📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.23K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_133


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бу ерда нима қиляпсан?
Ортидан келиб қучган, Розияни Сардор силтаб ташлади
—Нима мумкин эмасми?
Розия бемалол гапирди
—Бу мен ва синглингни ётоқ хонаси. Уялмай кирганингни қара, хозир Хумора кириб қолса нима бўлишини биласанми?
Сардор асабий гапирди
—Қайтанга яхши бўлади. Билсин ва уйни бўшацин.
—Хеч қачон, тушуняпсанми?
Бу уйдан кетмайди.
Сардор қўлини бигиз қилди
—Бу уй ўғлимизни уйи.
Розия Сардорни қўлини ушлаб, қорнига қўйди.
—Бас қил, бор хонанга..
Сардор қўлини тортиб олди
—Хонамга кираман деб ваъда берсангиз чиқиб кетаман
—Уффф, хўп кираман.
Сардор, силтаб ташқарига чиқариб қўйди.
—Вой опа, бу ерда нима қиляпсиз?
Хумора ортидан келиб гапирди
—Сени излаб келгандим, йўқ экансан эшик олдида кутиб турай дегандим.
—Хозир ошхонада кўрдингизку мени
Хумора синчковлик билан қаради
—Қайнонангни олдига киришни хохламадим.
—Ха тинчликми ўзи?
Хуморани кўнглига ғашлик ўрмалади.
—Тинчлик эмас, сен бу уйга тайёр хизматкор бўлиб қолибсан. Сени кўриб рахмим келяпти
—Нега рахмингиз келади?
—Хамма ишни ўз зиммангга олма, кейин хаммани шунга ўргатиб қўясан, кейин аттанг қиласан.
—Қўяверинг опа, мен хали янги келин бўлсам. Шунчалик мени хафа бўлмасин деб, сизни олиб келишимга хам рози бўлишди.
—Ўзинг биласан, лекин кейин афсус опамни гапига кирсам бўларкан дейсан.
—Майли, яхши дам олинг.
Хумора, эшигини очди. Эшик ортида, келишган қоматли Сардор ким биландир телефонда гаплашиб турарди.
Розия ичкарига қараб, бир ютиниб қўйди.
Хумора эшикни қия очиб, хонага кириб кетди. Розия секин хона ичига яна мўралади.
—Ишларингни қилиб бўлдингми?
Сардор телефонни ўчириб, Хуморага ёпишди
—Ха бўлдим. Ким билан гаплашдингиз?
Хумора эркаланди
—Иш юзасидан.
Сардор, Хуморани кичкинагина шарфини бошидан олиб, сочини ёйиб ташлади.
—Жуда соғиндим.
Хуморани сочидан хидлади.
—Мен хам.
Хумора Сардорни қучди.
—ААААА
Розияни овозидан чўчиб кетган Хумора югуриб чиқди
—Сизга нима бўлди опа?
Ўзини хонаси олдига бориб ерга ётиб олган, Розияни кўриб Хуморани капалаги учиб кетди
—Манабу ерим ўғрияпти..
Розия ўзича йиғлади.
—Сардор ака..
Хумора Сардорни чақирди
—Ха нима дейсан?
Сардор жахл қилди
—Келинг, опамни хонасига олиб кирайлик. Ўрнидан тура олмаяпти
Дадаладод қилаётган Розияга қараб ачиниб гапирди Хумора.
Сардор Розияни даст кўтариб хонасига олиб кирди.
—Мен хозир сув олиб келай..
Хумора ошхонага югуриб кетди
—Мендан бошқасига яқинлашишингизга йўл қўймайман
Розия Сардорни лабига лабини босди, Сардор бу холатдан эсанкираб қолди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42⚡4
#У‌ткинчи_дунё


#No_134


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Манабу дорини ичинг
Хумора хонага югуриб кирди
Сардор, ўзига келиб Розияни диванга ёткизиб чиқиб кетди.
—Менга мумкин эмаску, хозир ўтиб кетади.
Розия, олов бўлиб ёнарди.
—Бу сувдан ичинг. Сал ўзингизга келасиз, қизариб кетибсиз.
Хумора стакандаги сувни узатди
—Рахмат синглим, яхшиям бор экансан
Розия Хуморани қўлидан сиқиб қўйди.
—Майли, яхши дам олинг, мен борақолай.
Хумора ўрнидан турди
—Бу кеча мен билан қол. Негадир қўрқиб кетяпман.
Хуморани қўлидан ушлаб тўхтатди.
—Халиги...
Хумора бироз ўйланиб.
—Хўп, мен Сардор акамга айтиб чиқай
—Тез чиқасанми?
—Албатта, тез чиқаман.
Хумора хонасига чиқиб кетди.
Розия ортидан, айёрона жилмайиб қўйди.


