📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

- Бу соатни туманимиз ҳокимидан деб қабул қилгайсиз . Улар сизга мустаҳкам соғлиқ тилаб , шундай билимли қизни тарбиялаб вояга етказганингиз учун алоҳида раҳмат айтиб юбордилар. Бу эса сизга . Олим ака бу сафар кўкрак чўнтагидан қоғозга ўралган алланимани чиқариб опанинг қўлига тутди. Ҳолисхон опа уялқиниб берилган совғани аста унинг қўлидан олди .

Атрофни гулдурос қарсак овози тутиб кетди. Олим Мирбобоев Ўринбой акага сўз берганда у ҳаяжондан гапира олмай ҳиқиллаб қолди .
Кўз ёшлари юзини ювиб
тушаётган ҳокисор отага қараб барчанинг кўнгли тўлиб кетди. Ҳолисхон опа ҳам "Барчаси учун раҳмат" дейишдан бошқага ўта олмади.

Олим Мирбобоев сўз навбатини бериш учун Мадинани ҳам даврага чорлаганда қарсаклар қайтадан авжга чиқиб кетди.
Мадина "Дилингиздаги гапларни гапиринг , синглим" деб кулимсираб боқиб турган Олим Мирбобоев ва барчага бир - бир қаради- ю "Ўзбекистон Республикасига ҳизмат қиламан" деди тантанавор оҳангда. Мадина бошқа гап гапирмади . У шу жумлаларда кўнглидаги бор туйғуларини тўкиб- солган эди.

Шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди. Бир даста анвойи гулларни қучиб олган Розия синфдошларидан ажралиб чиқиб давра тўрига келди. У Учқун Шавкатовичга бир бор "майлими?" деган маънода назар ташлади-ю , сўнг Олим Мирбобоевга юзланди.

- Агар руҳсат берсангиз ўз дил сўзларимни устозим Мадина Азизовага айтсам.

- Бемалол, қизим , бемалол,- юзлари ёришиб кетди Олим Мирбобоевнинг,- дил сўзларингни шу пайтда айтмасанг яна қачон айтасан ? Бугун сен учун "майлими ?" деган сўз йўқ . Қизим , бугун сен ва синфдошларингнинг куни. Бугун сиз учун фақат "Майли" деган сўз амал қилади. Марҳамат. Устозингга айтмоқчи бўлган сўзларинг биз учун ҳам қадрли. Барчамиз жон қулоғимиз билан эшитамиз .

Розия Олим Мирбобоев тутқазган микрофонни олиб атрофдагиларга юзланди. У ҳаяжонини босишга интилиб оҳиста сўзлай бошлади:

- Ассалому алайкум , қадрли устозлар, азиз меҳмонлар.

Мен ...

Мен бир неча кундан буён мана шу даврада албатта сўзга чиқаман ва кўнглимдагиларни бир бошдан тўкиб - соламан дея ният қилган эдим. Изҳоримга тантановар оҳанг берувчи анча сўзларни излаб топиб, ёдлаган ҳам эдим. Аммо негадир ҳозир бунга ҳожат йўқ деб ўйлаяпман. Нега дейсизми ?

Буюклик - оддийликда !

Бу сўзлар устозимиз Мадина опамнинг сўзлари.

Сўзим аввалида шу манзилга етиб келгунча бир дона бўлса-да харф ўргатган ҳар битта устозларимга бирма- бир раҳмат дейман. Сизларни жуда, жуда , жудаям яхши кўраман ва яхши кўрамиз. Ҳеч қачон бирингизни бирингиздан кам кўрмаганмиз. Ҳозир эса мен ..., тўққиз ойдан буён мен билан деярли бирга яшаган десам хато бўлмайди, Мадина опамга кўпчиликнинг ўртасида алоҳида раҳмат демоқчиман .

Мадина опа ...

Билмадим хозир сизга нима десам ҳам , дунёдаги энг дилбар сўзларни шаънингизга айтиб мақтасам ҳам , кўнглим тўлмайди, сабаби сиз мени шунчалик қарздор қилиб қўйдингиз- ки... Айтишларича , онанинг ўз фарзанди учун бир кеча уйқуси, ҳаловатидан кечиб , оқ сут бериб қараб чиққан ҳаққини тўлашнинг имкони жуда мушкул бўлган масала экан.

Фарзандлар учун бот- бот таъкидланадиган бу гапларни ҳамма ёддан билиши аниқ.

Аммо ...

Ўқувчисига дунёни танитиш , илм бериш учун неча - неча тунларни бедор ўтказган, кундузлари ҳаловатидан кечган, бир эмас, ўнлаб , юзлаб ўқувчилар меҳрини қалбига жо қила олган устозларнинг ҳаққини тўлаш қандай бўлар экан? Умуман айтганда бунинг имкони ва иложи бормикан?

Билмадим...

