📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

https://t.me/+F3I2X8DYfKc3MTIyл
❤2
ЁНИНГГА ҚАЙТАМАН


Мен сендан йироққа кетдимми учиб,
Қошингга зоғлардек қайтаман бир кун,
Эҳтимол ёдингдан кетганман ўчиб,
Ёнингга тоғлардек қайтаман бир кун.


Дил-кўнгил ойнангга тушганда ғубор,
Қор эмас бошингга ёққанида зор,
Ҳазонлар қалбингга тўлганда эй ёр,
Умрингга боғлардек қайтаман бир кун.


Кўзимдан томчилар соғинчим, оҳим,
Қадрингни билмадим мудҳиш гуноҳим,
Зимистон тунларим ёритган моҳим,
Юзингга доғлардек қайтаман бир кун.


Пойимга гул тўша, гулларни тўша,
Ортига қайрилмас йилларни тўша,
Умрингга зеб берган бахтиёр ўша,
Болалик чоғлардек қайтаман бир кун.



Хуршид Карим......
❤3🔥3
📝БОЛАМНИ ҚОН ҚАҚШАТДИМ...
(Хаётий вокеа)


Мен бедаво дардга чалинган аёлман. Бироқ бу ҳақда зорланиб оғиз очишга ҳақим йўқ. Қилган гуноҳларимга яраша жазолаётганимни яхши биламан.
Бўй етган қизларнинг ҳаммаси вақти-соати етганда узатилади. Мен ҳам отамнинг розилиги билан турмушга чиқдим. Эрим билан икки-уч ой яхши яшадик. Кейинчалик менга қоронғу бўлган турмушнинг сирлари очилди. Эрим ёшликдан ичкиликка берилган экан, ота-онаси уни бу йўлдан қайтаролмаган. Бунинг устига биздан бу одатини сир тутишган. Эрим ичиб келиб, мени сабабсиз калтакларди. Отамнинг уйига доим юз-кўзларим кўкариб борардим. Чунки калтак емаган кунларим оз бўларди. Сўнгги марта уйдагиларни кўргани борганимда отам эримнинг уйига қайтиб жўнатмади. Мен бир ойча дадамникида юрдим. Бир кун уйдагилар йўқлигида эрим келди. «Ичмайман, уйга қайт!» дея Худонинг зорини қилди. Шунда кутилмаганда отам ва акаларим келиб қолиб, эримни роса калтаклаб уйига жўнатишди. Пиёниста эрим юрак ютиб бошқа қайтиб келмади. Мен уйга қайтиб боролмасдим, қайтишни ҳам истамасдим. Ахир у ерда беш ой яшаб, уч ойида калтак едим ва ҳомиламдан айрилдим. Шу сабаб мен учун ортга йўл йўқ эди.
Орадан икки йил ўтди. Уйимизга тағин совчилар кела бошлади. Отам мени хотини вафот этган одамга узатишга қарор қилди. Унинг бир ўғил ва бир қизи бор эди. Катталарнинг қистови қатъий бўлмаса-да, ўша одамга турмушга чиқдим. Бу оилага кўникишим осон кечмади, лекин иккинчи умр йўлдошим оқкўнгил одам эди. Ҳаммаси изига тушиб кетганига қарамай, мен болаларга меҳр беролмадим. Уларни ўзимга ёт тутардим. Ўзимни гўё бу уйга фақат шу икки болага қарашга олиб келинган энагадай ҳис қилардим. Отаси йўқ пайтларда улардан аламимни олардим. Ҳеч қачон етимларга ширин гапирмаганман. Мен келганимга икки ой бўлмасидан болаларни холалари олиб кетиш тараддудига тушишди. Бу гапни эшитиб қувондим. Эрим томон норози бўлди, бироқ болаларнинг холаси ўгай қизим Барнони олиб кетди. Шавкат эса биз билан қолди. Опаси кетганидан кейин бола ўзгарди. Гапирсам, гапимга жавоб қайтармас, иш буюрсам, шумшайиб турарди. Унинг бу қилиғидан жаҳлим чиқиб бечорани аёвсиз калтаклардим. Баъзан нон тугул сув ҳам бермасдим. Кўп ўтмай ўзим кетма-кет фарзандли бўлдим. Эсимда, учинчи фарзандимнинг чилласи чиқадиган куни онам келинлари билан бизникига меҳмонга келадиган бўлди. Ўша кун дастурхонни роса безадим. Бир айланиб келиб, меҳмонхонага мўраласам, ширинликларга кимдир тегинган экан. Албатта, бу ишда Шавкатнинг қўли бордай туюлди менга. Уни ўғрига чиқариб, роса урдим. Ўз болам акасини аёвсиз калтаклаганимни кўриб, ширинликларни ўзи еганини айтди. Шунда ҳам тинчимадим, барибир, уни жазоладим. Шавкат бирор марта отасига ё холаларига зорланиб, менинг урганим ҳақида оғиз очмаган. Ўгай бўлиб ўгайлигимни кўрсатганимни ҳеч қачон бошқаларга билдирмаган. У шундай мард бола эди. Бечора калтакларнинг дастидан оёқ-қўллари қалтираб, таёққа маҳкам ёпишиб олар, кўзларидан шашқатор ёш оқарди. Мўлтираб турган нигоҳи «Онажон, мени урманг. Менга раҳм қилинг», дегандай бўлаверар, доим товуш чиқармай йиғларди. Менинг эса унга сира раҳмим келмаган.
