Muxlis.uz
17K subscribers
13.7K photos
4.31K videos
24 files
20K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

https://www.instagram.com/muxlis.uz?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZ
Download Telegram
#ilm

"Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур" (Мужодала сураси, 11-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: "Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол ва подшоликдан бирини танлаш ихтиёри берилди. У зот илмни ихтиёр қилдилар. Натижада унга мол билан подшоҳлик ҳам қўшиб берилди".

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤42👍14🔥4😢4💯2🤯1
#ilm_hikmat_olim_savob

📚 КИМ ВАФОТИДАН СЎНГ АМАЛИ ТЎХТАМАСЛИГИНИ ХОҲЛАСА

📖 Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким вафот этганидан кейин ҳам (савобли) амаллари тўхтаб қолмаслигини истаса, илм тарқатсин (таълим берсин)"

🌾 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди", дедилар (Имом Термизий ривояти).

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤37👍15💯4🔥2⚡1😭1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#duo #ilm #abituriyent

📚 УСТОЗ ОДИЛХОН ҚОРИДАН АБИТУРИЕНТЛАР ҲАҚҚИГА ДУО

🤲 Аллоҳ таоло юртимиздаги барча абитуриент ва толиби илмларга манфаатли илм берсин. Икки дунёда ҳам юзларини ёруғ айласин.

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍26❤25😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ilm #imom #Buxoriy

📖 ИМОМ БУХОРИЙ МУВАФФАҚИЯТЛАРИНИНГ СИРИ

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Яқинларингизга улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤20👍7🤯2💯1
#ilm #talaba #muborak

📚 ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Эртага минглаб ёш қалблар яна илму маърифат сари йўл олади. Эзгу ниятларга лиммо-лим қалб янги ўқув йили бошланишидан завққа тўлади. Шу муносабат билан барча азиз устозлар ва ота-оналарни, ўқувчи ҳамда талабаларни чин қалбдан муборакбод этамиз!

Ислом дини илмга ниҳоятда катта эътибор беради. Қуръони каримнинг илк нозил бўлган ояти ҳам айнан илм билан боғлиқ. Аллоҳ таоло "Ўқи!" деган илк ваҳийни нозил қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Илм олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарздир", дедилар (Ибн Можа ривояти).

Бу ҳадис илм олиш мусулмон зиммасидаги мажбурият эканини кўрсатади. Зеро, банда умрининг ҳар бир лаҳзасини илмга интилиш, билганига амал қилиш ва бошқаларга фойда келтириш йўлида ўтказиши керак.

Янги ўқув йилида барча илм йўлини танлаган талаба ва ўқувчиларга манфаатли илм ва муваффақиятлар ёр бўлсин!

✍️ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤29🔥1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ilm #olim #Alloh #mağfirat

☝️АЛЛОҲ ДАРАЖАНГИЗНИ БАЛАНД ҚИЛАДИ. АГАР ...

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ Яқинларингизга эслатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤25👍6😢3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ilm #umr #vaqt #ğanimat

📚 1200 ДАН ОРТИҚ КИТОБ ЁЗГАН ОЛИМНИ ТАНИЙСИЗМИ?

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤18👍10🔥4
#haj #savob #namoz #ilm #ota_ona

ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ

Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган.


1. Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир" (Имом Абу Довуд ривояти).

2. Зуҳо намозини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Ота-онанинг юзига қараш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади", дедилар. "Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?" деб сўрадилар. "Кунда юз минг марта боқса ҳам", дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

4. Илмга интилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади" (Имом Табароний ривояти).

5. Яхши ният қилиш.
Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади..." (Имом Термизий ривояти).

6. Ота-онанинг розилигини топиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман", деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: "Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?" деб сўрадилар.

У: "Онам ҳаёт", деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан..." (Имом Байҳақий ривояти).

7. Шом намозини жамоат билан адо этиш.
Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир".

8. Қурбон ҳайити намозини адо этиш.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Саҳоба Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: "Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир".

