Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.38K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Ўзбек_тили_байрами_тадбирлар

🗣 Тошкент ислом институтида она тилимиз тарихи ва нуфузига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

...Олий маъҳадда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда алломаларимизнинг тил ривожига қўшган ҳиссаси, диний таълимда адабий тил меъёрларининг тутган ўрни ва глобаллашув шароитида она тили софлигини сақлаш масалалари муҳокама қилинди...
➡️ Батафсил

🗣
Имом Фахриддин ар-Розий мадрасасида «Тил – миллат кўзгуси» номли маърифий учрашув ўтказилди

...Тадбирда соҳа мутахассислари ва талаба-ёшлар иштирок этиб, ўзбек тилининг тарихий илдизлари, Алишер Навоий ва Бобур мероси ҳамда давлат тили мақомининг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Ёшларда миллий ўзликни англаш ва она тилига эҳтиромни кучайтириш тадбирнинг бош мақсади бўлди...
➡️ Батафсил

🗣
«Кўкалдош» мадрасасида Тил байрами ҳафталиги ва китоблар кўргазмаси ташкил этилди

...Мазкур таълим муассасасида Абдулла Авлонийнинг «Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур» ҳикмати остида маънавий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида АРМ томонидан она тилимизнинг бой тарихи ва адабий меросини акс эттирувчи нодир асарлар ҳамда илмий-маърифий китоблар кўргазмаси намойиш этилди...
➡️ Батафсил

🗣
«Саййид Муҳйиддин махдум»да она тилига бағишланган учрашув, «Хадичаи Кубро»да бадиий кеча

...«Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом таълим муассасасида соҳа олими иштирокида маърифий суҳбат ўтказилиб, тил миллий маънавият пойдевори экани эътироф этилди. «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар билим юртида эса 1-курс талабалари она тилимизни тараннум этувчи шеър ва саҳна кўринишларини намойиш этдилар...
➡️ Батафсил (Махдум) | Батафсил (Хадичаи Кубро)

🗣
Талабалар ютуғи: «Жўйбори Калон»да иншолар танлови, «Хожа Бухорий» билим юртида диктант ғолиблари

...«Жўйбори Калон» аёл-қизлар мадрасасида «Алломалар мероси — маънавиятимиз хазинаси» мавзусида ижодий танлов ташкил этилиб, иқтидорли талабалар сараланди. «Хожа Бухорий» ислом таълим муассасаси талабаси Ю.Иброҳимов эса туман миқёсида ўтказилган оммавий диктант танловида фахрли 1-ўринни қўлга киритди...
➡️ Батафсил (Жўйбори Калон) | Батафсил (Хожа Бухорий)

📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌 Баҳром Икромов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ўзимизни имтиҳон қилайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 22-ОКТЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADUL AVVAL ОЙИНИНГ 11-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:22
⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:40
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:00
⏱️ШОМ - 17:39
⏱️ХУФТОН - 19:10

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤4
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

РЎЗА ТУТИШНИ НАЗР ҚИЛИШ

САВОЛ: Умримнинг охиригача ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўза тутаман деб назр қилган инсон рамазон ойи ва рўза тутиш тақиқланган ҳайит кунларига тўғри келиб қолган мана шу кунларнинг қазосини тутиб берадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай шаклда назр қилган инсон рамазон ойида рамазон рўзасини тутади, чунки бу ой Аллоҳ таоло мусулмонларга рўза тутишни фарз қилган ой бўлгани учун унга бошқа рўза сиғмайди. Шунинг учун уларнинг қазосини ҳам тутмайди. Рамазон ҳайити, қурбон ҳайити ва кейинги уч кун (ташриқ кунлари) эса, рўза тутиш тақиқланган кунлар бўлгани учун бу кунларда ҳам рўза тутмайди. Аммо кейинги кунларда уларнинг қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ЭҲСОННИ КИМДАН БОШЛАЙ?

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
❤1
O‘zbekiston xalqiga bayram tabrigi

https://t.me/diyonatli
#duo

Аллоҳим, Сен менинг Роббимсан. Сендан бошқа Роббим йўқ. Сен мени йўқдан бор қилгансан. Бу борлиқда менга энг яқин Зот ҳам Сенсан. Тўғри, мен ўз амалларим, гуноҳларим ва фисқу фужурларим билан Сендан узоқлашдим. Лекин шунга қарамай, менга энг яқин Зот ҳам Сенсан, Аллоҳим. Сен менга ота-онамдан ҳам меҳрибонсан. Дўстларим ва аҳбобларимдан кўра вафодорсан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ўзимизни имтиҳон қилайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #til_bayrami #21oktyabr

🇺🇿 “МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ВА ЎЗЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ” НОМЛИ АДАБИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ “АЪУЗУ” ВА “БАСМАЛА”НИ АЙТАДИМИ?

САВОЛ: Муқтадий санодан кейин “аъузу биллаҳи” ва “бисмиллаҳ”ни ўқиши лозимми ёки йўқми? Агар ўқиб қўйса, бирор зарари йўқми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Такбири таҳрима ва санодан сўнг “аъузу” ва “басмала”ни ўқиш намозда қироат қилиши лозим бўлган шахс, яъни имом ва ёлғиз намоз ўқиётганлар учун суннатдир. Аммо муқтадий каби қироат қилиши шарт бўлмаган намозхон учун эса уларни ўқиш ҳақида талаб йўқ. Шу боис мазкур масалада муқтадий “аъузу” ва “басмала”ни ўқимайди. Аммо агар унутиб ёки беихтиёр ўқиб қўйса, намозига путур етмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#diqqat
#muhim_yangilik
#Xavfsiz_bot
#dinshunoslik_ekspertizasi

🔻 Diqqat, muhim yangilik!

