TAVSIYA
186K subscribers
560 photos
7 videos
561 links
Реклама учун: @tavsiyarek

Лойиҳаларимиздан (@songfastbot @songsetbot @tavsiya) бот ва каналларимизга тушаётган рекламаларнинг қисман фоизи эҳсонга ажратилади.
Download Telegram
⏺Эрталаб соат 6:00 дан 7:00 гача бўлган муддатда узоқ муддатли хотира фаол ишлайди ва бу пайтда қабул қилинган барча маълумотлар осонгина ўзлаштирилади.

⏺Соат 8:00 – 9:00 гача вақтда мантиқий фикрлаш фаол бўлади. Шунинг учун бу вақт ёдлаш ва таҳлил қилиш учун энг мос вақт.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қандай зарарли одатлар инсон умрини қисқартиради?

Носоғлом турмуш тарзи туфайли умримизнинг ўртача бир неча ўн йиллигини йўқотамиз. Улар қуйидаги одатлар туфайлидир:

⏺Сурункали уйқусизлик — 5 йил;
⏺Пассив турмуш тарзи — 6 йил;
⏺Ортиқча вазн — 8 йил;
⏺Юқори қон босими — 10 йил;
⏺Бир кунда 20 та ва ундан кўп тамаки чекиш — 10 йил;
⏺Спиртли ичимликларни доимий ичиш — 23 йил.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тамаки тутунини ҳидлаш чекишдан ҳам зарарлироқми?

Кўпчилик чекишни соғлиқ учун зарарли деб билади. Шифокорларнинг таъкидлашича, жараёнда нафақат чеккан одам, балки унинг ёнида туриб тутунни ҳидлаган шахс ҳам жиддий хавф остида қолади. Бу тиббиётда пассив чекиш деб аталади.

Чекаётганда филтрлардан ўтган тамаки тутуни организмга тушади. Аммо кашанданинг ёнидагилар нафас олаётган тутун филтрлардан ўтмаган ҳолда ҳавога тарқалади. Демак, чекмайдиган одам аслида «тозаланган» эмас, балки энг заҳарли тутунни ютади.

Сигарет тутуни тарқалган ҳавода никотин, углерод оксиди, бензол, формальдегид, сианид каби 7 мингдан ортиқ зарарли моддалар борлиги аниқланган. Уларнинг 70 дан ортиғи бевосита саратон қўзғатувчи ҳисобланади.

TAVSIYA обўна бўлинг
ЭРКАКЛАР ДИҚҚАТИГА

Мунтазам равишда ўта тор ич кийим кийиш эркакларда бепуштлик эҳтимолини келтириб чиқаради. Чунки тор ич кийимда мояк халтаси қисилиб, кучли босим остида қолади. Натижада катта миқдорда уруғ суюқлиги ажралиб чиқади, аммо унинг сифати, яшовчанлиги кескин пасаяди.

Шу боис қулай, ҳаво ўтказадиган матодан тайёрланган, баданга ёпишиб турмайдиган ич кийим танлаш тавсия этилади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Иссиқ хонада ухлаш нимаси билан хавф туғдиради?

Ухлаш учун энг қулай ҳаво ҳарорати 23 С дан ошмаслиги керак. Пастки чегара эса 16-19 С дан паст бўлмаслиги зарур. Бу тананинг иссиқлик тақсимлаш тизими (терморегуляция) билан боғлиқ.

Дам олиш пайтида тана ҳарорати пасаяди ва иссиқлик қайта тақсимланади. Агар хона жуда иссиқ бўлса, ундаги ҳаво қуруқ бўлади ва бурун шиллиқ қаватни безовта қила бошлайди.

Жуда иссиқ хонада ухлашни яхши кўрадиган одамларда сурункали чарчоқ, асабийлашиш ва стресс кузатилади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кунига 15 дақиқалик кулги ҳафтасига уч марта 30 дақиқалик жисмоний машқлар ўрнини қоплайди.

