Forwarded from Otabek Akromov
Агар йирик давлатлар ўзбошимчалик билан кичик давлатларга тағдид қилишни ва ҳудудларини босиб олишни давом эттирса, уларда ядро қуролга эга бўлиш истаги ошиб боради.
🌟 Отабек Акромов
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥9❤3🤝2
Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida bo‘lib o‘tgan, Tashqi ishlar vazirligi faoliyatiga bag‘ishlangan muhim yig‘ilish yuzasidan Strategic Focus ekspertlarining tahliliy sharhlari Buyuk Britaniyaning nufuzli London Post nashrida e’lon qilindi.
Batafsil: https://londonpost.news/central-asia-expert-commentary-on-president-shavkat-mirziyoyevs-meeting-on-foreign-policy-priorities/

The London Post
Central Asia: Expert commentary on President Shavkat Mirziyoyev’s meeting on Foreign Policy priorities | London Post
On 15 January, Uzbekistan held a high-level meeting chaired by President Shavkat Mirziyoyev focused on reviewing the activities of the Ministry of Foreign
👍112🔥34❤23
Forwarded from Otabek Akromov
Қизиғи, Ўзбекистоннинг амалдаги Ташқи сиёсат концепцияси 2012 йилда тасдиқланган, лекин ҳали ҳам оммага очиқланмаган.
Аслида эса бу ҳужжат — дунёга юборилган сигнал. Унда давлатнинг асосий позицияси, «қизил чизиқлари» ва ташқи дунёга нисбатан ёндашуви очиқ-ойдин кўрсатилиши керак. Ҳужжатнинг ошкоралиги орқали ташқи шериклар ҳам, рақобатчилар ҳам Ўзбекистоннинг у ёки бу масалага нисбатан қатъий позициясини билиб туради.
2012 йилги концепциядан эса биз фақатгина битта позицияни билганмиз: Ўзбекистон сиёсий ва ҳарбий блокларга қўшилмайди. Тамом. Қолган қисмлари очиқ манбаларда йўқ. Бу эса ўзига хос парадокс: ташқи сиёсатнинг асосий концептуал рамкаси бор, лекин жамоатчилик ундан бехабар.
Кеча Президент ташқи сиёсат концепцияси янгиланиши ҳақида маълум қилди. Янгиланган ҳужжат албатта оммага очиқ эълон қилиниши керак. Чунки ташқи сиёсат фақат дипломатлар учунгина эмас — у жамият, экспертлар, хорижий шериклар ва ҳатто рақиблар учун ҳам очиқ мессеж вазифасини бажаради.

👍80💯12🔥9👌4❤1👏1🤔1
Forwarded from G‘ayratxo‘ja G‘afforxo‘ja o‘g‘li
“Улар тўхтамаяпти”: Соловьёвдан кейин Дугин. Москва сукутда, Тошкент эса жим турмоқчи эмас
Россия ахборот майдонида Марказий Осиё давлатлари суверенитетига қарши қаратилган тажовузкор риторика тўхташ ўрнига, янги ва янада хавфли тус олмоқда. Ҳали Владимир Соловьёвнинг минтақа давлатларига қарши “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳақидаги таҳдидлари жамоатчилик хотирасидан ўчмасдан туриб, саҳнага “рус дунёси”нинг асосий мафкурачиларидан бири ҳисобланган Александр Дугин чиқди. Унинг сўнгги чиқишлари шунчаки ҳиссиётли журналистнинг гапи эмас, балки мустақил давлатчилик асосларини инкор этувчи мафкуравий ҳужум сифатида баҳоланмоқда.
Z-пропаганданинг “отаси” саналган файласуф Дугин яқинда берган интервьюсида постсовет ҳудудидаги мустақил давлатларнинг келажагини очиқчасига рад этди. Унинг “уч қутбли дунё” назариясига кўра, миллий давлатлар даври тугаган ва эндиликда суверен Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон ёки Грузия каби тушунчалар мавжуд бўлиши мумкин эмас. Дугиннинг фикрича, Россия назоратида бўлмаган ҳар қандай ҳудуд автоматик равишда Ғарб ёки Хитойнинг «плацдарми»га айланади, шу боис “нейтрал ва тинч Швейцария” бўлиб қолиш имконияти энди йўқ. Унинг мустақил давлатларни “ўтмиш қолдиғи” деб аташи нафақат дипломатик одобга, балки халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларига тупуриш билан баробардир.
Вазиятнинг хавотирли жиҳати шундаки, бу якка ҳолат эмас, балки тизимли тенденцияга ўхшаб бормоқда. Бундан аввалроқ Россия давлат телевидениесининг юзи бўлган Владимир Соловьёв ҳам халқаро ҳуқуқни четга суриб, Марказий Осиёда куч ишлатиш зарурлигини таъкидлаган эди. Бундай чақириқлар минтақа экспертлари томонидан Россия ташқи сиёсатидаги “нео-империалистик” кайфиятнинг юзага қалқиб чиқиши сифатида кўрилмоқда. Foreign Policy томонидан дунёнинг энг нуфузли мутафаккирлари қаторига киритилган, аммо радикал қарашлари учун Қозоғистонда “персона нон-грата” деб эълон қилинган Дугиннинг сўзлари оддий провокациядан кўра, Кремлдаги айрим кучларнинг яширин орзулари ифодаси бўлиши мумкин деган шубҳаларни уйғотади.
Аммо энг таассуфланарлиси – расмий Москванинг реакциясидир. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу каби оғриқли чиқишларга нисбатан нафақат узр сўрамади, балки вазиятни юмшатиш ўрнига, айбни жамоатчиликка юклаш йўлини танлади. Мария Захарова Соловьёвнинг сўзларини “шахсий фикр” деб атаб, буни муҳокама қилганларни “диван таҳлилчилари” деб камситди. Ваҳоланки, давлат бюджетидан молиялаштирилувчи асосий телеканалларда ва мафкуравий платформаларда чиқиш қиладиган бундай шахсларнинг таҳдидлари шунчаки “шахсий фикр” бўлиши мумкин эмас. Расмий Москванинг сукути ёки мавҳум жавоблари, афсуски, бундай қарашларни билвосита маъқуллаш ёки камида “ҳароратни ўлчаб кўриш” сифатида қабул қилинмоқда.
Ўзбекистон ва қўшни давлатлар жамоатчилиги бу сигналларни тўғри ўқий олди. Фаолларнинг “бундай провокациялар қўшниларни душманга айлантириши” ва Ўзбекистоннинг ўз суверенитетини ҳимоя қилиш учун “иродаси ҳам, ресурси ҳам етарли” экани ҳақидаги кескин жавоби Тошкентнинг позициясини аниқ ифодалайди. Дугин ва Соловьёв каби фигураларнинг чиқишлари Марказий Осиё давлатларини Россиядан янада узоқлашишга ва ташқи сиёсатни жадал диверсификация қилишга ундамоқда, холос.
Хулоса қилиб айтганда, шимолдан келаётган бундай “совуқ шамоллар” бир ҳақиқатни яна бир бор эслатмоқда: Мустақиллик – бу “совға” эмас, балки ҳар куни, ҳар соатда ҳимоя қилиниши керак бўлган олий қадриятдир. Россия пропаганда машинасининг бугунги ҳужумлари эртанги реал хавфга айланмаслиги учун минтақа давлатлари нафақат огоҳ бўлиши, балки ўз суверенитети масаласида қатъий ва якдил позицияда туриши шарт. Зеро, ўзлигини ҳимоя қила олмаган давлатлар, Дугин айтмоқчи бўлганидек, тарих архивига улоқтирилиш хавфи остида қолади – аммо Ўзбекистон бу сценарийни аллақачон рад этган.
📱 Каналга обуна бўлинг: @gayratkhodjasaydaliev

