GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Bluetooth смартфон батареясини тез тугатадими?

Смартфонга уланадиган қўшимча аксессуарларнинг (фитнес-браслет, смарт соат, гарнитура ва ҳ.к.з) аксарияти Bluetooth технологиясидан фойдаланади. Шу сабаб, табиий савол туғилади: Bluetooth дан фойдаланиш смартфон батареясига қай даражада таъсир қилади?

Bluetooth ишлашининг хусусиятлари
Bluetooth, смартфоннинг бошқа қисмлари каби, ишлаши учун энергия талаб қилади. Шу билан бирга, Bluetooth нинг энергия сарфи бошқа радио-модуллар - Wi-Fi, GPS ва мобил алоқага нисбатан анча паст. Бу узатувчининг (передатчик) кучи, радиус доираси (10 метр) ва маълумотлар узатиш ҳажми билан боғлиқ.

Бундан ташқари, Bluetooth 4.0 (2010 й) версиясидан бошлаб энергия тежаш хусусиятларига эга. Адаптернинг қуввати фақат янги қурилмаларни қидириш ва маълумотларни узатиш пайтида ишлатилади. Қолган вақт кутиш режимида бўлади ва энергия сарф қилмайди.

Масалан, симсиз наушникка овоз узатилмаса, адаптер дарҳол кутиш режимига ўтади ва уланиш тўхтатилади. Қўнғироқ қабул қилинганда ёки мусиқа тинглаганда, смартфондаги Bluetooth адаптер симсиз уланишни тиклаш учун қисқа сўров юборади.

Bluetooth ишлаши учун қанча қувват талаб қилинади
Ишлаётган симсиз адаптернинг тахминий қувват сарфи 50 милливаттгача (мВт). Масалан, Bluetooth 4.2 версия ўрнатилган смартфон симсиз эшитиш воситаси (гарнитура) билан мусиқа тинглашда тахминан соатига 2-2,5% зарядини сарфлайди. Шу билан бирга, мусиқа тинглаш иловасининг ишлашини ҳам умумий қувват сарфига таъсирини ҳисобга олиш керак.

Bluetooth қувват сарфига бир неча омиллар таъсир қилади:
- Техник хусусиятлари
- Маълумотларни узатишда тўсиқлар
- Маълумот узатиш ҳажми, тури ва давомийлиги

Техник хусусияти (версияси) қанчалик янги бўлса, маълумот узатиш тезлиги шунчалик юқори бўлади ва қувват сарфини камайтиради. Энг сўнгги Bluetooth версияси 5.0 ёки ундан юқори (ҳозирча 5.2). Аксарият смартфонлар 4.0, 4.1 ёки 4.2 версиясидан фойдаланади.

Bluetooth 2.4 ГГц. частота диапазонида ишлайди. Wi-Fi роутер, симсиз сичқонча ва клавиатура, микротўлқинли печ ва бошқалар ҳам шу частотада ишлайди. Шу сабабли, кўп қаватли уйдаги адаптернинг юки яқин атрофда фаол радио модуллари бўлмаган кўчага қараганда бироз юқорироқ.

Симсиз минигарнитуралар билан доимий равишда мусиқа тинглаш ақлли соат ёки фитнес-браслет билан синхронлашдан кўра кўпроқ энергия талаб қилади. Бундан ташқари, катта ҳажмдаги маълумотларни узатишни тезлаштириш учун қувват сарфини оширадиган Wi-Fi модулидан фойдаланиш мумкин.

Савол: Смартфонингизга Bluetooth орқали уланган турли хил аксессуарлар (фитнес-браслет, смарт соат, гарнитура ва ҳ.к.з) батарея қувватини қанча сарфлайди?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Wi-Fi 5 ГГц технологияси нима ва у нима учун керак?

#маълумот #Bluetooth
👍2
​Samsung Galaxy смартфонлари сериялари ҳақида

Кореянинг Samsung бренди Android смартфонлар бозорида етакчи ўринни эгаллаган. Бунинг кўплаб сабаблари бор ва улардан бири - турли хил нархларга эга бўлган моделларнинг кенг танловидир.

Galaxy S, Note, A (J), M, Fold ва Z Flip сериялари нимаси билан фарқланади?

Қисқа қилиб айтганда: S ва Note премиум (юқори класс) , А (J) бизнес ва бюджет, М ўрта бюджет, Z Flip ва Fold эгилувчан экранли экспериментал қурилмалар ҳисобланади.

S серияси - барча энг яхши хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган юқори класс флагман смартфонлар. Компания ўзининг илғор технологиялари ва инновацияларини авваламбор ушбу серияда қўллайди.
Galaxy S харидорлари ким: имкониятлардан максимал даражада фойдаланишни ва камида яна 2-3 йил долзарб бўладиган смартфонни сотиб олишни истаган фойдаланувчилар.

Note серияси Galaxy S билан деярли бир хил, лекин асосий бир фарқи - S Pen стилуси (ручка) ва тегишли дастурий таъминотга эга. Агар Galaxy S энг яхшисини қидирадиганлар танлови бўлса, Note - ижодкор ва ишбилармон одамлар учун смартфонлар.

Note серияли смартфонларда стилус билан ишлаш учун компания томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминот жуда қулай. Яъни қурилма эгаси қайдлар, эслатмалар ёки чизмалар қилиш мумкин бўлган электрон блокнотга эга бўлади. Қоғоздаги ёзувлардан деярли фарқ йўқ, аммо қулайлик жиҳатидан фарқ бор: электрон ёзувларни саралаш ва қидириш, керак бўлганда таҳрирлаш осонроқ.
(2021 йилдан Galaxy S смартфонлари S Pen стилусини қўллаб-қувватлашни бошлаши ва шу сабабли Note сериясини ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалди)

А серияси - кўп сонли ва энг машҳур смартфонлардан ташкил топган серия. Илгари бизнес сегмент ҳисобланган, арзонлаштирилган J сериясидаги смартфонлар ишлаб чиқарилиши тўхтагач, бюджет смартфонларни ҳам ўз ичига олади.

Ушбу сериядаги смартфонлар, нарх ва сифат мутаносиблигидаги энг мақбул вариантларни таклиф этади.
S сериясидан қўшимча опцияларнинг йўқлиги (масалан, симсиз зарядлаш) ва унчалик қиммат бўлмаган материаллар билан ажралиб туради.

