Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.43K videos
29 files
7.23K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #Iordaniya #talaba #muloqot
💬 ИОРДАНИЯДАГИ ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

🌙 Амман сафари чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания халқаро ислом илмлари университетида таълим олаётган юртимиздан борган талаба ёшлар билан учрашдилар.

💬 Мулоқотда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим йўналишидаги янгиликлар, илм олиш ва инсонларга фойда келтиришнинг савоби ҳамда она Ватанга садоқат ва мазкур олийгоҳни тамомлагандан кейин юрт тараққиёти ва мусулмон уммати саодатига ҳисса қўшиш каби масалаларга алоҳида тўхталдилар.

🏫 Иордания университети раҳбарияти ўзбек талабаларининг одоб-ахлоқи, илм олишга чанқоқлиги, меҳр-муҳаббати, ақл-заковати ва устозларга бўлган эҳтиромини жуда юқори баҳолади.


🤲 Мусофирликда таълим олаётган талабалар Муфтий ҳазратларининг ҳол-аҳвол сўраб келганлари учун миннатдорлик билдириб, “Инсон қадри учун” тамойили амалда бўлган мамлакатимиздаги ислоҳотлар, узоқ юртларда ўқиш ёки ишлаш мақсадида юртган фуқароларимиз доимо эътиборда эканидан мамнунликларини изҳор этдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 29-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 8-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 06:00
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:24
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:01
⏱️ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤2🕊1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аксирса, икки кафтини оғзига қўйсин ва овозини пасайтирсин”, дедилар.

Имом Абу Довуд ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangiliklar

Ўзбекистон делегациясининг Иордания сафари фойдали келишувларга бой бўлди

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СОМОН ВА БЕДАДАН ҲАМ УШР БЕРИЛАДИМИ?

САВОЛ: Сомон, беда, маккажўхорининг поясидан ушр бериладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сомондан ушр берилмайди, чунки буғдой сомони учун эмас, балки дони учун экилади. Бедани уруғ олиш учун экилса, уруғидан ушр берилади. Агар бедани пояси учун экилган бўлса, унда бедапоядан ушр берилади. Маккажўхори ҳам худди шундай, дони учун экилган бўлса, донидан ушр берилади. Поясидан ушр берилмайди. Лекин ҳайвонларга ем қилиш учун экилган маккажўхори ёки жўхорининг поясидан ушр берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 30-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 9-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 06:02
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:25
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:01
⏱️ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1🕊1
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Туянинг ичишига ўхшаб, бир мартада ичманглар. Икки марта, уч мартада ичинглар. Қачон ичсангиз, тасмия айтинг. Қачон ичиб бўлсангиз, ҳамд айтинг», дедилар».

Термизий ривоят қилган.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Денгизни айнитувчи гуноҳ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗДАН КЎНГИЛ ТЎЛМАСА, ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?

САВОЛ: Ўқилган намозимдан кўнглим тўлмади. Шу намозни қайта ўқишим керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масаланинг бироз тафсилоти бўлиб, унга кўра намоз қуйидаги ҳолатларда қайта ўқилиши лозим:

• Намозда бирор фарз амал бажарилмай қолиб кетган бўлса;
• Намозда бирор вожиб амал қасддан бажарилмай қолиб кетса;
• Намозда бирор вожиб амал унутиб бажарилмаса ва намоз охирида саждаи саҳв ҳам қилинмай тугатилган бўлса.

Агар намозда суннат амаллар тарк қилинган бўлса ёки намоз макруҳлик билан ўқилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқиш вожиб эмас, балки мустаҳаб (чиройли саналган) иш ҳисобланади. Ушбу ҳолатда қайтадан ўқимаса ҳам гуноҳкор саналмайди.

Саволда сўралган ҳолатга келсак, кўнгил тўлмаслиги юқорида санаб ўтилган фарз ёки вожиб амал тарк қилинган ҳолатлар сабабли бўлса, намоз қайта ўқилиши керак. Аммо ҳақиқатда собит бўлмаган шубҳа-гумонлар, васвасалар сабабли кўнгил тўлмаётгандек бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқилмайди. Чунки кўп ҳолларда “кўнглим тўлмаяпти”, деб намозни қайта-қайта ўқийвериш инсонни ўзига бўлган ишончини йўқотади ва васваса касалига чалинишига олиб келади. Шундай экан, намозда бажариладиган фарз, вожиб, суннат амаллар ҳақида яхши ўрганиш, энг асосийси турли хаёлларга чалғимасдан намозни эътибор билан адо этиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤4