🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.63K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
#Taqdir_bitiklari

#No_284
#By_Nafisa_Malikova


-тўйни тўхтата олмайсиз!
Адиба опа қизига тушунқирамай боқди.
-нега?
Афруза ёшли кўзи билан боқди.
-мен унга..
Адиба қизига еб қўйгудек боқди..
-нима?
-номусимни топшириб қўйдим..
Адиба қизини зарб билан деворга тақади.
-нима деябсан ахмоқ?
Афруза ожиз ҳириллади..
-билмай қолдим ойи..
-нимани билмай қоласан? Эсинг жойидами? Неча йил кўз қорачиғингдек асраган номусингни қаердаги бетайинга қўшқўллаб топшириб юбордингми?
Афруза ҳиқиллаб йиғлай бошлади.
-ойи..тўй яқин дегандида..
-ўл тўй яқин деганди..эл-юрт олдида ким деган одам бўлишингни биласанми? Агар у сени тан олмаса нима қиласан? Қиз бола эмас экан десачи?
Афруза қўрқув билан боқди..
-ойи..ундай бўлмайди! Илёс ака ундай одам эмас...
-содда тентак! Қамоқда нима қилиб ўтирибди сенингча! Даданг эшитса нима деган одам бўласан..лоақал отангни ўйламайсанми мени ўйламасанг ҳам..
Афруза онасини қўлини тутмоқчиди Адиба опа силтаб ташлади..
-тегинма менга..йўқол кўзимга кўринма..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Элнур бир амаллаб ўғлини қамоқдан олиб чиқди.Адвокат ҳам отни калласидек пул сўради..

Илёс бир пас ўзига келиб олиш учун милтиқда ўқ отадиган жойга кирди.Асаблари чарчаган..буёқда онаси,буёқда отаси..Афрузадан эса негадир кўнгли совуган..бир нечта ўқ нишонга тегмади.
-милтиқни сал кўтаринг!
Ёнгинасидан қиз болани товуши эшитилди.Илёс қизга қараб кулимсиради.
-доим ёрдам керак пайт юзлашар эканмизда..тасодифни қаранг!
Қиз чиройли кўзларини нишонга қаратди.
-менга беринг!
Қизга милтиқни узатган Илёс қизни маҳоратига тан берди..нишонни қоқ маркази бехато отилган эди..
-қойил!
Қиз милтиқни тўғри Илёсни пешонаси томон тиради.
-сиз ё ўта ахмоқсиз ёки ўта ақлли! Йўқ менимча биринчиси тўғри!
Илёс қизни ҳаракатига тушунмай унга термулди..
❤9💔2
#Taqdir_bitiklari

#No_285
#By_Nafisa_Malikova


-сиз ўзингиз қизингизга тўғри тарбия берганингизда ўғлимни қучоғига отилмасди!-деди Раъно ҳам жони чиқиб.
Адиба опа тутоқиб кетди.
-мен қизимни ўғлингизга ишониб жўнатгандим..сабр қилса шу ўлгур тўйдан кейин ҳам кўрарди!
-вой-воей намунча ҳамма айбни мени ўғлимга тўнкайсиз..ҳа деса ма деб тутқизган ўзингизни қизингизку!
Адиба опа бу сафар аямади
-демак оилавий бузуқ экансизларда бекорга қизларингиз эрдан қайтиб келмаган эканда..
Раънони юраги симиллади..тоза одамларга тоб бўлдида қизларни қайтиб келгани.Яхшиям Омина эри билан ярашди.
-бас қилинг! Худо билади ўтмай қолган қизингизни ўғлимга ўтқизмоқчи бўлганмисиз?
Тўйга деб келган Ўғилой вазиятни кўриб онасини босишга урунди.
-ойи нима бўлса бўлди! Буёғи тўйни тезлатиш керак..
Раъно қизини қўлини силтади.
-менга сапчишини қара..қизиниям тили бир қарич бўлса керак..
-қизим кўчада қолмаган..лекин ўғлингиз қилғиликни қилиб тан олмас экан жавобини беради ҳали..
Адиба опа шундай дейишга деб яна қариндошларини ўйлади..ўғил болаку осон қутулиб кетади.Қизини номи қора бўлса маҳалла кўй нима дейди? Ҳозир энг тўғри йўл тўй..ҳаҳ эси йўқ қизима..деди ҳўрсиниб.
-судлашиб юрмайлик энди!-деди Раъно бироз ҳовури босилиб..-яхшиси тўйни тезлатамиз..
Адиба опа ҳам ройишлик бериб ҳазин кулимсиради..ҳеч кимни она қилиб яратмасин экан..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Афруза Илёсга туша олмади.."Қаердасиз..мени тинчлантиринг! Онам кетди сизларникига.."
Йигит жим-жит..ҳеч йўқса ҳол сўрамайди.

🌺🌺🌺🌺🌺

-буерга тез-тез келасизми?
Қиз билан бирга кетаётган Илёс қизнинг шамолда майин ҳилпираётган сочларига қаради.
-деярли..
-нега доим кўзингизда нафрат бор?
Қиз Илёсга илкис ўгирилиб жилмайди.
-йиллар ўтиб ота деганингиз отангиз эмас..она деганингиз онангиз эмас бўлиб чиқса нима қиласиз?
❤12
#Taqdir_bitiklari

#By_Nafisa_Malikova
#No_286


-Омина...
Шамшод ҳаёлидан ўтаётган гапларни тилига кўчира олмай қийналди..
Омина Шамшод билан алоҳида уйда яшай бошлаган,ишдан бўшагани учун уй ишлари билан банд эди.
-нимадир демоқчимисиз?-деди Омина фартукини ечиб.
-балки сенга гапим ғалати туюлар лекин сени ойинг укангдан кейин фарзанд кўрмагана?
Омина ўйга чўмиб эрига қаради..
-ростини айтсам..негадир ойим укамни жуда қаттиқ авайлайди..аваллари буни ўғилни кўп кутганидан деб ўйлардим! Лекин бу меҳрдан ҳам кўра йўқотиб қўймаслик ҳиссига ўхшайди,бир кун қулоғимга ҳам чалинди ойимни қизим деб йиғлагани.Биласиз биздан ўзга қизи йўқ..жуда ҳам ғалати..
Шамшод ичидаги гапларни Оминага айтса Омина сиқилишидан қўрқди..шундоқ ҳам фарзанд кутяпти ҳозир унга бундай гапларни айтиш мавриди эмас.

🌺🌺🌺🌺🌺

-ҳеч йўқ исмингизни айтинг!
Қиз кулди.
-кетаётганимда сўрардингиз!
Илёсга қизни кайфияти юқди.
-кейин тақдир яна учраштирса айтаман деб қочиб кетармидингиз?
Қиз бирдан маъюс тортди.
-мен тақдиримдан қочмайман айримлардек..
Илёс қизни тез ўзгарувчан кайфияти сабабини тушуна олмасди..ғалати саволлар беришини ҳам..
-менинг исмим..
-Илёс!-деди қиз Илёсни гапини бўлиб.
-демак исмимни ҳам биласиз!

🌺🌺🌺🌺🌺

Афруза акаси уриб моматалоқ қилган юзига муз босди.
"Ҳаммасига ўзим сабабчиман..мен қаердан билибман уни мақсади бу эканлигини..".Қиз бир зум яна хаёлларига берилди..рост Илёсни бутун вужуди билан севади.Ҳозир ҳам йигитни соғиниб кетди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-Афруз..бу нарсани ўзинг ҳам ҳоҳладинг!
Афруза базўр тугмаларини қадади.
-Илёс ака..мени қийнаманг! Уйдаги вазиятни биласизку..
Илёс қизни кўзларига совуқ нигоҳда боқди.Гўёки нимангга кериласан дегандек..
-Афруз..мен бошқасини севиб қолдим!
Афруза қулоқларига ишонмай қотиб қолди.
-нима?
Илёс оддий нарса айтаётгандек қиздан кўзларини олиб кўйлагини кийиб олди.
-ўйланма сен билан тўйимиз бўлади..рози бўлса уни ҳам никоҳимга оламан..
Афрузани қўлидаги рўмоли сирғалиб машина пасига тушиб кетди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤14🔥5
#Taqdir_bitiklari

#By_Nafisa_Malikova
#No_287


Афруза бошини қай деворга уришни билмади..бу тақдирни ўзига ўзи танлади.Илёсни бошқаси билан бўлишиш азоб..йўқотиш эса унданда азоб.Бежиз эр бермоқ жон бермоқ эмас экан..нега Илёс ака? Бирор жойимда айб бормидики ўшани севдингиз? Дарё каби меҳрим етмаяптими сизга?
"Ўзи у қиз ким экан..шу қилгани учун ҳам Илёс акага турмушга чиқиб ўзимга ипсиз боғлайман"..елкаси узра кўйлак панасида қолган тиш изини секин беркитиб меҳр билан эслади..барибир у бошқача..

🌺🌺🌺🌺🌺

-тавба..ҳеч шунақаларни тушунмайман!
Салонни у тарафида ўтирган қиз Раънодан кўз узмай тилга кирди.
-нега ундай дейсиз?балки у аёл алдов қурбонидир!
Сочини бўятаётган Раъно қизни кўрмасада норози бидирлади.
-ахмоқ бўлмаса алданмасди..
Қиз ғалати жилмайди
-улар эмас асли..чин қалбни кўра олмай вазиятдан фойдаланганлар ахмоқ!
Раъно сўз ўйинини маъносини тушунмай қизга қарамоқчиди салончи минғирлади.
-қимирламанг ёқилиб кетади!
-салон хизмати менга ёқди!
Қизни нозик қадамлари эшитилди..Раъно кўз қири билан уни ортдан кўра олди холос.Сочлари майин ҳилпираб нозик жусса мағрур одимлаб кетарди..

🌺🌺🌺🌺

-мана бу кўйлак чиройлими?
Афруза оқ кўйлакларни Илёсга бир бир кўрсатди.
-нима фарқи бор? Ҳаммаси бирдек оқку!
Афрузани шодон кайфияти йўқолди..негадир юзига сепкил тушаяпти балки шу нарса уни хунук кўрсатаётгандир.
-сизга ёққанини киймоқчидим..
Илёсни ҳаёли эса Гулбаҳорага кетди.."Антиқа қиз..нимаймиш уни юзидан фақат эри ўпармиш..шошмай тур ҳали юзимга туширган тарсакингни жавобини берасан"..Илёс терисини силаб жилмайиб қўйди..буни ўзича тушунган Афруза енгил тортиб жилмайди.Машуқалик курсига ўқиётгани иш берябди шекилли..
❤5
#Taqdir_bitiklari

#No_288
#By_Nafisa_Malikova


-бугунги дарс машуқалик сири ҳақида!
Афруза телефонга ёпишгудек бўлиб ўтириб олганча тинглай бошлади..
-сизнингча нега Султон Сулаймон шундай гўзал рафиқаси туриб Хуррам Султонни севиб қолди..
Афруза ўйланиб қолди..Сулаймонни даврида оддий ҳолку!
-айтишингиз мумкин у даврда оддий ҳолку деб..
Афруза ҳайрон бўлиб қолди.Бу психолог опа ҳамма нарсани биларканей..диққат билан дарсни тинглай бошлади.
-шундай деб ўйласангиз адашасиз! Ахир харамда минглаб гўзал жориялар бор эди..нега энди айнан Хуррам..чунки Сулаймон Моҳидавроннинг эзғин қиёфасидан чарчаган эди..Хуррамнинг энергияга тўла чақноқ кўзлари уни тўла мафтун этганди! Ха топдингиз..эрингиз сизни доим чарчаган башарингизга қараб ҳаётдан зерикмасин..унга шундай қарангки сизни кўрганда оламни унуцин..
Афруза ҳаракатларини тафтиш қила бошлади..ўйлаб қараса охирги пайт фақат нолимоқда..синаб кўриш керак.

