Muxlis.uz
17K subscribers
13.7K photos
4.31K videos
24 files
20K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

https://www.instagram.com/muxlis.uz?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZ
Download Telegram
#ilm #tavakkul #kifoya #olim

"МЕН СЕНГА КИФОЯ ҚИЛАМАН": ТАВАККУЛДАН СЎНГ КЕЛГАН ТАСКИН


Шайх Ҳошим Жамил – ироқлик машҳур олим, фақиҳ ва қиёсий фиқҳ бўйича йирик мутахассисдир. Мисрдаги машҳур ал-Азҳар университетида докторлик даражасини ёқлаган. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) илмий ва таълим фаолиятини давом эттирмқода.

Шайх Ҳошим Жамилнинг Ал-Азҳар университетида таҳсил олган кезларида юз берган, қийинчиликдан сўнг енгиллик келиши ва Аллоҳга таваккул қилиш ҳақидаги ибратли воқеа жуда машҳурдир.

Ҳошим Жамил Қоҳирада докторантура босқичида ўқиб юрган вақтида моддий қийинчиликка дуч келади. Имтиҳонлар яқинлашиб қолган бир пайтда уй эгаси ундан уйни бўшатиб қўйишни талаб қилади. Шайх имтиҳонлар тугагунча муҳлат беришини илтимос қилса ҳам, уй эгаси кўнмайди ва бир неча кун ичида чиқиб кетишини айтади. Шу кунларда унга Ироқдан ҳар ой келиб турадиган пул жўнатмаси ҳам номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолади.

Чуқур ғамга ботган ва нима қилишни билмай қолган олим Қоҳира кўчаларида юриб, Шом намози вақтида эски бир масжидга киради.
Намозни ўқиб бўлгач, у масжид меҳробига ёзиб қўйилган қуйидаги шеърий байтларга кўзи тушади:

Сени бир сув томчисидан яратганимдан бери сенга қилган яхшиликларимни (жамилимни) эслагин,
Она қорнида сенинг суратингни чизганимни унутмагин!
Ҳамма ишларингда Менгагина
суян (таваккул қил),
Қўрққан ва ҳадиксираган нарсаларингда Ўзим сенга кифоя қиламан....

Шеърдаги "жамилим" сўзи "қилган яхшиликларим" маъносини англатса-да, олимнинг исми ҳам Ҳошим Жамил бўлгани учун бу сўзлар унга худди тўғридан-тўғри Аллоҳ томонидан билдирилган тасаллидек таъсир қилади.

Бу байтларни ўқигач, олимнинг қалбидаги бутун ғам-андуҳ тарқаб, кўнгли хотиржам бўлади ва уйига қайтади.

Бир неча дақиқадан сўнг уй эгаси келиб, фикридан қайтганини, бемалол имтиҳонларини тугатиб, кейин чиқиб кетиши мумкинлигини айтади. Орадан бир соат ўтар-ўтмас, унга Ироқдан кутилган пул жўнатмаси етиб келгани ҳақида хабар беришади.

Энг хайратланарлиси, Ҳошим Жамил эртаси куни намоз ўқиган масжидга бориб, меҳробда кечаги ёзувларни топа олмайди.

Имом, муаззин ва масжид масъулидан ҳам бу ҳақда сўрайди. Аммо уларнинг барчаси: "Сиз ақлдан оздингизми?! Бу меҳроб ўттиз йилдан бери ўзгармаган. Унда бундай байтлар йўқ!" дейишади.

Бу ҳодиса олимнинг ҳаётида Аллоҳга бўлган ишонч ва таваккулни янада кучайтирган энг гўзал ибратлардан бири бўлиб қолган.

Қалб ва ҳолатларни ўзгартирувчи Зот – Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Барча қийинчиликда қолган бандаларига Ўз раҳмати ва ёрдамини насиб қилсин.

©️ Даврон НУРМУҲАММАД

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤38👍10😭7😢3🤯2⚡1💯1