💯42❤11👍10🤝4🔥2🤔1
Forwarded from Strategic Focus: LIVE
🇺🇿🇺🇸Ўзбекистон Дональд Трампнинг Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилади
Шавкат Мирзиёев номига Доналд Трампдан Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва можароларни ҳал этиш бўйича халқаро ташаббусга қўшилиш ҳақида расмий таклиф келиб тушди.
Ташаббуснинг асосий мақсади янги халқаро тузилма — Тинчлик кенгашини тузишдан иборат.
Ўзбекистон Республикасига Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклиф этилди. Ўзбекистон раҳбари америкалик ҳамкасбига жавоб мактубини йўллаб, унда Ўзбекистон Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёрлигини билдирди.
Strategic Focus: LIVE

👍151🔥106❤17💯17👏15👎6🤣5🎉1🕊1
O‘zbekistonning Tinchlik kengashiga ta’sischi davlat sifatida qo‘shilishiga Strategic Focus ekspertlari munosabati:
M.Imomov: D.Tramp tomonidan yo‘llangan taklif va O‘zbekistonning ijobiy javobi Toshkent va Vashington o‘rtasidagi siyosiy ishonch yangi bosqichga chiqqanining yaqqol belgisidir. So‘nggi yillarda AQSh O‘zbekistonni Markaziy Osiyodagi eng barqaror va mas’uliyatli hamkor sifatida ko‘ra boshlagani sir emas. Tinchlik kengashiga ta’sischi sifatida taklif etilishi aynan shu ishonchning institutsional ifodasidir.
Biroq bu jarayonni faqat ikki tomonlama munosabatlar doirasida emas, balki kengroq geosiyosiy raqobat kontekstida ko‘rish lozim. Bugungi kunda Markaziy Osiyo Rossiya va Xitoy manfaatlari kesishgan strategik hudud bo‘lib qolmoqda. Moskva mintaqani an’anaviy ta’sir zonasi sifatida saqlab qolishga intilayotgan bir paytda, Pekin iqtisodiy va infratuzilmaviy bog‘liqlik orqali uzoq muddatli qaramlik modelini shakllantirmoqda. Shu sharoitda O‘zbekiston uchun muqobil geosiyosiy tayanchlarning mavjudligi muhim ahamiyat kasb etadi.
Tinchlik kengashiga qo‘shilish Toshkentga aynan shunday imkoniyatni beradi: u bir tomonlama bloklarga qo‘shilmasdan, lekin AQSh boshchiligidagi global siyosiy jarayonlarda faol ishtirok etish orqali strategik muvozanatni mustahkamlaydi. Bu Rossiya yoki Xitoyga qarshi ochiq konfrontatsiya emas, balki O‘zbekiston tashqi siyosatining asosiy tamoyili – ko‘pvektorlikni real mazmun bilan to‘ldirishdir.
A.Fayzullozoda: Tinchlik kengashi doirasidagi faoliyat faqat tashqi siyosiy bayonotlar bilan cheklanmaydi. Bu O‘zbekiston diplomatiyasi uchun yuqori darajadagi muzokaralar, murakkab inqirozlarni boshqarish va xalqaro konsensus ishlab chiqish bo‘yicha noyob tajriba maktabi bo‘lishi mumkin.
Amaliy jihatdan bu tashabbus orqali o‘zbekistonlik diplomatlar global darajadagi ekspertlar, maxsus vakillar va vositachilar bilan ishlash imkoniga ega bo‘ladi. Natijada mamlakat institutsional bilim va inson kapitalini oshiradi, bu esa kelajakda boshqa mintaqaviy va global masalalarda ham Toshkentning muzokaraviy salohiyatini kuchaytiradi.
A.Qodirov: Tinchlik kengashi faqat siyosiy platforma emas, balki vaqt o‘tishi bilan xalqaro gumanitar, tiklanish va barqarorlik jamg‘armalarini muvofiqlashtiruvchi markazga aylanishi mumkin. Ta’sischi maqomdagi davlatlar bunday mexanizmlarda odatda kun tartibini belgilash va resurslarni taqsimlashda ustuvor ovozga ega bo‘ladi.
Bu O‘zbekiston uchun to‘g‘ridan-to‘g‘ri ko‘rinmasa-da, strategik jihatdan muhim va uzoq muddatli foyda keltiradi: xalqaro moliyaviy institutlar va donorlar bilan aloqalar chuqurlashadi, mamlakatning “mas’uliyatli global hamkor” imiji mustahkamlanadi. Natijada Toshkent nafaqat siyosiy, balki iqtisodiy va gumanitar diplomatiyada ham qo‘shimcha imkoniyatlar qo‘lga kiritadi.
Strategic Focus: Central Asia