Қайси йили ёдимда йўғ-у, лекин отаси иш юзасидан Янги йилда узоқ сафарга кетадиган бўлди. Ишхонадан ҳамкасби келиб, уйга бозорлик билан болаларга совғалар ташлаб кетди. Ичида эримнинг номидан менга хат ҳам бор экан. У ҳаммамизни байрам билан табриклаб Шавкатга аталган совғани бериб қўйишимни сўраган экан. Мен эса очкўзлик қилиб, унга аталганини тутқазмадим. Ўгай боламдан яшириб, ўз болаларим билан бўлишдим.
Шавкат еттинчи синфда ўқиб юрган кезлар эди. Кутилмаганда касал бўлиб қолди. Чунки бечора болагинамнинг қорни нонга тўймасди. Мен эса уни аямасдим. Хуллас, Шавкат қаттиқ шамоллаб қолди. Бу ҳақда эшитган холаси Шавкатни олиб кетди. Шу билан болам бизникига қайтмади. Аҳён-аҳёнда отасини кўргани келиб турарди. Бир куни ўқитувчиси табелга қўл қўйдиргани уйимизга келди. Мен ўшанда илк марта ўгай ўғлимнинг мактабда жисмоний тарбияни айтмаганда ҳамма фандан аълога ўқишидан хабар топдим. Ўқитувчисидан раҳмат эшитдим. Ўшанда ҳам виждоним қийналмаган. «Мен ҳам онаманми?» деб ўйламаганман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27
​​Бу орада Шавкат бизникига умуман келмай қўйди. Унинг ҳарбий билим юртига ўқишга тайёргарлик кўраётганини отасидан эшитдим. Ўғлим ўқиди, ишлади, лавозими кўтарилди. Ўзи уйланди, уй қурди. Ҳа, мана шундай эпчил чиқди бу бола. Шавкат менинг ёнимда яшаганида бир оғиз ширин сўзимни аяганман, лекин ўғлим ёмонликларимга яхшилик билан жавоб қайтарди. Шавкат укасини ўгай, деб айирмади. Уни ўзига эргаштирди. Ўқишга киришига кўмаклашди. Ишга жойлашишида ҳам ёрдамини аямади ва ҳозир ҳам қўллаб туради.
Мен ҳозир касалман. Бугун бир норасида етимни уриб-тепкилаган қўл-оёқларим дағ-дағ титрайди. Бу ўгай боламни қон қақшатганим эвазига берилган жазо! Мен унинг кўкрагидан итаргандим, у эса онам, деб мен билан отасига ҳаж сафарини адо этишимизга шароит яратишга тутинди. Мазам йўқлиги учун боролмадим, отаси эса бориб келди. Кўпинча кўрпа-тўшак қилиб ётганим учун Шавкатжон докторларга ўзи олиб бориб кўрсатди. Хуллас, ёрдамини аямаяпти. Мен эса уяламан. «Ахир бу болага не кунларни кўрсатмаганман, нега у мени аяйди?» дейман. Одам ҳам шунчалар оқибатли бўладими?
Бир кун туш кўрдим. Тушимга онам кирибди. Онамнинг оламдан ўтганига анча бўлганди. Уни кўриб, қувонганимдан қучмоқчи бўлдим. Бироқ онам мени итариб, яқинлашишга қўймади. «Сен менинг болам эмассан. Гуноҳларинг қилган савоб ишларингдан кўп. Кимга озор берганингни ўзинг яхши биласан. Унинг олдига бор-да, шу қалтироқ қўлларинг билан бошини сила. Бағрингга бос. Шундай йиғлагинки, кўзларингдан оққан шашқатор ёшлар тинмасин. Худо де, ўша жабрдийда сени кечирсин. Гуноҳларингни Худо кечирсин. Айтганимни қил, бўлмаса, менинг ёнимга келма. Агар гапимга қулоқ солмасанг, менинг сендай болам йўқ!» деди-да, кетиб қолди. Бу тушдан эсанкираб қолдим. Наҳот мени Худо кечирмаса?! Наҳот Тангри мендан юз ўгирган бўлса?! Болажоним, Шавкатжон, мени кечир! Кўзлари сўқир онангни кечир! Сенга оналик қилолмаган онангни кечир!..
Ҳурматли таҳририят ходимлари, бу гапларни ёзишимдан мақсад менга ўхшаган етимларга она бўлганларнинг кўзлари очилсин, дейман. Улар ўзига тўғри хулоса чиқариб олса яхши бўларди. Мен қилган ишларимдан минг-минг пушаймонман. Бахт, аслида, ҳаммага кўнглингни очиб, сендан меҳр кутадиганларга меҳр улашиш экан…
❤16🔥6
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

15- ҚИСМ

салкам икки ойдан буён бирга яшаётган бўлса-да, ҳеч қачон уни бемаврид безовта қилмаган Раҳбар ая эди.

