🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.63K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
#Қора _ Қақнус #No _43
#Nafisa_ Маликова

-Елена улар билан суҳбатлашиб тур мен
ҳозир келаман...-дедим кўзимдаги ёшни
кўрсатмаслик учун ўрмон ичига сингиб
кетдим...қанча юрганимни
билмайман...адирликка ўтирганча йиғладим..нега??? Нима учун??? Нега
муҳаббат инсонга бунчалик азоб
беради???. . .
Ортимдан таниш тафт келиб елкамни
ушлади...ишонқирамай ортга ўгирилдим..
Дракула менга қараб маъюс жилмайди. . .
-сени шундай қилишингни таҳмин қилган
эдим...-деди ёнимга ўтирганча...кўзимдаги ёшларни охиста артди. . .
-мени Фриялар сеҳридан бехабар деб ўйлаганмидинг....-жилмайганча бўйнимни
ушлади. . .
-қандай қилиб ахир???-ҳайрон бўлдим
...
аммо ич ичимдан унинг ёнимда
эканлигидан сармаст эдим. .Кўзим уни бўйнидаги туморга тушди. .
-бу...-туморни ушладим
...у кулганча
туморни кўрсатди. .
-сен йўқлигингда башоратгўй Нўмондан сени қаердалигингни билиб
беришини сўрадим..ва билгач сени
ниятингни англадим..бу бор экан..ҳеч
қандай Фрия мени сеҳрлай олмайди..буни
эса ҳеч қачон ечмайман...-деди кўзларимга қараб..кўзим ёшланди..у мени
қанчалик севади мен эса уни умри сўниб
боришини ўйламаябман...уни қаттиқ
қучдим...у соғинч билан мени бағрига босганча,
👍21😭5👏2❤1
#SAODAT

#No_43
#By_Nafisa_Malikova




Баъзида ҳақиқат баъзан гумонсан
Ўзи армон эдинг яна армонсан
Барчанинг бағрини ўйиб тунлари
Биринчи муҳаббат бунча ёмонсан

Ҳеч кимса тушунмас қалбда ноламни
Тун қўйнида тинмай тўккан жоламни

Йиғлаб инграганда қучиб боламни
Биринчи муҳаббат бунча ёмонсан





Азоблар орттирган ҳолимни кўрсанг

Шунда ҳам тушимда ҳолимни сўрсанг


Асо суянсам ҳам ёдимда турсанг
Биринчи муҳаббат бунча ёмонсан


Фиғондан уй қурсанг сабрим устига
Кўз ёшлар ёғдирсанг жабрим устига

Агар келар бўлсанг қабрим устига
Биринчи муҳаббат бунча ёмонсан

Одамлар ичра шод ҳолатда юриб

Биринчи муҳаббат бунча ёмонсан
Оқ-қора суратинг йиғладим кўриб

Биринчи муҳаббат бунча ёмонсан

Бунча ёмонсан...



-Саша биласанми...мен фақат ўқишни истайман!!-дедим кўзларига қараб...
-яширишинг шарт эмас ...у сенга ёқмаганда ўзингга бир қадам ҳам яқинлаштирмасдинг!!
-Саша нима истайсан!!!-дедим жахлим чиқиб...
-ҳис туйғуларингни тан олишингни!!!-деди мовий кўзларига ғам чўкиб...
-Саша сен жуда яхши йигитсан...ҳали бир кун мендан ҳам яхши қизни севиб қоласан!!-дедим миямга келганини айтарканман....
-сен мени биринчи муҳаббатим бўлиб қоласан...ва ягонаси...муҳаббатда саноқ бўлмайди...илки ҳамиша гўзал ва тотли бўлади...мени дадам Россияга қайта олиб кетмоқчиди аммо сени кўзим қиймаётганди...-деди оғир тин олиб....
-Саша...-дедим унинг дардли овозидан кўзим ёшланиб...
-менга ваъда бер...бахтли бўламан деб...йиллар ўтиб бир кун учрашсак кўзларингда фақат бахт кўрай!!!-деди кўзи ёшланиб...
-кетяпсанми???-дедим унинг қадрдон бўлиб қолган чехрасига боқиб...
-ҳа...бугуноқ кетаман...ҳеч қачон сени унутмайман...бу қишлоқни ҳам...Алвида Сааадат!!!-деди сўнгги бор қўлимни тутиб...йиғлаб юбордим...кимнидир қалбида биринчи муҳаббат бўлиб қолиш...буни истамасдим аммо уни мени яхши хотиралар билан эслашидан хурсанд эдим...
-мен ҳам сени унутмайман Сашаа....-дедим қўлини сиқиб....у сўнгги бор жилмайдида ортига бурилмай кетди...баъзилар ҳаётингда шунчалик чуқур из қолдирадики бу меҳрни умринг давомида ўзгалардан топа олмайсан...боягина у тутиб турган қўлларим ҳавода муаллақ турарди....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤2
#Agyor
#No_43

Мистер Жек

-кўзим учиб тургани йўққ...-дедим алам билан....
Ичкарига кириб кетдим...вой бу нимаси...душ деб ўйлаганим иссиқ сув тўлдирилган идиш турган печ ва пасда совуқ сувли бак...ҳа Ифора бу сенга уйингмас...ечиниб олганимничи???

-зевачкааа...
Ташқаридан Абдуллоҳни чақиргани эшитилди...
-ҳа нима???-дедим бақириб...
-онам иссиқ сув бериб юборди сенгааа....-деди эшик ортидан...оқсоқланиб тушгунимча бир аср ўтадику...сочиққа ўралиб олдим...
-олиб киринггг....
-ўзинг олсанг бўлмайдими...-дея зарда билан кириб бир зум менга қараб қолди...
-у ёққа қўйинг...-дедим сочиқни маҳкам тортиб...у тезда кўзларини олиб қочиб менга яқинроқ тарафга қўйди...
-қийналмайсанми???-деди менга қарамасдан...
-нима ёрдамлашасизми???-дедим жилмайиб...уни қоши чимирилди...
-беҳаёо....-деганча чиқиб кетди...
Эркак зотининг ҳаммаси бир гўр...иссиқ сувни устимдан қуйганча оёғимга қараб ҳўрсиндим....
👍22❤9🥰2
#Taqdir_bitiklari


#No_43
#By_Nafisa_Malikova


Энақиз оёғини номига уқалаб ўтиргандек кўринган ўғлига қараб оғриниб қўйди...бола шу эканда..бежиз аввалгилар ўғлинг еб ўрга кетар қизинг еб қирга дейишмаган экан..мана қариганингда ёнингда ким қолди..инсон қариб ё инжиқ бўлиб қоларканми? Ҳеч қачон бировга кунинг қолмасин экан ҳоҳ у боланг бўлсин ҳоҳ келининг...минг сўмми 200 сўмми ўзингни топган пулинг ўзингники...бозорларда совуқда заҳмат чекиб боққан болалари худди ўлимини пойлаб тургандек туюлади...қайнона ҳам она...у ҳам меҳрга муҳтож..ширин гапирса текин хизматкор келинга...гоҳида оёғи оғриб тура олмай қолса келини ўзини гарангликка солиб чой олиб келмайди...жойида Иродалаб қолиб кетаверади...шундай пайти алам қилади...ёшликда қонинг.қайноқлигида билинмаган дардларинг секин секин бош кўтаравераркан...хотинини гапирсанг ўғлинг авзойи бузулса...ини бузилмасин деб жим бўлсанг ичингда бир нималар ғимир ғимир этади...ахир у ҳам ёш эди..фарзандларини ўйлаб саёқ юрмади...бировлар бирни ечиб ўнни кийганда қопдек кўйлакларда далада ишлади...йиллаб армияда юрган эрига вафо қилди...эндичи? Инсон ётиб қолганда бутун бошли ҳаёти кўз олдидан ўтаркан...қариганда ёнида туриш ўрнига эри сенга муҳаббатим билан уйланмаган деса..нима Энақиз севибдими? Эрини тўй куни кўрган бўлса..шу ёшгача йигит зотига тик қарамаган қизга эрининг сал яхши гапи ҳам юрагини оловдек ёқарди...ҳаёт шу эканда деди..синовларда ортга боқмади..
Энақиз оғир ҳўрсиниб қўйди...
-Рустам...етади хонангга бор!
Рустам шуни кутиб тургандек шарт хонасига туриб кетди...бу ёнида эса Элнур донг қотиб ухлаб қолганди...охиста ўғлини бошини силаб қўйди...
-тур Элнур!
❤14