Galaxy A харидорлари ким: смартфоннинг техник параметрлари унинг нархига мос бўлишини ва қўшимча (ҳамма учун зарур бўлмаган) функцияларга ортиқча пул тўламасликни истаган фойдаланувчилар.
Дунё бўйлаб энг кўп сотилган топ-10 смартфонлар қаторига, Galaxy A сериясидаги моделлар киритилганлиги бежиз эмас.


M серияси - 2019 йилдан ишлаб чиқарилиши бошланган ўрта бюджет смартфонлари. Бошқа сериялардан, батареясининг сиғими ва қувватининг кўпроқ муддатга етиши билан ажралиб туради.

Дастлаб M серияси A сериясининг аналоги (ўхшаш) сифатида яратилган, аммо бир фарқи A серия кенг реклама қилинган бўлса, M серия ҳеч қандай рекламасиз ва фақат интернет орқали сотилган.
Galaxy M харидорлари ким: смартфон дизайнига кўп эътибор бермасдан, энг яхши нарх, параметр ва батарея сиғимини истаган фойдаланувчилар.

Galaxy Fold - нафақат дунёда биринчилардан бири бўлган, балки жуда яхши сотилган, эгилувчан экранли смартфон. Бу ўзига хос дизайнга эга ва катталиги туфайли кўпинча эркакларга мос келадиган смартфон.
Ажралиб туришни истаган ва смартфонга катта маблағни сарфлашга тайёр бўлган фойдаланувчилар танлови.

Galaxy Z Flip - "раскладушка" шаклида бўлган яна бир юқори нархдаги ноёб қурилма. Galaxy Fold га нисбатан ихчамроқ, дизайн ва ранглари кўпроқ аёлларга мос келадиган смартфон.

#Samsung #Galaxy #маълумот
МАЪЛУМОТ УЧУН!

2019 йилнинг июль ойида “UNITEL” МЧЖ томонидан абонентларни “Хабардор бўл” хизматига бепул промо-даврга (10 ва 30 кунга) уланиши бўйича промо-акция ўтказилиши тўғрисида эълон берилган эди. Ушбу промо-акция мазкур хизматга уланмаган абонентлар учун мўлжалланган. Бироқ, бепул давр тугаши билан, УШБУ ХИЗМАТ автоматик равишда ЎЧИРИЛМАГАН (промо-акция шартларига кўра).

Аксинча, ўрнатилган нарх бўйича кунлик 240 сўм миқдорида абонетларга ҳисобланган.
⭕️ Агентлик томонидан қўзғатилган иш бўйича 9 ой давом этган мунозара истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди.
⭕️ Бугунги кунга келиб, Beeline Uzbekistan абонентларига етказилган зарар
20 миллиарддан ортиқ миқдорда баҳоланмоқда.

👉 Батафсил

⚖️ Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
📞 Ишонч телефони: 1159
📣 @consumeruz
🌐 Сайт | Instagram | Facebook | YouTube
​Смартфонда парвоз режими (самолёт режими) нима?

Смартфонингиз тармоқ созламалари ва бошқарув панелида, самолёт белгиси ёки "парвоз режими" (режим полета) деб номланган ёзувга кўзингиз тушганми? У қандай ишлайди? Қайси вазиятда керак ва нима фойдаси бор?

Самолёт режими нима?
Самолёт режими деярли барча смартфонларда мавжуд бўлган созламадир. Фаоллаштирилганда симсиз тармоқнинг барча турлари (қўнғироқ қилиш, СМС юбориш, интернетга кириш, Wi-Fi ва Bluetooth) ўчирилади ва ҳолат сатрида махсус белги пайдо бўлади. Аммо тармоққа уланишни талаб қилмайдиган барча бошқа функциялардан (мусиқа тинглаш, китоб ўқиш ёки видео кўриш ва ҳ.к.з) фойдаланиш мумкин бўлади.
Самолёт режимини тўлиқ ўчирмасдан, Wi-Fi ва Bluetooth функцияларидан фойдаланиш ҳам мумкин.

Бу режим нима учун керак?
Дастлаб, самолёт режими, бортдаги йўловчилар самолётнинг кўплаб сенсорлари ва электроникасига халақит бермаслиги учун ишлаб чиқилган эди. Бироқ, ҳаво транспортидан фойдаланмаганда ҳам ушбу режим кўп афзалликларга эга:

Смартфонни қайта ишга тушириш ўрнига
Мобил алоқада ёки Wi-Fi уланишда бирон бир муаммога дуч келсангиз, смартфонни ўчириб-ёқиш орқали тармоқни қайта ишга тушириш ечим бўлиши мумкин. Аммо бу маълум вақтни талаб қилади ва кутишни истамасангиз, самолёт режимини ёқиб-ўчириш кифоя. Шунингдек баъзи мобил операторлар, интернет пакет харид қилгандан сўнг, смартфонни ўчириб ёқишни талаб қилишади (асосий ҳисобингиздан пул ечилмаслиги учун). Ушбу ҳолатда ҳам самолёт режимидан фойдаланишингиз мумкин.
• Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?

Ҳеч ким безовта қилмаслиги учун
Турли хил вазиятларда (ишда, ўқишда, мажлисда) қўнғироқлардан ҳимоя қилишнинг самарали усули. Айниқса уйқу вақтида, смартфондан будилник сифатида фойдаланганда, уни тўлиқ ўчирмасдан фақат самолёт режимини фаоллаштириш мумкин.
• Смартфондаги "Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими нима ва у нима учун керак?

Смартфонни болаларга ўйнашга берганда
Болаларни овутиш учун кўпинча смартфонни қўлига тутқазиб қўйишади. Натижаси эса, тасодифан контактларга қилинган кетма-кет қўнғироқлар ёки хабарлар бўлиб чиқади. Ушбу вазиятда самолёт режими хавфсизликни таъминлаши мумкин. Шунингдек смартфонда тармоқ ёки интернет мавжуд бўлмаганда, илова ва ўйинлар турли хил рекламаларни ҳам кўрсатмайди.

Мобил алоқа сигнали (антенна) барқарор бўлмаганда батарея қувватини тежаш
Тармоқ сигнали қанчалик ёмон бўлса, батарея шунча тезроқ сарфланади. Бунинг сабаби, қурилма узатгичи (радиоблок) тармоққа уланишни амалга ошириш учун юқори зўриқиш билан ишлашга мажбур. Шу сабабли мобил алоқа сигнали заиф бўлган жойларда (метро, туннель) самолёт режимидан фойдаланиш, смартфон батарея қувватини тежашга ёрдам беради.