- Мадина, - деди у ҳижолатпарастлик билан,- қизим , қарагин-чи кўзимга бир нима учиб киргандек бўлди. Ҳеч чиқаролмадим. Чайиб ҳам кўрдим, аммо қадалиб кетаяпти.

Мадина "Бедор туйғулар"ни қулоқчинда тинглаётган эди. Шундай бўлса- да , Раҳбар ая олдида жиноят устида қўлга тушгандек қип- қизариб кетди . Аммо унинг бу ҳолати Аяга сезилмади. Мадина тезда ўзини босиб олди-да "Ҳозир , аяжон " деганча қўлидаги телефонининг фонарини ёқди.Шу билан бирга стол устидаги дори қутиси ичидан тоза бинт олиб Аяга яқинлашди:

- Аяжон , кўзингиз қийналиб қолибди-ку. Мана , мана ...,-Мадина аянинг кўзига кирган қора нарсани бинт ёрдамида секин чиқариб олди ,- ана бўлди.

- Нима экан , қизим ? Нуқтадек нарса жонимни кўзимга кўрсатиб қўйди- я ? Инсонни барча ерида жони жон-да .

- Нималигини билмадим , Аяжон. Кўзингизни бармоғингиз билан ишқалаганингизда эзилиб кетибди, нима бўлсаям,- Мадина шундай дея туриб кичик бинт бўлакчасини илиқ кўк чой дамламасига ботирди ва аянинг кўзларига босди,- ҳозир кўзингизнинг қовжираши қолади.

- Раҳмат қизим, умринг узун бўлсин,- деди Раҳбар ая бинтли хўл малҳамни кўзига босганча , - сени менга учраштирган Аллоҳимга минг шукр . Аллоҳим ҳам шу муштипар бандамнинг дилига малҳам бўлсин деб сенгинани қандан қаёқдан олиб келиб менга юзлаштириб қўйди- я ...
Раҳбар аянинг ўпкаси тўлди . Индамай ерга тикилди .
Мадина унинг бошқа гапларни айтолмай тили тутилганлигини сезди. Ахир она бечора ўз фарзанди устидан бировларга қандай шикоят қилсин ? ! Ҳолбуки уни кўнгил инсони қилиб тарбиялаган ҳам ўзи ...
Йўқ ... Ая ўғлидан нолимайди. Норози ҳам эмас ... У фақат куяди... Ўғлининг юрагидан чиққан , дардидан бунёд бўлган олов тафти узоқ Тошкентдан туриб ўз ота, она маконини ҳам куйдиряпти. Натижада,ҳаммадан ҳам яна ўша онанинг ўзи куймоқда...

Мадина Раҳбар аянинг ёнига бориб ўтирди . Уни оҳиста қучди.

- Аяжон... Нимадандир сиқилгандексиз ? - деди у дардга дармон бергудек овозда.

- Ҳааа , қизим ... Шундай ,- деди Раҳбар ая ҳазин овозда ,- баъзан инсонларнинг яхшилиги , меҳр- муҳаббати ҳам кўнгилга бошқача таъсир қилар экан . Мен боя қишлоғимизда жойлашган сиҳатгоҳдаги дугонам Муножатнинг ёнига боргандим. У жуда бошқача аёл-да . Гаплашиб гапларига тўймайсан . У билан суҳбатлашган инсоннинг руҳи чўмилади. Ўзини қушдек енгил ҳис қилади Шу сабаб тушлик вақтини мўъжаллаб битта товоқчага ошни босдим- у , Муножатнинг ёнига учдим.

Борсам унинг хонасида бир аёл ўтирибди. Ҳа айтганча , Мурожат сиҳатда бош ҳамшира бўлиб ишлайди. Қисқаси улар, яъни дугонам билан ўша аёл дарровда "келинг- келинг" дея мени тушлик дастурхонига таклиф қилишди.
Дугонамнинг ҳузурида ўтирган аёлнинг исми Василахон бўлиб , юқори қон босимининг безовта қилиши туфайли сиҳатгоҳга келган экан . Эллик беш ёшлардаги дуркунгина , юзларидан кўп ўқиганлиги билиниб турган бу аёл келганига уч кун тўлмай Муножат билан роса чиқишиб қолибди. Уларнинг мени ташрифим билан бўлиниб қолган суҳбатлари бироздан сўнг қайтадан жонланди. Василахон ўз ҳикояси бошлади :

- Оилада ўн нафар фарзандмиз . Саккиз қиз , икки ўғил. Ота- онамиз тарбияни яхши беришганлиги учун бўлса керак , ёки палаги тоза инсонлар тоифасидан эканмиз-ми ( Василахон "Бир мақтангим келди- да шу жойида" дея жилмайди) , гапнинг индаллоси улар оламдан ўтиб кетишганлигидан кейин ҳам аҳилчилигимиз мустаҳкамланса мустаҳкамланди- ки , аммо асти йўқолмади.
Мен оилада еттинчи қизман. Мендан сўнг икки сингилим ва бир укам бор.
Бундан саккиз йил аввал ўша энг кенжамиз бўлган укамнинг буйрагида муаммо аниқланди . У кундан - кунга нари кета бошлади. Бормаган докторимиз , учрамаган табибимиз қолмади. Охирги чора эса буйрак кўчириш жарроҳлиги дейишди. У пайтда бундай жарроҳликлар фақат Ҳиндистонда қилинар экан. Барча жигарлар бир бўлиб укамга ўз буйрагимизни берадиган бўлдик . Бунинг учун махсус шифохонага бориб буйрагимиз укамга тушадими , йўқми - шуни текширтириш учун

/42
❤33
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

обдон турли хил таҳлилларни топширдик .