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤25👍5😢5💯3🔥1
#Quron #ilm #qori #murattab

ҚОРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛГАНЛАРНИНГ МУКОФОТИ

Хиндистоннинг буюк уламоларидан Маҳмуд Девбандий ва у кишининг шогирди Ҳусайн Аҳмад Маданий ҳинд диёрини инглиз мустамлакачиларидан озод қилиб, яна мусулмонларга ўтказишга ҳаракат қилишганини сезган Англия ҳукумати бу икки забардаст олимни Ўрта Ер денгизидаги Малта оролига сургун қилиб, шу ерда ҳибс қилган.

Қамоқхонага кираётган пайтда Маҳмуд Девбандий йиғлаб юборган эканлар. Шунда шогирдлари Ҳусайн Аҳмад Маданий нега йиғлаётганларини сўраганида «Энди Рамазонда Қуръон хатмини қаерда эшитаман?» деган эканлар. Икковлари ҳам олим бўлишган эканлар-у, лекин мураттаб қори эмас эканлар.

Рамазонга тўққиз ой қолган пайтда Ҳусайн Аҳмад Маданий бир Мусҳаф топтириб, 9 ой ичида Қуръонни ёд олиб, Рамазонда хатмга ўтиб берган эканлар. Шунда устозлари: «То қиёматга қадар авлодингдан қори узилмасин!» деб дуо қилган эканлар.

Ҳусайн Аҳмад Маданийдан учта ўғил қолган. Улар Асъад Маданий, Аршад Маданий, Асжад Маданий. Бир қизларининг уйида 40 та мураттаб қори бор экан. Аршад Маданийнинг 10 та фарзанди (7 ўғил, 3 қиз) бор, ҳаммаси мураттаб қори экан.

Буюк устозни зиёрат қилиш мақсадида одамлар Ҳиндистондан кемага чиқиб, Малтага боришар экан. Инглизлар эса уларни қамоқхонага қўймагач, ҳеч бўлмаса, шу ерда устоз бор-ку, бизга зиёрат савобини берар дея, қамоқхона атрофини айланиб, дуо қилиб кетишавераркан.

Шунда Ҳусайн Аҳмад Маданий устозларига: «Устоз, бизни зиёрат қилгани келаётган одамларнинг кети узилмайди, лекин уларни бизга кўрсатишмаяпти, шу ерни айланиб-айланиб қайтишаётган экан» деса, Маҳмуд Девбандий айтган эканлар: «Қараб тургин, буларнинг ихлоси сабаб Аллоҳ таоло уларнинг болаларини қори қилади!».

Девбанд қишлоғининг нарироғида Амроҳа деган кичкина қишлоқ бор. У ерда 5000 та мураттаб қори бор. Ундан ҳам нарида Кандеҳла деган қишлоқ бор. Унда эса биронта ҳам мураттаб қори бўлмаган аёл йўқ!

©️ Устоз Ёрқинжон қори раҳимаҳуллоҳ

♻️Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤25😭18😢8👍5💯1
#hikmat #ilm #muammo

БУГУНГИ МУАММО

Бугунги муаммомиз шундаки, муваффақиятли инсонлар оммавий ахборот воситаларида кўринишдан қўрқишади.

Муваффақиятсизлар эса ижтимоий тармоқларни ўз нодонликларининг шовқини билан тўлдиришмоқда.

"Иш ўз эгасининг қўлидан бошқасига ўтса, қиёматни кутаверинг...".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤21💯10🔥5😢2🤯1
#ilm #imom #Buxoriy #qabr

ИМОМ БУХОРИЙ ВАФОТИДАН КЕЙИН СОДИР БЎЛГАН МЎЪЖИЗА

Ҳижрий 256 йил муҳаддислар султони Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳимаҳуллоҳ вафот этди.

Самарқанд яқинидаги Ҳартанг номли кичик қишлоққа минглаб одамлар олимнинг дафн маросимига шошилишди. Имом Бухорийнинг муборак жасади ерга қўйилган лаҳзада, тупроқдан хушбўй ҳид тарқала бошлади. Одамлар илгари ҳеч ҳидламаган, мушкдан ҳам ёқимли бир ҳид атрофга ёйилди...

