistonidan – 14 502 nafar;
Birlashgan Arab Amirliklaridan – 2 356 nafar;
Erondan – 42 nafar;
Qatardan – 218 nafar;
Bahrayndan – 27 nafar;
Oʻmondan – 7 nafar.
Vatandoshlarimizni Oʻzbekistonga qaytarish boʻyicha chora-tadbirlar tizimli va bosqichma-bosqich asosda amalga oshirilmoqda.
Ayni paytda qaytarish ishlari asosan fuqarolik aviatsiyasi uchun havo hududi ochiq boʻlib turgan mamlakatlar orqali amalga oshirilmoqda.

👍25❤8🔥8❤🔥1⚡1🆒1
Forwarded from 🇺🇿 TIV matbuot kotibi
Oʻzbekistonning Koʻrfaz arab davlatlaridagi diplomatik vakolatxonalari murojaati
Yaqin Sharq mintaqasida yuzaga kelgan vaziyat munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ushbu hududdagi diplomatik vakolatxonalari tomonidan holat doimiy ravishda kuzatib borilmoqda.
Ushbu mamlakatlarda boʻlib turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolaridan vaziyatga nisbatan vazmin va xotirjam munosabatda boʻlish, asossiz xavotir va ortiqcha vahimaga berilmasliklarini soʻraymiz.
Hozirgi vaqtda qabul qiluvchi davlatlar tomonidan vaziyatni barqarorlashtirish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan tegishli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonalari tomonidan yurtdoshlarimizga har tomonlama konsullik koʻmak koʻrsatish masalalari doimiy nazoratga olingan.
Diplomatik vakolatxonalarimiz va tegishli konsullik xizmatlari 24/7 rejimida faoliyat yuritmoqda. Fuqarolarimizdan kelib tushayotgan murojaatlarni qabul qilish va tezkor koʻrib chiqish maqsadida maxsus @tiv_yordam_bot ishga tushirilgan boʻlib, barcha murojaatlar boʻyicha qisqa muddatlarda javob qaytarilmoqda.
Vaziyatdan kelib chiqqan holda yurtdoshlarimizni Vatanga qaytarish masalasi ham doimiy eʼtibor markazida turibdi. Diplomatik vakolatxonalarimiz tomonidan aviakompaniyalar va mahalliy vakolatli idoralar bilan hamkorlikda fuqarolarimizning xavfsiz tarzda Oʻzbekistonga qaytishini taʼminlash yuzasidan tegishli chora-tadbirlar koʻrilmoqda.
Oʻz navbatida, fuqarolarimizdan qabul qiluvchi davlatlarning amaldagi qonunchiligi va ichki tartib-qoidalariga qatʼiy rioya qilishlarini soʻraymiz.
Shuningdek, fuqarolarimizdan vaziyatga oid maʼlumotlarni faqat rasmiy manbalar orqali olish, turli tasdiqlanmagan xabar va mish-mishlarga ishonmasliklarini soʻraymiz.
@tivmatbuot

1🔥7❤5🤔2
Aziz ayollar, mehribon opa-singillar, qadrli onalar va buvijonlar!
Sizlarni 8-mart Xalqaro xotin-qizlar kuni bilan chin qalbimizdan tabriklaymiz!
Hayotingiz doimo quvonch, mehr va baxtga to‘la bo‘lsin. Har bir kuningiz bahordek nurli, qalbingiz esa muhabbat va iliqlikka to‘lib tursin. Siz oilaning tayanchi, jamiyatning nafisligi va hayotimizning eng go‘zal ilhom manbaisiz.
Barchangizga mustahkam sog‘liq, cheksiz baxt, tinchlik-xotirjamlik va barcha ezgu niyatlaringiz ro‘yobga chiqishini tilaymiz!
Bayramingiz muborak bo‘lsin!

