GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Карта ўрнига смартфон орқали қандай тўлаш мумкин?

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида Google Pay, Samsung Pay каби контактсиз мобил тўлов хизматлари кенг тарқалган. Қисқача айтганда, банк картангизни иловага бириктириб, смартфоннинг ўзидан карта сифатида фойдаланиш имконияти.

Юртимизда ҳам юқорида кўрсатилган мобил тўлов хизматлари сингари HUMO Pay тизими яратилган эди. Эндиликда HUMO карталари эгалари "Apelsin" иловаси ёрдамида смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Смартфон орқали контактсиз тўлов қандай ишлайди?
Смартфон орқали тўлов банк картангиз маълумотларини NFC (Near-Field Communication) протоколи ёрдамида ўтказиш орқали амалга оширилади.
Смартфонда NFC нима учун керак? бу ҳақида каналимизда маълумот берилган.

Смартфонингизга контактсиз тўлов иловасини ўрнатасиз, банк картангиз маълумотларини киритасиз, NFC ни ёқасиз ва картангизни дўконга олиб боришингиз шарт бўлмайди.Кассада шунчаки смартфонингизни терминалга қўйиб, харидларингиз учун пул тўлайсиз. Смартфон орқали тўлаш учун интернетни ёқиш шарт эмас. (Худди шу тарзда метрода ҳам тўлов қилиш мумкин)

Смартфон орқали тўлашнинг афзаллиги ва камчиликлари
• Пластик картани олиб юришга ҳожат йўқ. Уйдан умуман картасиз чиқиб, харидлар учун муаммосиз тўлашингиз мумкин.

• Хавфсизлик. Агар картангизни йўқотиб қўйсангиз, уни топиш ва ишлатиш мумкин. Смартфон одатда бармоқ излари сканери ёрдамида ёки бошқа усуллар билан ҳимояланган, шунинг учун карта маълумотларига кириш қийинроқ бўлади. (HUMO карталарида ПИН кодсиз кичик суммадаги тўловларни амалга ошириш имконияти бор)

Лекин ноқулайликлар ҳам бор. Айрим кассирлар контактсиз тўловларни рад қилиши мумкин ёки маълумотга эга эмас. Баъзида, дўконда бундай тўловларни қўллаб-қувватлайдиган терминал модели бўлмаслиги мумкин.

#маълумот #электронтўлов
❤1👍1🔥1
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q (gsmgurus bot)
​Юртимизда 5G ва тезкор интернет (ваъдалар ва умидлар).

5G - мавжуд 4G стандартларига мувофиқ телекоммуникация стандартларига асосланган бешинчи авлод мобил алоқаси.
Асосий имкониятлари:
Интернет-контентни юклаб олиш ва кўчириб олиш тезлигини оширади, сигнал қамрови радиусини кенгайтиради ва янада барқарор уланишни таъминлайди.
Технология частота диапазонидан янада оқилона фойдаланишга имкон беради ва бир вақтнинг ўзида Интернетга кўпроқ мобил қурилмаларни улаш шароити яратилади.
5G технологияси 4G (LTE) га нисбатан 10-20 мартага тезроқ.

Ўзбекистонда илк бор 5G технологияси 2017 йил UzMobile ва ZTE компаниялари ҳамкорлигида синаб кўрилган. 2019 йилнинг сентябр ойида UzMobile ва Ucell алоқа операторлари ўз тармоқлари доирасида 5G технологиясини синаб кўришди.

Натижалар:
- 5G технологиясининг жорий этилиши UZMOBILE Миллий уяли алоқа операторига ўз абонентларига 1 Гбит/с ва ундан юқори тезликда Интернетдан фойдаланиш имкониятини беради. (https://uztelecom.uz/uz/yangiliklar/yangiliklar/uzmobile-5g-texnologiyasini-sinov-tariqasida-ishga-tushirdi)
- Ucell операторида реал шартларда қайд этилган максимал тезлик 1 Гбит/с.га яқин бўлди. SpeedTest сервиси ёрдамида амалга оширилган ўлчовлар 1 376 Мбит/с.гача юклаш тезлигини кўрсатди. (https://ucell.uz/uz/5G_testing)

Йил охиригача ва келаси йилда амалга оширили керак бўлган режалар:
- 2020 йил Тошкентда 5 G тижорат шаклида ишга туширилишини эълон қилинди.

-Ucell оператори: "Шу йил охиригача мамлакатимиздаги бутун алоқа тизимини модернизация қиламиз. Барча ҳудудларда 4G ўрнатилади."

Маълумот учун умумий давлатимиз халқаро маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти 1200 Гбит/с. Ўтган йилдаги кўрсатгич 110 Гбит/с, яъни 10 баробарга интернет тезлаштирилди!?

Мободо юқорида кўрсатилган режалар амалга ошмай қолганда ҳам, SpaceX ширкати асосчиси Илон Маскнинг сунъий йўлдошлар орқали Дунё бўйлаб WiFi ни бепул қилиш ғоясидан умид бор.
​5G тармоғининг инсон саломатлигига таъсири ҳақида

Кўпгина смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар аллақачон 5G тармоғини қўллаб-қувватлайдиган қурилмаларни сотувга чиқариб бўлишди. Шунингдек, ривожланган давлатлар мобил операторлари ҳам орқада қолишаётгани йўқ ва янги алоқа стандартини фаол равишда синовдан ўтказмоқдалар. Лекин баъзида савол туғилади: 5G соғлиқ учун зарарли эмасми?

Мобил телефонларнинг нурланиши инсон саломатлигига таъсири ҳақида мунозаралар узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Ушбу мавзу бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилган, аммо хавотирлар ҳали тасдиқланмаган.

5G смартфонларининг нурланиши танага таъсир қиладими?
Мобил телефонларнинг маълум бўлган таъсири - бу электромагнит нурлар бўлиб, улар заифлашган шаклда бўлса-да, масалан, микротўлқинли печда ҳам мавжуд. SAR қиймати мобил телефон нурланишининг асосий кўрсаткичидир.

Ҳар бир мобил телефон учун SAR икки шаклда кўрсатилган. Улардан бири телефон орқали суҳбат пайтида қулоқ яқинидаги ўлчовларнинг натижаси, иккинчиси - бу қурилма танага яқин бўлгандагиси. SAR қийматини қурилма фойдаланувчи қўлланмасида, смартфон ишлаб чиқарувчиси веб-сайтида ёки бошқа манбалардан топиш мумкин.