💫💫💫💫


—Анави Муслимни қаёққа даф қилдингиз?
Мунира, Муслимни шифохонадан чиқганини эшитиб, Ботирдан сўради.
—Онасини олдига. Бошқа қаёққа ташлардим, энди у холида кимга керак?
Ботир кастюмини ечиб, диванга ташлади
—Ўзи ойим бировни уйида яшаб юрган бўлса.
Мунира хиссиз гапирди
—Укасини уйи, бировни уйи эмас. Уни устига биздан анча узоқ экан. Қайтанга яхшику, кўрмайсан хам, куймайсан хам.
Ботир, Асмо қизини қўлига олди.
—Мени маликам, хаётим, юрагим. Онаси хафа қилиб қўймадими? Мени қизимни
Ботир, Асмони юзидан ўпди.
—Қани, Мустафо?
Ботир Мунирани рангпар бўлиб қолган юзига боқди
—Назо опам хонасига олиб кириб кетган. Роса опамга ўрганиб қолдида.
—Ха, уйга кетсанг қийналасан хали. Болаларга яхши қараяпти Назо.
—Опамга ишониб, энагаларга рухсат бериб юбордик. Энди катта бўлишмагунча бу уйдан кетмаймиз.
Мунира, маюс жилмайди
—У уй хам, бу уй хам шу иккисиники. Хохлаган уйида яшашлари мумкин.
Ботир эшик томон юрди
—Қаёққа?
Мунира Ботирга қаради
—Полвонимни кўриб чиқай, соғиндим.
Асмони кўтариб, Назони хонасига кириб кетди.
Мунира телефонини олиб, дадасига қўнғироқ қилди.
—Ассалому алайкум дадажон.
—Ваалайкум ассалом, қизим яхши юрибсанми?
—Ўзингиз анча яхшимисиз?
—Ха рахмат. Болалар яхшими?
—Яхши. Мунис яхшими?
—Ха, яхши.
Содиқни, чарчоқ ва оғриқли овози эшитилди
—Сиқилманг дадажон. Хаммаси яхши бўлади. Озгина вақтдан кейин, ўзига келиб қолади.
Эртадан ишга қайтамиз, анча чалғийди.
—Шунақа қил қизим.
Қизим...
—Лаббай дадажон..
—Анави ит нима бўлди?
—Уни ойимни олдига ташлаб келибди, энди иккиси бирга яшайверади.
—Хеч қачон, уларни кўришга борма. Мени отам десанг, хеч қачон алоқани тиклама.
—Мен у итни кўришга кўзим йўқ.
Мунира нафрат билан гапирди.
—Дада, у ростдан хам бизни акамизми?
—Қизим, бу хақида кейинроқ гаплашайлик.
—Майли дадажон.
Мунира дадасини қийнашни хохламади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤59👍19🔥8🤔5💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ 🌺

🌹 Бугун
1️⃣6️⃣➖🔷🔷🔷🔷Сешанба кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
✨✨✨✨✨✨✨
Қалбингиз иймонга, ✨
Уйингиз қувончга, ✨
Юзингиз нурларга, ✨
Кунингиз ҳайрли солиҳ✨ амалларга тўла бўлсин!✨
Хонадонингизни✨ файзу-барокат тарк✨ этмасин!✨
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Сешанба кунингиз мароқли ўтсин🌸
🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
Инсон тупроқдан яралган. Уни меҳрибон қўллар силаб-сийпаб турмаса тошга айланади!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥5❤4
#ибрат

Қуйидаги расмда: "Билмасдан, велосипедингизни уриб олиб, жингир-жингирини синдириб қўйдим. Минг бор узр" деб ёзилган.
• Ҳеч ким кўрмадику. Е велосипединга ҳам, велосипедингнинг жингир-жингирига ҳам деб секин жуфтакни ростламади. Ўша зарарни қоплашга етадиган миқдорда пулни солиб, кечирим сўраб кетди.
Келажак авлодга ўрнак бўладиган ишларни кўпроқ қилишимиз шарт.
👍11❤5👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай бахт! сизлар хам қариган чоғларингда, илохим уз жуфтларингиз билан мана шундай мехрга жўш бўлиб юринг...🥰

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍8❤4
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥17❤1🌚1
#У‌ткинчи_дунё


#No_136


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Лақма, қуённи бўрига ташлаб кетгандай бўлдику
Розия, Хуморани ортидан кулиб қўйди.
Секин юриб, хонаси томон кетаркан, Сардорни хонасига қарашни хохларди.
Сездириб қўймаслик учун, хонасига кириб кетди.
—Хумора бўлдингизми?
Кароматни овози эшитилди
—Бўлдим, хозир..
Хумора зирагини тақаркан, бошини эшикдан чиқариб бақирди
—Эрингиз қани?
Каромат Хумора чиққач сўради
—Ухлаб ётибди. Биласизку бугун дам олиш куни, тушликкача ухлайди.
—Опангизчи?
—Хонасида..
—Мен хозир..
Каромат Розияни хонасини қулфлаб, калитни сумкасига солди
—Ўзингча ўғлим билан ёлғиз қоламан деб ўйлаганмидинг, чучварани хом санабсан.
Каромат ўзига ўзи гапирди.
Ичкарида эса Розия, Сардор билан бўладиган учрашувга тайёргарлик кўрарди..
—Нима қиляпсиз ойижон?
Хумора, Кароматни ортидан келиб гапирди.
—Ўзинга эхтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма деган мақол бор. Ўғлимни опангизга ишониб бўладими?
—Вой ойижонимее ажойиб сизда. Опам ўғлингиздан катта, ўз укасидек кўради
Хумора қиқирлаб кулди
—Ха ўз укасидек кўради..
Юринг тезроқ қайтиш керак
Каромат кинояли кулиб қўйди