❤9👏5
Forwarded from Strategic Focus: Middle East and North Africa
BAA ma’lumotlariga ko‘ra, Eron tomonidan eng ko‘p zarba aynan BAAga berilgan bo‘lib, u barcha hujumlarning 42,8 foizini tashkil etadi (1276 dan ortiq hujum). Bu ko‘rsatkich Isroilga qilingan hujumlar ulushidan (20,1% yoki taxminan 600 ta) ikki baravardan ham ko‘proq.
Keyingi o‘rinda Quvayt turibdi - 16,8% (taxminan 500 ta hujum). Shuningdek, Bahrayn (6,6%) va Saudiya Arabistoni (5,4%) ulushi esa nisbatan kam bo‘lib, umumiy hisobda qayd etilgan 2981 ga yaqin hujum ichida eng kichik ulushni tashkil etadi.
Strategic Focus: Middle East and North Africa
Keyingi o‘rinda Quvayt turibdi - 16,8% (taxminan 500 ta hujum). Shuningdek, Bahrayn (6,6%) va Saudiya Arabistoni (5,4%) ulushi esa nisbatan kam bo‘lib, umumiy hisobda qayd etilgan 2981 ga yaqin hujum ichida eng kichik ulushni tashkil etadi.
Strategic Focus: Middle East and North Africa
🔥10❤5
So‘nggi voqealar fonida bir jiddiy muammo yuzaga chiqib qoldi: axborot ko‘p, lekin sifatli tahlil juda kam. Ijtimoiy tarmoqlar shov-shuv, tezkor xabar va hissiy reaksiyalar bilan to‘lib ketgan. Ammo voqealarning asl sabablarini, geosiyosiy mantiqini tushuntirib beradigan materiallar unchalik ko‘p emas.
Shunday paytda tabiiy savol tug‘iladi: kimni o‘qish kerak?
Xalqaro siyosat va geosiyosiy jarayonlar haqida gap ketganda, quyidagi ekspert va jurnalistlarni o‘qishni tavsiya qilamiz:
Hamid Sodiq
G‘ayratxo‘ja Saydaliev
Suhrob Bo‘ronov
Otabek Akromov
Islomxon Gafarov
Kamoliddin Rabbimov
Jahongir Olimov
Ular voqealarni shov-shuvsiz, faktlar va tahlil asosida tushuntirishga harakat qiladi.
Bugungi axborot oqimida to‘g‘ri manbalarni tanlash juda muhim. Chunki ba’zan voqealarni tushunish uchun yangilikdan ko‘ra tahlil muhimroq bo‘ladi.

