Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари ягона тартибда ҳисобланади
Ҳукумат қарори (583-сон, 21.10.2026 й.) билан Қурилиш объектларининг шартномавий жорий нархларини ҳисоблашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔍 Ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлар учун ажратилган маблағлар ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми ва қийматидан келиб чиққан ҳолда молиялаштирилади.
🔍 Тендер (танлов) асосида расмийлаштириладиган шартномаларда шартнома даврида пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдорига ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди (солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилган ҳоллар бундан мустасно).
🔍 Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар пудрат ташкилотлари кесимида “Шаффоф қурилиш” МАТда эълон қилиб борилади.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Ҳукумат қарори (583-сон, 21.10.2026 й.) билан Қурилиш объектларининг шартномавий жорий нархларини ҳисоблашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📃 Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда объектларнинг бошланғич қийматини аниқлашда:▪️ қурилиш соҳасидаги ишчи-ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори республика бўйича 1 киши/соат учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) 5 фоизида (ижтимоий солиқ тўловларини ҳисобга олган ҳолда) белгиланади;▪️ пудрат ташкилотларининг ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлари тўғридан-тўғри харажатлар суммасининг 2,5 фоизи, тоғли, чўл, етиб бориш қийин бўлган ҳудудлардаги объектларда 5 фоизи миқдорида белгиланади;▪️ пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари смета қийматининг (тўғридан-тўғри харажатлар) 20 фоизи ҳамда зарур фойда 7 фоизи миқдорида белгиланади.
🔍 Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича:🟢 пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини ҳисоблаш, текшириш ва тасдиқлаш жараёнлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими (МАТ) орқали электрон шаклда амалга оширилади;🟢 пудрат ташкилоти ташкил топганига бир календарь йилдан ошмаган ва баланс кўрсаткичлари, молиявий ҳисоботлар ва ҳисобот кўрсаткичлари топширилмаган ҳолларда бошқа харажатлар смета қийматининг 10 фоизи ҳамда зарур фойда 7 фоизи миқдорида қабул қилинади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон делегацияси Қашқардаги халқаро бизнес-форумда иштирок этди
🇺🇿 🇨🇳 20–22 октябрь кунлари Хитойнинг Қашқар шаҳрида «Хитой (Синсзян) эркин савдо пилот зонаси: Қашқар участкаси — саноат паркларини тақдим этиш ва инвеститсияларни жалб қилиш» мавзусида йирик халқаро тадбир ўтказилди.
👍 Форумда Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Эшмуродов, Ўзбекистон–Хитой савдосини ривожлантириш уюшмаси раиси А.Олимхонов ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбирда мезбон Хитой билан бир қаторда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Покистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг расмий вакиллари ҳамда ишбилармонлари қатнашди.
Форум доирасида Ўзбекистон секцияси ҳам ташкил этилди. 21 октябрь куни «Гонконг» залида бўлиб ўтган секцияда 11 нафар ўзбекистонлик меҳмон ва мутахассис иштирокида ихтисослаштирилган саноат тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, делегация аъзолари Қашқар шаҳридаги илғор саноат зоналари, электрон тижорат ва логистика марказлари фаолияти билан яқиндан танишди.
👍 Якунда тадбиркорлар учун B2B форматида савдо-иқтисодий музокаралар ташкил этилиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан муҳокамалар олиб борилди.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Тадбирда мезбон Хитой билан бир қаторда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Покистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг расмий вакиллари ҳамда ишбилармонлари қатнашди.
Форум доирасида Ўзбекистон секцияси ҳам ташкил этилди. 21 октябрь куни «Гонконг» залида бўлиб ўтган секцияда 11 нафар ўзбекистонлик меҳмон ва мутахассис иштирокида ихтисослаштирилган саноат тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, делегация аъзолари Қашқар шаҳридаги илғор саноат зоналари, электрон тижорат ва логистика марказлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤4
Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда иссиқхоналар учун махсус экологик тартиб жорий этилади
📃 Қарорга кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманлари иссиқхона хўжаликлари фаолияти учун махсус экологик тартиб жорий этиладиган ҳудуд (Махсус ҳудуд) этиб белгиланди.
✔️ Махсус ҳудудда иситиш тизимига эга бўлган иссиқхона хўжаликлари фаолияти фақатгина табиий газ шу жумладан, суюлтирилган газ), электр энергияси, геотермал энергия, қуёш энергияси ҳамда иссиқлик электр станцияларида ҳосил бўладиган иккиламчи иссиқлик энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
✔️ Қаттиқ ёқилғида (кўмир, брикет ва биомасса пеллетлари) фаолият юритаётган иссиқхона хўжаликлари 2026 йил 1 декабрга қадар иситиш турини юқоридаги турларга ўзгартириб, фаолиятини давом эттиради.
✔️ Иссиқхона хўжаликларида шиналар, битум, мазут, пластмасса ва полимер плёнкалар, синтетик картон, резина, жун толаси, ишлатилган мойлар, маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳамда шунга ўхшаш таркибли материалларни ёқилғи сифатида ёқиш қатъиян тақиқланади.