Бу саволга жавоб топа олганимча йўқ...
Менинг орзуларимдан кўпчиликнинг хабари бор эди. Кимё фанини ҳам айнан шунинг учун чуқур ўргана бошлаган эдим. Мен инсонлар дардига малҳам бўлгувчи шифокор бўлишни орзулаган эдим . Шу сабаб тинмай ўқидим. Албатта бугунги кундаги муваффақиятга эришишимда дастлаб Ойчеҳра устозимизнинг , сўнгра Мадина устозимизнинг ҳизматларини чеки-чегараси йўқ . Энди мен ўзим истаган олийгоҳда ўқиш имкониятини қўлга киритдим. Шифокорлик ўқиши учун бир қадам қолди.

Ҳааа ! ! !

Мен шифокор бўлмоқчиман!

Фақат сал бошқачароқ шифокор ...

Бу қарорга келганимга кўп бўлди.

ХазонРезги / 82
❤32👍8
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Мен ўзим ҳурмат қилган, ўзим ҳавас қилган ,ўзим андоза олган ...бир инсонга ўхшаб шифокор бўлмоқчиман. У инсон чин инсон, ҳазрати инсон , мен учун ҳаёт мактабини ўтаган ва ўташда давом этаётган дилбар шахс.

Мен ...

Мен қалблар шифокори бўлишга аҳд қилдим. Туйғулар шифокори бўлмоқчиман. Мен худди Мадина опамга ўхшаб ўқитувчи бўлишга қарор қилдим . Худди улар сингари тақдир қаерда насибамни қўшган бўлса, ўша жойларда дардларга дармон бўлмоқчиман. Умид қилишга ҳақли бўлган кўнгилларга орзу гулларини экмоқчиман .

Мен имтиҳонлар тугагач, айнан устозим ўқиган дорулфунунга йўл оламан ва орадан йиллар ўтгач "Розия худди Мадинанинг ўзидек устоз бўлибди-я!" деган эътирофни эшитишни истайман.

Ҳаа !

Устоооз бўлишни истайман!

Сизга айтмоқчи бўлганларим шулар эди.

Розия сўзларини тугатганида ҳам атроф сув қўйгандек жим-жит эди. Розия қўлидаги гулдастани Мадинага узатар экан устозининг кўзларидан икки томчи ёш думалаб тушганини кўриб ўзини тўхтата олмади. У Мадинанинг бағрига ўзини отди :

- Устооооззз ...

* * *

Мадина бугунги кун таассуротларидан ярим кечагача ухлай олмади. У илк бор ўзининг устоз деб тан олинган қишлоқдан кетишини ўйласа юраги симиллаб ачишиб кетар , бир тарафдан ўқувчилар, касбдошлари ва ота - оналарнинг эътирофларини эслаганда эса кўкси фахр - ифтихор туйғуларига тўлиб кетар эди. Ана шундай қарама - қарши ўйлар исканжасида Мадинанинг кўзи тонгга яқин илинди.

У ажойиб туш кўрибди.

Тушида ўзи севиб киядиган оппоқ ҳаррир кўйлагидамиш . У атрофи тоғлар билан ўралган кенг сайҳонликда арғамчи учаётганмиш. Кўзга кўринмас қўллар уни шундай тебратаётган эмиш- ки, арғамчининг ҳар бориб келиши қиз кўнглида ажиб ҳислар уйғотар эмиш .

Узоқ ухламай кўзи уйқудан очилиб кетган Мадина ҳозиргина кўрган тушининг таъсиридан чиқа олмай юраги энтикди.

"Қаршисига бахт пешвоз чиқаётган инсон тушида учади" - бу раҳматли бувисининг сўзлари эди. Мадина бувисини эслаган чоғда онажониси ёдига тушди , уни жуда қўмсаб кетди .

"Ҳадемай кетаман,- дея ўйлади у ,- шу билан Тошкентдан чиқиш йўқ ... Ким билсин , балки онам кейинги кунларда тез - тез тилга олаётган яқин дугоналарининг ўғилларига турмушга чиқарман" .

Мадина "Турмушга чиқиш" деган гап хаёлига келгани заҳоти кўз ўнгига Анис келиб хўрсинди.
Ўшанда дугонаси Комила масалани узил - кесил ҳал қилиб келгандан буён Анис уни бошқа безовта қилмаган эди.

- Анис ака...

Хўрсинди Мадина.

У Анисни жуда қаттиқ соғинганлигини шу топда ҳис қилди . Юраги қаттиқ ўртанди.

Мадина телефонини олиб бир вақтлар Анис билан ёзган ёзишмаларини ўқиб соғинчларига малҳам изламоқчи бўлди. Мадина тармоққа кириб Комила деб очилган иккинчи профилига уланганда Анисдан хабар келганини кўриб кўзлари катта - катта очилди .

Унинг юраги бежо урганча титроқ қўллари билан хабарни очиб ўқий бошлади.

- Салом , яхши қиз. Сиздан бир илтимосим бор . Мактубимни охиригача ўқиб бўлгунингизча уни ўчириб юборманг.