0,6 кўрсаткичдан паст бўлган қурилмаларда нурланиш даражаси паст ҳисобланади. 5G қўллаб-қувватловчи смартфонлар барча хавфсизлик талабларига жавоб беради.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот
• Телефон ва смартфонларнинг SAR (нурланиш) даражаси ёки хавфсиз телефонни қандай танлаш керак
• Мобил телефонлардан саломатлик учун хавфсиз фойдаланиш тавсиялари

#маълумот
Telegram 7.2: Қадалган хабарлар 2.0, такомиллаштирилган Live Locations (жонли жойлашувлар), плейлистлар ва бошқалар

Android учун Telegram 7.2 версиясига янгиланди

Такомиллаштирилган қадалган хабарлар
• Ҳар бир чатда бир нечта хабарни қадаш (pinned) имконияти.
Канал ва гуруҳларга қўшимча равишда қадалган хабарлар энди шахсий ёзишмаларда ҳам ишлайди
• Қадалган хабарлар орасида алмаштириш учун шунчаки юқори панелни бир неча марта босинг ёки барчасини алоҳида саҳифада кўрмоқчи бўлсангиз, янги тугмадан фойдаланинг.

Такомиллаштирилган "Live Locations" (жонли жойлашувлар)
• Суҳбатдошингиз жонли жойлашувини улашганида, улар яқинлашган пайтда сизни хабардор қилувчи билдиришномаларни созлаш имконияти
• Жонли жойлашувдаги беглилар энди фойдаланувчилар қайси томонга қараб юраётганини кўрсатади. (Бу билан бурилишни ўтказиб юборган танишингизга вақтида ёрдам беришингиз мумкин)

Плейлистлар, янги анимациялар ва бошқалар
• Бир нечта аудио ёзув ва қўшиқларни плейлист сифатида юбориш имконияти.
• Телеграм каналларидаги алоҳида постлар учун статистикани кўриш имконияти
(500 та обуначидан кам бўлмаган каналлар учун).
• Янги анимациялилар ва хеллоуин эможилари: 🌛, 🌜, 🧟‍♀️, 🧟, 🧟‍♂️, 🧛‍♀️, 🧛, 🧛‍♂️, 🕷, 🦇 ва 🕸.
• Агар чатдаги администраторлар номаълум (аноним) бўлса, чат номидан юборилган хабарларни излаш.
• Фойдаланувчи профилларидаги босиш мумкин бўлган ҳаволалар.

Бошқалар
• Илова бошқарувидаги ва плеер учун янги анимациялар.
• Медиа файлларни тез таҳрирлаш.

Кўпроқ маълумот ушбу мақолада: https://telegram.org/blog/pinned-messages-locations-playlists/uz

Иловани юклаб олиш: Google Play, (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger&hl=uz) APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk) ёки тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK).

#Telegram #Телеграм
👍1
​Смартфондаги билдиришнома кўрсаткичи (ўтказиб юборилган қўнғироқлар, СМС ва ҳ.к.з) ҳақида

LED кўрсаткич - бу смартфоннинг аксарият эътибор бермайдиган хусусиятларидан бири ҳисобланади. У сизга экранни фаоллаштирмасдан, жавобсиз қолган қўнғироқлар ва хабарларни қулай кузатиш имконини беради. Шунингдек смартфон қуввати камайганда ёки зарядлаш жараёнида ҳам турли хил рангларда билдиришнома кўрсатилади.

Шунчаки смартфон олд томонининг юқори қисмидаги вақти-вақти билан милтиллаб турган кўрсаткичга (светодиод) кўз ташлашингиз кифоя.
Аммо, кўплаб янги модел смартфонларда ушбу кўрсаткич ўрнатилмаган ва алоҳида иловалар ёрдамида "светодиод индикаторини"яратиш мумкин.

Ушбу вазифани бажарадиган NotifyBuddy иловаси ҳақида каналда маълумот бериб ўтгандик.
Асосан Samsung Galaxy смартфонлари учун aodNotify иловасини тавсия қиламиз.

Юқорида кўрсатилган иккала илованинг ишлаш принципи деярли бир хил ва созламаларида бироз фарқланади. (Қайси бири сизга маъқул келгани ҳақида фикрларингизни ёзиб қолдиринг)

Савол: Смартфондаги ушбу кўрсаткич ҳақида қандай фикрдасиз? Унинг борлиги ёки йўқлиги сизга қулайми ёки йўқ? Агарда қулай бўлса, қайси билдиришномалар учун ундан фойдаланасиз?
Фикрлариингизни хабар остида ёзиб қолдиринг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот
• Смартфонда билдиришномаларни қандай бошқариш керак?
• Always On Display: бу нима ва у қандай ишлайди?

#маълумот
​Рекламалар кўрсатаётган иловани қандай аниқлаш мумкин?

Смартфонингизга илова ва ўйинлар ўрнатганингиздан сўнг, ўз-ўзидан тўлиқ экранда, ҳолат сатри ёки браузерда турли хил рекламалар очилиб сизни безовта қилиши мумкин. Кўпинча реклама манбасини топиш қийин, бу эса вазиятни янада чигаллаштиради.
Махсус иловалар ёрдамида бундай жонга тегувчи рекламаларни кўрсатадиган илова ва ўйинларни топиш мумкин.

"Детектор рекламы" иловаси экранда нималар бўлаётганини таҳлил қилади. Реклама пайдо бўлганда, қайси илова ҳозирда фаоллигини кўрсатиб беради.

Баъзан рекламалар фонда ишлайдиган илова томонидан кўрсатилади ва Goclean иловаси уни топишга ёрдам беради. У смартфондаги барча фаол иловаларнинг ишлашини кўрсатади.

AppWatch иловаси бошқа иловаларни мониторинг қилиши, экранда безовта қилувчи рекламаларни кўрсатадиган иловани аниқлаши, ҳар бир илованинг бажарилиш вақтини қайд этиши ва ҳолат сатридан фаоллик журналига тезда кириш имкониятини беради.

Жонга тегувчи рекламаларни кўрсатадиган иловани топсангиз, уни ўчириб, камроқ реклама кўрсатадиган шунга ўхшаш илова билан алмаштиришингиз мумкин. Агар ўхшаши бўлмаса, илова ҳуқуқларини чеклашингиз мумкин, масалан, бошқа иловалар устидан (поверх) кўрсатиш, фонда ишлашини, Интернетга кириш ва ва бошқаларни тақиқлашингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот
• Иловалар учун рухсатлар ва уларга нима учун эътиборли бўлиш керак

• DNS созламаси ёрдамида Интернетни тезлаштириш, реклама, вирус ва фирибгарлардан ҳимояланиш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш

• Android тизимида рекламалардан химояланиш

#реклама #маълумот
👍3❤1
​Қурилмангизга мос келмайдиган ёки маълум давлатлар учун мўлжалланган иловаларни қандай ўрнатиш мумкин?