Ғайриоддий бу мўъжизага минглаб одамлар уч кун давомида ўз кўзлари билан гувоҳ бўлишди. Кўпчилик инсонлар ҳайратга тушиб, кўз ёшларини тия олмай, қайта-қайта “Субҳаналлоҳ” деб айтардилар.

Бу воқеа ҳақидаги хабар зудлик билан бутун дунёга тарқалди. Орадан неча асрлар ўтса ҳам бу воқеа "яшаб" келмоқда. Бу ҳодиса айни ҳақиқат, асло тўқима эмас...

Бу воқеадан хабар топганлар тупроқдан ҳовучлаб олиб кета бошладилар. Бир кун ичида шунчалик кўп тупроқ олиб кетилдики, эртаси куни қабрни яна қайта тўлдиришга эҳтиёж туғилди. Бу воқеа эртаси куни ва ундан кейинги кун ҳам такрорланди.

Уч кун кетма-кет ёқимли ҳид тарқалди. Узоқ юртлардан хушбўй ҳидни олиб кетиш учун келган оломон кўпайгани сабабли қабрни қайта-қайта тўлдириш керак бўлди.

Ниҳоят, олимлар бу мўъжиза одамларни бидъатга олиб боришидан хафсираб, Аллоҳдан ҳидни тугатишини сўраб дуо қилдилар. Ва ўша куни хушбўй ҳид чиқиши тўхтади.
Бу минглаб одамлар гувоҳ бўлган воқеа эди...

Бу ғайриоддий воқеа Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан кейин бўлган бўлса, у зот тириклик вақтларида ҳам бир қанча "мўъжизавий" ҳолатлар кўп учраган. Масалан, денгиздаги синов ва минг динор олтиндан тақво қилганлари, ҳар бир ҳадисни қоғозга туширишдан олдин таҳорат олиб, (нафл) намоз ўқишлари, илм учун 14 минг км. йўлни босиб ўтганлари ва яна жуда кўп бошқа ҳодисалар ҳам "мўъжиза" эмасми?

Аллоҳ таоло муҳаддисни мағфират айлаб, жаннатнинг юқори даражалари билан мукофотласин.

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤40👍14💯3🔥1
#haj #savob #namoz #ilm #ota_ona

ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ

Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган.


1. Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир" (Имом Абу Довуд ривояти).

2. Зуҳо намозини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Ота-онанинг юзига қараш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади", дедилар. "Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?" деб сўрадилар. "Кунда юз минг марта боқса ҳам", дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

4. Илмга интилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади" (Имом Табароний ривояти).

5. Яхши ният қилиш.
Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади..." (Имом Термизий ривояти).

6. Ота-онанинг розилигини топиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман", деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: "Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?" деб сўрадилар.

У: "Онам ҳаёт", деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан..." (Имом Байҳақий ривояти).

7. Шом намозини жамоат билан адо этиш.
Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир".

8. Қурбон ҳайити намозини адо этиш.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Саҳоба Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: "Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир".

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤27👍8🔥7💯1
#ilm #ustoz #nasihat #talaba

"ЎҚИГАНЛАРИНГИЗНИНГ ҲАММАСИГА ҲАМ ИШОНМАНГ!"

Бу муҳаддис Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг буюк устози, фазилатли Шайх Абдуллоҳ Сирожиддин раҳимаҳуллоҳнинг ҳикматли сўзларидир.
У зот бу насиҳатни Шайх Аввомага талабалик йилларининг бошларида айтган эдилар. Бунга сабаб, Шайх Аввома бир кеча Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳақида ўқиган шубҳали бир воқеага аниқлик киритиш учун устозларига мурожаат қилганлари бўлган.

Шайх Муҳаммад Аввома бундай дейдилар: "Шайх Абдуллоҳ бизга бешинчи курсда ҳанафий фиқҳи бўйича машҳур "Ал-Ихтиёр" китобидан дарс берар эдилар. Бир куни мен у кишининг ҳузурларига Исломга улкан хизмат қилган буюк имом – Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳақидаги ғалати бир ривоятни ўқиб келдим.

Ривоятда айтилишича, Имом Бухорийдан бир эчкининг сутини эмган икки гўдак – бир ўғил ва бир қиз – кейинчалик ўзаро никоҳланишлари мумкинми, деб сўрашибди.