Яхши қиз . Менинг барча гапдан хабарим бор. Нимадан дейсизми ? Сизнинг Коми эмаслигингизни ҳақиқий Комила илк учрашган кунимиз айтиб берди. Ҳайрон бўлаяпсизми ? Чунки у шунга мажбур бўлди, сабаби кўнглим таниган асл Комила бошқа қиз бўлиши кераклигини унга рўйи- рост айтдим.( Мадина бу сатрларни ўқир экан титроғи кучайиб кетди. У "Коми , барча ишни қотирган экансан- ку , яна менга бошқача эртак тўқиганинг нимаси?" дея асабийлашди-ю , мактубни давомини ўқишга тутинди ) . Мен унга яна шуни айтдим- ки , "Ана шу кўнглим Комила ва Мадина аслида битта қиз бўлиши керак , сабаби инсон бир вақтнинг ўзида икки қизга бирдек ошиқ бўлиши мумкин эмас, бу ҳеч қайси мантиқ ва чегарага тўғри келмайди" дедим.
Комила зўр экан. Дугонангизни айтаяпман. Ўз сўзлари билан таърифлайдиган бўлсам "Супер" қиз экан. У менга барчасини бир бошдан гапириб берди. Ҳеч қандай савол- сўроққа ҳожат қолдирмай. ( "Жуда яхши иш қилибди- да" - фиғони фалакка чиқди Мадинанинг "Дўстингдан топ" деганлари шу бўлса керак")

Мадина . Мен барча - барчасини биламан.

ХазонРезги / 83

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26🔥10
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Сиздан фақат битта саволга жавоб беришингизни сўрайман . Фақат биргина ...

Айтинг-чи Мадина :

Қалб шаҳрига қилсам ҳижрат ,
Айт , Мадинам бўласанми?
Мен йиғласам сен ҳам йиғлаб,
Кулганимда куласанми ?

Қуёш каби нуринг сочиб ,
Тафтинг-ла шод қиласанми ?
Тунлар эса шуъла тараб ,
Ҳилолдайин тўласанми?

Адо қилиб соғинчингда ,
Гулдек чамбар иласанми ?
Бегим деган битта сўзинг ,
Менга ҳаёт , биласанми ?

Умрбод бир сени десам,
Сен умрбод қоласанми ?

Сен умрбод қоласанми ?

Мактуб шу ерда тугаган эди.

Мадина оҳиста пичирлади:

- Сен умрбод қоласанми ? ...

Мадина шу сўзларни такрорлар экан хонасининг эшиги оҳиста чертилди.

" Тинчликмикан ?! Тонг энди ота бошлаяпти. Раҳбар аямнинг мазалари бўлмаяптимикан ?"

Мадина шундай хаёллар билан шошилиб эшикка юзланди.

Эшикни очгач эса бирдан ортга тисралди. Остонада дастлаб бир қучоқ гул кўринди. Турфа хил анвойи , митти тоғ гул ва чечаклари. Оқ , пушти , сарғиш , кўк , қизил рангдаги гуллар.

Гулдаста ортидан Аниснинг ўктам чеҳраси кўринди . У қўлидаги гулдастани Мадинага узатар экан унинг кўзларига интизор боқиб шивирлади :

-Қалб шаҳрига қилсам ҳижрат ,
Айт , Мадинам бўласанми? ...


Хонани гулларнинг хуш ифори тутиб кетди...


#ТАМОМ /84

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР !

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇
❤72🥰10👏2😢1
Мана азизларим .
Иқтидорли адиба опамиз ХазонРезги -- Гулбаҳор опанинг ижодларидан бўлган
,, БЕДОР ТУЙҒУЛАР ,, асарини ҳам ўқиб якунлаб олдик .
Агар сизга ёққан бўлса ўз фикр мулоҳазаларингизни ёзиб қўярсиз деб умид қиламан .
Зеро хар қандай қўллаб қувватлаш муаллифга кучли мотиватсия бўлади ва янги асарлар ёзилишига сабаб бўлади ....
❤89👍42👏19🥰7
Муаллиф ва админлар меҳнатига ҳурматингизни билдириб қўйинг !!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍109❤43👏15🥰9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юракнинг бир парчасига.

Сингил - баъзан кичик, баъзан эса катта одам
каби донишманд бўлади. Унинг бир кулгуси бутун дунёни унуттиради. Баъзида жанжал қилади, баъзида эркалайди. Лекин юрагида ҳар доим сиз
учун чексиз муҳаббати бор. Дунё сиздан юз ўгирса ҳам, сингил ёнингизда қолади. Унинг меҳрини ҳеч қандай соз, ҳеч қандай неъмат билан ўлчаб болмайди.


Опа-- Сингилларга жўнатиб қўйинг ...🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11🥰1
ОНА СОҒИНЧИ ✍

Кун иссиқ .
Қоқ туш пайти , соат 11:40 дақиқа ўтди .
Она шошиб ишидан кўчага чиқди .

Кўчада 40 даражадан ошиқ иссиқ , ҳамманинг қўлида сув идишлари . Йўналишли таксиларнинг ичи қайнайди . Аёллар елпиғич силкитган , эркаклар тинимсиз терларини рўмолчасига артади . Ҳатто ёшлар хам иссиқда лоҳас бўлиб , телефонига қарагиси келмай ўйчан ташқарига термулиб кетаяпти .

