Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#mutolaa #gazeta #quvonch #savob #odam
🗣ОДАМЛАР ҚАЛБИГА ҚУВОНЧ УЛАШИШ УЛКАН САВОБ

📖 ...Аллоҳ таоло биз, бандаларига қўли очиқ, хайр-саховатли бўлишни буюриб, муҳсинларни севишини баён этган: “Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг. Албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради” (Бақара сураси, 195-оят). Ҳақиқатан, бундай хислатга эга бўлиш улуғ фазилат. Зеро, банданинг ризқига барака кириши, зиёда бўлишида унинг эҳсони, хайру саховати муҳим ўрин тутади.


😄Бугун мамлакатимизда аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, айниқса, ногиронлиги бўлган шахс¬ларга доимий ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса юртимизда инсон қадри улуғ эканини англатади.

💬 Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган кишиларга ёрдам кўрсатиш катта савоб, аксинча, уларнинг ҳаққига хиёнат қилиш оғир гуноҳдир. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани одамларнинг кўзига ёш келтирмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Мана шундай меҳрга муҳтож кишиларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади ва олдинга қўйилган режалар амалга ошади.

⏺Шу ўринда мазкур йўналишларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди доимий ҳамкорлик қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

🌙
Ислом дини манбаларида ногиронлиги бор одам сабр ила ҳаёт синовларини матонат билан енгиб ўтса, улуғ мукофотларга ноил бўлиши ривоят қилинган.
Анас розияллоҳу анҳудан айтилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат этганлар:
“Аллоҳ азза ва жалла: “Агар бирор бандамнинг икки кўзини шикастласам, у банда бунга сабр қилса, Мен эвазига жаннат билан тақдирлайман”, деди”
(Имом Бухорий ривояти).


🌙
Таъкидлаш керакки, мурувват кўрсатиш билан мол-дунё камайиб қолмайди, балки унга барака киради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уч нарсага қасам ичаман: банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди. Бандага бирор зулм қилинганида сабрли бўлса, Аллоҳ унинг иззат-шарафини оширади. Банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади”
, дедилар
(Имом Термизий ривояти).


🗣Бу билан Набий алайҳиссалом ҳам биз, умматларини саховатли бўлишга ундамоқдалар. Ҳеч ким молим камайиб қолади, деган хаёл билан хайр-эҳсон қилишдан тийилмаслиги лозим. Мол-дунё кўпайишига сабаблардан бири ўз вақтида унинг закотини бериш баробарида фақир ва муҳтожларни қўллаб-қувватлашдир...
📰 БАТАФСИЛ

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #muftiy #gazeta
🤩МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲАЖ МАВСУМИ: ЮКСАК ЭҲТИРОМ, СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ВА ШИНАМ ШАРОИТЛАР
 
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан ҳаж мавсуми, хизматлар, шароитлар, ибодатлар ва ўзаро алоқалар тўғрисида бўлиб ўтган суҳбат Саудия Арабистонида чоп этиладиган машҳур “Уккоз” газетасида эълон қилинди.

🗣Мазкур интервьюда жорий йилги ҳаж мавсуми юқори даражада ташкил этилгани, юксак савияли хизматлар кўрсатилгани, намунали тартиб-интизом ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ўтгани алоҳида таъкидланган. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, жадал тараққий этаётгани эътироф этилган.   


🕋 “Ҳаж – 2026” мавсумининг муваффақиятли ўтишида ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга раҳнамолик қилган Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирилган. Ўз навбатида Саудия Арабистони раҳбариятига ташаккур айтилган.

✅Айниқса, шу йилда илк бор жорий этилган 100 нафар юртдошимиз “Президент ҳожиси” сифатида Саудия Арабистони масъуллари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олингани ва кўрсатилган олий даражадаги эътиборга алоҳида урғу қаратилган.

🕋 Мино ва Арафотдаги замонавий чодирлар, шинам шароитлар, совутиш тизимлари ҳамда рақамли хизматлар зиёратчилар ибодатларини хотиржам адо этишларига омил бўлгани қайд этилган. Шунингдек, юртимизда зиёратчиларга кўрсатилган хизматлар, хусусан 9 та халқаро аэропорт орқали авиақатновлар йўлга қўйилгани, муборак манзиллардаги озиқ-овқат, тиббий ва транспорт хизматларининг юқори даражада бўлгани икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самаралари экани баён қилинган.


ℹ️ Маълумот ўрнида: “Уккоз” газетаси 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, Саудия Арабистонида чоп этиладиган энг йирик ва нуфузли кундалик нашрлардан бири. Газета номи қадимги араб дунёсида адабиёт, маданият ва савдо маркази ҳисобланган тарихий “Уккоз бозори” шарафига номланган. Бугунги кунда нашр босма ва рақамли форматда чиқиб, қироллик ҳамда Ислом дунёсидаги сиёсий, ижтимоий ва диний жараёнларни кенг ёритади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#xabar #muftiy #gazeta
🤩МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲАЖ МАВСУМИ: ЮКСАК ЭҲТИРОМ, СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ВА ШИНАМ ШАРОИТЛАР
 
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан ҳаж мавсуми, хизматлар, шароитлар, ибодатлар ва ўзаро алоқалар тўғрисида бўлиб ўтган суҳбат Саудия Арабистонида чоп этиладиган машҳур “Уккоз” газетасида эълон қилинди.

🗣Мазкур интервьюда жорий йилги ҳаж мавсуми юқори даражада ташкил этилгани, юксак савияли хизматлар кўрсатилгани, намунали тартиб-интизом ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ўтгани алоҳида таъкидланган. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, жадал тараққий этаётгани эътироф этилган.   

🕋 “Ҳаж – 2026” мавсумининг муваффақиятли ўтишида ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга раҳнамолик қилган Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирилган. Ўз навбатида Саудия Арабистони раҳбариятига ташаккур айтилган.

✅Айниқса, шу йилда илк бор жорий этилган 100 нафар юртдошимиз “Президент ҳожиси” сифатида Саудия Арабистони масъуллари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олингани ва кўрсатилган олий даражадаги эътиборга алоҳида урғу қаратилган.

🕋
Мино ва Арафотдаги замонавий чодирлар, шинам шароитлар, совутиш тизимлари ҳамда рақамли хизматлар зиёратчилар ибодатларини хотиржам адо этишларига омил бўлгани қайд этилган.
Шунингдек, юртимизда зиёратчиларга кўрсатилган хизматлар, хусусан 9 та халқаро аэропорт орқали авиақатновлар йўлга қўйилгани, муборак манзиллардаги озиқ-овқат, тиббий ва транспорт хизматларининг юқори даражада бўлгани икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самаралари экани баён қилинган.


ℹ️ Маълумот ўрнида: “Уккоз” газетаси 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, Саудия Арабистонида чоп этиладиган энг йирик ва нуфузли кундалик нашрлардан бири. Газета номи қадимги араб дунёсида адабиёт, маданият ва савдо маркази ҳисобланган тарихий “Уккоз бозори” шарафига номланган. Бугунги кунда нашр босма ва рақамли форматда чиқиб, қироллик ҳамда Ислом дунёсидаги сиёсий, ижтимоий ва диний жараёнларни кенг ёритади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1