Muxlis.uz
17K subscribers
13.7K photos
4.31K videos
24 files
20K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

https://www.instagram.com/muxlis.uz?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZ
Download Telegram
Дунёнинг ғамлари қаерда тугайди
Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
#eslatma #õlim #hayot #hisob

☝️ДУНЁНИНГ ҒАМЛАРИ ҚАЕРДА ТУГАЙДИ?!

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤14👍5💯2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#eslatma #õlim #hayot

❗️ЎЛИМ ҲАҚ...

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Яқинларингизга улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍16🔥8😢7❤5🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ilm #olim #Alloh #mağfirat

☝️АЛЛОҲ ДАРАЖАНГИЗНИ БАЛАНД ҚИЛАДИ. АГАР ...

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ Яқинларингизга эслатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤25👍6😢3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#eslatma #qabr #nasihat #õlim

😔 ҚАБРИСТОНГА БОРАСИЗ, ЛЕКИН НЕГА ИБРАТ ОЛМАЙСИЗ?

🔺 Қабристонда футбол, доллар курси ва ҳ.клар ҳақида эмас, бир кун навбат Сизга келишини ёдингизга олинг....

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
😢22❤9💯3👍2😭2
Audio
#eslatma #dõst #õlim

☝️АЛЛОҲ ҚАЛБИМИЗ ВА ТИЛИМИЗНИ БИР ҚИЛСИН!

😔 Ўлимни ҳар куни эслаб туришни унутманг!

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ УЛАШИНГ
👍20❤16🔥2💯2😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#umr #olim #ğanimat

⌛️ УМР ҒАНИМАТ! ҲАР БИР НЕЪМАТНИ ВАҚТИДА ҚАДРЛАНГ...

🕯 Эртага яқинларингизни топа олмайсиз...

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
😢27❤17👍11😭3🤯1
#hikmat #gumon #fitna #olim

ИМОМИ АЪЗАМНИНГ ЖАВОБИ

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ одатдагидек талабаларга дарс берарди. Бир киши талаба ва шогирдлари олдида у зотни уялтириш мақсадида саволлар билан мурожаат қилди:

"Бир одамни биламан, уни ҳамма мусулмон дейди, лекин сўзларида куфрнинг аломати учрайди. Мен унинг ҳукмини билмоқчи эдим".

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: "Хўш, у нималар дейди?" деб сўради.

У бундай дейди, деб унинг айтганларини бирин-кетин санай бошлади:

жаннатдан умид қилмайман,
Аллоҳдан ва дўзахдан қўрқмайман,
ҳеч иккиланмасдан ўлимтик гўштни истеъмол қиламан,
намозни руку ва саждасиз адо этаман,
ҳақиқатни ёмон кўраман, фитнани яхши кўраман,
кўрмай туриб, гувоҳлик бераман.


Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ шогирдларига юзланиб, сизлар бу одам ҳақида қандай фикрдасиз? деб сўради.

Шогирдлари унинг бу сўзлари Худога шаккоклик қилишдир, деб жавоб бердилар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шогирдларининг жавобидан қониқмай, ўзи ушбу сўзларнинг ҳикматини изоҳлашга киришди.

Бу одам ҳақиқий, иймони мустаҳкам мўминдир. Унинг жаннатдан умид қилмайман, дегани жаннатнинг яратувчиси Аллоҳдан умид қиламан деганидир.

Дўзаҳдан қўрқмайман, дегани унинг эгасидан қўрқаман деганидир.

Аллоҳдан қўрқмайман дегани – Аллоҳнинг ҳукми адолатсиз бўлмай, бандага ҳеч қандай зулм қилинмаслиги ва адолатли ҳукмдан умидвор бўлишини англатади.

Ўлимтик гўштни ейман, дегани балиқни ейман деганидир.

Руку ва саждасиз намозни адо этаман, деганда жаноза намозини назарда тутган.

Ҳақиқатни ёмон кўраман деганда ўлимни ёмон кўраман деган. Ўлим ҳақлигини билсак-да, уни ҳаммамиз ҳам яхши кўрмаймиз. Мўмин-мусулмон кўпроқ савобли амалларни қилиш мақсадида узоқ умр кўришни истайди.

Фитналарни яхши кўраман, дегани бойлик ҳамда бола-чақани яхши кўраман, деганидир. Чунки Қуръони каримда мол-дунё ҳамда фарзандлар фитна сифатида зикр этилган.

Кўрмай туриб гувоҳлик бераман, дегани Аллоҳ ва қиёматнинг ҳақ эканига гувоҳлик бераман деганидир.

Имоми Аъзамнинг жавобларини тинглаган одам ўзига-ўзи мен шундай олимни ўзимга душман билиб юрибманми, нақадар ўткир зеҳнли ва фаросатли инсон экан дея Абу Ҳанифанинг қўлидан тутиб, кечирим сўради.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤38👍18🔥5😢1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#õlim #haq #mahkum #bekat

❓БУ ҲАҚИҚАТНИ КИМ ИНКОР ЭТА ОЛАДИ?