Смартфонингизга Google Play Маркетдан бирор иловани юклаб олмоқчи бўлганингизда, "Қурилмангиз ушбу версия билан мос эмас" (Не поддерживается на вашем устройстве) ёки "Сизнинг мамлакатингизда қўллаб-қувватланмайди" (Недоступно в вашей стране) каби ёзувларга дуч келсангиз, билингки, муаммонинг ечими мавжуд.

Қуйида ушбу ечимларнинг бир нечасини айтиб ўтамиз.

Огоҳлантириш
Қуйидаги ечимлар мос бўлмаган иловаларни ўрнатишда ёрдам бериши мумкин, аммо юзага келган муаммони ҳал қилишнинг кафолати эмас. Илова ўрнатилган тақдирда ҳам смартфонингизда ишламаслиги мумкин, сабаби эса эскирган Android тизими ёки техник параметрларининг етарли бўлмаслиги.

Бундан ташқари, норасмий манбалардан (Google Play расмий манба) иловаларни ўрнатиш ва VPN хизматларидан фойдаланиш хавфли бўлиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
• Огох бўлинг! Интернетдаги "зараркунанда" ва фирибгарлар
• Бепул VPN хизматлари ҳақиқатан ҳам бепулми?

VPN дан фойдаланиш
VPN иловалари фойдаланувчи ҳақиқий жойлашув ҳудуди ўрнига бошқасини танлашга имкон беради. Шу усул билан маълум давлатлар учун мўлжалланган иловаларни Google Play Маркетдан юклаб олиб, кейин VPN иловасини ўчириб қўйиш мумкин. Масалан, Spotify мусиқа тинглаш хизмати иловасини шу усулда ўрнатса бўлади.

• Прокси ва VPN бу нима?

APK ни қўлда ўрнатиш
Android тизимида APK форматидаги файллардан фойдаланган ҳолда иловаларни қўлда ўрнатиш усули мавжуд. Улар ҳақида каналимиздаги қуйидаги маълумотларни ўқиб чиқинг:
• APK файллари нима?
• Aurora Store - Play Market иловаси ва google хизматларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, PlayStore дан иловаларни юклаб олиш ва ўрнатиш имконияти.

• Илова ва ўйинларнинг турли хил версияларини юклаб олиш сайтлари
• Google Play мавжуд бўлмаган қурилмалар ёки бошқа сабаблар билан Play маркетдан керакли илова ва ўйинларни кўчира олмасангиз, унда ушбу бот Сизга ёрдам беради: @apkdl_bot

Баъзида Google Play Маркетдан доимий ўрнатиб, фойдаланиб келаётган иловаларимизда ҳам "Қурилмангиз ушбу версия билан мос эмас" огоҳлантириш ёзуви чиқиб қолади. Муаммонинг ечими ушбу хабарда:
• Play Маркетдан иловалар юклаб олинмаса ёки ўрнатилмаса нима қилиш керак?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот
• Google Play (Play Маркет) имкониятлари

#маълумот #PlayМаркет
​Android иловасини тезда исталган тилингизга қандай таржима қилиш мумкин?

Ҳеч кимга сир эмаски, Google Play Маркетдаги кўплаб илова ва ўйинларнинг ўзбек тилида таржимаси йўқ. Сизга тушунарсиз бўлган ҳар бир сўзни, алоҳида луғат иловаларда таржимасини кўришга вақтингизни сарфламаслигингиз учун, махсус таржимон иловалардан фойдаланиб кўришингизни тавсия берамиз.

Ушбу таржимон иловаларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у таржима қиладиган дастурга ҳеч қандай ўзгартириш киритмайди. Ишлаш принципи смартфон экранидаги матнни ўқиш ва уни Google автоматик таржима тизими ёрдамида тез таржима қилишга асосланган.

Language Navi иловаси бир неча сония ичида сиз ишлаётган иловадаги барча матнларни олдиндан танлаган тилингизга таржима қилиб беради.

Language Navi дан фойдаланиш жуда осон:
1. Иловани биринчи марта ишга туширганингизда, тизимнинг асосий созламалари менюсидаги "Махсус имкониятлар" (Спец. возможности) бўлимида шу номли хизматни ёқишингиз керак бўлади
2. Иловалар рўйхатида таржима қилмоқчи бўлганингизни танланг
3. Таржима қилинадиган тилни танланг (Translate from) ва таржима қилмоқчи бўлган тилни танланг (Translate To)
4. Натижадан текширинг

Керак бўлганда, тизим билдиришномаси сатрини очиб, "Тўхтатиш" (Stop) тугмасини босиш орқали таржима қилинаётган илованинг асл тилига тезда қайтишингиз мумкин

Language Navi иловаси Google Play Маркетдан ўчирилгани сабаб, бошқа манбалардан (APKMirror ёки гуруҳимиз) кўчириб олишингиз мумкин.

Шу турдаги бошқа иловалар ҳам мавжуд, лекин бироз бошқача тарзда ишлайди.
1.
Перевести на экран
2. Tap To Translate Screen

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот
• "Google Translate" таржимонининг 10 та фойдали хусусиятлари
• Google Lens (Объектив)| иловасининг қўшимча фойдали хусусиятлари

#APK #маълумот
​Android смартфонда ўчирилган файлларни қандай тиклаш мумкин?

Ушбу мавзу ҳақида каналимизда бир неча марта (1. 2. ) қисқа хабарлар орқали маълумот бергандик.
Бугун эса ўз тажрибамиздан келиб чиқиб, мавзуни бироз тўлдирмоқчимиз.

Ўчирилган файллар бу - расм, видео, диктофондаги аудио ёзувлар, СМС, контакт, ҳужжатлар ва ҳ.к.з. лар бўлиши мумкин.

Google Play Маркетдаги турли хил ўчирилган файлларни тиклаш иловалари чекланган турдаги файлларни (асосан расм) таний олади. Қўшимча файл турларини тиклаши учун эса смартфонда Root ҳуқуқи ўрнатилган бўлиши керак.

Смартфонга Root ҳуқуқини ўрнатиб, кейин файлларни тиклаш мумкинми? деган саволга жавоб қуйидагича:
- Аксарият замонавий смартфонларда Root ҳуқуқини ўрнатиш, қурилма ички хотирасини ўчириш (форматлаш) орқали амалга оширилади. Афсуски, форматлашдан сўнг файлларни тиклаб олиш деярли имконсиз.

Тажрибамизда аввалдан Root ҳуқуқи ўрнатилган смартфонларда ҳам ўчирилган файлларни тиклаш керакли натижани бермаган. Айниқса файл ҳажми катта бўлган видеоларни.