Савол: Смартфонингизда самолёт режимидан фойдаланасизми ва қайси вазиятларда?

#маълумот
​Прямая расшифровка и уведомления о звуках | нутқ транскриптларини сақлаш ва атрофдаги товушларни таний олиш иловаси

Google компанияси томонидан яратилган, нутқ ва товушларни автоматик равишда таний олиш иловаси.

Реал вақтда суҳбатдошнинг нутқини матнга айлантиради ва уйда содир бўлаётган барча нарсалар тўғрисида билдиришнома кўрсатади. Ушбу кўрсатмалар туфайли сиз ёнғин сигнализацияси ёки эшик қўнғироғи каби муҳим воқеаларга тезда жавоб беришингиз мумкин бўлади.

Нутқни матнга айлантириш имконияти талабалар ва журналистлар учун фойдали бўлади. Илова, ўқитувчи ёки суҳбатдошнинг айтганларини матн кўринишида ёзиб олади. Ёзувлар смартфонингизда уч кун давомида сақланади, шундан сўнг улар ўчирилади. Шу вақт ичида матнни бошқа воситага кўчиришингиз мумкин. (Ўзбек тили ҳам мавжуд)

Товушни таниб олиш имконияти эшитишда муаммолари бўлган одамлар учун фойдалидир, яъни илова дастлаб улар учун мўлжалланган эди. Масалан ёнғин сигнализацияси, жўмракдан оқаётган сувнинг овози, эшик тақиллаши, чақалоқнинг йиғлаши каби товушларни илғаган илова, улар ҳақида сизни хабардор қилади.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.audio.hearing.visualization.accessibility.scribe

#APK
👍1
​Смартфондаги "махсус имкониятлар" бўлими ҳақида умумий маълумот

Google компанияси ўз маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланишни оддий ва ҳамма учун қулай қилишга интилади. Шу сабабли ҳар бир Android смартфон созламаларида "махсус имкониятлар" (специальные возможности) бўлими мавжуд.
Ушбу бўлимдаги созламалар ва функциялар, нафақат имконияти чекланган ёки кекса ёшдаги инсонлар учун, балки бошқалар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Экрандан ўқиш иловалари
TalkBack. Овозли кўрсатмалар ёрдамида қурилмангиз билан ишлаш учун, TalkBack экрандан ўқиш иловасини ёқинг. У фойдаланувчининг ҳаракатларини овоз билан билдиради ва огоҳлантиришлар ва билдиришномалар ҳақида хабар беради.

Баъзида ушбу имкониятни, фойдаланувчилар иккита овоз тугмасини (овоз баланд ва пастайтириш) босиш орқали, ўзлари билмаган ҳолда фаоллаштиришади. Функцияни ўчириш ҳам худди шу тарзда иккита тугмани босиш орқали амалга оширилади.

Брайл TalkBack клавиатураси экранга тегиниш орқали 6-нуқтали белгиларни киритиш имконини беради. Ҳозирда фақат умумлаштирилган инглиз Брайл алифбоси қўллаб-қувватланади.

Босилганда овоз чиқариш. Овозли кўрсатмаларни фақат керак бўлганда эшитиш учун, Босилганда овоз чиқариш функциясини ёқинг. Экрандаги элементни танланг ёки камерани ёнингиздаги нарсага йўналтиринг, шунда сиз унинг номи ёки тавсифини эшитасиз.

Экран созламаларини ўзгартириш
Шрифт ўлчами ва услуби.
Катталаштириш.
Экрандаги матн ва расмларни масштаблаш ва катталаштириш учун имо-ишоралардан фойдаланинг.
Контраст ва ранг. Матн контрастини ошириш учун, қоронғи мавзуни ёки ранг инверсияни танлашингиз ва рангларни тўғрилашни созлашингиз мумкин.

Қурилмани бошқариш
Lookout - кўриш қобилияти заиф ва кўзи ожиз кишиларга компютер кўзи ёрдамида атрофдаги дунё ҳақида маълумот олиш имкониятини берувчи илова.
Voice Access қурилмангизни овозли буйруқлар ёрдамида бошқаришга имкон беради. Шу тарзда иловаларни очиш, бошқариш ва матнни таҳрирлаш мумкин.
Switch Access сенсорли экран ўрнига, калит ёки клавиатура ёрдамида Android қурилмани бошқариш имконини беради.

Аудио ва матнни овоз билан айтиш
Субтитрлар. Тил, матн ҳажми ва шрифт услубини танлаб, қурилмангиздаги субтитрларни созлашингиз мумкин.
Автоматик субтитрлар. Ушбу функция қурилмангиздаги медиаконтент (видео, аудио) учун автоматик равишда субтитрлар яратишга имкон беради.
Нутқ транскриптларини сақлаш ва атрофдаги товушларни таний олиш иловаси ҳақида яқинда каналимизда маълумот бергандик

Овоз кучайтиргич. Усилитель звука иловаси қурилма ёки унинг атрофидаги кераксиз товушларни ўчириш ва керакли товушларни кучайтириш орқали наушникда овоз сифатини яхшилайди. Илова симли ва Bluetooth наушниклари билан ишлайди.

Эшитиш воситаларини қўллаб-қувватлаш. Товушларни янада аниқроқ қилиш учун эшитиш воситангизни Android қурилмангизга улашингиз мумкин.

Реал вақтда матн (RTT). RTT функцияси телефондаги суҳбат давомида матн ёрдамида мулоқот қилиш имконини беради.

#маълумот
​Барча маълумотларни эски смартфондан янгисига қандай ўтказиш мумкин?

Смартфон алмаштирганда барча маълумотларни биридан бошқасига осон ва тез нусхалаб олиш асосий вазифа бўлиб ҳисобланади.
Албатта, тез ва чекланмаган интернет трафикка эга фойдаланувчилар ушбу вазифани Google ҳисоби (#Аккаунт) ва булутли хизматлар ёрдамида амалга оширишлари мумкин.

Биз эса ҳар бир смартфон ишлаб чиқарувчиси тақдим қилган ва интернетни талаб қилмайдиган махсус иловалардан фойдаланишни тавсия қиламиз. Ҳар бир илова бошқа маркадаги смартфонда ўрнатилганда маълумотларни фақат жўната олади.

