📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйига берворадиган келин😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана хақиқий севги 🥰

Инсон қариса ҳам севги қаримайди...

Ният қилган барча жуфтликларга, қариганда ҳам мана шундай юришлик насиб қилсин 🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8👍2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

26- ҚИСМ

шу қадар сўлим маскан экан-ки , нақд Эрам боғларининг ўзгинаси эмиш. Турфа анвойи гуллар , бири биридан ғаройиб манзарали ўсимлик ва дарахтлар , соллона юрган оҳулар-у, укпар патли қарқаралар , ёлдор бўрилар-у, ўзининг камалак ранг қанотига ошиқ товусларнинг бариси шу экан. Энг қизиғи ўша боғда йиртқичлар шоҳи арслон ва ҳуркак кийиклар бирга ҳудди яқин биродардек сайр қилиб юришар экан.
Бу ажойиботлар бирлан бир қаторда бир неча чоғли ҳизматчилар турли доривор ўсимликлар экишар , парваришлар, сўнгра бу ўсимликлардан хапдори ва малҳамлар тайёрлашар эканлар.
Табиб ўзига эргашиб келган йигитга ҳеч қандай вазифа юкламабди.Хаттоки тиш ёриб лом- лим ҳам демабди.
Йигит эса бундан ажабланибди. Ўзича хулоса ясаб , атрофдаги бўлаётган ишлардан сабоқ ола бошлабди. Табибнинг ва унга қарашли ҳизматкорларнинг ишларини кузатиб билимини ривожлантира борибди. Шу тариқа бир йил ўтибди.
Табибнинг ташқарига чиқадиган вақти келибди. Дарвозалар очилар вақт табиб ҳалиги йигитга "Юр" дебди. Йигит табиб ва унинг ёнидаги хос ҳизматкорларга эргашиб ташқарига чиқибди .
Бу сафар ҳам ҳар галдаги каби табиб кун бўйи бемор кўрибди. Уларга ташҳис қўйиб , шифо тайинлабди. Куннинг адоғида энг охирги бемор йигитчага навбат келибди. Беморнинг ранглари сарғайиб кетган , ҳолсизликдан ўзини тутиб туролмаганлиги учун икки ёнида қариндошлари уни суяб туришар экан.
Табиб йигитнинг томирини ушлаб, зумда дардини аниқлабди. Маълум бўлишича йигит ухлаб ётганда унинг қулоғидан ўригимчак ўрмалаб кириб кетган ва йигитнинг миясини манзил қилиб олган экан. У ерда бош суюқлигидан озиқланиб , каттариб бутун мияни чангаллаб , бемор ҳаётини хавф остига қўйган экан .
Табиб беморни четга олиб ўтиб , миядаги ўргимчакни олиб ташлаш учун ундан кичик тешик очибди. Сўнгра ўргимчакни қисқич (бизнинг ҳозирги замонавий тилда пинцет) ёрдамида олиб ташламоқчи бўлганда унинг ҳузурида бир йилдан буён илм талабида юрган йигит ўзини тўхтата олмай гапириб юборибди :

- Устоз , сиз қисқич билан ўргимчакни шундоқ олмоқчи бўлсангиз у жон аччиғида мияга бор кучи билан ёпишади ва беморнинг ҳаёти хавф остида қолади . Яхшиси қисқични яхшилаб қиздириб туриб ўргимчакни ушласангиз у бужмайиб мияни қўйиб юборади ва уни осонгина чиқариб оласиз,- дебди.

Бу сўзларни эшитган табибнинг ранги бир оқаринқирабди- ю , аммо индамабди. Йигит айтган усулда беморни зумда дарддан халос қилибди.
Охирги бемор дарддан фориғ бўлгач табиб қўрғонига қайтибди. Бу сафар у ҳаммани ҳайрон қолдирганча ўз хонасига эмас, балким боғнинг тўрисига жадаллик билан йўл олибди. У боғдаги энг кўркам дарахтга яқинлашибда ва узун сочлари билан бўйнидан боғлаб ўзини ҳалок қилибди. Барчаси шу даражада тез бўлганлигидан ҳизматкорлар уни қутқаришга ҳам улгуролмай қолишибди. Йигит ҳам ҳизматкорлар сафида табибнинг сочларини дарахтдан бўшатаётса соч ичидан қирқта калит шодаси тушибди.
Табибни дафн қилишгач, йигит унинг хонасига кирса бир қулфлолиқ эшикка дуч келибди. Уни очиб дур-у жавоҳирларга тўла хонага дуч келибди. Тўрда яна бошқа қулфлолиқ эшик бор эмиш. Бу хона ҳам худди аввалгисининг такрори экан. Шу тариқа ўттиз тўққиз хонанинг эшигини очиб мисли кўрилмаган хазинага эга бўлибди . Энг охирги эшик ортида эса энг асл хазина беркитилган экан.
У хонада ер юзида бўлиши мумкин бўлган энг, энг, энг асл китоблар жамланган экан .
Йигит ортига қайтиб ҳовлидаги ҳизматкорларни чақирибди ва ўттиз тўққиз хонадаги қимматбаҳо тош ва лаълларни олиб чиқдириб халққа улашиб юборибди.
Ўзи эса қирқинчи хонадаги китобларга эга чиқиб , уларни бир бошдан ўқиб чиқишга тутинибди.
Орадан бир йил муддат ўтгач, табибнинг қўрғон эшиги яна очилибди. Бу сафар табиб сифатида ташқарига ўша илм ҳавасида бундан бир неча йил аввал шу остонага қадам босган йигит чиқиб келибди.
Ана шунақа ,- жилмайганча ривоятини якунлади Фахриддин ака , - биласизларми бу ривоятдан бир эмас ўнлаб хулоса олиш мумкин . Мен эса айни дамда кўнглимдан кечираётган битта гапни айтиб ўтмоқчиман. Илм - тенгсиз гавҳар . Тубсиз уммон.