TAVSIYA обўна бўлинг
КУНДУЗИ УХЛАШ КЕРАКМИ?

Ҳа, ҳатто ҳафтасига бир неча бор ухлаш саломатлик учун фойдалидир. Кун давомида ишлайдиган ходимлар ҳам ташвишга тушмасдан, ёш кўриниш учун дам олиш кунлари ўзингизга 30 дақиқа вақт ажратинг.

Сиз 20 дақиқадан кўп ухламаслигингиз лозим. 5, 10, 15 дақиқалик уйқу ҳам жуда яхши. Яна қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:
⏺16:00 дан сўнг ухламанг.
⏺Қулоқчин ёки ниқобдан фойдаланинг.
⏺Будильникни керакли вақтга созлаб қўйинг. Бу кўп ухлаш ва тунги уйқу сифатининг бузилишидан сақлайди.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги ОИВ инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари аниқланган 790 та "курорт" ва фоҳишахонани аниқлади.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, биргина 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси тарқалган 790 та фоҳишахона аниқланган. Ўртача, бу кунига 10 дан ортиқ бундай ҳолатларни ташкил қилади.

Кўпинча бундай муассасалар ўзларини СПА ва "массаж" салонлари сифатида яширадилар. Ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат бўйлаб бундай муассасаларни текширишда давом этмоқда!

TAVSIYA обўна бўлинг
Икки ҳафта интернетсиз яшаш мияни ўн йилга ёшартириши мумкин.

Америкалик ва канадалик олимлар 467 нафар iPhone фойдаланувчиси иштирокида тажриба ўтказишди. Уларнинг телефонларида мобил интернет икки ҳафтага ўчирилди. Қўнғироқ, СМС, фото ва видео эса ишлашда давом этди.

Эксперимент бошида иштирокчилар кунига ўртача 5 соат телефонда вақт ўтказган. Икки ҳафтадан сўнг эса натижалар ҳайратланарли бўлди: одамлар ўзларини бахтлироқ ва хотиржамроқ ҳис қила бошлади. Диққат ва концентрация кўрсаткичлари эса гўёки мия ўн йилга ёшаргандек яхшиланди.

Экран олдида ўтказилган вақт 5 соатдан 3 соатга тушди. Бўш вақтларини эса одамлар оиласи, сайр ва спортга сарфлашди. Уйқу ҳам ўртача 17 дақиқага узайди.

Олимларнинг айтишича, ҳатто қисқа муддат интернетдан узоқлашиш ҳам мияга "қайта юкланиш" имконини беради ва стрессни камайтиради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Косметологлар фикрича, 10 ёшга ёшартирувчи ниқоб

Бу ниқобдан йилига 2 марта фойдаланиш кифоя қилади. Керакли маҳсулотлар қуйидагилар:

⏺1 ош қошиқ асал
⏺1 ош қошиқ сметана
⏺50 гр творог
⏺1 тухум
⏺6 томчи лимон суви
⏺1 ампуладан алоэ, витамин Б1 ва Б12 (дорихонада сотилади)

Барча маҳсулотларни аралаштиринг. Кечқурун тозалаб ювилган юзга (кўз остига ҳам) суртиб, 15-20 дақиқа давомида шу ҳолатда қолдиринг. Сўнгра илиқ сувда ювинг.

Ниқобни икки ҳафта давомида юзда қўлланг. Олти ойдан сўнг муолажани такрорлаш мумкин.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қора чой инсон умрини узайтиради

Тадқиқотларга кўра, қора чой инсон умрини узайтиради. Гап шундаки, кунига 2-3 стакан қора чой ичадиган инсонлар, 9-13% холларда, ўлимдан узоқлашишади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Газ плитасида овқат пишириш саратон хавфини кўп карра оширади

Газ плитасида овқат пишириш саратон касаллигига йўлиқиш хавфини кўп карра оширади.
Стэнфорд университети тадқиқотига кўра, газ плиталари хавфли зарраларни автомобилга қараганда 100 баравар кўп чиқаради, қолаверса, ҳавони бензол билан заҳарлайди.
Бунга ечим сифатида электр плиталардан фойдаланиш ёки овқат пиширганда ошхона ҳавосини яхшилаб алмаштириш таклиф этиляпти.

