🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
"ЎЗИМГА АЧИНДИМ..."

Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, “Шифокорлар шахарчаси”нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг бари мавжуд. Шу бозорча кираверишида 2 аёл “Пишган жўхори” сотади. “Олтин тепа” тарафдан ҳар куни 2 қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан дағаллашган, оғир-оғир қопларни кўтаравериб эркаклашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навили жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига 60-70 минг топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак деб қўйишади...

Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда бир, уйга албатта маккажўхори олиб кираман. Охирги 10 кунлар чамаси, аёлларнинг бирлари кўринмай қолдилар. Бу орада, жайдари маккажўхори сотувчи аёлдан нафақат мен, балки бошқа харидорлар ҳам олди. Аёлнинг даромади ҳам аввалги кунларга нисбатан ошгани табиий. Бугун, эски сотувчи аёл яна савдога чиқибдилар, бир четда, тирикчилик дардида, ҳорғин ўтириб савдо қиляптилар. Саломлашиб, кўришиб, опа бормисиз, фарзандларим “голланд жўхориларингиз”ни соғинди, нега кўринмай қолдингиз деб сўрадим, кулиб.

Улар ҳам кулиб, эҳ ука, мени жўхорим “голланд” навли, юмшоқроқ, сал қиммат бўлса-да тез сотилади. Шеригимники жайдари, ширин бўлса ҳам сал қаттиқроқ, шунга сотилиши камроқ. Даладан қатнаймиз, қорақозон, тирикчилик... Ҳаммамизнинг дардимиз бир... Бизни уйда иккита сигир бор, сутини сотаман, жўхорини ён фермадан олиб, пишириб сотаман, болалар ейман дейди, хуллас амаллаб яшаяпмиз.

Шеригимнинг тирикчилиги эса фақат шу жайдари жўхоридан, у тўй бошлаб қўйган, мен-ку
10 кун сутимни сотсам куним ўтади, унга бошқа ёрдам бера олмасам, ҳеч бўлмаса шу ёрдам бўлсин, мен йўғимда кўпроқ жўхори сотиб, кўпроқ пул топсин деб чиқмадим, унга эса мазам бўлмади, деб қўя қолдим...

Ҳалолликка қурилган савдо ва иймон тўла қалбни шу аёлда кўрдим ва ўзимни сарҳисоб қилиб, ўзимга-ўзим ачиндим…

Беҳзод Абдураҳмонов

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13👏4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qornim to’q, bolam, hozircha borman.
Aziz farzandim, mehringga zorman💔

Ra’no Zokirova o’qiyotgan ushbu she’rni yig’lamasdan eshitish mushkul😢

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Бўлган воқеа.

- Пастки лабим ички томонига майда тошмалар тошиб кетди. Бир шифокорга учрадим.

Шифокор синчиклаб текширдида:

- сиз раксиз,  яхшилаб даволанишингиз керак деди.

Бу хабардан дунё кўзимга қоронғу бўлиб кўриниб кетди,  эй  Аллоҳим,  энди нима қиламан,  нахотки ҳаммаси тамом дея тушкун холатга тушиб қолдим,  иштаҳам йўқолди,  уйқуда халоват йўқ.

Болаларимни шўх кулгуларини кўриб баттар эзила бошладим. Энди нима қиламан, эримни топгани тирикчилигимизга зўрға етади, хозирги кунда дориларга пулни қаердан топамиз деган хавотир билан касалимни ташхисини эримга билдирмадим, нима бўлса бўлар, дея сир тутдим.

Ўша кунлари бир дугонам менда хол сўрашлик учун уйимизга келганди, мени сўлишиб қолганимни кўрди, мен дўхтирни ташхиси тўғрисида айтгандим:

-  ээ ўртоқжоней, қўявер, ўйлама, шунақа тошмалар бўйича зўр мутахассис танишим бор, зўр аёл, қирқ йилдан бери тери касалликлари бўйича ишлайди, тур кийин, ўша шифокорга борайликчи, деди.

Шифокор аёлга учрадик, рус миллатидаги аёл экан:

-  какой дурак сказал что у тебя рак? Бу рак эмас кизимка, не переживай, бир хафтада тузаласан, деди русча ўзбекча аралаш гапириб.

Бир хафта шифохонада ётиб даволандим, алхамдулиллах тошмалардан асорат ҳам қолмади, суюнганимдан ёнимда қолган юз минг сўмни олиб шифокор хонасига кирдим ва:

- опа, сизга катта рахмат, шуни олиб қўйинг, оз бўлсаям чин кўнгилдан дея чўнтагига солиб қўйдим.

Опа бирданига жиддийлашиб:

- ты что делаешь?  Бунака килма, болаларинга ишлатгин дея пулга ҳам қарамай чўнтагидаги пулни ўзимга қайтариб берди. Хозир самазванец дўхтирлар ҳам учраб туради, как попало билмасдан учраб ўзинга проблема орттириб олмагин, мен қирқ йилда бери шу сохадаман.

Куда катится наша медицина не понятно, бор энди пархез килгин, болаларингаям чипс мипс, криешки мриешкилар бераверма, улар хаммаси захар, кўпроқ қатиқ, сут ва сливочний маслалар бер, тухум бер, бор кизим, Худо хохласа кўп яшайсан, деб мени кузатиб қўйди.
Мана, алхамдулиллах соғайиб кетдим.