Ўчирилган файлларни тиклаш иловалари расмларни 100% тиклай оладими? деган саволга жавоб қуйидагича:
- Қисқа жавоб: йўқ. Расмлар ўчирилгандан сўнг, кўп вақт ўтмаган (1-2 кун) ёки смартфондан фойдаланилмаган бўлса тиклаш имконияти юқорироқ бўлади. Шунда ҳам Root ҳуқуқи ўрнатилган бўлса, ўчирилган файллар изланади. Акс ҳолда, смартфонингизни ўзида мавжуд бўлган яширин папкадан ўчирилган расмларнинг кичик форматдаги нусхаси кўрсатилади.

Ҳозиргача, компютер учун ҳам керакли натижани берган, ўчирилган файлларни тиклаш дастурларини учратмадим.
Юқорида келтирилган маълумотларнинг барчаси фақат смартфон ички хотирасидан ўчирилган файлларни тиклашга таалуқли. Хотира картасидан (microSD) ўчирилган файлларни тиклаш имконияти юқори ва компютер учун махсус дастурлар талайгина.

Хулоса: Муҳим файлларингизни ҳар доим нусхаланг, ҳеч бўлмаганда Telegram "Сақланган хабарлар" (Избранное) бўлимига ёки махсус булут (облако) хизматларида (Google Диск, Яндекс.Диск )сақланг.

Android учун ўчирилган файлларни тиклаш иловалари:
- DiskDigger photo recovery
- EaseUS MobiSaver - Recover Video, Photo & Contacts

Савол: Ўчирилган файлларни тиклаш иловалари сизга ёрдам берганми? Илованинг номи, қайси турдаги файлларни тиклай олган ва ўчирилгандан қанча муддат ўтгач.
Фикрлариингизни хабар остида ёзиб қолдиринг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Android тизимида ўчирилган файллар савати (корзина) борми?

#маълумот
​Илова ёрдамида телефон карнайини қандай тозалаш мумкин?

Google Play Маркетда, смартфон карнайини (динамик), сув ва чангдан максимал баландликдаги овозни турли частоталарда юбориш орқали тозалаш иловалари фойдаланувчилари ёзиб қолдирган ижобий шарҳларни кўриб, ушбу мавзуга тўхталдик.

Смартфон карнайи, бирор суюқлик (ёмғир) кириши ва чанг таъсирида "хириллаши" ёки овоз паст эшитилиши муаммоси кўпчиликда учраб туради. Сув ва чангдан ҳимояга эга махсус IP68 стандарти билан жиҳозланган смартфонларнинг баъзиларида ҳам алоҳиди карнайни тозалаш иловалари ўрнатилган бўлади.

Xiaomi смартфонларининг янги моделларида ҳам карнайни тозалаш тизимнинг ўзида мавжуд. Албатта суюқликнинг миқдори кўп бўлганда ва жиддий шикастланган карнайни илова билан тузатиб бўлмайди. Агарда қуйида кўрсатилган иловалар сизга ёрдам бермаса, карнайни ташқи тозалаб кўринг ёки мутахассисга мурожаат қилинг.

- Чистый динамик (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.luxdelux.speakercleaner)
Илованинг интерфейси жуда оддий - бошланғич экранда қўлланиш усуллари кўрсатилган. У 2 хил ишлаш режимига эга: биринчи статик (товуш частотаси секин ортиб боради) ва ритмик (тўлқинли) Агарда смартфонингиз карнайига оддий сув эмас, балки, ширин ёки газланган суюқлик кирган бўлса, у ҳолда "Mode 2" ни танланг. Шунингдек қайси карнайни тозалашни танлашингиз мумкин: сўзлашув ёки мусиқий.

Шу турдаги бошқа илова - Sonic Sound Wave Generator with all Tones (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.fireshooters.sound&hl=ru)

Савол: Илова ёрдамида телефон карнайини тозалаш имкониятидан фойдаланиб кўрганмисиз ва сиздаги ҳолатда ёрдам берганми?
Фикрлариингизни хабар остида ёзиб қолдиринг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфонга сув (суюқлик) кирганда нима бўлади ва тавсиялар
• Смартфонингиз USB порти яхши ишламаганда нима қилиш керак

#маълумот
👍1
​Смартфонни муддатли тўлов ёки кредитга харид қилиш — нимаси билан фарқланади?

Ривожланган давлатлар сингари, юртимизда ҳам сўнги йилларда смартфонларни муддатли тўлов ёки кредит эвазига харид қилиш имконияти кенгайди. Бугунги кунда кўплаб савдо марказлари ёки интернет дўконларида смартфонни муддатли тўловга харид қилиш мумкин.
Шунингдек банклар ҳам ўз онлайн маркетплейсларини яратиб, махсус кредит карта ёки ойлик картангиз орқали кредитга смартфон сотишни йўлга қўйишган.

Муддатли тўлов ёки кредит, ойликка ишлайдиган ва олганга яраша бир неча йилга етадиган яхши смартфон оламан деб ўйлаган юрдошларимиз учун қулай имконият бўларди. Агарда ҳар бир тушунча ўз номи билан тўғри аталганда. Гап нима ҳақидалигини қуйида ўқинг.

Кредит ва муддатли тўлов ўртасидаги фарқлар

• Кредит-муайян маҳсулотни маълум фоиз ставкасида ва белгиланган муддатда қарз маблағларидан фойдаланиб сотиб олиш учун банкдан олинадиган маблағ. Яъни, банк харидингиз учун тўлиқ тўлайди ва сиз унга пулни кредит шартномасини имзолаш пайтида белгиланган фоиз ставкасини ҳисобга олган ҳолда қайтарасиз.

• Муддатли тўлов тушунчаси бироз бошқача - бу дўкон харидорга бир неча ой давомида қўшимча тўловларсиз товарларни тўлаш имкониятини тақдим этадиган сотиб олиш усули. Яъни, дўкон ўз маҳсулотига бўлган талабни ошириш мақсадида харидорга маҳсулот учун қарзни бўлиб тўлашга имкон беради.

Муддатли тўловнинг асосий афзаллиги фоиз ставкасининг йўқлиги ҳисобланади. Бу харидорга ортиқча тўловларсиз, нарх ёрлиғида кўрсатилган нархда смартфонни сотиб олиш имкониятини беради. Одатда, ушбу хизматни рўйхатга олиш тез амалга оширилади ва харидор турли хил ҳужжатларни тақдим этишига ҳожат йўқ (кўп ҳолларда паспорт етарли).

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, ҳозирча юртимизда смартфон харид қилишда ҳақиқий муддатли тўлов усули мавжуд эмас деган хулоса келади. Сиз нима фикрдасиз, шарҳларингизни хабар остида ёзиб қолдиринг.