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
💯12👍5❤1🔥1
#ilm #tavakkul #kifoya #olim

"МЕН СЕНГА КИФОЯ ҚИЛАМАН": ТАВАККУЛДАН СЎНГ КЕЛГАН ТАСКИН


Шайх Ҳошим Жамил – ироқлик машҳур олим, фақиҳ ва қиёсий фиқҳ бўйича йирик мутахассисдир. Мисрдаги машҳур ал-Азҳар университетида докторлик даражасини ёқлаган. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) илмий ва таълим фаолиятини давом эттирмқода.

Шайх Ҳошим Жамилнинг Ал-Азҳар университетида таҳсил олган кезларида юз берган, қийинчиликдан сўнг енгиллик келиши ва Аллоҳга таваккул қилиш ҳақидаги ибратли воқеа жуда машҳурдир.

Ҳошим Жамил Қоҳирада докторантура босқичида ўқиб юрган вақтида моддий қийинчиликка дуч келади. Имтиҳонлар яқинлашиб қолган бир пайтда уй эгаси ундан уйни бўшатиб қўйишни талаб қилади. Шайх имтиҳонлар тугагунча муҳлат беришини илтимос қилса ҳам, уй эгаси кўнмайди ва бир неча кун ичида чиқиб кетишини айтади. Шу кунларда унга Ироқдан ҳар ой келиб турадиган пул жўнатмаси ҳам номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолади.

Чуқур ғамга ботган ва нима қилишни билмай қолган олим Қоҳира кўчаларида юриб, Шом намози вақтида эски бир масжидга киради.
Намозни ўқиб бўлгач, у масжид меҳробига ёзиб қўйилган қуйидаги шеърий байтларга кўзи тушади:

Сени бир сув томчисидан яратганимдан бери сенга қилган яхшиликларимни (жамилимни) эслагин,
Она қорнида сенинг суратингни чизганимни унутмагин!
Ҳамма ишларингда Менгагина
суян (таваккул қил),
Қўрққан ва ҳадиксираган нарсаларингда Ўзим сенга кифоя қиламан....

Шеърдаги "жамилим" сўзи "қилган яхшиликларим" маъносини англатса-да, олимнинг исми ҳам Ҳошим Жамил бўлгани учун бу сўзлар унга худди тўғридан-тўғри Аллоҳ томонидан билдирилган тасаллидек таъсир қилади.

Бу байтларни ўқигач, олимнинг қалбидаги бутун ғам-андуҳ тарқаб, кўнгли хотиржам бўлади ва уйига қайтади.

Бир неча дақиқадан сўнг уй эгаси келиб, фикридан қайтганини, бемалол имтиҳонларини тугатиб, кейин чиқиб кетиши мумкинлигини айтади. Орадан бир соат ўтар-ўтмас, унга Ироқдан кутилган пул жўнатмаси етиб келгани ҳақида хабар беришади.

Энг хайратланарлиси, Ҳошим Жамил эртаси куни намоз ўқиган масжидга бориб, меҳробда кечаги ёзувларни топа олмайди.

Имом, муаззин ва масжид масъулидан ҳам бу ҳақда сўрайди. Аммо уларнинг барчаси: "Сиз ақлдан оздингизми?! Бу меҳроб ўттиз йилдан бери ўзгармаган. Унда бундай байтлар йўқ!" дейишади.

Бу ҳодиса олимнинг ҳаётида Аллоҳга бўлган ишонч ва таваккулни янада кучайтирган энг гўзал ибратлардан бири бўлиб қолган.

Қалб ва ҳолатларни ўзгартирувчи Зот – Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Барча қийинчиликда қолган бандаларига Ўз раҳмати ва ёрдамини насиб қилсин.

©️ Даврон НУРМУҲАММАД

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤38👍10😭7😢3🤯2⚡1💯1
#ilm #olim #ustoz #Quron #muhabbat

ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ

Шайх 15 ёшида (1970 йиллар) Қуръон илмини мукаммал эгаллаш учун Ҳомс шаҳри олими Шайх Абдулазиз Уюн ас-Суддан дарс олишни мақсад қилади. Бироқ устоз жуда банд ва талабчан эди.

У ёш Айманга фақат бир шарт билан дарс беришини айтади: "Агар илм истасанг, ҳар куни тонг отмасдан, бомдод намозидан олдин, соат 3:30 да уйимга келасан!".

Бу шартга чидаш кўпчилик учун имконсиз эди. Аммо Айман Сувайднинг Қуръонга бўлган муҳаббати устун келди. У йиллар давомида, қишнинг қаҳратон совуқларида ҳам тунда туриб, устозининг олдига борди. Ташқарида навбат кутиб, Қуръони каримни тўлиқ у зотга ўқиб топширди ва энг олий ижозаларни қўлга киритди.

Саҳар соат 3 даги ўша машаққатли қадамлар Айман Сувайдни бутун дунё танийдиган, миллионлаб инсонларга тажвидни ўргатадиган улуғ устоз даражасига кўтарди.

Афсуски биз эса баъзан иссиқ уйда ҳам илм олишга эринамиз... Машаққатсиз муваффақият бўлмайди. Аллоҳ барчамизни илм йўлида собитқадам қилсин!

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤28👍11👏8😢6🔥5😭3💯2⚡1
#hikmat #ilm #olim

Ким илмни ва унинг аҳлини яхши кўрса, батаҳқиқ Аллоҳ яхши кўрганларни яхши кўрибди.

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤23🔥7👍3💯1