👍10🔥4💯4❤2👎2
Forwarded from Strategic Focus: Middle East and North Africa
“Sayks–Piko 2026” boshlanyaptimi? Yaqin Sharqdagi katta o‘yin
Jaxongir Xakimov
Eronning Yaqin Sharqdagi ayrim arab davlatlariga qarshi harbiy zarbalari oddiy taktik harakat emas, balki mintaqadagi kuch muvozanatini qayta shakllantirishga qaratilgan strategik signal sifatida ham talqin qilishimiz mumkin. Bu harakat orqali Tehron nafaqat harbiy, balki iqtisodiy va siyosiy maydonda ham bosim mexanizmini ishga tushirdi.
Yillar davomida Fors ko‘rfazi davlatlari - xususan BAA va boshqa arab monarxiyalari - global kapital uchun “xavfsiz hudud” sifatida ko‘rilib kelgan. Siyosiy barqarorlik, yuqori darajadagi xavfsizlik va biznes uchun qulay muhit bu davlatlarni xalqaro investorlar, yirik kompaniyalar hamda milliarderlarga jozibador qilib kelgan edi.
Ammo Eron tomonidan amalga oshirilgan zarbalar ushbu xavfsizlik imijining qanchalik nisbiy ekanini ko‘rsatdi. Geosiyosiy keskinlik kuchaygan sari kapital odatda xavfsizroq mintaqalarga oqib o‘tadi. Agar mintaqada harbiy tahdid doimiy tus olsa, bu Fors ko‘rfazi davlatlari iqtisodiyotiga sezilarli bosim keltirishi mumkin.
Shu nuqtai nazardan qaralganda, Eronning harakati arab monarxiyalariga berilgan geosiyosiy signal sifatida ham ko‘riladi. Ya’ni AQSh bilan harbiy hamkorlik chuqurlashgan sari mintaqa tobora katta xavfsizlik risklariga duch kelishi mumkin. Bu esa Tehron tomonidan mintaqaviy siyosiy muvozanatni o‘z foydasiga o‘zgartirishga qaratilgan bosim strategiyasining bir qismi bo‘lishi ehtimoldan xoli emas.
Biroq bu jarayonda AQSh ham ma’lum darajada strategik va iqtisodiy foyda ko‘rishi mumkin. Harbiy xavf kuchaygan sari arab davlatlari o‘z xavfsizligini mustahkamlash uchun katta miqdorda qurol-yarog‘ va harbiy texnologiyalar sotib olishga majbur bo‘ladi. Bu esa AQShning harbiy-sanoat majmuasi uchun milliardlab dollarlik yangi shartnomalar degani. Shu sababli ham arab davlatlariga qilingan hujumlarga ittifoqchi boʻlgan AQSh shunchaki ularni “ignore” qildi.
Shunga qaramay, davom etayotgan qarama-qarshilik barcha tomonlar uchun sezilarli zarar keltirmoqda. Eron iqtisodiy sanksiyalar va harbiy bosim ostida qolmoqda. Isroil va AQSh esa mintaqada kengayib borayotgan beqarorlik sabab siyosiy va moliyaviy xarajatlarni oshirmoqda. Arab davlatlari esa xavfsizlik risklari ortishi tufayli investitsion muhitni saqlab qolish masalasiga duch kelmoqda.
Agar AQSh va Isroil Erondagi siyosiy tizimni o‘zgartirish yoki Tehronni strategik yo‘nalishini keskin o‘zgartirishga majbur qilishga erisha olmasa, bu ularning uzoq muddatli strategik maqsadlari uchun muvaffaqiyatsizlik sifatida baholanishi mumkin.
Shu bilan birga, Eron ham yuzaga kelgan vaziyatdan tegishli xulosa chiqarishi kerak. Xususan, havo mudofaa tizimini modernizatsiya qilish, iqtisodiy barqarorlikni tiklash hamda ichki siyosiy va iqtisodiy resurslarni mustahkamlash Tehron uchun muhim vazifalardan biri bo‘lib qoladi.
Bundan tashqari, AQSh qo‘lida mintaqadagi muhim geosiyosiy instrumentlardan biri - kurd omili mavjud. Agar yaqin kelajakda Eron ustidan bosimni kuchaytirish strategiyasi tanlansa, quruqlikdan kurdlar orqali hamda ayrim arab davlatlari ishtirokidagi koalitsiya orqali bosim o‘tkazish ssenariylari ham muhokama qilinishi mumkin.
Bunday ssenariy esa Yaqin Sharq uchun yanada chuqurroq beqarorlik va ehtimoliy hududiy qayta taqsimlanish jarayonlarini boshlab berishi mumkin. Natijada ayrim tahlilchilar yana bir bor tarixdagi “Sayks - Piko kelishuvi”ga o‘xshash yangi geosiyosiy jarayon — shartli ravishda “Sayks - Piko 2026” deb ataladigan ehtimoliy mintaqaviy qayta chizish ssenariylarini variant oʻrnida koʻrilishi mumkin.
Yaqin Sharq tarixiga nazar tashlansa, mintaqadagi har bir katta urush faqat harbiy natijalar bilan cheklanmaydi. U ko‘pincha yangi siyosiy muvozanat, yangi ittifoqlar va ba’zan hatto yangi chegaralar paydo bo‘lishiga ham olib keladi. Hozirgi jarayonlar ham aynan shunday strategik burilish davrining boshlanishi bo‘lishi ehtimolini inkor etib bo‘lmaydi.