П.С.
Бу бўлган воқеа, шифокорни шахсини ёзмадик, сабаби, "гадой гадойни душмани" деганларидай опага зарар бўлмасин дедикда.
Аскар Мамадиев саҳифаларидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР менга бежиз эшиттирилгани йўқ , балки шу қизнинг дардига дармон бўлиш учун ҳам шу ерларга келиб қолгандирман. Розиянинг кўз ёшларига гувоҳ бўла туриб , индамай ташлаб кетсам эртага бунинг жавоби борлигига қаттиқ ишонаман , ахир Аллоҳнинг…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

19- ҚИСМ

шу топда Комилага жуда боғланиб қолганлигини илк бор тан олди. У Комиладан хабар йўқлигини кўриб юрагида хавотирга ўхшаш туйғу ғимирлаб ўтди.
Анис шу чоққача Комиланинг ҳаётида ўзи каби қандайдир кемтиклик бор эканлигини иқрор бўлган эди- ю, аммо , бу ҳақда бафуржа сўрашга ботина олмаганди. Билгани шу эди- ки, қиз ҳаётидаги ўша кемтиклик айрилиқ эди . Суйган маҳбубининг айрилиғи . Бироқ ўша ҳикоянинг асл тафсилоти қандай экан? Ана шу ўйлар Аниснинг юрагини ўртар эди.

Анис салкам саккиз йилдан буён бўйлашмаган ётоғига чўзилди. Кўзларини юмар экан , ана шу саккиз йилнинг худди-ки саккиз дақиқадек ўтиб кетганидан ажабланди, ваҳоланки ўша йиллар , ойлар ва кунларнинг ҳар бирини яшаб ўтишнинг ўзи бўлмаган эди .

Анис шу алфозда анча ётди. Боя синфдошлари билан суҳбатлашганда кўнглига келган "Бугун ўз ётоғимда мириқиб ухлайман" деган ўйлари чиппакка чиқди. Уйқу деганлари бугун унга вафосизлик тўнини бичган эди. Анис бугун ўзини ҳар қачонгидан ҳам тетик ва бедор ҳис қилаётган эди.

Тўсатдан Аниснинг хаёлига "Комила тармоққа кирганмикан?" деган ўй келди- ю, ётган жойида телефонига қўл узатди.

Анис тармоққа уланиши билан дили ёришиб кетди:

Комиладан хабар келибди!

Анис қиздан келган хабарни шошилинч ўқий бошлади :

- Ассалому алайкум , Анис ака?!

Тинчмисиз ? Соғ- саломатмисиз ?! Бугун "Бедор туйғулар" эфир юзини кўрмади , шунга хавотир олдим. Ишқилиб соғ бўлсангиз бўлди , минглаб мухлислар бахтига.

Анис Комиладан келган хабарни ўқир экан қизнинг тармоққа уланганлигини кўриб қолди. :

- Сизнинг бахтингизга-чи ? Сизнинг бахтингизга ҳам соғ бўлсам майлими ? Нега ўзингиз учун мен ҳақимда дуо сўрамадингиз?

Аниснинг хабари тегишли манзилга бориб тушгач , қиз уни дарҳол ўқиди , аммо жавобга шошилмади . У бироз вақт ўтгач жавоб йўллайди :

- Ўша минглаб деганларим орасида мен ҳам борман ...

Анис эса ўзини тўхтата олмай кўнглидаги сўзларни таниш ,жоиз бўлса қадрдон бўлиб улгурган манзилга териб юборди :

- Аммо сиз, мен учун минглар орасида эмас, балки алоҳида ўринга эгасиз ...

Комиладан эса гап ўзанини бошқа тарафга бурилган жавоб қайтди :

-Нима бўлганда ҳам соғ эканлигингизни билиб кўнглим жойига тушди.

- Мен ота - онамнинг ҳузурларига келган эдим. Уларни анчадан буён йўқламагандим. Аммо сизнинг ота - она ҳақидаги сўзларингиз туфайли ҳозир уларнинг бағриларидаман. Бунинг учун сизга катта раҳмат

/50
👍14
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

- Соғ бўлинг , Анис ака . Сиз учун ҳурсандман. Чин дилдан ...

- Комила ...

- Лаббай?!

-Сиздан бир нарса сўрасам майлими ?!

- Сўрайдиган нарсангиз аҳлоқ доирасида бўлса нега бўлмасин, Анис ака ?!

- Биласизми ? Мен сиз билан гаплашаман- у , аммо ташқи кўринишингиз қандай эканлигини тасаввур қила олмай жуда қийналаяпман...

- Нега ? Сўзларимдан, ёзувларимдан менинг суратимни тасаввурингизда чизиб олишингиз мумкин-ку ?