👍11❤4🔥2
O‘zbekistonning Tinchlik kengashiga ta’sischi davlat sifatida qo‘shilishiga Strategic Focus ekspertlari munosabati - 2 qism:
Z.Muhammadiyeva: Tinchlik kengashiga ta’sischi sifatida qo‘shilish O‘zbekistonga eng muhim afzallikni beradi: global qarorlar shakllanadigan stol atrofida bevosita ishtirok etish. Bugungi xalqaro tizimda ko‘plab davlatlar jarayonlarga keyinroq moslashishga majbur bo‘ladi, O‘zbekiston esa bu tashabbus orqali qarorlar shakllanish bosqichidayoq o‘z pozitsiyasini ilgari surish imkoniga ega bo‘ladi.
Bu, ayniqsa, Yaqin Sharq masalasida muhim: mintaqadagi beqarorlik migratsiya oqimlari, energetika bozorlari va global xavfsizlik orqali bilvosita Markaziy Osiyoga ham ta’sir ko‘rsatadi. Kengashdagi ishtirok Toshkentga ushbu jarayonlarni erta bosqichda tushunish va ularga moslashish imkonini beradi.
S.Pinxasova: Tinchlik kengashiga a’zolik masalasi faqat siyosiy niyatlar bilan emas, balki real iqtisodiy yuk nuqtai nazaridan ham baholanishi lozim. Agar ushbu tuzilmaga a’zolik badali 1 milliard AQSh dollari atrofida bo‘lishi inobatga olinsa, keskin va ochiq savol qo‘yilishi kerak: bu mablag‘ evaziga qanday aniq siyosiy yoki gumanitar natija olinadi? Aks holda, gap tinchlikni ta’minlashdan ko‘ra, qimmat, ammo samarasiz xalqaro mexanizmni moliyalashtirish haqida ketayotgandek taassurot uyg‘otadi.
Bugungi kunda G‘azodagi inqirozning ildizlari chuqur harbiy-siyosiy qarama-qarshiliklar, veto huquqlariga ega kuch markazlari va mintaqaviy ittifoqlar bilan bog‘liq. Shunday sharoitda ijro mexanizmlari zaif bo‘lgan yangi xalqaro kengash real ta’sir o‘tkaza olmasligi ehtimoli yuqori. Natijada, katta moliyaviy mablag‘lar tinchlikni emas, balki institutsional byurokratiyani moliyalashtirishga xizmat qilib qolishi mumkin.
K.Ametov: Yana bir ehtimoliy xavf – Tinchlik kengashining siyosiy ramziyatchilik darajasida qolib ketishidir. Xalqaro tajriba shuni ko‘rsatadiki, yangi tuzilmalar ko‘pincha kuchli ijro mexanizmlariga ega bo‘lmasa, deklarativ bayonotlar va diplomatik uchrashuvlar bilan cheklanadi. Bunday holatda kengash real mojarolarni hal etuvchi institut emas, balki siyosiy imijni mustahkamlash vositasiga aylanadi.
Agar jarayon aynan shu yo‘sinda davom etsa, O‘zbekiston kabi mas’uliyatli va ehtiyotkor tashqi siyosat yuritayotgan davlat uchun jiddiy reputatsion xavf paydo bo‘ladi: ya’ni mamlakat nomi real natija bermagan, samarasiz tashabbus bilan bog‘lanib qolishi mumkin. Shuning uchun Toshkent uchun bu ishtirok shunchaki siyosiy ramz yoki diplomatik ishoradan iborat bo‘lmasligi, balki aniq, o‘lchanadigan va amaliy natija beradigan mexanizmlar bilan mustahkamlanishi hal qiluvchi ahamiyatga ega.