💫💫💫💫


Розия яхшилаб тайёргарлик кўриб, эшик тутқичини тутди.
—Эшик қулфми?
Розия асабий тутқични триқлатди.
—Ким қулфлаган бўлиши мумкин? Ёки қулфланиб қолдимикан?
Эшикни қаттиқ итарди.
—Сардор... Сардор...
Розия эшикни таққиллатиб бақирди.
—Ярамас, ўзини эшитмаганга оляптими?
Розия бақиравериб силласи қуриб, ерга ўтириб қолди.


💫💫💫💫


—Ейишга нима бор ойи?
Муслимни қорни очликдан, ғулдирашни бошлади
—Келин ойинг телефонимни олиб қўйгандан буён, тоғанг билан хам гаплаша олмаяпман. Рўзғорда хеч нима қолмади.
Латофат бошини эгди.
—Энди нима қиламиз?
—Билмасам, бирор нима топармиз. Қўшнидан бугунча овқатга бирор нима топиб чиқай.
Латофат ўрнидан турди.
—Майли, эртага бирор нима ўйлаб топамиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32🔥13👍6😢1
#У‌ткинчи_дунё


#No_137


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ойи, бирорта ишга кирасизми?
Нон ғажиш жонига теккан, Муслим Латофатга қаради
—Ишга ярамай қолганман, кўряпсанку хар куни бошим оғриди.
—Шу яхши овқат емасликдан, шунақа бўлади.
Катта-катта есангиз, хеч қаерингиз оғримайди.
—Майли, суриштириб кўрармиз.
Латофат, оғзидаги қотган нонни аранг ютди.


💫💫💫💫


—Нега, устимдан қулфлаб кетасан?
Эшикни очган Хуморага, Розия жахл қилди
—Ойижоним сизга ишонмайди, эрим уйда қолгани учун сизни эшигингизни қулфлаб кетибди
Хумора, кулиб гапирди
—Шу пайтда ўлиб қолсам нима бўлади?
—Ўлмайсиз опа, яхши нийят қилинг. Хали бу болани дунёга келтиринг, дадасини олдига олиб боринг, ярашиб кетиб бахтли бўлинг..
—Қорним очди, ейишга бирор нима борми?
—Юринг ошхонага, Сардор акамни уйғотай, бизга бирор нима олиб келсин.
Ха демай мехмонлар келиб қолишади.
—Қаерга бординглар?
—Шахарчага тушдик, менга уч торт, қатор кийим олдик. Ха демай қорним билиниб қолса, дадажон қайтса олдида хижолат бўламан.
—Нима? Нега қорнинг билинади?
Розия кетаётган жойини унутиб, тўхтаб қолди.
—Сизни қорнингиз нега чиқди?
Товба эрга тегмаган, қиз болага ўхшайсиза?
Хумора жилмайди
—Демак, демоқчисанки сен..
—Демоқчиманки мен, хомиладорман..
—Нима?
Розия бўшашиб кетди.
—Нима менга мумкин эмасми?
Хумора озроқ жахл қилди
—Йўқ, хурсандман сен учун.
Розия ортига қайтиб, хонаси томон юрди
—Биз ошхона томон кетаётган эдик.
Хумора, Розияни ортидан гапирди
—Мазам бўлмаяпти. Сен боравер, мен кейинроқ бирор нима еб оламан.
Розия, нима деганини хам билмай хонасига кириб кетди
—Товба, ажойиб қилиқ қилдию. Энди бу нимаси бўлди?
Хумора ғалати ахволга тушди.
—Шу етмай турганди, дардисар.
Розия хонасига кириб, асабий гапирди
—Энди нима бўлади?
Нахотки Сардор, Хумора билан тунни...
Розия йиғлаб юборди. Ичини ит тирнарди, нима қилишини кимга айтишини билмас эдим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥17😢3
#У‌ткинчи_дунё


#No_138


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Опангизни хонасига кузатиб қўйинг, умуман чиқмасин.
Каромат, Хуморага қараб гапирди
—Мен синглимга ёрдамлашаман. Ошхонага ким хам кирарди.
Розия чойдан хўплади
—Яхши, ундай бўлса сени хизматкоримиз деб таништирамиз..
Каромат гезариб қаради
—Хохшингиз, хизматкорим десангиз, сизни хизматкорингиз бўлиб қолармидим?
Розия хам бўш келмади
—Майли унда ишимизни қила қолайлик.
Хумора вазиятдан чиқишга уринди.