- Ундай бўлса ...
Ундай бўлса сиз ... Сиз дунёдаги энг чиройли қиз бўласиз

- Йўғей, унчалик эмас. Мен бу даражадаги муболағага муносиб эмасман. Бироқ мен сизга суратимни жўнатишим даркор эмас деб ҳисоблайман . Сабаби сиз мени кўнглим орқали таниб олишингизни истар эдим. Ундан кейин сиз ва мен реал ҳаётда учрашишимиз амримаҳол ҳодиса . Қолаверса , буни истаган тақдиримизда ҳам мен бунга тайёр эмасман. Ким билсин сиз ҳозир ёзишаётганингиз Комила билан бир умр учрашмассиз , бироқ бу дўст бўлишимизга моънелик қилади дегани эмас

- Комила... Нима учун инсонлар бир- бирларини кўришга ҳақли эмаслар деб ўйлайсиз ?
Нима учун тўғри маънода учрашиш , кўришиш , суҳбатлашишимиз мумкин эмас? Ахир сиз ва мен дунёнинг турли қутбларида яшамаймиз . Ҳов деб чақирса овозларимиз эшитилгудек жойда яшаймиз ...

- Анис ака , мен сиз билан шундоқ ҳам ғойибона дийдорлашаяпман. Ўзингиз айтгандек тўғри маънода . Ғойибона суҳбатлашаяпман, бу дегани , бу дегани...

- Билмадим , балки нотўғри ўйлаб кўнглингизга тегаётгандирман, аммо нима учундир сиз мени жуда яхши танийдигандек туюласиз ... Мени ҳам сизни танигим келгани шундан бўлса керак ...
Комила , бошингизни қотириб юбордим- а , майли ёқимли суҳбат учун раҳмат . Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолибди. Хайрли тун тилашга ижозаат бергайсиз ...

-Сизга ҳам ҳайрли тун . "Бедор туйғулар"гача ...

Комила Анисга хайрли тун тилаб тармоқдан узилди. .

Анис телефонини ушлаганча хўрсинди.

Беихтиёр ўзи яқинда ўқиган бир шеър хаёлини забт этди...

Бормикан дунёда мен истаган дил ,
Шундоқ юрагимни юлиб тутардим ,
Соғинч озорида бўлсам ҳам чил , чил .
Сўнгги нафасгача уни кутардим...

Бир мени деса- ю , ўзгага боқмай ,
Кўнглим тилармиди ҳеч нени яна
Нафсининг куйида бир бора сотмай,
Садоқат ҳамиша қилса тантана...

Ҳиёнат нелигин ўтсайдим билмай,
Ҳаётим ашъори ваъфо бўлсайди
Яримта кўнглимни озурда қилмай,
Яримта сўзидан кўнглим тўлсайди ...

Бормикан дунёда мен истаган дил,
Миллионлар ичида бормикан бири ...
Юракка сиғмайди баъзан битта қил ,
Наҳот у тақдирнинг ечилмас сири ...

- Дунёда мен истаган дил бормикан ? Бор бўлса қаерда экан ўша дил ?! Шу топда унга шунчалик муштоқман- ки ...
Комила ... Сўзлари билан , теран фикрлари билан ўзига шу қадар мафтун қилган бу қиз ...
Умикан мен истаган дил ...
Аммо унинг гап- сўзларида мен билан учрашишга рағбат кўрмаяпман ... У бамисли ҳуркак оҳудек гўёки атайдан ўзини мендан олиб қочаётгандек ...
Эҳ тақдир ...
Бунча ҳам ... Бунча ҳам кутилмаган синовларинг кўп экан- а ?

Дилёра ... Дилимни бир умрга яралаган , аммо бу ишда ўзининг заррача айби бўлмаган гўзал малак ... Мен унга албатта уйланаман деб қатъий ишонган эканман . Бир вақт қарасам-ки , ўйлаганларимнинг бари сароб бўлиб чиқди. Отасининг биргина билмай босган қадами мендан Дилёрани бир умрга мосуво қилди. У билан менинг кечмишимизда ким кўпроқ қийналди экан ? Менимча Дилёра бўлса керак ... Мен- ку ҳамон ўзим билан ўзим юрибман. У эса ўрнимга турмуш ўртоғини қўйиб , унинг тимсолида мени кўриб яшаши осон иш бўлмаган. Балки , лабларидан бехосга Анис исмим чиқиб кетмаслиги учун , балки атайдан шу исмни такрорлаб овуниб яшаши учун номимни ўғлига бергандир ... Балки , балки ... Қачон тугар экан шу балкилар ...

Чарчадим ... Толдим ....
Ҳаа ... Худди шундай ...

Анис елкасига тўнини ташлаб ҳовлига чиқди...

У ҳовлидаги тебранма ўриндиққа ўтирганча Шўхлисой осмонининг юлдузларига тикилди.
"Бу ернинг юлдузлари Тошкентнинг юлдузларидан тиниқроқ ,- ўйлади у ,- қадрдонроқ ва маъюсроқ " ...

- Юлдузлар ҳамма ерда бир хил . У бизлардирмиз ҳар жойда ҳар хил ...

Анис ортидан эшитилган

/51
👍15
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

овоз эгасини таниб ортига ўгирилди :

- Мадина , ҳали ҳам ухлаганингиз йўқми ?

- Уйқум қочди... - деди Мадина тушунча берган бўлиб , - Шунга бироз ижод қилай деб чиққандим .