@Xazon_Rezgi /71
❤32🔥7👍6
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Илм йўлини тутган инсон эса мудом элда азиздир .

Фахриддин ака Мадинага ўгирилди :

- Қизим , очиғини айтаман . Сенга беш баҳо . Ҳар бир йўналишдан беш баҳо . Мен бундан бир неча ой аввал Ойчеҳра қизим мактабни тарк этганда жудаям ўксиган эдим. Ойчеҳрани ўзим ўқитганман. Унга бир неча йиллар давомида синф раҳбарлик қилганман. Айтиш жоиз бўлса ўз қизимдек аъло кўрганман. Аммо тақдир- бу тақдир . Ойчеҳра турмушга чиқиб жамоамизни тарк этишга мажбур бўлди. Аввало бахтини берсин. Ундан кўнглим тўқ. Қаерда бўлса ҳам виждонан ишлашига юз эмас, минг фоиз ишончим комил.
Хуллас , Ойчеҳра кетгандан сўнг мактабга сен кириб келдинг . Биласанми , мен сени худди тонгги сабога ўхшатаман. Юрган йўлингга кўзга кўринмас майин шаффоф шудринглар тўкилаётганга ўхшайди . Дилларга ором улашаётган мунис томчилар мисоли .Бу ҳислар менда кейинчалик уйғонди. Сен билан танишган дастлабки кунларда эса сени Ойчеҳранинг ўрнида кўра олмай анча қийналганим рост.

Шу ўринда яна битта ривоят келди. Узр кўп гапириб юбордим, ўзи , -жилмайди Фаҳриддин ака ҳамкасбларига ,- айтишади- ку, қаричиликнинг биринчи аломати эзмалик деб .

Атрофдан "Гапираверинг , устоз . Бажонидил эшитамиз, фақат қаридим деманг " деган гап ташлашлар эшитилди.

Фаҳриддин ака сўзида давом этди :

- Ҳар нима бўлганда ҳам касбимиз тақозосидан чиқиб кета олмаймиз- да. Ўрни келганда керак сўзни керак жойда айтиб қолишга шошиламиз.

Бу жуда машҳур ривоят. Аммо кези келганда бир эслаб қўйсак фойдадан ҳоли бўлмайди .

Бир куни бир киши қабристон ёнидан ўтиб кетаётса кўзи янги қабрни қучиб фарёд чекаётган эркакга тушибди . Эркак шу даражада нола-ю афғон чекар экан- ки , йўловчи беихтиёр йўлидан тўхтаб сўрабди :

- Биродари азиз , бунчалик ғам чекишингизнинг боиси не ?

Ҳалиги эркак дод солганча жавоб берибди:

- Бу қабрга яқинда вафот этган аёлим қўйилган. Менинг тишларим йўқ. Аёлим эса доим ҳар бир таом ва меваларни ўз тишларида чайнаб менга едиргизиб қўяр эди. Аёлимдан сўнг менинг-да бу дунёда яшашимга ҳожат қолмади, сабаби ҳожаси учун ўзини бу қадар фидо қилгувчи бошқа аёлни топа олмаслигим аниқ ,- дея жавоб берибди.

Йўловчи имкон қадар уни тинчлантиришга ҳаракат қилибди , сабрга чақирибди. Бироқ қабр бошидаги инсон тинчланишни ҳеч истамас эмиш.

Шунда йўловчи:
- Бирни берган Аллоҳ нима учун иккини бера олмас экан? Сиз Аллоҳдан яхши гумонда бўлишингиз керак,- дебди- ю йўлида давом этибди.

Орадан бир мунча муддат ўтиб ҳалиги йўловчининг йўли яна таниш қабристон ёнидан ўтадиган бўлибди.
Ажаб.
Йўловчи бу сафар бутунлай бошқа манзаранинг устидан чиқибди. Энди тиши йўқ киши оламдан ўтган аёлининг қабрини тепкилаб турган экан .

Йўловчи бу ишдан не маъно англашилишини сўраган вақтда у эркак шундай жавоб берибди :

- Кечмишимдан хабарингиз бор. Аёлимнинг вафотидан кейин яқинда иккинчи бор уйландим. Бу аёлим тишим йўқлигини малол олмасдан мен танаввул қиладиган барча таом ва меваларни қирғичдан чиқариб беради. Шунда тушундимки , биринчи аёлим тиши билан чайнаб берганда егуликларнинг барча ширасини ўзи ютиб , менга маза- матрасасиз қуруқ тўппонни раво кўрар экан. Иккинчи аёлим эса барча егуликни бутун ширасини ўзида сақлаган ҳолда тутганлиги учун мен ҳам энди таомдан ҳузурланиш қандай бўлишини ўз танамда синаб кўрмоқдаман. Шу сабаб мени бундай ҳузурдан бенасиб қилган нобакор аёлнинг қабрини тепкилашдан ўзимни тўхтата олмаяпман.

Бу сўзларни эшитган йўловчи захархандалик билан жавоб қайтарибди :

- Шуни яхши билинг- ки , биродар ҳар доим яхшидан яхшироғи топилади , шунингдек ёмондан ёмонроғи ҳам . Бекорга шукр қилгувчилардан бўлганларга зиёдаси билан берилади дейилмаган.