Ҳикояга кўра, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ уларнинг никоҳланишлари мумкин эмас, деб жавоб берган эканлар. Шундан сўнг, гўёки шаҳар олимлари бу фатвони жоҳиллик деб баҳолаб, Имом Бухорийни сургун қилган эмиш.
Мен бу воқеани Шайх Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳга айтиб берганимда, у зот хотиржамлик ва донолик билан:
— Ўқиганларингизнинг ҳаммасига ҳам ишонманг, — дедилар".
 
Шайх Муҳаммад Аввома давом этиб бундай дейдилар:
"Аллоҳга қасамки, бу сўз мен учун улкан сабоқ бўлди. Бу ҳаёт давомида амал қилишим керак бўлган бир мезон, хулқий қоидага айланди. Устозим бутун бошли одоб ва тафаккур дастурини битта жумлада жамлаб бердилар. Мен бу насиҳатни бундан эллик йил аввал эшитганман. Энди эса бошқалар ҳам ундан фойда кўришлари учун келтирмоқдаман".

Биз учун сабоқ
Бу воқеадан олинадиган биринчи сабоқ шуки, қачонки биз шубҳали ёки билмаган маълумотга дуч келсак, дарҳол илмли ва ишончли кишилар билан маслаҳатлашишимиз керак.

Афсуски, бугунги кунда кўпчилик эшитган ёки ўқиган маълумотини текширишга уринмайди. Бу эса кўпинча жиддий ва аянчли оқибатларга олиб келади. Агар маълумот ўша соҳанинг ишончли мутахассисидан бўлмаса, биз ҳар қандай даъвони кўр-кўрона қабул қилмаслигимиз керак.

Ижтимоий тармоқлар тузоғи
Ижтимоий тармоқлар инсониятга мислсиз даражада кенг ахборот оламини тақдим этди. Бироқ унинг энг катта хавфларидан бири оммавий ёлғон ва дезинформациянинг тез тарқалишидир.
Кўпчилигимиз ўқиган нарсамизнинг барчасига ишонишга мойилмиз. Ҳолбуки, ушбу мақоланинг асосий мақсади айнан бундан қайтаришдир.
Баъзан одамлар хабарнинг мазмунига эмас, уни юборган кишига қараб ишонадилар. Ваҳоланки, у ҳам бу маълумотни бошқа бировдан олган бўлиши мумкин.

"Нусха кўчириш ва жойлаштириш" одати
Бугунги кунда одамларнинг асл манбага мурожаат қилмасдан маълумотларни кўчириб тарқатишлари одатий ҳолга айланган. Бу ҳам нотўғри ёндашувдир.

Бундай одатнинг энг катта зарарларидан бири шуки, хабар бир неча қўлдан ўтгач, унинг асл манбаси ва маъноси бутунлай йўқолиб кетади. Натижада, маълумотнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини текшириш имконсиз бўлиб қолади.
 
Аслида, бу маълумот ишончлими? Балки у бошидан охиригача тўқима ва асоссиздир?

Шу сабабли яна бир бор огоҳлантирамиз:
Ўқиганларингизнинг ҳаммасига ҳам ишонманг!
Бу насиҳатга амал қилиш бугунги кунда осон эмас. Чунки кўпчилик одамлар уларга етиб келган ҳар қандай маълумотни текширмасдан қабул қилишга одатланиб қолган.

Аллоҳ таоло бизга ҳақиқатни англашни, маълумотларни тўғри баҳолашни ва фойдали илмга амал қилишни насиб этсин.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤14👍6💯3🔥1😁1
#ilm #ota #farzand #nasihat

ИНСТИТУТНИ ТАМОМЛАГАН ФАРЗАНДГА ОТАНИНГ НАСИҲАТИ

...... Азиз дилбандим! Сиз эндигина 4 баҳорни кўрган болакай эдингиз. Жажжи қўлларингиздан тутиб сизни боғчага олиб кетардим. Шунда дўкондаги машина ўйинчоғини кўриб қолиб, олиб беринг деб роса хархаша қилгандингиз. Олиб беришни жуда истардимку, аммо афсуски олдимда шу кичкинагина ўвинчоқни олиб беришга ҳам пулим йўқ эди....Жонимни сўрашса сизга беришга тайёрман болам... ўзимдан афзал инсон бўлишингиз учун бор имкониятимни ишга солиб ҳаракат қиламан. Баъзан дуода ўзимни унутсамда, сизни асло унутмайман.