- Ижод ? Тушунмадим , қанақа ижод қиласиз? - Анис ҳайрон бўлиб сўради.

Мадина жилмайди . У ховлидаги деворга ўрнатилган чироқ шуъласи тагида турган эди . Шу сабаб садафдек тишлари ва кулгучлари Аниснинг назарига яққол ташланди.

- Сиз ижодкорсиз- а ? - Анис бош ирғаб "ҳа" деб жавоб бергач , Мадина сўзида давом этди ,- менимча шу сабабдан мени шеър ёзиш ёки расм чизиш билан шуғулланади деб ўйладингиз . Мен эса ошхонадаги ижодни назарда тутган эдим . Амаким яхши кўрган қовурма чучварани тайёрлаб , уларни эрталаб суюнтирмоқчи эдим.

- Ўўў, зўр- ку ?! Пазандаман денг ?! Сизга ҳамроҳ бўлсам , майлими ?! Сизга ҳалақит бермайман ...

- Сизда ҳам уйқу йўқми , Анис ака? Майли , юринг. Кейин нима ҳам ҳалиқит берар эдингиз ?

Мадина йўл бошлади . Анис унга эргашиб ошхонага йўл олди . Анис ошхонага кириб у ернинг саришталигидан завқланиб кетди . Хонанинг ҳар бир бурчагидан саришта беканинг қўл излари сезилиб турар эди.
Мадина музлаткичга бориб тайёр зувалаланган хамирни ва мўъжазгина идишчада туз ва зираворлари ростланиб тайёрланган қиймани олиб стол устига қўйди.
Анис чаққонлик билан хамир ёяётган Мадинанинг ҳаракатларига бир қур кўз ташлади-ю , ўрнидан туриб газга чой қўйиб келди.
Мадина тезда чучвараларни тугиб бўлиб , уларни аста қовура бошлади.
Ярим соатдан мўл вақт ичида Мадина чучвараларни қовуриб тайёр қилиб бўлди.

У тезда чой дамлаб , бир ликопка чучвара билан стол устига қўйганча Анисни чақирди :

- Анис ака келинг энди , бир баҳо беринг- чи ?

Анис Мадина таклиф қилган жойга ўтирди. У:

- Ярим кеча овқатланадиган одатим йўқку-я , аммо кўнглингиз учун бир дона оламан, хафа бўлиш йўқ , майлими ? - деди ликобчага қўл узатар экан.

- Аввал еб кўринг, ёқмаса айтарсиз, - деди Мадина пиёлага чой қуйиб узатар экан.

Анис бир дона чучварани тишлади . Уни чайнаб туриб афти бужмайиб кетди :

- Мадина , - деди у ўхчиб , чучвара деб нима едиряпсиз менга ?

Мадина саросимага тушиб қолди :

- Анис ака , ....

#давоми_бор /52

Муаллиф : Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тунингиз осуда ўтсин!

🌙Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,
Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!🌙✨

Хайрли тун ✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Forwarded from Udar sahifa tekst
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ KIRISH UCHUN BOSING ❤️

❤️SIZ HAM SHUNAQA RASMLAR QIDIRIB YURIPSIZMI..?
❤️BIZ BU KANALNI TOPTIK❤️

❤️TEZ QO‘SHILVOLILA JOYLAR SONI KAM❤️

❤️GLAVNIYGA ENG ZO‘R RASMLAR❤️
❤️ENG XIT QO‘SHIQLAR❤️
❤️ENG ZO‘R FOTKALAR❤️

❤️ TEZZZZ KIRVOMASELA BO‘MIYDI ❤️

https://t.me/+jdr2uQssqCxlMjI6
https://t.me/+jdr2uQssqCxlMjI6
https://t.me/+jdr2uQssqCxlMjI6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️АССАЛОМ АЛАЙКУМ
Бугун 1-ФЕВРАЛЬ ҚИШ ФАСЛИНИ СЎНГИ ОЙИ
❤️ШАНБА ТОНГИ
❤️ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

❤️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❤️Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
❤️Танангизни саломатлик,
❤️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
❤️Бахт,омад, муваффақият,
❤️меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2🥰1
Ё РОББИЙ!
Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонгингиз хайрли бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🔥1👏1💔1
Бир ҳаким зотдан сўрашди:
- Инсон қандай қилиб сабр қилиши мумкин?
У шундай жавоб берди:
- Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг гўзали! Нимаики бўлса, қабул этиб, сабр қиласиз. Бу - энг тўғриси! Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг қийини! Яна биттаси бор: барчасини Яратганнинг ҳукмига ҳавола айлаб, сабр қиласиз. Бу эса - сабрнинг энг каттасидир...».

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🔥1🥰1
🤎🩷

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥2❤1🥰1
🩵🤍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🥰1
Forwarded from 🦋UDAR SAHIFA🦋
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-fevral Xalqaro hijob kuni
Tabriklayman o‘rangan gulim...


OBUNA BO‘LISH UCHUN BOSING
👍3👏2❤1🔥1🥰1
МУКОФОТ


(Ибратли ҳикоя)

Бир кишининг кекса отаси бўлиб, у йигит умрини фақат отасининг хизматида ўтказар эди. Аллоҳ таоло унинг отасига қилаётгани хизмати сабаб ризқига барака берар эди. Аёлининг: “Бирор бир касб-ҳунар ўрганинг, отангиздан сўнг нима қиласиз?” деган саволларига доим: “Мен касб билан машғул бўлиб қолсам, отам қаровсиз қолади”, дея жавоб қайтарар эди.
Йигит узоқ йиллар отасининг хизматини қилиб, дуосини олди. Отаси қазо қилди. Тирикчилиги учун келаётган ризқи ҳам тўхтади.
Йигит мардикорчилик қилиш ниятида шаҳарга тушди. Аксига олиб уни ҳеч ким юмушга олиб кетмади. Киши уйига егулик топа олмаганидан афсусланиб, ғамгин ҳолда бир дарахт соясида уйқуга кетди. Тушига отаси кирди.
– Ўғлим, нега ғамгинсан? – деди. Ўғил аҳволини айтди.
– Ўғлим, хафа бўлма, ётадиган жойимнинг бош тарафига юз дирҳам тилло танга кўмиб қўйганман, уни олиб тирикчилигингга ишлат. Лекин бу пулларнинг баракаси йўқ… – деди.
Ўғил уйига борди. Аёлининг: “Егулигимиз учун бирор нима топдингизми?” деган саволига: “Йўқ, бугун топа олмадим, худо хоҳласа, эртага топиб келаман”, деб жавоб берди. Эртаси куни у яна шаҳарга йўл олди. Бироқ яна юмуш топа олмади. Ғамга ботганча дарахт соясида ухлаб қолди. Отаси тушига кирди.
– Ўғлим, нега юз дирҳамни олмадинг? – деди. Ўғил:
– Отажон, ўзингиз у пулларнинг баракаси йўқ, дедингиз. Баракаси бўлмаса, олиб нима қиламан? – деди.
Ота:
– Ётган жойимнинг паст тарафини қара, ўша ерда ўн дирҳам бор, шуни ишлат. Лекин бу ақчанинг ҳам баракаси йўқ, –деди.
Ўғил: “Отам баракаси йўқ, деган дирҳамларни олмайман”, деб пулга қўл текизмади. Учинчи кун яна шу ҳол такрорланди. Ота ўғлидан сабабини сўради. Ўғли баракаси бўлмагани учун олмаганини айтди. Шунда отаси ҳовлидаги мевали дарахт тагига бир дирҳам кўмганини ва бу пулнинг баракаси борлигини айтди.
Ўғил дарахт тагини кавлаб, бир дирҳамни олди. Бозорга борди. Бозорни роса айланди. Бир дона балиқдан бошқа ҳеч нарса сотиб ололмади. Уйига келиб балиқни тозалаб, қорнини ёрса, ичидан икки дона қимматбаҳо дур чиқди. У дурни бир донасини сотиш учун бозорга чиқди.
Иттифоқо, бозорда вазир айланиб юрган экан. У дурни тўрт хум тиллога сотиб олди. Вазир шоҳга қимматбаҳо дурни кўрсатди. Шоҳ уни сотган кишини топиб, ҳузурига олиб келишини айтди. У келгач, бошидан ўтган воқеаларни шоҳга ҳикоя қилиб берди. Шунда доно шоҳ:
– Сен отангни хизматини қилиб, дуосини олган одам экансан. Бугундан эътиборан, менинг вазирим бўласан, –деди.

Қиссадан ҳисса шуки, ота-онанинг хизматини қилиб дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Аллоҳ таоло барчаларимизга ота- оналаримизнинг хизматларини қилиб дуоларига мушарраф бўлишимизни насиб қилсин.

© Мақсуд ҚОСИМОВ

Ибрат учун яқинларингизга улашинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤3🔥1🥰1👏1
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

20-қисм

- Яна ўша қилиғингни бошладингми , болам ? Ҳалиям ёш болалигинг қолмабди сенинг ?

Ошхона эшиги ёнида Раҳбар ая жилмайиб турар эди.

У Мадинага ҳайриҳоҳ назар ташлади :

- Қизим қўрқма , Анис ўзи шунақа қаттиқ хазиллашади.

Анис кулимсираб онасига эътироз билдирди :

- Ойиии , бирпас жим турмадингиз-да , қизингизни довюраклик имтиҳонидан ўтказаётгандим

- Имтиҳонинг бор бўлсин, болам. Қиз шўрликни ўтини ёрай дединг . Ярим кечада сенга пишириб - куйдириб егулик тутганига рахматингни бу ?

Анис илжайди. Мадина Раҳбар аяга стул суриб жой берди

- Аяжон , сиз учун индамадимда , агар бу киши ўғлингиз бўлмаганда , шу қилмишларига яраша яхшигина жавоб олар эдилар .

- Ўх-хў , жасоратингизга қойил . Аммо таниш - билишчилик қилмай бемалол аламингизни олишингиз мумкин

Аниснинг кўзларида ўт порлаб турар эди. Мадина унга боқиб , айёрона кулимсиради :

- Ўзингизга қаранг, энди. Руҳсат бердингиз- а ? Бир куни жавоб келганда мендан ўпкалаш йўқ . Ваъда берасиз- а ?