Фахриддин ака иккинчи ривоятни сўзлаб бўлгач , жамоадошларига қараб хитоб қилди:

- Ойчеҳра қизимиздан сўнг Мадина мактабимизга келди. Юқорида айтганимдек тонгги сабо янглиғ ўзи билан бир дунё умид олиб келди. Мен кейинги кунларда ўқув йили поёнига қараб борган сари Мадинанинг "Бу мактабда бир йил ишлаб беришимга жавоб бераман" деган сўзларини бот - бот эслаб очиғи маҳзун бўламан. Кейин эса

@ХазонРезги /72
❤41
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

ўзимга ўзим шундай деб таскин бераман :

Энг ҳайрли ҳавола Аллоҳга! Аллоҳ чевар зот ! Бизга Ойчеҳрадек синашта ва дилбар устоздан сўнг Мадина каби билимдон ва кўнгли пок қизни рўбаро қилган Аллоҳ учун бундан буёнги ишларимизни ўнглаши умуман қийин иш эмас ! Муҳими барча гап ҳалолликда! Ҳалоллик бор жойга барака ёғилади . Биз ўз вазифамизни ҳалоллик билан бажарар эканмиз мактабимизга барака Мадинадек устозлар кўринишида кириб келаверади. Аввал ҳам айтганман . Ҳозир ҳам такрорлайман. Мактаб ҳам масжиддек улуғ ошиён ! Бу ерда эрта учун қадалган ҳар бир умид уруғи кун келиб саодат исмли мева бериши аниқ . Мен бу ҳақида соатлаб гапиришим мумкин . Аммо бугун учун етар деб сўзларимга нуқта қўймоқчиман. Сўзим охирида барчамизга ёд бўлиб кетган машҳур сўзларни айтишга ижозат берсангиз :

Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз , кам бўлмаймиз ҳам . Куч - билим ва тафаккурда !

Фахриддин аканинг охирги сўзларидан хонани қарсак овозлари тутиб кетди.
Мадина эса ҳозир эшитганлари таъсирида юрак - юрагидан қуйидагиларни тан олар эди :

- Менинг бу ерда қолишим ҳаётимдаги энг тўғри қарорларимдан бири бўлганлиги рост ...

Шу ҳақда энтикиб ўйлар жкан Мадинанинг ёдига аллақайси манбада ўқиган мисралар тушди.

"Сен райҳон каби хокисор бўл! Райҳон кафтлар орасига олиб эзғиланган вақтда ҳам хуш ифор таратишда давом этаверади..."

* * *

Анисни кейинги ойлар давомида бир савол ўйлантирар ва унинг жавобини топа олмай боши қотгани-қотган эди. Аниснинг дилини пармалаган савол эди бу:

- Бир йигит бир йўла икки қизни севиб қолиши мумкинми ?

Бўлмаса нега ...

Барча гап худди ана шу "Бўлмаса нега?" да эди.

Халқда шундай бир гап бор :
"У бармоғимни тишласам ҳам оғрийди, бунисини тишласам ҳам..."

Аниснинг юраги ҳам Комила деганда бир куйса , Мадина деганда яна бир куяр эди.

Комила Анис учун бамисли тунда йўл кўрсатувчи маёқ эди . У "Бедор туйғулар" радиоэшиттиришининг неча - нечалаб сонига мавзу ва шеърлар топиб жўнатиб Анисга яқиндан ёрдам берар , бир- бирини тўлдирган мавзуларнинг мукаммал ёритилишига қараб қизнинг мушоҳада кучига маҳлиё бўлган йигит тобора унга боғланиб борар эди. У Комиланинг хаёли билан ухлашга ётиб ,унинг хаёли билан уйқудан уйғонар эди. Шу билан бирга вақт топди дегунча юраги Шўхлисойга талпинар , ўша қурмағур юрак уйларида хуш ифор каби кезган Мадина билан суҳбатлашиш илинжида ёнар эди. У Мадинани ўз ҳолича "Замонамиз қаҳрамони" деб атар , қизнинг иссиқ уйини ташлаб мўъжаз бир қишлоқда кўнгил деган маконларда мўъжизалар яратаётганидан борган сари завқланиб кетарди . Мадинанинг ўқувчилар юрагига қадаган умид ғунчалари кундан- кун гул очиб , бўй тарата бошлагани ҳақидаги хабарлар ҳам Анисни бефарқ қолдирмас эди ...

Анисни кейинги кунларда энг кўп қийнаган савол битта эди . У ҳам бўлса :

- Комилами ёки Мадина ?

Бу савол қанчалик оғриқли бўлса , жавоби шу қадар азобли эди.

Анис Комилани қиз истагани каби кўнгли билан таниб улгурган эди. Мадина эса ... Мадина эса Анис учун ... /73

Каналга уланиш 👇:
❤41🥰11👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг

Нима учун янги сотиб олинган кийимни кийишдан олдин ювиш керак?

