🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

💐
Хайрли тонг! 💐

Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий.

🤲 Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
НАЖОТ БЕРГАН ТАШВИШ.

Турмушим бузилганига 3 йилдан ошди.
Доим тушкунман. Кайфиятим тез бузилади. Арзимаган нарсага ҳам асабим бузилиб, болаларимдан "аламимни" олишни одат қилиб олдим. Уларни уриб, кейин йиғлаб ўтирардим.
Шундай кунларнинг бирида ижтимоий тармоқ орқали бир инсон билан танишиб қолдим. Аслида, ҳаётда ҳам танирдим уни, иш жойимиз бир бинода эди. Лекин ҳеч гаплашмаган эдик.
Интернет орқали танишишни хоҳлаганлар кўп бўларди. Ёшман, чиройлиман. Ҳар хил гуруҳларда фаолман. Лекин, бу танишувлар салом аликдан нарига ўтмас эди. Эркакларнинг гапидан, уларнинг асл мақсадини сезиб турардим.
Фақат бу сафар эмас. Бу сафар танишувимиз ҳам бошқача бўлди. Мен бир масалада ёрдам сўраб, гуруҳга ёзгандим, у ўз ёрдамини таклиф қилиб, шахсийимга ёзди.
Шу бўлдию, қуюқ суюқ сўрашадиган бўлдик. Ҳатто ишдан қайтишда мени уйимгача олиб ҳам келадиган бўлди.
Бир ойлардан сўнг, у оиласи билан бефарзандлиги сабаб ажрашаётганини, менинг шахсий ҳаётим ҳақида билишини айтди. Ва унга турмушга чиқишимни сўради. Ҳали жавоб бермасимданоқ, шоширмаслигини, ўйлаб олишим, уни яхшилаб тушуниб олишим учун 1-2 ой вақтим борлигини айтди.
Шу кундан бошлаб кўпроқ ёзишадиган, соатлаб гаплашадиган одат чиқардик. Ўзимни худди 16 ёшида ошиқ бўлиб қолган ёш қизчадек сезардим. У фарзандларим ҳақида гапирганида, ўғилларим, деб айтарди. Кун келиб, иккала ўғлим билан ҳам танишди. У билан орамиздаги фарқ 5 йил эди.
Оиламдан ажрашиб, ота онамнинг уйига қайтиб келганимда мен 21 ёшда эдим. Катта ўғлим 2 ёш, кичиги ойлик чақалоқ эди. Ўшандан буён жуда кўп совчи келган. Ҳатто, ўзимдан бир неча ёш катта, уйланмаган йигитлар ҳам сўрашган, аммо, ҳеч бири кўнглимга ўтирмаган эди. Бу инсон шу даражада олийжаноб, ўқимишли, дунё кўрган, тарбияли одам эдики, ўз бахтимга ўзим ишонмас эдим.
Бир куни телефонда шунчалик, гаплашдикки, ҳамма ахлоқ чегараларини унутдик. У ҳатто, мендан ўзимнинг очиқ суратларимни жўнатишни ҳам сўради. Менда ундай суратлар йўқлиги айтдим.
Эртаси куни эрталаб туришим билан, суратга тушдим. Жўнатиш учун орқа фондан кераксиз нарсаларни ўчириб тайёр қилдим. Шу вақт бирданига катта ўғлим чириллаб йиғлай бошлади. Кийимларимни шошиб кийиб, ичкарига кирдим. Қарасам, болам қорнини чангаллаб, йиғлаб ётибди.
Тезлик билан акамларни чақирдим, онам, келинойим югуриб чиқишди. Болани машинага ўтқизиб, касалхонага олиб кетдик. Шифокорлар кўричак, деган тахмин билан хирургия бўлимига олиб кириб кетишди.
Мен тамом бўлдим....
Наҳотки, мени болам операция бўлади. Эй, Худойим, ўзинг ёрдам бер. Акам сал туриб, келишларини айтиб, онамларни уйга олиб кетдилар.
Соатга қарадим: 11:03.
Шу вақтда жудаям далдага муҳтож бўлиб, ўша инсон билан гаплашгим келди. Қўнғироқ қилдим. Гўшакни ёш аёл кўтарди...
Мен нима бўлганини тушунмай, рақамга қарадим. Тўғри терилган. Уйида опа-синглиси, онаси йўқ эди. Дам олиш куниям ишдамикан???
Хаёлларимни зўрға йиғиштириб, юрак ютиб сўради:
-......акани телефонларими?
- Ҳа, ўшаларни телефонлари. Мен аёллари бўламан, сизни ким деб айтай..?
Шу икки оғиз гап, у аёлнинг ўзига ишончли оҳанги, 1 ярим ойдан буён менинг қилиб юрган ишларим...
Ахххмоқ. Шунчалигам ахмоқ бўламанми? Қанчалар ахмоқман. Мен ҳали унга умримда қилмаган ишим, беҳаё гапларни гапирдим.
Унга суратимни жўнатмоқчи ҳам бўлдим-а...
Дарвоқе, сурат... Қани ўша сурат?
Телефон галереясига кириб, олган суратимни кўрар эканман, ўзим уялиб кетдим.
Наҳотки мен, шу аҳволда суратга тушдим. Яхшиям жўнатмаганим. Эй Худойим, ўзинг кечир, астағфируллоҳ. Нималар қилиб қўйдим. Агар фарзандим бетоб бўлиб қолмаганида, ҳозир бу сурат ўша одамнинг телефонида бўлиши, уни аёли кўриб қолиши, кейин мени шарманда қилиш учун бутун интернетга тарқатиши хам мумкин эди-ку...
Тавба қилдим. Кечир Аллохим.
Шу сўзларни ичимда айтиб, тиз чўкиб, йиғлай бошладим.
Шу вақт, бирданига ўғлимни хирургия бўлимидан қайтариб олиб чиқишди. Тушунмадим. Операция тугаб бўлдими. Ёки мен вақтни анламадимми?........
👍17❤4
​​Соатга қарадим: 11:27.
Олиб кириб кетишганига 24 дақиқа бўлган экан.
Ҳамшира менинг ҳайрон қолганимни кўриб, ўзи гапириб кетди:
- Диагноз хато қўйилибди. Ўғлингизда кўричак йўқ экан. Навбатчи врач ҳали ёш, биринчи мартта бундай ҳолатнинг гувоҳи бўлиши экан.
Ўғлингизнинг шунчаки, қорни дам бўлган. Мана бу дориларни уйда ичириб, ҳар эҳтимолга қарши ҳудудий поликлиникадан кўрикдан ўтиб қўярсизлар. Уйга кетишингиз мумкин.
Мен на кулишни, на йиғлашни билмасдим. Қўлимда рецептни ушлаганча, ҳайрон турардим...
Аслида биз мусибат, деб ўйлаган вазиятларни Аллоҳ бизга нажот учун жўнатган бўлиши
мумкин экан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤6🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўпқопи саройи музейи.
Кўриб турганингиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қизлари Фотимаи Захро онамизнинг хирқалари.
Аллоҳнинг ҳабиби, икки олам сарварини қизлари шу кийимни кийганлар.
"Кўрдиму беиҳтиёр йиғлаб юбордим. Шерикларим ҳам дод деб юборишди."