💫💫💫💫


—Дада, Мунисни адвокат йигит сўраяпти. Бу уйда аёл киши бўлмагани учун бизникига онаси келди. Куёвингиз хам мақуллаяпти бу йигитни.
—Қизим, хозир синглинг тушкун кайфиятда, бўлиб ўтган ишларни унутгани йўқ, шундай экан мен уни мажбур қила олмайман.
—Дада, шу йигит уни, бу тушкун холатидан олиб чиқиб кета олади. Бунга ишонаман
Кейин, бу гапдан кўпчилик хабар топди, ким уйланади. Ёш йигит бу гапни эшитиб хам уйланади деб ўйлайсизми?
Менга ўхшаб хаёти барбод бўлмаслиги учун, харакатдаман.
—Мен синглинг билан гаплашиб кўрай. Эринг ёмон одамни тафсия қилмайди.
—Шунга айтаманда, Мунисани ўз синглисидек кўради.
—Бизга кўп яхшилик қилди, Ботиржондан Оллоҳ рози бўлсин.
—Дада, балки ойимдан сиз хабар оларсиз?
Мунира секин дадасига қаради.
—Қизим, мендан буни сўрама, онангни кўп бора кечиришга харакат қилдим. Лекин буни уддалай олмадим.
—Дадажон, бир марта кечиринг.
—Қизим биласанми?
Содиқ гапидан тўхтаб қолди
—Дадажон сизни бир нарса доим қийнайди. Буни сезаман лекин айта олмайсиз.
Мунира дадасини қўлини тутди
—Аканг Муслим...
Мени ўғлим эмас..
—Яни..
Мунирани кўзлари каттариб кетди
—Яни, она бир ота бошқа ака сингилсизлар.
Содиқ жимиб қолди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥30❤24👍8🤔4🥰2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😊 Ассалому алайкум!
БУГУН♦️♦️♦️🔺🔺♦️🔺 🔺МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ♦️тонги муборак бўлсин!
♦️♦️♦️♦️♦️♦️
🤲 Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
♦️♦️♦️♦️♦️♦️
🪻 Аллоҳим тонгингизни нурафшон;
💛 Кўнглингизни хотиржам:
🍒 Чеҳрангизни нурли қилсин;
💛Танангизни саломатлик;
🍒 Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🌸 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
💜💜💜💜💜💜💜

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
​​— Қайси келин қайнона-қайнотасига қараяптики, мен қарамайман?! — деди у бақириб. — Ўш​​а уйда чириб, ўликларинг қолсин!
Ана шу гапларни айтсам, ўғлим менга жаҳл қилди. Келиним эса унинг олдида туриб шанғиллади:
— Ҳайвон, ҳозир бўғиб ўлдириб қўяман!
У шундай деб ўдағайлаб мен томон келди. Қотиб қолдим.
Мен келинимдан эмас, куну тун ўғлимдан хафа бўлиб йиғладим.
Ахир ота-она омонат. Бундай бемеҳр ўғилдан қалбим ғам-ғуссага тўлди. Унга аёлининг ҳурмача қилиқларини айтсам, унга лом-мим демайди. Шунданми, келин бошимга чиқиб олди.
Энг ёмони иккиси ҳам мени ва турмуш ўртоғимни назар-писанд қилишмайди. Охири йиғлаб дедим:
— Ота-онага қандай каромат кўрсатсанг, эртага ўзларингга қайтиб келади! Бу дунё — ҳисобли дунё! Қайтар дунё!
Кошки бу гапларим уларга кор қилса...
Ўғлим ота-онаси қариб, кўзидан нур, белидан куч-қувват кетганида мадад бўлиш ўрнига бу тарзда хўрласа, қандай чидай?
Баъзан жаҳл устида ўғлимнинг устидан шикоят қилиб, ишхонасига борсамми, дейман. Яна болам-да, уни ўйлайман. Ахир ишдан ҳайдаб юборишади-ку, дейман. Тағин қўрқаман ҳам. Пичоқ суякка етганда ўзига “Устингдан ишхонангга шикоят қиламан” дегандим. Ўшанда ўғлим ўзимга дағдаға қилганди:
— Агар устимдан арз қилиб борсангиз, ўзимни ўзим ўлдираман!
Бу гапдан кейин қайси она қаттиқ гапиришга журъат этади?
Ўғлимга ҳатто машина ҳам олиб берганмиз. Машина ҳам бировларга хизмат қилади, бизга эмас...
Нима қилишни билолмай бошим қотиб қолди. Тунларни уйқусиз ўтказмоқдаман. Ҳозир уйга келин келмайди-ю, ўғлим келиб туради. Ҳар бир гаплари кўнглимга наштардай санчилади. Дил ярасининг битиши қийин бўларкан.
Бу гапларни “қўшнига айтсанг қўшади, овулга айтсанг ошади”. Шунинг учун юрагимда сақлаб юрибман. Сизларга эса барча фарзанд ўқисин ва уларга сабоқ бўлсин деб ёздим.
Болаларим, ота-онангиз ғанимат. Улар бир умр бошингизда насиҳат қилиб ё ташвиш бўлиб турмайди. Кун келади изларини ҳам топа олмайсиз. Борида дуосини олиб, рози қилинг дегим келади. Ахир, ота-она рози — Худо рози.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25🤔6😢5
Чол  эскириб, шалоғи чиқиб кетган валасипиди ўрнида янгисини кўриб  шошиб қолди. 
-Кимдир адашган!