⏰ 2026 йил 1 декабрдан бошлаб белгиланган талабларга жавоб бермайдиган иссиқхона хўжаликларига давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулоса берилмайди, илгари берилган хулосанинг амал қилиши белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилади. Бунда иссиқхонани электр, газ ва сув таъминотидан узиш чоралари кўрилади.
✔️ Махсус ҳудуддаги иссиқхона хўжаликларида ҳар йили 15 октябрдан 15 мартга қадар назорат ва мониторинг ишлари амалга оширилади. Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар аниқланган тақдирда иссиқхона фаолияти ёки ифлослантирувчи манба 10 кунгача вақтинча тўхтатиб турилади.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Ҳукумат қарори (586-сон, 22.10.2026 й.) билан Махсус ҳудудда жойлашган қаттиқ ёқилғида ишловчи иссиқхоналарга белгиланадиган экологик талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
❕ Қаттиқ ёқилғидан фақатгина қуйидаги талабларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида бажарган ҳолда фойдаланишга рухсат этилади:▪️ қозон қурилмаларини ёқилғи узатиш ва ёниш жараёнини автоматик бошқариш тизими ҳамда чанг-газ тозалаш ускуналари билан жиҳозлаш;▪️ узлуксиз автоматик мониторинг тизимини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасининг ахборот тизимларига интеграция қилиш;▪️ ускуналарнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;▪️ онлайн камералар, қувват манбаи ва захира генератори ўрнатиш;▪️ ҳосил бўлган чиқиндиларни утилизация қилиш.
💰 Экологик модернизацияни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари:▪️ 2028 йил 1 январга қадар чанг-газ тозалаш ускуналари, қозон қурилмалари, энергия тежамкор экранлар, энергия самарадор технологиялар, электр, геотермал, қуёш ва когенерация асосидаги иситиш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир гектари учун 50 млн сўмдан ошмаган қисмига давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;▪️ автоматик мониторинг станцияларини харид қилишда истак билдирган иссиқхоналарга уч томонлама шартнома тузиш орқали 7 йил муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҳар бир станция учун 350 млн сўмдан ортиқ бўлмаган маблағлар молиялаштирилади;▪️ 2026–2027 йилларда электр энергияси, геотермал, қуёш энергияси, когенерация иситиш тизимларига ўтиш лойиҳалари учун тижорат банклари орқали 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз) лойиҳа қийматининг 50 фоизигача қисмига ва ҳар бир гектарга 3 млрд сўмгача кредитлар ажратилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Ҳурматли тадбиркорлар!
Делегация таркибидан:▪️ «яшил» технологиялар;▪️ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;▪️ транспорт ва логистика;▪️ тиббиёт, фармацевтика;▪️ қурилиш материаллари;▪️ машинасозлик;▪️ электротехника;▪️ қишлоқ хўжалиги технологиялари ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш;▪️ консалтинг соҳаларига ихтисослашган компаниялар ўрин олган.
Форумда Польша компаниялари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, янги ҳамкорлар топиш, қўшма лойиҳалар ва инвестиция имкониятларини муҳокама қилинади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда машҳур брендлар қалбакилаштирилмоқда: тадбиркорлар ёрдам сўраб мурожаат қилди
✖️ Бугунги кунда юздан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчининг брендлари ички ва ташқи бозорларда ўз ўрнини топган. Бироқ бозорда маҳаллий ва хорижий брендларнинг қалбаки нусхалари кўпайиб бораётгани тадбиркорларни жиддий ташвишга солмоқда.
Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда тадбиркорлар ўз брендларини ҳимоя қилиш, қалбаки маҳсулотлар савдосига чек қўйиш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатларини билдирдилар.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда тадбиркорлар ўз брендларини ҳимоя қилиш, қалбаки маҳсулотлар савдосига чек қўйиш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатларини билдирдилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Самарқандда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ва ўқув семинари бўлиб ўтди
👍 Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасида Олий суд раисининг ўринбосари М.Каландарова иштирокида ҳамда тегишли идоралар вакиллари ҳамкорлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ва ўқув семинар машғулоти ташкил этилди.
Тадбир давомида тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича масъуллардан бевосита тушунтиришлар олиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий тавсиялар билан танишиш имконига эга бўлдилар.
⚖️ Мулоқот жараёнида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, давлат органлари билан муносабатларда қонун устуворлиги ва адолат тамойилларига риоя этилишини таъминлашга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
🔹 Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулотлари давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, низоларни судга қадар ҳал этиш, юридик хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда суд амалиётидаги долзарб масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Тадбир давомида тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича масъуллардан бевосита тушунтиришлар олиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий тавсиялар билан танишиш имконига эга бўлдилар.
Ўқув машғулотлари давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, низоларни судга қадар ҳал этиш, юридик хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда суд амалиётидаги долзарб масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3