🧕 Muslimalar kundaligi
1.59K subscribers
3.69K photos
3.57K videos
4 files
6.9K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Араблар  «хайрли тун »  ўрнига  ,
« Тасбиҳун Аля Ҳайр » дейишар экан .

ТАРЖИМАСИ : «сени яхши янгиликлар уйғотсин » 🌃

Тасбиҳун Аля Ҳайр азизлар!

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
#SAODAT #No_2 #By_Nafisa_Malikova Дарс бўйи мағрур жилмайиб ўтирдим...Саша қоровул амакидан роса гап эшитган бўлса керак... Уйга кетаётганимда йўлимни Жасур тўсди... -Саодатт.... -нима дейсан???-дедим ёқмаётганини билдириш учун энса қотириб...…
#SAODAT
#No_3
#By_Nafisa_Malikova


Совчилар ўтирадиган хонани ёнида айвон жойлашган бўлиб уни тўғрисида дарахт бор эди...улкан тут дарахти...ёнида эса олма...кўйлак лозимда ўтирганча тут ея бошладим дарахт шохида...сўнг ёнбошда жойлашган олма дарахти шохига қўл чўздим...ям яшил барра...бирам сувли...еб еб олмани қолдиқини тўғри совчилар ўтирган хона ёнидаги айвонга мўлжаллаб отдим...шундай моҳир мерган бу қишлоқда хор бўлиб юрибди...ишимни завқ билан давом эттирардим...чой олиб кираётган опам мени ишимни кўриб ҳаводан ўпич йўллади....қиқирлаганча давом этдим...
Бир мунча вақт ўтиб айвондан чиқаётган пайти думалаб тушган совчи холаларни кўриб онам гап нимадалигини тушунди....
-Саодаттттт....
Қочдим...бундай пайти онамга кўринмаган маъқул...
Кап катта хотин отган олмангга думалаб ётса ажойиб кўринаркан...ўз ишимдан уялиш ўрнига тинмай кулардим...ким унга энди 17га кирган опамга совчи бўлсин девди...
Молларни далага ҳайдаб кетдим...акам тайинлаганди...акамга топшириб уйга қайтгунимча анча кеч бўлиб қолувди...уйимиз мактаб билан деярли ёнма ён эди...ўтиб кетаётсам ғира ширада скамейкада ўтирган ўқитувчимиз Назокат ва бир бегона эркакка кўзим тушди....дарахтлар панасида ҳеч ким кўрмайди деб ўйлашган шекилли...қизиқиш устунлик қилди....аста яқинлашдим...мушук ҳам ҳижолат писиб боришимни кўрса...манзара тиниқлашди...Назокат опа исмига мос назокат билан ўша эркакка жилмаярди...бир зум анқайиб қолдим...қаттиққўл ўқитувчимиз ҳам эркаклар ёнида ожиз қоларканку...давоми янаям жўшқинроқ тус олди...эркак уни бағрига босди...шарманда...бошқа жой қуриб қолибдими буларга...шу пайт кимдир ортимдан келиб кўзимни қўллари билан тўсди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25👏1
⚡️БУГУН 17 январь – Устозлар куни экан

Ҳар бир инсоннинг ҳаётда, илм ёки касб-ҳунар йўлида устози бўлади. Устоз бу йиллар давомида тўплаган тажрибаси, билим ва маҳоратини шогирдига ўргатадиган, шогирдининг ютуқларидан қувонадиган, отадай улуғ шахс. Бугун ана шундай инсонларнинг байрами – Халқаро устозлар куни экан.

❗️Бизга илм берган, билмаганларимизни ўргатган устозларимизни бугунги байрамлари билан табриклаб, уларга миннатдорлик билдириб қўямиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏2
😍 Ha yoki Yoʻq ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Ота-онамдан жудаям миннатдорман, менга ҳаёт бергани учун!

Барча инсонлардан миннатдорман, чунки улар менга эътибор ва муҳаббат бағишлайди!

Бутун борлиқдан миннатдорман, ҳар кунги ёруғлик ва илиқлик, табиатдаги ранг-баранглик ҳамда бебаҳо тажрибаси учун!

Ақл-идрокимдан миннатдорман. Тоза ва эзгу фикрларим учун!