Дўстларингизга ҳам юбориб қўйинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😢Шу шеърни эшиттимда роса йиғладим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢2
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍16❤7👏5
#У‌ткинчи_дунё


#No_208


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Уф, бунча қолиб кетишдия?
Муниса, операция хонаси эшиги олдида тинмай юрарди.
—Оллоҳим, онамни жонини сақла, бизлардан олиб қўйма. Мени етим қилма, энди онамни мехрини хис этганимда, буни мендан олиб қўйма...
Муниса юрган йўлида Оллоҳ билан гаплашарди.
—Мунисахон, ўзингизни олдириб қўясиз, ўзи яқинда яхши бўлиб чиқган бўлсангиз. Яна хомиладор холингизда тушлик хам қилмадингиз..
Хамшира аёл, Мунисани қўлларидан тутди.
—Эх опажон. Онам у ахволда ётса, мени кўнглимга тушлик сиғадими?
Мунисани кўзлари жовдираб гапирди.
—Болангизни ўйланг, ахир сизга оч қолиш мумкин эмас.
Юринг озгина қорнингизни алдаб олинг, вақт хам тез ўтади шунда.
—Рахмат сизга. Кириб кетишганига тўрт соатдан ошди, энди чиқиб қолишади.
Муниса, каридордаги столга холсиз ўтирди.
Яна кутишлардан кейин, Мунира бўй кўрсатди.
—Опажон.. ойим яхшими?
Муниса, шошиб ўрнидан турди
—Эрталабдан буён шу ердамисан?
Мунира хавотир билан синглисига қаради.
—Бу мухим эмас, ойимни ахволи яхшими?
—Хозирча яхши. Четдан келган докторларга қўйиб бердик, ўзлари қилишди.
Худо хоҳласа хаммаси ортда қолди, буёғи яхши бўлади.
Мунисани қучиб гапирди.
—Дадам келмадими?
Мунира, атрофдан дадасини қидирди.
—Йўқ, иши чиқиб қолгандир.
Ўзи хабари бормиди?
—Албатта, кеча айтганман.
Мунисани олдида туринг деб, нахотки келмаган бўлса.
Мунира, ичидан эзилди.
—Опажон, мухими ойим яхши. Бошқа нарсани ўйлаб сиқилманг.
—Ха майли. Дадам ойимни кечирмабди демак.
Мунира ўйланиб қолди.
—Опа ойимни қачон кўрсам бўлади?
—Ўзим айтаман, хозирча мумкин эмас. Юр бирор нима еб ол, оч қолганинг анниқ сен қизни.
Мунира Мунисани қўлидан ушлаб, олиб кетди.


💫💫💫💫


—Яхши ўтдими хаммаси?
Кечки пайт уйга келган Ботир, Мунирани чарчоқ тўла кўзларига боқди.
—Хаммаси яхши. Қўли енгил докторлар экан.
Мунира қисқагина қилди.
—Мен болаларни олиб, Назони хонасида ётамиз. Сен мириқиб дам ол, неча кундан буён уйқисизсан.
—Болалар мен билан ётади, сиз Назони олдига кириб кетаверинг.
Мунира, кимдан аламини ололмай билмай тургани учун, Ботирга захрини сочди.
—Бу нима деганинг?
Назо кечаси яхши қарайди, шунга айтдим.
—Болалар мен билан ётади дедим. Назо опам сизга қарайверсин.
Мунира жахл билан болаларни кўтариб, хонасига кириб ичкаридан қулфлади.
—Мунир сен натўғри тушиндинг, жоним..
Ботир ортидан келиб, эшикни таққиллатди.
—Жуда тўғри тушундим. Боринг бу хонага бошқа киришни хаёлингизга хам келтирманг.
Мунира ичкаридан бақирди.
—Майли ўзинг биласан.
Ботир индамай кетди.
—Менга нималар бўляпти ўзи?
Нима мен уни рашк қиляпманми?
Мунира ойнага қараганча ўзига ўзи гапирди.
Болаларни олиб жойига ёткизиб ухлатди.
—Асабларим, бироз зўриққанга ўхшайди. Ўзимга ўзим дам бераман шекили. Ойим шифохонадан чиқиб олсин, кейин болаларимни олиб узоқроқ жойга кетаман. Анча ўзимга келиб оламан, Ботир акам хам мендан хафа бўлди.
Мунира пешонасига уриб қўйди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50🤔9👍3
#У‌ткинчи_дунё


#No_209


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Мунира неча кундан буён, очишга юраги бетламаган хатни секингина очишни бошлади.
—Сингилжоним, мехрибоним, ғамхўрим.
Қалбимда чуқур афсус ва алам билан бу хатни ёзяпман.
Бу хатни ўқиётган бўлсанг, демак мен бу дунёда эмасман.
Ака бўлиб, сингилларимга ғамхўрлик қила олмадим, бегонандан химоя қилмадим.
Пул мени кўзларимни кўр, қулоқларимни кар қилди.
Сени ва Мунисани кечиримига хам лойиқ эмасман аслида.
Оллоҳим қилган ишларимга жазо берди, мени ногиронлар аравачасига михланиб қолишим хам оллоҳимни жазоси деб қабул қилдим.
Мен қандай ўғил, қандай ака бўлдимки?
Бир бурда нонни кўтариб келиб, оила боқишни ўйламабман. Фақат кўчада яхши еб, яхши кийиниб юришни ўйлабман холос.
Пул ишқида сени мўмайгина пулга сотиб юбордим
Бу ишга онамни хам қўшдим, агар кечира олсанг кечир.
Мунисам, гўзал синглим. Сенга гапиришга хам юзим чидамайди. Ўша куни нима бўлганини ўзим хам билмайман, шунча ёмон бўлсам хам сизларга умуман ёмон кўз билан қарамаган эдим. Ўша куни, шайтонни гапига кирдимми, ичкилик таъсирими билмайман.
Сен хам кечир, агар мени кечира олсанг.
Онажоним, сизни бошингиз тез-тез оғриб қолиши хам, мени хиссам билан.
Эсингиздами, қаёқдаги бир манжалақини деб сизни ташлаб кетганим, ўша куни итариб еқитиб кетгандим. Мана шу ерга келганимдан бери, шуни ўйлайман. Ўзимни айбларимни санаб тугата олмадим.
Мунира сизларни жони дилимдан яхши кўраман, мени номимдан хаммадан узр сўраб қўй. Дадам, ойим, синглим ва сен.
Мендан рози бўлинглар, мен сизлардан мингдан минг розиман. Мени яшашга хаққим йўқ, бировларга юк бўлиб чарчадим.
Мени хаққимга дуо қилиб туринглар, шуни ўзи менга етади.
Мунирани кўз ёшлари юзларини юварди. Хатни ўқигунга хиққиллаб қолди йиғлаб.
—Кечирдим акажон, кечирдим.
Мен сиздан мингдан минг розиман, сиз бўлмаганингизда бундай хаёт ва шундай фарзандларни қаердан топардим.
Сиз менга қилган ёмонликни қилгансиз лекин, ўзингиз билмаган холда яхшилик қилгансиз
Жойингиз жаннатда бўлсин илоҳим.
Мунира хатни буклаб, болиши тагига қўйиб хиққиллаб йиғлаб жойига ёнбошлади.