Таққослаш учун юртимиздаги (расмда кўрсатилган) ва Россия, Қозоғистон давлатларидаги муддатли тўлов шартлари ҳақида ҳаволалар:
- https://www.svyaznoy.ru/reviews/text_kak_oformit_rassrochku_na_sayte_svyaznogo
- https://www.ozon.ru/section/installment
- https://halykbank.kz/credit/rassrochka-sulpak

Савол: Муддатли тўлов ёки кредит эвазига смартфон харид қилганмисиз ва қандай шартларда? Хизматдан розимисиз?

#маълумот
​Совуқ ҳароратда смартфондан қандай тўғри фойдаланиш керак?

Замонавий одамни телефонсиз тасаввур қилиш қийин. Кўчада ҳаво ҳарорати пасайгани сари, смартфон эгалари қурилмалари билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари мумкин.
Ақлли қурилма вақти-вақти билан қотиб ёки ўчиб қолади. Бунга нима сабаб бўлиши ва совуқда смартфондан тўғри фойдаланиш ҳақида маълумот берамиз.

Совуқда смартфонларнинг ўчиб қолиши сабаблари
Кўпгина смартфонлар қўлланмасида 0 °C (цельсий кўрсатгичи) дан юқори ва 25-35 °C гача бўлган ҳароратда қурилманинг нормал ишлаши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш мавжуд. Нолдан паст ҳароратларда 5-10 дақиқадан кўпроқ туриш смартфонни ўчиб қолишига ёки тўлиқ ишламаслигига олиб келиши мумкин.
Бу қуйидаги сабабларга кўра содир бўлади:

• совуқ, қурилма батареясининг ишдан чиқишига сабаб бўлади. Смартфонларда литий-ионли (Li-Ion) батареялар ўрнатилган бўлиб, паст ҳароратда ундаги ионларнинг алмашинуви секинлашади. Батарея қуввати яримга камаяди, шунинг учун қурилма совуқ ҳавода тезроқ зарядсизланиши мумкин. Батареядан қувват олишнинг қийинлашуви, смартфон ўчиб қолишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Тахминан -10 °C да қурилма ишлаш жараёни бузилади. Литий-полимер (Li-Po) батареялар совуққа кўпроқ дош бериши мумкин, аммо улар нисбатан камроқ тарқалган;

• паст ҳарорат, смартфон экранига ҳам таъсир қилади. Пикселлар секинлашиб кўрсатилади ва анимация бутунлай ўчирилади. Суюқ кристалли дисплей -1 °С да ишламай қолиши мумкин. AMOLED технологиясидаги дисплей совуққа чидамлироқ, аммо ундан асосан флагман смартфонларда фойдаланилади.

• смартфон вақтинча ишламай қолишининг яна бир сабаби сенсор қатлами (тачскрин) бўлиши мумкин. Ҳимоя ойнаси тезда музлайди ва тачскрин бармоқ тегинишларига жавоб бермайди.

Шунингдек, смартфон корпуси материали ҳам муҳим рол ўйнайди. Пластик корпус иссиқликни узоқроқ сақлайди, алюминий ва шиша эса бир неча дақиқада музлайди.

Совуқ мавсумда смартфон билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Бунинг учун қуйидаги қоидаларни билишингиз керак:

1. Смартфондан чехолда фойдаланинг ва/ёки уни ички чўнтагингизда олиб юринг. Бундай иситиш уни тез музлашдан ҳимоя қилади. Инсон танаси совуқ мавсумда қурилма учун ягона мос иссиқлик манбаи ҳисобланади.
2. Совуқда беш дақиқагача суҳбат давомида, қурилма музлатилмаслиги мумкин. Узоқ суҳбатлар учун телефонингизни чўнтагингиздан чиқармасликка имкон берувчи наушникдан фойдаланинг.

Совуқда ўчиб қолган смартфонни қандай ёқиш керак
Смартфоннинг хизмат муддатини узайтириш учун, совуқда ўчиргандан сўнг уни тўғри ёқиш муҳимдир. Буни иссиқ хонага кирибоқ бажаришга уриниб кўрманг, шунингдек, иситиш батареясининг ёнида (устида) иситманг. Совуқдан иссиққа бирдан ўтиш, смартфон корпусида конденсат ҳосил бўлишига олиб келади. Натижаси эса смартфонингизни устага олиб боришингизга тўғри келади.

Хонага кирганингиздан сўнг, қурилмани ёқишдан олдин, смартфонни ташқи кийимингизнинг ички чўнтагида ярим соат давомида қолдирганингиз маъқул. Агар иложи бўлса, батареяни чиқариб олинг ва алоҳида қўйинг. Смартфонни дарҳол зарядга қўйиш тавсия этилмайди. Қурилма камида 5-6 °C гача иситилгунча кутиш керак (хона ҳароратига мослашгунча).

Савол: Сизда совуқ ҳароратда смартфондан фойдаланишда юқорида кўрсатилган ёки бошқа муаммолар учраганми?
Смартфонингиз қўлланмасида унинг ишлаш ҳарорати ҳақида маълумот борми?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Афсона ва ҳақиқат: смартфон ёки планшет батареясини қандай қилиб тўғри заряд қилиш керак
• Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?
• Смартфон корпуси: пластик, шиша ва металл. Афзаллиги ва камчиликлари

#маълумот
​Экран қулфи паролини унутган бўлсангиз, смартфонни қандай очиш мумкин?

Анчадан буён фойдаланилмаётган смартфонда ёки бошқа вазиятларда экран қулфи пароли эсдан чиқиб қолиши мумкин.
Кўпчиликни қизиқтирган савол эса: шахсий маълумотларни ўчирмасдан, экран қулфини очиш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Агарда қуйида кўрсатилган функцияларни олдиндан созлаган бўлсангиз. Акс ҳолда барча маълумотларингизни ўчириш усулидан фойдаланишингизга тўғри келади.

(Мутахассис, махсий ускуна ёрдамида маълумотларингизни ўчирмасдан паролни очиши ҳам мумкин. Лекин ҳамма смартфонларда ҳам эмас)

1. Smart Lock функциясидан фойдаланинг
Smart Lock функцияси маълум бир шарт бажарилганда, экранни автоматик равишда қулфдан чиқаради. Масалан, агар смартфон уйингизда бўлганда ёки бошқа қурилмангиз (ақлли соат, колонка) унга Bluetooth орқали уланган бўлса.
Smart Lock технологияси (ақлли блоклаш): бу нима ва у қандай ишлайди?

Агарда функцияни олдиндан фаоллаштирган ва қулфни очиш шартини танлаган бўлсангиз ушбу имкониятдан фойдаланишингиз мумкин.