Samsung смартфонлари фойдаланувчилари учун: Smart Switch Mobile иловаси
Samsung бўлмаган бошқа смартфонлардан ҳам, турли хил усулларда (Wi-Fi ва кабел орқали) контактлар, мусиқа, расмлар, видео, тақвим (календарь), SMS, қўнғироқлар журнали, эслатмалар (заметки), Wi-Fi пароллари, ҳужжатлар, иловалар маълумотлари, Google ҳисоби ва қурилма созламаларини осонгина кўчиришга имкон беради.

Xiaomi смартфонлари фойдаланувчилари учун: Mi Mover иловаси
Яқин-яқингача ушбу илова орқали фақатгина Xiaomi смартфонлари ўртасида маълумотларни ўтказиш мумкин эди. Эндиликда эса бошқа смартфонларда ҳам ушбу иловадан фойдаланиш мумкин.
Mi Mover деярли ҳар қандай маълумотларни ўтказиш имконини беради: расмлар, видеолар, мусиқа, ҳужжатлар, SMS, контактлар, қўнғироқлар журнали, тақвим воқеалари, эслатмалар, будильник, иловалар ва бошқалар.

Huawei смартфонлари фойдаланувчилари учун: Phone Clone иловаси
Эски смартфонингиздаги контактлар, SMS, қўнғироқлар журнали, эслатмалар, ёзувлар, тақвимлар, расмлар, мусиқа, видео, ҳужжатлар ва иловаларни янгисига ўтказишингиз мумкин.

Барча смартфонлар фойдаланувчилари учун универсал илова:
CLONEit иловаси 12 турдаги маълумотларни биридан бошқасига иккита оддий босқичда ўтказиш мумкин.
12 турдаги маълумотлар: контактлар, SMS, қўнғироқлар журнали, иловалар, илова маълумотлари, SD-карталардаги барча файл турлари (расмлар, видеолар, мусиқа), тақвим, тизим созламалари (Wi-Fi пароллари, браузер закладалари) ва бошқалар.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфондаги контактларни қаерда сақлаган маъқул?
• Эсдан чиққан аккаунтлар логин ва паролини қандай тиклаш мумкин
• USB OTG: бу нима ва Android смартфонлар учун қулайликлари

#маълумот #Аккаунт
​Xiaomi (Redmi) смартфонларидаги Google қўнғироқ қилиш иловасини, MIUI иловасига қайтариш мумкинми?

Xiaomi (Redmi) смартфонлари Global версиясини 2019 йил августдан кейин харид қилган ёки тизимини янгилаган фойдаланувчилар, одатий MIUI "Телефон" ва "Хабарлар" иловалари ўрнига Google иловалари ўрнатилганини кўришлари мумкин.
Афсуски Google қўнғироқ қилиш иловаси, илгаридан Xiaomi смартфонларидан фойдаланиб келган аксарият фойдаланувчиларга маъқул келмади. Асосий сабаблари эса қуйидагилар:

- Google қўнғироқ қилиш иловасида суҳбатларни ёзиб олиш (запись звонков) имкониятининг йўқлиги (ҳозирда ушбу имконият қўшилган, фақат суҳбат ёзиб олиниши ҳақида икки томон ҳам овозли огоҳлантирилади)
Смартфонларда телефон суҳбатларини ёзиш билан боғлиқ умумий муаммо

- MIUI "Телефон" иловасида керакли контактни қидириш учун, рақамнинг боши ёки охиридаги эсингизда бўлган уч-тўрттасини киритиш кифоя эди. Google иловасида эса бу усул иш бермайди.

- MIUI "Телефон" иловасида контактни T9 ҳарфлар билан қидириш усулида, масалан Мурод (68763) деб излаганда шу номдаги контактлар кўрсатилади. Лекин қўнғироқ қилмоқчи бўлган контактда бир неча рақам мавжуд бўлсада, фақат биттаси кўрсатилади. Қўшимча рақамларига қўнғироқ қилиш учун эса асосий контакт менюсига кириш керак бўлади.

- Янги контактларни яратиш ва қўнғироқлар журналидаги ноқулайликлар, иккита SIM-картали қурилмаларда тўлақонли ишламаслиги.

Муаммонинг қуйидаги ечимлари мавжуд:
- Агар сизга ўзингиз ўрганган одатий MIUI "Телефон"ва "Хабарлар" иловалари ва тизимнинг ўзида мавжуд бўлган суҳбатларни ёзиб олиш (запись звонков) имконияти керак бўлса, смартфонингиздаги Global тизим (прошивка) ўрнига Ҳиндистон ёки Индонезия давлатлари учун мўлжалланган тизимни ўрнатишингиз керак бўлади*.

* Прошивкада мутахассис ёрдами керак бўлади ва смартфон кафолатига таъсир қилиши мумкин.

Гап шундаки, смартфон ишлаб чиқарувчилар ҳар бир давлат қонунчилигидан келиб чиқиб дастурий таъминотга ўзгартириш киритишади. Xiaomi смартфонлари расмий сотилаётган давлатлардан асосан Ҳиндистон ёки Индонезияда суҳбатларни ёзиб олиш тақиқланмаган ва шу сабабли MIUI қўнғироқ қилиш иловаси мавжуд.

- Агар сизга суҳбатларни ёзиб олиш имконияти керак бўлмаса ва фақатгина Google қўнғироқ қилиш иловасидан фойдаланиш ноқулай бўлса, унда қўшимча иловаларни ўрнатишни тавсия қиламиз.

Қўнғироқ қилиш (телефон) иловалари:
• True Phone Телефон, Контакты и Запись звонков (ўзимиз текширганимиз)
• ACRPhone вызовы, SIP клиент & блокировка спама
• Drupe - Контакты & Телефон

Савол: Google ва MIUI қўнғироқ қилиш иловаларининг яна қандай қулайлик ва камчиликлари бор?
Фикрларингизни шу хабар остида ёзиб қолдиринг.