🌺🌺🌺🌺🌺

-ҳеч бўлмаса нима иш қилишингизни айтинг!
Гулбаҳорани овози келмагач Илёс ҳўрсиниб гўшакни қўйди.
-ҳей тайёрлан олий тоифали доктор бизга фикр алмашишга келаркан!
-ким у?-деди Илёс ҳайрон бўлиб.
-бой доктор борку хусусий клиникаси бор!
Илёс бирдан ёдига тушиб ҳурсанд бўлиб кетди.
-ахир у жуда машҳурку..
-ҳада..бефарзандлик бўйича илмий ишлар қилган..
-лекин ўзини фарзанди йўқ деб эшитгандим..-деди Илёс машхур докторни эслаб..ахир уни кўриш орзуси эди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-ажойиб-а?
Доктор Ҳусайн ойнадан қараб шеригига жилмайди.
-соғлом бўлсангу фарзанд кўрмасанг! Имойингга 100 та гўзал шай турсаю битта фарзанд бера олмаса..
-асраб олсангиз бўлмайдими?
Ҳусайн асабий жилмайди.
-балки ўша ҳамшира мени қарғагандир..
❤7
#Taqdir_bitiklari

#No_290
#By_Nafisa_Malikova


-ота..ота..
Раъно раҳматли отасини тирик кўриб севинчдан йиғларди.
-мени ота дема..сендек қизим йўқ!
Раъно отасига тушунқирамай боқди.
-нега ундай дейсиз ота..
-бу дунёйингни ўйлаб у дунёйингни куйдириб юборганингни биласанми?
Раъно шу дам худди ўлим билан юзлашгандек қўрқув ичра атрофга боқди..қоп-қора қўл елкасини маҳкам босди.Нима дейиш керак эди?
-киммм..-деди титраб.-отааа..
Атрофда отаси йўқ..чороғон кун зумда зулматга алмашди.Раъно қайси дунёда эканини фаҳмлай олмай қолди.
-йўқ ўлишни истамайман..истамайман!
Қоп-қора қўл эса уни тобора босарди.Алаҳсираб уйғониб кетган Раъно атрофга боқди.
-ойи..ойи!
Қиз болани ғалати товуши эшитилди.
-нима дейиш керак эди?
Калима..калима қайтариш керакмиди?
-ойи!
Бу сафар овоз ёнгинасидан эшитилди.Раъно у тарафга боқишга қўрқиб калима қайтара бошлади.
-сизни кечирмайман!
Раъно ёнгинасида турган шарпани сезиб танаси қалтираб кетди.
-ойи! Нима бўлди?
Бу сафар Оминани овози келди.Раъно туши эканлигидан бир севинса бир ўша маъшум кунни эслаб йиғлай бошлади.
-ойи яхшимисиз?
Қорни анча катталашиб қолган Омина ҳавотир билан онасига боқди.
-ййй..ахши!-деди Раъно кўз ёшларини артиб.-сен менга қараб ҳавотирланма..тағин невараларим чўрчиб кетмасин!
Омина беозор жилмайди.
-куёвингиз уларни интиқлик билан кутяпти ойи! Хавотир олманг..
Раъно қизига меҳр билан боқиб ўтмишни хотирлади.
-мен дадангга қиз дейишга қўрқардим..
-у кунларни унутинг ойи! Шамшод ака эгизак қизларига деб хонага эртак қаҳрамонлари расмини чизди..мана сизни сабрингиз эвазига Аллоҳим шундай куёвни жўнатган..агар ўша дам ажрашганингизда ким билади кимга тегардик?
Раънони ичидан қиринди ўтди..тўғри қилдим деб ўзини алдаган эсада ҳамон ўша қизини ўйлайди.Ҳозир тирик бўлганда балки турмушга чиққан бўлармиди? Элнур ҳам балки уни яхши кўрган бўлармиди?
-ойи..доим нимадандир сиқиласиз? Менга айтинг!
Раъно Омина анчадан бери шубхаланиб юрганини сезарди..лекин ҳомиладор қизи ҳақиқатни билса уни кечирармикин?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤17
#Taqdir_bitiklari

#No_291
#By_Nafisa_Malikova

-ўзи нима истайсан?
Фозил синглисини қўлини тутди.
-ака..нима ҳаққи бор?
Гулбаҳорани тим қора кўзлари ёшланди.
-ўтган иш ўтди кетди..Гули буёғига бахтли бўлиш ҳақида ўйла!
Гулбаҳор ёшини бармоқлари билан сидириб телбавор жилмайди.
-нега? Тақдиримизни ўзича ҳал қилиб ўғилли тўкис бўлиб яшайверсинми?
Фозил ҳўрсиниб ортга суянди.
-сен шундай деб ўйлайсанда..баъзан сокин дарё қаърида ҳам тўлиб тошиб кетган дардлар яширин бўлади!
-ака..бу ҳақиқатни менга эртароқ айтишингиз керак эди! Онам мунг тўла нигоҳлари ила кимни исташини энди тушундим..ўз фарзандини! Хатто ҳайвонлар ҳам боласидан кечмайди..у қандай онаки мендан воз кечибгина қолмай бир аёлни неча азоб ила туққан фарзандини тортиб олади?
Фозил синглисини дардли нигоҳига қараб ҳамдард боқди...
-раҳматли онамиз..ўз онамдек бўлиб кетганди! Алдов қурбони бўлганига дастлаб ишонмагандим лекин менга берган меҳри-муҳаббати!
Фозилни кўзлари бир зум ёшланди.
-жойлари жаннатда бўлсин! Мендек етимни ўз бағрига олди..сени ҳам ўз фарзанди эмаслигингни билгач айирмади..аммо дард билан кетди! Бир ҳисобдан у ўғлини кўргандан кўрмагани дуруст!
Гулбаҳора ғижиниб қараб қўйди.
-ҳаммаси тарбияга боғлиқ ака! У аёлни ўзи ҳам менга ёқмади..албаттада фарзандидан кечган она яна қандай бўлсин!
-Гули..-деди Фозил норози бўлиб..