Орадан йиллар ўтиб, Расулимиз алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ никоҳ тўйингизни ўтказдик. Шу куни сизни муборак этгани сўзга чиққанимда сизга мендан аразлаб, ҳатто гаплашмай қўйишингизга сабабчи ўша кичкина машинани топширганимда жуда уялиб, юзларингиз қизариб кетганди...
Жоним болам, ниятим сизни уялтириш эмас... Сизга фақат яхшиликларни тилайман. Сизга бутун умрингиз ва охиратингиз учун керак бўладиган муҳим бир сабоқни амалий тарзда етказгим келди, холос...

Унутмангки, кунлар ўтиб Аллоҳнинг ҳузурига қайтариласиз. Бир кун аниқ Роббимизнинг олдида турамиз. Аллоҳ таоло ҳар биримизнинг қилган амалимизни бирма-бир ҳисоб-китоб қилади. Шундай кунда уммати Муҳаммад бўлган сиз дилбандим амалларингизнинг жуда оз ва кичкиналиги билан бутун халойиқнинг олдида уялиб қолманг!
.....

⤵️ Давоми:

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🔥12❤6👍5😢3😭2🎉1
#hadis #duo #ilm #rizq #amal

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Ўқилиши: "Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан" деб айтар эдилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман.

🌐 https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤41👍4🎉2
#ilm #tavakkul #kifoya #olim

"МЕН СЕНГА КИФОЯ ҚИЛАМАН": ТАВАККУЛДАН СЎНГ КЕЛГАН ТАСКИН


Шайх Ҳошим Жамил – ироқлик машҳур олим, фақиҳ ва қиёсий фиқҳ бўйича йирик мутахассисдир. Мисрдаги машҳур ал-Азҳар университетида докторлик даражасини ёқлаган. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) илмий ва таълим фаолиятини давом эттирмқода.

Шайх Ҳошим Жамилнинг Ал-Азҳар университетида таҳсил олган кезларида юз берган, қийинчиликдан сўнг енгиллик келиши ва Аллоҳга таваккул қилиш ҳақидаги ибратли воқеа жуда машҳурдир.

Ҳошим Жамил Қоҳирада докторантура босқичида ўқиб юрган вақтида моддий қийинчиликка дуч келади. Имтиҳонлар яқинлашиб қолган бир пайтда уй эгаси ундан уйни бўшатиб қўйишни талаб қилади. Шайх имтиҳонлар тугагунча муҳлат беришини илтимос қилса ҳам, уй эгаси кўнмайди ва бир неча кун ичида чиқиб кетишини айтади. Шу кунларда унга Ироқдан ҳар ой келиб турадиган пул жўнатмаси ҳам номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолади.

Чуқур ғамга ботган ва нима қилишни билмай қолган олим Қоҳира кўчаларида юриб, Шом намози вақтида эски бир масжидга киради.
Намозни ўқиб бўлгач, у масжид меҳробига ёзиб қўйилган қуйидаги шеърий байтларга кўзи тушади:

Сени бир сув томчисидан яратганимдан бери сенга қилган яхшиликларимни (жамилимни) эслагин,
Она қорнида сенинг суратингни чизганимни унутмагин!
Ҳамма ишларингда Менгагина
суян (таваккул қил),
Қўрққан ва ҳадиксираган нарсаларингда Ўзим сенга кифоя қиламан....

Шеърдаги "жамилим" сўзи "қилган яхшиликларим" маъносини англатса-да, олимнинг исми ҳам Ҳошим Жамил бўлгани учун бу сўзлар унга худди тўғридан-тўғри Аллоҳ томонидан билдирилган тасаллидек таъсир қилади.

Бу байтларни ўқигач, олимнинг қалбидаги бутун ғам-андуҳ тарқаб, кўнгли хотиржам бўлади ва уйига қайтади.

Бир неча дақиқадан сўнг уй эгаси келиб, фикридан қайтганини, бемалол имтиҳонларини тугатиб, кейин чиқиб кетиши мумкинлигини айтади. Орадан бир соат ўтар-ўтмас, унга Ироқдан кутилган пул жўнатмаси етиб келгани ҳақида хабар беришади.

Энг хайратланарлиси, Ҳошим Жамил эртаси куни намоз ўқиган масжидга бориб, меҳробда кечаги ёзувларни топа олмайди.

Имом, муаззин ва масжид масъулидан ҳам бу ҳақда сўрайди. Аммо уларнинг барчаси: "Сиз ақлдан оздингизми?! Бу меҳроб ўттиз йилдан бери ўзгармаган. Унда бундай байтлар йўқ!" дейишади.

Бу ҳодиса олимнинг ҳаётида Аллоҳга бўлган ишонч ва таваккулни янада кучайтирган энг гўзал ибратлардан бири бўлиб қолган.

Қалб ва ҳолатларни ўзгартирувчи Зот – Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Барча қийинчиликда қолган бандаларига Ўз раҳмати ва ёрдамини насиб қилсин.

©️ Даврон НУРМУҲАММАД

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤38👍10😭7😢3🤯2⚡1💯1
#hadis #duo #ilm #rizq #amal

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Ўқилиши: "Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан" деб айтар эдилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман.

🌐 https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤38👍15
#ilm #olim #ustoz #Quron #muhabbat

ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ

Шайх 15 ёшида (1970 йиллар) Қуръон илмини мукаммал эгаллаш учун Ҳомс шаҳри олими Шайх Абдулазиз Уюн ас-Суддан дарс олишни мақсад қилади. Бироқ устоз жуда банд ва талабчан эди.

У ёш Айманга фақат бир шарт билан дарс беришини айтади: "Агар илм истасанг, ҳар куни тонг отмасдан, бомдод намозидан олдин, соат 3:30 да уйимга келасан!".

Бу шартга чидаш кўпчилик учун имконсиз эди. Аммо Айман Сувайднинг Қуръонга бўлган муҳаббати устун келди. У йиллар давомида, қишнинг қаҳратон совуқларида ҳам тунда туриб, устозининг олдига борди. Ташқарида навбат кутиб, Қуръони каримни тўлиқ у зотга ўқиб топширди ва энг олий ижозаларни қўлга киритди.

Саҳар соат 3 даги ўша машаққатли қадамлар Айман Сувайдни бутун дунё танийдиган, миллионлаб инсонларга тажвидни ўргатадиган улуғ устоз даражасига кўтарди.

Афсуски биз эса баъзан иссиқ уйда ҳам илм олишга эринамиз... Машаққатсиз муваффақият бўлмайди. Аллоҳ барчамизни илм йўлида собитқадам қилсин!

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤28👍11👏8😢6🔥5😭3💯2⚡1
#hikmat #ilm #ustoz #fiqh

ИЛМДА УСТОЗ ШАРТ

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга масжидда кишилар ҳалқа бўлиб фиқҳ ўрганишаётгани ҳақида айтилди.
У зот: "Уларнинг боши (устози) борми?" деб сўради. "Йўқ" дейишди.
У зот: "Улар ҳеч қачон фиқҳни ўргана олишмайди", деди.

Изоҳ: Фиқҳ — бу шунчаки китоб ўқиш эмас, балки далиллар, ҳукмлар ва уларнинг мақсадларини тушунишдир. Устозсиз ўрганилган илмда хатолар, нотўғри тушунчалар ва адашишлар кўп бўлади. Устоз шогирдга илмни ўз даражасига қараб, асосларидан бошлаб, босқичма-босқич ўргатади.

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤28👍5💯1
#hikmat #ilm #olim

Ким илмни ва унинг аҳлини яхши кўрса, батаҳқиқ Аллоҳ яхши кўрганларни яхши кўрибди.

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤23🔥7👍3💯1