Азиз аёллар, келинлар, қизларимиз диккатига: бу дунё ўтгинчи дунё.

Борига қаноатли бўлайлик.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢11👍9❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uyimizda asma ul husna yozilgan plakat osilib turadi. Ko’pincha kichkinamni o’sha devor oldiga borvolib, Allohning ismlarini takrorlab uxlatardim.

Bir kun xonamdan chiqsam, kattam MuhammadMustafo plakatga qarab ismlarni takrorlab, o’yinchoq chaqalog’ini uxlatvotti. O’qishdan umuman xabari yo’q, lekin o’z ko’nglida onasi qilgandaka ish qilyapti.

Menimcha “qil deganingani qilmaydi, qilma deganingni qiladi” emas “qilganingni qiladi” desak to’g’riroq bo’ladi.

Biz farzand tarbiyalashdan avval o’z hatti-harakatlarimizga e’tiborliroq bo’lishimiz muhimroq. Zero, andozani bolalar ota-onasidan, o’sayotgan muhitidan oladi.

____

🔮 Siz nima deb o’ylaysiz?
👍23❤6🐳1
🧕 Muslimalar kundaligi
Умид унга томон қадам босар экан борган сари юзи ёришар эди:    - Ҳайрият-ей?! Соғ - омон экансиз . Мен бўлсам туни билан ҳавотир олиб мижжа қоққаним йўқ.    - Нега ҳавотир оласиз ? - кўзлари жовдиради Осиёнинг,- ахир...    - Ҳавотир оламан- да ?! Туни…
БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

14- қисм

   Шаҳзода лабларини истеҳзоли қийшайтирди:

  - Подумаешь ?! Ҳмм...Билмас эмишман?! Аслини олганда бунинг менга қизиғи ҳам йўқ. Очиғини айтсам менинг ҳали бери эрга тегиш ниятим йўқ. Ёшликнинг гаштини ёшликда суриб қолиш керак. Шу ёшдан қайнонанинг қош-қовоғига қараб зарил келибдими менга ?