🌺🌺🌺🌺🌺

-бугун ёнимда қолинг!
Илёс хотинига беписанд қаради.
-ҳомиладор бўлсанг..нима қилиб берардинг? Мен бошқа хонада ухлайман..
-эртага қайси кийимни киясиз? Дазмоллаб берай!
Афруза эрига умидвор боқди..тўй пайти ҳам онасини куёвни қариндошлари ер билан битта қилиб ташлаганда ўзини ўлдирмоқчи бўлди аммо оналик меҳри устунлик қилди..қанийди вақт ортга қайтса..рўмоли тугул машинага ҳам ўтиришга кўнмасди..энди кеч!
❤8
#Taqdir_bitiklari

#No_292
#By_Nafisa_Malikova


Афруза докторга келганда атрофдаги эр-хотинларга ҳаваси келди.
-чанқамадингми?
Ёнидаги аёлга сув тутаётган эркакни кўриб кўзи намланди.Ичкарига кирганда оппоқ ҳалатли доктор таҳлил натижаларига қараб кескин бош чайқади.
-қизим камқонликни оғир даражасику! Ётмасанг бўлмайди..
Афруза ютуниб қўйди.Боласини тақдири кимга қизиқ? Қайнопалари кўчада юрган саёққа қарагандек қараса..қайнонаси ҳам ҳаммадан яширишга урунди уни ҳомиладорлигини.
-опажон ёта олмайман! Дорилар ёзиб беринг!-деди ғамгин боқиб.
-вужудингдаги ўғил экан! Ўғил бола нозик бўлади..авайлаш лозим бу аҳволингда туғишинг хавфли!
Афрузага барибир эди..кунлари мазмунсиздек на бори на йўғи билинмайдиган эри.Мана неча ойки у билан бир хонада уҳламайди.Кийим қучоқлаб йиғлаган тунлари қанча?
-опа Аллоҳим куч берар!-деди паст овозда.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-юринг буер зўр жой!
Гулбаҳора Илёсни ортидан юрар экан хаёллари тарқоқ эди..демак Шамшод ўз поччаси..уни Зиёда эмаслигини билиб қолмасмикин? Барибир у бошқача эди сўзлари маъноли!
Қизиқ бу Илёсни хотини қийналса мазза қилармикин? Негадир ўша ғамгин Афрузага ачиниб кетди..бир марта Илёсни гўшагини кўтарганда
"Илтимос эримга яхши қаранг! Кўп ичмасин"деган ожизона илтижоси юрагини ўртади.Қани замон кўтарсаю бунақа эркакларни таг-туги билан ёқиб юборса...
-Гулбаҳор!-деди Илёс қизни ўйчан кўзига боқиб-менга турмушга чиқиш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?
😭4❤2
#Taqdir_bitiklari


#No_293
#By_Nafisa_Malikova


Турмуш агар шу бўлса Гулбаҳорни турмуш қурмагани бўлсин!
-нега турмуш қуриш керак?-деди Гулбаҳор зўраки жилмайиб.
Илёс бир зум гап топа олмай тараддудланди.
-сизни ҳар кун ёнимда кўришни истайман!
-бу кўпроқ эгалик қилиш ҳиссига ўхшаб кўринмоқда..
Илёс қизни қатъиятли кўзларига боқиб Афруза билан солиштирди..нима деса қўйдек хўп дейдиган хотинини қизиғи қолмаганди у учун.
-балки..лекин мен сизни севаман!
Гулбаҳора чиройли кулди.
-озгина вақт ичидая?
Илёсни қизни қўлини шарт тутди.
-вақтни қандай аҳамияти бор? Энг муҳими бу юрак аллақачон сизни исмингиз билан банд!
-хотинингизчи?-деди Гулбаҳора жон жойидан узиб.Илёс бир зум чайналди..
-туғиб олсин ажрашаман!
Гулбаҳора қўлини Илёсдан тортиб ўрнидан турди..
-ажрашмагунингизча учрашмаймиз!
Тезда юриб кетаркан узоқдан бир аёлни нозик гавдасини кўрди.Аёл елкалари силкиниб йиғларди..Гулбаҳора қадамини тезлатди..лекин Илёсни чақириғига чалғиб аёлни кўздан қочирди...

🌺🌺🌺🌺🌺

-мени севмайди!
Афруза деворни муштлаб йиғлай бошлади..
-нима учун? Қайси айбим учун?
Бор овози билан бақириб кийимларини отди..аламини нимадандир чиқаргиси келар кўз олдида эри ва ўша қизни бирга тургани кетмас эслаган сайин юраги ёнарди..
-ҳеч кимга керакмасман!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Элнур ўзига юборилган хатни очиб аллақандай ДНКни кўрдию тушунмади..синчиклаб қарагач дахшат ила қотиб қолди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤10👍3
#Taqdir_bitiklari

#No_294
#By_Nafisa_Malikova

Ўтмиш.

-яна битта ўғлимиз бўлса эди!
Изиллаб йиғлаётган Раънони ўша дам Элнур тушунмаган эди..
-ўғлимиз борку! Нега доим ўғил туғай дейверасан Илёс борку..

🌺🌺🌺🌺🌺

Элнур қоғозни ғижимлаб Раънони қидиришга тушди."Буни ёлғон дейсан..сендек аёлдан бундай қабиҳлик қилиш келмайди"

🌺🌺🌺🌺🌺

Афруза қорнини силаб қаттиқ сиқилишдан бошига оғриқ кирди.Ўйлардики оқ кўйлак кийса баҳтли бўлади..ўз шаҳзодаси билан мурод-у мақсадга етади ҳудди эртакдагидек..афсуски ҳаёт бошқа ҳаёл бошқа экан.Балки ҳеч кимни севмагани учун биринчи бора Илёс уни қўлини тутганига севиб қолдимикин? Ўзи севги нима? Ўзини қурбон қилишми..нима қилса ҳам ёқмади? Қаерда хато қилди?
Қорни тошдек қотиб симиллаб оғрий бошлади.
-ҳеч йўқса ҳаётимда сен борсан..-деди оғриқдан жилмайиб қўяркан..оғриқ кучайгач инграб телефонни қидира бошлади.
Бу пайтда Илёс барда дўстлари билан шакаргуфторлик қиларди..
❤4😢2
#Taqdir_bitiklari