- Албатта , чин Анис сўзим,- Анис Мадинага "Қўлингдан нима ҳам кела оларди" деган беписанд назар ташлади .

Раҳбар ая унинг бу қарашларидан керакли маънони ўқиб , эътирозга шошилди :

- Анис , аёл киши билан эсини еган одам гаров бойлайди .

- Ая, гаров бойлаганим йўқ- ку, аммо бу сўзларингиз менга зўр илҳом бағишлади ,- Анис энди Мадинага юзланди ,- агар мени чув тушира олсангиз истаган битта шартингизни бажараман . Фақат қўлимдан келадиган шарт айтасиз. Акс ҳолда сиз менинг шартимни бажарасиз .

- Анис ! - Раҳбар аянинг овози қаттиқроқ чиқди

- Бўпти , бўпти ,- сиз учун шарт йўқ . Бироқ шуни билиб қўйинг барибир мени чув тушира олмайсиз .

- Кўрамиз , - дея кулимсиради Мадина , - бу ўйин мени ҳам қизиқтириб қўйди. Аммо мен сизни чув тушириш учун баҳоргача муҳлат сўрайман . Ўйин эсда қоларли бўлсин дейман- да .

- Баҳоргача ? Ўўў, ўйин ҳақиқатда жуда қизиқ бўладиган кўринади. Розиман ,- Анис розилигини билдириб ўнг қўлини елкасигача букиб кўтарди.

- Келишдик ,- деди Мадина унинг ҳаракатларини такрорлаб , сўнг Раҳбар аяга юзланди ,- аяжон , энди менга руҳсат . Яхши дам олинглар ...

- Сен ҳам қизим ,- Раҳбар ая Мадинанинг ортидан меҳр билан тикилиб қолди .

- Мадинангиз яхши қиз экан , ойи, кўнглида кири йўқ . Алдам - қалдамликни билмас экан ,- деди Анис ликобчадаги чучварага қўл узатар экан , - пиширган чучварасигаям гап йўқ. "Амаким яхши кўрган чучварани пишираман" деганиданоқ фаҳмлагандим қўли ширинлигини , ахир дадамларнинг таъбларни биламан- ку , овқатга ҳаддан зиёд талабчанлар.

- Ҳа Мадинамиз қанча мақтасанг , шунча мақтовга арзигулик қиз .

Анис ... - Раҳбар ая ўғлига ўтинчли боқди ,- болам...

- Ҳаа , ойиии , эшитаман

-Шу десанг , шундоқ яхши қиз қўлдан чиқиб кетмаса дегандим ...

- Ойи , ахир ўзингиз ҳалигина нима дегандингиз ? - Анис жиддий тортиб, йиғиштирилиб ўтирди

- Ҳа , нима дебман ? - ажабланди Раҳбар ая.

- "Бу қиз бир йилгагина Розиянинг ўқишга кириши учун ёрдам бергани қишлоқда қолган. Ўқув йили тугаши билан кетади" демабмидингиз ?

- Дегандим, болам, дегандим. Аслидаям шундай . Аммо нотавон кўнгил . Ундан кейин орзуга айб йўқ дейишади. Гапнинг индаллоси эса бандасини эмас, Аллоҳнинг айтгани бўлади. Ким билсин , Мадина Розия сабаб қишлоқда бир йил қолишга қарор қилган бўлса , сен учун бир умр қолишга ҳам кўнар. Ҳа нима ? Бировдан кам жойинг бўлмаса ?! Суқсурдек йигит бўлсанг ...

- Ойиии, яна бошламанг ... Илтимос ... - Анис бошини эгди.

- Болам , шунча юрганинг етар . Мени ва дадангни боғлаб бергани йўқ . "Кундан кунга кун баттар" деганларидек биз ҳам қариб бораяпмиз . Ҳарна тўйингни кўрганимиз.

/ 53
👍18❤1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Яна бошқа ўғлимиз бўлганда ҳам майли эди. Сени кўнглинг билан ўз ҳолингга қўйиб қўярмидик ,- Раҳбар ая чуқур оҳ тортди ,- болам, сен билмайсан ...( Аянинг кўзларида ёш ғилтиллади ). Оғзига кучи етмаганлар сен тўғрингда нималар деб ташлашаяпти . Ўйлайсан- ки , даданг ўз - ўзидан иссиқ ўрнини ташлаб ҳув ўша бир тупканинг тагида зарилга юрибдими ? Ҳамма гап пулда эмас , тўйса икковимизнинг қорнимиз бир бурда нонга тўйиб кетаверади ахир. Ҳамма гап одамларнинг гап- сўзларида . Эл оғзига элак тутиб бўлмаяпди, болам, бўлмаяпди.

- Нима дейишаяпти одамлар ? Мен ҳам билай ?! - Аниснинг авзойи бузила бошлаганди ,- ҳар ҳолда ўзим ҳақимдаги гап- сўзлар менга ҳам қизиқ ...