Менимча ўша шифохонанинг ойлик режасиям биз топширган таҳлиллардан бажарилди десам муболаға бўлмайди. Негаки , укамга нафақат биз жигарлар , балки фарзандларимиз ҳам донорлик қилишга рағбат билдиришган эди- да . Бунинг сабаби битта эди . Ўша касал бўлган укам , исми Мансуржон, умри давомида барчага фақат ва фақат бўлса дастмояси , бўлмаса ширин сўзи билан яхшилик қилиб келган эди.

Ваниҳоят таҳлил натижалари чиқди. Укамга менинг ва мендан кейинги синглимнинг буйраги мос келди. Қариндошлар йиғилиб ўзаро маслаҳатлашиб , бир тўхтамга келишди. Укамга синглим буйрагини берадиган бўлди. Мен эса уларни ҳар иккаласини ўзим бош-қош бўлиб Ҳиндистонга олиб борадиган бўлдим. Қолган барча жигарлар ўртага борди-келди йўлкира пули , сафар ҳаражатлари ва операция учун олинадиган нархдаги пулни йиғиб беришди.

Кўп ўтмай Ҳиндистонга етиб бордик. Биласизми , авваллари донорликка ҳиндларнинг ўзлари аъзоларидан беришар экан . Кейинчалик бу нарса жуда авж олиб кетиб , ҳиндлар шунинг орқасидан кун кўришга ўтиб қолмасин деб уларга бу борада қонуний чекловлар тайинланибди . Биз борганимиздан кейин ўша клиникага яқин жойдаги меҳмонхонага жойлашдик. Меҳмонхонадан эса бир таржимон йигит ёлладик . Буйрак алиштирадиган клиникага барча таҳлил натижаларини тақдим қилиб ва операция пулини тўлаганимиздан кейин уч кун ичида укам ва синглим жарроҳлик столига олинишди.

Оҳ , опа- я ! - деди Василахон ўртаниб ,- ана ўша ерда билдим жигарларимнинг қадрини. "Ош еганда ёт яхши , тош чайнасанг қариндош" деб бежиз айтишмаган экан . Операция неча соат бўлганини ҳам фаҳмламабман . Негаки битта ўзим , бегона шаҳар ... Йиғлашга
эса Аллоҳимдан ҳаё қилдим ўшанда. Тилимда фақатгина "Ё Қодир Эгам, дард берган ўзинг , шифосини ҳам ўзинг бер! Юртимга , йўлларимизга интизор тикилган қора кўзларимиз ёнига ёруғ юз билан етказгин" дейман нуқул .

Укам билан синглим операциядан чиқишгач уларни кўришим мумкинлигини айтишди . Қалин ойна билан тўсилган хонадан уларни кузатдим. Қийин экан- эй, бирам қийин экан ... Иккита жонингга жон риштаси билан боғланган азизларинг нечталаб осма укол-у, турли аппаратларга уланганча ҳуд - беҳуд бўлиб ётишса-ю, сен бу ёқда уларга термулуб ўтирсанг .
Синглимга эртаси куниёқ жавоб беришди . Уни меҳмонхонага олиб келиб парваришлай бошладим. Унга суюқ овқат пишириб , тайинланган маҳсулотларни ётган жойига қўяман- у , устидан қулфлаб ўзим укамнинг ёнига чопаман. Шундай қилиб бир оёғим касалхонада, бир оёғим меҳмонхонада бўлиб қолди.
Синглим- ку , тез ўзига кела бошлади . Аммо укам ўтакамни ўттиз қилиб ёриб юборди.
Биласизми, инсон танасига бошқа танани қабул қилишни истамас экан. Асосий жисм четдан уланган , қўпол қилиб айтадиган бўлсак , пайванд қилинган қўшимча аъзо учун бор кучи билан қаршилик қилар экан.
Мансуржондаям ҳудди шундай бўлди. Унга қўйилган буйрак нақд ўн бир кун ишламади. Укам бояқиш аппаратда ётибди . Синглимдан кўчириб ўтказилган буйракни танаси қабул қилмайди . Мен юм- юм йиғлайман. Шифокорлар юпатади. Ўзимдан ўтганини биргина ўзим билдим , биргина Аллоҳ билди.
Укам касалхонада мўъжалдан кўп ётгани учун қўшимча пул сўрай бошлашди . Шу етарли дейишади- ю , Тошкентдан пул келиб тутқазишим билан , кейинги кун яна ҳаражат....

Ваниҳоят укамнинг танасидаги донор буйрак ўн иккинчи куни ишга тушиб кетди.

Бир ярим ой деганда уйга қайтдик . Бундан буён укам ҳар ойда дори ичиб яшайди. Дорилари Ҳиндистоннинг ўзидан келади. Шифохона ҳисоб рақамига пул ўтказамиз , эвазига дори юборишади .