#No_295
#By_Nafisa_Malikova



-менга қара ўғлимни тинч қўясан!
Гулбаҳора Раънога қараб совуққина жилмайди.
-борди-ю тинч қўймасамчи? Буни ҳоҳламасамчи?
Раънони қони қайнади.
-ўзи ота-онанг борми? Тарбия берган онангга минг лаънат!
Гулбаҳорани кўзларида совуқ нафрат акс этди.
-тарбия берган онамга гуноҳкор тилингизни теккизманг! Хар холда у сиздек бировни боласини ўғирламаган!
Раъно қалтираб кетди..зотан бу ўзи юзлашишни истамаган ҳақиқат эди.Қиз буни қаердан билди? Миясини яшин тезлигидаги дахшатли фикрлар қамради..
-балки буни севимли ўғлингизга айтармиз!-деди Гулбаҳора майин жилмайиб.
-мендан нима истайсан шайтон!-деди Раъно тиши ғичирлаб.
-азоб тортишингизни!
-сенга бундан не наф?-деди Раъно тушунмай.
-буни Илёс бор ҳақиқатни билганда..эрингиз хатимни олиб сиздан ҳақиқатни талаб қилганда билиб оласиз!
Қиз ўзига ярашадиган кўзойнагини тақиб Раънодан яшин тезлигида узоқлашди.Раъно дахшат ичра қаёққа борарини билмай туриб қолди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Ранги бир аҳвол бўлиб қайтган Раънодан сўрамоқчи бўлган Элнур келинини аҳволи огирлашгач гапларини ичига ютди..
-қон ҳаддан ортиқ кам..ё бола ё она? Отаси қани?
Ичиб оёқда зўрға турган Илёс докторни гапини англаб англамай турганда Афрузани онаси уни ёқасидан олди..
-афсуслар бўлсин сенга берган кунимга..қайтиб бер қизимни!
Зор қақшаб Илёсни ураётган онани ҳамширалар ажратиб олди.
-беморни яқинларини розилиги керак!
-иккиси ҳам яшасин!
Раъно бемадор докторга боқди.Қулоғи остида марҳум отасининг гаплари янгради.."Кечирмайман"
😢9❤5
#Taqdir_bitiklari

#No_296
#By_Nafisa_Malikova



Ҳақ ризосин тилаб ҳижоб тутган қизлар
Ҳалқнинг эмас ҳолиқ лутфин кутган қизлар
Ҳақ ишқида нозин ичга ютган қизлар
Пок қалбингиз чин илоҳий ҳислар туйсин
Ўранган ой юзингизни Оллоҳ суйсин

Ёд назардан қочиб парда тутуб юзга
Ибрат бўлиб беҳаёю қаро юзга
Энди ҳатто тош отсалар тегмас сизга
Сизга зулм истаганлар ўзин тийсин
Ўранган ой юзингизни Оллоҳ суйсин

Бу не файзу кароматким сирларга бой
Мисли булут аросида кулгандай ой
Ор ҳаёга бурканибди ойдей чирой
Кийим кийган ялонғочлар рашкда куйсин
Ўранган ой юзингизни Оллоҳ суйсин

Ориятли ой юзларни тўсган парда
Бир чиройни товлатти минг бир чиройда
Ёмон кўздан асрасин Оллоҳ ҳар жойда
Бетовфиқлар майли нима деса десин
Ўранган ой юзингизни Оллоҳ суйсин

Муҳофаза этиб ўзни ёд назардан
Беш маҳрамни қутқардингиз аҲли нардан
Ҳақ лутфига сазоворсиз тонг саҳардан
Очиқ сочиқ юрганлар ҳам эсин йиғсин
Ўранган ой юзингизни Оллоҳ суйсин

Дунё синов ҳақ ёлида собит қолинг
Ҳатарлардан эсон омон ўтиб олинг
Жаннат узра бунда поёндозлар солинг
Оллоҳ сизга ўзи чин баҳт ато қилсин
Ўранган ой юзингизни Оллоҳ суйсин


Афрузанинг нозик вужудини қора тупроқ қучди..қабр устида бир она унсиз титраб ўтирар лаблари тинмай нималардир деб пичирларди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Илёс Афруза сўнгги кунларини ўтқизган хонага базўр қадам босди..ҳуддики ҳозир Афруза маъюс нигоҳлари ила чиқиб "наҳот эсингизда эдим"дейдигандек..виждонни уйқуда ётган аждарҳо уйғотиб қиймалайдигандек аёлининг кийимларига боқди.
-мени шундай жазоладинга Афруза..-деди овози титраб.-фарзандимизни ҳам ўзинг билан олиб кетдинг..энди менсиз бахтлидирсан..
Деразадан шамол эсиб Афрузани кийимларини хилпиратди..хонани аёлининг иси тутди.Илёс чўккалаб аёлининг суратига боқди..
-қанчалар гўзал экансан..
Суратда Афруза майин жилмайиб турар оч пуштиранг рўмоли оппоқ юзига янада чирой бахш этган..суратни кўксига босмоқчи эди сурат ортидаги букланган қоғоз эътиборини тортди..
"Аллоҳим мени кечир..сезяпман тез орада сенинг ҳузурингга бораман,нафсим йўлида иймонимни бой бердим..синовингдан ўта олмадим..мени кечир Аллоҳим не ёзсанг розиман! Биз гуноҳкор бандаларингни кечир..агар Илёс ака шу хатни ўқиётган бўлсангиз сизга сўнгги илтимосим гуноҳларимизга ҳар намозингизда авф тиланг..терим дўзахда куйиб кул бўлганда..оҳларим осмонни қоплаганда сизни дуоларингиз менга нажот бўлсин.."
Илёсни қўллари қалтираб кетди..
-Афруза...ўлимни шунчалар истабмидинг?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15😢11👍1
#Taqdir_bitiklari


#No_297
#By_Nafisa_Malikova


Раъно келинини қабри устида дуо ўқиётган қизга узоқдан ажабланиб қаради..яқинлашаркан қиз ўрнидан қўзғалаётганди.
-сен бу ерда нима қиляпсан?
Тутоқиб кетган Раънога Гулбаҳора бошдан оёқ ачиниш билан назар солди.
-сиз ҳатто ачинишга ҳам арзимайсиз!
-ҳаётимиздан чиқиб кет! Ўғлимни барибир сенга уйлантирмайман!
Гулбаҳора нозик бармоқлари билан бўйнидаги занжирни ечиб шиша нақшли жойидан кичик бир сурат кўрсатди..
-бу мени онам..аниқроғи туққандан ҳам зиёда қараган онам!
Раъно суратдаги аёлга қараб ҳеч нарсани тушунмади.
-унинг ўғлини бир аёл худбинларча тортиб олган!
Гулбаҳора кўзлари намлансада Раънога мағрур боқди.
-сеннн..сеннн...
Раъно ҳаёлига келган ўйдан титраб кетди..
-биз жуда бахтли эдик..лекин сезардим онам доим интиқлик билан бир янгилик кутарди..бечора бу дунёдан ўғлини кўрмай кетди! У бундай ҳаётга лойиқ эмас эди..
Раъно тошдек қотиб қолди..
-сен..буларни қаердан биласан?
-нега мени дунёга келтирдингиз?
Гулбаҳорани кўзидаги ёшлари ҳам ўзига ярашиб турарди..
-қққ...
Раъно йиғлаб юборди...
-асло қизим деманг!
Раъно қалбидаги тўфонни босишга уруниб қизи томон бир қадам ташлади..
-яқинлашманг..нега мендан воз кечаркансиз дунёга келтирдингиз? Айбим нима эди..
Гулбаҳора онасига нафрат билан боқишга урунди..
-ўлдддиии..дейишганди! Яшамади дейишганди..
Раъно йиғидан тўхтамай қизини қуйиб қўйгандек ёшлигини эслатувчи юзини энди сезди..титроқ қўллари қизини майин сочини тутди..
-бас! Сизларни қийнасам аламларим тарк этади деб ўйлаб адашибман..аслида бу қабр меники бўлиши керак эди..ҳеч кимга керак бўлмаган Гулбаҳора танасига муштоқ эди бу ер!
Раъно лаблари қалтираб илтижоли боқди..
-ундай дема...
-мен кетаман..абадийга!
Гулбаҳора иссиқ қўлларни ўзидан нари итармоқчи эди ички бир соғинч она меҳри соғинчи вужудини енга бошлади..
😢9❤2
#Taqdir_bitiklari

#No_298
#By_Nafisa_Malikova



-ватан олдида кўрсатган хизматлари учун..

Раъно кўзда ёш билан Гулбаҳорани кузатиб турарди..ёшгина жуссада шунча ғайрат бор экан ўзи тарбия қилганда бундай қиз бўлмасмиди..
Элнур Раънони ҳамон кечирмаган бўлса ҳам узоқдан қизини кузатаркан кўзи ёшланди.Раънонинг қорнида пайти шу митти вужудни урганмиди? Ўғил ўғил деди...гулдек оиласини қийнади.
-тарбия берган ота-онангизга раҳмат қизим!
Ҳарбий формада турган кишининг гапи Раъно ва Элнурни титратиб юборди.Гулбаҳора кўзи ёшлансада бошини мағрур кўтариб қўлини чаккасига тиради.Гарчи туғмаган бўлса ҳам туққан онаданда зиёда бўлган онасининг қабри нурларга тўлсин!
"Мени тан олишди..бу билан хотиржамликка эришаман деб ўйлагандим..улар азобланса ўзим қийналарканман демак мен ҳам қалбан уларга боғланганман.."

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-Одина Қирғизистонга бориш ўйинчоқ эмас!
Опасининг гаплари Одинага ёқмади.
-уёқда клиент кўп жарақ-жарақ пул топаман!
-болаларингчи?
-уларни энагасига бердим!
-яхши қарайдими ахир?
-э бунча ваҳима қилдинг? Сенга ўхшаб болаларимни путимни тагига босиб ўтирмайман!
-билганингни қиле!-деди Омина бироз асабийлашиб..кошки қайсар синглиси гап уқса..
-ҳалиям билганимни қиламан!-деди Одина телефонни зарда билан қўйиб..-эринг пул топадида сени..балони ҳам билармидинг? Яна ақл ўргатади!
Қирғизга учиб кетган Одина алданганини сезганида кеч бўлганди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-меннн...
Бегонасираб турган қизни Ўғилой маҳкам қучди..-ҳадемай тўйим..тўйда сени ҳам қатнашишингни истайман синглим..

🌺🌺🌺🌺🌺

-сен эмас мен бегона эканманда бу уйга!
Ҳақиқатдан хабар топиб буткул девонадек кўча кезиб юрган Илёс Гулбаҳорани кўриб кўзларини олиб қочди..
-иккимиз ҳам чорасизлик қурбони бўлганмиз! Мен ҳам сиздек бошда кечиришим қийин бўлди!
Илёс қизни кўзларига ғамгин боқди..
-ҳаётинг бошдан оёқ ёлғон бўлса инсонни бу дунёда яшагиси ҳам келмаскан..сени севгинг ҳам меҳринг ҳам ёлғон экан!
Илёс шундай дея шивалаб ёғаётган ёмғирга юзини тутди..
-севгим ёлғон эмасди!
Оғир ҳақиқатни тан олди Гулбаҳора..
😢12❤7👍1😭1
#Taqdir_bitiklari

#No_299
#By_Nafisa_Malikova


Ҳар бир инсоннинг тақдир битиги турлича..ҳар бир тақдир эгасининг ўз қалб битиклари бор..

-ойлар давомида мен билан яшаган барча қалбдошларга самимий саломимни йўллаган ҳолда ҳайрлашаман!

Ҳозирда бу тақдир эгалари ўз ҳаётлари ўз ташвишлари билан овора..ёлғиз Одина бу йўлда қайтмади.
Ҳикоя деярли реал воқеаларга асосланди ва юрак-юракингизга етиб борса бундан фақат ва фақат ҳурсандмиз!

Элнур ва Раъно Аллоҳ яратган жуфтлик..ҳаётни синовларини қай даражада енгиб ўтишди бунга гувоҳ бўлдингиз...
Якунни ўзингизга ҳавола қилдик қадрдон..чунки бу тақдир битиклари то ўлимга қадар давом этади ва ҳаёт эгаларини олдинда яна қанча синовлар кутиб турибди буниси бизга қоронғу...
Четга кетган Гулбаҳорага бахт..бор ҳақиқатдан хабар топган Илёсга эса сабр тилаган ҳолда асарни якунлашга қарор қилдим..
Зеро ҳаёт тасаввурларимиз ила гўзал..мени тасаввуримда ҳар бир қаҳрамон бахтли қиёфада хотирамда қолди..
Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏26❤10🥰6😢6
OVCHI