TAVSIYA обўна бўлинг
Қаҳва аёллар саломатлигига қандай зарар етказади?

Сут ва сироп қўшилган қаҳва аёллар саломатлигига алкогол ва энергетиклардан ҳам кўпроқ зарар етказар экан.

Эндокринолог Екатерина Янгнинг айтишича, кофеин қондаги стресс гормони даражасини кескин оширади, шакар ва сироплар билан қўшилиб эса инсулиннинг кескин кўтарилишига сабаб бўлади. Қаҳвага сут қўшилиши унинг зарарини каррасига оширади: у IGF-1 ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, шу туфайли ҳуснбузарлар ва яллиғланишлар пайдо бўлади, терининг ўзи эса бир неча баробар тезроқ қарийди.

TAVSIYA обўна бўлинг
Помидорда ликотин деган модда бор. Ана шу ликотин моддаси эркаклик уруғини шамоллаш ва бошқа жароҳатлардан ҳимоя қилади. Ота бўлишни истаган эркакларга помидорни кўпроқ ейиш тавсия этилади

TAVSIYA обўна бўлинг
Нотўғри нафас олиш букриликка сабаб бўлиши мумкин

Бурундан тўғри нафас олиш кўкрак қафасини тўғри тутишга ёрдам беради.

Инсон оғзи билан нафас олганда, вақт ўтиши билан бўйни чўзилиб, бош олдинга силжийди, бу тана ҳолатига таъсир қилади ва эгилишга олиб келади.

TAVSIYA обўна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тишни пломбалаш нима дегани?

Тишни пломбалаш - кариесдан зарарланган тишнинг шаклини тиклаш усули.

Стоматолог тишни пломбалашда аввал тишнинг чириган тўқимасини олиб ташлайди, ҳосил бўлган бўшлиқни тозалайди, сўнгра уни пломба моддаси билан тўлдиради.

TAVSIYA обўна бўлинг
7 соатдан кам ухлайдиган одамлар кунига 8 соат ёки ундан кўп ухлайдиган одамларга қараганда 3 марта кўп шамоллашга чалинади.

Шунинг учун, шифокорлар сизга ётоқ режимида даволанишни буюрганда, сиз бу ерда тўлиқ мантиқий ва физиологик тушунтириш борлигини билишингиз керак.

Агар шамоллаб қолсангиз, камида 8 соат ухлашингиз лозим!

TAVSIYA обўна бўлинг
Ўпишиш пайтида, бир кишидан бошқасига 278 турдаги бактериялар ўтади. Яхшиямки, уларнинг 95 фоизи хавфли эмас.

TAVSIYA обўна бўлинг
Нормал одам очликдан кўра уйқусизликдан тезроқ вафот этади. Уйқусиз бўлганда ўлим 10 кун ичида содир бўлади, очликдан эса — бир неча ҳафта ўтгач.

Уйқусизлик вақтида мия токсинлардан тозалана олмайди ва иммунитет бутунлай ишдан чиқади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Табиблар огоҳлантиради

⏺Балиқ + тухумни бирга ейиш — ошқозонга оғир келиб, фалажликка олиб бориши мумкин.
⏺Тўқ қоринга ҳаммомга кириш — юрак-қон томирларга қаттиқ босим бериб, фалажлик хавфини кучайтиради.
⏺Сут + балиқни қўшиб ейиш — оғир касалликларга: подагра ёки моховга сабаб бўлиши мумкин.

Бу огоҳлантиришни шайх ва доктор Камол ал-Ҳут Ҳусайний таъкидлаб ўтган.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM