TAVSIYA
188K subscribers
560 photos
8 videos
562 links
Реклама учун: @tavsiyarek

Лойиҳаларимиздан (@songfastbot @songsetbot @tavsiya) бот ва каналларимизга тушаётган рекламаларнинг қисман фоизи эҳсонга ажратилади.
Download Telegram
НЕГА ШИВИТ УЙКУНИ ЯХШИЛАЙДИ?

Шивит таркибидаги ўзига хос ҳид ва таъм берувчи ефир мойлари қон орқали асаб тизимига етиб борганда, сурункали зўриқиш ва ваҳима сигналларини блоклайди.

Бу ефир мойлари танада табиий тинчлантирувчи ва енгил спазмолитик вазифасини бажаради. Натижада мия стресс ҳолатидан чиқиб, тинчланади ва сифатли уйқу учун масъул бўлган мелатонин гормонининг ажралиши осонлашади.

TAVSIYA обўна бўлинг
ТОВОН ЁРИЛИШИДАН
КАНДАЙ КУТУЛИШ МУМКИН?


Қуриган ва қаттиқлашган ўлик тери қатламини шунчаки ишқалаш ёриқларни янада чуқурлаштиради. Уни аввал юмшатиб олиш шарт.

Тоғорачага илиқ сув қуйиб, унга 1-2 ош қошиқ истеъмол содаси ёки оддий денгиз тузи қўшинг. Оёқларни сувда 15-20 дақиқа ушлаб туринг. Сода ва илиқ сув қаттиқлашган терини юмшатади ва антисептик вазифасини бажаради. Шундан сўнг, махсус юмшоқ товон тоши билан ўлик тери қатламини аста-секинлик билан тозаланг.

TAVSIYA обўна бўлинг
Саёҳат режалаштирилаётган илк кунларданоқ танада дофамин (кутиш ва қувонч гормони) ажрала бошлайди. Саёҳат давомида эса сурункали стресс гормони бўлган кортизол даражаси кескин тушади.

Америка Юрак Ассоциацияси тадқиқотларига кўра, йилига камида бир марта фаол саёҳат қиладиган инсонларда юрак хуружи (инфаркт) хавфи саёҳат қилмайдиганларга нисбатан 20-30% га пастроқ бўлади. Саёҳатдаги янги таассуротлар асаб тизимини "reset" (қайта юклаш) қилади ва сурункали чарчоқни йўқотади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Қўй гўшти табиий аминокислота - Л-Карнитин (L-Carnitine) миқдори бўйича барча гўшт турлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Л-Карнитин ёғ кислоталарини ҳужайра ичидаги митохондрияларга (энергия станцияларига) ташийди ва уларни ёқиб, куч бағишлайди. Шунингдек, ундаги юқори руҳ (цинк) моддаси эркакларда асосий фаоллик гормони - тестостерон синтезини рағбатлантиради.

Бу гўшт жисмоний меҳнат қилувчилар, спортчилар ва умумий ички қувватни (иммунитетни) оширмоқчи бўлганлар учун мукаммал қувват манбаидир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Тил юзасидаги майда сўрғичлар (рецепторлар) тез янгиланувчи тўқималардан иборат. Агар организмда Витамин В12, В9 (фолий кислотаси) ёки темир (ферритин) моддаси кескин камайиб кетса (камқонлик содир бўлса), тил тўқималарида гипоксия (кислород етишмовчилиги) бошланади. Сўрғичлар атрофияга учраб, тил юзаси силлиқлашади ва чуқур шиллиқ қават ёрилишлари юзага келади.

Тил ёрилиши кўпинча яширин кечаётган анемия (камқонлик) касаллигининг энг биринчи жисмоний белгиси ҳисобланади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кўпчилик орасида ҳомиладорлик даврида соч бўяш болага жиддий зарар етказади деган қўрқув бор. Замонавий тиббий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, соч бўяш пайтида бош териси орқали қонга сўриладиган кимёвий моддалар миқдори шу қадар минималки (1% дан кам), у ҳомилага ҳеч қандай салбий таъсир кўрсата олмайди.

