Тадбиркорларга эслатма!
Унга кўра, давлат хизматчилари тадбиркорлик субъектларига текширув, профилактика тадбирлари ёки назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотларни ўтказиш учун ташриф буюрганда, аввал «Бизнес ҳимоя» QR-кодини сканерлаб, ташриф ҳақидаги маълумотларни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритиши шарт.
⚠️ Агар давлат хизматчиси мазкур маълумотларни «Бизнес ҳимоя» QR-коди орқали белгиланган тартибда тизимга киритмаган бўлса, тадбиркорлик субъекти:
✅ уни ўз ҳудудига киритмаслик;
✅ текширув ёки мулоқотда иштирок этмаслик ҳуқуқига эга.
❗️ Назорат қилувчи орган мансабдор шахси ёки давлат органининг бошқа масъул ходими томонидан ушбу Фармон талабларига риоя этмаслик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш сифатида баҳоланади.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ–63-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 августдан бошлаб «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида янги «Бизнес ҳимоя» QR-коди жорий этилди.
Унга кўра, давлат хизматчилари тадбиркорлик субъектларига текширув, профилактика тадбирлари ёки назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотларни ўтказиш учун ташриф буюрганда, аввал «Бизнес ҳимоя» QR-кодини сканерлаб, ташриф ҳақидаги маълумотларни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритиши шарт.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари «Sultonteks» кластери раҳбари Нурбек Эргашевнинг энергия ва сувни тежайдиган замонавий корхонаси фаолияти билан танишганини айтди. Тадбиркорнинг 2028 йилгача яна 30 минг кишини иш билан таъминлаш, айниқса, аёллар учун кўпроқ имконият яратиш режалари қўллаб-қувватланди.
Президентимиз Нурбек Эргашевга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Президентимиз Нурбек Эргашевга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг ICCга қўшилиши бўйича амалий қадамлар белгиланди
🇺🇿 🇫🇷 21 октябрь куни Париж шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Халқаро савдо палатаси (ICC) Бош котибининг тармоқлар бўйича ўринбосари Жулиан Кассум, шунингдек, Миллий қўмиталар ва Жаҳон палаталар федерацияси (WCF) фаолияти учун масъул раҳбарлар билан учрашди.
Мазкур учрашув сентябрь ойида Валенсия шаҳрида бўлиб ўтган Eurochambres конгресси доирасида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистоннинг халқаро савдо институтлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва миллий тадбиркорлик субъектларининг ташқи бозорлардаги иштирокини кенгайтиришга қаратилди.
Учрашув кун тартибидан қуйидаги устувор йўналишлар ўрин олди:
◾️ ICCнинг Ўзбекистон миллий қўмитасини ташкил этиш. Тегишли ариза ҳужжатларини 2026 йил якунига қадар тақдим этиш режалаштирилди.
◾️ Халқаро институционал ҳамкорликни кенгайтириш. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ICCга тўғридан-тўғри аъзо бўлиши ва WCF фаолиятида иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.
◾️ Халқаро савдо механизмларини такомиллаштириш. ATA карнет тизимини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келиб чиқиш сертификатларини рақамлаштириш, шунингдек, ICC One Click ва Chamber Benchmarking воситаларидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.
◾️ Халқаро бизнес мулоқотини ривожлантириш. 30 ноябрь — 1 декабрь кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган халқаро бизнес-форумда ICC иштирокини таъминлаш ва келгусида WCF халқаро тадбирларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу ташаббуслар, аввало, тадбиркорлар учун халқаро савдо жараёнларини соддалаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, хорижий ҳамкорлар билан ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда миллий компанияларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
👍 ICC раҳбарияти Ўзбекистоннинг ташкилотга расман қўшилиши учун зарур шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидлаб, ушбу жараённи жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди. Томонлар келишилган йўналишлар бўйича амалий чораларни бошлаш ва ҳамкорликни изчил ривожлантиришга келишиб олдилар.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Мазкур учрашув сентябрь ойида Валенсия шаҳрида бўлиб ўтган Eurochambres конгресси доирасида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистоннинг халқаро савдо институтлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва миллий тадбиркорлик субъектларининг ташқи бозорлардаги иштирокини кенгайтиришга қаратилди.
Учрашув кун тартибидан қуйидаги устувор йўналишлар ўрин олди:
Ушбу ташаббуслар, аввало, тадбиркорлар учун халқаро савдо жараёнларини соддалаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, хорижий ҳамкорлар билан ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда миллий компанияларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezidentimiz ishtirokidagi yig‘ilishda Qashqadaryoni rivojlantirish masalalari muhokama qilindi.