   - Мен нима деяпман сенга ? Кўзласам сенинг фойдангни кўзлаяпман-ку ? Яна шунақа жойдан харидор чиқадими йўқми сенга ? Еганинг олдингда , емаганинг ортингда. Танлаб еб , танлаб ичиб , танлаб киясан мен сенга айтсам.
   Қайнонанинг қош қовоғига қарашга келсак , бундан хотиринг жам бўлсин. Сурайё уйда ўтирадиган аёл эмас. У юртма-юрт юришга ўрганиб қолган. Ҳали ёш. Келин олдим , битта сен учун қайноналик қиламан деб уйда ўтириб олмайди. Қайтанга бундан ҳам юримсак бўлмаса бўлди ҳали. Энди ўғлига келсак , келишган , ўқимишли , муомалали , тарбияли, бировга эрим деб кўрсатсанг арзигулик хушсурат йигит .
   Бўлажак қайнота демагани бўлса оғир-босиқ , мулойим, ўқимишли киши. Бировга озори етадиган одам эмас профессор Адҳам Ибрагимов.
    Камига оилада битта ўғил бўлгани учун ортиқча шовқин - сурон бўлмаса. Хуллас , юқорида айтганимдек Умид сени ёқтирса жон де.
   Сурайё "Баҳорга чиқиб тўй қиламиз" деяпти. Агар ,- таъкидлади Лобар ,- агар ана шу номзоддан зўрини кўрсатсанг, ўз ҳолингга қўйишим мумкин. Йўқса яхшилаб ўйлаб кўр-да , йигитга ёқиш тадоригини кўр. Тушундингми ?-Лобар шундай деб Шаҳзоданинг ёнига келиб сочларини силади ,-қизим. Она бўлиб туриб сенга ёмон бўлсин дейманми ? Хонларнинг саройидек икки қават, ўн хонали уй , ҳовлисида бассейн , ҳар бир оила аъзосида сўнгги русумдаги автомашина ... Айтчи , сенга яна нима керак? Агар билсанг , ёшлик гаштини ана шу уйда суриш неча ўнлаб , балки юзлаб қизларнинг орзуси бўлса керак.
  Лобар сўзларини якунлаб ташқарига йўл олганда Шаҳзода хонада алланималарни режасини тузганча ўйланиб қолганди. Афтидан у онасининг ҳозиргина айтган сўзларини ўзининг ақл торозисига солиб манфаатлилик салмоғини ўлчаб кўра бошлаган эди.
 
▪️▪️▪️

  Айни дамда Сурайё опанинг Умид билан бошланган суҳбати яхшигина дилхиралик билан якунланди.

  - Ҳали уйланмоқчи эмасман ,- деди Умид Сурайё опанинг гапининг даромадидан ,- илтимос , ҳозирча ўз ҳолимга қўйинг . Ҳали ёшман .
  
  - Ҳали ёшман !? - энсаси қотиб истеҳзоли кулимсиради Сурайё опа ,- нима сен қиз боламидинг-ки "Эрга тег !" деса "Ҳали ёшман" дея ер чизадиган ? Ҳадемай йигирма учга кирасан ? Сен тенгиларнинг олди икки , уч болали бўлди. Сени бўлса шу вақтгача ўз ҳолингга қўйиб қўйганимиз етар. Биз ҳам даданг билан келин тушириб , унинг қўлидан чой ичиб , дам олиб ўтирадиган вақтимиз келди. Бўлди , гап тамом- вассалом. Уйланасан дедимми уйланасан.

  - Ойиии...

  - Ойилама менга . Мен эртага дугонам Лобархоннинг уйига совчиликка бораман. Шу боришда якшанба кунига учрашув белгилаб қайтаман. Шундай қилиб якшанбага ҳар хил ишларингни режа қилиб ўтирма. Учрашувга борасан. Насиб қилса баҳорга тўй.
  - Ойиии. Баҳорга тўй дейсизми ? Зўр,- Умиднинг кайфияти тушгани юз ифодасидан сезилди,- хўп, у қиз билан учрашдим ҳам дейлик . Ҳали бир- биримизга ёқамизми йўқми ? Тақдирим шу қиз эканлигини қаердан биламан? Одамни бунчалик шошилтирманг- да. Баҳорга ҳам бир ой вақт қолгани йўқ-ку ?

  - У қизни қандайлигини мендан сўра ? Бўй- басти келишган , оппоқ юзли , нозаниндек қиз . Дугонам Лобархоннинг қизи . Исми ҳам чиройига мос- Шаҳзода. Ахборот технологиялар олийгоҳида ўқийди,- Сурайё шундай деди-ю , дугонаси фалон пулга суперконтрактга киритган қизи бир йил ўтмай "Ўқимайман" деб ўқишни йиғиштириб қўйганини яширди.

        /30
👍30
- Ойии. Бу умр савдо бўлса . Бувим шундай дер эдилар- а ? Бир умр яшайдиган инсонни мана шундай битта учрашувда танлаш тўғри иш эмас менимча. Ўзимга қолса ... Мен ҳам бирорта қизни яхшилаб таниб , ёқтириб , кўнгли кўнглимга муносиблигига амин бўлиб турмуш қурсам дегандим,- Умид шундай дер экан , кўз ўнгидан лип этиб Осиёнинг гўзал чеҳраси ўтди.
     У онасига дабдурустдан Осиё ҳақида гапира олмасди. Онасининг феъли ўзига яхши маълум . Тутган ерини кесадиган бир сўзли аёл Сурайё опа. Бирор гапни ўзига маъқул деб топдими , тамом. Қани фикридан қайтариб кўринг-чи ? Умиднинг онасига Осиё ҳақида айта олмаслигига яна бир сабаб у ҳали қизнинг кўнглини билмасди. Шу вақтгача суҳбатлари одоб доирасидан чиқмаган эди уларнинг. Ўрталарида севги- муҳаббат ҳақида сўз бўлмаган , турмуш қуриш ҳақида-ку умуман суҳбат кечмаган эди.