Шунга қарамай, шифокорлар эҳтиёткорлик чораси сифатида ҳомиланинг барча аъзолари шаклланадиган дастлабки 12 ҳафтада (биринчи триместрда) кучли аммиакли бўёқлардан вақтинчалик воз кечишни ёки табиий (ҳина, басма) воситалардан фойдаланишни тавсия этадилар.

TAVSIYA обўна бўлинг
Тери ости ёғ тўқимаси терини ичидан ушлаб турувчи табиий каркас ва ҳажм вазифасини бажаради. У терига табиий силлиқлик, таранглик ва соғлом порлашни беради.

Ҳаддан ташқари озиб кетганда ёки қисқа вақт ичида кескин вазн йўқотилганда, бу ички каркас йўқолади. Натижада, тери "бўшаб" қолади, ҳажмини йўқотади ва тортишиш кучи таъсирида пастга қараб осила бошлайди. Юзда эса бу ҳолат ажинларни бир зумда кўзга ташлантириб қўяди.

TAVSIYA обўна бўлинг
Югуриш ёки сакраш машқларидан фарқли ўлароқ, велосипед ҳайдашда тана вазнининг асосий қисми ўриндиққа тушади. Оёқлар педални айлантираётганда тизза ва чаноқ-сон бўғимлари ўқ бўйлаб силлиқ ҳаракат қилади ва уларда ерга урилишдан пайдо бўладиган кучли зарб (ударная нагрузка) содир бўлмайди.

Бу машғулот умуртка поғонаси, чурра (грыжа) ва тизза бўғимларида муаммоси бор ёки вазни юқори бўлган инсонлар учун бўғимларни шикастламай, кардио машқ бажаришнинг энг хавфсиз усули ҳисобланади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Фри картошкаси ва гўштлар қайта-қайта қиздириладиган арзон ўсимлик мойларида (транс-ёғларда) қовурилади. Транс-ёғлар танага тушгач, ҳужайра пардаларини шикастлайди.

Бу жараён танада сурункали яллиғланишни келтириб чиқаради. Натижада теридаги коллаген ва эластин толалари тез парчаланади, юзда ертa ажинлар, шишлар ва ҳуснбузарлар пайдо бўлади. Шунингдек, транс-ёғлар қон томирларига ёпишиб, холестерин пиллапояларини ҳосил қилади ва юрак-қон томир касалликлари хавфини кескин оширади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Анжир таркибидаги юқори дозадаги Калий (K) ва Магний (Mg) томирлар деворини кенгайтириш ва танадаги ортиқча натрийни (тузни) буйрак орқали чиқариб юбориш хусусиятига эга. Бу қон томирлари ичидаги гидростатик босимни нормаллаштиради.

Наҳорда анжир (ёки қуритилган анжир қоқисни) ейиш қон босимини барқарор тутишга ёрдам беради, юрак уриши маромини яхшилайди ва мушаклар тортишишининг (судорога) олдини олади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Тиббиётда ҳаддан ташқари тозалик ва тартиб ОКР (Obsessive-Compulsive Disorder) деб аталади. Бунда инсон миясида микроблар, ифлослик ёки тартибсизлик ҳақида мияга мажбурий келувчи хавотирли фикрлар пайдо бўлади.

Инсон бу ички ваҳима ва хавотирни пасайтириш учун такроррий ҳаракатларни — қўл ювиш, уйни қайта-қайта тозалаш, буюмларни жойини тўғрилашни бажаришга мажбур бўлади. Бу ҳаракатлар бажарилмаганда одамда кучли ваҳима ва безовталик бошланади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Қўлларимизда жуда кўп миқдорда бактериялар сақланади. Юзга ҳар сафар тегиш орқали бу бактериялар тери пораларга тушади.

Бактериялар ва чанг терининг табиий ёғ безлари йўлларини торайтириб, яллиғланиш, тошмалар ва ҳуснбузарлар пайдо бўлишига олиб келади. Агар юзда аллақачон тошма бўлса, қўл тегизиш инфекцияни юзнинг бошқа соғлом қисмларига ҳам тезлик билан тарқатиб юборади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оч қоринга харид қилган одамлар тўқ қоринга харид қилганларга қараганда 20% дан 40% гача кўпроқ пул сарфлашади.