#маълумот #APK
​Facebook ва Twitter иловаларининг iOS версиялари энг кўп фойдаланувчи маълумотларини тўплайди

Apple яқинда App Store иловалар дўкони учун махфийлик сиёсатини янгилади. 8-декабрдан бошлаб илова ишлаб чиқувчилари қандай шахсий маълумотларни тўплашларини кўрсатишлари керак. Ушбу маълумотлар иловалар дўконида пайдо бўлгач, iPhone фойдаланувчилари махфий маълумотларга "қизиқувчан" иловалар рейтингини тузиб, уни ижтимоий тармоқларда эълон қила бошлашди.

iOS 14 операцион тизимида ишлайдиган iPhone эгаларининг ёзишича, Facebook смартфон эгаси ҳақида энг катта "дело" тўплайди. Фамилияси, исми,шарифи, телефон рақами, геолокация маълумотлари, интернетда қидирув тарихи ва харидлар тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, ижтимоий тармоқ иловаси саломатлик тўғрисида маълумотларни тўплайди. Бундан ташқари, фойдаланувчининг молиявий маълумотлари илованинг "қизиқишлари" рўйхатига киритилган.

Twitter нинг мобил версиясида ҳам шунга ўхшаш сўровлар мавжуд - электрон почта манзилидан ташқари, илова жойлашув маълумотлари, браузер тарихи ва харидлар ҳақида маълумотлар тўплайди, шунингдек, қурилмадаги фотосуратлар, видеолар ва бошқа мултимедиа таркибига кириш ҳуқуқига эга.

Саломатлик ва фитнес бўйича маълумотлар ва молиявий операцияларга "қизиқиш" Instagram мобил иловасида ҳам мавжуд. WhatsApp мессенжерининг сўровлар рўйхати бироз қисқароқ бўлиб чиқди ва тўпланаётган маълумотларнинг энг қисқа рўйхати билан Telegram мақтаниши мумкин - илова фақат фойдаланувчи контактлари ва телефон рақамига рухсат сўрайди.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Шахсий маълумотлар нима ва уларнинг сиздирилиши хавфи ҳақида
• Иловалар учун рухсатлар ва уларга нима учун эътиборли бўлиш керак

#маълумот #янгилик
​Навоийда «Ўзбекистон» смартфонлари ишлаб чиқарилмоқда

Навоийдаги эркин иқтисодий зонада жойлашган «Telecom Devices PRO» МЧЖ томонидан «Ўзбекистон» смартфонлари ишлаб чиқарилмоқда.

Мутахассис Зарнигор Жуманова лойиҳаси асосида яратилган 64 гигабайт хотира қувватига эга ушбу смартфонлар миллийлик нуқтаи назаридан ички бозорга мўлжаллаб тайёрланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

«Ўзбекистон» миллий смартфонлари ўзига хос миллий дизайн ва замонавий кўринишга эга бўлиб, унинг дастурий таъминоти ўзбекона тусга эгалиги билан аҳамиятлидир. Мобил алоқа воситасига Ўзбекистон Республикаси президенти асарлари, классик ва замонавий ўзбек адабиётининг нодир намуналари жамланмаси, радиоинссенеровкалар, 100дан ортиқ ўзбек куй ва қўшиқлари , шунингдек, юртимизнинг энг диққатга сазовор гўшалари тасвири туширилган фото-альбомлар юкланган», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, «Ҳукумат» дастури ҳам киритилган бўлиб, дастурга барча вазирликлар, тўрт ҳокимият тизими ишонч телефонлари жойлаштирилган. Телефон рақамлар ўзгариши билан боғлиқ ҳолларда дастур автоматик тарзда янги рақамларни киритиш хусусиятига ҳам эга.

– Айниқса, телефон панелининг марказий қисмига Ўзбекистон Республикаси герби туширилиши ўзига хос янгилик бўлди. Шу билан бирга маҳсулот миллий бренд эканлигини ҳисобга олиб, телефонларни махсус совғабоп қутиларга жойладик. Бошланишига 3000 дона «Ўзбекистон» смартфонлари ишлаб чиқарган бўлсак, айни пайтда маҳсулотимизнинг 50 фоиздан кўпроғи сотилди. Бундан ташқари, болалар телефон қўл соатлари, CDMA 450 стандартидаги стационар телефонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўя бошлаганмиз. Ўз ўрнида чиқараётган маҳсулотларимиздаги хатолар устида ҳам ишлаб, технологиясини мукаммаллаштириш борасида изланишларни давом эттиряпмиз, – дейди «Telecom Devices PRO» МЧЖ раҳбари Нодир Раҳимов.

Электрон кооперация портали маълумотига кўра, ушбу смартфон ишлаб чиқарувчи томонидан 3 миллион 499 минг сўм қийматда таклиф этилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси очиқ маълумотига кўра, «Telecom Devices PRO» МЧЖнинг устав фонддаги барча улуш «Ўзбектелеком» АКга тегишли ҳисобланади.

Савол: Каналимиз обуначилари орасида ушбу смартфон фойдаланувчилари борми?

#янгилик #миллийлик
​Россия смартфон ишлаб чиқарувчиси BQ Mobile ҳақида

BQ (ёки BQ-mobile) - арзон мобил телефонлар, бюджет смартфон ва планшетлар, шунингдек, баъзи аксессуарлар ишлаб чиқарадиган ёш Россия бренди.
Компаниянинг номи "Bright & Quick." (ёрқин ва тезкор) сўзларидан олинган . Ушбу маркадаги маҳсулотлар 2013 йилдан чиқа бошлаган. BQ компанияси Россиядан бўлишига қарамай, унинг ишлаб чиқарилиши Хитойда жойлашган.

Россия бозорига кириш бошиданоқ бренд арзон ва ўта арзон сегментида телефон моделларини тақдим этди.

Компания харидор учун энг жозибали нархни таклиф қилишга интилади, унинг смартфонлари Ўзбекистондаги нархи 788 000 дан 1 562 000 сўмгача. Масалан BQ 5518G Jeans 1/16GB смартфони Россиядаги нархи 4490 рубль (640 000 сўм), Ўзбекистонда 788 000 сўм.

2015 йилда BQ компанияси Кремл ва Россия президенти тасвирланган ватанпарварлик руҳидаги алмаштириладиган панелларга эга "Москва" смартфони чиқарилишини эълон қилди.
2018 йилда BQ бренди Россия смартфон бозорининг 7-8 фоизига эгалик қилган.

Қизиғи шундаки, BQ номи Испаниянинг шу номдаги бошқа бренд номи билан ўхшаш. Бироқ, ушбу компанияларнинг бир-бири билан ҳеч қандай умумийлиги йўқ.