Мана шунақа қилиб укамнинг ҳаётини Аллоҳнинг иродаси билан сақлаб қолдик . Ҳозир синглим ҳам яхши , укам ҳам ...
Укам шу йиллар ичида иккита қиз узатди. Учинчи қизини тўйи ўн беш кундан кейин ...

Василахон сўзларини якунлаганда қўлидаги телефонига қўнғироқ бўлиб қолди . Экранга қараган аёлнинг юзлари ёришди. Бизга бир қаради- ю , жилмайиб изоҳ берди :

- Укам ...
/43
Муаллиф : Хазонрезги
❤31🔥2
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди.

Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...‌‌

Қизининг бўйнида эса...😱😳👇
https://t.me/blogerlar_bekati/25886

Xomiyimiz: 💴 HAMMASI 25 MING SO'M 📢
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🥰1
Тиш оғриғидан халос бўлишнинг содда усули

☑️ Агар тишингиз оғриб, безовта қилаётган бўлса, қуйидаги тавсиядан фойдаланишингиз мумкин.

☑️ Бунинг учун 1 стакан иссиқ сувга 1 чойқошиқ истеъмол содаси, бир чимдим туз ва бир неча томчи йод эритмасидан томизиб, яхшилаб аралаштиринг.

☑️ Ана шу дамламада оғиз бўшлиғини бир неча маротаба чайсангиз, оғриқ бартараф бўлади.

Яқинларга юбориб қўямиз.
👍3❤2
#olindi

124 ming payğambar toğri yólga kirgizolmagan,
lekin bir shayton 5 daqiqada yóldan chiqargan insonlar uchun,qadrli vaqtizni sarflamang..
Qóyvoring ketaversin..

©️: TG/ sukunat_sirii

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
​— Мен барибир турмушга чиқаман! Настарин сизни бутунлай унутади, ҳали кўрасиз! — у телефонни зўрға ўчириб, йиғидан ўзини тўхтатолмай қолди.
​🍃🍃🍃
​Ойимнинг янги эри — Раҳм амаки ёнимга келганда, хонага оғир сукунат чўкди. У сочларимни силаркан, қарашларидаги совуқликдан танам титраб кетди. Мени ҳар доим "қизим" деб чақирадиган бу инсоннинг ҳозирги нигоҳлари мутлақо бошқа нарсани сўзларди...
— Намунча қўрқмасанг? Сени хафа қилмайман-ку... — у яқинлашиб, қўлларини елкамга қўйганида, қаршимда мутлақо бегона ва қўрқинчли кимса турганини англадим...

КАТТАЛАР ХАТОЛАРИ ДЕБ ҲАЁТИ БАРБОД БЎЛГАН ҚИЗ ТАҚДИРИ ҲАҚИДА СЎЗЛОВЧИ АСАР.
❤3👍1
🗣Ҳадя

🔹Бир камбағал деҳқон ошқовоқ экибди. Полизда ошқовоқлардан бири шундай катта бўлиб етишибдики, бундай катта ошқовоқни кўз кўриб, қулоқ эшитмаган экан. Деҳқон ўзида йўқ хурсанд бўлибди. Аммо бундай катта, ажойиб ошқовоқни нима қилса бўлади деб, ўйланиб қолибди. Уни Хоқонга ҳадя қилишга аҳд қилибди. Ошқовоқни аравага ортиб бир амаллаб Хоқоннинг кўшкига олиб бориб ва ҳадяни унга эҳтиром билан топширибди.

♦️Хоқон ҳам уни олиб хурсанд бўлибди. Хурсандчилиги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, катта ошқовоқни олганидан эмас, балки шу деҳқон ўзининг энг яхши деб билган нарсасини самимият билан унга совға қилиб берганидан экан. Шунга яраша Хоқон ҳам унга муносиб жавоб қайтармоқчи бўлибди. Унга бир қанча дуру-марваридлар солинган қути ҳадя қилибди. Деҳқон ҳам раҳматини айтиб, хурсанд бўлганча уйига қайтибди. Йўлда унга бир хасадгўй инсон йўлиқибди. Деҳқондан хурсандчилиги сабабини сўраб, билиб олгач, ҳасаддан ичи ёна бошлабди.
➡️Ҳали тўхтабтурсин! Бу ярамас қайда йўқ битта ошқовоқ билан шунча ҳадяга эришган бўлса, мен хоқонга энг зўр отимни олиб бораман, ҳадянинг каттасини анашунда кўрасан, – дебди.

🔹Отхонадан отини чиқариб, энг сара матолар билан, энг чиройли аслаҳалар билан уни безабди, эгарлабди. Отини шундай чиройли қилиб безаганидан унга ўтиришга ҳам кўзи қиймабди. Уни еталаганча, мағрур ҳолда хоқоннинг кўшкига борибди.
Хоқон ушбу кимсани зимдан кузатиб мақсадини, ниятини билиб қолибди.
↪️Олиб келган совғасини қабул қилгач, унга шундай дебди: – Энди сенга ҳам муносиб ҳадя берсам. Бу шундай нарсаки кўз-кўриб қулоқ эшитмаган, ажойиб нарса. Яқинда бир деҳқон менга совға қилган эди. Каттакон ошқовоқ, шуни сенга ҳадя қилдим, олиб кетишинг мумкин, – деб унга ошқовоқни берибди.