💫💫💫💫


—Ахволи анча яхши. Мен ўйлагандан хам зўр.
Доктор Латофатни текшираркан, натижадан қувонди.
—Мено онам шунақа кучли аёл. Хали хаммасини енгиб ўтади, набираларини ўзи боқиб катта қилади.
Мунисани кўзлари порлаб кетди.
—Албатта, яна озроқ вақт эхтиёт қилиб турсак, хавф ортда қолди десак хам бўлади.
—Эшитдингизми ойи, сиз албатта енгиб ўтасиз.
Муниса, Латофатни эркалаб қўйди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38👍10🤔3
#У‌ткинчи_дунё


#No_210

#муаллиф_Қосимова_Нодира


Орадан уч йил ўтди
—Дада, бу қизни жуда эркалаб юбордингиз. Мана бугун яна йўқ, қаерга кетгани хам номаълум.
Аббос жазавага тушди.
—Вахима қилма, мен қизимга ишонаман. Хозир қўнғироқ қиламиз, қаердалигини биламиз.
Камол бемалол гапирди.
—Телефони ўчиқ. Сизга неча бор айтдим, бу қизни қадам олиши ёқмаяпти деб.
—Оғзингга қараб гапир, мени қизим хақида гапиряпсан.
Хотинингга ўхшатма, битта туғиб бошқа туғишни билмайдиган.
—Мени бу ишларга аралаштирманг, мен туғмас эмасман. Оллоҳга шукур қизим бор, болам бўлмаганда шу гапни айтсангиз ярашарди.
Муниса гапни қоқ ўртасидан бўлди.
—Бор ичкарига кир.
Аббос Мунисага қараб бақирди.
—Менга бақирманг.
Тунги клубга боринг, синглингиз қандай юрганини биласиз.
Мендан айб қидиргунча, қизингизни эплаб олинг.
Муниса югуриб хонасига кириб кетди.
—Ялмоғиз, мени қизимга тухмат қиляпти.
Камол шошиб ўрнидан турди.
—Дада Муниса билмаса гапирмайди.
—Хотинингни гапига кириб, ўз синглингга тухмат қиляпсанми?
Камол бақирди.
—Дада, ўн тўққизга кирган қизга, бирор марта совчи келдими?
Бу тенгилар эрга тегиб кетди.
Аббос куйикиб гапирди.
—Мен гапирсам, хотинимни рўкач қиласиз, мана оқибати.
Мен қизингизни ўша ердан топсам, оёғини синдириб келаман.
Аббос жахл билан чиқиб кетди.
—Ўша ердан топмагин, бола чақанг билан уйдан қувиб соламан.
Мени қизимга тухмат қилганларни, уйимга қўймайман.
Камол, ортидан бақирганча қолди.


💫💫💫💫


—Ботир ака, қаердасиз?
Назо Ботирга қўнғироқ қилди.
—Йўлдаман тинчликми?
—Мунирани дарди бошланди. Тез етиб келинг..
Назо ховлиқиб гапирди
—Нима, ўзи яхшими?
Ботир машина тезлигини оширди
—Тезроқ келинг.
—Қараб тур, хозир етиб бораман.
Ботир хурсандчилигидан, учиб кетарди. Зум ўтмай уйи олдида пайдо бўлди.
—Ўзимни жоним, бардам бўл ўзим ёнингдаман.
Ботир Мунирани пешонасидан ўпди.
—Тезроқ борақолайлик..
Мунира ўнтаб гапирди.
—Албатта гўзал хотиним ўзимни.
Ботир, Мунирани даст кўтариб машина томон кетди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤60🥰12🔥10💔7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​1️⃣1️⃣➖0️⃣7️⃣➖2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣

🪷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌸ВА РАХМАТУЛЛОХУ
🌸ВА БАРАКАТУҲ

😀Бугунги 1⃣1⃣-Июль.
🧡Шанба тонгингиз 
🌷Хайрли ва барокатли бўлсин.
🌸🌷🌸🌷🌸🌷🌸
🌷 Дастурхонингиздан
қут барака аримасин, 
✨💭Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!
✨✨✨✨✨✨
🥰✨Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!

💐Сизларга  БАХТ, 
🦋СОҒЛИК ВА
💌ОМАД йўлдош бўлсин!