2. Смартфон ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган хизматдан фойдаланинг
Баъзи ишлаб чиқарувчилар ўз қурилмалари эгаларига қўшимча қулфни очиш воситаларини тақдим қилишган. Масалан, Samsung смартфонларида Find My Mobile (https://findmymobile.samsung.com/) хизмати, экран қулфи паролини олиб ташлашга имкон беради. Бунинг учун смартфонингизда Samsung ҳисоб қайдномаси (аккаунт) яратилган бўлиши, хизматни қўллаб-қувватлаши ва интернетга уланган (онлайн) бўлиши керак.

Билишимча, Samsung дан бошқа ишлаб чиқарувчиларда бу каби хизмат ҳозирча йўқ.

Агарда юқорида кўсатилган усуллар ёрдам бермаса ёки шахсий маълумотларингизни (контакт, расм-видео ва ҳ.к.з) сақлаб қолишга зарурият йўқ бўлса, смартфон тизими созламаларини завод параметрларига тўлиқ тиклаш орқали паролни ўчириш мумкин.
Махсус тугмалар орқали смартфон созламаларни завод параметрларига тўлиқ тиклаш ва маълумотларни тўлиқ ўчириш

Cмартфон завод параметрларига қайтгандан сўнг, илгари айнан шу қурилмага уланган Google ҳисоби (аккаунт) логин ва паролни сўраши мумкин (эслай олмасангиз, мутахассисга мурожаат қиласиз).
Эсдан чиққан аккаунтлар логин ва паролини қандай тиклаш мумкин

Баъзи смартфонларда (Meizu, Vivo, Realme) махсус тугмалар орқали завод параметрларига тўлиқ тиклашда ҳам парол сўралади.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Android тизимида Google аккаунт нима ва қандай ҳолатда керак бўлиши мумкин
• Google аккаунт очилган логин парол ни ёдда тутиш қанчалик зарур

#маълумот #пароль
👍2
​Google оддий вазифаларни бажариш орқали пул ишлаш иловасини Ҳиндистонда ишга туширди

Google ўзининг янги Task Mate иловасини синовдан ўтказмоқда. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар смартфонларида оддий вазифаларни бажариш орқали пул ишлашлари мумкин бўлади.
Битта вазифа учун фойдаланувчи тахминан $0,25 - $0,50 доллар олиши мумкин (ҳозирги курсда 5600 сўм бўлишига 400 сўм етмаскан).

Маълумотларга кўра, бажариладиган вазифалар икки тоифага бўлинади: "ҳаракатсиз" ва "юрган ҳолатда".
Иккинчиси, фойдаланувчи пиёда юриш масофасидаги бирон жойга бориши ва бирор вазифани бажариши керак бўлади. Масалан, "харитада кўрсатилган жойга бориб, дўкон витринасини суратга олиш". Фойдаланувчилар томонидан бажарилган бундай вазифалар натижасида олинган маълумотлар, Google компаниясига "хариталаш хизматларини такомиллаштириш ва минтақадаги бизнесни онлайн олиб бориш" га ёрдам беради.

"Ҳаракатсиз" вазифалар ўз номидан келиб чиқиб уйда ўтирган вақтда ҳам бажариш мумкин. Улар орасида "жумлаларни кўчириш" (аудио ёки видео тинглаш ва унда айтилганларни ёзиш керак) ёки "экранда кўрсатилган жумлани овоз билан ёзиш" каби кўрсатмалар мавжуд.

Ҳозирча янги хизмат фақат Ҳиндистонда синовдан ўтказилмоқда. Лекин Task Mate нинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, илова кейинчалик бошқа давлатларда ҳам ишлашни бошлаши мумкин.

Маълумот учун: Яндекс компаниясининг шунга ўхшаш "Яндекс.Толока" (https://toloka.yandex.com/uz/) хизмати ҳам оддий вазифаларни бажариш орқали пул ишлаш имкониятини беради. (Ўзбек тили ҳам мавжуд)

#иловаянгилик
​Telegram учун фойдали ботлар:

• @lingvo_ebot - Бепул бот-таржимон, сўз ва матнларни бир зумда тўғридан-тўғри Telegram да таржима қилиш имконини беради.

• @checkitwork_bot - Бот ишламай қолган сайтларни текширади ва ишлаши билан сизни хабардор қилади. Масалан MyGov - ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/uz) ёки Давлат тест маркази (dtm.uz) каби сайтлар.

• @alltorrents_bot - Бир вақтнинг ўзида бир нечта трекерларда торрентларни қидириш учун бот.

• @aimagicbot - Бот расм сифатини яхшилайди ва оқ-қора фотосуратларни рангли қилади

• @HDFilmsBot - Филм ва сериалларни қулай қидириш ва кўриш. Маълумотлар базаси 700 дан ортиқ филм ва доимий равишда янгиланиб борилади.

• @NETFLIX_RU_BOT - Telegram дан чиқмасдан телешоу ва филмларни томоша қилиш учун бот. Рекламасиз, рус тилидаги субтитрлар билан асл нусхада кўриш имконияти.

• @TikTokenBot - Бот TikTok ижтимоий тармоғидан ҳар қандай мусиқий трекни, шунингдек, видеоларни ҳимоя белгисиз юклаб олади.

• @ig_stalker_bot - Instagram даги сторисларни аноним кўриш ва юклаб олиш учун бот.

Каналимизда 100 дан ортиқ турли хил Telegram ботлар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #Бот хештегини танланг.

#Telegram #Бот #Телеграм
👍1
Смартфоннинг кундалик ҳаётда фойдаланиш мумкин бўлган қўшимча имкониятлари

Туни-кун олдимизда бўладиган смартфон нафақат ташқи дунё билан алоқа воситаси, балки турли хил ҳаётий вазиятларда юмушимизни осонлаштирадиган қурилма ҳамдир. Кундалик ҳаётимизда учрайдиган бирор юмушни оддий усул (лайфхак) билан ҳал қилишда, смартфонимиз бизга кўмакчи бўлиши мумкин.

Албатта, смартфондан камера, диктофон, микрофон, радио ва шунга ўхшаш нарсалар сифатида фойдаланиш мумкинлигини кўпчилигимиз биламиз. Шунингдек смартфонингиздан модем ёки флешка сифатида фойдаланишингиз ва махсус иловалар ёрдамида телевизорни масофадан бошқариш пулти сифатида мослаштиришингиз мумкин. (Смартфонингиздан техникани бошқариш учун пульт иловалари)

Бугунги мавзуда ўзим билган баъзи лайфхакларни келтириб ўтаман, рўйхатни давом эттиришни ўқувчиларимиздан сўраб қоламан.