Ўз ўзига жилмайиб , алланечук кўтаринки кайфиятда кетаётган онага буларнинг бирортаси сезилгани йўқ .

У на беҳаловат бўлган йўловчиларнинг нолишларини , на иссиқни ҳис қилгани йўқ .

Онанинг фикри ёди ҳозирги учрашувда .
Соғинчдан энтиккан юраги тезроқ дийдорга етмоқ умидида ҳаприқиб кетаяпти .
Худди манзилидан ўтиб кетадигандек , ҳайдовчига ҳам мурожаат қилиб қўяди ...
--- Укажон ўзи аниқ ҳарбий қисм олдидан ўтасизми .
--- Ўтаман опажон , ўтаман . Аскарни кўргани бораяпсизми , олиб бориб қўяман , - онани хотиржам қилиш учун дилкашлик билан деди ҳайдовчи .
--- Ҳа , ўғлимни кўргани боряпман ,- онанинг овозида фахр туйғуси бор эди .
Манзилига етиб келиб , дарвозага рўпара келди .
Кўпчилик келган , оталар , оналар , бобо , бувилар , ҳатто шу иссиқда катта кичик болалар хам , хизматдаги жигарларини кўриш учун келишган .

Совутгич ишлаб турган салқингина хонадаги стол стулларнинг аксариятида оналар , аёллар ва уларнинг аскар ўғиллари ўтиришибди .
Акалари ҳатто отаси ҳам уларнинг атрофида тик оёқда суҳбатлашишаяпти .

Жой бермоқчи бўлган аскарга ,, ўтир , сан ўтир онангни олдига ,, - дейишади .

Аскар йигитлар энди ёш бола эмас . Оиласида алохида ҳурматга , фахрланишга , мехрга эга катта одам энди улар ...

Ҳамманинг айниқса оналарнинг кўзида соғинч , боласига меҳр қоришиқ хавотир билан боқишади .

Худди боласи оч қолиб кетгандек олиб келган бир дунё егулигини ҳали унисини , ҳали бунисини боласига илиниб тутади ...

Қувончли шовқинга тўлган хонада дийдорлашаётганларга термулиб ўтирган онанинг кўзи кафтлари қадоқ бўлган , анча дағаллашган каттагина қўл билан оҳиста ёпилди .

Ўғли келганини ички туйғу билан сезган она ўғлини қўлини сийпалади .

Бу қўл ўзи чақалоқлигида , болалигида сийпалаб неча бора ўпган юмшоқ , кичгина кафт эмас ....
Бу қўл ватанга , ота онага хизмат қилиб толмайдиган забардаст қўл эди ....

--- Ассалому алайкум онажон , - онасини махкам бағрига босди ўғил .

--- Ваалайкум ассалом , болам яхшимисан ...

Икки ойлик соғинчни йигирма дақиқалик дийдор тўлдирармиди ...

Лекин , шукур ўғлини кўрди . Аҳволи яхши , ўзи хурсанд . Анчагина озиб қолган бўлсада тан жони саломат .

Ўғлини дуолар қилиб , хайрлашган она кўнгли хотиржам уйига қайтди ....

--- Кўнглинг жойига тушдими , - эрининг ҳазил аралаш сўровига тасдиқлаб бош ирғаб қўйди .
Оналарнинг соғинчини тушунишмайдида ....


ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👏3
#У́ткинчи_дунё


#No_214


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Дада ойимга тил теккизманг, ойим хақида бундай гапларни гапирманг.
Аббос жахл билан гапирди.
—Бу сени онангни боласи эмас, бу фохишани боласи.
Камол бор овози билан гапирди.
—Йўқ, йўқ дадажон ундай деманг ...
Шайдо ерда ўтирганча, йиғлаб гапирди.
—Кўзимга кўринма, онангни олдига ташлаб келаман, ўша билан, фохишалик қилиб юраверасан.
Камол, тескари қараб кетди.
—Ойи дадам нима деяпти?
Аббос, Саодатга қаради.
—Ахамият берма болам. Жахл устида гапираверади..
Саодат нима дейишни билмай қолди.
—Ойижон, мени олиб қолинг. Мен сизни қизингизмана?
Шайдо эмаклаб келиб, Саодатни этагига осилди.
—Нега бундай ишлар қилиб юрибсан қизим?
Қиз бола нарса кечалари кўчада юрадими?
Саодат, Шайдони бағрига олди.
—Қиз болалиги қолмаган буни.
Аббос нафрат билан Шайдога қаради
—Ақлинг жойидами?
Ўз синглингга тухмат қилгани уялмайсанми?
Саодат бақириб юборди Аббосга қараб.
—Ўзидан сўранг, жуда тажрибали қиз бу қиз. Кунда бир нечтасини кўнглини оладиган.
Сиз ва дадам буни дугонасиникида дарс қиляпти деб ўтирибсизлар, кўрдик қандай дарс қилаётганини.
Хуллас, бу уйда ё бу яшайди, ёки мен.
Бу билан бир уйда яшашдан.ор қиламан.
Аббос тез-тез юриб, зинадан тепага чиқиб кетди.