Эй нафсим! Шуни эсдан чиқармаки амаллар ниятларга боғлиқдир. Ният катта амалларга нуқсон етказиб, кичик қилиб қўйгани каби, кичик амалларни ҳам авзал қилиб, катталаридан аълороқ қилиб қўйиши мумкин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13🔥5👍3😁3
МУЛОҲАЗА УЧУН...

(Албатта ўқинг!)

Аҳмад Биджон ҳазратлари маъруза ўқиётган минбардан бир зумга бошини кўтарадилар. Масжид эшиги олдида ўз акаларини кўрадилар. У кулиб турар эди. Ҳазрат нега акалари масжидга кирмаётганига ҳайрон бўлади. Сўнг маъруза қилишда давом этади. Лекин хаёлидан акасининг нега бундай қилгани ҳеч кетмайди.

Кечқурун эса оналарига бўлиб ўтган воқеани сўзлаб беради: «Она! Бугун мени диққатимни ўзига жалб қилган ҳодиса рўй берди. Бугунги маърузам чоғида масжид эшиги олдида акам кулиб турар эди. Аммо ичкарига кирмади. Бунинг сабабини ундан билиб бера оласизми?»

Онаси унинг илтимосини бажариш учун эртасига катта ўғли Муҳаммад Биджонникига боради. Суҳбат ас­носида ундан нимага кеча маърузани масжид ичига кирмасдан, эшик олдида тинглаганини сўрайди.

Шунда у: “Менинг укам билимдон олим. Унинг сўзлари маъноларга бой. Унда одамлар диққатини ўзига жалб қилиш ва қалбларига кириб бориш қобилияти бор. Анчагина одамлар унинг илмидан, тажрибасидан баҳра олгани келишибди. Мен ҳам масжидга унинг гўзал маърузасини тинглагани бордим. Мен фаришталарнинг қанотларини очиб, унинг маърузасини тинглаётганларини кўрдим. Уларни босиб олишдан қўрқиб ичкарига кирмадим”, дебди.

Унинг бу сўзларидан қувонган она уйга қайтиб, кичик ўғли Аҳмад Биджонга ҳаммасини тушунтириб берди. Хурсанд бўлиш ўрнига қиёфасида ўзгариш пайдо бўлди. Буни онаси сезиб, сабабини сўради.

Шунда у: “Нимага акам фаришталарни кўрадию, мен кўрмайман? Сабаби нимада?”, деди. Кутилмаган са­волдан онаси ҳайрон бўлиб қолди. Ҳазрат Аҳмад Биджон эса давом этарди: “Онажон, сиз сабабини били­шингиз керак. Озроқ ўйлаб кўринг, балки эсларсиз”.

Бироз вақтдан сўнг кўзларида ёш билан онаси: “Унда сен ҳали эмизикли эдинг. Мен намоз ўқиётган эдим. Сен эса йиғлаётган эдинг. Шу пайт қўшни аёл кириб қолди. Салом беришга (намоз тугашига) озгина қолган эди. Йиғламаслигинг учун у сени эмиза бошлади. Салом бериб бўлиб, ўша заҳоти сени унинг қўлларидан тортиб олдим, аммо сен бир-икки қултум эмиб улгурган эдинг. Сўрасам, таҳоратсиз экан. Мен сени ҳеч қачон таҳорат олмай эмизмаганман. Сабаби шу бўлса керак”, деб жавоб берибди.

Манба
tafakkur.uz

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥14❤12👍5😁1
Катта мақсадларингни ўлдирмоқчи,
бўлмасанг уни кичик фикрлайдиган
одамларга айтма.

Стив Жобс
👍10
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11🔥2
#У‌ткинчи_дунё


#No_190


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Розия, ўша кундан буён ўша уйда яшаб юрган эди. Розия уйни сотган одамларни топа олишмади. Улар топилгунича, ўша уйда яшашига рози бўлган Самад. Уйни сотганларни, қидиришга киришди.
—Уйни олган одамни топдим, эртага уйга чақирдим. Лекин сизни бу ерда эканингизни айтмадим.
Самад, кечги овқат маҳали гап бошлади.
—Рахмат сизларга. Агар уйга киритмаганингизда, қаёққа борардим бола билан?
Розия, бошини эгди
—Эртага келса, кейин сизни бу ерда ушлаб олиб ўтира олмаймиз. Қолиб кетган пулингизни оласиз ва бу ердан кетасиз.
Самад гапни калта қилди.
—Хўп рахмат.
Пулимни олсам, бирор жойдан ижара уй оламан.
—Болангизни отаси борми?
Самадни аёли гапга қўшилди.
—Хха, бор.
Розия тутилиб қолди
—Қаерда, ва сиз нега бундай ахволдасиз?
—Мени эримни иккинчи аёли бор экан, мен бундан бехабар эдим. Бир куни уйимга бостириб келиб, уйимизни ёқиб юборди.
Эрим вафот этди, ва мен шу ахволга тушдим.
—Вой шўрим. У аёл қамалдими?
—Йўқ, отаси бой экан ишни ёптириб юборди. Мени аризамни хам қайтариб олишга мажбур қилишди.
Розия кўз ёшларини артди.
—Сиқилманг синглим. Хаммаси яхши бўлади.
Розияни қўлини сиқиб қўйди.