❤10💯6🤔4👍2
Forwarded from Strategic Focus: Middle East and North Africa
Eronning yangi davri: Mojtaba Xomanaiy hokimiyati
Jaxongir Xakimov
Oyatulloh Ali Xomanaiyning vafotidan so‘ng, uning o‘g‘li Mojtaba Xomanaiyning Oliy rahbar etib saylanishi nafaqat mamlakat ichidagi siyosiy muvozanatni, balki butun Yaqin Sharqdagi kuchlar nisbatini o‘zgartirishi kutilmoqda.
1. "Soyadagi hokimiyat"ning rasmiylashuvi va IRGC ustuvorligi
Mojtaba Xomanaiy uzoq yillar davomida rasmiy lavozimga ega bo‘lmasa-da, Eronning xavfsizlik apparati va Islom inqilobi muhofizlari korpusi (IRGC) ustidan amaliy nazoratni amalga oshirib kelgan. Uning taxtga kelishi:
Harbiylashgan rejim: Eron boshqaruvida ruhoniylar qatlamidan ko‘ra, harbiylarning (IRGC) ta’siri mutlaqlashishini anglatadi. Ekspertlar buni "din niqobi ostidagi harbiy diktatura" sari qadam deb baholamoqda.
Ichki barqarorlik: IRGCning yangi rahbarga sadoqat qasamyodi hokimiyat almashinuvi davridagi ichki nizolar xavfini kamaytirsa-da, xalq orasida "sulolaviy vorislik"ka nisbatan norozilik kuchayishi mumkin.
2. Tashqi siyosat: "Qarshilik o‘qi" va maksimal qat’iyat
G‘arb tahlilchilari, xususan, sobiq CIA rahbari Devid Petreus ta’kidlaganidek, Mojtaba Xomanaiy otasining siyosatini davom ettirishi ehtimoli yuqori:
Muzokaralarning to‘xtashi: Yadroviy dastur va raketa tizimlari bo‘yicha AQSh bilan yaqin orada murosa bo‘lishi kutilmaydi. Aksincha, yangi rahbar o‘z legitimligini isbotlash uchun yanada qat’iy pozitsiyani egallashi mumkin.
Mintaqaviy eskalatsiya: Eronning Isroil va AQSh bilan munosabatlari keskinlashgan bir paytda, "Qarshilik o‘qi" (Hizbulloh, Xamas, Husiychilar) orqali yuritiladigan proksi-urushlar yanada faollashishi mumkin.
"Merosxo‘rlik" paradoksi
Yangi rahbar duch keladigan eng murakkab muammolardan biri — 1979-yilgi inqilob qadriyatlari bilan amaldagi vorislik o‘rtasidagi ziddiyatdir:
G‘oyaviy paradoks: Inqilob asosan monarxiya va sulolaviy boshqaruvga qarshi qaratilgan edi. Mojtabaning saylanishi "sulolaviy vorislik" sifatida qabul qilinishi diniy elita orasida ehtimoliy norozilikka, jamiyatda esa tizimning o‘z fundamental prinsiplaridan voz kechgani haqidagi tasavvurga sabab bo‘lishi mumkin.
Iqtisodiy bosim: Sanksiyalar va izolyatsiya sharoitida harbiy xarajatlarning o‘sishi ijtimoiy portlash xavfini doimiy kun tartibida ushlab turadi.
Eron "Berlin devorining qulashi"ga qiyoslanadigan tarixiy bosqichda turibdi. Biroq, bu o‘zgarish demokratlashishni emas, balki rejimning yanada yopiqlashishi va harbiylashishini anglatadi. Mojtaba Xomanaiy davri Eron uchun "maksimal barqarorlikka intilish", global siyosat uchun esa "prognoz qilib bo‘lmas noaniqlik" bosqichi bo‘ladi.

❤7🔥5😱5👍2🤩1
Eronda yangi oliy rahbar masalasi muhokama qilinar ekan, yana bir jihat e’tiborni tortmoqda - rasmiy Tehron va hukumatga yaqin OAVlar bu qarorni jamiyatga qanday tushuntirmoqda.
Kuzatuvlarga qaraganda, M.Xomanaiyning siyosiy legitimatsiyasi bir necha asosiy narrativ orqali shakllantirilmoqda.
Birinchidan, rasmiy propagandada ramziy davomiylik g‘oyasiga urg‘u berilmoqda. U tashqi ko‘rinishi va nutq uslubi jihatidan otasiga o‘xshashi ta’kidlanmoqda. Motam kayfiyati hukmron bo‘lgan jamiyatda bu omil psixologik barqarorlikni saqlash vositasi sifatida taqdim etilmoqda.
Ikkinchidan, uning tajribasi alohida qayd etilmoqda. Oyatulloh Mojtaba uzoq yillar davomida otasining yonida bo‘lib, davlat boshqaruvi va strategik qarorlar jarayonida bevosita ishtirok etgani ta’kidlanmoqda. Bu orqali uning hokimiyatga “tasodifan emas, tizim ichida shakllangan figura sifatida” kelayotgani ko‘rsatilmoqda.
Uchinchidan, rasmiy ritorikada shaxsiy fojea ham siyosiy omilga aylantirilmoqda. So‘nggi hujumlar oqibatida otasi, onasi va rafiqasini yo‘qotgani uning raqiblarga nisbatan yanada qat’iy siyosat yuritishiga sabab bo‘lishi mumkinligi urg‘ulanmoqda.
To‘rtinchidan, Eron ichki axborot makonida tez-tez takrorlanayotgan yana bir tezis bor: u taqdirini mamlakat bilan bog‘lagan lider sifatida ko‘rsatilmoqda. Ya’ni og‘ir vaziyatda mamlakatni tark etmaydigan, oxirigacha kurashadigan rahbar obrazini shakllantirishga urinish kuzatilmoqda.
Umuman olganda, bu narrativlar orqali Tehron yangi rahbar atrofida siyosiy va psixologik konsolidatsiya yaratishga harakat qilmoqda. Bunday kommunikatsiya strategiyasi ayniqsa urush, tashqi bosim va ichki beqarorlik xavfi kuchaygan davrda hokimiyat uchun muhim instrument hisoblanadi.

👏20💯10❤7👍2🔥2