🔥11👍5❤2
Yangi “katta o‘yin”: O‘zbekiston suvereniteti atrofidagi mafkuraviy bosim va global ishonch
Jaxongir Xakimov, mustaqil ekspert
So‘nggi paytlarda O‘zbekiston atrofida kechayotgan geosiyosiy jarayonlar diqqat bilan qarashlikni talab qiladi. Bir tomondan, Rossiya axborot maydonida Markaziy Osiyo davlatlari, jumladan O‘zbekistonning mustaqil siyosatiga nisbatan ochiqdan-ochiq yoki bilvosita shubha bilan qaralayotgan bayonotlar ko‘paymoqda. Xususan, rossiyalik siyosiy sharhlovchi Vladimir Solovyov bir necha bor Markaziy Osiyo va Kavkaz davlatlariga nisbatan kuch ishlatish ehtimolini ochiq tilga oldi. Uning chiqishlarida bu hududlarda ham Ukrainadagiga o‘xshash ssenariy takrorlanishi mumkinligi haqida gapirildi.
Shu bilan birga, “rus dunyosi” mafkurasining asosiy ideologlaridan biri sanaladigan Aleksander Dugin bundan ham keskinroq pozitsiyani ilgari surdi. Uning bayonotlarida sobiq SSSR hududidagi davlatlar, jumladan O‘zbekiston kabi mamlakatlar to‘laqonli mustaqil subyekt sifatida mavjud bo‘la olmasligi, ular baribir Rossiya geosiyosiy nazorati doirasida qolishi kerakligi ta’kidlanadi. Bu fikrlar mazmunan O‘zbekistonning o‘z taqdirini o‘zi belgilash huquqini inkor etishga qaratilgan.
Bu kabi bayonotlarni oddiy shaxsiy fikr sifatida baholash qiyin. Chunki ular davlat mablag‘lari hisobiga faoliyat yuritayotgan axborot platformalarida muntazam ravishda takrorlanmoqda. Bu esa mazkur ritorika tasodifiy emas, balki muayyan mafkuraviy yo‘nalishga asoslangan bosim ekanini ko‘rsatadi. Avval jamoatchilik ongida suverenitet g‘oyasi zaiflashtiriladi, keyin esa bosim yoki kuch ishlatish “geosiyosiy zarurat” sifatida ko‘rsatilishi mumkin. Bunday usul ilgari Ukraina misolida qo‘llangani ma’lum.
Ayni paytda, mutlaqo teskari jarayon ham kuzatilmoqda. O‘zbekiston xalqaro maydonda tobora ko‘proq ishonch qozonayotgan, mustaqil qaror qabul qila oladigan davlat sifatida qabul qilinmoqda. Buni AQSH tomonidan berilgan takliflar ham yaqqol tasdiqlaydi. Xususan, Donald Tramp tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev nomiga Yaqin Sharqda tinchlikni mustahkamlash va mojarolarni hal etishga qaratilgan xalqaro tashabbusga qo‘shilish bo‘yicha rasmiy taklif yuborildi. Ushbu tashabbus doirasida O‘zbekistonga yangi xalqaro tuzilma – Tinchlik kengashiga ta’sischi davlat sifatida qo‘shilish taklif etildi.
Bundan tashqari, bundan avval O‘zbekiston G20 formatidagi tadbirlarga mehmon sifatida taklif qilingani ham mamlakatimizning xalqaro nufuzi oshib borayotganidan dalolat beradi. Bu kabi takliflar O‘zbekistonga “kimningdir ta’sir doirasidagi hudud” emas, balki teng huquqli, mustaqil siyosiy ishtirokchi sifatida qaralayotganini ko‘rsatadi.
Shu tariqa, bir vaqtning o‘zida ikki qarama-qarshi jarayon kechmoqda: bir tomondan suverenitetni shubha ostiga oluvchi va inkor etuvchi mafkuraviy bosim, ikkinchi tomondan esa O‘zbekistonning xalqaro maydondagi legitimligi va nufuzini mustahkamlovchi qadamlar. Bu holat yangi geosiyosiy raqobat, ya’ni zamonaviy “katta o‘yin” boshlanganini anglatadi.
Bugungi “katta o‘yin” avvalgilaridan farqli ravishda davlatlarning xaritadagi chiziqlari uchun emas, balki ularning qaror qabul qilish markazini nazorat qilishga qaratilgan. Endi harbiy kuchdan ko‘ra axborot, ishonch, obro‘ va siyosiy barqarorlik muhim ahamiyat kasb etapti.
Xulosa qilib aytganda, O‘zbekiston aynan shu jarayonlar markazida turibdi. Shu sababli bu davrda eng muhim vazifa – pragmatik siyosatni saqlash, milliy manfaatlarni aniq belgilash va hech qaysi kuch markaziga qaram bo‘lmasdan, barcha bilan manfaatli va muvozanatli muloqot olib borishdir. Mustaqillik bu bir marta qo‘lga kiritilib, keyin o‘z-o‘zidan saqlanib qoladigan holat emas. U har kuni oqilona siyosat, qat’iyat va mas’uliyat bilan himoya qilib boriladigan strategik qadriyatdir.

🔥38👍12❤10👏6💯2🏆1
Forwarded from Strategic Focus: LIVE
🇷🇺Марказий Осиё давлатларига “тош отган” Соловьёв ишдан бўшатилди
Россиялик пропагандист Владимир Соловьёв Марказий Осиё давлатларига қилган таҳликали баёнотидан кейин йўқ бўлиб қолди.
Маълум қилинишича, “Россия-1” телеканали эфир жадвалида Владимир Соловьёв олиб борадиган “Вечер с Владимиром Соловьёвым” дастури вақтинча сериал билан алмаштирилган.
Шу билан бирга, илгари Соловьёв иштирок этган “Комсомольская правда” радиосидаги тонгги эфирлар ҳам эндиликда бошқа журналистлар иштирокида олиб борилмоқда.
Ушбу ўзгаришлар ортидан бир қатор Россия оммавий ахборот воситалари Соловьёвнинг эҳтимолий истеъфоси ҳақида хабар тарқатди.
Норасмий манбаларга кўра, Соловьёвнинг ишдан олиш тўғрисида Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Алексей Громов топшириқ берган.

