Muxlis.uz
17K subscribers
13.7K photos
4.31K videos
24 files
20K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

https://www.instagram.com/muxlis.uz?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZ
Download Telegram
#ustoz #murabbiy #bayram

💐 БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗИМ!

1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни шунчаки расмий байрам эмас, балки ҳаётимизнинг ҳар бир босқичида бизга йўл кўрсатган, илм берган ва тарбия қилган заҳматкаш инсонларга бўлган чексиз миннатдорчилигимизнинг ёрқин ифодасидир.

Устоз ва мураббийлар келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни нафақат билим билан қуроллантиради, балки уларнинг қалбини тарбиялайди, юксак ахлоқий фазилатларни шакллантиради.

Устоз ва мураббийларни ўз нурини атрофга сочаётган қуёшга ўхшатсак бўлади. Қуёшнинг нуридан барча мавжудот фойдаланганидек, уларнинг маърифат зиёларидан бутун жамият манфаатланади.

Пайғамбар алайҳиссалом етук муаллим бўлганлар. Муовия ибн Ҳакам Суламий розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ота-онам Набий алайҳиссаломга фидо бўлсин! Олдин ҳам, кейин ҳам У Зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим" (Имом Муслим ривояти).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤20👍13🎉5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik #ustoz #bayram

💐 Азиз ва муҳтарам устозлар!
Байрамингиз муборак бўлсин!


© Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤19👍5🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ustoz #murabbiy #muallim

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, ҳатто инидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар ҳам инсонларга яхшиликдан таълим берувчиларга салавот айтадилар", дедилар (Имом Термизий ривояти).

♻️ Яқинларингизга ҳам тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤45👍18😢2🎉1
#ilm #ustoz #nasihat #talaba

"ЎҚИГАНЛАРИНГИЗНИНГ ҲАММАСИГА ҲАМ ИШОНМАНГ!"

Бу муҳаддис Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг буюк устози, фазилатли Шайх Абдуллоҳ Сирожиддин раҳимаҳуллоҳнинг ҳикматли сўзларидир.
У зот бу насиҳатни Шайх Аввомага талабалик йилларининг бошларида айтган эдилар. Бунга сабаб, Шайх Аввома бир кеча Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳақида ўқиган шубҳали бир воқеага аниқлик киритиш учун устозларига мурожаат қилганлари бўлган.

Шайх Муҳаммад Аввома бундай дейдилар: "Шайх Абдуллоҳ бизга бешинчи курсда ҳанафий фиқҳи бўйича машҳур "Ал-Ихтиёр" китобидан дарс берар эдилар. Бир куни мен у кишининг ҳузурларига Исломга улкан хизмат қилган буюк имом – Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳақидаги ғалати бир ривоятни ўқиб келдим.

Ривоятда айтилишича, Имом Бухорийдан бир эчкининг сутини эмган икки гўдак – бир ўғил ва бир қиз – кейинчалик ўзаро никоҳланишлари мумкинми, деб сўрашибди.

Ҳикояга кўра, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ уларнинг никоҳланишлари мумкин эмас, деб жавоб берган эканлар. Шундан сўнг, гўёки шаҳар олимлари бу фатвони жоҳиллик деб баҳолаб, Имом Бухорийни сургун қилган эмиш.
Мен бу воқеани Шайх Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳга айтиб берганимда, у зот хотиржамлик ва донолик билан:
— Ўқиганларингизнинг ҳаммасига ҳам ишонманг, — дедилар".
 
Шайх Муҳаммад Аввома давом этиб бундай дейдилар:
"Аллоҳга қасамки, бу сўз мен учун улкан сабоқ бўлди. Бу ҳаёт давомида амал қилишим керак бўлган бир мезон, хулқий қоидага айланди. Устозим бутун бошли одоб ва тафаккур дастурини битта жумлада жамлаб бердилар. Мен бу насиҳатни бундан эллик йил аввал эшитганман. Энди эса бошқалар ҳам ундан фойда кўришлари учун келтирмоқдаман".

Биз учун сабоқ
Бу воқеадан олинадиган биринчи сабоқ шуки, қачонки биз шубҳали ёки билмаган маълумотга дуч келсак, дарҳол илмли ва ишончли кишилар билан маслаҳатлашишимиз керак.

Афсуски, бугунги кунда кўпчилик эшитган ёки ўқиган маълумотини текширишга уринмайди. Бу эса кўпинча жиддий ва аянчли оқибатларга олиб келади. Агар маълумот ўша соҳанинг ишончли мутахассисидан бўлмаса, биз ҳар қандай даъвони кўр-кўрона қабул қилмаслигимиз керак.