🌸🌷 Кун мобайнида
🌸🌷яхши кайфият
🤍🌷ҳамроҳингиз бўлсин.🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
Бугун ҳаммаси оддий бўлсин...
Ҳеч нарсаси бошланмаган янги кун...
Бахтли табассум...
Енгил фикрлар...
Ўзинг севган нонушта ва ўзинг истаганингдек тайёрланган қаҳва ёки чой...
Барчаси сенинг кайфиятингдан бошланади азизим!!!

Оддий нарсаларнинг завқидан шунчаки яшашни давом эттир...

Ассалому алейкум хайрли тонг!
😇😇🥰🥰☺️☺️🤩🤩🥳🥳

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшиларим , мехрлиларим .
Меҳнаткаш , дилкаш , қалби адабиётга ошно , шу сабаб сўзлари пурмаъно , ҳеч йўқ ўғил қизи учун доно , жуфти учун ягона гўзал опа сингилларим , Ҳожионаларим , ижодлари баркамол адибаларим чаққон уй бекаларим , ширинсўз келинжонлару , ҳаётнинг паст баланд йўлларида мағрур яшаётган ожиза эмас мард хонимлар ....
Ҳаммага пойтахт шахри азим Тошкентдан қайноққина саломлар .
Фақат мандан эмас ....
Тошкентнинг оппоқ , қаймоқли , шкалатли , мевали морожнисимон булутлар тўп тўп бўлиб сузиб юрган тинч , мовий осмонидан , водовоз машиналар шиғиллатиб муздек сув сепиб ўтган , йўл четлари супурилган , катта кичик машиналар зув зув ўтиб қайтаётган кенг чиройли кўчаларидан , бекатлар атрофини супуриб , топ тоза қилиб қўйган , юзларидан мехнатларининг баракасидек улуғ маржон терлари оқаётган мехнаткаш сариқ жилеткали ободончилик ходимларидан , эрталабдан халқ учун хизматда , автобус совутгичини ёқиб муздек қилиб қўйган ҳайдовчилардан , автобусдани жилмайган , маюс , ўйчан , ҳиссиз , бесаранжом , сокин хўмрайган чеҳралардан , бугун дам олиш куни невараларининг қий чувидан қочиб , кампирини қўлидан етаклаб кўчага олиб чиққан отахонлардан қўйингки жамийки инсону мавжудотлардан салом .
Ва Аллохга бехисоб шукур шу саломни сизга эрталабки саррин саболар орқали сизга етказиш бахти каминайи камтаринга насиб этиб турибди .

Алҳамдулиллаҳ .
ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйишни унутманг 😘 .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰9❤6
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

27- ҚИСМ

бутунлай ўзга бир олам эди. Анис Мадина билан суҳбатлашганда инсон зотининг , инчинун қиз боланинг бу қадар тафаккур ва мушоҳада кучига эга эканлигидан ҳайратга тушар эди.
Анисни ушлаб турган нарса битта эди, у ҳам бўлса Мадинага нисбатан Комила билан кўп маротаба суҳбатда бўлганлиги эди. Шу боис у дил ёриб Мадинага ўз кечинмаларини айтишга юраги бетламас ва лекин ундан бутунлай кечиб кетишни истамас эди. Агар Анисдан улардан ҳар иккисини бир оғиз сўз билан таърифлаб беришларини сўралса ,у иккиланмасдан Комилани "Юрак" , Мадинани "Ақл" дея таърифлаган бўлар эди.

Юрак ва ақл. Шу сўзларни талаффуз қилар экан Аниснинг аллақаерда ўқигани эсига тушиб кетар эди. Айтишларича юрак ва ақл жангида ҳамиша юрак ғолиб чиқар экан. Ғолибликни қўлга киритганда эса ҳар сафаргидагидек бу гал ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш.

Анис қишлоққа охирги сафар борганида онаси Раҳбар ая уни ёнига олиб қаттиқ койиди.

- Болам , - деган эди ўшанда Раҳбар ая ўпкаси тўлиб ,- хонадонимизга ўз оёғи билан келган бахтни англамаслик учун ё шу даражада гумроҳ бўлиш керак ёки бўлмаса билмадим ким?! Мадинанинг сафари борган сари қарияпти. У айтганининг устидан чиқадиган қиз эканлигини аллазамон исботлаб бўлди. Мана Розияни олимпиаданинг Республика босқичига олиб чиқди. Ҳадемай бу босқич ҳам бўлиб ўтади.
Бу ишлар битгач Мадина асосий ваъдасини бажаради. Ўқув йили тугаши билан уйига - Тошкентга қайтади.

Мен эса ... - Раҳбар аянинг лаблари маҳзун қийшайди,- мен эса яна сўппайиб тўрт деворни дугона қилиб қолавераман. Майли ,- чуқур оҳ тортди ая,- майли ўз ўғлим шу тақдирни раъво кўрган экан мен нима ҳам дердим. Сен эса ўғлим,- у Анисга дардли тикилди ,- юююравер, ҳеч нарсани ўйлама. Мен билан дадангни боғлаб бериб қўйган- да . Шунга ҳотиринг жам бўлаверсин . Тўғрисини айтсам , сени Дилёрани ҳам яхши кўрганингга ишонмай қўйдим. Яхши кўрган одам , умрида муҳаббат таъмини тотган инсон қолганларга бундай азобни раво кўрмайди. Айниқса онасига ... Майли болам , қаерда бўлсанг ҳам бошинг тошдан бўлсин.

Анис ҳозир онасининг ўша кундаги ҳолатини кўз ўнгига келтирар экан ўзидан қаттиқ нафратланиб кетди.

