Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.53K photos
4.42K videos
29 files
7.19K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Жаннат ёқутларидан икки ёқут

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рукн (қора тош) ва мақом (мақоми Иброҳим) жаннат ёқутларидан икки ёқут (тош) эди. Аллоҳ у иккисини нурини ўчирди. Агар у иккисини нурини ўчирмаганида, машриқ билан мағриб ўртасини ёритар эди” деяётганларини” эшитдим” деди (Имом Термизий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
👍1
#Савол_жавоблар

ҲАЙИТ ВА ЖУМА НАМОЗЛАРИДАН КЕЙИН ҲАМ ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИЛАДИМИ?

САВОЛ: Қурбон ҳайити ҳамда жума намозларидан кейин ҳам такбири ташриқ айтиладими ёки фақат кунлик беш маҳал намозда айтиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайит намозидан кейин айтилмайди. Аммо жума намозидан кейин айтилади. Чунки такбири ташриқни фарзи айн бўлган намозлардан кейин айтиш вожиб ҳисобланади. Шунга кўра жаноза каби фарзи кифоя бўлган намоз ҳамда витр ва ҳайит каби вожиб бўлган намозлардан кейин такбири ташриқ айтиш вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
❤1❤‍🔥1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 30-МАЙ,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 13-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:54
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:45
⏱️ШОМ - 19:54
⏱️ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3❤‍🔥1🕊1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 31-МАЙ,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:55
⏱️ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍1🕊1
#Ҳадис

“Ким дуосининг мустажоб бўлишини ва ғам-ташвишдан қутулишни истаса, ёрдамга муҳтожларга ёрдам берсин”.

Имом Аҳмад ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
❤2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ОНА-БОЛА ҲАЙВОННИ СОТИШ

САВОЛ: Биз тарафларда она-бола ҳайвонни кўп ҳолларда умумий битта нарх қўйиб сотишади. Шу мумкинми? Ёки она-бола ҳайвонни сотаётганда онасига алоҳида ва боласига алоҳида нарх қўйиб сотиш керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Чунки она-бола ҳайвонлар доналаб сотилувчи савдо моллари сирасига киради. Бу каби ҳар бир донаси бир-биридан фарқ қилувчи нарсаларнинг ҳаммасига умумий нарх қўйиб ҳам ёки ҳар бирига алоҳида нарх айтиб ҳам сотиш мумкин эканлигини фуқаҳоларимиз таъкидлаб ўтганлар. Зеро бу савдода сотилаётган буюм (она-бола мол) ҳам, уларга қўйилган умумий нарх ҳам маълум ва мазкур ҳолат низога олиб келмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир.

Бақара сураси 271-оят

Оятнинг зоҳиридан садақаларнинг барча турларини ошкора ёки пинҳона беришнинг жоизлиги, аммо пинҳона садақанинг афзаллиги маълум бўлади. Лекин баъзи уламолар фарз ёки вожиб қилинган садақалар, яъни закот, хирож, ушр, фитр садақаси ва каффоратларни ошкора берган афзал, ихтиёрий нафл садақаларни эса пинҳона берилгани яхшидир, дейдилар. Зеро, вожиб садақалар пинҳона берилса, одамларда закот бермайди, деган шубҳалар туғилиши мумкин. Аммо нафл садақалар ҳам баъзида бошқалар кўриб ўрнак олсин деган ният билан ошкора берилгани яхшидир (Мд.).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
❤1
#duo #zikr #sunnat

УНУТИЛГАН СУННАТ: ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН

Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай", деди.

У зот алайҳиссалом: "Ўн марта тасбеҳ ("Субҳаналлоҳ"), ўн марта таҳмийд ("Алҳамдулиллаҳ") ва ўн марта такбир ("Аллоҳу акбар") айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло: "ҳақиқатда амалга оширдим", "ҳақиқатда амалга оширдим", деб айтади", дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).

Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.

Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта "Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, "Субҳаналлоҳ" ва "Алҳамдулиллаҳ" дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#Оят

«Гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз».

Моида сураси, 1-оят

https://t.me/diyonatli
❤3
#xabar #haj2026 #muvaffaqiyat
🕋 “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ ТАРИХИЙ НАТИЖА ВА МУВАФФАҚИЯТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

📢 Бугун, 30 май куни “Ҳаж – 2026” мавсуми Ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, шифокорлар жамоаси етакчиси Алишер Саатов иштирокида ҳаж ибодати муваффақиятли амалга оширилгани юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

🟢 Унда соҳа раҳбарлари ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳаж амаллари ташкилий ва шаръий жиҳатдан жуда чиройли адо этилганини билдириб, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамаротдаги ибодатлар ва қурбонликлар ўз вақтида сифатли ҳамда манбаларда белгиланган тартибда бажарилганини алоҳида таъкидладилар. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилган ишчи гуруҳи, мингбошилар, элликбошилар, шифокорлар ва ошпазлар жамоаларига алоҳида миннатдорлик изҳор этдилар.
🇺🇿Шунингдек, ҳаж мавсуми давомида юртимиз ҳожилари Давлатимиз Раҳбарининг бевосита кўмакларини, беқиёс ғамхўрликларини ҳис қилиб турганлари, улар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилганини алоҳида қайд этдилар.


📞 Айниқса, Президентимизнинг ҳожилар ҳолидан хабардор бўлиб турганлари, қўнғироқ қилганлари, Қурбон ҳайити билан бутун халқимизни қутлагани барча юртдошларимиз қатори ҳаж сафарида юрган ҳамюртларимизни ҳам ниҳоятда қувонтиргани алоҳида таъкидланди.


🕋 Йиғилишда таъкидланганидек, “Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва улкан муваффақиятларга бой бўлгани эътироф этилди.

🤲 Зиёратчилар муқаддас манзилларда тоат-ибодатларини рисоладагидек бажариб, хатми Қуръонлар қилдилар, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва Давлатимиз Раҳбари ҳаққига самимий дуолар қилдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1