Масжидга ундан бошқа  велосипедда келадиган йўқ эдику.    Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нарига кўчага ҳам мўралади.  Ўзиникини йўқ эди.  
Масжид деворига суяб  кириб кетганди-ку...
Бир пас довдираб турдим.  Ўринлиги юмшоқ,  амортизатори  зўр  янги велосипедга хавас қилиб  у ёғ бу ёгини сийпалаб кўрдию, дархол қўлини тортди. Ахир бу  бировники. 
У яна  ўз велосипедини   топиш  илинжида  жавдиради.   Ўглидан қолган уч етимни боқиб тургандия, афсус. Йигирма йиллик  беминнат  хизматчиси эди. 
Кампири  биров   қишлоқдан олиб келиб  ташлаб кетадиган  сутдан    қатиқ ивитади.  Бир парча ерига  кашнич, райҳон, жамбил сепиб ундиради.   Чол  эса  кампир қзлиша тутқазганларни велесипедни рулига илиб,   шахарликларга сотиб  келарди. 
Рўзгор нима бўлади энди?  

Биров  масжидга янги велосипедда келгану, кейин адашиб  уникини миниб  кетган.   Ярми  синган  ўриндиқ  қаттиқ ботмадимикан?  Ўтирса сезардику...
У  яна  янги  велосипедга кўз ташлади.   Чиройли экан.  Теккис юрса керак.  
Ие,  дастасига  бойланган сут-қатиқдан бўшаган банкали  халта уники-ку!  Номоздан  аввал хар доимгидек "дом" оралаб  сут, қатиқ, барра кўкат  сотганди. 
Кўзи банкалар орасига солинган    хатжилдга тушиб  шошиб   очди. Ичида  бир нечта доллар  ва  хат бор экан.
Чол  хатни  ўқий бошлади:
"   Ассалому алайкум ота.   Сизни анчадан бери кузатаман.  Ҳар  куни саҳарда   эски, алмисоқдан қолган  велосипедда сут, қатиқ  олиб келиб сотасиз.   Халол меҳнат  қиласиз. Шу ёшда ҳам ғайратлисиз. Ҳаммага ўрнаксиз.
Сизни рахматли отамга  ўхшатдим.   Уни ҳам эски велосипеди бўлиб,  шахарнинг у бурчагидаги ишига  автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди.  Афсус,  унга ҳеч нарса совға қилолмадим. Чунки  жуда эрта,  болалигимдаеқ қазо қилганлар... 
Қутлуғ  ойда  сизни озгина  бўлсада  хурсанд қилгим  келди.    Шу  янги   велосипедни мазза қилиб  миниб,   дунёдан  ўтган отамнинг  хаққига   ҳам  дуо қилиб  қўйинг, ота! Мен уларга бағшланган ифтор-эҳсонни тўхтатдим. Ўша маблағни ҳам  сизга  илиндим.   Қабул қилсангиз  хурсанд бўламан."
   

Муаззам Иброҳимова
😢39❤31👍17
📝МЕНИ КУВЛАМА ИЛТИМОС...
(вокейлик асосида ёзилди)


Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Мен ёзаётган хикояларимни куплари ибрат учун ёзилаётган булса, баъзилари борича ёзиляпти. Хулоса чикариш хар кимни узига хавола. Укиб уз фикр ва тилакларини билдираётган барча инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман...Келинг сизларга навбатдаги янги хикоямни такдим этаман...мархамат.
Мен ушанда етти ёшда эдим. Куричагим(аппендицит)ёрилиб кетганлиги сабаб, мени шахарга касалхонага олиб кетишди. Огрикни кучлилигидан азоб чекардим. Мени жаррохлик хонасига олиб киришди. Билагимдан укол килишди, менимча уша наркоз булса керак. Чунки шундан сунг огрикни хам, корнимни ёришганини хам сезмай колгандим. Ички органларимни тозалашиб, куричагимни олиб кайта тикиб куйишибди. Онамни айтишича операция узок давом этибди. Духтирларни айтишича яна сал кечиксам улиб колишим хам мумкин экан.
Мураккаб операцияни бошимдан утказганим учун мени маълум бир муддат касалхонада даволашди. Бироз узимга келгач уйга жавоб беришни айтишди. Онамга кунгирок килганимда онамни иши чикиб колганлигини, бугун эмас икки кундан сунг олиб кетишини айтиб колди. Кейинрок билсам касалхона учун пулини хам тулашга пуллари йуклиги сабаб кунликка пахта чопигига опам билан иккаласи ун кундан бери ишлаб келишга чикиб кетишган экан. Касалхонада касаллар купайганлиги боис мени тезрок туловимни килгач чикариб юборишларини сураб илтимос килишарди. Ноилож онам узокрок тогамни углига кунгирок килиб илтимос килибди.
Бир пайт мен унчалик танимайдиган уша тогам КАПТИВАда келди туловларимни килиб мени уйига олиб кетди. Уйларига хеч хам бормагандим. Шахарни чеккасида жойлашган уйлари касрга ухшарди. Хотини мени илик кутиб олди. Хоналари куп, икки каватли дангиллама уй. Мен хали бунака уйларда булмагандим. Дастурхон безатиб овкат пиширган экан янгам олиб келди. Яхши сухбатлашиб танишиб олдик. Кечрок булгач уша тогам мени ёнимга келиб:
-- Жиян, киз бола булсанг хам куркмайсанми кечкурун? Биз бошка шахарга бир уртогимникига туйга кетаётгандик. Тонгда йулга чикиб уйга кайтамиз. Сен дарвоза ва эшикларни беркитиб ухлайверасанда! - деб колди.
Мен нима хам дея олардим, хуп дея рози булдим. Янгам бир кичикрок хонадаги кичикрок краватга менга жой тушаб берди. Менга янгам етти ёшли кизчаси юрак парогидан вафот этганлигини гапириб берганди. Мен билдимки бу хона ва краватча уша кизчасиники эканлигини. Улар жунаб кетиши билан дарвоза ва эшикларни кулфлаб ухлаш учун уша краватчага ётдим. Касалхонадаги краватларда уйкуга туймаганлигим, бу ажойиб ва кулай краватчада, яна чиройли ва киммматбахо матолардан тикилган курпача ва курпаларда ухлаш мазза эди. Устимга ёпиниб бир томонга ёнбош холда ухлашга харакат килдим. Хали хам уша тикилган жойимни иплари сутраб кетишидан куркардим.
Бир пайт ухлаб ётган эканман, хонада кимнидир юрган оёк овозларидан уйгониб кетдим. Чироклар ёнган, хоналарнинг эшиклари очилган холда эди. Мен эса овоз чикаришга, кимирлашга куркардим. Кузларимни куркиб очдим, деворда икки кишининг соясини куриб баттар куркувга ботдим. Бир пайт жахшатдан бакирмокчи булганимда, кимдир ёки нимадир совук нарса мени аввал устимдан кейин эса огзимни коплаган холда кучоклади. Ва кулогимга паст овозда:
-- Жим, кимирлама овозингни чикарма!- деган гап эшитилди.
Уша пайт хох ишонинг хох ишонманг, баттар куркиб кетдим. Совук тер бутун танамни коплаб олди. Ташкаридан кимдир мени боглаб куйгандек кимирлолмасдим. Юрагим эса кукрагимни упириб чикиб кетгудек урарди. Мен ичимда бакирардим.
-- Куткаринг, илтимос...мени куткаринг!- дея.
Онам курккан пайтларингда калимангни кайтаргин деб ургатганди. Куркинчдан калимамни хам эсдан чикариб юборгандим уша пайт. Хонада икки киши юрар, мени хам кимдир босиб турганлиги баттар дахшатга соларди. Бу дахшатли вокеа умримда биринчи ва охиргиси эди. Качон хушимни йукотиб узимни билмай колганимни эслолмайман. Янгамни мени елкамдан силкилаётганидан хушимга келдим. Кузларимни очганимда янгам йиглаб мени куйиб юборди. Мен эса полга кучсиз холда ётиб колдим. Бир пайт тез ёрдам машинаси уни кетидан эса милиция ходимлари келишди.
❤36😢3🥰2
​​​​Кейин маълум булишича тунда уйга угри тушиб, кимматбахо буюмларни угирлаб кетишибди. Агар мени уша угрилар куриб колишганида аник улдирарди. Мени ким куткарди экан? Уша мени кулогимга гапирган инсон ким эди? Хаёлимдан уша саволларга жавоб тополмай кийналардим.
Терговчини саволларига жавоб бергач тогам мени кишлокка уйимизга элтиб куйди. Мен бу уйга бошка кайтиб келмадим. Аммо бу билан уша дахшатли ходисадан кутилмадим. Уша кундан бошлаб куп касалга чалинадиган булиб колдим. Юришга кийналардим, оёкларим огрийдиган булиб колди. Канчалик укол дори килсам хам хеч фойдаси булмасди. Гуё елкамда кандайдир бир огир юкни кутариб юргандек эдим. Куп овкатлансам хам кундан кун озиб кучим колмай борардим. Тунлари ёзнинг жазирамасига карамасдан танам музлаб чикарди. Онам мени бундай суниб бораётганимга чидолмасдан катта эшон бувага учрашиб маслахатини олибди. Номоз укишимни ва инсу жинсларга карши укиладиган дуоларни укишимни тайинлабди. Мен номоз укишни ургандим. Аллохга сажда килиб ундан дардимга шифо сурардим.
Укиган номозларим, Аллохдан тинмасдан шифо сураганларим бефойда кетмади. Худди буйнимдан тошни олиб ташлагандек узимни яхши хис кила бошладим. Орадан икки кун утиб тунда туш курибман. Тушимда етти яшар кизча менга жажжи кулчаларини узатиб, кетимдан югурар худди лабиринт ичида юргандек менга бакирган овозда:
-- Мени кувлама илтимос...мен сени куткаргандимку уйга келган угрилардан!- деб тинмасдан йигларди.
Товба килдим астогфурулло дердим ёкамни ушлаб. Бундан чикди ичимга уша улган кизчани безовта рухи кириб колибди эканда деб уйлаб коламан баъзида. Эй яратган эгам, сен узинг хамма нарсага кодирсан. Билиб билмаган гунохларимизни кечиргин, сен узинг кечиргувчи ва рахимдил зотсан... Аллох доим уз панохида асрасин барча бандаларини кейинги хикояларимда учрашгунча деб колувчи...
Крик Души Шухрат
❤11🔥5🤔3👍1
Forwarded from Дилфуза Махмудовна
- Ҳакимлардан бири ўғлига: фалон қўшнимиз бор-ку! Шу бизни ёмон кўради - деди.

- Ўғли сўради: Отажон ахир улар биз билан доим яхши кўришиб, чиройли муомала қилади-ку?

- Отаси жавоб берди: «Сен уларни катталарини кулиб қараганига эмас кичик ёшдаги болаларини бизга нисбатан қандай муомалада бўлаётганига диққат қилгин. Кичик ёшдаги болалар уйидан эшитган суҳбатига қараб бошқаларга муомала қилади» - деди.

Изоҳ: “Болалар қалбида мунофиқлик йўқ. Улар катталарнинг сўзларини қалбларига илғаб, муҳаббат ёки нафратни тўғридан-тўғри қабул қилишади.”

“Бола қалбида катталар юрагидаги ҳақиқат яширинган бўлади. Агар сизга бола меҳр билан қараса, билингки, у меҳр сиз ҳақингизда гапирилган самимий сўзлардан сўнг пайдо бўлган.
Одамлар ҳақидаги ҳақиқий фикрни болаларнинг нигоҳида топасиз.”
❤9🔥4
Forwarded from Хуршид СУЛТОНОВ
Қайноналарга 6 маслаҳат

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Она фарзандини тўққиз ой қорнида кўтариб юради, оғир машаққатлар билан дунёга келтиради ва бутун умрини унинг камоли учун бағишлайди. Фарзандга бўлган бу муҳаббат Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидан биридир.

Аммо аёл киши ўғлини уйлантирган куни қайнонага айланади. Шу кундан бошлаб у фарзанди ҳаётидаги энг муҳим инсон сифатидаги ўрнини бошқа бир инсон — келини билан баҳам кўришга тўғри келади.

Дарҳақиқат, қайнона бўлиш осон эмас. Бу аёл ҳаётидаги муҳим бурилиш нуқталаридан бири бўлиб, кўпинча унинг аҳамияти етарлича эътироф этилмайди.

Ҳар бир аёл яхши қайнона бўлишни истайди. Бироқ буни айтиш осон, амал қилиш эса анча мушкул. Чунки она билан ўғлининг турмуш ўртоғи ўртасидаги муносабат жуда нозик ва эҳтиёткорликни талаб қилади.

Мусулмон инсон ҳаётдаги ҳар бир ўзгаришга тайёр туришга ҳаракат қилиши лозим. Қайноналик масъулияти ҳам бундан мустасно эмас.
 
1. Келин сизнинг қизингиз эмас
Ҳар бир қайнона аввало бир ҳақиқатни қабул қилиши керак: ўғлингизнинг аёли сизнинг қизингиз эмас. У бошқа оилада, бошқа муҳитда тарбия топган. Шунинг учун ундан ўз қизларингиздан кутган нарсаларни кутманг.

У билан қўпол ёки ҳаддан ташқари тўғридан-тўғри муомала қилманг. Чунки у сизнинг яхши ниятингизни қизларингиз каби дарҳол тушунмаслиги мумкин.
 
2. Келинингизга қизингизга қандай муносабат қилинишини истасангиз, шундай муносабатда бўлинг
Келинингиз ҳам бир оиланинг ардоқли фарзанди. Қизингизга қандай муносабатда бўлишларини истасангиз, унга ҳам шундай муносабатда бўлинг.