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
#No_2


-нима қиляпсиз?-деди Наргиза юзи қизариб.Шербек қизни қўйиб юбормай жўрасига телефон қилди.
-ало!
Наргиза йигитни кўркам юзига маҳлиё бўлиб қаради."Наҳот шундай йигит уни севса".
-менга қара дўст,квартиранг бўшми?
Шербекни қоши чимирилди.
-оббо бугунга бўш қўй дегандимку? Майли эртага бўш турсин меҳмоним бор!-дея Наргизани эркалаб ғижимлаб қўйди.
Телефонни ўчиргач қизга жилмайди.
-тайёр тур эртага унутилмас кеча бўлади ҳаётингда!
-хўп!-деди Наргиза уялиб.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-келдингми қизим?
Онаси ҳурсанд бўлиб қизини кутиб олди.
-келдим ойи!-деди Наргиза уйга кириб.
-даданг Россиядан рептиторга деб пул жўнатди,насиб қилса ўқишга кириб кетсанг келажакда қийналмайсан..
Наргизани ҳаёли Шербекни бўсасида эди.Вужуди ёниб кетгандек бўлди.Телефони овозсиз бўлгани учун Шербекни қилганини эшитмай қолибди.Хонасига киргач шошиб қайта қўнғироқ қилди.
-ов қанжиқ нега вақтида олмайсан!-Шербек шундай дея қизни онасини ҳам қўшиб сўкиб кетди.
-кечиринг онамни ёнида эдим!-деди Наргиза йиғлаб.
-ҳиқиллама! Мен қилдимми вақтида кўтар-дея йигит қизни яна аямай сўкди.
-Шербек ака атай қилмадим кечиринг!-деди Наргиза жон ҳолатда.
-расм жўнат кўрай қаердалигингни!
-ҳалиги..мен!-деди қиз йигит қандай расм талаб қилишини билгани учун ечина бошлади.
-тезлаш! Изимга мингта қиз зор биласан лекин мен сени севаман севгимга лойиқ бўл!
😢3❤2💔1
OVCHI

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
#No_3


Наргиза бир нечта расм жўнатди.
-нега тўлиқмас?
-ахир..уяламан!
-нимадан қўрқасан кун келиб барибир хотиним бўласанку?
-Наргиз..Наргиз,бунча қолиб кетдинг кел овқатга!
Онаси овозидан чўрчиб кетган Наргиза тезда кийина бошлади.
-мен кетдим онам чақиряпти!-дея телефонни ўчирди.Расмни тагига изоҳ келди.
-кундан кун гўзаллашиб кетяпсан!
Қиз ўзида йўқ ҳурсанд бўлиб кетди.
-сизни севаман жоним-дея ёзиб телефонини кўрпа тагига яшириб чиқди.Ошхонада макарон стол устига қўйилган ёнига пиёз тўғрабди онаси.
-уффф ойи дадам пул жўнатган бўлса бодринг-помидор есак бўлмайдими?
Онаси жилмайиб қўйди.
-уни тежашимиз керак,синглингни боғчаси ҳам борку!
Наргиза норози қиёфада макаронни ея бошлади.
-дадам қачон қайтади ойи?
-даданг яна ишлайман ҳали Наргиза ўқишга кирса,Беҳзодни уйлантирсак кўп пул кетади деябди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Наргиза юзига китобни ёпволиб телефонда ярим тунгача Шербек билан гаплашди.
-севаман де!-деди йигит буйруқ бериб.
-севаман!-деди қиз ҳаяжонланиб.
-бўпти мен ухлашим керак,онлине бўлганингни кўрмай ярим тунда!
-хўп жоним..-деди Наргиза нозланиб.Кечаси билан тўлғониб йигит ҳақида ўйлаб чиқди..Дугоналари ҳам ҳавас қилади унга.Шундай кўркам йигит фақат Наргизани севади.Қиз ҳурсанд бўлиб кўрпани қучди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Тонгги 7га томон телефон овозидан шошиб хонасига қамалиб олди.
-ало! Ассалому алейкум ҳаётим ҳайрли тонг!
-яхшимисан!-деди йигит овози юмшаб-Наргиз..аҳволим оғир
Наргиза ҳавотир билан телефонни қулоғига босди.
-нима бўлди?
-онам касал биласан,биттаси мендан қарз олганди бермаяпти,онамни дорисига пул топа олмаяпман шунга бугун кўриша олмасак керак!
Наргиза бироз ўйланиб сўнг жилмайди.
-пул топсам кўришамизми?
-хазиллашмаяпман Наргиз-деди йигит ғамгин овозда.
-мен ҳам хазиллашмадим яқинда дадам пул жўнатган қанча керак сизга?
Йигит жонланиб кетди..
-ўзимни асалим доим қийин вазиятимда қўллайсана?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🔥1😭1
OVCHI

#No_4
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


Онаси савдога кетгач Наргиза дадасини костюмини титди.Онаси одатда пулни шу ерга жойларди.Доллардан кераклича олиб хонасига ўтди.Лабини қип-қизилга бўяб сочини ёйиб олди.Атирни гупиллатиб сепиб жилмайиб қўйди."Шербек акам ҳурсанд бўлиши аниқ".
Уйни қулфлаб калитни сумкага солиб Шербекка телефон қилди.
-мен уйдан чиқдим!

Хиёбонда ўтирган Шербек Сафирага кулди.
-анови лох пулни олиб келябди!
Сафира жилмайди.
-айтдимку у сизга кампот бўлган!
Шербек қизни юзидан ўпиб қўйди.
-ўлжа ёмонмас!
Сафира жиддий боқди.
-ярми менга! Биласиз..
Шербек айёрона жилмайди.
-доридан қарзинг бор биласана?
-оббо тугамас экан-да!
Шербек қизни оёқларини силаб қўйди.
-ҳали кўп ишлашинг керак!
-яна севиб қолманг Наргизни!
Шербек оппоқ юзини буриштирди.
-менга унақалар ёқмайди биласан!
Сафира нозли кулди.
-қанақалар ёқади?
-сендақа оловлар-деди йигит қизни юзидан ўпиб.
-ўзи пул нега керак?
Шербек қош чимирди.
-ишинг бўлмасин.
Шербек соатга қараб қизга тикилди.
-тезроқ кет сени кўрмасин!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Наргиза юбкани анча тепага кўтариб олгани учун юришга қийналди.
-куттириб қўйдим!-деди ўзидан ҳафа бўлиб.Узоқдан Шербекни кўриб севиниб кетди.Йигит уни ёнига шошиб келди.
-шартмас эди Наргиз!-деди ғамгин тикилиб.Наргиза жилмайди.
-ахир улар сизнинг онангизку..сизни ғамгин бўлишингизни истамайман!
Шербек пулни кўриб кўзлари ўйнаб кетди.Қизни бунчалар ахмоқ деб ўйламаганди.
-раҳмат жоним!-деди қизни қучиб.Наргиза бошқа нарса кутгани учун қип-қизил лаблари билан йигитга боқди.Йигит энсаси қотсада қизни ўпиб қўйди.
-дори олиб берай эртага вақтим бўлиши билан сени квартирамга олиб кетаман.
Наргиза соатига қаради.
-репититорга борақолай кўп дарс қолдираябман!-деди йигитни кайфиятидан ҳурсанд бўлиб.
-юр сени кузатиб қўяман!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Наргиза дарс бўйи онасига нима дейишни ўйлади..авваллари кам-кам оларди борган сари йигитни муаммоси кўпаймоқда,онаси бу сафар сезиб қолса аниқ уни ўлдиради.