   Умид кўнгли ғаш бўлса-да , Онасининг раъйини қайтармасликка қарор қилди. У якшанба куни Шаҳзода билан учрашувга чиқишга кўнган бўлди . Бирор шу билан бирга Осиё билан юзма- юз учрашишга, қизнинг кўнглидаги гапларни билишга астойдил бел боғлаганди.

   Шу ниятда эртаси куни туш вақтида Умид Осиёларнинг университети ёнига бориб , қизга қўнғироқ қилди :

   - Ассалому алайкум. Йўқ безовта қилмадингиз . Дарсларимиз ҳозиргина тугади. Тинчликми , менда бирор юмушингиз бормиди ?

  - Ваалейкум ассалом. Вақтингиз бўлса сиз билан кўришсам бўладими ? Ўқишингиз ёнида турган эдим.
    Умиднинг назарида Осиё унинг таклифини эшитиб ўйланиб қолгандек бўлди .

   - Агар кўришгингиз келмаса унда майли ...- деди Умид овозидаги озорланишни яширишга ҳаракат қилиб .
   - Ҳозир чиқаяпман...
 
👍15❤1
- Яхши кутаман.

  Осиё Умидни кўп куттирмади. Умид қизнинг ёнида Элнорани кўрмагач анча енгил тортди. "Ҳайрият,-дея ўйлади Умид ,- Осиё билан ёлғиз гаплашиб олишга шароит яратилгани зўр иш бўлди"
   Умид аслида бу сафар Элноранинг атай ўзини четга олганидан бехабар эди. Элнора Осиёга "Икки гул-ғунча орасида чақиртикан бўлиб менга нима бор?" дея кўзларини маънодор сузганча ва дугонаси "Ҳооой" дея эътироз билдиришга улгурмай қўшни аудиторияга лип этиб кириб кетганди.
    Умид Осиёни кўп қаватли уйлар орасида жойлашган шинамгина кафега таклиф қилди. Осиё йигитнинг кўнглида қандайдир дард борлигини ҳис қилиб унинг таклифини рад қилмади.

  - Нима ейсиз ? - деди Умид асосий тушлик вақти ўтгани учун одам сийрак бўлган кафедаги бир столни банд қилишгач , - бемалол айтаверинг , бу ернинг таомлари мазали.

   - Биз дугоналарим билан тушлик қилиб олгандик, - деди Осиё узр сўраган каби ҳижолатомуз жилмайиб ,- мумкин бўлса шарбат ичган бўлардим. Ўзингиз учун эса истаган таомингизни танлашингиз мумкин.

  - Менинг ҳам қорним тўқ ,- деди Умид гарчи тушлик қилмаган бўлса ҳам . Кеча ойиси билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг Умиднинг бўғилган иштаҳаси шу вақтга қадар очилгани йўқ эди,- мен ҳам шарбат ича қоламан.

  - Умид ака , менда қандай ишингиз бор эди ? - деди Осиё кичик ютумлар билан шарбат хўплар экан ,- ўзи тинчликми, нимадандир безовта кўринасиз ? 
  Умид чуқур хўрсинди .
  - Осиё...
  - Лаббай ...

  - Биласизми ? - Умид керакли сўзларни топа олмай каловланди

   - Эшитаман , Умид ака...- Осиё унга далда берган бўлди

    - Мени ... Уйимдагилар ... Менинг уйланишимни исташяпти,- оғир ютинди Умид.

   - Жуда яхши ,- ўзини осойишта тутишга ҳаракат қилганча жавоб қайтарди Осиё ,- тўйингиз қачон бўлиши ҳал бўлдими ?

  - Шу баҳорга мўъжал...- мужмал жавоб қайтарди Умид

    - Табриклайман... Бироқ нима учундир хафа кўринасиз ? Ёки бўлажак келинойим билан бирор тушунмовчилик бўлдими ? Одатда тўйи бўладиган ёшларнинг чеҳралари бахтдан гул- гул ёнар эди дейман-да ,- Осиё шу сўзларни айтар экан кафтларигача жиққа тер босганини ҳис қилди. У айни дамда Умиднинг тўйи бўлаётганини эшитган заҳоти кўнгли бузилган, бебош туйғулари ғалаён бошлашга тайёргарлик кўрган каби юраги дук- дук ура бошлаганди.

   - Осиё ... Ҳали келин йўқ...

   Умиднинг сўзларини эшитган қизнинг бирдан кўнгли бўшашиб кетди. У шаҳло кўзларини пир- пиратганча йигитга бир зумга тикилди ва тезда нигоҳларини ерга олди :

   - Мен ҳеч нарсага тушуна олмай қолдим.
   - Бунинг сира тушунарсиз ери йўқ , Осиё. Ота- онам мени уйлантириишмоқчи ва бунинг учун муносиб номзод қидиришмоқда. Мен ҳозир айнан шунинг учун қаршингиздаман. Уларга сиз ҳақингизда гапирмоқчи эдим. Аммо бунинг учун сизнинг олдингиздан ўтиб қўймоқчи эдим. Айтинг-чи , Осиё? Совчи қўйсам менга турмушга чиқасизми ? Илтимос , бу саволга яхшилаб ўйлаб кўриб жавоб қайтарсангиз ? Демоқчиман- ки, йўқ демоққа шошилманг. 