💫💫💫💫


—Сиз кирманг, ўзимиз қараймиз.
Мунирани ичкарига қўймай, Латофатни олиб кириб кетишди.
—Эй худо, энди нима бўлади?
Муниса асабий каридорда айланиб юрарди.
Салдан кейин, ичкаридан доктор чиқиб келди.
—Нима бўлибди ойимга?
—Мийясида ўсимта пайдо бўлган, Тамаграфияга тушурдик, ва мана анализлари.
Қўлидаги хужжатни Мунирага узатди.
—Нима, ўсимта..
Мунира, шошиб хулосага қаради.
—Ахир, бу...
Мунирани оёқлари бўшашиб кетди.
—Афсуски ха.
—Энди нима бўлади?
Мунирани кўзларидан ёш оқарди.
—Даволашга ўтказамиз. Сақлаб қола олмасакда, сал бўлсада умрини узайтиришга харакат қиламиз.
—Кўрсам бўладими?
—Албатта, бемалол киринг. Лекин хали ўзида эмас.
Мунира югуриб ичкарига кириб кетди.
Латофатни олдига кириб, қўлларидан тутди.
—Ойи, биламан, дард сизни суст қилган. Аммо мен ҳар куни дуо қиламан. Ҳар тунда ёстиқни ҳўл қиламан. Илоҳим, сиз яна аввалгидек куласиз.
Ҳар бир нафас олганингизда юрагим чўкади: “Бу охирги нафас бўлиб қолмасин,” деб.
Мен ҳали сизга орзу қилган либосни олиб бермадим, кўзларингизга нур қайтара олмадим.
Илтимос, ойи... яна бир оз яшанг. Мени етим қилманг...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41👍2
#У‌ткинчи_дунё


#No_191


#муаллиф_Қосимова_Нодира



—Мана хужжат, хаммаси хаққоний ва имзо чекиб расмийлаштирилган.
Розия уйни сотган харидор, келиб хужжатларни кўрсатди.
—Мен имзо қўйганман, лекин пулни ярмини бергансиз.
—Бу гапингизга ким ишонади?
Ким пулни тўлиқ олмай туриб, имзо қўяди?
—Тўғри, пул тўлиқ олингач, имзо чекилади. Бу гапингизга мен хам ишонмай турибман.
Самад, гапга қўшилди
—Уйни бўшатганингиздан кейин бераман деганди.
Мен ишонибман.
—Хуллас хохлаган жойингизга боринг. Пулни олган видеоларингиз хам бор бизда, орамиз очиқ.
—Қаматаман, судга бераман.
Розия бақирди
—Бу аёлдан хушёр бўлинг. Яхши аёл эмас экан, суриштириб билганман қандай аёллигини.
—Сен яхшимисан?
Розия ўрнидан туриб бақиришда давом этди
—Ахволингга бир қара, одам қараса жирканади.
Худо уриб қўйибдику сени.
Майли ака, бу аёлни уйингизда сақлаб ўтирманг.
—Майли яхши боринг.
Самад мехмонни кузатиб қайтгач, Розияга қаради
—Сиз хам харакатингизни қилинг, бирор жойдан уй топиб бугун чиқиб кетинг. Мехмондорчилик тугади
Самад ичкарига кириб кетди, Розия нима қиларини билмай ўйланиб ўтириб қолди.


💫💫💫💫


—Ойи, дадамни кузатишга борасизми?
Аббос, Камолни чемадонини судраб ташқарига чиқди
—Йўқ, яна бир дунё дашном эшитаманми?
Саодат, боришни хохламади
—Мунис юр айланиб келасан.
Аббос, Мунисага гапирди.
—Янги келинга кўчада нима бор. Уйда шунча иш, ишларини қилиб ўтирсин. Мана мени эрка қизим, кузатиб қўяди.
Камол ичкаридан, Шайдони қўлтиқлаб чиқди.
—Мени бориш нийятим хам йўқ асли, хавотир олманг дадажон..
Муниса дадажон сўзига урғу бериб гапирди
—Келин, анави уйни ортига ўтсангиз, ғишт тўкилган. Жуда хуник туради, кунда кунда қилиб ташиб, ху анави бурчакка териб қўйинг.
Камол, ховлини бурчагини кўрсатди.
Муниса, савол назари билан қаради.
Ўша орқани хам, ёғ тушса ялагудек қилиб тозаланг. Тўй олди усталар, шошилишда хамма нарсани ўша томонга отиб ташлашган эди.
—Менга гапиряпсизми?
Ёки ўғлингизга?
Муниса қўлини орқага қилиб, бошини тик тутиб гапирди
—Сизга?
Гапини бўлган келинига, ғалати қаради
—Мен аёл кишиман, худди қизингиздек бировни эркатой арзанда қизиман.
Қани қизингизга шу ишларни қилдирасизми?
Мунисани гапидан хаммаси қотиб қолди.
—Қизим нега қилар экан?
—Мен нега қиламан экан?
Бизни уйда эркакларни ишини, аёллар қилмайди.
Роса дамни олиб келиб, бир бошдан тушиб тозалаб берсангиз, мен супуриб туришим мумкин.
Яхши дам олиб келинг.
Муниса тескари қараб, ошхона томон юриб кетди.
Камол умрида хеч ким, бундай муомила қилмагани учун, қотиб қолди
—Бу келинни тили чиқяпти. Кўрсатиб қўяман ҳали
Камол, нафрат билан Муниса кетган томонга қаради
—Қўйсангизчи дадаси. Уйдаги ишларни тиндириб қиляпти, у ростиям эркакларни иши бўлса.
Саодат Мунисани ёнини олди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50🔥1
#У‌ткинчи_дунё