Оч одам нафақат ейиладиган нарсаларни, балки умуман овқатга алоқаси бўлмаган буюмларни ҳам ортиқча сотиб олишга мойил бўлиб қолади. Чунки миядаги "эгалик қилиш ва қондириш" иштиёқи вақтинчалик кучаяди. Уйга келиб, тўйганингиздан кейин эса "буни нега олдим экан?" деб ҳайрон қоласиз.

TAVSIYA обўна бўлинг
Тухум оқсили инсон организми томонидан 98-99% гача тўлиқ ўзлаштирилади. Унда тана ўзи ишлаб чиқара олмайдиган барча аминокислоталар мукаммал мутаносибликда мавжуд.

Нонуштага тухум истеъмол қилиш мушакларни тонусда ушлайди ва узоқ вақт давомида тўқлик ҳиссини беради. Бу эса кун давомида ортиқча ва зарарли тамаддилар қилишнинг олдини олиб, вазнни бир меъёрда сақлашга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Оёқлардаги ва тўғри ичакдаги вена томирларида қон юракка қараб ҳаракатланиши учун оёқ мушакларининг қисқариши керак. Ўтирганда бу мушаклар умуман ишламайди.

Узоқ ўтириш натижасида оёқларда варикоз, тўғри ичакда эса геморрой тугунлари юзага келади. Ҳар 45 дақиқада оёққа туриб 3-5 дақиқа юрганингизда, мушаклар қонни томирлар бўйлаб ҳайдаб беради ва бу касалликларнинг олди олинади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Жинсий яқинлик ва оргазм пайтида мияда ва буйрак усти безларида жуда катта миқдорда эндорфин, окситоцин ва дофамин гормонлари ажралиб чиқади.

Бу гормонлар сурункали стресс ва хавотирлик даражасини кескин пасайтиради, кайфиятни кўтаради ва табиий оғриқсизлантирувчи вазифасини бажаради. Натижада бош оғриғи, мушаклардаги зўриқишлар ва сурункали чарчоқ камаяди, уйқу сифати ва чуқурлиги сезиларли даражада яхшиланади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Розмарин ва қалампирмунчоқ бош терисидаги микро-томирларни кенгайтиради. Натижада соч илдизларига қон орқали кислород ва озуқа моддалари бориши 2-3 баробар ошади.

Замбуруғ ва Қазғоқни йўқотади: Иккала маҳсулот ҳам кучли антисептик ва антибактериал хусусиятга эга. Бу бош терисидаги ёғланишни камайтиради, терини тозалайди ва қазғоқни тозалайди.
Уйқудаги соч илдизларини уйғотади: Соч тўкилишини секинлаштириб, тўкилган ўринлардан янги, соғлом ва бақувват сочлар чиқишига ёрдам беради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Ҳомиладорликда прогестерон гормонининг ортиши ва бачадоннинг ичакларга босими сабабли ичак перистальтикаси сустлашади. Олхўри таркибида жуда кўп пектин, клетчатка ва табиий шакар спирти — сорбитол мавжуд.

Олхўри ичаклар ҳаракатини юмшоқ равишда рағбатлантиради, ахлатни юмшатади ва ҳомиладор аёлларни қийнайдиган қабзият ҳамда унинг асорати бўлмиш геморрой пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Бош терисида жуда кўп асаб толалари ва рецепторлар жойлашган.

Сочнинг соатлаб таранг ушлаб турилиши бу асаб толаларини сурункали таъсирлантиради ва спазм чақиради. Кўпчилик аёллар кун охирида сочни ёйганда бошда кучли оғриқ ва тери ачишишини ҳис қилишининг асосий сабаби ҳам айнан шу.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кир совун кирларни ва доғларни чиқариш, каустик сода ва ўткир ёғ кислоталари асосида саноат учун ишлаб чиқарилган, у ҳеч қачон одамнинг нозик юз териси учун мўлжалланмаган.

Кир совунни мунтазам ишлатиш теридаги коллаген толаларини емиради. Тери шўрлаб, пўст ташлайдиган, қизарадиган бўлиб қолади ва муддатдан илгари шолп ажинлар пайдо бўлади.

TAVSIYA обўна бўлинг