🔥39❤9👍6🤡3
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺Марказий Осиё давлатларига “тош отган” Соловьёв ишдан бўшатилди Россиялик пропагандист Владимир Соловьёв Марказий Осиё давлатларига қилган таҳликали баёнотидан кейин йўқ бўлиб қолди. Маълум қилинишича, “Россия-1” телеканали эфир жадвалида Владимир Соловьёв…
Katta ehtimol bilan, A.Solovyev ishdan bo‘shatilmagan. Bu bir vaqtinchalik tanaffus, xolos.
💯43👍13🤬8👎3❤2
Forwarded from Strategic Focus: Middle East and North Africa
BAA va Hindiston mudofaa paktini rasmiylashtirish bo‘yicha kelishuvga erishdi
BAA va Hindiston Amirliklar yetakchisi Muhammad bin Zoyed (MBZ)ning tashrifi doirasida strategik mudofaa hamkorligini rivojlantirish bo‘yicha memorandumni imzoladi. E’tiborlisi shundaki, mazkur hujjat Saudiya Arabistoni va Pokiston 2025-yil sentabr oyida o‘zaro mudofaa to‘g‘risidagi bitimni imzolaganidan atigi bir necha oy o‘tib rasmiylashtirildi. Hindiston va Pokiston o‘rtasidagi munosabatlarni alohida eslatib o‘tirish shart emas, biroq Saudiya Arabistoni va BAA hozirda munosabatlarning ancha sovuq davrini boshdan kechirayotganini ta’kidlash muhim.
Tashrif davomida energetika masalalari ham diqqat markazida bo‘ldi. Xususan, 3 mlrd dollarlik bitim imzolandi. Unga ko‘ra, BAAning ADNOC Gas kompaniyasi Hindistonning Hindustan Petroleum kompaniyasiga 10 yil davomida yirik hajmda suyultirilgan tabiiy gaz (STG) yetkazib beradi. Ushbu kelishuv natijasida Hindiston BAAning STG bo‘yicha eng yirik iste’molchisiga aylandi. Shuningdek, atom energetikasi sohasida hamkorlik qilishga kelishildi.
Muzokaralar chog‘ida ikki davlat yetakchilari 2022-yil fevralida imzolangan Keng qamrovli iqtisodiy hamkorlik to‘g‘risidagi bitim samaradorligini yuqori baholadilar. Mazkur bitim doirasida 2024 - 2025 moliya yilida neftdan tashqari ikki tomonlama savdo hajmi 100 mlrd dollarga yetdi. Tomonlar 2032-yilga borib tovar ayirboshlash hajmini 200 mlrd dollarga yetkazishni maqsad qilgan.
So‘nggi bir necha yil ichida BAA va Hindiston o‘rtasidagi munosabatlarda barqaror o‘sish kuzatilmoqda. Oliy darajadagi muntazam aloqalar yo‘lga qo‘yilgan: MBZ 2022-yildan buyon Hindistonga 3 marta, Hindiston bosh vaziri Modi esa 2015-yildan beri BAAga 8 marta tashrif buyurgan. Shuningdek, 2023 - 2024 yillarda BAA Hindistonga to‘g‘ridan-to‘g‘ri xorijiy investitsiyalar bo‘yicha 6-o‘rinni egallab, sarmoyalar hajmi qariyb 20 mlrd dollarni tashkil etdi.
Umuman olganda, hozirgi bosqichda BAA - Hindiston munosabatlarini o‘zaro manfaatli va barqaror hamkorlik sifatida baholash mumkin.
Strategic Focus: Middle East and North Africa

👎16🤔3❤2👍2😱1
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
20-yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi delegatsiyasi Turkiya Prezidenti Rejep Tayyip Erdog‘an tomonidan qabul qilindi.
***
On January 20, delegation of the Republic of Uzbekistan was welcomed by Recep Tayyip Erdogan, President of Turkiye.
***
20 января делегация Республики Узбекистан была принята Президентом Турции Реджепом Тайипом Эрдоганом.
Facebook | YouTube | Instagram | X

👍31🔥7❤3
Kremlga siyosiy signal: Anqaradagi uchrashuv va O‘zbekiston xavfsizlik doktrinasidagi burilish
Jaxongir Xakimov
Rossiya axborot maydonida O‘zbekiston suverenitetiga nisbatan kuchayib borayotgan mafkuraviy bosim sharoitida mamlakat tashqi siyosatda keskin ritorikaga asoslangan reaksiya emas, balki diplomatik muvozanat va strategik hisob-kitobga tayangan javob modelini shakllantirmoqda. Ushbu yondashuv bugungi keskin geosiyosiy muhitda qisqa muddatli siyosiy effektlardan ko‘ra, uzoq muddatli milliy manfaatlarni ustuvor qo‘yishga qaratilganini ko‘rsatadi.
Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev raisligida o‘tkazilgan Xavfsizlik kengashining kengaytirilgan yig‘ilishida aytilgan fikrlar zamonaviy xavfsizlik tushunchasining tubdan o‘zgarayotganini anglatadi: endi xavfsizlik faqat qurol-aslaha yoki askarlar soni bilan o‘lchanmaydi. Sun’iy intellekt, kiber makon, raqamli boshqaruv, siyosiy-iqtisodiy bosim va axborot maydoni bugungi xavfsizlikning asosiy frontlariga aylangan.
Shu bois sakkiz yil avval qabul qilingan Mudofaa doktrinasi va 1997-yilgi Milliy xavfsizlik konsepsiyasini qayta ko‘rib chiqish masalasi kun tartibiga chiqdi. Mazkur qaror hujjatlarni yangilashdan ko‘ra kengroq siyosiy mazmunga ega bo‘lib, O‘zbekistonning mustaqil qaror qabul qilish salohiyatini institutsional jihatdan mustahkamlashga qaratilgan strategik signal sifatida namoyon bo‘lmoqda.
Anqara va Toshkentning strategik munosabatlari
Mazkur konseptual burilish 2026-yil 20-yanvar kuni Anqarada bo‘lib o‘tgan Turkiya–O‘zbekiston Qo‘shma Strategik Rejalashtirish Guruhining to‘rtinchi yig‘ilishi va “4+4” mexanizmi doirasidagi uchrashuvlarda amaliy ifodasini topdi. Yig‘ilish Turkiya tashqi ishlar vaziri Hakan Fidan va O‘zbekiston tashqi ishlar vaziri Baxtiyor Saidov hamraisligida o‘tkazildi.
Uchrashuvning ahamiyati faqat muhokama qilingan masalalar bilangina cheklanmay, balki delegatsiyalar tarkibida ham yaqqol namoyon bo‘ldi. O‘zbekiston tomonidan Davlat xavfsizlik xizmati raisi Bahodir Qurbonov, Mudofaa vaziri Shuhrat Xolmuhammadov va Ichki ishlar vaziri Aziz Toshpo‘latovning bir vaqtda ishtirok etishi O‘zbekiston xavfsizlik blokining yagona siyosiy mantiq asosida harakat qilayotganini ko‘rsatdi.
Turkiya tomonidan esa Ichki ishlar vaziri Ali Yerlikaya, Milliy mudofaa vaziri Yaşar Güler, MIT rahbari Ibrohim Kalin va Mudofaa sanoati rahbari Haluk Gorgun ishtirok etdi.
Mazkur holat tashqi siyosat doktrinasi bilan milliy xavfsizlik amaliyoti o‘rtasidagi strategik sinxronlashuvning yaqqol ifodasidir.
Mafkuraviy bosimga institutsional javob
Rossiya axborot makonida O‘zbekiston va Markaziy Osiyo davlatlari suverenitetiga nisbatan shubha uyg‘otuvchi ritorika kuchayib borayotgan bir sharoitda, Anqaradagi uchrashuv ochiq bayonotlarsiz, ammo aniq strategik siyosiy signal vazifasini bajardi. Ushbu signal O‘zbekiston o‘z xavfsizligini bitta kuch markaziga bog‘lab qo‘ymasligini va bunday qaramlikni kelajak modeli sifatida ko‘rmasligini anglatadi.
Javob shaklining o‘zi alohida ahamiyatga ega. Mafkuraviy bosimga ritorika bilan emas, keskinlik bilan emas, balki muqobil institutlar, qardosh xalqlar bilan strategik hamkorliklar va muvozanatli qarorlar orqali javob berilmoqda. Zamonaviy geosiyosatda aynan shu yondashuv eng samarali strategiyalardan biri hisoblanadi.
Xulosa qilib aytganda, O‘zbekiston bugun global va mintaqaviy geosiyosatda passiv kuzatuvchi emas, balki o‘z manfaatlarini aniq anglagan va ularni himoya qila oladigan mustaqil aktor sifatida shakllanib bormoqda. Yangilanayotgan tashqi siyosat konsepsiyasi, xavfsizlik va mudofaa doktrinalari hamda muvozanatli diplomatik faoliyat mamlakatning yangi strategik realliklarga moslashayotganini ko‘rsatadi. Bu jarayonda O‘zbekiston na biror kuch markaziga qaram ittifoqchi sifatida shakllanmoqda, na geosiyosiy qarama-qarshiliklar maydoniga aylanishni tanlamoqda. Aksincha, mamlakat o‘z suveren qaror qabul qilish salohiyatini saqlagan holda, mintaqaviy barqarorlik va xalqaro ishonchni mustahkamlovchi siyosiy aktor sifatida o‘z o‘rnini belgilamoqda.

🔥38👍18💯16❤6
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev AQSh Prezidenti Donald Trampning taklifiga binoan Davos shahrida Tinchlik kengashi nizomini imzolash marosimida ishtirok etish uchun amaliy tashrif bilan Shveytsariyaga jo‘nab ketdi.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента США Дональда Трампа вылетел с рабочим визитом в Швейцарию для участия в церемонии подписания устава Совета мира в городе Давосе.
#Mirziyoyev #tashrif #Shveytsariya #Davos
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍80🔥31❤21👏13🕊2
Forwarded from G‘ayratxo‘ja G‘afforxo‘ja o‘g‘li
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия ҳукумати туркийлардан қўрқадими?
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 2026 йил 20 январдаги матбуот анжуманида айтган сўзлари нафақат дипломатик баёнот, балки жиддий геосиёсий ишоралар тўплами сифатида диққатга сазовордир. Вазир халқаро ҳуқуқ, БМТ Низоми ва Евросиё хавфсизлиги ҳақида сўз юритар экан, қитъадаги «буюк цивилизациялар» қаторида рус, хитой, эрон, араб ва ҳинд маданиятларини алоҳида санаб ўтди. Бироқ Евросиёнинг қоқ марказини эгаллаган, тарихий ва географик жиҳатдан қитъани боғлаб турувчи энг катта кучлардан бири – Туркий цивилизация мазкур рўйхатдан «тушиб қолди». Сергей Лавров каби тажрибали дипломатнинг нутқида тасодифларга ўрин йўқлигини инобатга олсак, бу сукут шунчаки эътиборсизлик эмас, балки аниқ сиёсий позициянинг ифодаси эканлиги ойдинлашади.
Тарихчилар ва сиёсатшуносларнинг фикрича, Евросиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда туркий халқларнинг ўрни беқиёсдир. Вазир санаб ўтган цивилизацияларнинг, хусусан, славян, форс ва хитой маданиятларининг ривожланиши ҳамда «суяги қотиши»да туркий давлатчилик анъаналарининг ҳиссаси катта бўлган. Тарихда Евросиёнинг «тобелашиши» ёки заифлашиши ҳар доим туркий элементнинг кучсизланиши билан боғлиқ бўлиб келган. Шу боис, Лавров таъкидлаган «Евросиё хавфсизлиги» ғояси агар қитъадаги энг йирик этномаданий бирликлардан бирини инкор этса, унинг ҳаётийлиги шубҳа остида қолади, чунки хавфсизлик фақат кучлиларнинг кайфиятига эмас, балки адолат кучига таяниши керак. Туркий цивилизация эса тарихан ана шундай мувозанатни сақлаб турувчи куч вазифасини ўтаган.
Айнан мана шу нуқтада «Россия ҳукумати туркийлардан қўрқадими?» деган табиий савол туғилади. Бу саволга жавобни Лавровнинг нутқидаги бўшлиқлардан ва бугунги сиёсий воқеликдан излаш мумкин. Россия ўзини «давлат-цивилизация» деб эълон қилар экан, постсовет ҳудудида ва бутун Евросиёда ўзига рақобат қила оладиган бошқа бир идентиклик – Туркий бирлик ғоясини тан олгиси келмаётгандек таассурот уйғотади. Бугунги кунда Туркий Давлатлар Ташкилоти тобора кучайиб, Евросиёда янги куч марказига айланаётгани Москванинг анъанавий таъсир доираларида муқобил интеграция моделини юзага келтирмоқда. Москва Евросиё хавфсизлик архитектурасини фақат ўзи ёки Хитой ва Эрон каби ўзига иттифоқчи деб билган қутблар орқали қуришни истайди, туркий бирликни эса мустақил ва ўзига хос қутб сифатида кўришни хоҳламайди.
Қолаверса, Россия Федерацияси кўп миллатли давлат бўлиб, унинг таркибида миллионлаб туркий халқлар истиқомат қилади ва «Буюк Туркий цивилизация» тушунчасининг халқаро майдонда расман тан олиниши ички яхлитликка таъсир қилиши мумкин бўлган мафкуравий омил сифатида қабул қилиниши мумкин. Шундай қилиб, Лавровнинг рўйхатидан туркийларнинг тушиб қолиши – бу цивилизацияни йўқ деб ҳисоблаш эмас, балки унинг мустақил куч эканлигини тан олишни истамасликдир. Аммо ҳақиқат шундаки, Евросиёда ягона ва мустаҳкам хавфсизлик тизимини туркийлар иштирокисиз ва уларнинг маданий-сиёсий ўрнини тан олмасдан туриб барпо этиб бўлмайди, чунки Евросиё тарихининг умуртқаси – бу туркий халқлардир.

👍38❤13🔥12🤝4
Forwarded from Otabek Akromov
G‘ayratxo‘ja G‘afforxo‘ja o‘g‘li
Россия ҳукумати туркийлардан қўрқадими?
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 2026 йил 20 январдаги матбуот анжуманида айтган сўзлари нафақат дипломатик баёнот, балки жиддий геосиёсий ишоралар тўплами сифатида диққатга сазовордир.

Ғайратакани фикрларига қўшимча
Лавров цивилизацияларни санар экан, у фақат Россияга “яқин” ёки иттифоқчи деб қараладиган маданиятлар рўйхатини тузмаган. Унинг асосий хулосаси: Евроосиёда мавжуд барча цивилизацияларни ягона рамка остида уйғунлаштириш жуда қийин. Бу эса Евроосиёни табиатан ҳамкорликдан кўра, манфаатлар ва таъсир доиралари ўзаро рақобат қиладиган макон сифатида кўришга ишора қилади.
Қайсидир маънода Лавров Маккиндернинг геосиёсий "Хартленд" назариясига ишора қилмоқда.
🌟 Отабек Акромов
Лавров цивилизацияларни санар экан, у фақат Россияга “яқин” ёки иттифоқчи деб қараладиган маданиятлар рўйхатини тузмаган. Унинг асосий хулосаси: Евроосиёда мавжуд барча цивилизацияларни ягона рамка остида уйғунлаштириш жуда қийин. Бу эса Евроосиёни табиатан ҳамкорликдан кўра, манфаатлар ва таъсир доиралари ўзаро рақобат қиладиган макон сифатида кўришга ишора қилади.
Қайсидир маънода Лавров Маккиндернинг геосиёсий "Хартленд" назариясига ишора қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6💯6👍5
Bloklarsiz davr nihoyasiga yetdi!
Saidakbar Shamsiyev, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti
Xalqaro munosabatlar tizimida tub burilishlar hamda jahon siyosatida changalzor qoidalari hukm surayotgan bir davrda davlatlar xavfsizligini kuch yordamida saqlash ustuvor ahamiyat kasb etmoqda. Xalqaro huquq va normalar zaiflashgan va foydasiz bo‘layotgan jarayonda Bloklarsiz siyosat yo‘li esa besamar bo‘lib qolmoqda. Changalzor qoidalarining "Har kim kuchi yetgan joygacha egalik qilsin" tamoyili qudratli davlatlarning imperialistik istaklarini kuchaytirib yubordi. Shunday paytda, rivojlanayotgan davlatlar xalqaro munosabatlarda kuchlar balansini saqlash va mudofaa salohiyatini oshirish uchun ishonchli hamkorlik bloklariga a’zo bo‘lishi yoki shunday tuzilmani yaratishi hayotiy ahamiyat kasb etmoqda.
O‘zbekiston ham mustaqil suveren davlat sifatida xalqaro munosabatlarda kechayotgan bu kabi geosiyosiy o‘zgarishlarga munosib javob bera olishi lozim. Prezident Sh.Mirziyoyev boshchiligida o‘tkazilgan “Xavfsizlik kengashi”ning kengaytirilgan yig‘ilishida, davlatning tashqi siyosat doktrinasi va konsepsiyasini qayta ishlab chiqish lozimligi ta’kidlandi. Albatta, ushbu konsepsiya hozirgi kundagi xalqaro munosabatlar tizimiga javob bera oladigan, davlat milliy manfaatlarini to‘la o'zida aks ettira oladigan hujjat bo‘lishi lozim. Shu nuqtayi nazardan, yangilanishi kutilayotgan tashqi siyosat konsepsiyasi avvalgisidan farqli o‘laroq “turli harbiy bloklarga qo‘shilmaslik” qismini o‘zgartirishni talab etmoqda.
To'gri, 2012-yilda qabul qilingan "Tashqi siyosat konsepsiyasi"da bildirilgan "Turli harbiy bloklarga qo'shilmaslik" tamoyili o'sha davrning ehtiyoji edi. Chunki, Rossiya Federatsiyasi mintaqa davlatlarini o'zining ta'siri yuqori bo'lgan turli tashkilotlarga tortayotgan edi. Islom Karimovning siyosiy manyovri orqali O'zbekiston Rossiya ta'siri ostidagi tuzilmalardan chetda qolgan edi.
Bugungi kunda O‘zbekiston va Markaziy Osiyoga kelayotgan tashqi tahdid - bu uzoq o‘n yoki yigirma yillarga tegishli mavhum xavf emas, balki yaqin kelajakda sodir bo‘lishi mumkin bo‘lgan jiddiy chaqiruvdir. MO mudofaa hamkorligini tuzish geosiyosiy milliy manfaatlar va milliy xavfsizlik zaruriyatidir.
Tarix takrorlanuvchi xususiyatga ega. Bir paytlar mintaqamizda xonliklar birlasha olmaganligi - bizni qariyb bir yarim asrlik mustamlaka zug‘miga solib qo‘yganligini unutmasligimiz darkor. Siyosiy iroda, o‘zaro ishonch va dadil qarorlar bugun bizga uyushtirilayotgan tashqi xurujlardan himoyalanishda mustahkam qalqon bo‘lib xizmat qilishi mumkin. Kuni kecha Anqara shahrida O‘zbekiston va Turkiya o‘rtasida imzolangan “4+4” harbiy kelishuvi ushbu jarayonning boshlanish nishonasi sifatida ko‘rish mumkin. Zero, yolg‘iz bo‘ri ulkan ayiqni yenga olishi juda mushkul. Birlashish va birgalikda harakat qilish bugungi kunning zaruriyati va talabidir!