#No_192


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Энди қаёққа бораман?
Бола билан кўчада қолдим, борар эшигим, қадам босгулик остонам йўқ.
Ўз хаётимни ўзим барбод қилдим, гулдек оиламни ўғил туғаман деб, барбод қилдим.
Мана ўғил хам туғдим, лекин бу энди менга татияптими?
Розия йўл бўйи йиғлаб, Нигинани қабри бошига келди.
—Жоним қизим, мени кечир. Мени деб бу ёруғ оламга тўймадинг. Сени хазон қилдим.
“Мен онаман... аммо қандай она?”
Ҳар тун жимжитлигида фақат сенинг овозинг қулоғимда жаранглайди.
Менга “Она” деб айтган охирги сўзинг — гўё юрагимга муҳр бўлиб қолган.
Энди эса... мен сени ер бағрига жўнатган аёлман.
Сени ҳимоя қилишим керак эди — аммо ҳимоя қилолмадим.
Ҳаттоки сенинг изтиробларингни ҳам пайқамабман.
Сен менга қараб ёрдам сўраган бўлсанг-чи? Мен-чи? Мен фақат танбеҳ бердим, қаттиқ гапирдим...
Балки сен яккаланиб, менга энг керакли дақиқада яқинлик кутгандирсан...
Энди кеч, хаттоки бир марта тушимга кирмайсан, мендан хафалигингни биламан, она бўлиб қўлимни дуога очиб, сени жойингни жаннатда бўлишини сўрамабман. Сен фариштадек бегуноҳ ва шахид кетгансан, илохим жойинг жаннатларда бўлсин. Мен доим сени йўқлаб келаман қизим, шунда зора гуноҳга ботган қалбим ва танам енгилласа.
Розия қабр бошида тинмай йиғларди, анча пайт ўтириб секин йўлга тушди.
Қош қорайиб қолган махал, Розия эшик қўнғироғини чалди.
—Нега келдинг?
Рахима, Хуморани кўриб кўксини чангаллади.
—Уйингизга киритинг она, борарга жойим йўқ.
Розия ўғлини махкам қучди
—Кет, мени сендек қизим йўқ.
Рахима кўзларида ёш билан гапирди
—Дунё мендан юз ўгирди, сиз ўгирманг она.
Розия зорланди
—Хароминг билан кўчада қолдингми?
Ичкаридан акаси чиқиб келди
—Акажон, мени кечиринг.
Розия ўзини акасини оёқлари остига ташлади.
—Хумора сенга кам жазо берибди. Биратўла ёқиб юбориши керак эди, шунда биз хам исноддан қутилардик. Бу ерга манави итваччанг билан қадамингни босма.
Юринг ойи
Акаси, Рахимани қўлидан ушлаб ичкарига олиб кирди.
—Эрингдан, қизингдан, биздан ўшани деб кечган эдинг. Ўшани деб гулдек қизингни ўлдирдинг.
Энди ўшани олдига, қўлингдаги харомингни олиб бор.
Дарвозани тарақлатиб ёпиб, ичкаридан қулфлади.
Розия дод деганча қолди. Нима қиларини билмасди, секин ўрнидан туриб йўлида давом этди.
Қош қорайиб, хамма жойни зулмат босди. Кўчада маст аласлардан бошқа хеч ким йўқ эди.
Розия, минг бир хаёл ва қўрқув билан дарвоза қўнғироғини бир неча бора чалди.
Жавоб бўлмагач, дарвоза олдидаги скамейкага боласи билан ёнбошлади

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤44👍12😢11👏5🔥4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Субҳаноллоҳ

Қош нима вазифани бажаради?
Ҳамма тана аъзоларини ўз вазифаси бор. Лекин айнан қош қандай вазифани бажаради
.

Жавоби... 👇
🔥2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌤ХАЙРЛИ ТОНГ🌿🌺🌿

🤩Ассалому алайкум
        🤩ва раҳматуллоҳи
             🤩ва барокатуҳ.
               
БУГУН 🤩🤩🤩🅰️🅰️🅰️🅰️
🌸☕️ Якшанба тонги муборак

🌹Қадрли қадрдоним, сизга ва оилангизга дунёдаги энг яхши тилакларни тилайман, умрингиз ва ризқингиз зиёда бўлсин ИН ША АЛЛОҲ !💜

БУГУНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!!!🌸

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2👍2