Қандай ва ким бўлишимдан қатъий назар, ўзимдан жудаям миннатдорман... Бутун оламни шартсиз севги билан қабул қилганим учун!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#SAODAT #No_3 #By_Nafisa_Malikova Совчилар ўтирадиган хонани ёнида айвон жойлашган бўлиб уни тўғрисида дарахт бор эди...улкан тут дарахти...ёнида эса олма...кўйлак лозимда ўтирганча тут ея бошладим дарахт шохида...сўнг ёнбошда жойлашган олма дарахти…
#SAODAT
#No_4
#By_Nafisa_Malikova


-кимсан???-дея ортга ўгирилдим....
Саша жим дея қўлини лабига босди....афтидан улар шитирлаган овозни эшитишди шекилли жимиб қолишди...
Янаям панароқ жойга турганча унга сўз қотдим...
-Бу ерда нима қиляпсан???
-у мени дадам!!!-деди яна ўша ёққа тикилиб...
Демак уни онаси...у кўзимда акс этган сўроқни тушунди...
-ҳа онам ўлган....-деди маъюс жилмайиб...
-жойлари жаннатда бўлсин!!!-дедим ҳамдардлик билан....
-овмин дейишармиди???-деди у мен билан биринчи марта суҳбат қураётгани учун самимий бўлишга уриниб...
Шу пайт онамни овози эшитилди....
-ҳаҳ шармандалар...тур ўрнингдан....
Саша пиқ этиб кулди...
-ким бу кампир!!!
Қовоғим уйилди...
-мени онам!!!
У бирдан қизарди...
-кечир...-деди русчалаб...
Онамни насиҳатини Сашани отаси тушундими йўқми билмадим аммо энди қишлоқдаги аёл зотини кўрса аниқ тескари қараб кетади...
Онам мени кўриб қолмаслиги учун кета бошладим...
-қаёққа???-деди Саша ортимдан....
-уйга!!-дедим бошқа қаёққа бораман дегандек истеҳзо билан...
-эртага дарсга келасанми???
-одобли қизлардек ҳа деб жилмайишимни кутмассан!!!-узиб олдим ҳар доимгидек...у самимий ёйилиб жилмайди...
-кутмайман!!!
Тез тез уйга қараб югурдим...онамнинг даккиларга тайёр туришим керак бугунги ҳунарим учун...яхшиям отам меҳрибонлар йўқса ҳовлидаги ҳамма тошларни онам бошимга ёғдирарди...
👍11
#SAODAT
#No_5
#By_Nafisa_Malikova


Кутганимдек онам отамга мени ҳунарларимни санаб берди...
-Шундайми қизим???
Отам ҳеч қачон қаттиқ гапирмасди...ҳеч қайси биримизга...биз у кишини қарашидан нима демоқчилигини тушунардик....
-ахир дада уларни улкан хатодан асраб қолдим савоб учун!!!-дея эркаланиб тиржайдим...дадам кулди...
-сени қачон ақлинг киради???
Онам узун ўрим сочимни ушлаб буради...
-буям шунга шерик...-деди онам Муҳаббат опамга ҳўмрайиб...опам ҳам бечорахол тусга кириб олди....
-ким экан ўзи улар???
Отам гап мавзусини атай бурди...онам мени қилиғимни унутиб уларни мақтай кетди...гўёки опам кўчада қолиб кетгану улар самодаги фаришта....ахир опам қишлоқнинг энг гўзал қизи...онам нега бунча шошаркин....



-бугун кинога борасанми Саодат???
Санобар умидвор боқди...
-қайси кино келаркин???
-Тансор диско!!!
-ҳиндчами???-дедим ўйланиб....
-ҳа зўр кино дейишди....Дилобарларникида қўйилади-деди Санобар мени кўндиришга уриниб...
-ҳўп бораман!!!-дедим уни хурсанд қилиш учун...у қувонч билан қолган синфдошларга қийқирди....
-Саодат ҳам боради!!!
Кўзим Сашага тушди...у мени кузатиб ўтирарди...
-Саша сен бормайман дегандинг борсанг бўларди!!!-деди Саид куйиниб...
-ким айтди бормайди деб бораман!!!-деди Саша мендан мовий кўзларини узмай...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24
🧕 Muslimalar kundaligi
50❤️
Reaksiyala kam qiziqmayapsilami hikoyaga🧐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😴😴😴😴😴😴

Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзалроқ бўлсин!

Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон!

➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🎉1
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу алайкум Азизларим!!!
🫧Январь ойининг яна бир қутлуғ куни муборак бўлсин!!!

🌸🕊
Аллоҳ сизга
ниятларингиз ижобат
бўладиган қувончли, 
ҲАЙИРЛИ➖ОМАДЛИ КУН АТО ЭТСИН!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Қизил Сабзи шарбати циститни даволайди. Ҳа сиз жуда ҳам тўғри ўқидингиз.

✅ Аёллар учун жудаям фойдали.
Цистит касали учун жудаям фойдали

✅ Қандай ичилади?
200 гр соф қизил сабзи шарбатини бир кўтаришда
ичилади. 2 соатда умуман циститни асорати ҳам
қолмайди 100% синовдан ўтган.