- Майли , айтаман ,- ҳиқиллаб жавоб қайтарди ая, - зора шу туфайли сенга инсоф кирса . Одамларнинг айтишича... сенга арпа уни баҳонамиш . "Дилёра бир баҳона , аслида Аниснинг ўзини тили қисиқ , уйланишдан шу сабаб қочиб юрибди" деганлар қанча. Тунов куни Қумри "каттаоғиз" оғзини тўлдириб бир уй хотинни ичида "Эгачи , Анисга болалик жувон олиб беринг , ҳам вақтдан ютасиз , ҳам таъна дашномлардан" деса бўладими . Ўша ерда нақд ерга кириб кетмадим.
- Индамадингизми , ойи ?! Шартта - шартта гапириб ташлаш керак бундайларга ! Гап билан оғзига уриш керак !

- Ҳоооо ! Ўша гапни гапиришим учун нимагадир таянишим керакмиди ? Ё бўлар-бўлмас сўзларни айтиб бебурд номини ҳам олишим керакмиди ?! Мен "Мана кўрасиз ўғлим уйланади , ҳадемай айтган сўзингизга пушаймон бўласиз" десам- у, сен Тошкентда улоқиб юраверсанг ,- Раҳбар ая кўз ёшларини енггига артди ,- кўчада юргулигим қолмади , болам.
Нима десам , кўнасан ?! Майли менга деса Тошкентда яшаб қол, аммо уйлансанг бўлгани. Ё сени кўндириш учун "Берган оқ сутимга розимасман" дейишгача боришимни кутяпсанми ?

Анис муштдеккина бўлиб қолган онасига қараб ачинди. Онасининг сўзлари Анисни юрагига қаттиқ ҳанжар санчган , аммо ўша ҳанжар суғуриб олинмай санчилган жойида айлантириб - айлантириб азоб бераётган ҳолатга тушган эди . Бу ниҳоятда азобли ҳолат эди . Энг ёмон азоб бу номус азоби эканлигига Анис яна бир карра амин бўлди. Бояқиш онаси ва отаси ўзи туфайли ана шу азобда неча йиллардан буён қоврилишини ўйлаган Аниснинг кўзлари тиниб кетди . У илкис қаддини кўтарди :

- Ойи , уйланаман ! Фақат , фақат ...

Она ялт этиб Анисга қаради. Унинг нигоҳларида зумда бир олам умид шуъла ёқди :

- Ростингми , ўғлим ?! Қачон ?

- Тез орада. Фақат орада ҳал қилиб олишим керак бўлган бир масала бор .

- Майли ,болам, майли, - Раҳбар ая бир неча йиллардан буён ўғлининг оғзидан "Хўп" сўзи чиққанига маст бўлди , - фақат ўша ишингни тезроқ ҳал қилсанг бўлгани ...

Мен борай унда ,- ая шундай дея юзига фотиҳа тортиб ўрнидан турди .
У Аниснинг розилик берганлиги сабабли "Шукр намози" ўқишни ихтиёр қилган эди ...

Анис ҳам онасининг ортидан ўз хонасига йўл олди .

Анис ётоғига ётар экан хаёлида ғужғон ўйнаётган саволларининг мазмуни бир хил эди :

- Бу сафар адашишим мумкин эмас ...

* * *

Анис кун ёйилганда уйғонди. Ётган жойида одати бўйича телефонига қўл узатди. У тармоққа уланиши билан Комиланинг телеграмм манзилига кўз ташлади. Комила асосий фондаги расмини ўзгартирибди. Комила у ерда расм ўрнига шеър жойлаб қўйибди. Анис уни ўқишга тутинди :

Кимлардир сен учун кечгай жонидан,
Сени дея кимлар дунёдан тонар
Бир бор дийдорингга интизор қанча ,
Сенинг қалбинг кимнинг ишқида ёнар ...

Йўлларингга тўшар кимлар борини ,
Кимнинг оҳларидан кўкка ўт ўрлар
Ким бахш этар сенга номус , орини
Сен эса ким учун битасан шеърлар

Ажаб қизиқ экан дунёнинг иши ,
Танҳо сен дегандан безорсан жуда
Қалбингга озорлар санганча нишин,
Кунларинг соврилар ким деб беҳуда...

Кимларга минг жило ва лек ўзингга
Бедор туйғуларинг оқ - қора рангда
Мактублар битасан жойлаб сўзингга ,
Юз минг таваллолар қизғонмаганга ...

Кимлардир сен учун кечгай жонидан,
Сени дея кимлар дунёдан тонар ...

Аниснинг пешонасидан совуқ тер чиқиб кетгандек бўлди :

- Нима бу ?! Севги изҳорими ? Нега бўлмаса очиқ- ойдин ...

#давоми_бор /54
Муаллиф: Хазонрезги
👍21❤2
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

20- ҚИСМ

шахсийига "Бедор туйғулар" деб ёзиб қўйибди . Бу нимага ишора ?!

Йўқ , буни тасодиф деб бўлмайди...

Кимлар сени дея кечгай жонидан ,
Сени дея кимлар дунёдан тонар
Бир бор дийдорингга интизор қанча ,
Сенинг қалбинг кимнинг ишқида ёнар ...

Бу мисралар ким ҳақида ? "Сени дея дунёдан тонар , кечгай жонидан , бир бор дийдорингга интизор қанча" деб ким назарда тутиляпти ?
Менмасмикинман?

Аниснинг дили ўйнаб кетди. Унинг юраги гусур- гусури бутун дунёга эшитилгудек бежо уриб кетди.