Давоми бор..
❤2🔥1
#OVCHI

#No_5
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA



Уйга келганда онаси савдодан эрта қайтган экан.
-келдингми?-деди онаси тишини ушлаб.
-нима бўлди ойи?-деди Наргиза онасини ёнига бориб.
-э тишим оғрияпти,ўтиб кетар,иссиқ чой дамлаб бер!-дея онаси тишини ушлаб хонасига йўл олди.
Наргиза чуқур нафас олди."Ҳали сезмабди".Иссиқ чой дамлаб онасини ёнига олиб кириб берди.
-раҳмат қизим,эшикни ёпиб қўй бироз ухлаб олай!
-докторга борсангиз бўлмайдими ойи ундан кўра!-деди Наргиза онасини оғриқдан азоб еяётганини кўриб.
-сал нарсага докторга чопавермайманку,пулни ўзини жойи бор!-деди онаси устига енгил кўрпа ёпиб.
Наргиза секин чиқиб кетди.Онаси сезиши аниқ нима деб баҳона қилади энди?
Кечга деб овқат қилиб қўйди.Негадир Шербек телефон қилмади балки онасига қараётгандир.Шербекни овозини соғиниб кетди..телефон қилганди у томондан қизил босилди."Демак банд"деди қиз ҳавотир билан.
-ишқилиб онангиз тузалиб кецин!
Хонасига кириб Шербек билан тушган суратларини томоша қилиб ўтирди.Анча вақт ўтиб онасини Наргиза деб бақиргани эшитилди.Наргизани юраги орқага тортиб кетди.Телефонини яшириб тезда югуриб кетди.
-ҳа ойи!-деди қўрқиб.
Онасини кўзлари қизариб кетибди.
-кастюмдаги пулни сен олдингми?
Наргиза лаб тишлади.
-гапир сен олдингми?
Онаси яқин келиб бир шапалоқ туширди.
-шунча пулни нима қилдинг? Уйни сен қулфлаб кетгандинг,демак сен олгансан!-деди онаси асабийлашиб.
Наргиза онасини тиззасини қучиб олди.
-кечиринг ойи..уларни йўқотиб қўйдим!
Онаси уни сочини чангаллаб юзига қаради.
-менга қара,жонимни чиқарма мени,нимага ишлатдинг?
Наргиза пиқиллаб йиғлай бошлади.
-ҳиқилламай ҳар бало бўл довдир!-деди онаси уни юзига уриб-нима қилдинг шунча пулни? Сенам сал мени ўйлайсанми а?
Онаси қўли титраб Наргизага қаради.
-пулни кимга бердинг?
Наргиза қонаган лабини артиб қўйиб индамади.


Давоми бор...
❤5💔2🔥1
OVCHI

#No_6
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


Онаси шунча урса ҳам миқ этмаган Наргиза ҳолдан тойди.
-ойи пулни..Сафирага бердим!-деди кўзи мўлтираб-дадаси касал экан.
-сендан бошқа ҳеч кими йўқмикин бечорани-деди онаси тутоқиб-мен билмайман жойига қайтариб топиб келасан пулни! Дугонанг менга ёқмайди юрма у билан дегандим сенга,мана охири уйдан пул ўғирлашни ўрганибсан!
-кечиринг ойи илтимоссс..-деди Наргиза ялинчоқ овозда.
-тур бор синглигни боғчадан олиб кел,бошим оғриб кетди-деди онаси бошини ушлаб.
-ойи..чой берайми?
-тур йўқол кўзимга кўринма ундан кўра..
Наргиза кўкарган жойларини яшириб кўчага чиқди.Чиқасола Шербекка телефон қилди.Бу сафар йигит гўшакни уйқусираб кўтарди.
-ҳа нима дейсан?-деди беписанд.
-узр Шербек акаа..уйғотвордимми?-деди қиз ҳижолат бўлиб.
-тинч ухлашга ҳам қўймайсанку!
-унда кейинроқ қилайми?-деди Наргиза йигит ҳафа бўлиб қолмасин деб.
Шербек ёнида ётган Сафирага жим ишорасини қилиб ўрнидан турди.
-нега қилувдинг?
-онангиз яхшимилар?-деди Наргиза ҳавотир билан.
-сал бўлса ҳам яхши!
-жудаям ҳурсандман сиз учун!-деди қиз ҳурсанд бўлиб кетиб.
-онанг ҳитланмадими?
Наргиза оғриётган жойларини ушлаб жилмайди.
-ҳеч қиси йўқ кечирадилар!
-жудаям ақллисанда!-деди йигит уни мақтаб қўйиб.
-энди қачон учрашамиз?
Шербекни энсаси қотди лекин овози ўзгармади.
-эртага жоним хўпми?
Ортидан Сафира уни маҳкам қучди.
-хўп Шербек ака кунингиз яхши ўтсин!-деди Наргиза ҳаяжон билан.
Сафира Шербекни юзидан ўпди.
-бечора роса сизни ишқингизда девонаку!-деди кулиб.Шербек қизни қўлини силаб қўйди.
-эртага у мени меҳмоним бўлади!
Сафира жиддий тортди.
-эҳтиёт бўлинг уйланишга тўғри келиб қолмасин яна!
Шербек энса қотирди.
-Наргиза нима десам кўнади!

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🔥1