- Бўлди ,- деб ўйлади у , - шу бугуноқ Комила билан масалани узил - кесил ҳал қиламан. Комила ҳарчанд "кўнглим" бўлмасин , ҳаётга ақл ва идрок кўзи билан боқишим керак. Бугун ундан мен билан учрашишини сўрайман. Қани бу сафар нима деркин ?
Комила билан муносабатим гўёки қаҳраган чўлда мавжланиб турган саробга интилган ташна йўловчининг кечмишига ўхшайди. Қадам босган сари йўлим унмайди. Сароб эса ялт - юлт қилиб ҳушимни ўғирлагани ўғирлаган. Тамом , ортиқ бундай давом этиб бўлмайди.
Анис бугун "Бедор туйғулар"нинг навбатдаги сонини тайёрламади. Очиғи бунга ҳафсаласи келмади. Радиоэшиттириш кетадиган вақтда унинг вақтига мос мусиқий композицияни эфирга узатди- ю , ўзи студиянинг мўъжаз хонасида Комилага мактуб ёзишга тутинди.

- Салом , Коми...

Бугун "Бедор туйғулар" йўқ . Кутганмидингиз ... Наилож . Ҳаётда ҳамиша биз ўйлагандек бўлмас экан . Бугун эшиттиришни тайёрлай олмадим, сабаби ўзимнинг бедор туйғуларим бири бири билан жанг қилиб ётишибди. Нега дейсизми ? Нега бўларди? Улар кўнгил кўзи билан бошқа кўнгил эгасини таниб қолишганига анча бўлган . Инсоннинг сурати эмас , сийрати орқали ҳам севиб қолса бўлишига ишонч ҳосил қилиб бўлишган .
Коми ... Балки етар - а ? Нима дедингиз ? Етар шунча мушук - сичқон ўйнаганимиз ? Узр бу ўхшатиш анчайин қўпол чиқди. Бироқ нетайки , ҳозир чиройли ва нафис сўз танлайдиган аҳволда эмасман .

Комииии... Мен жуда қийналиб кетдим. Ҳар куни эфир орқали меҳр, оқибат , садоқат ҳақида сўз юритаман- у , аммо ўзимга қолганда ...
Биласизми ? Яқинда ... Мен туфайли ... Мен туфайли онам йиғладилар. Улар аввал ҳам кўп ёш тўкканлар . Бариси мен туфайли . Аммо бу сафар кўз ёшлари кўксимни тешиб юборди. Бу сафар улар йиғлай туриб дуо қилдилар. Умрим узоқ , бошим тошдан , мартабам улуғ бўлишини сўрадилар.
Мен эса лом - лим дея олмадим. Нима учунлигини айтайми ?

@ХазонРезги /74
❤32
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Мен азизамнинг умрлари давомида бир бора сўраган тилакларини ижобат қила олмадим ... Ўша тилак сизга қизиқ бўлса айтганим бўлсин.
Улар мени куёвлик либосида кўришни истайдилар. Бор - йўғи шу ... Мен ноқобил фарзанд эса ... Мен бемеҳр ўғил эса ўз ҳисларимда чалкашиб, чалғиб юрибман .
Комии ... Мен сизнинг тимсолингизда ўз кўнглим эгасини топган эдим . Сиз менга кўриниш беришни истамайсиз. Бироқ шу топда менинг сизсиз яшашимда маъно қолмаган каби , сизнинг ҳам менсиз яшашингизда умид йўқдир деб ўйладим. Ё сўзларим ёлғонми ?
Ёлғон денг ва биз жимгина хайрлашайлик .
Мен ортиқ бундай давом этишини истамайман. Тўғри сиз билан то кексайиб, қариб , қартайиб харф танимай , эсим кирарли- чиқарли бўлиб қолгунимча шу алфозда яшаб ўтишимга ишончим комил. Ва яна айнан ўша ишончим бундан буён онамнинг кўзларида бир томчи ёш кўришга тоқат қила олишимга комил эмас.

Охирги сўровим :

Ҳа ёки йўқ ?!

Анис мактубни жўнатиб юборгач хўрсинди :

- Юрак ва ақл жангида ҳамиша юрак ғолиб чиқар экан. Ғолибликни қўлга киритганда эса ҳар сафаргидагидек бу гал ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш...

Анис шуларни ўйлаб қанча вақт ўтганини билмади. Бир маҳал қараса ўз манзилига Комиладан жавоб хати келибди.

- Якшанба куни . Миллий боғда. Алишер Навоий ҳайкалининг ёнида. Соат ўн икки- ю ноль нолда.

Анис Комиладан келган мактубни ўқиб кўзларига ишонмади.

- Наҳотки? Наҳотки Комила учрашишга рози бўлган бўлса?

Демак у ҳам ...

Анис тўғри ўйлабди- да ?!

Комила унга бефарқ эмаслиги рост экан- да.

Якшанбагача ҳали уч кун бор . Уч кун- а ?

Анис ҳовлиқиб қолган эди. У кун эмас, соат санаб , дақиқа санаб якшанбани кутди. Атай қилгандек , Комила унинг бошқа смсларига жавоб ёзмади.

Тикилган қозон қайнамайди деганлари шу бўлса керак- да. Бошқа вақтда бир тутам бўлган кунлар Анис учун шу қадар узундан узоқ бўлиб туюлди-киии .

Ниҳоят ... Ўша кун ҳам келди. Анис айтилган жойга белгиланган вақтдан анча аввал бориб олди . У салкам саккиз ойдан бери деярли ҳар кеча дардлашган қиз Комилани кўриш илинжида шу қадар ёнар эди- ки...