—
На совещании с участием Президента нашей страны обсуждены вопросы развития Кашкадарьи.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
На совещании с участием Президента нашей страны обсуждены вопросы развития Кашкадарьи.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Савдо-саноат палатаси таъсисчилигида «Консалтинг компаниялари» уюшмаси ташкил этилди
👍 22 октябрь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Баҳром Маҳматраемов ҳамда Уюшма раиси Умидбек Сафаров иштирокида консалтинг соҳасида фаолият юритаётган корхоналар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Deloitte & Touche, PricewaterhouseCoopers, Ernst & Young, KPMG ва «Utax» каби халқаро аудиторлик ва консалтинг компаниялари, шунингдек, аудиторлик, солиқ маслаҳати, бухгалтерия аутсорсинги ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
☑️ Учрашувда Уюшманинг асосий мақсад ва вазифалари, фаолиятнинг устувор йўналишлари ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича режалар тақдим этилди.
Хусусан, консалтинг компанияларини ягона платформа атрофида бирлаштириш, улар ўртасида самарали ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, маҳаллий консалтинг хизматларини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга қаратилган стандартларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш белгиланган устувор вазифалардан ҳисобланади.
Шу билан бирга, Уюшма соҳа ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган тизимли муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда консалтинг хизматлари бозорининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишни мақсад қилган.
🌐 Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, шунингдек, консалтинг ва солиқ маслаҳати соҳасида фаолият юритувчи етакчи Европа ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Учрашув якунида иштирокчилар соҳадаги долзарб масалалар юзасидан фикр ва таклифларини билдириб, консалтинг хизматлари сифатини халқаро даражага олиб чиқиш, компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий консалтинг бозорининг салоҳиятини ошириш бўйича фикр алмашдилар.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
🔵 Мамлакатимизда консалтинг бозорини ривожлантириш, соҳа вакилларини бирлаштириш ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Савдо-саноат палатаси таъсисчилигида «Консалтинг компаниялари» уюшмаси ташкил этилди.
Янги уюшма консалтинг соҳасининг институционал ривожланишини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган маслаҳат хизматлари сифатини ошириш ва маҳаллий компанияларнинг халқаро бозорларга чиқишига кўмаклашишга хизмат қилади.
Унда Deloitte & Touche, PricewaterhouseCoopers, Ernst & Young, KPMG ва «Utax» каби халқаро аудиторлик ва консалтинг компаниялари, шунингдек, аудиторлик, солиқ маслаҳати, бухгалтерия аутсорсинги ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Хусусан, консалтинг компанияларини ягона платформа атрофида бирлаштириш, улар ўртасида самарали ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, маҳаллий консалтинг хизматларини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга қаратилган стандартларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш белгиланган устувор вазифалардан ҳисобланади.
Шу билан бирга, Уюшма соҳа ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган тизимли муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда консалтинг хизматлари бозорининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Учрашув якунида иштирокчилар соҳадаги долзарб масалалар юзасидан фикр ва таклифларини билдириб, консалтинг хизматлари сифатини халқаро даражага олиб чиқиш, компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий консалтинг бозорининг салоҳиятини ошириш бўйича фикр алмашдилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3
Ҳурматли тадбиркорлар!
Сизни EXECUTIVE CHINA BUSINESS TOUR 2026 — Хитойга бизнес-саёҳатда иштирок этишга таклиф қиламиз.
🗓 31-октябрь – 5-ноябрь
📍 Гуанчжоу | Дунхуан | Шэньчжэнь
EXECUTIVE CHINA BUSINESS TOUR 2026 — Biz Network, Ўзбекистон–Хитой савдосини ривожлантириш ассоциацияси ва SM’s 5AM Club ҳамкорлигида тадбиркорлар, инвесторлар ва бизнес раҳбарлари учун ташкил этилаётган халқаро бизнес-миссия.
Иштирок этиш орқали сиз:
🫥 Canton Fair — йирик халқаро савдо кўргазмасига ташриф буюриш;
🫥 Хитой компанияларига ташриф ва B2B учрашувлар ўтказиш;
🫥 ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш;
🫥 Шэньчжэнь шаҳрида илғор технологиялар ва инновациялар билан танишиш;
🫥 бизнес-кечки овқатлар ва нетворкинг тадбирларида қатнашиш имкониятига эга бўласиз.
✅ Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали амалга оширилади.
Батафсил маълумот учун:
📞 +998998855444
📞 +998998195444
📞 +998771180088
📞 Telegram / WhatsApp: +998909004225

❤4