👍36❤10🔥10💯6👌2🐳1
Bloklarsiz davr tugadi - ammo sovuqqonlikdan voz kechish xato bo‘ladi
Sofiya Zokirova, Strategic Focus eksperti
Ha, bugungi global vaziyat shuni ko‘rsatmoqdaki, klassik “bloklarsiz siyosat” davri sekin-asta ortda qolmoqda. Xalqaro huquq zaiflashgan, kuch omili ustuvorlik kasb etayotgan sharoitda xavfsizlik masalasi ko‘plab davlatlar uchun birinchi o‘ringa chiqdi. Biroq bu holat Toshkent kim bilandir ochiq qarama-qarshilikka borishi kerak, degani emas. Aksincha, bugungi murakkab va beqaror davrda O‘zbekiston uchun eng to‘g‘ri yo‘l - hissiyotlardan yiroq turib, sovuqqonlikni saqlagan holda, o‘zini tiyish va puxta ratsional tafakkurga tayangan holda qaror qabul qilishdir.
Aks holda, biz Yevropa yo‘l qo‘ygan xatoni takrorlash xavfi bilan yuzma-yuz kelamiz. So‘nggi yillarda Yevropa davlatlariga go‘yoki Rossiyani mag‘lub etish mumkin, degan illyuziya singdirildi. Ammo ular ikki muhim haqiqatni e’tibordan chetda qoldirdi: birinchidan, Yevropaning real harbiy-sanoat va resurs salohiyati bunday qarama-qarshilikka yetarli emas (to‘g‘ri, NATO armiyasi kuchli, lekin rus yadro quroli kuchlarni tenglashtirmoqda); ikkinchidan, bu yo‘l Yevropa Ittifoqining o‘z manfaatlariga zid edi. Natijada Yevropa yanada chuqurroq tarzda AQShga qaram bo‘lib qoldi. Bugun esa Amerika Yevropaga faqat xavfsizlik bo‘yicha emas, balki iqtisodiy va hatto hududiy masalalarda ham bosim o‘tkazayotganini ko‘ryapmiz.
Tarixning o‘zi bu borada aniq signal bermoqda. Bir vaqtlar Gruziya G‘arbga haddan tashqari umid bog‘ladi va oxir-oqibat o‘z hududining qariyb 20 foizini yo‘qotdi. Bugun Ukraina hududining kamida 20 foizi Rossiya nazorati ostida. Agar Moskva rus tilida so‘zlashuvchi hududlarni to‘liq egallash strategiyasini tanlasa, bu ko‘rsatkich 40 foizga yetishi mumkin. Bu holatlar bitta achchiq haqiqatni ochib beradi - tashqi kafolatlar hech qachon mutlaq xavfsizlikni ta’minlamaydi.
Shu nuqtada yana bir nihoyatda muhim masalani ochiq aytish kerak. O‘zbekistonning harbiy bloklarga qo‘shilmaslik maqomini bekor qilishi avtomatik tarzda erkin tanlovni yo‘qqa chiqaradi. Real geosiyosiy sharoitda bu qaror O‘zbekistonning xohlagan blokka “mustaqil ravishda” qo‘shilishiga emas, balki de-fakto Kollektiv xavfsizlik shartnomasi tashkilotiga kirishiga olib keladi. Bunday vaziyatda Rossiya mintaqadagi ta’siridan foydalanib, Toshkentni aynan shu formatga tortadi - ochiq ultimatum bilan emas, balki siyosiy, iqtisodiy va xavfsizlik bosimlari orqali. Demak, masala “qaysi blokka qo‘shilamiz?” degan savolda emas, balki umuman tanlash imkoniyatini saqlab qolamizmi yoki yo‘qmi, degan savolda.
Shu bois bugungi sharoitda O‘zbekiston uchun eng to‘g‘ri yo‘l - mavjud maqomni saqlab qolish, uni zamonga mos mazmun bilan to‘ldirish va kuchaytirishdir. Bu zaiflik emas, balki strategik manevr erkinligidir. Bu Toshkentga hech kim bilan ochiq konfrontatsiyaga bormasdan, bir vaqtning o‘zida barcha asosiy kuch markazlari bilan muvozanatli muloqot olib borish imkonini beradi.
Asosiy urg‘u esa tashqi bloklarda emas, o‘z ichki tayanchlarimizda bo‘lishi kerak. Kuchli va zamonaviy qurolli kuchlar, milliy harbiy-sanoat bazasi, ilm-fan va texnologik salohiyat - bularning barchasi urush qilish uchun emas, balki urushning oldini olish uchun zarur. Zamonaviy dunyoda aynan bilim, texnologiya va aql eng kuchli qalqonga aylanmoqda.
Xulosa qilib aytsak, bloklarsiz davr yakunlanayotgan bo‘lishi mumkin, ammo bu O‘zbekistonni hissiy qarorlar sari emas, balki sovuqqon, hisob-kitobli va uzoqni ko‘ra biladigan strategiya sari yetaklashi kerak. Kuchli armiya, kuchli ilm-fan va kuchli tafakkur - bugungi murakkab dunyoda eng ishonchli ittifoq ana shular.

💯16👍11❤5👎2🔥2🤮1