Дам олиш куни бўлганлиги учун боғда одам анча гавжум эди.

- Ассалому алайкум , Анис ака ...

Анис ортига ўгирилди . У ўзига салом берган қизга қараб , кўзлари тиниб кетди. Унинг тасаввуридаги Комила ...
/75

Муаллиф : Хазонрезги
❤30🔥4👍3
​​📝НИМА ЭКСАНГ...

     Дугонаси Зоҳиданинг набираларини етаклаб қабристонга олиб бораётгани Мапура опоқининг ғашини келтирди.
"Тавба ,- дея ўйлади у ажабланганча , - олиб бораман деса бошқа жойлар қуриб қолганми  ? Бу Зоҳиданинг бошидан офтоб ўтганми , нафақага чиққанидан буён набираларини олиб қабристонга югуради. Янаям келинлари яхши экан . "Ойижон бу нима қилганингиз , болани ўтини ёрасиз- ку?" деб индашмайдиям -а" .
     Зоҳида опанинг келинлари учун бу гапларни Мапура опанинг ўзи айтди:
- Эгачи , муштдек болаларни олиб ҳадеб мозорбошида нима бор ? Ундан кўра театр , цирк , ҳиёбон, "сити"ларга олиб боринг. Бундоқ ўзингиз ҳам баҳра олиб келасиз . Ҳа деса қабристонда нима бор ? Ўзи шундоғам Ҳотира куни , Ҳайит арафа кунлари борилади- ку ?!
      Зоҳида опа оҳиста жилмайди:
- Ота -она андоза , Мапураой. Шунингдек бобо , бувилар ҳам.
    Мен ёмон иш қилаётганим йўқ . Набираларимга тирикларни йўқлаш қанчалик савобли иш бўлса , ўтганларни ҳам ҳотирлаш шунчалик улуғ иш эканлигини ўргатаяпман . Барчамизни охир борадиган манзил-маконимиз ўша ер бўлса.
     Набираларим сиз айтган дам олиш жойларига ҳам мавриди билан бориб келишяпти.
- Набираларингиз қўрқиб қолишмасин деяпман-да , бўлмаса менга нимайди ? - бўш келмай чимирилди Мапура опоқи...
- Нега қўрқишсин , Мапураой? Маҳрумлардан  ҳам қўрқар эканми одам?!  Бир вақтлар ўз онам "Ўликлардан эмас , тириклардан қўрқиш керак, қизим" дея уқтиргандилар.
      Ўтиб кетганлар эса бир калима қуръон билан йўқланадилар. Шундан руҳлари шод бўлади...
    Мапура опа Зоҳида опага бас келолмаслигини билиб қўл силтаган эди ўшанда. 
   Орадан бирмунча вақт ўтиб Мапура опа  суҳбатдошининг нақадар ҳақ эканлигига ўзи  тан бериб ўтирибди.
   Куни кеча Зоҳида опанинг уйқусида вафот этиб қолганлиги ҳақида хабар қишлоққа яшин тезлигида тарқалди. "Солиҳ банда чин уйига  елдек учиб кетади"  деганлари рост экан. Хуфтон намозидан сўнг чин дунёга риҳлат қилган аёлни бомдодга чиқарадиган бўлишди.
    Мапура опа Зоҳида опанинг жанозасидан анча кеч қайтди. Ҳовлидаги супада  уни кутиб ўтирган эри Наби амаки аёлини имлаб чақирди :
- Бери кел ...
      Опа эрининг муҳим гапи борлигини ҳис қилганча унинг амрига сўзсиз бўйсуниб ёнига чўкди.
- Хотин , бу ёғи жаа қизиқ иш бўлди-ю а ?!  Дугонангни айтаман. Вой унинг қабр тупроғининг майинлигини...
     Ҳамма гапирди.
     Одатда гўрков бунақа вақтда жим тургувчи эди. Аммо бугун "Бир кетмон солсам ўн кетмон тупроқ ўйилиб чиқса бўладими ?!" деган сўзларини ҳамма эшитди.    
       Энди у ёғини сўра.
       Марҳумани қабрга  бериб, дуо - фотиҳадан сўнг  ортимизга қайта бошладик. Шунда жанозада иштирок этаётганлардан  энг охиргиси қабрдан  етти қадам узоқлашиши билан издиҳомдан марҳуманинг саккиз нафар набираси ва ўртанча ўғли ажралиб чиқишди ва тезда ортга қайтиб тиловатни бошлаб юборишди. Улар кетма- кет "Ясин", "Мулк" , "Ихлос", "Фотиҳа" каби бири- бирдан гўзал сураларни ўқий бошлашди.
    Биласанми бу нима учун эди ?! Бу - барчаларининг  бир тан-у , бир жон бўлиб онаси ва бувиларининг  қабрдаги савол-сўроқларини енгиллаштириш учун қилишаётган саъй -ҳаракатлари эди ...
    Мапура опа умр йўлдошининг сўзларини бўлмасдан киприк қоқмай  тинглади .
       Опанинг ўзи ҳам  шу топда турмуш ҳамроҳи  Наби акага дугонаси Зоҳиданинг  келинлари  ва қиз набиралари кечадан буён қориялар даврасида марҳуманинг руҳи покига бағишлаб уч давра қуръон ҳатм қилдиришганини ҳавасланиб айтиб бериш учун тараддуд кўрар эди...
❤38🔥5👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эссиз 100$, ухлади😂

Акани юраги ёрилди .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥6🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тақдир алмашинуви...


❤️❤️❤️❤️
❤11🔥3👏1