Комиланинг жойлаган шеъри йигит қалбининг тўрида кул босиб ётган ҳисларига чўғ ташлаган мисоли туйғулар жангини бошланишига сабаб бўлган эди.

Анис Комиланинг ўзини телеграмм манзилига хабар ёза бошлаганини кўриб сергакланди . У қиздан келадиган хабарни интизор бўлиб кута бошлади.
Комиланинг кайфияти бугун аъло эканлиги ёзган хабарларидан билиниб турар эди.

- Тақ , тақ.

Кирсам мумкинми ?

Иссиққина кофега тоблари қалай ? Ҳа , ҳа кофеимиз албатта сутли . Унга икки қошиқ қуруқ сут , бир қошиқдан шакар , кофе ва бир олам меҳр солинган. А ? Муҳаббат ? Муҳаббат сўрамасингиздан аввал меҳрга пропорционал равишда қўшиб бўлинган .
Сиз кофени ичсангиз бўлди . У ёғига "иммм ааааххх" деворасиз, аммо айтиб қўяй "добавка" йўқ . "Доставка" ҳам ...
Комиланинг манзилидан буғи чиқиб турган кофенинг расми "учиб" келиб тушди.

- Менга шу бир чашка ҳам етарли ...

- Иии Анис ака , "уйғониб" қолдингизми ? Мен ҳали ухлаяпсиз деб бу ерда сюрпризга нонушта тайёрлаб кейин ўзим секин кетмоқчи эдим. Эҳ , режани буздингиз- да ? Сизни қаранг- у ... Хафа бўлдим энди.

- Билмабман-да Комила ?! Бир қошиқ қонимдан кечинг. Илтимос мен нотавонни кечиринг ...

- Майли , кечирсам кечирақолай, чунки мен гина - гудурат сақлайдиган ойимчалардан эмасман Энди эса кетдим.

- Кетманг. Шу ерда қолинг ...

- Нима кун бўйи интернетда ўтиришимни ҳоҳлайсизми ? Онлайн эканлигимни кўрганлар Коми жинни бўлиб қолибди , интернетомагия касаллигига чалиниб қолибди дейишмасин.

- Коми ... Яқинларингиз сизни эркалаб шундай чақиришадими ? Лекин чиройли эшитилар экан ... Коми...

- Ҳа яқинларим шундай чақиришади, эслаб қолинг
я- қин- ла-рим ...

- Комила , бугун бошқачароқсиз... У бу нарса бўлдими ? Илгари сизни сира бундай кайфиятда кўрмаган эдим...

- Анис ака, сиз мени илгари ҳам кўрмагансиз , ҳозир ҳам кўрмаяпсиз . Ўқияпсиз халос ...

- Ха хоп . Илгари сира бундай кайфиятда ёзмаган эдингиз...

- Ҳааа . Бу сўзингиз айни ўрнида бўлди. Яқинда бир қатра ўқиб қолдим , шу менга қаттиқ таъсир қилди. Хуллас, ҳаёт - бу ўзинг нимани кўришни истасанг ўша нарса акс этувчи кўзгу эмиш . Шу сабаб мен унга яхши кайфият билан қараб кўрмоқчиман. Ҳаёт ҳам менга шундай кўринармикан деб.

- Албатта , шундай кўринади ишонаверинг ...

- Коми ...

- Нима Коми ?

- Сиз ҳам Коми деб чақиришингиз мумкин , мени ...

- Йўғей , бунга журъатим етмасов ...

- Ўзим руҳсат бердим-ку ... Ҳай майли , буни қўя турайлик . "Бедор туйғулар" билан қачон ошно бўламиз энди, яъни Тошкентга қачон қайтасиз ?

- Насиб қилса эртага ...

- Яхши ... Унгача хайр бўлмасам

- Коми ...

- Ҳооов ...

- Ҳайр деманг , кўришгунча денг

- Кўришгунчамас , Анис ака, ёзишгунча...
Комила тармоқдан узилди.
Анис қиз ҳудди ҳозир қайтиб келадигандек , бироз кутди, сўнг
суҳбат таъсирида мамнун жилмайганча ўрнидан туриб ташқарига чиқди.
Ҳовлида ҳеч ким кўринмас эди. Анис юз - қўлини чайиб ошхонага келганда, у ерда гурунглашиб ўтирган ота- онаси ва Мадинага кўзи тушди.

- Турдингми , болам ? Ўзиям роса чарчабсан ?- деди уни саломига алик олганча Юсуф ота ,- вақт ҳам нақд пешинга яқинлашаёзди. Энди нонушта эмас , бир йўла тушлик қила қоласан . Мадина , қизим овқатингни сузақол.

Мадина Анисга бош эгиб салом берганча ўрнидан туриб газ печига яқинлашди. Анис газда қозон йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди , аммо хонада таомнинг ширин ҳиди сузиб юрар эди.

Мадина қўлларига иссиққа чидамли қўлқоп кийиб олгач аста печь оташхонасини очди. У ердан таом милтиллаб қайнаб турган кичиккина кўзачаларни ола бошлади.

/55
👍31❤2🔥2🥰1👏1