• Смартфондан бошқа қурилмаларни зарядлаш учун ташқи аккумулятор (Power Bank) сифатида фойдаланиш. (USB OTG: бу нима ва Android смартфонлар учун қулайликлари)
• Смартфон камерасидаги фоточақноқдан ( вспышка) фонар сифатида кўпчилигимиз фойдаланамиз. Шунингдек смартфон фонари, тунги вақтда йўлнинг қатнов қисмидан хавфсиз ўтиб олишда, ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун ҳам яхши восита бўла олади.
• Кўпроқ шаҳар шароитида ёрдам берадиган лайфхак: электр токи ўчиб қолганда, фақат сизнинг хонадонингизда ток ўчганми ёки ён-атрофда ҳам йўқми билиш учун, смартфонингиз Wi-Fi ни ёқиб бошқаларнинг Wi-Fi уланиш нуқталари мавжудлигини текширинг.
• Смартфон камерасидан лупа (матн ёки тасвирни катталаштириш) ёки ойна сифатида фойдаланиш имконияти

Ўзингиз билган, смартфон орқали бажариладиган бошқа лайфхакларни шу хабар остида ёзиб қолдиринг. (махсус "фикр" ёки "комментарий" тугмаси сизда кўринмаса, Telegram иловасини янгилашни ёки гуруҳимизда фикрларни ўқишни тавсия қиламан)

#маълумот
👍2
​YouTube тармоғида видеоларини рекламасиз томоша қилиш иловалари

YouTube тармоғи охирги вақтларда рекламаларни деярли ҳар бир видеонинг бошланишидан олдин кўрсатибгина қолмай, балки уларнинг ичида ҳам жойлаштирила бошлади.
Рекламасиз кўришнинг расмий усули эса YouTube Premium хизматига пулли обуна бўлиш ёки норасмий махсус иловалардан (Youtube Vanced ёки NewPipe) фойдаланиш.

YouTube Vanced - бу расмий YouTube иловасининг ўзгартирилган нусхаси бўлиб, реклама кўрсатмасдан ишлайди ва google хизматларини (google services) талаб қилмайди.

Хусусиятлари:
• Илова, расмий YouTube версиясини ўчирмасдан ўрнатилиши мумкин
• Рекламалар бутунлай олиб ташланган
• Видео ва аудиони фон режимида ўқиши мумкин
• Видео ўлчами чекловини олиб ташлаш функцияси. 2К видеоларини 800 * 480 экранда томоша қилишингиз мумкин
• WiFi ва / ёки мобил интернет учун стандарт видео сифатини алоҳида танлаш
• Сифатни яхшилаш ва трафикни тежаш учун VP9 Codec дан фойдаланиш мумкин

Илованинг янги версиясида видеонинг фойдали маълумотни ўз ичига олмайдиган қисмларини автоматик равишда ёки қўлда ўтказиб юбориш имкониятига пайдо бўлди.

Иловани ўрнатиш APK файлини юклаб олиш:
https://github.com/YTVanced/VancedManager/releases/latest/download/manager.apk

NewPipe - YouTube дан видеоларни рекламасиз кўриш ва юклаб олиш.
NewPipe ёрдамида аудио ва видеони керакли сифатда юклаб олишингиз мумкин. Шунингдек, фон режимида мусиқа тинглаш имкониятига эга бўласиз. Афзалликлардан бири бу илованинг қурилмангиз хотирасида кам жой эгаллаши.

Хусусиятлари:
• Юкланаётган файлларни смартфонингиз учун энг қулай сифатда сақлаш имконияти
• Фонда мусиқа тинглаш, бу батареяни сарфлашни тежайди
• Фақат аудио қисмини ўқиш имконияти
• Видеороликларни қулай қидириш
• Ёшга оид чекловларни киритиш билан таркибни созлаш имконияти

Иловани ўрнатиш APK файлини юклаб олиш:
https://newpipe.schabi.org/#downloads


Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Zoom ва YouTube иловалари қанча трафик сарф қилади
• Android учун YouTube иловасининг баъзилар билмайдиган фойдали имкониятлари
• "Тасвир устида тасвир" (картинка в картинке, PiP) режими нима?

#маълумот #APK #Youtube
👍1
Нима учун Xiaomi смартфонлари рақобатчиларига нисбатан арзонроқ?

Смартфонларни техник хусусиятларга кўра таққослаганда, кўп ҳолларда Xiaomi компанияси смартфонлари рақобатчиларига нисбатан кучлироқ ва арзонроқ бўлиб чиқади.
Бунинг сири нимада ва ростдан ҳам Xiaomi компанияси директори ўзи айтганидек, компания смартфонларнинг аппарат қисмидан деярли хеч қанча фойда топмайдими?.

Харажат нархи
Ҳар қандай смартфоннинг нархи, фақат унинг таркибий қисмларидан (ички деталлари) ташкил топмаган. Бундан ташқари, йиғиш, синов, логистика, маркетинг ва булар фақат тайёр маҳсулот учун сарф-харажатлардир. Лекин уни ҳали ихтиро ҳам қилиш керак, шунинг учун смартфоннинг якуний нархининг катта қисми йиллар давомидаги тадқиқот ва яратиш, хомаки вариантини тайёрлаш ва бошқаларни олади.

Хўш, нима учун Xiaomi смартфонларининг нархи, бу деярли фақат таркибий қисмларининг нархи? Улар зарар билан ишлаяптими? Йўқ, сабаблари қуйида.

Аутсорсинг турлари
Xiaomi ўзининг ишлаб чиқариш қувватларига эга эмас. Бу бугунги кунда одатий ҳолдир, аксарият компаниялар ишлаб чиқаришни ташқи манбаларга (аутсорс) топширишади. Мисол учун Apple маҳсулотлари (iPhone) ҳам худди шундай тарзда ишлаб чиқарилади. Лекин аутсорсинг турлича бўлади.

Аутсорсингнинг биринчи тури - ОЕМ шартномаси. Бу нимани англатади?
OEM (original equipment manufacturer) "оригинал ускуналар ишлаб чиқарувчиси" деган маънони англатади. Яъни ишлаб чиқарувчи завод бўлса, ихтирочи буюртмачи (харидор) ҳисобланади.
Apple ва дунёдаги энг йирик ОЕМ ишлаб чиқарувчи Foxconn бунга яққол мисол бўла олади.

Аммо яна бир ишлаб чиқариш модели ҳам мавжуд ва у ODM (Original Design Manufacturer) деб номланади. ODM шартномасининг ОЕМ шартномасидан фарқи шундаки, харидор нафақат ишлаб чиқариш учун, балки бутун маҳсулотни яратиш учун буюртма беради.