  - Ўйлаб кўришга ҳожат йўқ ,- гапни калта қилди Осиё ва гапнинг ростини айтиб қўяқолди. ,- бу борада қарорни мени оқ ювиб , оқ тараб ўстирган отам ва онам қабул қилишади. Мен эса уларнинг қарорларига қарши чиқмайман.

  -Кўнгил-чи ? Агар ота- онангиз сиз кўнгил қўйган йигитга розилик беришмаса нима қиласиз ? Унда ҳам ҳозирги сўзларни айтасизми ?

  - Умид ака ? Тушунмадим бу сўзлар нима учун керак ? Ахир мен ва сиз... Ахир мен шу вақтгача сизни умидлантирадиган бирор сўз айтмаган бўлсам. Қолаверса ўртамизда ўлдим- куйдим деган ортиқча гаплар бўлмаган бўлса. Ростини айтсам муносабатларимизни бу сўзларни айтадиган даражага олиб келмаган бўлсам. Бундай бўлиши ҳам даргумон эди аслида. Агар инсонийлик юзасидан саволларингизга берган жавобларимни , умуман мени нотўғри тушунган бўлсангиз ... Унда билмадим.

   - Мени кечиринг , Осиё . Сизни хафа қилмоқчи эмасдим ,- деди Умид онасидан дакки эшитган ёш боладек бўшашиб ,- кўча кўрмаган йигитлигим шу ерда билиниб қолди. Тўғрисини айтсам , устимдан кулманг- у , бироқ биронта қизга севги изҳор қилмаган эканман.
 
👍39
Сиз тағин бу йигит бўшашган , анойи йигит экан деб ўйламанг. Шунчаки кўнглимга ёққан қиз бўлмаган. Бироқ ҳозир... Илтимос гапимни бўлмасангиз ,- Умид қиздаги бесаранжомликни илғаб ундан сўзларини охиригача эшитишни ўтиниб сўраган бўлди ,- илтимос . Шу айтаётганларимни охиригача эшитсангиз. Хуллас ... Сиз билан танишганимдан кейин узоқ вақтдан буён излаб юрган қадрдон инсонимни учратгандек бўлдим. Худдики сизни бир неча юз йиллардан буён таниганман- у , шунчаки маълум бир муддат йўқотиб қўйгандекман. Сиз ҳаётимда азал- азалдан бўлгансиз-у , ноиложликдан ўзингизни бир четга олган кабисиз. Кўнгилга яқин деганлари сиздек бўлса керак. Гапларимга ранжиманг майлими ? Бу сўзларни эҳтимол бир бора айтарман. Шу билан бошқа ҳеч қачон тўғри келмас бундай фурсат . Хуллас ... Сиз пешонамга тақдир ёзган инсон каби яқиндексиз менга.
   Яна нима десам экан ? Очиғи ҳаяжон кучлилик қиляпти.
   Сиз ҳуддики қайта - қайта ўқишга арзугилик , ўқиган сари қиймати ошиб борадиган китобсиз мен учун. Воз кечишнинг иложи бўлмаган қадрдон кабисиз.
   Осиё ... - қизнинг кўзларига журъат билан тикилди Умид ,- майли ихтиёрингиз отангиз билан онангизда бўлсин ... Майли тақдирингизни , шу билан бирга менинг ҳам тақдиримни улар ҳал қилишсин. Фақат ... Охирги қарор сифатида сизнинг ихтиёрингизни сўрашганда яхшилаб ўйлаб кўриб жавоб беринг ... Майлими ?

  Осиё Умиднинг саволига жавоб қайтармади . Унинг юзи ҳаё ва ҳижолатдан , шунингдек потирлаб ураётган юрак зарбидан лов- лов ёнар эди...

▪️▪️▪️

     Якшанба кундаги учрашувга Сурайё опа билан Лобарнинг ўзлари фарзандларига ҳамроҳ бўладиган бўлишди. Умид билан Шаҳзода оналари учрашув белгилаган ҳиёбондан аста одимлаб кетишар экан , ҳар икки дугона "Бир мириқиб суҳбатлашамиз энди" дея ўзлари учун қулай жой излаб қолишди. Бироқ ёшлар ярим соатга қолмай изларига қайтиб оналарининг хафсаларини яхшигина пир қилдилар . Лобар қизининг бўзариб турган чеҳрасига қараб ичи пишди-ю , "Қўнғироқлашамиз, ўртожон" дея тезда юк-япоғини йиғди.

   - Ҳа нима ит қувдими ? - Сурайё опанинг ҳам яхшигина асаби бузилган эди ,- намунча боришларингдан келишларинг осон бўлиб қолди ? Бундоқ туззук-қуруқ гаплашдиларингми ўзи ?

  - Гаплашдик ...

  - Ҳаа ?!

  Умид бош чайқади :

   - Бўлмайди , ойи ...