Афсуски BQ бренди остидаги смартфонларнинг сифати ва ишлаши ҳақида ўзим бирор маълумотга эга эмасман. Ўзбекистон бозорида кенг тарқала бошлагани учун ушбу маълумот берилди.

Агарда каналимиз ўқувчилари орасида BQ смартфонлари фойдаланувчилари бўлса, фикр ва шарҳларини шу хабар остида ёзиб қолдиришларини илтимос қиламиз.

#маълумот
​"Sizni ekstremizm va terrorizmni targ'ib qiluvchi materiallarni tayyorlash, saqlash va tarqatish javobgarlikka tortilishga asos bo'lishi haqida ogohlantiramiz."

Юқорида кўрсатилган огоҳлантирувчи хабар барча мобил оператор абонентларига жўнатилмоқда.
Албатта, "Сизни" сўзини қўлламасдан ёки бошқа сўз билан алмаштириш мақсадга мувофиқ бўларди. Менинг қурилмамга келган хабар, шундоқ ҳам менга йўналтирилгани аниқ.

Обуначиларимиз ушбу огоҳлантиришни фақат ўзларига жўнатилганми деб хавотирга тушиб, гуруҳимизда тез-тез сўраб туришгани учун ушбу маълумот берилди.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Мобил операторлар реклама СМС ларидан қандай қутилиш мумкин
• Сим карта ҳисобидан пул ечилиши сабаблари: чет эл рақамига яширин SMS ва авто обуна
• Мобил операторлар хизматларини бошқариш ва мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш

#маълумот #оператор

____
Смартфонлар учун аксессуарлар (зарядлаш адаптерлари, гарнитуралар ва ҳ.к.з). Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.
​Телефон рақами кўрсатилмаган реклама SMS ларни қандай блоклаш мумкин?

Телефон рақами ўрнига, турли хил ҳарф ва сўзлардан фойдаланадиган контент-провайдерларнинг (SNG, LevelUp) реклама SMS хабарларини блоклаш имконияти барча смартфонларда ҳам мавжуд эмас.
Масалан, Samsung смартфонларида фақат телефон рақамини кўрсатган ҳолда SMS хабарларини блоклаш мумкин. Бошқа компаниялар смартфонларида (Huawei) эса рақамига кўрсатилмаган SMS ларни ҳам "қора рўйхатга" киритиш мумкин.

Ушбу турдаги SMS "қора рўйхатга" киритишнинг 2 хил усули мавжуд:
1.
SMS юборувчисининг телефон рақамини аниқлаш ва шу рақамни смартфоннинг ўзида мавжуд бўлган қора рўйхатга қўшиш.
Бунинг учун, компьютер билан смартфонингизни Windows тизимида мавжуд бўлган "Ваш телефон" функцияси орқали бир-бирига улашингиз керак бўлади. "Ваш телефон" функцияси смартфонингизни компьютердан тўлиқ бошқарибгина қолмай, барча SMS хабарларининг рақамларини ҳам кўрсатади.

2. Қўшимча иловалардан фойдаланиш. Масалан, каналимизда илгари ҳам тавсия қилганимиз "Черный список" (Қора рўйхат) иловасида имкониятларида рақами кўрсатилмаган SMS хабарларини блоклаши мумкин. Шунингдек яширин ва номаълум ёки контактлардан бошқалар қўнғироқ қилмаслигини танлаш имконияти мавжуд.

Apple iPhone фойдаланувчиларида, рақам кўрсатилмаган SMS хабарига қайта қўнғироқ қилиб рақамни аниқлаш имкони мавжуд.

Ушбу хабар остидаги шарҳларда, қайси реклама SMS хабарлари рақамини билмоқчисиз ёзиб қолдиринг.

Бугунги маълумот, айниқса UzMobile мобил оператори абонентлари учун зарур. Чунки ушбу операторда реклама SMS ларни ўчириш учун компания офисига бориб ариза билан мурожаат қилиш керак.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Самолёт режимини ёқмасдан, смартфондаги қўнғироқларни қандай тақиқлаш мумкин

#маълумот #оператор

____
Смартфонингиз учун аксессуарлар Telegram канали. Ўзингизни қизиқтирган аксессуарларга буюртма беришингиз ҳам мумкин.
👍1
Telegram реклама платформаси, 2021 йилдан пулли бизнес функциялари ва монетизация

Сифатли канал юритувчилари учун яхши янгилик!

Павел Дуров ўз каналида мессенджерни ривожлантириш режалари ҳақида хабар берди.

Унинг хабаридан асосийлари:
— Telegram сотилмайди (бошқалар каби).
— У узоқ вақт мобайнида мавжуд бўлади.
— Ишбилармон ва кўпроқ эҳтиёжга эга фойдаланувчилар учун қўшимча функциялар.
— Монетизация (маҳсулот пул ишлаб топиши) 2021 йилда бошланади.
— Ҳозирги барча хизматлар бепул бўлиб қолади.
— Мулоқот (чат) билан боғлиқ барча хизматлар рекламасиз қолади.
— Телеграм каналлари учун реклама алмашинуви пайдо бўлади.
— Монетизация нафақат мессенджерга, балки платформадан канал эгалари учун қўшимча трафик шаклида фойдаланувчиларга ва стикерлардан рассомларга ҳам фойда келтиради.

Ва ниҳоят сифатли каналларни "элакдан ўтказиш" вақти келди.
Ушбу янгилик, сифатли каналлар обуначи тўплашига Telegram платформасининг ўзи ёрдамлашишини билдиради (бошқа ижтимоий тармоқлар каби).
Қилаётган меҳнатининг натижасини кўрган Telegram канал юритувчилари, обуначиларига сифатли контент етказишга кўпроқ ҳаракат қилишади.

#Telegram #Телеграм

____
@gsmgurus_FAQ каналига реклама бериш хизмати йўлга қўйилди. Керакли маълумотни канал ботидан олишингиз мумкин.
Гуруҳларда овозли суҳбатлар, янги анимациялар ва бошқалар

Android ва iOS учун Telegram 7.3 версиясига янгиланди

Гуруҳларда овозли суҳбатлар (чат)
— Исталган гуруҳда овозли суҳбатни ишга тушириш имконияти.
— Ҳар бир овозли суҳбатда бир неча минггача иштирокчилар.
— Мослашувчан бошқарув воситалари ёрдамида фаол иштирокчилар сонини бошқариш имконияти.