💫💫💫💫


—Келдингизми опажон?
Мунира, палатага олингач Назо болалар билан етиб келишди.
—Ахволингиз яхшими?
Муборак бўлсин, умри билан берган бўлсин.
Назони кўзлари ёшланди
—Сизга хам муборак бўлсин, ўғиллик бўлдингиз.
Мунира болани, Назони қўлига тутди
—Албатта, буни хам ўз боламдек катта қиламан.
Назо болани муаттар хидидан маст бўлиб бағрига босди.
—Ўз болангизда, ўзингиз катта қиласизда.
Мунира жилмайди
—Бу болани сенга бермоқчимиз.
Ботир ортидан келиб, елкасини ушлади
—Нима?
Назо йиғлаб юборди
—Албатта, сизни хам она бўлишга хаққингиз бор. Бу бола сизга, мени ўрнимга шу ерда қоласиз, ҳамширалар ўзлари сизга ёрдамлашади.
Қолаверса уч торт кундан кейин ўзим хам шу ерда бўламан.
Мунира, кўзидаги чуқур қайғуни, кўз ёшни кулгу ортига беркитди
—Ишонгим келмаяпти.
Энди мени хам она дейдиган одам бор..
Назо болани махкам бағрига босди.
—Албатта, лекин битта шарти бор.
Мунира жилмайиб гапирди
—Қандай шарт, хаммасига розиман.
—Ўзингизни болангизни олдида, мени болаларимни эсдан чиқариш йўқ.
Улар хам сизни болаларингиз ёдингизда-я?
—Вой албатта, уларни унутиб бўладими?
Назо хурсандлигидан Мунирани қучиб миннатдорчилик билдирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45🥰8🔥5😢2
#У‌ткинчи_дунё


#No_215


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қаердасан?
Акобир хонага кириб, Муниса йўқлигини билиб қўнғироқ қилди
—Туғруқхонадаман. Опам фарзандлик бўлди.
—Опанг фарзандлик бўлса, сен болани ташлаб яна кечаси юришинг керакми?
—Аламингизни мендан олманг. Онам менга яна опа туғиб бера олмайди, шугина жигарим бор. Шу пайтда ёнида бўлмасам, нима қиламан сингил бўлиб.
Мунисани жахли чиқди
—Сен менга гап қайтаряпсанми?
—Сизга тушунтиряпман.
—Ўн дақиқада ёнимда бўл.
Акобир телефонини диванини устига ўтди.



💫💫💫💫



—Бир икки кун қарашиб юбораман, кейин мен кетаман ўзингиз қарайверасиз.
Мунира қўлида болани эркалаб ўтирган, Назони елкасини силаб қўйди.
—Тўғриси ишонгим келмаяпти, нахотки энди ўзимни болам бор.
Назони кўзларидан ёш тинмас эди.
—Албатта, бу туш эмас. Бу хақиқат энди сизни арслондек ўғлингиз бор. Қаранг сизга ўхшаб хам кетаркан.
Мунира чақалоқни бурничасини ушлаб қўйди.
—Эмизиб берасизми? Қорни очган шекили, ғиншияпти.
—Йўқ, мен эмиза олмайман. Докторлар кашага ўргатиб беришади.
Назо узатган болани, Мунира қўлига олмай Назо томон итарди.
—Нега ахир?
Тайёр сутингиз борку?
—Уйингизга кетсангиз, мени қаердан қидириб юрасиз?
Мунира кулиб қўйди.
—Ундай бўлса мен, докторларни олдига ўғлимни олиб чиқай.
Назо болани кўтариб чиқиб кетди.
—Нега эмизиб қўявермадинг?
Бола катта бўлгунча бирга яшаб тураверардик.
—Йўқ, мехрим қаттиқроқ тушиб қолишидан, кейин опамдан қизғонишдан қўрқдим.
Мунира йиғлаб юборди
—Мени деб ўзингни қийнашинг шарт эмас. Назога бошқа бола асраб берамиз.
—Асло, опамни ноумид қилманг. Бола сизники, уёқда яшади нима?
Буёқда яшади нима?
Мунира кўз ёшларини тезгина артиб, синниқ жилмайди.
—Майли мен Мунисни ташлаб келай. Сен дамингни ол, эртага кечга холатинг яхши бўлса кетамиз.
Ботир Мунирани пешонасидан ўпиб қўйиб чиқиб кетди.
—Оллоҳим, яхшиликни охригача қилишимга ёрдам ва сабр бер.
Мен бу йўлдан қайта олмайман, опамни юз кўзидаги шодликни қайтара олмайман.
Уни хам бахтли бўлишга хаққи бор, албатта унга ишонаман. Болани ўзи тарбияли қилиб катта қилишига.
Мунира ўзига ўзи далда берди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤48😢3
#У‌ткинчи_дунё