🤖 “Xavfsiz bot”dan foydalanish imkoniyatlari kengaydi!

💻 Endilikda siz mazkur botning yangi tashkil etilgan APP dasturi orqali:

🇺🇿 o‘zingizga yaqin hududda joylashgan masjidlar;
☪️ qibla yo'nalishi va namoz vaqtlari;
📖 Qur’on va tajvid kurslari;
☪️ onlayn juma ma’ruzalari;
🔺 diniy-ma’rifiy yo‘nalishdagi turli videoroliklar;
🔸 maqolalar;
🔺savol-javoblar va shu kabilarni oson va qulay topish imkoniyatiga ega bo‘lasiz.

📲 Ushbu dasturdan qanday foydalanish mumkinligini mazkur videorolik orqali ko'rishingiz mumkin.

🎥 Batafsil videorolikda

📹 HD formatda ko’rish uchun

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

🌐Tg | 📷Insta| ✅ Fb | X | ▶️ Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 23-ОКТЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADUL AVVAL ОЙИНИНГ 12-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:23
⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:41
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:00
⏱️ШОМ - 17:38
⏱️ХУФТОН - 19:10

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Раҳмоннинг бандалари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#duo #hadis #sunnat

РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ДУОЛАРИДАН

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنَ الْخَيْرِ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَّرِّ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука минал хойри куллиҳии ъаажилиҳи ва аажилиҳи, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.

Ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи, ъаажилиҳии ва аажилиҳии, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.

Маъноси: Аллоҳим Сендан барча яхшиликларни сўрайман — мен билган ва билмаган, яқин орада келадиган (дунёдаги) ва кейинроқ келадиган (охиратдаги) барча яхшиликларни.

Сендан барча ёмонликлардан паноҳ тилайман — мен билган ва билмаган, яқин орада келадиган ва кейинроқ келадиган барча ёмонликлардан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Диний_идора_фаолияти #дайжест
🗣Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот

...Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “Нур-Муборак” университетининг 25 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиб, Муфтий ҳазратларининг табригини етказди. Сафар доирасида мазкур олийгоҳда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар билан самимий учрашув ўтказилиб, уларнинг ўқиш ва илмий изланишлари юзасидан қимматли тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил

🗣
Диний идорада ҳамюртлар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди

...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўтказилди. Раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, масжидлар фаолияти, ҳаж сафари ва шаръий масалалар бўйича мурожаатларини тинглади ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатилди...
➡️ Батафсил

🗣
Хушхабар: Хоразмнинг Қўшкўпир туманидаги “Хазрати Эшон бобо” жомесига илк ғишт қўйилди

...Қўшкўпир туманида қад ростлаётган “Хазрати Эшон бобо” жоме масжидининг янги биноси қурилишига тамал тоши қўйилиб, биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Хайрли тадбирда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, соҳа фидойилари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирок этиб, янги жоме юрт равнақи ва файзу баракасига хизмат қилишини тилаб хайрли дуолар қилдилар...
➡️ Батафсил

🗣
Саховат ва мурувват: Каттақўрғонда 80 та, Тахиатошда 70 та оилага кўмак кўрсатилди

...Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида имом-хатиблар ва ҳожилар Каттақўрғон шаҳридаги 80 та эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олди. Худди шундай эзгу ташаббус Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида ҳам ўтказилиб, 14 та маҳалладаги 70 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди ҳамда маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилди...
➡️ Батафсил (Каттақўрғон) | Батафсил (Тахиатош)

🗣
Жобир домла Элов Навоийда: қироат курси фаолияти ва “Оқтош” жоме масжиди кўздан кечирилди

...Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев ҳамроҳлигида «Қуръони Карим ва тажвид» курси бўлимидаги таълим жараёни билан танишди. Шунингдек, уламолар Навоий шаҳридаги 3 500 ўринли янги “Оқтош” жоме масжидида намозхонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, илмий суҳбат қилдилар...
➡️ Батафсил

🗣
Пойтахт масжидларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ижро интизоми ўрганилмоқда

...Тошкент шаҳар вакиллиги Ишчи гуруҳи пойтахтимиз туманларида амалий семинарлар ўтказмоқда. Хусусан, Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги масжидларда ҳужжат юритиш, тозалик, намозхонларга яратилган қулайликлар ҳамда биноларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати атрофлича кўрикдан ўтказилиб, имом-хатибларга зарур тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил

🗣
Бухорода «Вақф» фонди томонидан 130 нафар болажонга кузги кийим-кечаклар ҳадя қилинди

...«Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали ҳомийлар кўмагида Бухоро шаҳридаги 3-сон кўп тармоқли мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди. Эзгу ташаббус доирасида нутқ ва эшитишида нуқсони бўлган 130 нафар ўғил-қизга жами 14 миллион сўмлик мавсумий кийим-кечаклар туҳфа қилиниб, болажонлар кўнгли шод этилди...
➡️ Батафсил

📝 Баҳриддин Хушбоқов
🖌 Баҳром Икромов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1