Ижтимоий тармоқлар тузоғи
Ижтимоий тармоқлар инсониятга мислсиз даражада кенг ахборот оламини тақдим этди. Бироқ унинг энг катта хавфларидан бири оммавий ёлғон ва дезинформациянинг тез тарқалишидир.
Кўпчилигимиз ўқиган нарсамизнинг барчасига ишонишга мойилмиз. Ҳолбуки, ушбу мақоланинг асосий мақсади айнан бундан қайтаришдир.
Баъзан одамлар хабарнинг мазмунига эмас, уни юборган кишига қараб ишонадилар. Ваҳоланки, у ҳам бу маълумотни бошқа бировдан олган бўлиши мумкин.

"Нусха кўчириш ва жойлаштириш" одати
Бугунги кунда одамларнинг асл манбага мурожаат қилмасдан маълумотларни кўчириб тарқатишлари одатий ҳолга айланган. Бу ҳам нотўғри ёндашувдир.

Бундай одатнинг энг катта зарарларидан бири шуки, хабар бир неча қўлдан ўтгач, унинг асл манбаси ва маъноси бутунлай йўқолиб кетади. Натижада, маълумотнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини текшириш имконсиз бўлиб қолади.
 
Аслида, бу маълумот ишончлими? Балки у бошидан охиригача тўқима ва асоссиздир?

Шу сабабли яна бир бор огоҳлантирамиз:
Ўқиганларингизнинг ҳаммасига ҳам ишонманг!
Бу насиҳатга амал қилиш бугунги кунда осон эмас. Чунки кўпчилик одамлар уларга етиб келган ҳар қандай маълумотни текширмасдан қабул қилишга одатланиб қолган.

Аллоҳ таоло бизга ҳақиқатни англашни, маълумотларни тўғри баҳолашни ва фойдали илмга амал қилишни насиб этсин.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤14👍6💯3🔥1😁1
#ilm #olim #ustoz #Quron #muhabbat

ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ

Шайх 15 ёшида (1970 йиллар) Қуръон илмини мукаммал эгаллаш учун Ҳомс шаҳри олими Шайх Абдулазиз Уюн ас-Суддан дарс олишни мақсад қилади. Бироқ устоз жуда банд ва талабчан эди.

У ёш Айманга фақат бир шарт билан дарс беришини айтади: "Агар илм истасанг, ҳар куни тонг отмасдан, бомдод намозидан олдин, соат 3:30 да уйимга келасан!".

Бу шартга чидаш кўпчилик учун имконсиз эди. Аммо Айман Сувайднинг Қуръонга бўлган муҳаббати устун келди. У йиллар давомида, қишнинг қаҳратон совуқларида ҳам тунда туриб, устозининг олдига борди. Ташқарида навбат кутиб, Қуръони каримни тўлиқ у зотга ўқиб топширди ва энг олий ижозаларни қўлга киритди.

Саҳар соат 3 даги ўша машаққатли қадамлар Айман Сувайдни бутун дунё танийдиган, миллионлаб инсонларга тажвидни ўргатадиган улуғ устоз даражасига кўтарди.

Афсуски биз эса баъзан иссиқ уйда ҳам илм олишга эринамиз... Машаққатсиз муваффақият бўлмайди. Аллоҳ барчамизни илм йўлида собитқадам қилсин!

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤28👍11👏8😢6🔥5😭3💯2⚡1
#ustoz #murabbiy #muallim

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, ҳатто инидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар ҳам инсонларга яхшиликдан таълим берувчиларга салавот айтадилар", дедилар (Имом Термизий ривояти).

♻️ Яқинларингизга ҳам тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤25👍13🔥5🤩1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ustoz #duo #halol

🤲 ҲАЛОЛ ЛУҚМА САБАБЛИ ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИ


🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤22👍12😢6🔥5😭2
#hikmat #ilm #ustoz #fiqh

ИЛМДА УСТОЗ ШАРТ

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга масжидда кишилар ҳалқа бўлиб фиқҳ ўрганишаётгани ҳақида айтилди.
У зот: "Уларнинг боши (устози) борми?" деб сўради. "Йўқ" дейишди.
У зот: "Улар ҳеч қачон фиқҳни ўргана олишмайди", деди.

Изоҳ: Фиқҳ — бу шунчаки китоб ўқиш эмас, балки далиллар, ҳукмлар ва уларнинг мақсадларини тушунишдир. Устозсиз ўрганилган илмда хатолар, нотўғри тушунчалар ва адашишлар кўп бўлади. Устоз шогирдга илмни ўз даражасига қараб, асосларидан бошлаб, босқичма-босқич ўргатади.

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤28👍5💯1