Табиийки, ODM ишлаб чиқариш анча арзон. Махсус ходимларни ёллаш ва маҳсулот яратилишига бир неча йилларни сарфлашга ҳожат йўқ. Керакли логотип (маҳсулот белгиси) ёпиштирилади ва сотувга чиқарилади.

Xiaomi смартфонларининг 75% ODM шартномаси асосида ишлаб чиқарилади. Яъни, бу бошқаларнинг дизайни ва бошқаларнинг ишлаб чиқариши. Xiaomi дан фақат логотип ва албатта, дастурий таъминот.

Xiaomi смартфонларининг рақобатчиларига нисбатан арзонроқ бўлишининг яна бир неча сабаблари:
• Компания ўз маҳсулотлари рекламасига катта маблағ сарфламайди ва кўпроқ интернет орқали сотади
• Айтишларича компания смартфонларнинг аппарат қисмидан бор-йўғи 2$ фойда кўраркан, дастурий таъминотда кўрсатиладиган рекламалардан эса ҳар бир фойдаланувчидан ойига 10$ дан фойда оларкан
• Компания смартфонларнинг кўп сотилишидан фойда оларкан. Масалан Redmi 8 сериясидаги смартфонлар 19 миллион тиражда сотилган экан.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Xiaomi смартфонларидаги рекламаларни ўчириш
• Афсона: Машҳур бренд смартфонини сотиб олганда, қуруқ реклама учун хам ортиқча пул тўлайсиз

#Xiaomi #маълумот
🔥2
WiFi ёки 3G/4G интернет қайси бири батареяни кўпроқ сарфлайди?

"3G/4G интернет смартфон батареясини кўпроқ сарфлайди, WiFi эса аксинча тежамкор" деган фикр мавжуд. Ҳақиқатан ҳам шундайми ёки йўқ, маълумот берамиз.

Одатда, смартфон ишлаб чиқарувчилар WiFi ва 3G/4G (LTE ) интернет смартфон батареясини деярли бир хил сарфлайди деб таъкидлашади. Ҳақиқатан ҳам шундай — фақат смартфон бир жойда турганда. Фойдаланувчи ҳаракатланганда 3G/4G тармоғи WiFi га нисбатан кўпроқ қувват сарфлайди.

Нима учун 3G/4G батареяни кўпроқ сарфлайди?
Ҳозирги кунда барча мобил алоқа операторларимиз 3G ва 4G тармоқларига бир вақтнинг ўзида уланиш режимида ишлайди. Бу — смартфонингиз алоқани ушлаб туриши учун икки баробар кўп частоталарни қайта ишлаши керак дегани ва бу ўз навбатида кўпроқ қувват сарфланишига олиб келади.
Қўнғироқ қилмоқчи бўлганингизда ёки СМС юбориш ва қабул қилишда, смартфон 3G частотасига ўтиши керак бўлади. Радиоалоқа ҳолатидаги бу ўзгариш батареяга юк ортишига сабаб бўлади.

Фойдаланувчи ҳаракатланганда смартфон бир таянч станциясидан бошқасига ўтади ва бу жараён қўшимча қувватни талаб қилади.
Масалан, алоқа сигнали ёмон ҳудудга тушиб қолсангиз, смартфон таянч станциясига уланиш учун ўз кучини автоматик равишда оширади. Яъни тармоқ қамрови ва алоқа сигнали қанчалик ёмон бўлса, қувват сарфи шунчалик юқори бўлади.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Wi-Fi нима ва ундай қандай фойдаланилади?
• Смартфондаги G, E, 3G, H, H+, 4G, 4G+ белгилари нимани англатади?
• Мобил интернет: 4G ҳар доим ҳам 3G дан тезроқ эмас
• Wi-Fi Calling (қўнғироқ) нима?

#маълумот
​Google 2020 йилнинг энг яхши Android илова ва ўйинлари рўйхатини эълон қилди


Google компанияси, Play Market иловалар дўкони 2020 йил якунларини сарҳисоб қилди ва "Энг яхши иловалар" ва "Энг яхши ўйинлар" номинациялари бўйича рўйхатни тақдим этди.

"2020 йил қанчалик қийин бўлмасин, ушбу илова ва ўйинлар кайфиятимизни кўтариб, дам олишимизга ёрдам берди", - дея изоҳ берди компания йил натижаларига.

Энг яхши иловалар — 2020 йил
• Loóna — бу яхши ухлашга ёрдам берадиган, MSQRD яратувчиларининг иловаси. "Ўзларининг руҳий саломатлигига ғамхўрлик қилишни истаган, аммо медитацияга тайёр бўлмаган фойдаланувчилар учун муқобил маҳсулот", - дея асосчилар лойиҳани таърифлаганлар.
• Norbu — стресс ва ҳиссиётларни онгли равишда бошқариш учун мўлжалланган илова.
• Microsoft Office: Word, Excel, PowerPoint — мобил қурилмалардан Office ҳужжатлари билан ишлаш учун бирлаштирилган илова.
• Grid Diary — ёзувлар учун кундалик ва шаблонли режалаштирувчи (планировщик).
• Zoom — видеоконференция алоқа хизмати.
• Calmaria — дам олиш учун машқлар.
• Vita — мусиқий кутубхона, эффектлар, филтрлар ва бошқа хусусиятларга эга видео муҳаррири.
• Reface — видеодаги юзларни алмаштириш иловаси.
• Dolby On: Record Audio & Music — мусиқа, подкастлар ва бошқаларни ёзиш учун илова.
• Instories — Instagram учун мусиқий кутубхона, анимацион шрифтлар билан тайёр қилинган ҳикоялар (stories) шаблонлари.
• Bazaart — расмларни таҳрирлаш ва график дизайн иловаси.
• Tayasui Sketches — расм чизиш иловаси.
• Всплеск — мусиқа ёзиш учун мўлжалланган илова.
• Timecap — одатларни кузатувчиси (трекер).

Энг яхши ўйинлар — 2020 йил
• Genshin Impact — "Энг яхши ўйин" номинациясидаги ғолиб .
• "Мой говорящий Том: друзья" — фойдаланувчилар томонидан танланган энг яхши ўйин.
• Brawlhalla - Ubisoft компанияси маҳсулоти ва "Энг яхши рақобат ўйинлари" номинацияси ғолиби.
• Cookies Must Die — 2020 йилдаги энг яхши инди-ўйин.
• "Disney: Холодные приключения" — "Энг яхши казуал ўйинлар" ғолиби.
• Fancade — аркада, "Энг яхши инновацион ўйин" ғолиби.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Google 2019 йилда Android учун энг яхши илова ва ўйинларлар рўйхатини эълон қилди

#APK #янгилик
👍1