#No_216


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ким билан келдинг?
Муниса уйга кириши билан, Аббос кутиб олди.
—Поччам ўзи ташлаб кетди.
Муниса босиқлик билан гапирди.
—Балки яна акангни топиб олгандирсан?
—Нима? Бу нима деганингиз?
—Ха нима кечаси юрган хотинни, яна нима дейиш мумкин?
Аббос, Мунисани олдига келди
—Менга уни гапирманг деганмидим.
Муниса қатъий боқди
—Нима дейишим керак, сени қизғониб жинни бўлай дейман.
—Мен аллакимларга ўхшаган эмасман.
—Нима демоқчисан?
—Хеч нима. Менга умуман гапирманг, қорангизни хам кўришни хохламайман.
Муниса, қизини олдига борди.
—Сен хозир менга гап теккиздинг, Шайдони назарда тутдинг шундайми?
Аббос Мунисани билагидан ушлаб ўзига қаратди
—Ха, ўшани назарда тутдим. Нима қиласиз?
Мунисани гапи тугамай юзига тарсаки тушди
—Ўзингни эркакман деб юрибсанми?
Аёл кишига кучи етган, хотин чалиш.
Муниса, хам Аббосни юзига тарсаки туширди.
Қизини шарта кўтариб, чиқиб кетди.


💫💫💫💫


—Тинчликми қизим?
Бомдод намозига яқинлашиб қолганда, эшикдан кириб келган Мунисани кўриб Содиқни юраги ғашланди
—Тинчлик, сизларни кўргани келдим
Муниса Содиқни қучоқлаб йиғлаб юборди.
—Нур...
Содиқ ичкарига қараб бақирди.
—Лаббай дадаси..
Нур ичкаридан чиқиб келди
—Вой мени қизим келибдику..
—Уйга олиб кир, мен масжидга бориб келай, кейин гаплашамиз.
—Йиғлама қизим. Биласан сени кўз ёшларингни кўтара олмайман.
Мунисани пешонасидан ўпиб қўйди.
—Хўп дегандай бошини қимирлатиб қўйди, Муниса. Нур қўлидаги болани олиб ичкарига олиб кирди.


💫💫💫💫


—Сардор, қачон келасиз бизни ёнимизга?
Розия Сардорга қаўнғироқ қилди.
—Пулинг тугадими? Тугаган бўлса картангга ташлаб қўяман.
—Пулдан мухимроқ туйғулар хам бор. Нима деб ваъда бергансиз?
Сен ўша уйга кўчиб чиқасан, кунда ёнинга бораман деб мени алдаб, битта болани иккита қилиб, ўзингиз бошқасига уйландингиз.
Унисига хам кўнсам, энди умуман келмай қўйдингиз.
—Майда гаплик қилма. Еганинг олдингда, емаганинг кетингда.
Мени нима қиласан?
Пул билан таъминлаб турибман, уни устига дадам бир эмас икки уйни номинга ўтказиб берди.
—Менга керакмас уй жой.
—Ёлғон гапирма хўп хозир мен сен билан бирга яшайман, уйларни бу хотинимни номига ўтказиб берасан келишдикми?
—У болаларимни хаққи.
Ўша пайтда ўзим чиқиб кетаман демаганимда, дадангиз сизни уйламаган бўларди.
—Кўп гапириб юбординг. Хозир картангга пул тушади, вақтим бўлганда бораман.
Сардор телефонни ўчириб қўйди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39👍15🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким уйланади шу иссиқда😂😄

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰3😁3❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н✨🌺✨

🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌷✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌷
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌷✨

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌷✨
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♦️♦️♦️🔺🔺♦️🔺

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌤ДУШАНБА ТОНГИ
❤️МУБОРАК БЎЛСИН. 🌸

🪷🍀 Бошлаётган янги хафта,
янги кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌺 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз
рўёбга чиқсин!

🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🌸 Душанба кунингиз
хайрли ўтсин, азизларим

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👏2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , меҳрибонларим . Ҳамма зўрми . Ҳафтанинг биринчи иш кунини ғайрат билан бошлаб олдингизми .

Қаранг ,, ғайрат ,, сўзини кичик харф билан ёздим , бу одамни исми эмас ,
,, шижоат билан , иштиёқ билан ,, деган маънони беради .
Яна сизлар ҳам ,, Ғайрат ,, ким деб бўғзимдан олманг .

Бир вақтлар ёш рўзғормиз , қишлоқда янги ҳовлига кўчганмиз .
Томорқамиз фермерларнинг кенг , охири кўринмайдиган буғдойпоясига уланиб кетган . Бугдой ўриб олингандан сўнг , бошоқ теришга чиқамиз , фермерлар рухсат берган .
Қўшнилар ҳаммамиз ёш оила , эркаклар узоқларда , Тошкентда , мусофирда ишлашади .
Биз аёллар болларни олиб йиғилиб чиқиб бугдой бошоқ терамиз , эрталабки салқинда .
Чунки қишда товуқларга зўр дон бўладида . Ўша пайти товуқларни ўзини далага ҳайдаймиз , бир пастда қорни тўйиб келарди . Кейин росса тухум қўйишарди , табиий , маззали тухумлар ....
Чалғиб кетдимаа ...

Хуллас эрталаб ишларимни қилиб бўлиб қарасам далада икки , учта аёллар юришибди .
,, Қўшнилар мани чақирмай кетишибдими , боллари хам йўқку , ҳам мани уйимни олдидан ўтишарди , ҳеч ким ўтмадику ,, - деб ўйладим .