Тасир қилиш доираси:

✅ Ҳар ҳил дори уколлардан ҳам тез фойда беради.

✅ Агар сизда биринчи 200 граммдан кейин
қолмаса (мободо) яна 200 гр ичасиз.

Бу касалликдан мутлақо қутиласиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#Хикоя

Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эдиҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди.  
Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб:
Нима чиздинг, – дея эркалатиб сўради.
Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди.
Она:
Бу нима, – деди.
Бола: – Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона...”, дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб “Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида  қилиб қўйдинг”, деди. Бола “У хона сизники, у ерда сиз бобомдек катта бўлганизда яшайсиз”, деди. Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди.
Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤1
#SAODAT
#No_6
#By_Nafisa_Malikova


Уйга бориб нарсаларимни қўйдим...
-Саодаттттт....
Санобарнинг овози эшитилди...
-келавер...
Ойнадан қараб чақирдим...
Ҳовлида акам томорқамизни чопаётганди....
-Санобар яхшимисан???
Учинчи акам негадир Санобарга бошқача муомила қиларди...
-ака дугонамга гап отманг!!!-шўхлигим тутиб қиқирладим...акам ҳижолат бўлиб менга норози нигоҳда қараб қўйди...Санобарни ҳам юзи қизарди...
Ичкарига кириб тўнғиллади...
-нега ундай дединг???
-акамга кўз сузма бўлмаса....-шодон кулдим...
-жинни...-деди ростакамига ҳафа бўлиб...
-бўлди ҳафа бўлма...ўзим келин қиламан...-дедим самимий жилмайиб...
-бореее...юр ундан кўра кинога...
Киночига пул йиғиб бердик...ўша пайтлар кинолар деворга улкан мато ёпганча қўйиб бериларди...
-айтдим нега йигитлар клёш шим кияяпти десам Жиммидан мода бўлибдида!!!
Санобар билан Саломат қиқирлади...ҳамма синфдошлар ва қўшнилар кинони ҳис ҳаяжон билан кузатарди...ўзимга зимдан қадалган нигоҳни сезардим...қарасам яна кинога қараб олиши кулгумни қистатди...Саша бошқа синфдошлардан нимасидир билан ажралиб турарди...
-Саодат Жасур сендан кўзини узмаяпти!!!-деди Санобар пичирлаб...
-кўзи оқиб тушгунча қарасин ишим йўқ!!!-дедим кинога кўз тикиб...
Қўшни қиз Барно мени имлади...
-акамга қараб юборинг!!
Тушунқирамай Элчин акани ёнига бордим...
-яхшимисан Саодат!!!
Элчин ака гапни нимадан бошлашни билмай иккиланди....
-ҳалиги...Муҳаббат яхшими???
Кулдим...
-ўзидан сўранг!!
Элчин ака қизарди....
-опангни севгани йўқми???
-мен ўртакашлик қилмайман ака....опамнинг совчиси кўп!!!
Афтидан Элчин ака мени тушунди шекилли жилмайди...
-унда опангга совчи жўнатаман...борақол кинони кўравер!!!
Ортимга бурилдим...опамнинг севган йигити ким экан...ҳеч ҳам кўрмаганман....уни опам бошқа жойдан деганди...ҳатто расмини ҳам кўрсатмади.....
Саша афтидан Элчин ака билан гаплашганимни бошқача тушунди шекилли ҳўмрайиб олди....ахмоқ Жасур эса ўриндиқимга мен севган шоколадни қўйиб кетибди...
👍10❤4
Кино тугаб ҳамма ўрнидан турди....шоколадни икки дугонамга бўлиб бердим.....