Таҳрирлашнинг янги имкониятлари
— Кўриш режимида керакли белгини босиш орқали юборилган расмни таҳрирлаш имконияти.
— Хабарлар ва медиа сарлавҳаларини таҳрир қилишда қолган белгилар сонини кўрсатувчи ҳисоблагич.

Янги анимацион эможилар
— Анимацион эможилар: 🥴, 🤗, 🥺, ⭐️ , ⚡️, ☠️, 🔍, 🔎, ✨, 🤫, 💤, 🤥, 🤑, 💪, 🤩, 🤭 ва 🤠.
— Овозли анимацион эможилар: 🎄, 🦾, 🎉 ва 🎊.

Android учун янги имкониятлар
— Маълумотларни SD картада сақлаш имконияти. Қурилма ички хотираси кичик бўлган фойдаланувчилар, мултимедиа ва файлларни ташқи хотирада сақлашлари мумкин (ҳозиргача ушбу имконият норасмий Telegram иловаларида мавжуд эди).

— "Янги хабар" тугмасини босиш, фойдаланувчи профилларини очиш ва суҳбат папкаларини бошқаришда янги анимация.
— Суҳбатлар рўйхатидаги хабарлар ҳисоблагичидаги рақамлар, папкалар ва умумий медиа файллар анимациялари
— "Яқин-атрофдаги одамлар" (Люди Рядом) банди ён менюга кўчирилди.
— Тармоққа уланмасдан хабарни таҳрирлаш.

Кўпроқ маълумот ушбу мақолада: https://telegram.org/blog/voice-chats/ru?setln=uz

Иловани юклаб олиш: Google Play, APK расмий сайтдан ёки тасдиқланган каналдан.

#Telegram #Телеграм
​2020 йилнинг энг тез қувват оладиган смартфонлар рейтинги

Хитойнинг Mydrivers нашри сим орқали энг тез қувват оладиган смартфонлар рейтингини тузди. Хитой қурилмалари юқори ўринда.

Рейтингнинг етакчиси - Xiaomi Mi 10 Ultra. 120-ватт қувватга эга заряд қурилмаси туфайли, 4500 мАч сиғимли аккумулятор атиги 21 дақиқада зарядланади.

Смартфонни зарядлаш тезлиги дақиқада 0 дан 100% гача:
Xiaomi Mi 10 Ultra - 21 дақиқа;
Realme X50 Pro - 33 дақиқа;
Oppo Find X2 Pro - 43 дақиқа;
Xiaomi Mi 10 Pro - 46 дақиқа;
Huawei Mate 40 Pro - 49 дақиқа;
Realme X3 Superzoom - 56 дақиқа;
OnePlus Nord - 57 дақиқа;
OnePlus 8 Pro - 60 дақиқа;
OnePlus 8 - 63 дақиқа;
Poco X3 NFC - 63 дақиқа;
Galaxy S20 Ultra - 64 дақиқа
Poco F2 Pro - 64 дақиқа;
Galaxy Note 20 - 70 дақиқа
Galaxy S20 Exynos - 71 дақиқа;
Huawei P40 Pro - 74 дақиқа.

2021 йилда смартфонлар айнан тез қувват олиш технологияси билан рақобатга киришса керак. Олдинроқ хабар бериб ўтганимиздек, Qualcomm ва OPPO компаниялари ўзларининг тез қувват олиш технологияларини тақдим этишганди.

Смартфонни симсиз зарядлаш нима ва у қандай ишлайди?

Савол: Смартфонингиз аккумулятори 0 дан 100% гача қанча вақтда тўлади?
Смартфон модели ва қай ҳолатда (ёқиғ ёки ўчиқ) зарядланишини ҳам кўрсатишни унутманг.

#маълумот #янгилик
____
Смартфонингиз учун тез қувватлаш адаптерларини ушбу канал (@gsmgurus_FAQ_shop) орқали буюртма беришингиз ёки харид қилишингиз мумкин.
​POCO бренди ва Xiaomi ўртасида нима боғлиқлик бор?

Каналимизда яқинда берилган, 2020 йилнинг энг тез қувват оладиган смартфонлари рейтингида POCO қурилмалари обуначиларимиз эътиборини тортди ва шу сабаб бугун ушбу бренд ҳақида маълумот бермоқчимиз.

POCO бренди қаердан пайдо бўлди?
Смартфонлар бозорини кузатиб бораётганлар, эҳтимол бу компания Xiaomi билан боғлиқлигини билишади. Аммо бу боғлиқлик нимада акс этган ва номи чиқмаган бренд қурилмаларини харид қилса бўладими?

POCO, 2018 йилда Хитойнинг Xiaomi компанияси ёрдамчи бренди сифатида пайдо бўлган. Компания номи испан тилидан "кичик" деб таржима қилинади. Ишлаб чиқувчининг таъкидлашича, бу кичик қадамлардан бошлаб катта орзуга эришиш имкониятини англатади.

Дастлаб, янги бўлинма Ҳиндистон бозорига йўналтирилган эди, аммо ҳозирда компания 35 мамлакатда фаолият юритмоқда. Бренднинг энг муваффақиятли маҳсулоти Pocophone F1 смартфони бўлган.

2020 йилда POCO янги смартфонлар линиясини тақдим этди ва Xiaomi компаниясидан мустақил ишлаб чиқарувчига айланганлигини эълон қилди.

Нима учун POCO алоҳида брендга айланди
Xiaomi ўз смартфонларини камроқ танилган бренд номи билан сотиш истаги ғалати туюлиши мумкин. Нима учун танилган номдан фойдаланиш давом эттирилмайди? Android Authority таҳлилчиси Xiaomi учун бир нечта сабаблар бор деб ҳисоблайди.

Биринчидан, POCO бўлими муайян харидорлар аудиторияси эҳтиёжларини қондирадиган қурилмаларни ишлаб чиқариш имконини беради. Шу билан бирга, Xiaomi ўзининг асосий линиясини нархи бир-бирига ўхшаш кўплаб қурилмалар билан тўлдирмайди. POCO жамоаси дизайн, маркетинг ва ишлаб чиқишда тажрибалар ўтказиш орқали ўз аудиториясини топишда янада эркинроқ бўлади.