Борайчи деб қизларимни етаклаб , қўлимга қопни олиб уларнинг олдига чиқиб бордим .

Қарасам , қўшниларим эмас , бегона аёллар .
Биздан юқоридаги қўшни қишлоқ аёллари экан .
Шундай катта далада айнан бизни уйимизга яқин жойдан бошоқ теришганига қизғончиқлигим тутди 😊 .

--- Ҳа опалар , ғайрат билан иш бошлабсизлар биз томонда , дала кенгку дедим .
--- Нима деяпсиз , тухмат қилманг , тавбаа , -- деди биттаси .
--- Ие нега тухмат қиламан , бошоқ тераяпсизларми , - десам .
--- Ҳа бошоқ тераяпмиз , лекин Ғайрат ака юборгани йўқ бизани ўзимиз келдик .
Билиб билмай гап қилманг унақа , ҳаммамизни эримиз узоқда бўлса , қулогига етса нима деган одам бўламиз , - бидирлаб гапирди бошқаси .

Анада , на кулишимни биламан , на куюшимни 😄 .
,, Ўзбекни ўзи қизиқ , ўзидан сўзи қизиқ ,, - деганмиди бир қизиқчи .

Лекин ростдан Ғайрат ака деган ,
,, табелчи ,, дейиларди ўша пайти , фермернинг иш юрутувчиси бор экан , ман билмасдимда .

Улардан узр сўраб сўзимни маъносини тушунтиргунимча ўзимни қўшниларим етиб келишди .
Кейин биз гапларимизга кула - кула бошоқ теришга тушиб кетдик .

Бир оғиз сўздан қанча хотиралар жонланиб кетдияя 😊 .

Хуллас ҳаммангизнинг бугунги кунингиз хотиржамликда ўтсин .

Манга эса дам , мезза .
Ҳеч нарсани режалаштирганим йўқ , шунинг учун
,, агар кимдир мехмонга чақирмоқчи бўлса бажонидил , хижолат бўлмай айтаверизлар , бораман бугун ,, 😊 .

Ўзимни фикрим эса шомми , нимшомми ўйланман , дарвозасини қоқиб ўтирмай бостириб кириб бораверадиган жойим , Акамникига йўлимни бурсам деб турибман ....

Бошқа яхшироқ таклиф бўлса , ўйлаб кўраман ШАХЗОДАнгиз ҳар доимгидек сиз билан бирга 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЧИЛЛА БОР НАРСАМИ❓

😞Ўлган одамни уйида чилла, келин куёвларни чилласи янги туғилган чақалоқни чилласи дейишади. Мисол учун вафот этган одамни уйига чақалоқ кирмасин у уйда овқат қилинмасин, у уйда телевизор ёқилмасин, келин куёв шомдан кейин кўчага чиқмасин мумкинмас бошқа-бошқа жуда кўп нарсалар бор жамиятимизда.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🍃🌹МЕХР БЕРИНГ🌹🍃🌹

Мехр беринг эьтибор беринг,
Мехрга зор бўлмасин Аёл.
Не истайди кўнглини билинг,
Севгига зор бўлмасин Аёл.

Дард аламда синаманг уни,
Сабри тоғдан устундур Аёл.
Озор бериб йиғлатманг уни,
К,адри қиммат улуғдур Аёл.

Бошга қандай савдо келса хам,
Дардин ичга ютади Аёл.
Қотган нонни юз йил еса хам,
Бахтли кунни кутади Аёл.

Озор берманг асло кўнглига,
Гохо юринг сиз хам йўлига.
Бир даста гул, тутинг қўлига,
Севинчлардан яйрасин Аёл... 💖💖

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍1
​🧠 ИҚ тест: 98% одам бу хатони топа олишмаябди!

​Суратидаги мана шу кичик хатони топиш учун ҳақиқий диққат талаб этилади. Одамларнинг аксарияти 1-рақамдан 15-рақамгача ўқиб чиқишади-ю, лекин хатони пайқашмайди.

​🧠 Сизчи? Сиз хатони топа олдингизми ёки ҳамон қидиряпсизми?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

Халқимиз орасида қонни кўпайтириш учун энг зўр маҳсулот қизил лавлаги ҳисобланади.🤩🤩

Уни яна қандай фойдалари бор, кимларга мумкин ва қандай тартибда истеъмол қилиш керак видеода билиб олинг!