   Сурайё опа ўғли томонга уч одим босиб жаҳл билан шивирлади :

  - Мен ҳеч қанақа бўлмайдини билмайман. Билишни ҳам истамайман. Шу қизга уйланасан дедим- ми , уйланасан ! Бошқа ҳеч қандай гап бўлиши ҳам мумкинмас !

#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31😢3❤1😇1
Ёз келиб қуёшга чиққанимдан негрдан фарқим қолмай қоларди.

Ундан ҳам ёмони - қорайиб эримга ҳам ёқмай қолардим. Вазияит чатоқлигини кўрган овсиним бир рецептни ўргатганди 1 ҳафтада сутдек оқариб камига 10 ёшга ёшарибман. (Эрим айтди ☺️)

Ёзда қуёшни тагида футбол ўйнаб ҳам қораймасликни истаганлар учун бу рецептни бўлишаман...

9 минг турадиган 3 та маз ва юзингиз жонланади!

Рецептни ёзиб олинг!
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил;
• 1 томчи...

Батафсил ўқиш 👇
👍59👎13❤12👏7🐳2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Onajonlarimizni Alloh panohida asrasin 🤲🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13😢7🥰3❤1👏1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muslima ayol qanday boʻlishi kerak? Hayr va baraka siri

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰10👍8❤1🐳1
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Ёз келиб қуёшга чиққанимдан негрдан фарқим қолмай қоларди.

Ундан ҳам ёмони - қорайиб эримга ҳам ёқмай қолардим. Вазияит чатоқлигини кўрган овсиним бир рецептни ўргатганди 1 ҳафтада сутдек оқариб камига 10 ёшга ёшарибман. (Эрим айтди ☺️)

Ёзда қуёшни тагида футбол ўйнаб ҳам қораймасликни истаганлар учун бу рецептни бўлишаман...

Сизга 9 мин турадиган 3 та маз керак бўлади. Ва юзингиз жонланади!

Рецептни ёзиб олинг!
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил маз;
• 0.5 чой қошиқ пантенол маз;
• 0,5 чой қошиқ цинковая маз;

Қўлланилиши:
Юқоридаги мазлардан берилган миқдорда аралаштиринг. Яхшилаб аралаштириб уша заҳоти юзингизга суртинг.

Тайёр кремни нафақат юзга - қўлингизга ҳам, умуман қуёшдан қорайган терингизни ҳамма қисмига суртишингиз мумкин.

Мазларнинг фойдалари қандай?
- Метилуратсил мазининг фойдаси - юз териси куйганда уни аслига қайтаради.
- Пантенол мазининг вазифаси - юз терисини ёшартиради ва ажинларни кетказади.
- Цинковая мазининг вазифаси - юзни оқартириш. (Бир ўзини суртиш мумкин эмас!)

Бу маскани терингиз ҳолатига қараб ҳар куни ёки кунора ишлатишингиз мумкин.

Ҳар 4 ҳафтадан сўнг юзингизга 1 ҳафта дам беришингиз керак.

Бу муолажага сарфланадиган барча мазлар аптекада сотилади. 9 минг сўм сарфлаб бу усул орқали миллионларингизни тежашингиз мумкин.

Қисқа қилиб айтганда юзингиз жонланади!

Тайёрлаш жараёни ва қўшимча саволларга жавобни видеода кўринг 👆

Текин аммо натижаси миллионларга тенг бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг!

Янада тўлиқроқ видеода кўринг 👆

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍60❤3🎉3👏2🤗2🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️25 апрель - Қиз фарзанд куни!

Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин!

Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони,
Қизи борнинг қасрдир хонадони.
Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин,
Ҳар бир хонадонда қиз фарзандлар бор бўлсин!

P.S.: Қиз фарзанди борлар, сизлар дунёдаги энг бахтли одамсизлар!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизим...

Ўғилдек неъматни берганда худо,
Давлатни бошингиздан сочиб қўяркан.
Қизалоқни бандага айласа раво,
Жаннат эшикларин очиб қўяркан.

Қизи бор оталар, қизингизни асраб-авайланг


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
Forwarded from Post Bot
АБАДИЙ ГЎЗАЛЛИК УЧУН РЕЦЕПТ МАВЖУД ВА УНИНГ НАРХИ 3000 СЎМ

45 ёшингизда 20 ёшга ўхшаб кўриниш сирини билашни истайсизми ?

Оддий йод олинг ва... Батафсил 👇
👍16🔥2
🧕 Muslimalar kundaligi
БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА 14- қисм    Шаҳзода лабларини истеҳзоли қийшайтирди:   - Подумаешь ?! Ҳмм...Билмас эмишман?! Аслини олганда бунинг менга қизиғи ҳам йўқ. Очиғини айтсам менинг ҳали бери эрга тегиш ниятим йўқ. Ёшликнинг гаштини ёшликда суриб қолиш керак.…
16- қисм


  Умид ҳозир кўча юзида онасига эътироз билдиришнинг ўрни эмаслигига кўзи етиб гапни бошқа томонга бурди:

  - Уйга борайлик , ойи...

  Сурайё опанинг асабининг бузилгани машинада уйга қайтаётганларида ҳам босилмади:
  
  -"Бўлмайди , Ойи" эмиш ?! Суқсурдек қиз бўлса . Бир қиз бўлса шунчалик бўлади-да ? Юзлари оппоқ , қош - кўзлари қоп- қора , қадди тик . Онасини қара !? Танимаганлар уларни она- бола эмас , балки опа- сингил деб ўйлайди . Палаги тоза уларнинг . Онасини кўриб қизини ол деган гаплар ҳам-чи бекоргамас , мен сенга айтсам Вақти келиб кексайган чоғингдаям ёнингдаги аёлинг тароватини йўқотмай кўзингни яшнатиб юришига нима етсин ? Нега шулар ҳақда ўйламайсан ?

  - Ойи , ҳамма гап чиройдами ? Чиройи бўлса-ю , кўнгил кўнгилга тушмаса нима қилиш керак ? Одам деган бўлажак жуфти ҳалолига билан фақат чиройли бўлгани учун уйланиши тўғрими ? Бу қиз билан гаплашиб ўн беш минутга базўр чидадим. Мен тоғдан келсам , у боғдан келади .
  Ойи , ишонасизми у хатто китоб ўқимас экан ?! Нима эмиш "Китоб ўқисам бошим оғрийди" эмиш. Ким айтади уни талаба деб ? Талаба қизга ярашадиган гапми шу ? "Китоб ўқигандан кўра бир йўла сериал кўрса бир дунё таассурот олиш мумкин" дейдими- ей ?

  - Ҳозирги замоннинг қизилари шу-да , ўғлим, - Сурайё опа ўғлининг қизга нисбатан эътирозини у қадар муҳим эмас экан деган хулосага келганча ,- бунинг нимасига ҳайрон бўласан? Хафа бўлмагин- у , сен ўзинг юриш - туришингдан замонавий кўринганинг билан дунёқарашинг тахминан ўн беш, йигирма йил ортда қолиб кетган. Айтишади- ку , бобомнинг замонидан қолган деб. Сен бўлса дадангни замонидан қолгансан . Ҳой бола , кўзларингни каттароқ оч , ҳозир техника асри, ахборот асри. Сен айтган китобга ошиқ қизларнинг ўзи қайнона бўлиш арафасида турибди-ку! Бугунги даврда китоблар ўқилиш учун эмас , интерьер сифатида фойдаланиладиган бир вақтда бу гапларинг кулгили. Сен ҳам дадангни боласисан- да ҳамма нарсани китобга боғлайдиган. Агар барча гап ана шу китоб ўқишга бориб тақаладиган бўлса унда ортиқча ташвиш қилмай қўяқол. У қиз ўқимаган китобларини бизни мактабимизда ўқиб олади.

  Умид Онасининг Шаҳзодани келин қилишга астойдил бел боғлаганини тушуниб турар эди. У яна онасига Осиё ҳақида қандай қилиб сўз очишни билмай ич-этини ер эди.

   Сурайё опа уйга боргач дарҳол телефонига ёпишди:

  - Ҳаа Лобар , ўртожон , яхши етиб олдингларми ? Бундоқ бемалол ўтириб чақ-чақлашамиз десак , бу ёшларни қилган ишларини қара ?! - Сурайё опа шундай дер экан осмонга қараб хандон отиб кулди,- тўппа- тўғри ! Тажрибаси йўқда буларни ? Ҳа шундай ! Менинг Умиджоним ҳам илк бор учрашувга чиқиши , шу сабаб ҳали содда-да болам. Майли , жуда тажрибали бўлмай турмуш қурақолганлари яхши. Шу десанг,- Сурайё опа атрофга бир қур назар ташлаб овозини пасайтирди ва сўзида давом этди,- Умиджонимга Шаҳзода қизим ёқибди. У "Ойижон, ортиқча мулозаматларга хушим йўқ. Агар қизга ҳам ёққан бўлсам, уни бошини боғлаб қўяқолсангиз яхши бўларди" деб қолди. Ишонсанг шу сўзлар ўзимгаям мойдек ёқиб тушди. Аввалам икки ёшни бошини боғлаб, қариндош-уруғга билдириб қўяйлик, қолган расм-русмлар мавриди билан бўлаверар. Нима дейсан шунга, ўртоқжон? 
   - Вой қандоқ бўларкин? - тармоқдан Лобархоннинг иймангансимон ясама овози эшитилди,- ўзи атиги бир марта кўришишган бўлса, дабдурустдан бир қарорга келиб юборишлик шошқалоқлик бўлмасмикан? Ўйлашимча, бунақа масалада етти ўлчаб бир кесган маъқул эди. Ҳар нима бўлса ҳам буни умр савдоси дейдилар . 
    - Вой бу нима деганинг, Лобарпошша? Икки ёш бир-бирини илк марта кўрган бўлса биз иккимиз-чи? Иккаламиз неча йиллик қадрдонмиз-ку? Ҳаётда ҳам, савдо шерикчилигида ҳам қанча синадик-ку бир-биримизни? Сени билмадим-у, менга шулар етарли. Хуллас, сал туриб уйингга ширинлик ва Шаҳзода қизим учун атаган тилла тақинчоғимизни етказаман. Сен ҳам қариндош- уруғингга "Қизимни бир жойга ваъда қилдик" деб эълон қилаверасан. Барча орзу-ҳавасни тўйга яқин "Фотиҳа тўй", "Маълум оши" каби маросимида қилаверамиз. 
          /34
👍47❤2
   - деди Сурайё опа "Гап тамом" деган ғолибона оҳангда ва тармоқдан узилди. 
У кўп ўтмай тилла узук, зирак ва бўйинга осиладиган занжирчали тўплам солинган кичиккина сумкасини қўлтиғига қистирганча эрига "Савдо юзасидан ишим чиқиб қолди" деганча қўшни маҳаллада яшовчи укасини машинасига ўтириб йўлга равона бўлди. Йўл-йўлакай эса бозорнинг энг сархил мевалари, ширинликлар ва тайёр қадоқланган таомлар билан машинани тўлдириб бўлажак тўйнинг режасини тузганча оғзининг таноби қочиб Лобархоннинг истиқболига ошиқди.
     Орадан уч соатларча вақт ўтгач ўзича барча ишни пишитиб уйга қайтган Сурайё опа оила аъзолари- эри ва Умидга "Тўйлар муборак!" дея юзланди.

   - Шу топда бўлажак қуданикидан  келяпман,- деди у чеҳраси гул- гул ёнганча,- адаси сизга келин, Умиджонга қаллиқ муборак бўлсин. Ўғлингизни унаштирдик.

  -Иситманг йўқми, хотин? - тили базўр айланди бир зумда ранги ўчиб кетган ўғлига кўзи тушган Адҳам Ибрагимовнинг,- мабодо ёнғоқнинг тагида ухлаганинг йўқмиди? Бу нима ҳунар? 

  - Ҳа нима қилдим? - деди Лобархонларникидан келган егуликларни дастурхонга бирма бир терар экан Сурайё опа бамайлиҳотир пинагини бузмаган ҳолда,- бўладиган ишни вақтида бўлгани яхши-да. Қани олинглар...

   - Ойии... Нега менга бир оғиз айтмай...- Умид оғир ютинди,- тақдиримни ҳал қилиб ташладингиз? Ахир мен у қизни ёқтирдим деганим йўқ-ку сизга? 
   - Нима?!...

     Ёқтирдим демадинг ?

    Сен менга у қизни ёқтирмадим ҳам демадинг, бу энг асосийси. Қолаверса ҳақиқий муҳаббат тўйдан кейин туғилади.Ол манавилардан,- дастурхонга ишора қилди Сурайё опа

   - Ойи! Мен у қизни эмас...- Умид беихтиёр ўрнидан туриб кетди.

   Бир зумда Сурайё опанинг ранги гезариб кетган эди: 

 - Юрагингда шунча дардинг бор экан, Шаҳзода билан учрашувга чиққунга қадар айтиш керак эди барини. 
 
   - Сўрасангиз айтаман-ми? - ҳуноби ошди Умиднинг,- ўзингиз-ку бир оғиз сўрамай шошма-шошарлик билан қарор чиқариб юборган. 

    -Бунақа ишларда шошма-шошарлик кетмайди,- деди Адҳам Ибрагимов вазиятни тартибга солмоқчи бўлиб,- бу умр савдоси ахир. 

  - Сиз ҳап ўтиринг, хўпми? - тутақиб кетди Сурайё опа,- ўғлингиз борлиги энди эсингизга тушдими? Мен бўлсам сизнинг болангиз китоб деб ўйлар эканман.

   Сурайё опа жаҳл билан ўрнидан туриб ташқарига йўл олди. У эгнидаги юпқагина кийими билан ҳовлидаги тебранма ўриндиққа ўтириб юрагидаги ҳовурини босиб олмоқчи ва қилиб қўйган ишларини ақл торозисига солиб кўрмоқчи эди.

   Ҳа! Умиднинг кўнгил берган қизи бўлиши мумкинлиги унинг етти ухлаб бир тушига кирмаган эди. Аёлнинг назарида ўғли ҳали ҳам ўзининг сўзидан чиқмайдиган ювош ва одобли бола эди. Шулар ҳақда ўйлар экан Сурайё опа ўғлини "йўлдан урган" ўша алвасти қизни кўриб, унга хумордан чиққунча сўзларни териб-териб, юрагини ўйиб-ўйиб гапириб кўнглини бўшатгиси келди. "Ҳали шошмай тур, сен алвасти,-ичида яниди Сурайё опа,- онадан ўғилни айириш қанақа бўлишини сенга бир кўрсатиб қўймасамми? 
     -Ойи, уйга киринг бунақада шамоллаб қоласиз,- Умид ўзи билан олиб чиққан онасининг катта ва қалин рўмолини Сурайё опанинг елкасига ташлади. 

  Сурайё опа ўғлига қаршилик қилмади. Унинг хаёлидаги режаси деярли пишиб қолган эди. Шу сабаб у ўғлининг илтимосига эътирозларсиз рози бўлди ва ўрнидан оҳиста туриб Умидга эргашди.

 /35
👍77🔥9❤7⚡2😁2💘2🐳1