-Саша кино сенга ёқдими???
Овоз эгаси Дилобар эди...чиройликкина туркман қиз эди...негадир Сашани гапга тутаётгани энсамни қотирди....
Саша менга қараб қўйганча гапни қисқа қилди...
-кино ҳам муҳит ҳам ажойиб эди!!!
Уни менга қараб айтдимми ёки Дилобарга тушунмай қолдим...Дилобар мамнун жилмайди...
-эртагача Саша!!!
Дугоналарим билан секин одимларканмиз ортимиздан қадам товушлари эшитилди...
-қўриқчи керакмасми қизлар???
Яна безбет Жасур...
-сендек қўриқчидан кўра итларга таланганим яхши!!!
Санобар мени туртиб қўйди...
-мендан ҳали ҳам ҳафамисан Саодат???
Жасурни овози чорасиз одамникидек янгради...
-Жасур эртага гаплашасан Саодат билан энди кет!!!-деди Саломат
Жасур истамайгина ортга чекинди....
-сен катта синфга ўтсанг нима қиларкин Жасур???-кулди Санобар...
-Саааодаттт...
Ортимдан ғалати талаффуз эшитилди...
-Саша???
Саша бизга етиб келиб жилмайди...
-йўлим шу ёққа эди...кузатиб қўйсам майлими сизларни???
Русча маданият билан сўраган илтимосини қизлар ерда қолдиролмади....
-майли....-дейишди жилмайиб...
-уйинг шу тарафдами???-дедим ҳайрон бўлиб...
-шу тарафга кўчиб келдик...сабабини биласан!!-деди сирли жилмайиб...нимага шаъма қилганини тушундим Назокат опа шу тарафда яшар эди...балки отаси билан турмуш қурар...қизлар бири олиб бири қўйиб уни гапга тута бошлади....кўзларидан мен билан кўпроқ суҳбатлашгиси келаётганини сездим...
-Саадат сенда "Меҳробдан Чаён"борми???
Уйга етай деб қолганда сўраб қолди Саша....
-биздагиси бўлмайдими???
Саломат қувлиги тутиб жилмайди...унга ўқрайдим...
-майли бизни йўлимиз буёққа...
Саломат ва Санобар йўлни нариги тарафига бурилганча югуриб кетишди...
-ҳа бор...ўқимаганмисан???
У вақтни чўзмоқчидек секин юрарди...
-йўқ...эртага олиб кела оласанми???
-ҳўп...хайр энди уйга кирақолай...-дедим дарвозам тарафга юриб...
-Саадаттт.....
Ортимдан Сашанинг майин овози эшитилди....
-исмимни тўғри айт!!!-дедим ёлғондакам жахл қилиб...у жилмайганча
-бугун юлдузлар жудаям чиройлия!!!-деди мендан кўзини узмай...осмонга боқдим...қишлоқда тоза ҳавода юлдузлар бирам чиройли кўринадики....чиндан ҳам осмон гўзал эди....мендан узоқда эса Саша кўзларимдаги осмонга тикилганча жим турарди....

Уйга кирсам кичик акам опамни уршаётганди....
-сен кимга тегмоқчисан ўзи Муҳаббат???

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31❤2
📚Уй шароитида болаларга Қуръон ёдлатиш бўйича баъзи бир кўрсатмалар:

1. Ота-оналардаги иҳлос ва тўғри ният (болаларга ҳам шуни ўргатиш керак). Фақатгина Аллоҳ учун қилинган амал ёки ибодатлар қабул қилинади ва охиратда мукофоти берилади.

2. Ўрнак бўладиган ота-она. Болам Қуръонни яхши кўрсин, ҳурмат қилсин, ёдласин, унга амал қилсин деган ота она энг биринчи ўринда ўзи унга ўрнак бўлиши керак. Агар болалар ота оналарини доимо Қуръон ўқиётганларини, ёдлашга ҳаракат қилаётганларини, тушунишга ҳаракат қилаётганларини кўрсалар уларга тақлид қилишга харакат қилади. Афсуски баъзи ҳолатларда ота-оталар болаларини қори бўлишларини хоҳлашади, лекин ўзлари Қуръондан анча узоқда ёки етарли вақт сарфлашмайди. Бу нарса болада ҳам тушунмовчиликлар уйғотади.

3. Қуръонни тўғри ўқишни ўрганиш (тажвид ва тартил билан) – ота оналар аввал ўзлари Қуръонни тўғри ва чиройли ўқишга ҳаракат қилишлари ва кейин болаларга ҳам ўргатишлари керак. Мукаммал ўқиш қийин лекин доимо одам ўз устида ишлаб борса албатта яхшиланади.

4. Доимийлик ва мунтазам режим. Кунлик тартибни ўзгартирмасдан олиб боришлик Қуръонни ёдлаш ва ёдлаганларини эсидан чиқармаслик учун жудаям зарур.

5. Қуръон дарси учун тўғри муҳит- кунлик тартиб билан бирга дарс қилинаётган муҳит ҳам тўғри бўлиш керак. Ҳар хил эътиборни оладиган нарсалар, чалғитадиган (телевизор, компютер, ўйинчоқлар каби) дан ҳоли бўлган тинч жой жуда муҳим. Ўқитаётган/кузатётган ота-она ҳам имкон қадар тўлиқ эътибор бера олиши керак (телефонда гаплашишлик, бошқа ишлар/юмушлар билан машғул бўлиш каби).

©АбдулҲадийҲафиз

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😅Buzila olmayotgan erlarimizga jo'natib qo'yamiz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2