Яқинларингизга ҳам улашинг...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
📝Ҳордиқ

Бугун дам олиш куни. Марҳабо ёстиғи тагидан телефонини олиб, бир кўзини очиб соатга қаради беш ярим. Қани, ҳеч ким индамаса, тўйгунича ухласа. Шу ўй хаёлидан ўтди ҳамки, ҳовлининг у бурчагидаги эшик ғийқиллаб очилгани, обдаста қопқоғининг шақиллагани эшитилди. Қайнонаси бомдодга турган, демак, у ҳам тезроқ қимирламаса бўлмайди. Баҳорнинг ўрталари бўлгани учунми эрталабки салқинда ухлаш ҳузурбахш эди. У бир амаллаб , гўё ўзини енггандай қўзғалди-ю, сочларини йиғиштириб, хаёлга берилиб ўтирди.
Мана, шу хонадонга келин бўлиб тушганига ҳам қарийиб 26 йил тўлибди. Бу орада кетма кет учта қиз узатди. Учинчи қизини турмушга берганига ҳам бир йилдан ошибди. Авваллари елиб югуриб қиладиган уй ишларига энди мадори етмаётгандек эди. Балки қизларининг ёрдами биланми, бир пайтлар, ҳам мактаб, ҳам уй ишларини битириб, қўшимча тикиш ҳам олар эди. Ҳозир қаёқда, бу уйнинг ишларини кечгача ҳам тугатолмайди.
Қайнонаси аллақачон газга чой қўйиб ошхонада бир қўлида тасбеҳ, бир қўлида тонгги зикрлар битилган китоб билан ўтирарди. Зикрларни тугатиб, саломига алик олди.
Марҳабо ҳар кунги одатича ёрмадан бўтқа қилишга уннади. Якшанба бўлгани боис, турмуш ўртоғи ва ўғлини турғизмади. Тайёр бўтқани доимгидек ҳадик билан дастурхонга қўйди ва одатича қайнонасини оғзига тикилди.
Собура опа бир қошиқ оғзига оборар обормас: "Қаттиқ қайнатиб юборипсиз-а" -деди.
Марҳабо ҳам доимгидек секингина: "Билмасам"-деб, қўйди. Жимгина нонушта қилар эканлар, қайнонаси чой ҳўплай туриб:" Кеча бозордан лаҳм гўшт олиб келдим, бугун қийма қилиб қўйинг, эртага ишдан эртароқ келинг, Машҳура эртага қизига бешик берар экан, юпқасини ўзимиз қиламиз, чиройли қилиб". Марҳабо боши билан хўп ишорасини қилди-ю, ичида бошқа Марҳабо ғалаён қиларди, "Осонми, юпқа пишириш, кичкина тоғорани ўзига камида саксонта кетади. Машҳура холажон ҳам жуда устада, текин мардикори бордай энг қийинини доим бизга юклайди, бўлмаса бир эмас учта келини бор. Ўзи қачондан бери кечаси билан оёғи қақшаб оғриб чиқади. Қайнонасига айтса қўй ёғи суринг деди, эри эшитмаганга олди. Мана ҳозир ҳам бели билан қўшиб оғриб азоб бераяпти" .Ошхонадаги ишларини битириб кир ювишга уннаётган ҳам эди, қайнисингиллари болалари билан кириб келишди. Кир кечқурун ювилар, дея сомса ва овқатга уннади.
Марҳабо дарсини ўтиб уйга қайтаркан ёнидан салом бериб ўтиб бораётган ўқувчи қизларга қараб бир пайтлар у ҳам шу йўллардан дарсга қатнаганини хотирлаб кетди.
Унинг ўқишлари ўрта эди.Кўпинча онасига тикиш -бичиш ишларида ёрдам берар, дарсларини қолдирмай қилар, айниқса, ўқув қуролларини саришта тутарди. Онаси сарамжон аёл бўлгани боис, жудаям озода кийинарди. Собура опа кимё фанидан дарс берар, бу фанни яхши билмаганиданми ёки ўта қаттиққўл устоз бўлгани учунми , опадан жудаям қўрқарди. Айнан шу устози совчи бўлиб келганда нимагадир қалтираб кетганди. Дадаси ва ойисига ҳам дарс берган Собура опа улар билан анча самимий ва узоқ гаплашиб қолганди ўша куни.
Ўн етти ёшда турмушга чиққан Марҳабо қайнонасининг қистови билан тикувчилик билим юртига ўқишга кирди. Бу орада кетма кет қизлари туғилди. Қизалоқларини қайнисингиллари катта қилишди десаям бўлади. Ўқишни битирган келинини ишга жойлаш Собура опа учун қийин кечмади. Меҳнат фанидан қизларга дарс берадиган Марҳабо мактабдагилар учун ҳам турли тадбирларда тайёр дастёр эди. Мактабдаги байрам оқшомларида ҳам қайнонасидан истиҳола қилибми, умуман қатнашмас эди. Тўй -ҳашамларда ҳам ҳанузгача фақат жигарлариникида бўладиган тадбирларда иштирок этади. Ҳаммадан эрта уйига отланади. Қизларининг совчиси кўп бўлди. Бувисининг тарбиясини олган қизлар, деб сўраб келувчиларнинг кети узилмасди.Марҳабо эса келган совчиларга дастурхон тузаб, чой дамлашдан нарига ўтмас. Келганлар Собура опа билан гаплашишарди. Қарорни ҳам эри билан онаси қабул қилар, унинг фикри билан ҳатто қизиқишмасди ҳам. Тан олиш керак қизлари бир -биридан яхши жойларга келин бўлишди. Хаёл суриб кетаётган Марҳабони арғамчи бўлиб учаётган турналарнинг овози ўзига келтирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32