Унинг ҳар бир хатосини кузатиб юрманг. Ҳар бир камчилиги учун ҳукм қилишга шошилманг. Агар бирор хато қилса ёки камчиликка йўл қўйса, қизингизни кечирганингиз каби кечиришга ҳаракат қилинг.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди” (Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Шунингдек, Ҳамдун Қассор раҳматуллоҳи алайҳнинг қуйидаги ҳикматли сўзларини ҳам ёдда тутинг: “Агар дўстингиздан бирор хато ўтса, унга етмишта узр топинг. Агар бунга қодир бўлмасангиз, айбни ўзингиздан қидиринг”.
 
3. Аёллар туғма уй бекаси эмаслигини унутманг
Ўзингизнинг ёш келин бўлган даврингизни эсланг. Ўша пайтдаги тажрибангиз билан бугунги маҳоратингизни таққосланг.
Яхши уй бекаси бўлиш бир кунда шаклланмайди. У вақт, сабр ва тажриба орқали қўлга киритиладиган фазилатдир.
 
4. Ўғлингизга тегишли ҳар бир нарса сизга тегишли эмас
Оила қурган ўғлингизнинг ва унинг турмуш ўртоғининг мол-мулки уларнинг шахсий мулки ҳисобланади. Уларнинг ҳаётига ва шахсий қарорларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳимдир.
 
5. Ўғлингиз ўз масъулиятларини англаши керак
Она сифатида фарзандларингиз устида катта ҳақ-ҳуқуқларга эгасиз. Фарзандингизни бу ҳақ-ҳуқуқларни тўғри англаган ҳолда тарбияланг. Айниқса, ўғлингизга аёлининг ҳақларини ҳам ўргатинг. Токи у онасининг ҳақларини адо қилиш баҳонасида турмуш ўртоғининг ҳуқуқларини поймол қилмасин.
 
6. Душман эмас, иттифоқчи бўлинг
Ўғлингиз ва набираларингизга ғамхўрлик қилиш йўлида келинингиз билан аҳил бўлишингиз лозим. Сизлар бир-бирингизга қарши эмас, балки бир мақсад йўлида ҳаракат қилаётган иттифоқчиларсиз.
Ишонч ва самимиятга асосланган муносабатларни шакллантиринг. Келинингиз унинг манфаатларини ўйлаётганингизни ҳис қилсин.
Унинг ютуқларидан ўзингизникидек қувонинг. Зеро, унинг бахти ва муваффақияти бутун оиланинг бахтидир.

Энг муҳими, келинингизга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатинг. Унга яхши сўзлар айтинг. Чунки ширин сўз ва самимий муносабат инсон қалбида муҳаббат уйғотади.

Унутманг: сиз ҳам бир вақтлар қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган келин бўлгансиз.

Юртимиздаги ҳар бир оила бахтиёр оила бўлсин!
 
Даврон НУРМУҲАММАД
❤16👍5
#Карвон_қўнғироғи

Бундан буёғига ўз кўнглимнинг ҳовлисига супурувчилик қилмасам бўлмас. Одам ўз кўнглига фақат ўзи фаррошлик қилади. Бошқа биров буни эплай олмайди. Бу ишда катта пулга бировни ёллаб ҳам бўлмайди.

✍️ Эшқобил ШУКУР

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍5🔥1
"ОТАМ"

Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...


Сиз "отангга рахмат!" деган сўзни охирги марта қачон эшитдингиз, қадрдон ?!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ ШАРБАТИ

Овулма-овул юриб Бахт шарбатининг тайёрланиш сирини ўргатиб юрган Одам Ато чекка бир овулга ярим тунда кириб борибди.
−Ҳали кўплаб овулларга боришим керак, вақтим жуда зиқ, − дебди у овулдагиларни уйғотгач. – Тезроқ катта бир дошқозон осинг. Унга ҳамма ўз уйидан бир косадан сут олиб чиқиб қуйсин. Қозон сутга тўлганда, сизларга Бахт шарбати қандай тайёрланишини ўргатиб қўяман.
Шундай қилиб дошқозонга ҳамма бир косадан сут келтириб қуя бошлабди. Қозон тўлай деб қолганди эса тонг отибди. Одам Ато қараса... қозон тўла сув эмиш!
Ҳаммаси равшан: овул одамлари муғомбирлик қилмоқчи бўлиб сут ўрнига сув олиб чиққан, косамдаги сув қозондаги сутга аралашиб кетса ҳеч ким билмай қолади, деган хаёл ҳар битталарининг кўнглидан ўтган экан.
Одам Атонинг кўнгли оғриб, овулдан чиқиб кетибди.
Айишларича, ҳаётда Бахт насиб қилмаган инсонларнинг кўпчилиги ўша овул одамларининг авлодлари экан.

Байрам АЛИ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🤔3👍2