Иккинчидан, Xiaomi ўзининг имиджини ўзгартиришни ва премиум-қурилмалар сегментида бозор гигантлари билан рақобатлашишни мақсад қилган. 2020 йилда тақдим этилган Xiaomi Mi 10 Pro компаниянинг энг қиммат (999 евро) ишлаб чиқарилган смартфонига айланди.

Ушбу улкан режаларга қарамай, кўплаб истеъмолчиларнинг назарида, Xiaomi ҳанузгача тежамкор одамлар учун қурилмалар ишлаб чиқарувчиси сифатида қабул қилинади. Компания бундай обрўга асосан Redmi серияси туфайли эришди. Айнан шу смартфонлар Xiaomi ни бутун дунёга машҳур қилди, чунки улар нарх ва сифат мутаносиблигини ўзида мужассам этган. 2019 йилда Xiaomi Redmi сериясидан узоқлашишга қарор қилди ва линияни алоҳида суб-брендга айлантирди.

Ўзидан, нарх мутаносиблигидаги Redmi ва муайян аудиторияга йўналтирилган POCO дан ажратиб, компания эътиборни Xiaomi Mi флагман линиясига қаратмоқчи. Кейин эса, Samsung ва бошқа бозор гигантлари билан энг кўп пул тўлайдиган аудитория учун рақобатлашмоқчи.

POCO смартфонлари Xiaomi дан қандай фарқ қилади
POCO жамоаси ўз смартфонлари ва Xiaomi маҳсулотлари ўртасидаги асосий фарқ — уларнинг тор ихтисослашувидир, деб таъкидлашади. Улар, ишлаш қобилияти ёки батарея қуввати каби бир хусусиятга эътибор қаратишга ҳаракат қилишади. Xiaomi эса ўзининг асосий Mi линиясида умумий истеъмолчи учун универсал флагман қурилмаларини яратади.

Лекин қурилмаларнинг Xiaomi билан алоқадорлиги аниқ. POCO смартфонлари Xiaomi нинг MIUI дастурий қобиғидан фойдаланади. Шунингдек янги бренднинг қурилмаларига Xiaomi сервис марказларида хизмат кўрсатилади. Шундай қилиб, оддий фойдаланувчи учун уларнинг орасидаги фарқ унчалик аҳамиятли бўлиб кўринмаслиги мумкин.

Бугунги кунда, POCO брендидаги X3, F2 Pro каби смартфонлар савдо дўконларимизда мавжуд.

• Нима учун Xiaomi смартфонлари рақобатчиларига нисбатан арзонроқ?
• Oppo, Vivo, OnePlus ва Realme бу смартфонларни нима бирлаштиради ва уларнинг фарқи
• Honor ва Huawei: бу битта компаниями ва қандай фарқ бор?
• Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг маркетинг ҳийлалари

#маълумот
​Android смартфонлар оператив хотирасини тозалаб туришдан наф борми?

Смартфон оператив хотирасини, ишлаб турган иловалардан тозалаш унинг тезроқ ишлашига сабаб бўлади, деган гап юради. Аслида ҳам шундайми ва замонавий смартфонга қанча оператив хотира керак? - каби саволларга жавоб излашга ҳаракат қиламиз.

Оператив хотира миқдори, албатта, чексиз эмас. Турли хил, ҳатто фаол фойдаланилмаётган иловалар ҳам оператив хотирани банд қилиб туради. Бундан ташқари, унинг бир қисми операцион тизимнинг ўзи ишлашига сарфланади.
Хотиранинг ҳаддан ташқари юкланишига йўл қўймаслик учун, Android тизимининг ўзида OOM (Out of Memory) вазифалар менежери (тасккиллер) мавжуд бўлиб, янгиларини юклаш учун жой етарли бўлмаганда, фойдаланилмаётган иловаларни ёпади. Ушбу вазифа, фойдаланувчи иштирокисиз автоматик равишда амалга оширилади.

Тизимда ўрнатилган вазифалар менежери қандай ишлайди?
У юкланган барча иловалар рўйхатини яратади. Ушбу рўйхатнинг юқори қисмида сиз ҳозир фойдаланаётган ёки яқинда фойдаланганлари мавжуд. Охирида эса узоқ вақт давомида очилмаганлари. Бирор янги иловани очмоқчи бўлганингизда оператив хотира етарли бўлмаса, вазифалар менежери рўйхатни охиридан ёпишни бошлайди. Шу усул билан янги иловалар учун хотирани бўшатади.
* Вазифалар менежери тизим иловалари тегмайди, яъни тизимнинг ишлашига халақит бермайди.

Замонавий смартфонга қанча оператив хотира керак?
Агар тез-тез турли хил иловалардан фойдалансангиз ва вазифалар менежери уларни доимий равишда ёпиб қўйса, бу ноқулай. Яқиндагина фойдаланган иловага кирганингизда, у яна қайта юкланади. Агар смартфонингизда бу каби ҳолатларга дуч келишни истамасангиз, оператив хотираси етарли бўлган моделни олинг. Тавсиялар қуйида:

• 1 ГБ — фақат Android тизимининг енгил версиялари (Go Edition) учун мос келади ва бирданига бир неча иловадан фойдаланиш учун жуда кам.
• 2 Гб — тўлақонли операцион тизимлар учун мос, лекин юқорида кўрсатилган вазиятга (иловалар қайта юкланади) тез-тез дуч келасиз.
• 3 ГБ — бир вақтнинг ўзида 3-4 та иловадан фойдаланадиганларга мос келиши мумкин. Оғир иловалар (Facebook) ва ўйинларда хотира камлиги сезилади.
• 4 Гб — бундай ҳажмдаги хотирага эга смартфонда юқорида кўрсатилган ҳолатлар деряли учрамайди ва бир неча иловалардан бирданига фойдаланишингиз мумкин бўлади.
• 6 ГБ — агар бирданига кўпроқ оператив хотирани талаб қиладиган бир неча ўйинларни ўйнамасангиз (PUBG, Asphalt), хотира етишмаслигига дуч келмайсиз.
• 6 Гб дан юқори — Оператив хотира етишмаслиги сизни безовта қилмайди ва вазифалар менежерига иш ҳам қолмайди.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Aфсона: Вазифалар менежеридаги ишлаб турган иловаларни хар доим ёпиб туриш смартфоннинг ишлаш тезлигини оширади
• Маълум бир илова доимий ишлаб туриши ва ёпилиб қолмаслиги учун бажариладиган вазифалар

#маълумот
👍2
Келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин!